📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Бугундан ,, Субҳидам ,, асарини 3 қисмдан бериб борамиз .

Чунки бу асар кўп қисмли .
Ҳар бир қисми кучли ҳис туйғуларга бой .
Кейинги қисмини интизор бўлиб кутишингизга ишонаман .

Албатта лайк , коментлар билан қўллаб қувватлаб турасиз деган умиддаман .
👍49❤19👏6🥰5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарз...

— Узр жоним, сизга телефон қилолмадим...

Хотинининг шу гапини эшитиб, эрнинг юраги орқасига тортиб кетди.

Тушида эса бир овоз айтди:
👇

— Нега хавотир олдинг? Ахир ўзинг ҳам бировнинг телефонида «жоним» бўлиб юрибсан-ку...🙁

Ҳар бир қарз пул билан эмас, баъзида тақдир билан ҳам
қайтарилади. 😣

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизим қанотим, ўғлим хаётим.

Фарзандларим, дилбандларим Аллох берган неъматларим. Уриб турган юрагим, учиб юрган қанотларим.
❤13👏3👍1
Forwarded from REKLAMA HIZMATI @ErkatoyAdmin (Админ)
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3
Эркак киши аёлини олдида ухламаса гуноҳми?

Эркак киши аёлини олдида ухламаса, яъни аёли бир ўзи хар доим ухласа эркак
кишига гуноҳми?

ЖАВОБ:👇🏼
ҚАЙТАР ДУНЁ ✍


Қайнонам қора шоколад емас эдилар .
Хўжайинимга болаларга шоколад олсангиз оқидан хам олинг деярдим .

Агар оқидан олиб келган бўлсалар болаларга хам х,аммани олдида берардим . Бўлмаса бермасдим .
Чунки қайнонам ўксиб қолишини истамасдим .

Шунга ўрганган болаларим адаси сафардан келганларида сумкани ковлаб плитка шоколадларни олишиб яшириб титкилаб кўришди .
Ман билан дадаси сездик , лекин индамай турибмиз .

Бир пайт ўглим , ўша пайти 9 ёшлар эди ,
--- Бор экан оқи хам бор экан ,- деб хурсанд сакраб туриб кетди .
Хаммамиз қарадик . Оқ шоколадни моможонисига олиб келиб берди .
--- Моможон дадам сизга оқ шкалат олиб келибдилар ,- деб қўлларига берди .

Қайнонам ҳам хурсанд бўлиб ўғилларини , набираларини дуо қилдилар .

Ман ёнгоқлигини ёқтираман .
Ўғлим энди сумкадан ёнғоқлигини излай бошлади . Тополмади ...

Хафа бўлиб сумкани бир четга сурди .

--- Ада ёнғоқлигидан ойимга олиб келмадизми ,- деди хўмрайиб дадасига .
Сал қолса йиғлаворгудек бўлиб турибди .

Адаси ҳам уни фикри билан қизиқдиларми ,

--- Мана шунча шкалат борку ойингга шулардан бер ,- дедилар .
---Йўқ ойим ёнгоқлини яхши кўрардилар ,- деди йигламоқдан бери бўлиб .

--- Бошқа кичгина сумкани қарагин ,- дедилар дадаси .

Бошқа сумкани хам очиб , ёнғоқли шоколад топиб манга олиб келиб берди  , ўғлим .

Қолганини дастурхонга қўйиб бошқа мехмонларга , -- Қолганини сизларга , олийизлар ,- деди .

Шунда қайнонам ,
--- Қаранг келин , бу қайтар дунё .
Ўғлим манга илиниб оқ шкалат олиб келди , сизни ўғлингиз эса сизга илиниб ёнгоқлигини излаб топиб берди .
Агар йўқ бўлса , хафа бўлиб ўзи ҳам емасди , магазиндан бўлса хам сизга олиб келиб берарди ,- дедилар

Ростдан қайтар дунё қиздан , хам ўғилдан хам қайтади .

Меҳр ҳам қайтади , қахр ҳам қайтади .

Нимани мукофотга олишимиз эса ўзимизга боғлиқ .

Ўзимизни ислоҳ қилайлик , мукофотимиз олий бўлсин .


ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30😢4
​#​​СУБҲИДАМ

-6-

сўраган бўлди :

- Менга энди руҳсат . Соат ўн иккида йиғилишим бор эди. Ижозатингиз билан .

Фаттоҳхон ака чиқиб кетар экан Фозилга яна бир бор меҳр билан тикилди :
- Зокир акамга салом айтиш сенга ҳам омонат . Бўш келма .

* * *
Бу сафар ортга Суюма билан Фозил бирга қайтишди. Бирон гап - сўзсиз . Улар синфга кириб боришлари билан дарс тугаганини билдириб қўнғироқ чалинди . Ўқитувчи хонани тарк этсада , синфдошлар ўрниларидан қилт этмай ўтиравердилар . Улар Фозил ва Суюманинг изоҳини кутар эдилар .
Фозил шошилмай орқа партадаги жойига етиб олди. Тезда "микрофон"ни қўлига олиб эълон қилди :
- Аҳли жамоа ! Маълумингизким , тўртинчи соат жисмоний тарбия дарси . Ҳали бориб кийим алмаштиришга улгуришингиз керак .
Ҳа айтгандек , бугун Тўравой амаким орзуларига етишган кун . Қуёшжонни тўйи !
Эсингиздан чиқмасин !

Фозил портфелини қучоқлаб қўшиқ куйлаганча йўлга тушди :
- Қуёш нуринг сочавер мўл- мўл ,
Баҳор кетма бизнинг бошлардан...

Бутун синф кўтаринки кайфиятда Фозилга эргашди.
Спорт залида Суюма Дилнозани четга тортди :

- Дилноз , битта нарса сўрамоқчийдим

Дилноза шаддодлик билан эркаланди :

- Веееей , биттамас , мингта нарса сўра

Суюма жилмайди :
- Йўқ , манга ўша битта нарса керак. Айтгинчи , Фозилни отасига нима бўлган ? Қанақа инсон улар ?! Боя ...

Суюма Дилноза қисқача қилиб Козимнинг отасининг сал аввал гапирган сўзларини етказди.
Дилнозанинг зумда кайфияти ўзгарди . У ҳар кунги Дилнозага ўхшамай қолганди:
- Зокир амаким , жуда зўр уста эдилар . Машина тузатардилар. Ишлари сифатли бўлганлиги учун мижозлари ҳам етарлича эди . Улар энг арзон машинадан тортиб энг қимматиниям тузатиб кетаверар, сира одам ажратмасдилар . Бир яқин дўстлари билан каттагина устахона очгандилар. Фозилнинг икки опаси бор . Фотима- Зуҳра . Кейин Фозил . Фозилдан сўнг яна уч ўғил. Хуллас олти нафар фарзандни Зокир амаким оқ ювиб , оқ тараб , ҳалол меҳнатнинг ортидан катта қилишади.
Бир куни Зокир амаким ярим кечада ишдан қайтаётган бўладилар. Бирдан кўчада бир қизни ўртага олиб хўрлаётган тўртта безорига дуч келиб қоладилар. Амаким шартта машиналарини тўхтатиб , қизга ёрдамга ошиқадилар.
Безорилар қараса уларга кучи етмайдиган . Шунда улардан бири амакимга ортдан пичоқ санчади. Амаким ўша ерда ҳушларини йўқотадилар . Орадан бир мунча муддат ўтгач амакимни ўша ерда яшовчи яхши одамлар ҳушсиз топиб олиб шифохонага олиб боришади. Пичоқ зарби ўнг тарафдаги буйракларини ишдан чиқарган экан. Ўша воқеа туфайли амаким битта буйракларидан ажралиб , ярим жон бўлиб қолганлар . Оғир иш қилолмайдилар . Яна нима сабаблигини билмайман- у , улар фақат қўлтиқтаёқда юра оладилар. Шундаям узоққа эмас.
Кўп ўтмай безорилар ушланган. Аммо... Энг алам қиладигани шундаки, тўрт йигит орасидаги ўша қиз ...ҳам уларнинг шериги экан. Улар шундай саҳна кўринишлари уюштириб , талончилик орқасидан бойиш ҳаракатидаги ... хуллас ўшнақалар экан...

Суюмага ҳозирги эшитганлари қаттиқ таъсир этганди. У ҳаммага тинчлик бермайдиган Дилнозанинг нима учун Фозилга келганда индамаслигини , яна келин ролини ҳам бажонидил ўйнаб беришини тушунгандай бўлди .
- Фозил дадаси ишлайдиган ўша устахонада дарсдан кейин ишлайди. Ҳар хил ишларни бажаради . Машина тузатишга анча қўли келиб қолган ... Шунинг учун у яхши ўқий олмайди. Еттинчи синфгача синфда унинг олдига тушадиган аълочи бўлмаган, яъни амакимнинг бошларига бу ташвиш тушмагунига қадар .
Суюма бугун Фозилни қайтадан таниган эди . У жон - жаҳди баскетбол тўпини саватчага туширишга уринаётган Фозилга қараганида нигоҳларида чуқур эҳтиром бор эди.
Жисмоний тарбия дарси тўртинчи соатда бўлганда ўқувчиларга кийимларини алмаштиришга дарсдан беш дақиқа олдин жавоб бериларди.
Шу сабабли "В" чилар кейинги дарс учун вақтида ҳуқуқ хонасига йиғилдилар. Фозил одатига хиёнат қилмади. Тўравой амакининг неча йиллардан бери энди етишган орзусини чиройли қилиб таърифлаб турганда , Суюма унинг сўзларини шарт кесди...

давоми бор

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
❤31
OʻTKINCHI DUNYO


MUALLIF: NODIRA QOSIMOVA


muallif ruhsatsız koʻchirib olish va ijro qilish taqiqlanadi 🛑

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏11❤1
#У́ткинчи_дунё


#No_230


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан ойлар бир бирини қувиб ўтарди. Шайдони турмушга беришди. Мунира оиласи билан чет элга кетди. Латофатни холидан эса, Муниса хабардор бўлиб турарди.
—Кеннайи, жуда қийналиб кетдим. Бу ерда яшаш жуда қийин экан.
Шайдо Мунисани қучиб йиғлади
—Осон ишни ўзи борми?
Қийинчилик ортидан бахтга эришилади.
Муниса тасалли берди.
—Мени хозир кўрган одам, бир ойлик келинчак демайди. Тонг сахардан то тунгача тиним йўқ экан бу ерда.
Янгга мени олиб кетинг, акамга сиз айтсангиз йўқ демайди.
Шайдо бошида қийшайиб турган румолини тўғрилаб гапирди
—Акангиз сизни олиб кетишга эмас, сизни кўришга иссиқ совуғингиздан хабар олишга келди. Сизга араз қилиб, очилиб гапирмасада хаёли сизда.
Шундай экан сиз ўзингизни кўрсатинг, рўёбга чиқинг. Хамма ишингизга улгуриб, турмуш ўртоғингизни кўнглидан жой олинг
Муниса Шайдони сочларини, румоли ичига тиқиб гапирди.
—Уни эр деб бўладими ўзи?
Неча йилдан буён бир жойлик экан. Мен тайёр қулман, кечаси ухлашга бермайди.
—Жим, ойижонингиз эшитиб қолса хафа бўлади.
—Хе ўша онасиниям...
Ерга ёруқ тушмай далага хайдайди, ишларимни қилиб келгунимча нонушта хам қилмай ўтиришади. Умримда қилмаган ишларимни хам, бу ерда қилдиришяпти.
—Бу хаётни ўзингиз танладингиз. Тўғри йўлингизда юриб, дадангиз ва акангизни юзини ерга қаратмаганингизда, хозир бир чиройли уйни бекаси бўлиб юрардингиз.
Қишлоққа келиб бўлиб, ногирон эр билан умрингиз ўтмас эди.
Мен борақолай, яхши экасиз кўрдим.
Муниса ўрнидан турди
—Кетманг янга.
Шайдо Мунисани қўлидан ушлаб олди.
—Акангиз ташқарида, ишга боришимиз керак.
Мен айтгандек, сабрли бўлинг. Мен яна келаман, унгача чиройли бўлиб ўтиринг.
Сиз ўзингизни хурмат қилинг, шунда атрофдагилар сизни хурмат қилади.
Бунақа қийшайиб, йиғлаб, нолиб юришни еғитириб. Ўзингизга оро бериб, ораста кийиниб юринг. Хамма нарсангиз бор, йўқ нарса бўлса менга айтинг ўзим етказиб келаман.
Муниса, Шайдони икки елкасидан ушлаб, кўзларига қараб гапирди.
—Харакат қиламан...
Шайдо Мунисани қучиб йиғлаб олди.
—Бир пиёла чой қўйишга хам ярамадими?
Муниса эшикка чиқиши билан, Салима найзали сўзлар билан кутиб олди
—Мен чой ичишга эмас, синглимдан хабар олишга келдим. Чой қочиб кетмайди.
—Хеч нимага улгурмайди, эрни уддасидан чиқишни хам билмайди.
Салима минғиллади.
—Кечгача бошини, бўйнигача ишга кўмиб қўймасангиз, хаммасига улгуради.
—Уйда нима иш бор экан?
—Уйда иш тугамайди.
Қани уйингизда иш йўқ бўлса, бу нима ахвол?
Сизларни қўлингизга шу ахволда берганмидик?
Дадажон қизини бу ахволини кўрса, уйингизга ўт қўяди.
Жим турганини қўрқоқлик деб ўйламанг, дўстини хурмати жим.
—Сиз..
Муниса қошини чимириб, Шайдога қаради
—Хамма ишни бошингизга ортиб олмай, эрингизга кўпроқ вақт ажратинг.
Эркак ва аёл деган нарсалар бор, шундай экан ишда хам.
Сиз ўзингизга тегишли ишни қилинг. Эркаклар эркаклигида туриб, ишини қилсин.
Мен бир хафтадан кейин келаман. Бу ахволда сизни кўрмай, тушундингизми?
ъ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48👏15
#У‌ткинчи_дунё


#No_231


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Яхши эканми?
Узоқ йўлдан кейин, Аббос ойнадан Мунисага қаради.
—Яхши эмас. Анча қийналибди, аввалги Шайдодан асар хам қолмабди. Сиз хам кириб кўриб чиқсангиз бўларди.
—Аяси, биласанку мен кира олмайман.
—Нега кираолмас экансиз?
Оёғингиз чўлоқми? Ёки кўзингиз кўрми?
Орқасида химоя қиладиган, сиздек акаси борлигини билиши керак эди.
Шунда яшаши сал енгиллармиди.
—Нимада қийналяпти?
Ейиш ичишданми?
—Йўқ, бу ердагилар бозордан нарса ташимайди, уйидан хамма нарсаси чиқади.
У қизга озгина мехр етади, хамма мехрни олиб ўрганган қиз, бирданига бундай холатга тушиб қолди.
—Ўзи айбдор. Мен ўша тундаги манзарани халигача унута олмайман. Ўша қизга қарасам, ўша тун кўз олдимга келади.
—Бунга сизни хам хиссангиз бор, хеч ўзингизни айблаб кўрганмисиз?
—Мен... Мени нима айбим бор?
Аббос тушунмай, Мунисага қаради.
—Ака бўлиб, синглингизни босган қадамини текширмагансиз, ким билан дугона бўлганини текширмагансиз, қаерга бориб, қаердан келяпти кузатмагансиз.
—Ахир, дадамм
—Дадангизни айбдор қилманг. Дадангиз шунчаки қизини халихам кичкина қизалоқ кўриб эркалаган. Сиз назоратни қўл остингизга олишингиз керак эди.


💫💫💫💫


—Оёқларимни ювиб қўй, келганингдан буён бирор марта ювиб қўяй демайсан, ойимга айтишга уяляпман.
Низом, бир чеккада қовоқ уйиб ўтирган Шайдога қаради.
—Мен сизни оёғингизни ювиш учун, бу уйга келмаганман.
Шайдо шартта гапирди.
—Ёнимга кел, гаплашиб олайлик.
Низом хушмуомалалик билан гапирди.
—Сиз билан нимани ҳам гаплашардим?
Шайдо лаб бурди.
—Мен хам сендек одамман.
Кел ёнимга, еб қўймайман.
—Еяолмайсиз хам. Менга эрлик қила олмайсиз бу холингизда.
Шайдо, келиб Нозимни олдига ўтирди.
—Келишиб олайлик, менга қара.
Низом, Шайдони қўлидан ушлади.
—Нима дейсиз?
Шайдо, қўлини ушлаганидан хаяжонланиб, Низомга қаради.
—Мен бундан олти йил олдин, автоҳалокатга учраганман. Шунча йилдан буён, оёқларим ўзимга бўйсунмайди. Бу дегани бошқа ҳеч жойи ишламайдиган дегани эмас. Хохлаган пайтинг сенга эрлик қила оламан, фақат менга мослашиб олишингни кутяпман.
—Сиз гапимни нотўғри тушундингиз..
Шайдо ерга қаради.
—Хаммасини тушундим.
Мен сени борингча қабул қилдим, хеч бир хатойингга қарамай қабул қилдим. Сен мени биргина нуқсоним билан қабул қила олмайсанми?
Бутун умр бундай қолиб кетмайман, даволанишим ўз фойдасини кўрсатяпти. Оллоҳга шукур, аввалгидан анча яхшиман.
—Сиз юриб кета оласизми?
Шайдо, Низомни кўзларига боқди.
—Албатта, Оллоҳ насиб қилса ха.
Энди менга бундай қарашларни бас қил, тушундингми?
Низом, Шайдони юзига тушган сочларини қулоқлари орқасига ўтказди.
—Кечиринг..
Шайдо эркаланиб бошини эгди.
—Рахмат сенга, хеч бир этирозсиз мени тушунганинг учун.
Низом, Шайдони юзидан енгил ўпиб қўйди. Шайдони юзлари қизариб, Низомга қараб жилмайди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46👏14
#У‌ткинчи_дунё


#No_232


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизим, Шайдо яхшими?
Саодат хавотирли сўради.
—Зўр, ўз уйидек ўтирибди, учиб қўниб хизматларини қиляпти. Қайнонаси жуда хурсанд, сиз ва дадажонга рахмат ва салом айтди.
Муниса мамнун боқди.
—Ростданми? Вой худога шукур, қизим эркатой бўлгани билан яхши қизда ўзи.
Саодат кулиб гапирди.
—Албатта сизни тарбиянгизни олган қиз ёмон бўлармиди?
Муниса, Саодатни қучиб қўйди.
—Мен дадангизга айтай, кўнгли хотиржам бўлади.
Саодат югуриб Камолни олдига кириб кетди.
—Менга бошқача гап айтгандинг.
Камол Мунисага қараб қошини чимирди
—Кўнгли бўлинмасин дедим. Шайдо албатта мен айтган ишларни қилади, ва ўша уйда қолади.
—Яхшиям борсан.
Аббос Мунисани пешонасидан ўпди.
—Опанг билан гаплашдингми?
Қачон қайтаркан?
—Ой бошига ўқиши тугаркан, кейин қайтишади.
—Энди ишга чиқишингни хохламайман, соғ саломат болани дунёга келтириб ол, кейин бемалол ишласанг бўлади.
—Опам хамма ишни менга ташлаб кетган, бутун бошлик клиника мени зиммамда. Шундай экан истасам хам истамасам хам ишлашга мажбурман.
Муниса қошини қоқиб қўйди.


💫💫💫💫


—Яхши дам олдизми?
Шайдо, чиройли чилмайиб Низомга қаради.
—Рахмат, кичкинтой. Ўзингчи?
Аббос Шайдони бурнини чимдилаб қўйди.
—Келин, хой келин..
Салимани ёқимсиз овози эшитилди.
—Лаббай ойижон.
Шайдо югуриб ташқарига чиқди.
—Далага бориб, ишингизни тиндириб келдингизми?
—Йўқ, бугундан далага бормайман. Мени асосий ишим, ўғлингизни парваришига қаратмоқчиман. Уй ишлари хаммаси тайёр, нонушта хам тахт. Ошхонага киринглар, биз хам хозир чиқамиз.
—Бир кунда келиб айнитиб кетди бу келинни янгаси.
Салима бақирди.
—Ойи ўзим айтдим. Даладан хеч қандай фойда йўқ, ундан кўра уйда юргани, менга қарагани мақул.
Низом ичкаридан аравачада чиқди.
—Хотинни қули, бир ой бўлмай туриб, кетига кириб кетди.
Салимани овози баландлади.
—Ўчир овозингни.
Улуғбек, ошхонадан чиқиб Салимага қаради.
—Сиз хам шуни ёнини оляпсизми?
Салима аразлаб хонасига кириб кетди, ортидан Улуғбек хам кириб кетди.
—Тушунсангчи, мен дўстимга ваъда берганман. Дўстим ягона эркатой қизини, шу ногирон ўғлингга берди. Худога шукур қилиб, яхши гапириб олиб ўтир. Далани еғиштир, нима керак яна сенга. Рўзғоримиз бут бўлса, ўғлимизни уйлаб олдик.
Молларимизни сотсак, Низомжонни операциясига бемалол етади.
—Боринг, нонуштангизни қилинг. Мени ишларим бор.
—Ўғлингга асабийлашиш мумкин эмас, ўзинг хам биласана. Шунча даволанганини хавога учирма.
Улуғбек индамай чиқиб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍17🔥10🥰7👏3🤔1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тикиш бичишни бепулга ўрганувчилар кирсин.

Пуллик дарсларимизни
👉БЕПУЛГА👈 ўргатяпмиз.

Дарсни қўлга киритувчилар силка устига босинг.

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
        ┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
🌺🌺 @tikuvchilikni_bepul_organing 🌺🌺
🌺🌺 @tikuvchilikni_bepul_organing 🌺🌺

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💕АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
▫▫➖▫▫▫▫
💖💖🎀💖💖💖💖
🌧️Якшанба дам олиш куни барокатли бўлсин🍃

🌧️Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак.
Азизим, биродарим,
Бу янги кун муборак!

🌧Яхши ниятлар-ла бошланган якшанба тонгингизни Аллоҳ яхшиликлар билан тўлдирсин!

🌧️Якшанбада дам олиш кунида оила даврасида кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилинг. 💗💗

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4👍2
Forwarded from Abdulatif
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаммага хайрли тонг .

Бугунги дам олиш кунида режалаган ишларингизни кўнгилдагидек тугатиб олинг .
Бугун ишга бормайман деб қайта уйқуга кетган бекажонларни безовта қилмангизлар илтимос . У бугун олган ҳордиғи билан яна бир ҳафта юради 😔 .
Иш , уй , бола- чақа , рўзғор тирикчилик билан қандай кун кеч бўлганию , қачон тонг отганини идрок қилолмай қолади .
Бугун мазза қилиб , тиниқиб ухлаб олсин .
Ман эса бугун эртароқ ишга кетяпман , якшанбада .

Уйқуга тўйиб турган ота оналар болларини олиб бозорга келишади 😊

Маҳалла оралаб бекатга бораяпман .
Йулдаги 24/7 ишлайдиган дўкондан бир йигит бир қути сигарета олиб чиқди қулига .
Орқасидан бир ўрта ёш аёл битта буханка нон ва оқ пакетчада 2 та тухум олиб ўтди .

Ўйлаб қолдим икки инсоннинг хам олган нарсалари бир хил суммада . Қай бири организм учун фойдалироқ 🤔.

Инсонлар баъзан ўзига ўзи душманлик қиладиее .
Ақлу ҳушимиздан айирмасин Аллохим .
Кунингиз хайрли ўтсин .

Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга булди . 😘
❤11👍4👏3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-7-

- Бўлди, етар ! Энди мени навбатим !
Суюма ўрнидан туриб Фозилнинг қўлидаги "микрофон" ни олди, унга эса дастурхон атрофидан жой кўрсатди:
- Марҳамат , ҳазрати олийлари . Сиз хам шоҳона дастурхондан тановвул қилсангиз ...
У Фозилни стол ёнига ўтирмагунча қўймади :

- Бўл тез, ўтир . "Бўш қоп тик турмайди" ахир.

Фозил Суюмадаги бу дадилликка қараб анграйиб қолганди.
Суюма энди синфдошларини тезлади:

- Қани Фозилни бир овқатлантирларинг-чи . Эсларингдан чиққан бўлса эслатиб қўяй. Фозил ўзга сайёралик эмас. Уям ҳаммамизга ўхшаган одам. Бу нима деганим биласанларми? Бу деганим Фозилниям қорни очади деганим.
Суюма ҳали ҳамон ўзига ҳайратда боқиб турган Фозилга қараб кулгиси келиб кетди:
- Бўл тез , ҳадемай танаффус тугайди. Бунақа оғзингни очиб ўтираверсанг оғзингга пашша кириб кетади .
Барча синфдошлар энди Фозилга мулозамат кўрсата бошладилар .
Суюма "микрофонни ушлаб" ўртадаги келин- куёвни "табриклай" бошлади :
- Азизлар , мен бугун яқин дугонам Дилнозахоннинг ҳаётидаги энг гўзал онларида унга табрик учун ўзим ёзган шеъримни тақдим қилмоқчиман.
Марҳамат , қабул қилинг .

Қуёш зар толасин қучганда олам,
Ҳар гулда , гиёҳда роз айтса шабнам,
Келса интизорим нурли субҳидам,
Мен бахтли бўламан - мана кўрасиз ...

Отажоним берганда фотиҳасин оқ ,
Мунисам онамнинг қилиб кўнглин чоғ,
Ҳуркак бу дилимда қолмасдан бир доғ,
Мен бахтли бўламан - мана кўрасиз ...

Гўзал эртакларим бўлса ижобат,
Умидим бахт куйин чалсин изожат,
Оппоқ орзулар қўлим тутганда албат ,
Мен бахтли бўламан - мана кўрасиз ...

Суюма "шеър тамом" дегандек синфдошларига қаради.
Синфга жим- житлик чўкканди. Аммо ҳар галдагидек уни Фозилнинг овози бузди :

- Суюма , "субҳидам" дегани нима ? Ажойиб эшитиларкан...
Фозилнинг овози жиддий эди .

- Субҳидам дегани ... Тонг ёришишни бошлаган пайт субҳидам дейилади. Бошқача айтганда - тонготар ...

- Ҳммм ... Мен ҳам бу пайтни жуда яхши кўраман. Мен уйимиздаги болахонага жойлашиб олганман. У ердан қуёшнинг чиқиши роса чиройли кўринади. Қоп-қоронғи зулматни ҳайдаган қуёш нури остида дарахтлар , бинолар , кўчалар ... барчаси гўёки қайтадан дунёга келгандек бўлади ...
Фозил бу таҳлит ўйчан тарзда кўрмаган синфдошлар ғалати аҳволга тушиб қолган эдилар.
Уларнинг хаёлларини синф хонаси эшигининг тақиллагани бузди . Эшикнинг у тарафидан қиз боланинг "Дилнозаааа! " деб чақиргани эшитилди. Дилноза ҳам дик этиб ўрнидан туриб ташқарига интилди.
Фозил аввалги ҳолига қайтганди :

- Уффф , келин деганам шунақа бўладими ? Озгина шарм- ҳаё , келинлик назокати деган матоҳлар бўлгучи эди . Буни қаранг , лик- лик , лик - лик . Тоже мне...
Йў бу хонадан Дилноз нормальни келин бўлиб чиқади , ё ман тўғри жиннихонага кетаман...
Йўғей , ўзи асрасин ...
Фозил машҳур фильмлардаги сўзлардан ҳам унумли фойдалана оларди .
Дилноза ташқарида кўп қолиб кетмади . У қўлида аллақандай дафтар билан қайтиб келди ва уни папкасига жойлар экан , синфга эълон қилди:
- Бу ёғига дарс бўлмас экан . Равшан ака бошқа мактабга семинарга кетибдилар . Бизга қараб туриш учун бўш ўқитувчи йўқ экан. Так што , всем жавоб ...
- Эссиз , бугун ман роса тайёрланиб келувдим, ўзи шунақа акс бўлади ҳар доим
Барнонинг кайфияти тушди . Унга Наима ва Зулхумор ҳам қўшилишди .
- Биз ҳам ...
- Гапниям оласанлар- де . Нима шу ўқиганларинг икки кунда эсларингдан чиқиб қоладими ? Қайтага янада яхшироқ тайёрланиб оласанлар.
Фозил уларни овутган бўлди .
- Эссизгина шу ҳақда бояроқ айтишмайдими ? Кийимларимизни алмаштирмасдик , спорт залда қолаверардик . Бешинчи соат "А" ларда дарс эди , бир ташашардик- а ?
Ғайратнинг гапини Фазлиддин қўлламади :
- Ундан кўра уйга сирпандик . Қиламан десанг уйдаям иш кўп . Мен кечки пайт репиторга боришим керак . Қани кетдикми , бўлмаса ?!
Шу пайт яна Фозил ўртага чиқди :
- Ўв , Фозил аканг ўргилсинлар ! Санларнинг ишларинг бугунга ҳали битгани йўқ . Бундоқ ўйлаб кўрларинг- чи , бир нималар эсларингдан чиқмадимикан мабодо ? !
Синфдошлар бари

ХазонРезги
❤23🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дугонажонлар бу гуллар
Сизлар учун😍🌹
Борингизга Шукур🤗

💞💞💞💞💞💞💞💞💞

Яқинларингизга юборинг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Исроф  (Жаннатдаги кундошим)

Қуйилмади ҳеч эрим,
Ичим тўла ўкиниш.
Эллик ёшдан ошса ҳам
Арақ, ишрат, сўкиниш.

Шундай безор бўлдимки
Зириллардим келса ҳам.
Ҳафа бўлмасдим агар
Жавобимни берса ҳам.

Оҳирати не бўлар
Энди Аллоҳ билади.
Наққошликни ташлаб
Судҳўрлик ҳам қилади.

Ялинаман ёшмассиз
Намоз ўқинг дадаси
Жон омонат, ўлим ҳақ,
Десам қотар энсаси.

Бу одамни тек қўйсам
Энди шундоқ ўтади.
Агар бир гап бўлса ҳам
Нақ дўзаҳга кетади.

Вой вой ҳудо сақласин
Қўрқитаман дўзаҳдан,
Парвойи палак бир кун
Гап бошладим ЖАННАТдан.

Дедим дарёсида май,
Тубида лал, дурлар бор.
Дадасичи, жаннатда
15 ёшлик ҳурлар бор.

Қомадлари келишган,
Ҳарирдир кўйлаклари.
Кўриниб турар шундоқ
Болдирин иликлари.

Биқинлари тасмадек,
семизмас манга ўҳшаб.
Роҳат қиласиз нафис
Бармоқларин ушлаб.

Кўзларингиз қамашар
Баданининг нурига.
Фақат пок эркак лойиқ
Жаннатнинг бу ҳурига

Дедиму, Эримнинг
Ловиллади юзлари.,
Ўша ҳурни кўргандай.
Деди ёниб кўзлари:

Ўйлабманки Жаннатда
Мева-чева бор ҳолос.
Унга қандай киради
Ўргатиб қўй илтимос.

Дедим ичишни ташлаб
Ҳалол ҳунар касб қилинг.
Ҳулқингиз бўлсин гўзал,
Судҳўрликни бас қилинг.

Аллоҳга деб дўст бўласиз
Илм ҳунар, санъатга.
Поклигу иймон билан
Кирилади Жаннатга.

Деди: ҳурдан рашқ қилиб
Ҳурпаймайдими патинг?
Дедим: минг бор розимаааан
Илоё қўшақаринг.

Тонгда мани уйготди
Кўзи тўла нур билан.
Бир қўлида жайнамоз,
Бир қўлида гул билан.

Дедим ҳай нима бўлди?
Нега тегдиз гулимга?
Деди: илиниб кетдим
Жаннатдаги ҳуримга.

Аллоҳ Аллоҳ қоилман
Дедим кўксимга уриб.
Шу эрга ҳам бир гапни
Бўлар экана уқтириб?

Тутаган шамчироққа
Қуйган каби мойини.
Вой вой шу қайсарни ҳам
Топдим нозик жойини.

Бошлади янги ҳаёт,
Чизди гўзал нақшлар.
Ҳатто чет элдан келиб
Сотиб олар муҳлислар.

Яшар қалби жисми пок,
Эл юртини севади.
Вақт топиб баъзан ҳатто
Теннис ўйнаб келади.

Энди бизнинг мавлоно
Манга қилар насиҳат
Ҳар сўзида юз маъно,
Ҳар ишида юз ҳикмат .

Ундан безор бўлгандим,
Кулсангиз ҳам айтаман.
Бугун уни шу ёшда севиб
Қолдим қайтадан.

Ҳатто ўша ҳурлардан
Рашк қилиб қолдим андак.
Жаннат эшигидан ҳам
Мўралаб турсам керак.

Дарвозасига ёзиб
Қўяман шу шеримни.
Эй жаннатнинг ҳурлари,
Хафа қилманг эримни.

Сизга лойиқ қилгунча
Ароқҳўр бу кишимни,
Ердан териб олганман
Синган қанча тишимни.

Ёрилди қанча курси,
Қанча эшик ойнаклар,
Учиб ўтган бошимдан
Қанча ликоп, чойнаклар.

Меҳнатини ман кўрдим,
Оқди қанча кўз ёшим.
Роҳатини сиз кўринг
Жаннатдаги кундошим.

Эрим қайта ёшариб
Ёнингизга кирган дам
Дуо қилиб қўйинг бир
Марҳабо шўрликни ҳам.

Сиз ҳақда бир эшитган
Эркак ҳоли шу бўлса,
Нима бўлар экана
Ўзингизни бир кўрса?

✍Марҳабо Каримова
❤26👍6🥰3
📝ЕТМИШ ИККИ ЙИЛЛИК МУҲАББАТ ЁҲУД ҚЎША ҚАРИШ БАХТИ

Ёшлигимда бувим ёки бобомдан эртак эшитмагунча уйқуга кетмасдим. Ёшим улғайган сари эртаклардан кўра реал ҳаётий воқеаларга қизиқишим ортди. Бувим ва бобом бир-бирини қандай топганию ҳаёт қувончи ҳамда ташвишларини қай тарзда бошдан ўтказганлари ҳақидаги ҳикояларни овозлари титраб, кўзлари ёниб сўзлаб беришарди. Мен ҳам беихтиёр ўша даврларга бориб қолгандек бўлардим…
Бувим бобомга турмушга чиққанида тўққиз, бобом эса ўн икки ёш бўлган экан. «Ёш болаларни ким никоҳлайди? Бу – жаҳолат!» дейишга шошилманг, ўзига яраша сабаблари бўлган. Бувимнинг ота-онаси аллақандай юқумли касалликдан вафот этгач, акаю опалари ўз рўзғори билан бўлиб, унга яхши қарашмаган. Шунда уларга қўшни бўлган бобомнинг отаси раҳми келиб, қизалоқни асраб олишга қарор қилган. Уйида ўн икки яшар, яъни ўша замоннинг меъёрларига кўра вояга етган, ўғли бўлгани учун бу мумкин бўлмаган экан. Шу сабабдан ягона чора сифатида бувимни ўғлига никоҳлаб, уйига олиб кетган. Бобомнинг отасини илмли, заковатли инсон деб тилга олишади. Демак, бу ишни жаҳолат эмас, мажбуриятдан қилган.
«Ҳамон эсимда, қўлимдан бир иш келмасди. Бобонг билан уззукун боғда дарахтма-дарахт сакраб, чангга ботиб келардик-да, кечки овқатни еяр-емас, дуч келган жойда ухлаб қолардик. Кейин кўтариб ўрнимизга олиб бориб ётқизиб қўйишарди. Мен қайнонам билан ухлардим. Даданг эса укалари билан бошқа хонада ётарди».
Хуллас, бувим эл кўзига келин, аслида эса асранди қиз бўлиб бобомникига келган. Аммо бобомнинг ота-онаси уни ўз фарзандлари қатори кўришган, ҳеч камситишмаган. Бу хонадонда бошқа қиз фарзанд бўлмагани учун, жуда асраб-авайлашган экан.
Бувим ўн етти, бобом йигирма бир ёшга тўлганида ҳақиқий эр-хотин сифатида ҳаёт бошлашган. Орадан бир йил ўтгач эса фарзандли бўлишган. Бироқ у пайтда тиббиёт яхши ривожланмагани учун болалар ўлими кўп бўларкан. Бувимнинг тўнғичи уч ойлик пайти ичкетардан нобуд бўлади. Бундан кейин кўрган яна тўққиз фарзандни ҳам тупроққа қўйган бувижонимнинг эси кирарли-чиқарли бўлиб қолган экан.
«Болаларимиз кетма-кет нобуд бўлаверди, — деб хотирлайди бобом. – Бир сафар эгизак қиз кўрдик. Фотимаси бир кун ҳам яшамай, ўлиб қолди. Бироқ Зуҳрамиз пишиқ экан, ҳаёт учун курашди ва ғолиб келди. Аввалгилари турмаганининг сабабини бувингдан кўришди. «Сути заҳарли», дейишди. Зуҳрани эмизиш учун икки маҳалла наридан бир аёлни аравада ҳар куни уч маҳал олиб келардик. Кечалари эса эчки сути берардик. Ниҳоят, қизалоғимиз оёққа туриб, тили ҳам чиқиб қолди. Шодлигимизнинг чеки йўқ эди. Бироқ уч ёшга кириб, тили бурро бўлиб, ҳамманинг ҳавасини келтириб юрган бир пайтда қизамиқдан нобуд бўлди. Бу фожеа бувинг тугул, мени ҳам енгиб, қаддимни букиб қўйди».
Ўшанда бобомнинг овозидаги титроқ ва кўзларидаги ёш менинг ҳам қалбимни титратган, ёстиққа юзимни босиб роса йиғлагандим. Бечораларнинг бошига битилган кулфатлар шу билан тугамабди. Ундан кейин кўрган ўғиллари нақд тўққиз ёшида дарахтдан йиқилиб ўлибди. Шундан кейин бувим ростмана савдойи бўлиб қолган экан.
«Бувинг бизни роса қўрқитган. Кеча демай, кундуз демай қабристонга кетиб қолаверар, ўғлимизнинг қабрини қучоқлаб тонг оттирарди. Менга: «Бу сенга хотинлик қила олмайди энди. Бошқага уйлан. Соғлом аёлга уйлансанг, уйинг болага тўлади», дегувчилар кўп бўлди, аммо Санобар билан ўн икки ёшимдан бери бирга эдим. Ёнимда бошқа аёлни тасаввур ҳам қилолмасдим. Қолаверса, шундай аҳволда уни ёлғиз қолдириш қўлимдан келмасди. Ахир, бир-биримизга эт билан тирноқдай сингиб кетган эдик-да. Хуллас, кекса онам бир дуохон-фолбиннинг олдига бориб, аллақандай иримларнинг дарагини топиб келди. Санобарнинг кўйлагини марҳум ўғлимизнинг қабрига олиб бориб ёпиб, бир кеча ушлаб туриш, кейин келтириб кийдириш керак экан. Ўшанда кўйлак шамолда учиб кетмасин ёки бирон ҳайвон тортқилаб жўнамасин, дея бутун тунни қабристонда ўтказганман. Қўрқувдан ўзимнинг ҳам эсим оғиб қолаёзганди. «Шўрлик хотиним бу ерда қандай тонг оттираркан-а? Фарзанд доғини душманингга ҳам солмасин экан», деб ўйлагандим ўшанда.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32💯2
​​Эрталаб ҳорғин ҳолда кириб келсам, ҳовлида бувинг ўқчиб ўтирибди. Аммангга бошқоронғи бўлган экан».
Хуллас, ҳозирда катта шифокор бўлиб кетган аммамнинг дунёга келиши бувимни ҳаётга қайтарган. Икки йил ўтгач эса дадам туғилган. Икки фарзандни етказганига шукур қилиб, уларнинг умрини тилаб бувим ва бобом ҳаётни давом эттиришган.
Бобом Иккинчи жаҳон уруши фахрийси эди. Уни урушга кузатиб, бири тўрт, иккинчиси икки яшар фарзандлари билан қолган бувим эл қатори тирикчилик дарди билан яшаган, эрининг жонини саломат сақлашини Яратгандан сўраб, тўрт йилни ўтказган. Бобом урушнинг бошидан охиригача қатнашиб, чап елкасидан яраланган ҳолда уйга қайтади. Урушга кетгунича саводи аъло бўлгани сабабли босмахонада мусаҳҳиҳ бўлиб ишлаган экан. Аммо қайтиб келса, босмахонани аллақандай фабрикага айлантиришибди. Хуллас, у амакисининг ёнига кириб, янги касб – сувоқчиликни ўрганади. Елкасидан ярадорлиги, ишнинг заҳ ва ноқулайлигига қарамай тирикчилик дардида ишлайверади.
Бироқ бувим ва бобомга аталган ҳаётнинг синовлари ҳали тугамаган экан. Қишнинг қорасовуқ кунлари печкадан учқун сачраб, уйлари ёниб кетади. Бобом шаҳар ташқарисидаги иморатнинг сувоқ ишлари билан машғул бўлиб, уйга ҳафтада бир келаркан. Ўша тунда негадир ҳомиладор хотинидан кўнгли нотинч бўлади ва эрталаб оиласидан хабар олгани келса, уйи келтепа бўлиб ётганини кўради. Қўшниникидан йиғлаб чиққан аёлидан «Болалар омонми? Ўзингга ҳеч нима қилмадими?», деб сўрайди-да, ҳамма соғлигини эшитгач: «Худо бекорга мени қурувчиликка йўналтирмаган экан-да. Куйинма хотин, бир уй бўлса, амаллаймиз», дея бувимни юпатади. Бувим ёнғинда икки фарзандини кўтариб қочган, ҳатто оёғига калиш ҳам киймаган экан. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғнинг кўмаги билан амаллаб қишдан чиқишади. Бувим ўшанда оёқ касалига чалинган. Ёзда эса кенжатойи Мансур амаким дунёга келган.
Мансур амакимни яхши хотирлайман. Қад-қомати келишган, ҳарбий одам эди. Шу соҳага бутун умрини бағишлади. Мен ўн ёшларда эдим, чамаси. Амаким Афғонистондаги ҳарбий амалиётларда қатнашар, бувим билан бобом куну-тун унинг дуои жонини қилиб ўтиришарди. Бир куни уйимиз йиғи-сиғи, мотамга тўлди. Амакимнинг ҳалок бўлгани ҳақида хабар келди. Бувимнинг «Бунисини ҳам пешонамга сиғдирмади», дея қилган нолалари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Бечора бобом ва бувим шу билан ўнинчи фарзандни тупроққа топширишди…
Бобом бувимни «Санобарим» дерди, олдидан ҳам, орқасидан ҳам. Баъзида бувим атрофдагилардан уялиб «Шунчаки отимни айтиб қўяқолинг, «им»ига бало борми?», деса, бобом: «Хўп» дерди-ю, аммо ўз билганидан қолмасди. Бувим эса бирон марта бобомнинг исмини айтмаган. Ҳарҳолда, мен буни эслолмайман. Нуқул «даданг», «бобонг» деб гапирарди. Эсимда, бувимнинг оёғи қаттиқ оғриб, шифохонага тушиб қолди. Шунда бобом ҳам шифохонага ётиб олди. Анча йиллардан бери елкасидаги оғриқ азобига чидаб, шифокор аммамнинг битта игна санчишига ҳам рухсат бермаган одам (уколдан жуда қўрқарди), шифохонанинг барча шартларига кўниб, даволанишга рози бўлди. Мақсад, бувим билан ёнма-ён бўлиш эди.
Бувимни саксон бир, бобомни эса саксон тўрт ёшида, яъни бир йилда тупроққа топширдик. Бобом бувимдан кейин атиги уч ой яшади. Ҳисоблаб кўрсам, улар етмиш икки йил ёнма-ён бўлишибди. Бу — бир инсон умри дегани. Мен бувим ва бобомнинг ҳаётини сабру қаноат, меҳру муҳаббат, вафою садоқат мактаби дегим келади. Яхшики, шу ҳикояларни тинглаб катта бўлган эканман. Хулосалар асқотаяпти. Юқоридаги воқеаларни эса бугун арзимас баҳоналар билан бузилиб кетаётган оилаларга турмуш қийинчиликларини елкама-елка туриб енгган, бир-бирига бутун умр суянчу таянч бўлиб, оила қўрғонини ардоқлаб келган қадрдонларим ҳаёти ибрат бўлар деган мақсадда қоғозга туширдим.
Шаҳноза СОАТОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33🔥1
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:

"Сизларнинг энг яхшиларингиз Қуръонни ўрганган ва уни бошқаларга ўргатганингиздир."

Қуръонни кечиктирманг. Бугундан бошланг!

📖 Онлайн Қуръон ёдлаш курсига қабул давом этмоқда.

👑6 ОЙДА КОРИЯ булиш имконияти ва хотирангизни кучли килиш имконияти

✨БОНУСГА БЕПУЛ МАБДАЛ КИРОАТ ДАРСИ ✅

КУРС 1 МЛН 200 МИНГ ЭМАС❌
" Чегирмада" 500 Минг сум
Улгуриб колинг

📩 Ҳозир ёзилинг, жойлар чекланган.бугун кабулни ОХИРГИ куни

Алокага чикиш @Bat008⬅️

https://t.me/+dxpj9MxnvSlmOTky
https://t.me/+dxpj9MxnvSlmOTky

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3