📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У́ткинчи_дунё


#No_220


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Сиз бизни хаётимизга аралашманг, ўзимиз келишиб оламиз.
Аббос, қошини чимирди
—Сиз ўша ўйнаш қилаётган акасини қабридан гул хам кўклаб чиқди.
—Нималар деяпсиз опа?
Муниса, хайрон бўлди
—Буни сенга айтиш нийятим йўқ эди, лекин акам оламдан ўтганига уч йил бўлди.
—Нима?
Муниса бақириб юборди.
—Ха куёвбола, сиз ўлган одамни хам рухини хам безовта қилманг. Акам оламдан ўтган, ва Мунисани бошқа бу нарса билан тухмат қилманг.
—Мен билмаган эдим.
Аббос гап тополмай қолди. Муниса жимгина йиғлаб турарди.
—Юр синглим ичкарига кир.
Мунира, дарвозага яқинлашди
—Мунис гаплашиб олайлик.
—Гаплашадиган жойи йўқ. Сиз ўзингиз ишонган, ишончингизни оқлай оладиган аёл топиб уйланишингиз мумкин. Уч йилдан буён мени синглим сизни ишончингизга кирмаган бўлса, энди гаплашиш хам бефойда.
Мунира эшикни тарақлатиб ёпиб, ичкарига Мунисани олиб кириб кетди.
—Йиғлама синглим. Сенга айтмоқчи эмасдим, мажбур бўлдим. Айтмасам умрингни охригача, юзинга солиб ўтади.
—Опа айтишингиз керак эди.
Нима бўлган экан ўзи. Қаерда эдикан?
—Ногиронлар уйида яшаётган экан. Ўз жонига қасд қилибди.
—Ё Оллоҳим ўзинг кечир акамни.
Шунинг учун ойимни қидиришига йўл қўймаяпсизми?
—Онам билса буни кўтара олмайди.
Хозир ахволи яхшиланяпти, билса орқага қараб кетади.
—Энди билганини нима фойдаси бор. Уни кутиб яшайверсин, тирик деб ўйлаши бир далда.


💫💫💫💫


—Маликам, хужжатлар тайёр фақат эрини имзоси керак экан. Болани четга олиб чиқишга.
Ботир, Мунирага қўнғироқ қилди
—Дадаси, иккиси озгина тортишиб қолибди. Имзони хам ўзингиз хал қилинг
—Ёшлар нимани талашибди.
Ботир кулди
—Кейин гаплашамиз. Биз хозир Муниса билан шаҳарга тушдик. Сиз қолган ишларни хал қилинг.
Бугун чақалоқ хам чиқаркан, унга хам кийимчалар олишим керак.
—Мунира, Назога хам чиройли кийим ол. Хурсандчилиги тўкис бўлсин.
Ботир хижолат бўлиб гапирди
—Хўп бўлади. Сиз хижолат бўлманг, эсда қоларли қиламиз.
Мунира телефонни ўчириб ғалати бўлиб қолди
—Ха опа тинчликми?
—Ха тинчлик.
Мунира ўзини тўғрилади
—Шу тақдирни ўзингизга раво кўрдингиз, энди чидашга мажбурсиз.
Муниса, Мунирани холига ачинди
—Назо опам хам аёл. Уни хам хаққи бор, фарзандлик бўлишга. Мен хеч хам афсус қилмайман, худо хохласа ишончимни оқлайди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍10