#СУБҲИДАМ
-12-
- Суюма , шилпилдоқни қанақа қилиб иситади ?!
Суюманинг кўз олдига хамирлари ёпишиб- қапишиб кетган шилпилдоқ келди- ю , беихтиёр ўзини тўхтатолмай кулиб юборди .
Геометрия ўқитувчиси Акмал ака жуда жиддий инсон эди . Бир зумда Суюмага юзланди :
- Нодирова !?.
Суюма эсанкираб қолди . У гина билан Барнога тикилганча ўрнидан турди :
- Мен , устоз...
Акмал ака Суюмани аълочи ўқувчи сифатида яхши кўрар ва кўп бора мақтар эди, аммо бу дегани мақтовли ўқувчи бемалол қоидаларни бузиши мумкин дегани эмас эди :
- Нималар бўляпти бу ерда ?! Тушунмадим , дарсни нимаси кулгили? Ё биров маймун ўйнатаяптими ?!
Суюма кўзлари билан ер чизди , у Барнонинг жовдираб турган кўзларига қаради- ю,
- Узр устоз... Боя адабиёт дарсида "Темир хотин"ни ўқигандик , шу бехосдан эсимга тушиб кетди, - деди айбдорона оҳангда .
Акмал ака бироз юмшагандек бўлди , аммо ўз принципларидан воз кечгиси келмади :
- Адабиёт қаҳрамонлари ўша фаннинг кабинетида қолсин.
Сиз бу ерда ҳозир тангенснинг муҳим хоссаларини яхшилаб тушуниб олинг. Бўлмаса уни бошқа дарсда ўйлашингизга тўғри келиб қолади...
- Хўп бўлади , устоз . Бошқа қайтарилмайди...
- Ўтиринг ...
Суюма аста жойига ўтирди- ю , дафтарига алланималарни ёзиб Барнога суриб қўйди .
Барно дафтардаги:
- Агар яна бир марта дарс пайтила шилпилдоғингни , умуман ҳар хил овқатингни ўртага қўшсанг, қозон-товоғинг билан қўшиб ... деган ёзув ва ўқрайиб турган қуёшни расмини кўрди ..
Кўп ўтмай Барнодан кулиб турган қуёш ва "хўп" деган жавоб қайтди .
Суюманинг алами танаффусдаям босилмаган эди :
- Ҳой, барака топгур , боя макарон жаркоб деяптувдинг , дарсда шилпилдоқлайсан?! Ҳеч нимага тушунганим йўқ ...
Барно Суюманинг гап эшитганига ўзини айбдор эканлигини тан олиб бўлган эди:
- Суюма, усталарга макарон эди . Шилпилдоқ эса кечқурундан қолган эди ...
Барно шундай деб яна эркаланиб жилмайди :
- Дугон , уни қанақа иситади ўзи ?
- Э шилпилдоғингниям ...
Суюманинг астойдил жаҳли чиққан эди . У шарт бурилди- ю , қизлар йиғилиб турган жойга жўнади.
Барно унинг ортидан хўрсиниб қараб қолди ...
Барнонинг бардоши эртаси куни учинчи соатгача етди . Физика дарсида Суюма Барнонинг :
- Суюма , эй , Суюма,- деб биқинига туртишидан ҳурсанд бўлиб кетди. У беғубор дугонасининг хархашаларини бир кунда соғиниб қолганди :
- Нима дейсан ?!
Суюма Барнонинг шу одатлари ўз ҳаёти ва дарсларга бошқача файз беришини тушуниб етганди ...
* * *
Рус адабиёти ...
Суюма бу дарсни жуда яхши кўрарди . Бунга битта ва ягона сабаби бор эди . Фан ўқитувчиси Лилия Георгевна ўз ишининг устаси ва фидоийси эди. У хафта оралаб бадиий ўқиш деган соат ташкил этарди. Нафақат Суюма, балки бутун синф мана шу бадиий ўқиш соатининг мухлиси ва шайдоси эдилар . Шундай дарсларда Лилия Георгевна жаҳоннинг дурдона асарларини танлаб маҳорат билан ҳикоя қилиб берардики, бутун синф фақат ва фақат ўша асар воқеалари гирдобидан иборат бўлиб қоларди .
- Шундай қилиб Фёдор Танядан келган охирги мактубни бағрига босганча , зиёфат бўлаётган хона деразасининг ёнига яқинлашди. У сўнгги бора ...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤21👍3
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-13-
У сўнгги бора беваъфо Таняни кўрмоқчи , шу вақтгача ёзган мактубларини бурда - бурда қилиб ҳиёнаткор қизнинг юзига отмоқчи эди.
Фёдор зарб билан эшикни очди, ичкарига дадил қадам қўйди . У барча йигит- қизларнинг ўйин- кулгудан тўхтаб ўзига серрайиб қараб қолганига эътибор бермади. У уйни Танянинг овози эшитилаётган бурчагига етиб борди .
Фёдорнинг кўз ўнги қоп- қоронғи бўлиб кетди, чунки Таня хона бурчагидаги кроватда ётар, унинг оёқлари тиззасидан икки қарич узунликда кесиб ташланган эди . Таня жанг майдонида ярадорларни ташиб чиқаётганда кўмилган минага дуч келган эди. У Фёдорга ортиқча юк бўлмаслик учун барини ўйлаб...
Шу вақт дарс туганини билдириб қўнғироқ чалинди .
Лилия Георгевна ўқувчиларга "дарс тугади , ҳаммага раҳмат ва рухсат" деганда синфни норози овозлар тутиб кетди :
- Бу ўзи охирги соат .
- Илтимос , охиригача гапириб беринг...
- Энди китоб қахрамонларини ўйлаб кўнглимиз ҳижил бўлиб юрамизни ...
- Ҳикояни тугатиб қўяқолайлик ...
Лилия Георгевна жилмайди. У шу таҳлит ўзи берган дарснинг қийматини билишни ҳоҳлаганди. Натижалар уни ҳурсанд қилди:
- Аслида асар тугади. Бу ёғи эса хотима эди .
Хуллас , Фёдор ва Таня баҳорни ширингина қизчалари билан кутиб олишди...
Синф ўқувчилари енгил нафас олишди :
- Ҳайрият- ей , бари яхшилик билан тугади ...
* * *
Суюма бугун дарсдан қайтганида уни уйда бир олам қувонч кутиб олди . Қувонмай бўларканми ? Уйга меҳмон бўлиб опаси Райҳон ўғилчаси Шаҳзод билан келишган экан . Суюма опасини жуда соғинганди. Гарчи Райхон билан Суюманинг ораларидаги ёш тафовути анчагина катта бўлса-да, бу опа- сингилларга деярли билинмас эди. Райҳон Суюмадан саккиз ёш катта эди. Райҳон турмушга чиққан вақтда Суюма жамалаксоч қизча эди. Аммо бу уларнинг қалбан яқин бўлишларига тўсқинлик қила олмаган эди. Йиллар ўтиб Суюманинг ҳам ёшига ёш қўшилган сари улар опа- сингилчиликдан кўра кўпроқ яқин дугоналар мақомига етишиб қолган эдилар.
Райҳон шаҳарнинг у бурчагига келин бўлиб тушганди . Турмуш ўртоғи Абдумажид Райҳонни талабалик пайтларидаги амалиёт чоғида учратиб , яхши кўриб қолган, совчи қўйиб уйланган эди. Райҳон у пайтда дизайнерликка ўқир эди. Абдумажид эса мутасадди ташкилотда фаолият юритар эди . Гарчи Райҳон ва Абдумажидлар кўпчилик ёшлар каби тўйгача ўлдим - куйдимлаб оҳ чекиб ҳиёбонма - ҳиёбон, кинома- кино юришмаган бўлсаларда , уларнинг муҳаббати тўйдан кейин ғунчалаб гул очган эди.
Юқорида айтганимиздек Суюмани опаси ва поччасининг ўғли - Шаҳзод жудаям ширин бола бўлиб етти ёшга қадам қўйган эди. Ҳозир Райҳон яна ҳомиладор эди . У "Бу сафар Аллохим бизни қиз неъмати билан сийласа яхши бўларди , Абдумажид акам қизалоқларни жуда яхши кўрадилар-да " дерди ҳар доим.
Абдумажид поччасини Суюма жудаям ҳурмат қилади . Ёши ўттизлардан ошган поччаси ҳар ишда намуна бўла оладиган етук йигитлардан эди .
Суюма доим бир нарсага ҳайрон қоларди . Наҳотки эркак киши ўз аёлини шунчалик севиши мумкин ?
Бу савол Абдумажид поччасининг табиатига қараб туриб туғилган эди . Абдумажид поччаси Райҳон опасини шунчалик яхши кўрар эдикиии... Опасининг айтиши бўйича поччаси кўпинча ўз онасидан дашном эшитаркан.
- Болам, банданинг бандага бу қадар муҳаббат қўйиши яхшиликка эмас. Киши яхши кўрган нарсасидан синалади ,- дер экан қуда хола .
Аммо поччаси ҳар сафар Онасининг бу гапига қарши ўз мулоҳазасини билдиришдан , уни юпатишдан чарчамас эди :
- Онажон , ундан деманг . Мен ахир Аллоҳнинг мўъжизасига ошиқман. Ахир банда Яратганганнинг энг чириойли ижоди- ку. Менинг Райҳонга ошиқлигим эса ўзи томонидан берилган иноят ...
Аммо қуда ҳоласининг айтганича ҳам бор-да . Поччаси тушмагур Райҳон опасининг шунчалик ардоқлайдики , ҳатто ёнидан эсадиган шамоллардан ҳам қизғонади . Қуёшнинг қайноқ нуридан, қора булут жазавасидан , қаҳратоннинг музидан паналайди .
Абдумажиднинг яна бир одати бор . У Райҳонга уйланганидан бери бошқа ҳеч кимнинг қўлидан овқат емасликка ўтиб олган . Бу одати гоҳида ўз туққан онасига ҳам озор бериб қолса- да ,
Муаллиф ХазонРезги

❤38👍5🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун сизлар билан ГРЕЧКАДАН КОТЛЕТ тайёрлашни ўрганамиз 😋
Тайёрланиш жараёни видеода👆
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тайёрланиш жараёни видеода👆
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🤔1
Кутмаган жойингиздан бойлик, рисқ ва барака оқиб келади...
Эримни иши юришмаётгани ва кетма-кет омадсизликларни кўриб эркак кишига нақадар қийинлигини тушуниб етган вақтларим.
Шу пайт қаердандир бадавлат қўшни хотин келиб қолди. Юзимдаги маҳзунликни сабабини сўраганда бироз эримни ишлари юришмаябди дегандим, шу заҳоти кулимсираб нахотки буни ечимини билмасангиз деб бир дуони ўргатди.
Ўшандан бери ҳар куни эрталаб ва кечқурун 3 мартадан ўқиб юраман. Бойлик, бахт, омад эримнинг юрган изидан қувиб юрадиган бўлди. Бу дуони ўқилиши шундай... Давоми👇

❤6👍2
Forwarded from Post Bot
Эшик ортидаги янгаларни жаҳш билан ҳайдаб, занжирни солди. Хонада фақат унинг оғир қадамлари ва қизнинг титроқ нафаси қолди.
У ўзидан ҳам катта, оғир атлас либос ичида йўқолиб кетгудек бўлиб ўтирган митти жуссали қизга яқинлашди. Иякларидан тутиб, юзини кўтарди. Қизнинг кўзларида ёш халқаланди.
— Мендан қочма... — пичирлади эркак, нигоҳи қизнинг лабларига қадалиб.
— Қўрқяпман... — аранг овози чиқди қизнинг.
— Сенга озор бермайман, севгилим. Фақат менга ишон, — унинг овози эҳтиросдан бўғилиб чиқди.
У қизни аста турғизиб, елкасидаги оғир атлас матони оҳиста пастга сурди. Либос шивиршаш билан полга тўкилганда, қизнинг ой нурида товланаётган нафис, митти ва яланғоч елкалари очилди. Эркак вужудини куйдираётган эҳтиросга дош беролмай, уни белидан маҳкам қучди ва ўзига тортиб, лабларига ёпишди. Хона уларнинг иссиқ нафаси ва шиддатли ҳаяжонига тўлди.

Ёндиради куйдиради олов асар❤️🔥. 17 ёшли қизни бир қотил тақиб қилаётган болади Комиссар эса 17 ёшли қизни асраш ва ҳимоялаш учун унга уйланади. 30 va 17.
❤14
НОҚОБИЛ
Ўйлабманки мен ақлли,
Фаросати зўрман мен.
Ярим аср яшабман лек,
Пишмаган бир ғўрман мен.
Қишлоқнинг оғиридан,
Қочиб қолган ноқобил,
Довон ошиб кентга кетган,
Битта текинхўрман мен.
Фозил отам бор эдилар,
Жонин берган, жон берган.
Қобил фарзанд бўлолмаган.
Пешонаси шўрман мен.
Қабри сари йўл биттайди,
Бормоқ бўлсанг адашмайсан.
Оёғи бор, йўл топмаган,
Кўзи очиқ кўрман мен...
На қариндош, на жигардан,
Тузук хабар ололмаган.
Осмонларда учиб юрган,
Асли бети сурман мен.
От айланиб қозиқ топган,
Ота юртим, кечир боланг.
Ўтмишим ва сени йўқлаб,
Бир кун бородурман мен.
©️ Эркин САТТОРОВ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Ўйлабманки мен ақлли,
Фаросати зўрман мен.
Ярим аср яшабман лек,
Пишмаган бир ғўрман мен.
Қишлоқнинг оғиридан,
Қочиб қолган ноқобил,
Довон ошиб кентга кетган,
Битта текинхўрман мен.
Фозил отам бор эдилар,
Жонин берган, жон берган.
Қобил фарзанд бўлолмаган.
Пешонаси шўрман мен.
Қабри сари йўл биттайди,
Бормоқ бўлсанг адашмайсан.
Оёғи бор, йўл топмаган,
Кўзи очиқ кўрман мен...
На қариндош, на жигардан,
Тузук хабар ололмаган.
Осмонларда учиб юрган,
Асли бети сурман мен.
От айланиб қозиқ топган,
Ота юртим, кечир боланг.
Ўтмишим ва сени йўқлаб,
Бир кун бородурман мен.
©️ Эркин САТТОРОВ.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏4👍3❤1
ҲАММА НАРСА КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС😢
1-қисм
💔
Эримга ҳар кеча роппа-роса соат 2:15 да битта рақамдан хабар келарди.
Телефони жиринглаши билан у дарров уйғонар, экранга бир қараб, индамай ташқарига чиқиб кетарди.
Мен ҳар сафар:
— Ким ёзаяпти? — деб сўрасам, у фақат:
— Ишдан, — дерди.
Лекин бир куни сабрим тугади.
У яна ташқарига чиққан пайти телефонини қўлимга олдим.
Хабарда атиги учта сўз ёзилган эди:
"Бугун ҳам келинг."
Ўша кеча эримнинг ортидан билдирмай бордим...
У бир уй олдида тўхтади. Эшик очилди. Ичкаридан бир аёл чиқиб, эримни бағрига босди...
Ўша лаҳза юрагим тўхтаб қолгандек бўлди.
Аммо кейин ичкаридан чиққан инсонни кўриб, бутун ҳаётим ўзгариб кетди...
👇 Давоми...

❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос
Бизни уйда иш қилмай жим ётишимиз хам ютуғимиз экан
Шунақа танишларга юбориб кўнгилларини кўтариб қўямиз 😁

❤6😁1🕊1
👠AYOLLAR ORASIDAGI ENG MASHXUR KANAL 👇
https://t.me/+LVxy8B4TlhE2ODdi
https://t.me/+LVxy8B4TlhE2ODdi
💥Intim mushaklaringizni tabiiy yo'l bilan operatsiyasiz xech qaday trinajorlarsiz mustaxkamlashni,
💥 Jozibali ayolga aylanishni,
❤️ Seviml va qadirli bo'lishni xoxlaganlar uchun maxsus kanal
NATIJA 100%

❤1
#СУБҲИДАМ
-14-
она онада барибир , у мудом фарзандининг шукрини қилаверади . Доимий дуоси:
"Ўзингдан тингин, болам"
Абдумажид оилада ўртанча фарзанд бўлганлиги учун Райҳон билан икки йил аввал шаҳарнинг кўркам махаллаларидан бирига бўлак бўлиб кўчиб чиқишган эди.
Авваллари уйдагилардан истиҳола қилиб юрган Абдумажид эндиликда тушлик қилиш мақсадида шаҳарнинг у четидаги ишхонасидан бу четидаги уйига ҳар куни такрор қатнашдан ҳеч оғринмас эди .
Бундан яхши хабардор бўлган Суюма уйда бугун опасини уйларида кўриб ҳайратини яширмади :
- Опа , ҳали ҳам кўзларимга ишона олмаяпман . Поччам сизга нечук жавоб бердилар ? Кун қаердан чиқди ?!
- Шу пайт Суюманинг онаси Шаҳло опа кириб келдилар :
- Вой қизим- ей , саволинг тугамайди- я? Бўл чой қўйгандим, сомса пишди.
- Ойижон , сомса қилдингизми ? Ошхонада тинчлик эди- ю ?!
Вооой , тандирда ёпдингизми ?!
Райҳон қизариб кетди. У бугун келганида онасига минг истиҳола билан "Сиз пиширган тандир сомсадан егим келаяпти" деган эди ўпкаси тўлиб .
Ҳомиладорлик ажойиб давр-да . Мана Райҳоннинг ҳам кўз ўнгидан бир хафтадан буён онаси ёпган тандир сомса лип - лип қилиб ўтгани - ўтган. Аммо онасига эркалиш қилишга уялди. Эркалигини кўтарадиган Абдумажид акаси бор ахир. Абдумажиднинг эса бир хафтадан бери Тошкентнинг ҳар битта бурчагидан атайдан ёптириб олиб келмаган тандир сомсаси қолмади . Аммо ўроғлиқ идиш очилиши билан Райҳон ғилтиллайверди :
"Бунақамас" .
Райхоннинг келишини асл сабаби шу эди. Абдумажидга кимдир "Ҳомиладор аёл бир нарсани уч мартадан кўп сўраяптими, демак топиб бериш керак , акс ҳолда болада нуқсон пайдо бўлиши мумкин" дебди. Бу сўзларни эрталаб ишга борганида эшитган Абдумажид оёғини қўлига олиб уйга югурган , Райҳонни ҳам ҳайрон қолдирганча онасиникига олиб келган эди. Қайнонасидан ҳам Райҳон учун сомса пишириб беришни сўраган ҳам , сомса учун алоҳида сара масаллиқларни ўзи билан олиб келган ҳам Абдумажиднинг ўзи эди .
Шаҳло опа эса Райҳонни тоза уришди . "Агар яна бир марта шунақа ўзингни қийнасанг юзингга қарамайман" деди юраккинаси тўкилиб .
Суюма чой тайёрлашга чиқиб кетганида онаси Райҳондан сўради :
- Қизим , аппаратга тушдингми , қизмикан ё ўғил ?
Райхон бошини сарак - сарак қилди :
- Йўқ тушмадим, куёвингиз қиздир, ўғилдир умри билан , кўзларимизни қувонтирадиган фарзанд берсин деяптилар...
Аммо ...Шаҳзодда бунчалик эрка бўлмагандим...
- Мен ҳам шуни айтаяпман- да , қизим. Айтганини қилдираётганига қараганда эркатойгина қизалоқ бўлади, шекилли. Майли , набирагинамни бағри бутунликда қўлимизга олиб олайлик... Юрақол , сомсаям тобига келиб қолди ...
- Ойижооон...
- Ҳа қизим
- Сизниям уринтириб қўйдим ... Кечиринг. Сизни ҳизматингизни қилишни ўрнига ... Мендан келган фойда шу бўлди-да энди...
- Болам , унақа дема. Оғзингга ёқадиган бир луқма таомни тайёрлаш мен учун бахт . Буни айтмасам ҳам биласан. Ахир ўзинг ҳам онасан-ку. Шунга қодир қилган Аллоҳга шукр ...
Суюма ошхонада чой тайёрлар экан ўзича ўйлар эди:
- Дунёда Абдумажид поччам сингари яна шундай тенгги йўқ йигит бормикан. Қани эди кун келиб турмушга чиқсам , бўлажак турмуш ўртоғим худди поччамга ўхшаган бўлса ...
Кошки эди ...

❤54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌛ХАЙРЛИ ТУН 🌹
✨Сиздан йироқда юрсин ташвишу қайгу
✨Қалбингизда бўлсин бир ажиб туйгу.
✨Агар кипригингиз силаса уйқу
✨Сизга хайрли тун, хайрли уйқу!
✨Аллохга омонатсизлар!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
Реакция босиб,🥰💋👍🔥
Яқинларингизга улашишни унутманг➡️➡️➡️➡️

👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
БУГУН
2️⃣2️⃣- 🩷🩷🩷🩷. ЧОРШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН🌺
🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!
🌿🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!
🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🌿🌺ЧОРШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
БУГУН
2️⃣2️⃣- 🩷🩷🩷🩷. ЧОРШАНБА ТОНГИ
МУБОРАК БЎЛСИН🌺
🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!
🌿🌺 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!
🌹🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!
Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲
🌿🌺ЧОРШАНБА кунингиз хайрли
ўтсин, азизларим
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .
Дил яқинларим .
Ҳаммага хайрли кун .
Гўзал Тошкенту шахри азимнинг анча салқинлашиб қолган мусаффо тонгидан , ҳар замон қуёшни тўсиб қўяётган бўлак бўлак булутларга тўла осмонидан , кенг ва чиройли кўчаларидан , самимий , ишчан , бир оз асабий одамларидан . Шодон чуғурлаган қушларидан , бабулясининг оёғига ўралашиб чопиб , эрталабки сайр қилиб юрган мушукчаларидан .
Сокин одимлаб автобусга чиққан , ишга кетаётган ўйчан ишчиларидан , кун салқин бўлибди деб харид учун бозорга отланган истараси иссик, аёллардан , инжиқланиб боғчага кетаётган болажонларимиздан сиз азизларимга алангалик салом .
Ҳаммага хушкайфият тилайман .
Тонги саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга булди. 😘

👏9❤4👍1🔥1
#СУБҲИДАМ
-15-
Кунлар кунларни қувалашиб ўтаверар эканда. "Ёшликда билинмас экан" дейишади қариялар . Буни қаранг- ки, ёшликда ҳам билинар экан. Мана ҳадемай сўнгги қўнғироқнинг "шаббадаси" эсиб қолди . Битирувчилар икки ҳил кайфиятда яшай бошладилар. Кимнинг тилидан айтилган билмадим- у , бундай кайфиятни "чемодан кайфияти" ( чемоданное настроение) дейишади.
Бир тарафдан катта ҳаёт остонасига қўйилажак қадам... Неча йиллардан бери кутилаётган кунлар. Янги умид , янги орзулар, сирли келажак ...
Иккинчи тарафдан неча йиллар даргоҳида яйраган , эркаланган , ёшликнинг энг ширин лаҳзалари тотини танитган қадрдон мактаб билан ҳайрлашиш... Бу ёғига бири ака, бири ука , бири опа- ю , бири сингилдек азиз синфдошлардан айро ҳаёт йўлида мустақил кетиш алами. Ота- онадак бўлиб қолган устозлар билан хайрлашиш азоби...
"Кўпчиликнинг қўли ишга бормай қолган" . Бу иборани мактаб ҳаёти , тўғрироғи 11- "В" синф фаолиятига ўгирадиган бўлсак, синфдошлар маҳзун ва маъюс кайфият оқимига тушиб қолишгандек гўё...
Айтилгандек 11- "В" синфдан 12 - нафар олтин медаль соҳиблари етишиб чиқадиган бўлди. Ўттиз тўрт нафар ўқувчининг бунчаси олтин медальга лойиқ бўлиши мумкин эмас деб ўйлаётгандирсиз? Англаганингиздек, халқ таълими бўлими мутасаддилари ҳам шундай фикр билдирган эдилар- да . Аммо начора , аъло билим эгаллаганларни билимлари қўрғон бўлиб ўзларини ҳимоя қилиб олгач , ҳар ким ҳам ўз позициясидан кечишга мажбур бўлар экан.
"Олтин медалчилар шунча бўлса кумушчилари қанча экан?" деган саволга жавоб :
- Ҳеч қанча ! Тўғри ўқидингиз , ҳеч қанча ! Бу дегани "В" чилар ё ўз мақсадларига охиригача етадилар, ё бошқа мақсад йўлидан кетадилар" дегани эди.
Кейинги кунларда Фозил жуда ўзгариб кетди . У энди аввалгидек ҳазил- ҳузилларини йиғиштириб қўйган , алланечук маъюс тортиб қолгандек эди. Синфдошлар ҳамма ўзи билан ўзи овора бўлган вақт бўлганлиги сабабли Фозилдаги бу ўзгаришни кўпда жиддий қабул қилишмади. Фақат ...
Фақат Суюмадан бошқа ...
Суюма кейинги вақтларда ўзига ўзи тушуна олмай қолган эди.
У негадир кўп ёлғиз қолишни ҳоҳлар , маҳзун қўшиқларни эшитар ва бесабаб йиғлагиси келаверар эди. Ўзидаги бу руҳий зиқлик нима сабабдан келиб чиқаётганлигини тушуна олмай , янада диққати ошгани ошган эди. Суюма битириш ва институтга кириш имтиҳонларига тайёрланар эди- ю , аммо орада бетизгин , бебош хаёллар уни ўз домига тортгани тортган эди.
Суюма хатто ўзи учун ҳам барига сабабчи фақатгина у эканлигини тан олгиси келмас эди .
У ...
Суюмани хаёлларининг эрка шаҳзодаси ... Ўзи ҳақида ҳам ўйлаганларида табассум улаша оладиган дилбар йигит ...
У нинг таърифи кўп эди.
У қизгина Суюма хаёллари эшигини черта олган илк муҳаббат эди ...
У ўша эди . Ўша -Фозил ...
Суюманинг ўзи ҳам тан олишни истамаган учқун мисол бу туйғулари куни келиб гуриллаган алангага айланиб кетди .
Бари мактаб директори Шариф аканинг...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги .

❤27👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АЛЛОҲИМ берган ва бераётган неъматларинг учун беҳисоб шукрлар бўлсин....🤲⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Umidaxon opajon 💐🌹
<unknown>
Бизнинг хизматларимиз:
Бизнинг манзил
https://t.me/yaqinimga_tabrik
https://t.me/yaqinimga_tabrik
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4