#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-38-
Абдумажид Робияни қўлчаларини ҳовучига олган ва уни лабларига тутиб ўпар , кўзларидан эса тинмай ёш қуйилар эди.
Суюманинг ҳам кўнгли бузилиб кетди. У ота ва қизни ёлғиз қолдиришга қарор қилди. Овоз чиқармай қўшни хонага кирди.
Суюма у ердаги креслога ўтирганча хаёлнинг турфа кўчаларида кеза бошлади.
Суюма кўпда ўзига тушунмас, ҳайрон қолар эди. Ҳозир ҳам унда шундай кайфият ҳукмрон эди.
У поччасидан Робияни қизғаниб кетаётганлигини кўнглида ростмана тан олар , юраги шунча ойлардан буён ўз "қораси"ни кўрсатмай юриб , ҳозир Робияга "эга чиқиб" ўтирганига қанчалик ўртаниб кетса , ақли "асалча" учун бу дунёдаги энг яқин инсон Суюма тан оладими , йўқми барибир поччаси эканлигини , жонидан азиз опасининг йўқотиш ҳаммадан ҳам унинг ҳаётини остун- устун қилиб , измидан чиқариб юборганлигини тан олиб турар эди.
Абдумажид эса ...
Абдумажид Робияни энди кўриб туриши эди. У қизалоғини шунчалар ширин қиз деб ўйламаган эди.
"Тавба , бу қиз онасига шу қадар ўхшар экан... Қоп- қора сочлари жингалак , юзлари оппоқ ва лўппи, лаб бичимлари ҳам онасининг кичик такрори. Қошлари атай чизилган ва бўяб қўйилган каби қоп- қора . Кўзлари қора ва серкиприк ...
Абдумажид турли йўналишдаги дизайнерлик танловлари ташкилотчиси эди . У ҳозир қизига ҳам ўзи билмаган ҳолда касбий нуқтаи назардан баҳо бераётган эди.
Дунёда аёл гўзаллигига баҳо беришдаги энг биринчи ва асосий шарт аёл кишининг лаблари унинг кўзларидан бир ярим маротаба кичик бўлишлигидир . Бу дегани аёлнинг кўзлари катта - катта бўлиши керак дегани.
Абдумажид Робияга назар ташлаб , қизининг ўзи бир жаҳон бўлса , ҳусни бир жаҳон бўлишини "ўқиб" ўлтирар эди .
Аммо унинг кўнглида бу ҳислар бир айланиб ўрнини бошқаси , бевақт ҳазон бўлган суюклиси Райҳон билан боғлиқ бўлган ғамгин хотиралар эгаллади .
- Абдумажид акаааа...
- Ҳа , Райҳон, нима дейсан ?!
- Шу десангиз , нимагадир кейинги ойларда жуда ғалати бўлиб кетаяпман .
- Ииие , нима деганинг бу , тушунтириброқ айт ?
- Дунёнинг энг қизғанчиқ аёли . Ўша мен бўлсам керак . Яна қизғанган нарсамни қаранг , айтсам ишонмисиз , ўшани шунақа қизғанаяпманки...
- Ўшани , нимани ?
- Аниқроғи кимни денг ?!
- Райҳоооон , нима ...
- Абдумажид ака , бунча нималадиз ?! Бўпти ҳадеб нималайвермаслигингиз учун гапни кўп чўзмайман.
Мен ... Мен сизни шунчалик қизғаниб кетаяпманки... Билмадим , кейинги кунларда умуман ёнингиздан кетмасам дейман. Мендан сал узоқлашсангиз худди сизни бошқа кўролмай қоладиганга ўхшайман. Менга қолса ҳеч сиздан айрилмасам. Нега бундай бўлаяпти экан- а ?
Абдумажид Райҳонни сочларини силар экан, беозор койиди:
- Барчасига манави тўпалончи айбдор. У кейинги вақтларда сени кўп қийнаб қўйди- а ?! Ҳеч қиси йўқ оз қолди, ҳадемай ҳаммаси бошқача бўлади .
Райҳон эрининг елкасига бошини қўйган эди ўшанда. Овозларида орзулар гул очганди:
- Бир қизчам бўлади. У жудаям бошқача бўлади. Дадасининг ҳаётини нурга тўлдиради. Унинг учун ҳаётдаги энг меҳрибон эркак албатта дадаси бўлади. Йиллар ўтиб қизимни турмушга берганимизда дадаси у ҳали келинлик уйига кетмасидан, ўзининг оқ фотиҳасини бера туриб йиғлай бошлайди. Чунки у қиз дадасининг қалб гавҳари , бу дунёдаги қўҳинур олмоси....
Ўшанда ... Ўшанда Райҳоннинг кўзларида ёш айланган эди . Абдумажиднинг ҳам кўнглини бузиб юборган эди.
Абдумажид ўйлар , ўйлаган сари ўзини айбдор ҳисоблар эди.
У қизига хаёлан мурожаат қилар эди:
- Жоним болам, мени кечир ... Бадбахт отангни кечир . Сени мунис онангни унута олмаган , унинг фироғида бамисли қуруқ соя каби яшаётган , ҳар тонгда дунёда Райҳони йўқлигини ҳис қилиб уйғониши ўзини мингта жаллод ҳукмига топширишдан оғир азоб бўлган отангни кечир . Қизалоғим , Райҳон ўлмади ... Мени ўлдирди ... У билан барча орзуим , умидим , бахтим қоро ерга дафн қилинди.
Мен кўпинча ўйлайман. Бечорагинам охирги дақиқаларда нималарни ўйлаган экан ?! Ҳойнаҳой , ҳаётининг сўнгги кунларида дунёда энг қизғангани мени ўйлагандир . Ўшанда ҳам мени қизғанганидан кетгиси келмай жонини тўрт томонга отгандир . Ойинг ҳеч
@ХазонРезги

❤37❤🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐💫ХАЙРЛИ ТУН💫💐🌙
🌺✨Ҳамма нарса ўтади, қисман унутилади ва азобланишни тўхтатади...
⭐️ Эртами-кечми, юзингизда табассум билан ўтган оғир кунларингизни эслайсиз.
✨Шунинг учун қўрқманг... чўчиманг ва ҳеч қачон Қодир зотнинг раҳматидан умидингизни сўндирманг...
🌙Тунингиз осуда ўтсин
Қадрдонларим!
💐💐💐💐💐💐💐💐
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤1👍1
❗️Ҳозирги жазирамада соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин, десангиз, кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!
Тана вазни Сув миқдори
45кг 1.9л
50кг 2.1л
55кг 2.3л
60кг 2.5л
65кг 2.7л
70кг 2.9л
80кг 3.5л
85кг 3.7л
90кг 3.9л
95кг 4.1л
100кг 4.3л
"Давления" нормаллашади, бош оғриғи бўлмайди, отдек тетик юрасиз.
Бу фойдали маълумотни группаларга улашин
Тана вазни Сув миқдори
45кг 1.9л
50кг 2.1л
55кг 2.3л
60кг 2.5л
65кг 2.7л
70кг 2.9л
80кг 3.5л
85кг 3.7л
90кг 3.9л
95кг 4.1л
100кг 4.3л
"Давления" нормаллашади, бош оғриғи бўлмайди, отдек тетик юрасиз.
Бу фойдали маълумотни группаларга улашин
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🔢🔢 😀🅰️🅰️🅰️🅰️
🌹 Пайшанба тонги муборак бўлсин!
🌹Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌹Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
🤲Роббим бугунги кунингизни хайрли ишлар, қалбингизни хотиржамлик, хонадонларингизни барака ва бахтга тўлдирсин.
🤲 Ибодатларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин. 🌸✨
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇❤️

👍3❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Дўстларим , дугоналарим , опа- сингил , жигарларим ҳаммага хайрли кун .
Яхшимисиз , мароқли ҳордиқ олдингизми .
Инсон тана аъзолари унинг ҳис туйғуларига бевосита боғланган бўлади ...
Қувоч - юрак билан ,
Ғазаб - жигар билан ,
Ғам , қайғу - ўпка билан ,
Хавфсираш - бўйраклар
билан боғлиқ бўлар экан .
Шундай экан ҳис туйғуларимизни бошқаришга ҳаракат қилайлик ва соғлом бўлайлик .
Аксинча бўлса беихтиёр тана аъзоларимизни шикастлаб олмайлик .
Тонгда бомдод номозига соғлом танангизу , руҳингиз билан уйғониш бахти насиб этган экан шукур қилинг ва ҳаловатда бўлинг .
Сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди . 😘

👍3🥰3❤2
Forwarded from XazonRezgi (Official Channel)
#СУБҲИДАМ
-39-
ҳеч ким йўғида мени "жооооон" деб чақиришни яхши кўрарди . У айтган эдики ... Мен уни жони эканман . Райҳоним жонидан ажралаётганда жоооонидан , яъни мендан кеча олмай жуда қийналгандир ... Охирги лаҳзаларда , ўлим шарбатини тутганларида , унга шу шарбатни ичиши кераклиги , мажбурлигини билдирганларида дунёдаги энг беғубор кўзлар роса жовдираган бўлса керак. Тақдир ҳукмига қаршилик қилишга қуввати етмай бор исёни чорасизликдан кўзлардан сизиб чиққан охирги томчи ёшда мужассам бўлганмикан ?!
Уни юраги аввалдан барини сезган бўлса керак. Сезганлиги аниқ... Бўлмаса умрининг охирги икки ойида мени шунчалик қизғаниб яшамаган бўлади. Ишдан дақиқаларга кеч қолганимда росмана араз қилмас, бироз вақт ўтмай ўша аразини унутиб бағримга бош қўймас ва ҳар доимги гапи "мен сизни ҳамма- ҳаммадан қизғонаман " демаган бўлармиди ...
Ўша охирги кўрганимда ... Касалхонада ...Ўзи бир аҳволда- ю , аммо "Абдумажид ака ... , сиз Аллоҳга омонатимсиз , сиз билан ўтказган биргина сониям учун ҳам бу дунёга келганимдан розиман... " деган сўзларини қандай унутай , қизим , қандай унутай?!
Операция хонасига олиб кириб кетишларидан аввал айтган сўнгги сўзини айтайми ?!
"Менга бирор кор- ҳол бўлса қизалоғимни мендан хам кўпроқ яхши кўринг ..."
Мен эса ... Мен эса Райҳондан бошқа ҳеч кимни яхши кўришга ...жазм қилолмадим . Иродам етмади ...
Очиғи , сени қўлимга олишдан қўрқдим... Агар сени ундан кам яхши кўрсам, унинг сўнгги илтимосини бажара олмайман деб куйиб кетдим...
Кейин ... Кейин бувинг , яъни менинг онамларнинг бот- бот такрорлайдиган сўзлари ёдимга тушаверди . Улар доим "Ким бир нарсани бошқаларидан кўпроқ яхши кўрса ўша нарса билан синалади."
Мен эса нарса эмас, балки кимни, ким бўлганида ҳам сени онанг - Райҳонни севдим .
Уни йўқотгач ... Сенга бўлган муҳаббатимни ошкор қилишга қўрқдим. Райҳондан кейин сен билан синалишни истамадим... Истамадим !
Қизалоғим ... Мен сендан воз кечганмидим ?! Асло ?! Мен ... Мен ўзимдан воз кечган эдим. Нима учунлигини айтайми ?! Чунки мен аллақачон ўлиб қолгандим. Ўша машъум июлнинг сўнгги куни мендан ўзлигимни тортиб олинган куни. Муҳаббатим таълон - тарож қилинган сана .
Айтчи , айтчи қизим мен ёмон инсонманми ?! Бор гуноҳим кўнглимни фақатгина битта аёлга - онангга берганимдамиди ?!
Боя холанг "Робия ўлиб қолади" деб йиғлаб қўнғироқ қилганида сени худди онанг Райҳон каби яхши кўришимни тушундим. Иккинчи Райҳоним- яъни сендан иккинчи марта ажралиб қолишим мумкин эканлигини ўйлаганимда ... Буни сўз билан ифода этиб бўлмайди.
Робия ... Сенга онанг истаган , танлаган исмни беришибди. Ойинг доим "Тарихда Робия исмли буюк заковат эгаси яшаб ўтган , унинг эзгу амаллари ҳар доим тилларда достон бўлган, мен ҳам қизимни ўша аёлга ўхшашини истайман" деган эди .
Қизим , бўлди , етар , бас!
Энди сени бағримдан қўймайман.
Ойижонинг истаган каби баркамол қиз бўлишинг учун ҳаракат қиламан. Сен менинг умримга мазмун , файз олиб кирганинг каби мен ҳам ...
Робия ғиншиди ... Овози бир кўтарилган бўлди . Зум ўтмай остонада қўлида сув идишчаси билан Суюма кўринди. Абдумажид секин ўрнидан турди .
Бироз тараддудланиб турди- ю, қайта ухлаб қолган
энгашиб Робиянинг пешонасидан ўпди ...
Робия уйқусида жилмайиб қўйди .
Абдумажид енгил одимлар билан хонани тарк этди.
Суюма поччасини кузатиб қўймади . Фақатгина ортидан "раҳмат " дея олди. Поччаси индамади . Ортига қарамай бошини силкиб қўйди халос .
Кўп ўтмай кўча тарафдан машинанинг ўт олдирилган овози эшитилди .
Суюма саноқли дақиқаларда Робиясиз ҳувиллаб қолган , уни жуда соғинган эди ...
@Xazon_Rezgi

❤43😢9🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОВСИНЛАР
Қувнасинлар, кулсинлар,
Шодон кулиб юрсинлар,
Жанжаллашмасин сира,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биттаси ёқса тандир
Бириси қорсин ҳамир,
Оқибат бўлсин занжир,
Аҳил бўлсин овсинлар,
Келинлар бўлиб учта,
Нонушта бўлса тушда,
Барака Ҳиндиқушда,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биллурдек тушиб чил-чил,
Асло синмасин кўнгил,
Бўлишиб опа-сингил,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Катта кичик қадри тенг,
Бири ёқа,бири енг,
Кўнгил кенг бўлса,уй кенг,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Янграсин дўстлик сози,
Жарангласин овози,
Қайна-қайнота рози,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Қувнасинлар, кулсинлар,
Шодон кулиб юрсинлар,
Жанжаллашмасин сира,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биттаси ёқса тандир
Бириси қорсин ҳамир,
Оқибат бўлсин занжир,
Аҳил бўлсин овсинлар,
Келинлар бўлиб учта,
Нонушта бўлса тушда,
Барака Ҳиндиқушда,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Биллурдек тушиб чил-чил,
Асло синмасин кўнгил,
Бўлишиб опа-сингил,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Катта кичик қадри тенг,
Бири ёқа,бири енг,
Кўнгил кенг бўлса,уй кенг,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Янграсин дўстлик сози,
Жарангласин овози,
Қайна-қайнота рози,
Аҳил бўлсин овсинлар.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤7👍2
ДАРД
"Бозор -- шайтоннинг айвони".
Халқ мақоли.
Санталат ая хомуш уйғонди. Кун ёришиб кетган, дераза ортидаги куртаклари бўртиб қолган тол шохлари, худди биров атайлаб силтаётгандай шамолда кескин-кескин силкинар, аллақаерда мусича маъюс кукулар эди. Санталат ая патнис, мис самовар, қадимий гардим чойнаклар билан безатилган токчадаги қўнғироқли соатга қаради. Етти бўлай деб қопти. У инқиллаб ўрнидан турди-да, намат тўшалган айвонга чиқиб, ғиштин зинадан ҳовлига тушди. Атрофда гул иси кезади, баҳор ҳавоси мусаффо, илиқ. Кечаси қаттиқроқ шамол бўлган шекилли, ҳовли ўртасидаги каттакон ўрик гуллари дув тўкилибди. Этакдаги ошхонанинг шифер томи, ўрик остидаги икки-уч буйра жойда барқ уриб ётган пиёз устига оч пушти ранг тангачалар ёғилибди.
Мухторжон кузакда армияга кетиш олдидан кекса ўрик тагига шу пиёзни сепган эди. Ўшанда Санталат ая кулувди. "Сичқон сиғмас инига, ғалвир боғлар думига... Кафтдай жойда деҳқончилик қилиб қаёққа борардинг, болам", деганди. Мухторжон бўлса, "Эрмак бўлади-да, сизга, ойи", деб кулиб қўйган эди. Билиб гапирган экан. Мана, қор эриши билан Санталат аяга эрмак топилди-қолди. Ёлғиз ўзи ўтириб-ўтириб зерикканида эрмак учун пиёз ўтайди. Саралаб-саралаб юлади, қўшниларга тарқатади. Юлган сайин бу ёқдан униб чиқаверади, жонивор.
Санталат ая йўлак бошидаги жўмракдан обдастага сув тўлдирди. Тошиб чиққан сув цемент ҳовузчага тўпланиб қолган ўрик гулларини оқизиб кетди. Санталат ая яна Мухторжонни эслади: мана, шу ҳовузчани ҳам Мухторжон ясаб берувди. Қўлидан келмаган иш йўқ эди, Мухторжоннинг. Отасининг ўғли-да! Отаси донғи кетган уста эди. Мирсоат сувоқчи деса, етти маҳалла танирди. Девор суваса, одамнинг аки кўринарди.
Шу гап Санталат аянинг хаёлига келиши билан нима учун боядан бери кўнгли ғаш эканини пайқади.
Қизиқ, шу кеча Мухторжоннинг отаси тушига кирибди. Неча йил илгари ўлиб кетган одам, келиб юрибди. Тағин ҳадеб кўча эшикнинг олдини супураётган эмиш. "Ҳой, дадаси, кўча супураётганингиз нимаси, биров кўрса уят қилмайдими", деса индамасмиш.
"Тавба, нимага отаси безовта бўлиб юрибюи, ё Мухторжонга бир нима бўлдимикан?!"
Санталат ая ўзининг хаёлига келган фикрдан чўчиб кетди. "Илойим ўзи паноҳида асрасин! Битта шу бола деб сўққабош ўтди, ахир".
... Ўгай ота-онаси уни ўзига ўхшаган етимгина болага узатишганида Санталат энди ўн саккизга кирганди. Ўзи қаттиқчилик билан ўсган эмасми, дарров рўзғорга киришиб кета қолди. Тилаб-тилаб олган қизалоғи энди йўлга кирганда эри урушга кетди. Беш йил ваҳимаю хавотир билан ўтди. Санталат Қоратошдаги туғруқхонада кир ювувчи бўлиб ишлади. Ёлғиз овунчоғини ҳам Худо кўп кўрди, қизи терламадан нобуд бўлди. Тағинам толеи бор экан: эри бирон ери тирналмасдан, эсон-омон қайтиб келди. Қаҳрини аямаган толе меҳрини ҳам аямайди, деганлари рост экан. Икки йилдан кейин мана шу Мухторжон туғилди. Эр-хотин қўш ҳўкиз деганларидай, биргалашиб ишлаб, каталакдай бўлсаям мана шу ҳовлини сотиб олишди. Эрининг ўзи уста эмасми, бир уй, бир айвон қурди. Аммо бу сафар ҳам толе уларнинг қувончини кўролмади: бир куни эрининг ўлигини кўтариб келишди. Хавозадан тушиб кетибди.
Санталат дод солди, сочини юлди. Лекин начора, кўнди.
Мухторжон битта бўлсаям ўнтага татийдиган йигит чиқди. Ахлоқли, одобли... Институтни битирди, инженер бўлди. Санталат ая энди орзу-ҳавас билан тўй қиламан, деб турган эди, ўғли армияга кетиб қолди.
Санталат ая Мухторжонга жуда суяниб қолган экан. Анчагача бир нимасини йўқотгандай бўлиб юрди. Ҳар сафар Мухторжоннинг хонасига кирганида ўғлининг дўпписигами, кўйлагигами кўзи тушади. Санталат ая кўйлакни бағрига босиб йиғлайди, денг... Уйга киришга юраги йўқ. Бир кўнгли ўттиз йил ишлаб пенсияга чиққан туғруқхонага яна борай деди-ю, ниятидан қайтди. Билмаган одам яна ишга кирибди, демайдими? Дунёда энг нозик юрак ҳам, энг чидамли юрак ҳам онаники бўлади. Санталат ая бунисигаям кўнди.

❤24
Мана, кўп кетиб ози қолди. Эртага ёз ўтиб куз келса, қарабсизки, Мухторжон кеб турибди-да. Бир қарс-бадабанг тўй қилсинки!
"Илойим боши тошдан бўлсин!" деб қўйди у бет-қўлини артар экан. Ўзи билан ўзи овора бўлиб, кўча эшиги тақиллаганини эшитмай қолди шекилли, кимдир ҳалқани қаттиқ-қаттиқ қоқа бошлади.
-- Ҳув, -- деди Санталат ая йўлак томон юриб. -- Келаверинг!
Пастак эшик очилди-ю, елкасига сумка осган почтачи хотин энгашиб ичкари кирди. У болонья плаш кийиб, бошига қизил дурра танғиб олганди. Санталат ая дарров таниди. Бу -- бир вақтлар Мухторжоннинг газетасини олиб келадиган татар жувон эди.
-- Мухторжондан хат борми, Альфия қизим? -- деди Санталат ая калишини судраб яқин бораркан.
-- Юқ, телеграмма! -- деди Альфия жилмайиб. Санталат ая юраги бир қалқиб кетди.
-- Вой, нима деяпсан, айланай, қанақа дилгиром? -- деди ранги ўчиб.
Альфия телеграммани катини очиб, овоз чиқармай ўқиди-да, яна жилмайди.
-- Иби, ўғлиғиз киля икан, подвиходной куни.
Санталат ая бари бир ҳеч нима тушунмади.
-- Нимага келади? Тани-жони соғмикин?
Альфия уни юпатиб елкасига қоқди.
-- Биспокоится итмагиз. Отпускка киля икан. Заслужить итган олай.
Санталат ая бир лаҳза анграйиб турди-да, Альфиянинг у юзидан, бу юзидан ўпди. Димоғига арзон, аммо хушбўй атир ҳиди урилди. Бултур саккизинчи мартда Мухторжон ўзига олиб келган "Шарқ" деган атир эсига тушди. Ўшандан буён очилмай қутичасида турган эди.
-- Шошма, ўргилай болам, шошма, -- деди у телеграммани чангаллаганча югуриб. Бир лаҳада уйга кирди-ю, тахмондаги тўйга атаб тикилган атлас, духоба кўрпаларнинг ёнбошига яшириб қўйган атир қутисини олиб, яна ҳовлига тушди.
Альфия водопровод тутқичини ўйнаб турарди.
-- Хушхабар обкелган оғзингдан айланай, -- деди Санталат ая атирни узатиб. -- Олмасанг хафа бўламан. Мухторжон келганда албатта меҳмонга келгин, онанг гиргиттон!
-- Ийя, курябсиз, -- Альфия суюнчи атирни иккиланиб олди.
Санталат ая Альфияни кузатди-ю, яна ҳовлиқиб уйга кирди. Яхши тушунмаса ҳам телеграммани қайта кўздан кечирди.
"Шанба куни келса, бугун сешанба... Чоршанба, пайшанба, жума... яна уч кун бор экан. Қаранг-а, бежиз туш кўрмаган экан-да. Мухторжон келар эканки, отаси йўл очиб юрган экан!"
Ўзини қўярга жой тополмай яна ҳовлига тушди, кўчага чиқди. Тошлоқ тор кўчанинг у юзидаги кўк эшикни бир-икки тақиллатди-ю, эсига тушди: "Хайрибиби эгачисиникига келин тушарга кетувди-я... Рисолат уйдамикан?" У нарироқдаги жимжимадор дарвоза томон юрди. Етиб бормасиданоқ дарвоза биқинига ўрнатилган эшик очилди-да, папка кўтарган, галстук таққан бола чиқди. Салом берди.
-- Ваалайкум ассалом, мулло бўлинг, Асаджон, -- деди меҳри ийиб. -- Ойинглар уйдамилар?
-- Бугун сменалари-ку, Пошшабуви, -- деди бола бир зум тўхтаб.
Рисолат касалхона ошхонасида ишлайди. Кун ора ишга боради. Бугун ишда экан-да...
-- Мухторжон аканг келяпти, ойингларга шуни айтмоқчийдим, -- деди Санталат ая.
Бола қувониб кетди.
-- Ура! -- деди бақириб. -- Келсалар ременларини менга берасиз-а?
-- Албатта, болам, албатта.
Санталат ая тошлоқ кўчада ирғишлаб-ирғишлаб бораётган боланинг кетидан қувониб қараб қолди. Зум ўтмай қизалоғини етаклаган ёшгина жувон унинг олдидан салом бериб ўтди. Боласини боғчага олиб бораётган бўлса керак. Яна икки йигит шоша-пиша ўтиб кетишди. Уларнинг кўчаси ҳар куни эрталаб шунақа гавжум бўлади. Ҳамма ўзининг юмушига шошади. "Хайрибиби йўқ. Рисолат ишда. Қаёққа борса экан!.."
У яна ҳовлига қайтиб кирди. Гуллаб ётган ўрикка, жўмрагидан сув томчилаётган водопроводга, цемент ҳовузчага тикилиб турди-да, тўсатдан хаёлига ғалати бир ўй келди. "Беш-олти боғ пиёзни Пастбозорга олиб тушса-чи? Икки қадам жой бўлса. