📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.95K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
🦄🦄🦄🦄😈 🦄🦄🦄🦄🦄🦄🦄😈🦄

❤️OPTOM POSTEL NABORLARIMIZ

❤️ATIGI 66 MINGDAN XITOY TAVAR SHOSHILING

❤️OPTOM XITOY ASL MOLLAR SUV TEKIN NARXDA💰💰


https://t.me/+4EKUR_XPGV1lMzky
https://t.me/+4EKUR_XPGV1lMzky

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1👍1
#СУБҲИДАМ
-35-

гранти асосида ўқишга кирибдими ?! Мана бу ҳақиқий хушхабар бўлибди . Аммо

- Нима аммо ?!

- Аммо нима учун буни менга хушхабар деб айтаяпсан?!

Наима муғомбирона кулимсиради :

- Ҳа нима ?! Сен учун бўлмай, мен учун бўлсинми !? Суюма ! Ўзингни билмаганга солма. Шундоғам Фозил билан ўрталарингдаги муносабатни бутун синф билади.

- Наиииии....

- Тўғриси- да, кўр эмасмиз- ку! Тўғри сен ҳам , Фозил ҳам сир бой бермасликка уринасанлар , аммо икковингни сотқин кўзларинг бариси ҳақида оламга жар солишидан хабарингларинг йўқ .
Қуёш бўлса "Мазза , Фозил билан Суюма турмуш қурса, куёв тарафниям , келин тарафниям энг эрка меҳмони ўзимиз бўламиз" деб ҳовлиқиб юрибди.

- Наиии , тоза шарманда бўлибмиз- ку... Аммо ишон , биз умуман...

- Сен ўзингни оқлашга мажбурман эмассан. Ундан кейин ҳеч ким сизлар ҳақингизда ёмон гап гапиргани , ёмон хаёлга боргани ҳам йўқ ...
Наима якшанба куни бўлганлиги учун кечгача Суюмани ёнида қолиб кетди. Унинг ташрифи Суюманинг юрагига бир олам ҳаловат бағишлаган эди.
Наимани эшиккача кузатиб қайтган Суюма хонасига кирар экан , Фозилни институтга киргани билан табриклашни дилига тугди.
Робия бу хонадонга кириб келган кунидан бошлаб Суюманинг хонаси унинг ҳам хонасига айланган эди .
Суюма , Робия , Шаҳло опалар бир хонада , Жалолиддин ва Шаҳзодлар бир хонада жойлашиб олишган эди . Кейинги икки кун ичида Шаҳло опа шамоллаб аксираётгани учун яна ўз хонасига кўчиб ўтди . У Робияни хам шамоллаб қолишидан хавотир олар эди. Аммо вақти - вақти билан Суюманинг хонасининг деразасидан хабар олиб кетарди.
Суюма аввалдан қуш уйқу эди. Робия келгач янаям сергак бўлиб қолганди. У ўқувчилик вақтидаги одатиларига ҳиёнат қилмай туни билан деярли ухламай чиқар , кундуз кунги ярим, бир соатлик уйқу билан барисини ўрнини тўлдира олар эди .
Бугун ҳам ҳамма уйқуга кетганда, Фозилни табрикламоқчи бўлгани Суюманинг ёдига тушди. У деярли бир ойдан буён ишлатилмай ётган телефонни қўлга олди.
" Қанчадан бери ишлатилмайди, ойлик лимитлариям куйиб кетгандир - Суюма шу хаёлда телефонни ёқди . Уни ҳисобини текширганда , у уч кун аввал янгитдан тўлатилганлиги ҳақидаги хабарга кўзи тушди ва энтикиб кетди,- Фозил ! "

Суюма тармоқга уланганида Фозилнинг рақами онлайн эмаслигига кўзи тушиб, ҳаяжонини анча босиб олди. У бафуржа табрик хатини ёза бошлади :

- Салом , Фозил ! Бугун бизникига Наима келган эди . У менга кўп синфдошларимизни талабалар сафига қўшилганликларини айтиб жуда ҳурсанд қилди. Фозил, сен ҳам талаба бўлибсан . Чин юракдан табриклайман. Айниқса грант асосида ўқишга қабул қилинганингни эшитиб бошим осмонга етди. Сен яхши ўқишинг керак , чунки ... сен энг яхшисига муносибсан !
Суюма хабарни жўнатганида , Фозилнинг ҳам тармоққа уланганлигига кўзи тушди.
У шу топда Фозилни жуда соғинганлигини ҳис қилди. Юраги яна эски одатини бошлади . Ўзига бўйсунмай қўйди. Гўё қирғоқларига қўзғалон қилаётган бебош денгиз мисоли кўксидан отилиш пайига тушди .
Фозилдан кетма- кет хабарлар кела бошлади :

- Хавотир олдим!!!
- Туззукмисан ?!
- Айтганча , салом !
- Табрик учун, раҳмат !
- ...соғиндим.

Суюма сўнгги хабарни ўқиб кўзларига ёш қалқди :
"Мен ҳам сени соғингандан йиғлаяпман..."

Суюма анчадан бери ҳис қилишга юраги бетламаётган бахтни учратиб қолгандек эди.
У ним ҳазин табассумда харф тера бошлади :

- Ўқишда яхши бола бўлиб юр ...
Яна курсдошларингни тўйини бошлаб ҳаммани оғзингга қаратиб ўтирмагин. Шу ўртакашлик касбингни ташласанг яхши бўларди. Ким билади у ерда қанақа қизлар бор?!

- Суюма, кўнглингни ҳотиржам қил. Бу ерда қизлар йўқ. Хаммаси йигитлар.
Тушунмадим, мени қизғаняпсанми ?

- Йўғ-а , қизғаниб ўлибман-ми . Шунчаки домлалардан гап эшитиб қолмагин деб хавотир олаяпман.
Бўпти , хайр .

- Тўхта , кетма. Ўзинг яқинда келдинг- ку ?!

- Жиянимнинг овқатланадиган вақти бўлиб қолди . Майли , эртага гаплашармиз.

- Кутаман. Эртагача...

* * *
Ким айтган билмадим ?! Қачон айтган бундан хабарим йўқ ?!
Айтишларича ҳар кимга ҳам етимлик тақдири раъво кўрилмас эмиш . Етимлик
.

ХазонРезги
❤43🔥11
БУГУН МЕНИ ТУҒУЛГАН КУНИМ ,
ТАБРИКЛАРГА КЎМИЛИБ КЕТДИМ ,
ИЗЗАТ , ҲУРМАТ , ҚАДРИМНИ БИЛИБ ,
АЛЛОҲИМГА МИНГ ШУКУР ЭТДИМ . ....

Азизларим ШАХЗОДАнгизни
қадрли дўсту дугоналари бугун тинимсиз табрик йўллашмоқда .
Ва албатта уй тўла мехмон .

Бир кўнглим сиз дилдошларимнинг табригини қабул қилишга бўлаяпти .

Ман албатта қайтаман сизлар билан дийдорлашмоққа .

Яхши кунимда бирга бўлганларингиз учун миннатдорман 😘❤️
❤30🥰18🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸🌤 Aссалому алайкум.

⭐️⭐️➖💓💓💓💓
🌷➡️Чоршанба тонги муборак бўлсин!

🌹Сизга оилавий хотиржамлик, тани соғлик, хайрли амалларга тўла ва дуолар мустажоб бўлувчи лаҳзаларга бой яна жуда кўп субҳи содиқлар тилаймиз.

🌺Барчамизга кавсар сувларидан ичишлик насиб қилсин!

🌷Бошланаётган Чоршанба кунингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олисдаги яқинларим . Ҳамма яхшими . Мароқли ҳордиқ олдингизми ....

Бизга берилган янги кун , янги имконни чексиз орзу умидлар ила бошлаб олдингизми .

Ҳар бир кунингиз , ҳар бир онингиз мароқли ва ҳаловатда ўтсин .

Шиддатли кечаётган замонамизда ортиқча ҳашам ва дабдабадан йироқ , сакинат ва ибодатда яшаш ҳаммага насиб этсин ....

Куни бўйи хушкайфият тилаб ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘 .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍4👌1
#СУБҲИДАМ
-36-

тақдири ушбу оғир юкни кўтара оладиган , бардош бера оладиган матонатли инсонларга бичилган ҳукм эркан.
"Фаришталар бу дунёга келадиган жонни етти терак баландликдан ташлаб юборар экан . "Их" деб товуши чиқмаганига "етимликни кўтара оладиган жон" дея ...шу тақдирдан насиба ажратилар эмиш..."
Суюма онасидан ушбу сўзларни эшитганидан буён ўй- хаёлларини охирига ета олмайди.
"Дунё бунчалар синоатли ? - ўйлайди у , - айтилган ҳар бир иборада неча исботини топган яширин маънолар чиқиб, инсонни янада ҳайратга солишдан чарчамаса?! "
Робия ҳам кундан - кунга Суюмани шу каби ҳайратлар денгизига сузишига мажбур қилаётгани рост эди.

* * *
Робия тўртинчи ойга қадам босди. Одамларни яхши ажратадиган, ўзига яқин деб ҳисоблайдиганларига гувраниб қошини қоқадиган бўлиб қолди.
Айниқса Суюмага шунчалик ёпишиб олди- ки , Жалолиддин кўпинча " Опа, Робишни кўтаришиз шартмас , кийимингизни ёқасиними, елкасиними ушлатиб қўйсангиз , ўзи маҳкам коала айиғига ўхшаб чангаллаб тураверади" деб кулаверар эди.
"Ҳой қиз, болани ёнингга олиб ухлама деб минг маротаба айтганман сенга, ҳидингга ўрганса ўзинг қийналасан деганман . Қулоқ солмадинг , мана сақичдек ёпишиб олди" - Шаҳло опа танбеҳ берган сари Суюма Робияни янаям бағрига босади: "Ўзимни асалим".
Суюманинг ётоғини ёнига Робиянинг тебранма беланчагини қўйиб беришган бўлса- да , ухлаш вақти келганда Робия фақат холасини бағрида ухлар эди. Бир куни Суюма ўзининг ҳам Робиядан бўлак ётгиси келмаётганлигини , ҳаловат ҳиссини фақат шу митти фариштани бағрига босгандагина туйишини сезиб қолди.
Робия бутун оиланинг жажжи эркатойи бўлди. Йўлдош ака ҳам ишдан қайтиши билан "онаш қани?!" дея уни излашга тушар , Робия эса қиқир- қиқир кулиб бобосини соқолига ёпишар эди...
Якшанба кунлари уларнинг уйлари яна ҳам тўлар , Робиянинг иккинчи бобо- ю бувиси "асалчани соғиниб кетдик" дея қўлларига илинган ўйинчоқни кўтариб буларникига чопишар эди.
Робияни фақат Абдумажидгина соғинмаган , ҳануз кўрмаган эди...

* * *
Мана бир неча кунки, Йўлдош ака ишхонасидан руҳсат олиб Шаҳло опа билан вилоятнинг чекка туманидаги клиникага қатнашмоқда. Кейинги вақтда Шаҳло опа оёқ босолмай қолганди. Пойтахтда ҳам кўпгина шифокорларга учрадилар , аммо олган муолажалар нима учундир эм бўлмади. Шунда Йўлдош аканинг бир таниши аёлининг ўша ердан шифо топганини айтиб , Йўлдош акага ҳам мазкур манзилни тавсия қилди .
Афтидан муолажаа фойда бераяпти шекилли , Шаҳло опа ҳам бирмунча енгил тортгандек кўринар эди. Бугун ҳам отаси ва онасини йўлга кузатиб қўйган Суюма Робия уйқудан уйғонгунича кирларни тез - тез чайиб қўйишга шошилди. У бирров Робия ухлаб ётган хонага назар ташлади- ю , илдам ваннахонага йўл олди. Кирлар унчалик кўп ҳам эмасди. Робияни уч- тўртта кийимчалари . Суюма уларни алоҳида тоғора ва алоҳида совунда қўлда ювади. Шаҳло опа шунга ўргатган. Суюма тоғорадаги сувни энди яримлатган ҳам эдики , қулоғига Робиянинг бор овозда чинқириб йиғлагани эшитилди. У тоғорани ваннани ичига ташлаганча югуриб кетди. Шошганидан остонада мункиб кетди. Отилиб уч метрлар чамаси узоқликка йиқилди. Тиззасининг кўзи жиз этгандек бўлди. Аммо Суюма буларни идрок этадиган , ўзига қарайдиган аҳволда эмас эди.
Робия қўлларини силкитганича тинмай чинқирарди. Суюма ҳеч нарсага тушунмади . У Робияни айлантириб у ер, бу ерини кўрди. Шубҳали нарсага кўзи тушмади. Бир вақт чап кафтини мушт қилиб силкиётгани кўзига бошқача кўринди. Қизчани кафтини очганида ундан кичкина ари ерга тушди .
" Асалимни ари чақиб олибди"
Суюма йиғиси тинмаётган Робияни бағрига босиб тебрата бошлади...

* * *

Абдумажид ишхонасига ташриф буюрган ҳамкорни кузатиб чиққанига анча бўлди. У киши ҳам сергапгина экан , гапи ҳеч тугамаса денг.
Абдумажид узоқдан майда қадамлар билан югуриб келаётган котибасини кўриб ажабланди "Ҳеч бунақа одати йўқ эди- я?!" . Бу баҳона меҳмонга ҳижолатли кулимсираб кечирим сўради ва у билан ҳайрлашди.
Котибанинг қўлида ўз телефонини кўрган Абдумажид уни хонада унутганини тушунди. Котиба унга яқинлашар экан

@
Хазое Резги
❤44
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уйингизда фақат хурсандчиликлар, яхшиликлар бўлсин. Остонангиздан асло қайғу-ғам кирмасин!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Inson bilan tirikdir inson,
Muhabbatda hayotning boshi.
Yuraklarga baxsh etadi jon,
Odamlarning mehr quyoshi…

Dilnoza Kubayeva marhum aktrisa Hilola Toshmuhammedovani xotirladi🥹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍1
#Тезкор

☀️🥵Бугун ва эртага кундузи имкони борича кўчага чиқмаслик тавсия этилди

29-30 июль кунлари туш пайти Ўзбекистонда қуёшнинг ультрабинафша нурланиш индекси 10 баллга етади.

Бундай шароитда қандай ҳимояланиш керак – вазирлик тавсияси.

Андижондаги энг тезкор хабарлар каналига обуна бўлинг
👇
❤1
​​#СУБҲИДАМ
-37-

телефонни топширишга шошилди:
- Ҳалитдан бери тинмай
жиринглаяпти.
Абдумажид дарҳол экранга кўз югуртирди. Ўн икки марта қабул қилинмаган қўнғироқ. Телефон яна жиринглай бошлади . Экранда "Райҳоннинг уйи" ёзуви кўринди. Абдумажиднинг юрагига хавотир ўралади : "Тинчликмикан?"

- Эшитаман?!

"У тараф"дан Суюманинг йиғламсираган овози эшитилди :

- Поччааааа! Робияяя ! Робияяя ўлиб қолади ҳозииир ...

Абдумажиднинг қўл - оёғидан мадор кетди :

- Нима ?! Нима бўлди?!

- Тез етиб келинг , илтимоооос ... Уйда ҳеч ким йўқ ... , - Суюма баралла йиғлар эди ,- Робиям ўлиб қолади , ҳозир . Ҳаммаёғи қабариб кетаяпти ...

Котиба Абдумажиднинг ўқдек учиб машинасига ўтиргани, уни жуда катта тезликда ҳайдаб кетаётганини кўриб ёқасига туфлади:

- Ишқилиб , тинчлик бўлсин...

* * *

Суюма эшик тагида машинанинг ғийқиллаб тўхтаганини эшитиб қўлидаги бола билан кўчага отилди.
У поччасига салом беришни ҳам унутиб , машинага интилди.

- Сал ойнани очинг, илтимос . Робиш бўғилиб кетаяпти ...

Абдумажид машина ойнасидан қайинсинглисига кўз ташлар экан , ўзи ўтирган тарафдаги ойнани оҳиста тушурди.

- Бўлади ...

Суюманинг овозида қатъият бор эди.

- Нима бўлди ?! Нега бундай аҳволга ...
Абдумажид дабдурустдан "қизим" дея олмади ...

- Кафтини ари чақиб олибди. Шу аллергия бериб юборди. Аксига олиб адамлар узоққа кетишган эди...
Суюма Робиянинг аҳволи оғирлашганда даставвал Фозилдан ёрдам сўрашни хаёл қилган эди, чунки у ҳар доим "Бирор ёрдам керак бўлса мен тайёр" деб таъкидлагани таъкидлаган эди . Аммо Фозил ўқишда эканлиги , етиб келгунича кўп вақт йўқотишини ўйлаб поччасига қўнғироқ қилган эди.
Абдумажид манзилга етиши ҳамоно машинадан тушди- ю , Суюма ўтирган орқа тараф эшигини очди. У Суюмани ҳайрон қолдирганча Робияни унинг қўлидан шарт олди ва шифохона эшигига чопиб кетди.
Суюма бирдан бўшашиб кетди. У Робияга ўзидан бошқа инсон ҳам ғамхўрлик қилишини тасаввурига сиғдира олмаётган , у инсонни Робиянинг отаси эканлигини тан олгиси келмай қолган эди . Суюма поччасининг ортидан базўр эргашди.

- Вақтида олиб келибсизлар ... Худо бир асрабди ,- деди шошилинч ёрдам маркази шифокори, - ҳавотир олманг, энди барчаси ортда қолди. Қизимизга вақти, вақти билан кўп- кўп суюқлик ичириб туринг, аммо қўрқманг, у бугун кечгача ухлайди.
Шифокор Суюмага қараганча жилмайди :
- Ойижониси , ўзингизни қўлга олинг. Сиз қизингизга соғлом кераксиз .
Суюма индамади . У тинчланиб уйқуга кетган Робияга қўлини узатди...

- Болани отаси кўтарсин, сиз шу туришда ҳам гандираклаб турибсиз ...
Қўшни хонага ўтсангиз ҳамшира қон босимингизни ўлчаб қўяди .
Суюма "керак эмас" деган маънода бош чайқади, Робияни кўтариб ташқарига йўл олган поччасига эргашди .
Суюма машинага ўтиргач , Абдумажид унга Робияни узатди. Суюма уни авайлаб бағрига босди.
Йўлда кетар экан , Суюма поччасига киши билмас назар ташлади . Тўрт ой ичида поччаси анча қариб кетибди . Чекка сочларига оқ оралабди. Кўзларини атрофига ажин тўр ташлабди. Пешонасидагилари эса чуқургина ариқча ҳосил қилибди.
Суюма шу хаёллар оғушида уйга етиб келишганини сезмай қолди . Суюма Робияга қараб рангининг тозаланиб қолганини кўриб кўнгли жойига тушди.
Поччаси яна Робияни Суюманинг қўлидан олди. Робия отасининг қўлга ўтганда бир ғиншиди- ю , тез тинчланди. Суюма бир сўз демай дарвозани очиб поччасига йўл берди. Поччаси Суюмани ишораси билан Робияни кўрсатилган хонага олиб кирди. Аста чўккалаб Робияни Суюманинг ётоғига ётқизди . У ўрнидан турмоқчи бўлганида кўзи қизчасининг қўлига тушди. Робия отасини кўйлагининг тугма тақилган жойини қўлчаси билан маҳкам чангаллаб олганди.
Абдумажид қайтадан ўрнига чўкди. Суюма поччасини ёлғиз қолдириб , ўзи Робиянинг ичиши учун доғ сув тайёрлагани ошхонага йўл олди. У қўлида илиқ сувли идиш билан қайтганида поччасининг ҳали ҳам ўша ерда , ўша ҳолатда ўтирганига гувоҳ бўлди . Суюма Робия тамонга яқинлашар экан бирдан жойида тўхташга мажбур бўлди . Абдумажид ...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

@Xazon_Rezgi

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53👏7
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ .

Сабрия ўн беш ёшдан ўн олтига ўтишида ҳаммадан хурсанд бўлган унинг сочи бўлдиёв .
Чунки чаққон фаросатлигина қиз парвариш қилган соч чунонам ўсиб бердики .
Соч учи товонини ўпади .

Битта қилиб ўриб , орқага ташлаб қўйган сочи Сабриянинг бир ҳуснига ўн ҳусн қўшдию қизнинг чиройини очиб юборди .
Мактабнинг тўққизинчи синфини эндигина тугатган , ҳали ёш , ҳаттоки болалик ўйинқароқлиги бўлган қизнинг совчилари кўпайиб кетди .

Бу четроқ қишлоқда қизларнинг эрта турмушга бериш одатий ҳол .
Мактабни тугатган қизлар олий ўқув юртига ўқиш ҳақида ўйлашмасди , бунга имкон хам йўқ эди .

Мактаблари ўн бир йиллик эди . Лекин Сабрия тўққизинчи синфни тугатиши билан келаётган совчиларни кўриб отаси узатаман деб қолди .

Куёвликка номзод ҳам дарровгина топила қолди .
Отаси Сабрияни ўзини ўртоғини ўғлига бераман деб қарор қилди .

Қизнинг норози бўлиб қилган йиғи - сиғиси ҳам , онанинг норозилиги ҳам , куёвнинг ҳеч қаерга ишламаслиги , бесўнақай гавдасию феъли оғирлиги ҳам , тўсиқ бўлолмади отасига .

Тақдирига бош эгган Сабрия
йиғлаб йиғлаб ўн олти ёшида ўзидан беш ёш катта йигитга узатилиб кетди .
Мисоли ойдай очилиб , сарвқомат маликалардай келин бўлди қиз .
Онаси қизининг келинлик ярашиб , гулдек очилиб кетган юзига аммо маюс кўзларига қараб изтироб билан йиғлабгина дуо қилди .

--- Илоҳим бахтли бўлгин қизиммм....

Онайизор эрига сўзи ўтмай ёшгина қизини ўзи хохламаган хонадонга узатдию , аллақандай номаълум ҳадикдан юраги ғаш бўлиб қолди .

Уйда ота онаси , иккита укаси билан хотиржамгина яшаб юрган қиз , тушган хонадоннинг рўзғор тутумига ҳам , эрининг ғалати феъл атворига ҳам тушунмай , довдираб қолди .

Янги келинчакнинг кунлари зерикарли ва ҳадикда бошланди .
Сабрия тўйнинг эртаси кунданоқ эри , қайнона , қайнотаси , битта қайнисидан иборат бу оиласида хам тозалик ва пазандалигини кўрсатиш учун ошхонага чиқди .

Тўрт томони девор билан ўралган , бир томони очиқ , битта тандир , иккита қора ўчоқ қилинган , кечагина тўй ўтказилган хонадон бўлсада шифтини ис босган , битта катта қозон тўла ювиқсиз идиш товоқлар қалашиб ётган , битта кичик қора қозон тўла сув тўлдириб қўйилган хонага кириб ҳайрон бўлиб , шошиб қолди .

Уйда ҳеч ким кўринмас , қайнонаси эшик деразаси катта очиқ , пардалари йўқ уйида ухлаб ётибди .
Ишининг тайини йўқ куёв қаёққадир чиқиб кетган , қайниси эса мактабда ўқийди .

Сабрия уйига қайтиб кириб келинлик сарпо кўйлагини одмироқ кийимига алмаштириб , шалоладай сочларини тепага муштдай қилиб йиғиб , ихчам рўмол ўраб чиқди .

Уйдан чиқдию ҳовлига разм солди .
Бир қишлоқ одамлари бўлишгани билан , бу одамларнинг уйини билмасди Сабрия .
Торгина ҳовли , уч хонали пастак уй , унга ёндош томи лойшувоқли омборхона ва ошхона аталмиш ўчоқхона .
Энг ёмони эса молхона , сомохона ва қўйхоналари ҳам шу ҳовлида ва уларнинг эшиклари уй - ҳовли томонда эди .
Бирорта тиккайган дарахт тугул , яшилроқ бир ўт ўлан хам йўқ , тақир ховли қандайдир файзсиз эди .

Сабрия бу уйда нега қора пашша ва чивинлар кўплигига ва киши кўнглини оздургудек бир ҳид борлигига энди тушунгандек бўлди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34💔12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингиз сизнинг қўлингизга қараб қолмаслиги учун нима қилиш керак

Яқинларга ҳам юборинг!
ОНАМНИ СОТАМАН НАРХИ 5 МИНГ СЎМ‼️

Бир ёш йигит бозорга онасини олиб борди. Бозорнинг ўртасига етганда бақирганча “Онамни сотаман нархи 5 минг сўм” деб бақира бошлади. Дастлаб ҳеч ким бу вазиятга тушунмади. Охири бир ёши улуғ инсон жаҳл билан “Нима учун онангни сотяпсан?” деганда, йигитнинг айтган гапи ҳаммани шокка солди!

Йигит гап бошлади: “ Ҳам онамни сотмоқчиман. Фақат пешиндан кейин. Ёнимдаги инсон менинг туққан онам. Мен оддий таксичиман. Кундузи таксида ишлайман, кечаси боғчада қоровулчилик қиламан.

Кундузи уйга келиб, онам билан овқатланаман, кейин яна ишга чиқаман. Онам эса туни билан мен учун дуо қилади. Тонгда уйга қайтсам, у мени кутиб олади, кейин ўз ўрнига ётиб ухлайди. Ҳар кунимиз шу тартибда ўтади.

Бир кун одатдагидек онамнинг дуосини олиб, ишга кетдим. Таксига буюртма келди — бой хонадон. Эшик олдида 4–5 та чет элни қиммат машиналари турарди.

Шундай катта уйдан бир муштипар она чиқиб келди. Устида юпун либос. Машинага ўтираркан, кўз ёшларини тўхтата олмасди. Сўрадим:
— Она, нега йиғлаяпсиз?

Она жавоб берди: “Ўғлим, мени учта ўғлим бор. Ҳаммасини ёлғиз бошим билан ўқитдим. Ҳаммаси олий маълумотли, ўз уй-жойлари бор. Бу — кенжа ўғлимнинг уйи. Акалариники бундан ҳам зўр.

— Қизиғи, нега ‘Матиз’ чақирдингиз? Ахир ўғилларингизда машиналар бор-ку?

Она қаттиқ йиғлаб юборди:
— Мен фарзандларим камлик кўрмасин деб ишдан-ишга юравердим. Аммо уларга тарбия беришга вақт ажратмадим. Энди ўша уйларда менга жой йўқ. Мен шу уйда қоровулхонада яшайман. Пенсиям эвазига кун кўраман.

Қаттиқ йиғлаб юбордим.
— Она, юринг мен билан. Менинг онам борлар шерик бўласиз. Менда энди иккита она бўлади, дедим.

Она эса жимгина жавоб берди:
— Йўқ, болам. Менга ўғил эмас, менга мени сотиб оладиган инсон керак…

— Қандай қилиб сотиб оламан? — дедим.

— Бир дона апельсин билан, — дедилар.

