📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У́ткинчи_дунё


#No_220


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Сиз бизни хаётимизга аралашманг, ўзимиз келишиб оламиз.
Аббос, қошини чимирди
—Сиз ўша ўйнаш қилаётган акасини қабридан гул хам кўклаб чиқди.
—Нималар деяпсиз опа?
Муниса, хайрон бўлди
—Буни сенга айтиш нийятим йўқ эди, лекин акам оламдан ўтганига уч йил бўлди.
—Нима?
Муниса бақириб юборди.
—Ха куёвбола, сиз ўлган одамни хам рухини хам безовта қилманг. Акам оламдан ўтган, ва Мунисани бошқа бу нарса билан тухмат қилманг.
—Мен билмаган эдим.
Аббос гап тополмай қолди. Муниса жимгина йиғлаб турарди.
—Юр синглим ичкарига кир.
Мунира, дарвозага яқинлашди
—Мунис гаплашиб олайлик.
—Гаплашадиган жойи йўқ. Сиз ўзингиз ишонган, ишончингизни оқлай оладиган аёл топиб уйланишингиз мумкин. Уч йилдан буён мени синглим сизни ишончингизга кирмаган бўлса, энди гаплашиш хам бефойда.
Мунира эшикни тарақлатиб ёпиб, ичкарига Мунисани олиб кириб кетди.
—Йиғлама синглим. Сенга айтмоқчи эмасдим, мажбур бўлдим. Айтмасам умрингни охригача, юзинга солиб ўтади.
—Опа айтишингиз керак эди.
Нима бўлган экан ўзи. Қаерда эдикан?
—Ногиронлар уйида яшаётган экан. Ўз жонига қасд қилибди.
—Ё Оллоҳим ўзинг кечир акамни.
Шунинг учун ойимни қидиришига йўл қўймаяпсизми?
—Онам билса буни кўтара олмайди.
Хозир ахволи яхшиланяпти, билса орқага қараб кетади.
—Энди билганини нима фойдаси бор. Уни кутиб яшайверсин, тирик деб ўйлаши бир далда.


💫💫💫💫


—Маликам, хужжатлар тайёр фақат эрини имзоси керак экан. Болани четга олиб чиқишга.
Ботир, Мунирага қўнғироқ қилди
—Дадаси, иккиси озгина тортишиб қолибди. Имзони хам ўзингиз хал қилинг
—Ёшлар нимани талашибди.
Ботир кулди
—Кейин гаплашамиз. Биз хозир Муниса билан шаҳарга тушдик. Сиз қолган ишларни хал қилинг.
Бугун чақалоқ хам чиқаркан, унга хам кийимчалар олишим керак.
—Мунира, Назога хам чиройли кийим ол. Хурсандчилиги тўкис бўлсин.
Ботир хижолат бўлиб гапирди
—Хўп бўлади. Сиз хижолат бўлманг, эсда қоларли қиламиз.
Мунира телефонни ўчириб ғалати бўлиб қолди
—Ха опа тинчликми?
—Ха тинчлик.
Мунира ўзини тўғрилади
—Шу тақдирни ўзингизга раво кўрдингиз, энди чидашга мажбурсиз.
Муниса, Мунирани холига ачинди
—Назо опам хам аёл. Уни хам хаққи бор, фарзандлик бўлишга. Мен хеч хам афсус қилмайман, худо хохласа ишончимни оқлайди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍10
#У́ткинчи_дунё


#No_221


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қандай шамоллар учирди?
Келинг ака.
Аббос, Ботирни қучоқ очиб кутиб олди.
—Шу сизни йўқлаб келадиган кун хам бор эканда божа..
Ботир, Аббосни қучоқлаб саломлашди
—Яхши, бўлар экан-ку..
Қайнисинглим устимдан арз қилдими? Синглисини хафа қилганим учун?
Аббос кулиб жойига ўтирди
—Эр ва хотинни ўртасига тушиш нийятим йўқ. Шу қоғозга имзо чек ва мен кетай. Биласан гапни чўзишни ёқтирмайман.
Ботир хужжатларни Аббосга узатди
—Нима мен билан Мунисани ажратмоқчимисиз?
Аббос, хужжатни очиб ичини ўқишни бошлади
—Менга ним наф, сени ажратиш?
—Қаерга кетяпти? Яна қизимни олиб.
—Анқарага, онасини даволаниш пайти келибди. Муниса олиб борадиган бўлди бу сафар. Ўтган сафар Мунира олиб борганди.
—Тез қайтишадими?
—Йигирма бир кунда қайтишади. Ёки бир ойда.
—Демак, болани четга чиқиши учун, мен имзо чекишим керак.
Бир шартим бор.
Аббос ручкани олиб, Ботирга қаради
—Қандай шарт?
Ботир энса қотирди
—Анқарадан қайтгач, ўзингиз Мунисани кўндириб олиб келиб берасиз, мени уйимга.
—Вазиятдан мени хабарим йўқ.
Мен шу ишларни хал қилай, кейин сен билан алохида эркакчасига гаплашамиз
Вазиятга қараймиз, мен сенларни уйингиз бузилишини хохламайман.
Соғ бўл.
Ботир ўрнидан туриб, хужжатларни қўлига олди.
—Қачон бўшаганингизда, айтсангиз ёнингизга бораман.
Жиддий нарса йўқ, шунчаки қизишиб кетдим.
—Мана неча йилдан буён, опасига чидаб келяпман. Энди сен хам мажбурсан укам. Аёл киши шунақа бўлади, хақиқий эркакни аёли эрка бўлади.
Ботир Аббосни елкасига уриб қўйиб, чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Дадажон бизни кузатиб қўясизми?
Муниса кетиш олдидан, Содиқни қучди.
—Кел шу ерда хайрлашиб олайлик. Онангни уйига бора олмайман, сабабини хаммадан кўпроқ сен биласан.
Содиқ Мунисани елкасига уриб қўйди.
—Майли дадажон. Сизни хафа қилиб қўйдим.
—Нега хафа бўламан?
Аксинча мен сени хафа қилдим.
—Хеч хам. Мен.сиздан хафа бўлмайман, мен сизни яхши кўраман дадажон.
Муниса йиғлаб хайрлашди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤57⚡11😁4
🔥 ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган ҳонадон томонидан келаётган эди.
Куёв чимилдиққа киргач, янгаларнинг норозилигига қарамай, уларга жавоб бериб юборди.Негадир йигитнинг кўзлари қизариб, юзи кўкариб кетган, бутун аъзои-бадани дағ-дағ қалтираётгандай эди.
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола беўхшов тиржайиб, - тилло узук муборак бўлсин, жоним. Аммо дунёдаги энг бахтли келинчак бўласиз, бунга гарантия. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Билганингиз маъқул, ахир энди менинг хотинимсиз. Лекин сиз қўрқманг...хўпми?...


Давоми
❤5👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим ҳамма зўрми .
Муродбахш чоршанба куни муборак бўлсин .
Кунингиз хайрли ўтсин .
Эрталабдан бобо қуёш аямай нурини сочаётган Тошкенту азимдан иссиққина саломлар бўлсин .
Иссиқ иссиқ деб нолийвермайлик муздеккина айрону , юракни тафтини босгувчи гўжалар ҳар қадамда , шукур . Хоналарда ,уйларда катта кичик замонавий консанерлар вағиллаб ишлаб турибди .
Ҳеч йўқ вентелятор бор ҳамммада .

Шундай қулайликлар ичида ҳам нолисак яхшимааас .

Майли бугунги кунингиз ҳаловатда ўтсин .

ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤13🔥5
Админкалар бор бўлсин!

Лолман бардош сабрига,
Тангрим мададкор бўлсин!
Каналларнинг бахтига,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Уҳламас кеч, саҳарлар,
Гул, чечаклар, баҳорлар,
Тили ширин заҳарлар,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Раҳмат дейман барига,
Етишмаслар қадрига,
Кўркдир гуруҳ файзига,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Постни ўйлар ҳар маҳал,
Қилмайди ўзга маҳтал,
Мингта аъзодан авзал,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Ортиб рўзғор ташвишдан,
Оила, ўқиш, ишдан,
Ҳар нега улгуришган,
Админкалар бор бўлсин!🤲

«Хайрли тонг» деганлар,
«Хайрли тун» деганлар,
Халқни ғамин еганлар,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Терар ажойиб постлар,
Асло тегмасин кўзлар!
Дуо қилайлик дўстлар,
Админкалар бор бўлсин!🤲

Бор бўлсин админлар ҳам,
Қалблари баҳор бўлсин.
Ҳар нени кўрган баҳам,
Админкалар бор бўлсин!🤲🤲🤲


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7👏6❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлари меҳмон-меҳмон ўйнар эдик. Энди эса бир-биримизникига меҳмонга ҳам бормай қўйяпмиз...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖
Ибрат излаганга — ибратдир дунё


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤4
📝Келинчак секин кўзини очди.
(хаётий вокеа).


Келинчак секин кўзини очди. Нигоҳи ёруғлик билан тўқнашиб, кўзлари қамашиб кетди ва бирдан юмиб олди. Қулоғи остида онасининг "Кўзини очди, кўзини очди” деган сўзлари эшитилди. Киприкларини пирпиратиб овоз келган томонга қаради. Шундоққина ёнида Хосият опа, қизининг ўзига келганини кўриб уввос тортиб юборди.
Онасининг қаторида ҳамшира, унинг ёнида отаси, у ҳам жиққа ёш кўзларини рўмолчаси билан артаяпти.
Садоқат ажабланди, отасининг йиғлаганини сира кўрмаган. "Менга нимадир бўлдими, булар нега йиғлашаяпти?”. У ўзича ўйланди, аммо ҳеч нарсани эслолмай, фикрлари чувалашиб кетди. Келинчак карахт эди.
Хосият опа йиғидан тўхтаб, полга чўкка тушди ва қизининг бошини силади.
– Ўзимнинг ақлли қизим, жоним қизим. Аясини қўрқитган қизим…
Шу пайт эшик очилиб, аввал қайнонаси Нисо ая, сўнг қайнотаси Маннон ака кўринди. Нисо ая тўғри келини томонга юрди ва кўзини очганини кўриб, тушимми, ўнгимми, дегандай қараб қолди, сўнг ўзини унга отиб юз-кўзларидан ўпа бошлади.
– Хайрият, оҳу ноламиз худога етибди, хайрият, боламни қайтариб берибди, азиз жони фойдага қолибди.
Нисо аянинг бу ҳаракати бошқаларниям тўлқинлантирди, эркагу аёл пиқ-пиқ йиғлашга тушди. Навниҳол келинчакнинг ўлим оғзидан қайтиши ота-онаниям, қайнона-қайнотаниям эсанкиратиб, қувонч ёшларини тиёлмай қолишди.
– Тузукмисан, қизим? – сўради ниҳоят отаси Назир ака.
– Ҳа…
– Ҳеч қаеринг оғримаяпти?
– Йўқ.
Нисо ая келини ёнига, каравотнинг бир четига ўтирди.
– Юрагим ёрилишига бир баҳя қолди, болажоним, – деди ўпкалагандай. – Уч кундан бери кўзимга бир чилим уйқу келгани йўқ. Олдимда пайтинг билмаган эканман, икки йил ичида жону жаҳонимга айланиб қолибсан.
Нисо ая чин дилдан гапираётганди. Садоқатни боласидай қабул қилди ва келин бўлиб тушган куниёқ сенлай бошлади. "Сизласам бегонага ўхшаб қоласан”, деди соддагина қилиб. Садоқат ҳам унга меҳр қўйди. Қайнонасини кимдир "ойижон”, кимдир "аяжон” дейишни маслаҳат берди, у оддийгина қилиб "она”, деб чақирадиган бўлди. Кўринишиям Нисо аяга ўхшаб кетганидан билмаганлар уларни она-бола, деб ўйлашди. Эрта-индин набира кўраман деб турганида кутилмаган кўнгилсизлик униям, эриниям адойи тамом қилди. Хайриятки, келини кўзини очди, ҳушига келди…
Садоқат эса фаромуш, кўзлари олазарак кимнидир қидирар, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Ўзини безовта қилаётган саволга жавоб истаб, бирпас ёнидагиларнинг оғзини пойлади. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, ахири сўради:
– Ўғлингиз қанилар?.. Келмадиларми?..
Бирдан ҳамма сергак тортди. Афтидан улар бу саволга тайёр эмасди. Қайнона нима дейишни билмай дудуқланди, онаси бошини хам қилиб олди, отаси кўзларини олиб қочди, қайнота келинига тикилиб қолди. Бир зумгина давом этган сукунат келинчак назарида соатдай туюлдими, хавотир уйғонди, юзи ўзгариб кетди. Маннон ака буни пайқаб, уни хотиржам қилди.
– Хитойдан юки келибди, Тошкентга кетди, уч-тўрт кунда қайтади.
Садоқат ҳеч нарса демасаям эридан ранжиди. Хаёлидан "Юк шунча зарур эканми? Ҳаётим қил устида турганда юк кўзларига кўринибдими? Акаларига айтсалар ҳам қарарди-ку”, деган фикр ўтди ва бирдан ҳомиладорлиги, кучли оғриқ билан туғруқхонага келгани ёдига тушди. Беихтиёр қўлиниt қорнига олиб борди.
– Бола… – У болам демоқчи эди, уялди. – Бола туғилдими? Яхшими? Ўғил эканми?
Яна бояги вазият қайталанди: ҳамма бошини хам қилиб, ҳамма кўзини олиб қочди, фақат қайнота яна келинини хотиржам қилди:
– Ҳа, яхши…
Маннон ака гапини тугатмай ҳамшира кўзойнагини пешонасига танғиб олган кексароқ врач аёлни бошлаб келди. Врач эшикдан кириши билан Садоқатни олқишлади.
– Офарин, қизим… Офарин… Ниҳоят ғолиб чиқдинг… Енгдинг… Бу мўъжиза! Ана энди бемалол юз йил яшайсан.
Келинчак жилмайди.
– Ота-онанг-ку ўзингники, қайнона-қайнотангга қойил қолдим. Ҳайдасам ҳам кетишмади. "Боламиз ўзига келсин”, дейишади нуқул. Мана, ўзига келди, хавф ортда қолди, – деди врач кулиб ва Нисо аяга қаради. – Энди уйга бориб чўзилиб ётсангиз бўлади

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41
​​– Уйда кўнглим тинчирмиди, бирпас ёнида ўтирай, – деди у.
– Чиндан айтаяпман, – врач жиддий тортди. – Бемор толиқиб қолади, дам олиши керак.
​​ака.– Хўп.
Садоқат шифтга тикилиб хаёл суриб қолди. Унинг фикри-зикри боласи билан эрида экани шундоққина кўриниб турарди. Бирпас шу алфозда ётгач, Нисо аяга ўгирилди:
– Она, қизил атиргулимиз очилдими? Бу ерга келаётганимда ғунчалаган эди.
– Очилди, болам, очилди. Чамандай бўлган. Дарвозадан киргандан ҳиди димоққа урилади.
– Уйга кетгим келаяпти. Атиргулимизни соғиндим…
Ҳалидан бери қизининг гапларини сув бўлиб эшитиб турган Хосият опа ахири чидолмади, йиғлаб юборди. Унга Нисо ая қўшилди. Икки эркак нигоҳларини Садоқатдан яшириб олишди. Ҳеч бири ёр-ёр билан тушиб борган уй эшиги энди унга ёпилганини, қудалар келишиб икки ёшни бир-биридан совутишга қарор қилиб, эрини Москвага жўнатиб юборишаётганини, келинчак бир умр оналик бахтидан маҳрум бўлганини айтишолмасди. Айтиш қийин эди.
– Нима бўлди сизларга? Нега йиғлаяпсиз? – Садоқатнинг ранги оқариб кетди. – Ўғлингизга бир гап бўлдими? Нега келмаяптилар? Сизлар мени алдаяпсиз…
Ҳамма оғзига мум солиб олди. Келинчак баттар ваҳимага тушди ва ўрнидан турмоқчи бўлиб қўзғалди:
– Кетаман, ҳозироқ кетаман… У кишини кўришим керак…
– Қизим, – деди ниҳоят қайнота. – Содиқ чинданам Тошкентга кетган. Мана, ҳозир қўнғироқ қиламан… Ҳозир гаплашасиз… У соғ-саломат…
Маннон ака ўғлига қўнғироқ қилишга улгуролмади, палата эшиги ғийқиллаб очилди ва барчанинг нигоҳи эшикка қадалди. Қўлида бир даста қип-қизил атиргул кўтарган Содиқ кўринди.
– Дада… Кечиринг… Мен кетмадим… Кетолмадим… Кетолмайман…
У Садоқатнинг ёнига келиб ўтирди. Палатани атиргул ҳиди тутиб кетди…
Эх бу бир кам дунё,нега бунча ситамларинг куп синовларинг куп. Ёхуд севишганлар ё бирга булишмайди, бирга булишса бефарзандлик азоби кийнайди..
ЭХ БУ ТАКДИР Такдир.
😢31❤24🔥4
3 тоифа инсонларга Қиёмат куни Аллоҳ назар солмайди…

Астағфируллоҳ 😢

Қиёмат – энг оғир ва даҳшатли кун. Ўша куни Аллоҳнинг раҳмати ва назари энг катта нажот бўлади. Аммо Пайғамбаримиз ﷺ ҳадисларида огоҳлантирилган айрим тоифалар бор – уларга Аллоҳ назар солмайди, покламайди ва улар учун аламли азоб бор.

Қуйидаги 3 тоифа шуьлар
жумласидандир:
👇👇👇
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Синфдошлар» группасидагилар 😅

Онлайн бўлиб ўқийдиган, аммо ёзмайдиганлар...
😁4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сизларайам иссикмии 🥵🤯

Яқинларга  ҳам  улашинг 👇👇
😁10❤1🔥1
📝ҚЎШНИЛАР (ҳикоя)

Бу ерга кўчиб келганимизга ҳам бир йилдан ошди. Янги қўни-қўшнилар билан муносабатимиз анчагина қалинлашиб қолган. Байрамларда ва турли бошқа тадбирларда бир-биримизникига чиқамиз, турли нарсаларни олди-берди қиламиз. Баъзида ишим билан, ёз-чизларим билан андармон бўлиб, айтилган жойга бора олмасам, улар бир дунё ўпга-гиналар қилишади:
— Шоира, биз ҳақимизда мақтаб-мақтаб мақола ёзиб, газитга чиқармасангиз, энди биздан осонликча қутулмаймиз! – дейди улар ўтган-кетганимда.
Дарвоқе газетада ишлаганим боис, улар менга “Шоира” деб, исм қўйиб олишганди. Шеър ёзаманми ёки йўқ, газетада ишлайдиганларни ҳаммаси улар учун “шоир ва шоиралар” эди. Ҳатто тўрт ҳовли нарида турадиган Назира ҳар куни ишдан қайтишимга “ижодга асқотади” деб, турли кўча гапларини топиб келади. Ёзаманми, ёзмайманми, кун ора олдимга югуриб чиқиб, бир хабарни етказади. Мен ҳам уй ишларимни қилиш асносида, бошимни қимирлатиб қўяман. У соатлаб ҳикоя қилгач, яна ортига қайтади. Кетиши олдидан “бунисини ёзиб, газетга чиқармасангиз, ҳафа бўламан-а Шоира!” деб қўшиб қўяди яна ҳар сафар. Ҳикояларининг на боши ва на охири бор. Буларни ёзиб овора бўлишдан маъно-мазмун кўрмаганим боис, ҳали ҳеч бирига қўл уриб кўрмадим ҳам. Аммо…
Ён-веримдагилардан эшитишимча, Назиранинг уйида эри ва болаларидан ташқари, ногирон қайнопаси ҳам бирга яшар эмиш. Аммо Назира бир марта ҳам уни кўча-кўйга айлантиришга олиб чиқмаган. Қўшниларнинг билишича, йиллар олдин у автоҳалокатга учраб, тўшакка михланиб қолган экан. Катта йўлга югуриб чиққан укасининг, яъни Назиранинг ўғлини асраб қолиш илинчида шу кўйга тушган деган, тахминлар бор. У қайнопаси ҳақида оғиз очмас эди. Онда – сонда меникига чиққанида, “уйга чиқай, “анави” очликдан ўлиб, гуноҳига қолмай тағин” деган гаплари қулоғимга чалингандай бўлган эди. Менимча, у “анави” деганда қайнопасини назарда тутарди. Мен ҳам ундан тезроқ қутулиш мақсадида, ортиқча саволларга тутмас эдим.
Бир куни ишдан чарчаб келдим. Ой охирлаётгани боис, янги нашр чиқариш учун кун бўйи тинмадик. Толиққанимдан на овқат қилишга ва на болаларга қарашга ҳолим бор эди. Хўжайиним эса хизмат сафари билан бошқа вилоятга кетганди. Бир зум дам олай, деб жойимга чўзилишимни биламан, ўғлим олдимга югуриб келди.
— Ойи, сизни Назира опа сўраб келди. Ойингни чақир, деяпти. Сизда муҳим гапи бор экан.
— “Ойим ишдан энди келиб, дам олаяпти” дегин, — дейишимни биламан ҳовлига тўғри кириб келган Назиранинг овози уй остонасидан эшитилди.
— Қўшни… Шоира… уйдамисиз?
Норози кайфиятда, зўрға ўрнимдан қўзғалдим. Ташқарига чиқиб, истар – истамас у билан кўришдим. Яна камида икки соат валдирашини тасаввур қилиб, асабларим таранглаша бошлади.
-Шоира биласизми, — дея ҳиқоя қила кетди у. — Нариги маҳаллада бир қиз ўз жонига қасд қилибди. Эшитишимча, йигити ташлаб кетган эмиш. Бошқа биттасини топиб олгандирда, жувонмарг бўлгур. Мана оқибатида бир қиз беҳуда оламдан кўз юмди. Вой, бечора қиз! Бечорагина! – Унинг юзида ачиниш аломатлари сезиларди , — Сиз шуни яхшилаб ёзиб, газитга чиқаринг, Шоира.
— Нега ? — дедим мен ҳам энсаб қотиб. — Буни нимасини ёзаман. Одамлар бу мавзудан қандай маънавий озуқа олиши мумкин?! Бир бебош қизнинг ота-онасини ўйламай, бир йигитни деб ўзини ўлдириши ғирт беъманилик-ку ахир. Газетага ҳар нарсани ёзаверадими сизга? – гапирдим асабий оҳангда.
Бу алфозда гапирганимни биринчи марта кўраётган Назира менга ҳайрон тикилиб қолди. Афтидан баъзи жумлаларимга тушунмади ҳам. Унинг нақадар оми ва умрида бирон-бир бадиий китоб варақламагани ҳар бир гапидан сезилиб турарди. Гўё зўр хабарни менга етказди-ю лекин мен бунинг нақадар муҳимлигини англаб етмаётгандек, у бироз хафасиради.
— Майли, қўшни ёзсангиз , ёзмасангиз ўзингиз биласиз! Менга барибир. Мен кетдим, — дея у ўрнидан турди. Мен ҳам ундан тезроқ “қутилганимга” хурсанд бўлдим. – Эсим қурсин, — яна тўхтади у, — олдингизга бошқа мақсадда чиққандим.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39🔥5👍1
— Бугун қайнопамнинг туғилган куни эди. Хўжайиним ош қилишимни тайинлаб кетди. Қарасам, уйда сабзи камроқ экан. Сизда бўлса, сўрашга чиққандим аслида.
Қўлига сўраган нарсасини тутқазар эканман, Назира биринчи марта мени уйига таклиф қилди. Хўжайини ишдан кеч қайтишини, болаларни олиб, туғилган кун нишонлашга чиқишимни тайинлади. Мен ҳам имкон топсам, албатта боришимни айтиб, уни кузатдим.
Шу билан уйқум тарқаб кетди. Қош қорайгунча уй юмушлари билан андармон бўлдим. Уй йиғдим, кир-чирларни ювдим. Негадир кўз олдимда Назира ва кўрмаган бўлсамда унинг қайнэгачиси гавдаланаверди. У таклиф қилишга қилди-я аммо мен на борар ва на бормасликка иккиландим. Бироқ шундай кўнгли синиқ инсонларни йўқлаш савоблигини ўйлаб, уйга тўй-томошаларда келган яхшигина совғалардан бирини танлаб олдим. Болаларга овқат сузиб бериб, бирровга қўшниникига чиқиб келишимни, яхши ўтиришларини тайинлаб, кўчага отландим.
Яқин бўлгани боис бир зумда Назиранинг уйига етиб келдим. У ҳам ҳовлида куймаланиб юрган экан. Мени кўриб шошиб қолганидан, меҳмон кутмаётганини англадим. “Бекор келибман” деган ўй ҳаёлимдан лип ўтди. Аммо мезбон мени уйга таклиф қилиб, апил-тапил дастурхон ёзди.
— Назира, қўйинг, овора бўлманг! Бирровга чиқдим, — дедим иши бўлса безовта қилмаслик ниятида.
— Йўғ-е, нега! Овораси борми? Уйимга озиб-ёзиб, сиздек шоира қадам ранжида қилса-ю, дастурхон ёзмайманми?!
Зум ўтмай , патносда нон ва чой олиб келди. Чой қуйиб, узатди. Нон ушатди. Болалари ҳали кўчадан кирмаган шекилли уйи жим-жит эди. У яна ҳовлига чиқиб кетиб, анча ҳаяллади. Хонада бир ўзим қолдим. Ўрта уй шекилли, хонанинг икки тарафида ҳам эшик бор эди. Ҳовлига қараган катта ойналарга оқ дарпардалар тутилиб, ичкарини ёритиб турарди. Уйда ғалати сокинлик хукмрон эди. Аммо… Қулоғимга кимнингдир инграган товуши эшитилди. Қайнопаси бўлса керак… Ҳаёлимдан ўтказдим. Овоз ичкариги хоналардан келарди. Бу ҳол бир неча маротаба такрорланди. Қўлимга совғамни олдимда овоз келган тарафга юрдим. Адашмаган эдим. Хона зим-зиё эди. Шамоллатилмаганидан ғалати ҳидлар анқиётган хона бурчагига солинган эски кўрпага михланганча ўттиз — ўттиз беш ёшлар чамасидаги аёл инграрди. Белигича енгил ёпинчиқ ташланган, қўллари жонсиз, сочлари тўзғиган ва кўз ёшлар тирқираб оқаётган юзида ранг йўқ бу жувонни кўриб, юрагим орқага тортди. Даҳлизда турганча, қотиб қолдим. У келганимни сезмади ҳам. Унинг юзида биргина умид – яшаш умиди бор эди. У алланималар дер, “қуёш… ой… ой-юздузларни кўрсатинглар менга…” дея беҳолгина пичирларди.
Оёқ-қўлларимни қалтироқ босди. Кутилмаган бу воқеатдан юрагим ҳапқириб ура бошлади. Гўё бир жиноятга гувоҳ бўлиб қолгандек, бутун баданим қўрқувдан титрарди. Дарров ортимга қайтдим. Шу орада кўлида чақ-чуқлар кўтарган Назира пайдо бўлди.
— Анча куттириб қўйдимми сизни? – деди у кириши билан.
— Ичкарида кимдир инграгандек бўлдими? – саволга тутдим уни. – Сизни исмингизни айтгандек бўлди адашмасам.
У лабини чимтиди. Ўрнидан шарт туриб, овоз келган томонга кириб кетди. Ҳарчанд паст овозда гапиришга уринмасин, барибир гаплари эшитилиб турарди. “Сени дастингдан уйга бировни таклиф қилишга ҳам уяламан. Ҳаммага мени шарманда қилмоқчимисан? Қачон сендан қутуламан? Олдингда қарзим бўлса, шунча қараганим етар! Ахир мен ҳам одамларга ўхшаб, яшашни хохлайман… “ У тинмай касалмандни айблай кетди. Менинг борлигимни ҳам унута ёзганди. Не қиларимни билмай қолдим? Индамай чиқиб кетишга виждоним йўл қўймади. Ўзимни қўлга олиб, нима қилиш зарурлигини тезда ўйлаб олдим. Яна ўша зимистон хонага қайтдим.
Шом маҳали эди. Уларнинг олдига кириб, шартта пардаларини четга суриб ташлаб, ойналарни очдим. Ташқаридан тоза ҳаво гупирилиб кирди. Қизариб турган уфқ нурлари хонани ёритди. Алланималар деб, нолиётган Назира эса жимиб қолди. Кутилмаган ёруғликдан кўзлари қамашган жувон бир зум кўзини очмади. Сўнг атрофга аланглади. Касалманд юзида нур жилоланди. Ҳовлидаги сўри устида қўрпалар тўшовли турганига кўзим тушганди .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31👍3💔2👏1
​​— Назира, туринг ўрнингиздан! Бу нима деган гап! Ҳаммамиз одам боласимиз, ахир! Сиздан ота дунё нарсани сўраётгани йўқ-ку! Қани, опани у ёнидан кўтаринг!
Назира аввалига анграйганча менга тикилиб турди, сўнг буйруқларимга итоат қила бошлади. Икковлашиб опани сўри устига ётқиздик. Қувончдан юзига табассум балққан аёлнинг кўзларидан тинмай дув-дув ёш оқарди. Гўё фариштага тикилгандек, мендан кўзини узмас эди. Уни таваллуди билан қутлаб, совғамни ёнига қўйдим. У эса тинмай менга ташаккур билдириб, дуо қиларди. Болаларим уйда ёлғиз қолганидан хавотирланиб уйга ошиқдим. Кетар чоғимда Назира айбдорона минғирлади:
— Шоира, сиздан бир нарсани… Яна буни газитга ёзиб юрманг!
ГУЛНОЗ МАМАРАСУЛОВА
🔥12❤11🤔5
ОТАМНИНГ ҲОВЛИСИДА ✍

Ариқларида шарқираган сувлар бўларди,
Экинлари обиҳayot сувга тўларди,
Шу дам майин шабада ҳам еларди,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Боғотларда ку куйлайди мусичалар,
Қизариб пишиб қолибди олчалар,
Шохида чиқурлайди болачалар,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Ана онам қуви пишаяпти,
Қозонда сут қайнаб тошаябди,
Зардолилар тагига тўкилиб тушаяпти,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Таътилда бошланади набиралар эрмаклари,
Тугамайди турли ўйинлари, эртаклари,
Ток соясида онамнинг гилам ўрмаклари,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Телефон қайда у пайтлари,
Йўқ эди турли ўйин сайтлари,
Дафтарга ёзиларди дил қайдлари,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Уй тўла одам, гавжум эди,
У дамлар ғанимат бир зум эди,
Дангаса, чаққон, эркатойи ким-ким эди,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Бугун жим-жит ҳовли, сокин қолди ,
Умримиз ҳам шомига яқин қолди ,
Юрак соғинчдан энтикиб толди ,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Келинг, армонларни ўлдирамиз,
Эслаб , хотирлаб юракни тўлдирамиз ,
Кўнгиллардан гиналарни юлдирамиз,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

Дилимдагин шеърга солдим жигарларим,
Келинг барча дигарларим,
Кутаман кенг ҳовлига сиғарларим,
Отамнинг файзга тўла ҳовлисида.

ШАХЗОДА САТТОРОВА✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12🔥3
Сиз кимга ўхшайсиз?
Расмга қаранг ва бирини танланг

💭 Сиз танлаган расм сизнинг онг остингиздаги оғриқ ҳақида нимани айтади?

Яширин ҳис-туйғуларингизни билишни истайсизми?
👇 Жавобни олиш учун танланг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫚🍋Эмбир ва лимондан озиш учун ажойиб чой тайёрлаб ичинг😍👆

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борди келди йўқолди
Айтайми сабабини
Харажат одамларни
Бериб қўйди адабини


Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢1
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏7❤4