📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У́ткинчи_дунё


#No_230


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан ойлар бир бирини қувиб ўтарди. Шайдони турмушга беришди. Мунира оиласи билан чет элга кетди. Латофатни холидан эса, Муниса хабардор бўлиб турарди.
—Кеннайи, жуда қийналиб кетдим. Бу ерда яшаш жуда қийин экан.
Шайдо Мунисани қучиб йиғлади
—Осон ишни ўзи борми?
Қийинчилик ортидан бахтга эришилади.
Муниса тасалли берди.
—Мени хозир кўрган одам, бир ойлик келинчак демайди. Тонг сахардан то тунгача тиним йўқ экан бу ерда.
Янгга мени олиб кетинг, акамга сиз айтсангиз йўқ демайди.
Шайдо бошида қийшайиб турган румолини тўғрилаб гапирди
—Акангиз сизни олиб кетишга эмас, сизни кўришга иссиқ совуғингиздан хабар олишга келди. Сизга араз қилиб, очилиб гапирмасада хаёли сизда.
Шундай экан сиз ўзингизни кўрсатинг, рўёбга чиқинг. Хамма ишингизга улгуриб, турмуш ўртоғингизни кўнглидан жой олинг
Муниса Шайдони сочларини, румоли ичига тиқиб гапирди.
—Уни эр деб бўладими ўзи?
Неча йилдан буён бир жойлик экан. Мен тайёр қулман, кечаси ухлашга бермайди.
—Жим, ойижонингиз эшитиб қолса хафа бўлади.
—Хе ўша онасиниям...
Ерга ёруқ тушмай далага хайдайди, ишларимни қилиб келгунимча нонушта хам қилмай ўтиришади. Умримда қилмаган ишларимни хам, бу ерда қилдиришяпти.
—Бу хаётни ўзингиз танладингиз. Тўғри йўлингизда юриб, дадангиз ва акангизни юзини ерга қаратмаганингизда, хозир бир чиройли уйни бекаси бўлиб юрардингиз.
Қишлоққа келиб бўлиб, ногирон эр билан умрингиз ўтмас эди.
Мен борақолай, яхши экасиз кўрдим.
Муниса ўрнидан турди
—Кетманг янга.
Шайдо Мунисани қўлидан ушлаб олди.
—Акангиз ташқарида, ишга боришимиз керак.
Мен айтгандек, сабрли бўлинг. Мен яна келаман, унгача чиройли бўлиб ўтиринг.
Сиз ўзингизни хурмат қилинг, шунда атрофдагилар сизни хурмат қилади.
Бунақа қийшайиб, йиғлаб, нолиб юришни еғитириб. Ўзингизга оро бериб, ораста кийиниб юринг. Хамма нарсангиз бор, йўқ нарса бўлса менга айтинг ўзим етказиб келаман.
Муниса, Шайдони икки елкасидан ушлаб, кўзларига қараб гапирди.
—Харакат қиламан...
Шайдо Мунисани қучиб йиғлаб олди.
—Бир пиёла чой қўйишга хам ярамадими?
Муниса эшикка чиқиши билан, Салима найзали сўзлар билан кутиб олди
—Мен чой ичишга эмас, синглимдан хабар олишга келдим. Чой қочиб кетмайди.
—Хеч нимага улгурмайди, эрни уддасидан чиқишни хам билмайди.
Салима минғиллади.
—Кечгача бошини, бўйнигача ишга кўмиб қўймасангиз, хаммасига улгуради.
—Уйда нима иш бор экан?
—Уйда иш тугамайди.
Қани уйингизда иш йўқ бўлса, бу нима ахвол?
Сизларни қўлингизга шу ахволда берганмидик?
Дадажон қизини бу ахволини кўрса, уйингизга ўт қўяди.
Жим турганини қўрқоқлик деб ўйламанг, дўстини хурмати жим.
—Сиз..
Муниса қошини чимириб, Шайдога қаради
—Хамма ишни бошингизга ортиб олмай, эрингизга кўпроқ вақт ажратинг.
Эркак ва аёл деган нарсалар бор, шундай экан ишда хам.
Сиз ўзингизга тегишли ишни қилинг. Эркаклар эркаклигида туриб, ишини қилсин.
Мен бир хафтадан кейин келаман. Бу ахволда сизни кўрмай, тушундингизми?
ъ

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤48👏15