Давлат ишида ишламадим, пенсиям кам. Пенсия олсам, невараларимга нарсалар оламан. Шу бир дона апельсин егим келади, лекин оғринаман. Шуни болаларим олиб берса, дейман. Лекин бунга имконият йўқ, деди.

Онахонни уйга олиб кетдим. Онахонни онам билан бирга тозалаб, кийиндирдик. Бир дона эмас, бир пакет апельсин олиб бердим. Қўлларини очиб, юракдан дуо қилдилар:
— “Болам, камлик кўрмагин…”

Тун киради. У киши апельсинни бағрига босган ҳолда омонатини топширдилар…

Бугун мен ўз онамни эмас, марҳума онахоннинг жасадини ўғилларига сотмоқчиман. Сўнгги манзилга ўзлари кузатсинлар!”

Бу сўзлардан сўнг, одамлар орасидаги секингина шивир-шивир тўхтади. Лекин бу оломон ичида ўғиллар йўқ эди. Воқеани эшитиб, гап ким ҳақида эканини билган қўшнилар онанинг фарзандларига телефон қилди. Пешин бошлангунча уч ака-ука етиб келишди ва тобутга қараб ўзларини ташлашди. Улар йиғлар, «Она!» деб бақирар эдилар…

Афсус, энди кеч эди
…


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤19
#АЛБАТТА_ОКИНГ 👇👇👇

•Қаноат - кўзойнакдир. Уни тақсанг, ҳаётни чиройли кўра бошлайсан.

•Аллоҳ бир бандасини балолантириб, кейин унинг қалбига назар солса, қалби рози, шукр қилувчи, сабр қилиб савоб умид қилувчи экани кўриши нақадар гўзал!

•Сизнинг фикрингизга тескари фикр билдиришим сизга душманлигимни англатмайди.

•Она шундай хилқатки, намозида гоҳо ўзни дуо қилишни унутади, лекин фарзандлари ҳаққига дуо қилишни асло унутмайди!

•Бир инсон сизга қалбининг калитини топширса, уни йўқотиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Чунки, ўша калитни йўқотиб қўйсангиз, унинг нусхасини топа олмайсиз.

•Агар қалб қотса, кўз қурийди (ёшланмайди).

•Эҳтимомнинг энг олий даражаси - ҳаётингизда бир шахс бўлиб, у сизнинг фойдангизни ўйлаб безовта бўлса. Сизнинг ҳаётингизни у ўзининг ҳаёти деб тасаввур қилса.

•Бирор нарсангни ўғирламасликларини истасанг, уни китобнинг орасига яшириб қўй. Чунки, ҳозирги замон мусулмонлари китоб очишдан (ўқишдан) қўрқадиган кишилардир.

•Оёқ кийимсиз юрганимга хафа бўлиб, йиғлаб юрардим. Оёқлари йўқ одамни кўрганимдан кейин йиғлашдан тўхтатдим. Бизга саноқсиз неъматлар берган Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсин!

•Ҳасадчига сабр қил! Албатта, сенинг сабринг уни “ўлдиради”. Агар олов ёндирадиган нарса топа олмаса, ўзини ўзи ёндиради. 

•Ўзинг ясамаган нарса билан фахрланишинг айбдир. Чиройинг билан фахрланма! Чунки, чиройни сен яратмадинг. Насабинг билан фахрланма! Чунки, олий насабни сен танлаб олмадинг. Лекин хулқларинг билан фахрлан! Чунки, у хулқлар билан ўзинг безандинг. 

•Орзу ҳақидаги энг чиройли нарса - кўзи ожиз одам “Бир кун келиб мен ҳам кўрарман” деган умидда кўзойнак сотиб олишидир. 

•Ҳар бир нафаснинг Аллоҳ зикрисиз ғафлатда олиб-чиқарилаётганининг ўзи катта гуноҳ!

•Фақирлик олийжаноб нафсларни хор қилолмайди. Бойлик пасткаш нафсларни олийжаноб қилолмайди. 

•Ҳар бир билган нарсанг қалбингни хушнуд қилолмайди. Баъзи нарсаларнинг номаълумлигича қолгани яхшидир. 
 
•Одамларга ҳайронман! Жасади ўлганга йиғлашади. Қалби ўлганга йиғлашмайди. 

•Ҳис-туйғулар талаб қилинадиган нарса эмас. Шунинг учун сизга муштоқ бўлмайдиган кишидан хафа бўлинмайди.

•Бепарволик - қисқа ва очиқ-ойдин мактубдир. Унинг устига “Мендан нари кет!” деб манзил ёзилгандир.

•Агар табиб барча беморларни битта дори билан даволамоқчи бўлса, уларнинг кўпчилигини ўлдиради. Шунинг учун барча одамлар билан бир хил услубда муомала қилмагин! 

•Биз шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга “Инсонга айлан!” деб буюрсангиз, у сизга “Узр, хали етарлича қаттиқ эмасман” деб жавоб беради.

Доктор Иброҳим Фуқий

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅  ШУКР  НИМА

🌱 Фақат тилда шукр айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

✅ Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

✅ Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

✅ Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб, ҳаромдан ирганмоғидир.

✅ Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

✅ Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

✅ Бишр Хофий



•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤4
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:
- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍3
ХАЁЛЛАРГА БЎЛАМАН ТУТҚУН

"Кўрмай десам, кўзим кўр эмас.
Юрмай десам, оёғим бутун.
Аммо қалблар ортиқ жўр эмас,
Хаёлларга бўламан тутқун".

Миртемир.

У кетди... Япроқлари оқшом шабадасида оҳиста силкиниб турган бир туп ўрик тагидан бурилиб ўтди-ю, муюлишда кўздан ғойиб бўлди. Қарғашойи кўйлагининг этагини, ўнг билагига илиб олган қизил сумкачасинигина кўриб қолдим.
У кетди... Қулоқларим остида анҳорнинг қиқир-қиқир кулгиси-ю, хўрсинишга тўлган қиз йиғиси қолди.
... Кўзларимда ёш қалқидими?! Йўқ-йўқ, ахир, нега энди?
У кетди. У кетди-ю, хаёлимда ҳам ширин, ҳам аччиқ, ҳам қувноқ, ҳам аламли узуқ-юлуқ хотиралар қолди...
... Ўшанда мен биринчи босқичда ўқирдим. Биринчи имтиҳонни топширган эдим. Қизиқ, ёшлик экан-да! Биринчи босқич талабаларининг ҳаммасида бўладиган одат менда ҳам бор эди. Ўзимни жуда билимдон, гоҳо домлалардан ҳам кўпроқ нарсани биладиган киши ҳисоблардим. Ҳа, мен мағрур эдим. Бунинг устига биринчи имтиҳондан аъло баҳо олдим. Мен шод эдим, аллақаёқларга учгим, баланд-баланд парвоз этгим келарди. Гавжум йўлкаларда борарканман, ҳеч кимни кўрмас, ҳеч нимани сезмас эдим.
Троллейбусга чиқдим. Бўш ўриндиққа ўтириб китоб варақлай бошладим. Китоб ўқирдиму сатрлар мазмунини ўзим ҳам тушунмасдим. Хаёлларим олисларга етаклаб кетарди мени. Ёнимга келиб ўтирган қизга парво қилмабман. Бир вақт у пиқ этиб кулиб юборди.
-- Одамга қарагингиз ҳам келмайдими, Эркин ака?
Чўчиб ўгирилдим.
-- Ие, Холида... -- хижолатдан қип-қизариб кетган бўлсам керак, Холида яшнаб-яшнаб кулиб юборди.
Ноқулай аҳволда илжайиб, унга разм солдим. Ҳеч ўзгармабди. Доим ниманидир кутгандай болаларча жавдираб турувчи чарос кўзлари ҳам, чеҳрасига аллақандай соддаликками, бўшангликками ўхшаш ифода берувчи қалинроқ лаблари ҳам ўзгармабди. Бу ўша Холида эди. Бундан ярим йилча аввал ўзим билан бир партада -- мактаб партасида ўтирган Холида эди. Ҳеч ўзгармабди... фақат мени "ака" деб атаганига ҳайрон бўлдим. Мактабда бўлса ҳар доим "Ҳе, бола" деб чақирарди, шайтон қиз!
Хаёлимни йиғиштириб олмасимданоқ Холида яна ҳужумга ўтди:
-- Жа, талаба бўлиб... а? Ўқишлар яхши кетяптими?
-- Ҳм! -- дедим сўзимнинг ярмисини ютиб. Мен уни "сиз"лашимни ҳам, "сен"лашимни ҳам, билолмай, бир зум истиҳола қилиб турдим-да, фақат, гапириш учунгина сўрадим: -- Сиз қаерда ўқияпсиз, Холида?
Билмадим, Холида саволимни эшитмадими ёки эътибор бермадими, юзини четга буриб, у ёғ-бу ёғқа аланглай бошлади. Олдинроқда турган аёлни чақириб жой берди. Мен ҳам туриб кетдим. Икковимиз ёнма-ён туриб, анчагача жим кетдик. Кейин Холида яна аввалгидай жилмайиб сўради:
-- Шундай қилиб, журналист бўлар экансиз-да... Кўрсам майлими? -- Холида қўлимдаги китобни олди. -- Луи Арагон! Яхши ёзувчи бўлса керак-а?
Мен индамай бош силкиб қўйдим. Холида китобни варақларкан, ичидан зачёт дафтарим чиқиб қолди. У менга ёвқараш қилди. Қуюқ қошлари бир тўлғаниб қўйди.
-- Рухсатсиз кўрсам хафа бўлмайсизми?
Мен, аввалига, майли, дедим-у, кейин бирдан унинг қўлларига ёпишдим. Сурат! Ахир, дафтар ичида ўзининг сурати бор-ку! Кўрса нима хаёлга боради? Битирувчилар кечаси синфдошларимиз билан сурат алмашгандик, негадир Холиданинг суратини ўшандан бери ёнимда олиб юрардим. Нимага шундай қилаётганимни ўзим ҳам билмасдим. Фақат... фақат Холиданинг менга бошқачароқ қараб юришини болалар шама қилишарди ўшанда. Менда ҳам шу қизга нисбатан меҳрли, аллақандай ҳис уйғонганди.
Лекин нима учундир шу топда унга суратини кўрсатгим келмади.
-- Холида, кечирасиз, мумкин эмас, -- дедим сунъий илжайиб. Дафтаримни чўнтагимга солиб қўйдим.
-- Кечирасиз... Сизнинг ички ишларингизга аралаша олмайман. -- Холида ҳазиллашяптими, чиндан гапиряптими билолмадим. Орага тушган совуқ вазиятни йўқотиш учун тайинлироқ сўз қидирар, аммо тилим калимага келмасди. Троллейбус Хадрага яқинлашаркан, "Ватан" кинотеатрининг катта-катта афишалари лип этиб кўриниб ўтди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤18👍2
-- Яхши кино кетяпти... Тушамизми?
Мен бу гапни ҳам орадаги ноқулай вазиятни бузиш учун айтдим. Дабдурустдан кинога таклиф қилишим Холидани ўйлантириб қўйди. Унинг йўқ дейишини кутиб турардим. Аммо йўқ демади. Елкасини учириб қўйди.
-- Билмасам.
-- Бўпти, юринг! -- дедим қувониб...
Кинодан чиқиб, зиналар ёнидаги пастак арча тагида бир оз туриб қолдик.
-- Эркин ака, биласизми... -- Холиданинг ёноқлари қип-қизариб кетди. Бир ўрим сочининг учини тутамлаб туриб, тутилиб-тутилиб гапирди, -- биласизми... Мен... сизга халақит бермайманми?
Шу топда у кўзимга жуда содда, жуда пок, шу билан бирга аллақандай сирли кўриниб кетди. Бу савол олдида ўзим ҳам эсанкираб қолдим.
-- Йўғ-е, нимага энди?..
-- Бўлмаса... келар ҳафтанинг шу куни, шу соатда, шу ерга келсам йўқ демайсизми?..
Холида баттар қизариб кетди. Қуюқ қайрилма киприклари юзига тўкилди.
-- Холида, келасизми, ростдан келасизми? -- дедим севиниб.
-- Мен кетдим! Хайр!
Холида ердан кўз узмай кескин бурилди-да, келиб тўхтаган троллейбусга қараб югурди. Сариқ жемперига қуйиб қўйгандек ярашиб турган бир ўрим йўғон қўнғир сочининг силкиниб бораётганини кўриб турдим. У троллейбус зинасига оёқ қўяркан, менга бир ўгирилиб қаради. Назаримда, мулойим, жуда мулойим жилмайиб қўйгандек бўлди. Шундагина, мен уни кузатиб қўйишим кераклигини тушундим. Ахир, биз у билан ёнма-ён маҳаллада турамиз-ку! Аммо мен кечиккан эдим. Троллейбус бир силкиниб юриб кетди. Турган жойимда серрайиб қолдим. Ҳозир бўлиб ўтган гап-сўзлар қулоқларим остида дилрабо куй садоларидек жаранглар, шу куй мени бир умр сархуш қилиб қўяётгандай бўларди.
Келаси учрашувгача шу куй оғушида яшадим.
Чоршанба куни Холидани худди ўша ерда, кинотеатр зиналари ёнидаги пастак, хонаки арча тагида кутиб олдим. Холида бу сафар ўзига сал оро берган, бошини яқинда ювган бўлса керак, узун сочларининг нами ҳали қуримаган эди.
-- Бугун кинога тушмай қўя қоламиз, хўп? -- Холида қошини чимириб, чиройли жилмайиб қўйди.
-- Ихтиёрингиз...
Ҳали оқшом қўниб улгурмаган катта кўчадан ўрдага -- Анҳор томонга юриб кетдик.
-- Уйдагилар яхши ўтиришибдими, Холида? -- дедим унинг қадамига қараб оҳиста борарканман.
-- Раҳмат... -- Холида анчагача жим қолди... Анҳор кўпригидан ўтиб дарахтзор орасига кирдик. Оқшом энг аввал шу ерга қўнади. Дарахтларнинг текис шовиллаши анҳорнинг безовта тўлқинлари овозига қўшилиб, беозор, оромбахш сукунатни чуқурлаштираётгандек бўларди...
-- Ўтирамизми? -- Анҳор лабида турган пастак скамейкага имо қилдим.
Ўтирдик. Анҳорнинг туб-тубидан қайнаб чиқаётган сувга тикилганча қолдик. Анчагача икковимиздан ҳам садо чиқмади.
-- Эркин ака, сиз мени одобсиз қиз деб ўйлаяпсизми? -- Холида жавдираган кўзларини кўзимга қадади. Ҳайрон бўлдим.
-- Нега энди?
Холида анчагача индамади.
-- Рост-да... ўзимдан-ўзим сизга... -- Холида бошини янаям қуйироқ эгди. Қийналиб-қийналиб гапирди. -- Лекин нима қилай? Фақат, фақат сиз мени ҳайдамасангиз бўлди...
Бутун вужудимни ҳали ҳеч сезилмаган, ҳали ҳеч синаб кўрилмаган аллақандай ёғимли титроқ қоплади. Ҳали ишқ нималигини билмаган юракда нозик, жуда нозик, шамчироқдек бир ўт -- севгига чанқоқ ўт йилтиллаб тураркан. Муҳаббат шабадаси бир марта, фақат бир марта сийпалаб ўтса, бу учқун ловиллаб кетаркан.
-- Холида, ахир, нега ундай дейсиз? Ахир, мен сизни... сизни... Хаёлимни ёлғиз сиз олиб қўйдингиз-ку, ахир! Менга насиб бўладими, йўқми, деб хавотирланиб ўзим ҳам тополмай юрган азиз бир нарсани тақдим қиласиз-у...
Мен яна анча-анча гапларни айтгим, юрагимдаги ҳисларимнинг ҳаммасини тўкиб солгим келарди-ю, аммо шу ҳислар олдида ўзим ожиз эдим...
-- Ростми? Шу гапларингиз ростми? -- Холида қайрилма киприкларини кўтариб кўзларимга тикилди. Энтикиб кетдим.
-- Наҳотки, менга ишонмасангиз?
-- Холида секин бош силкиди.
-- Ишонаман... Лекин... Келинг, энди бир-биримиздан сир яширмайлик. Хўп?
-- Сиздан нимани ҳам яширай?

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16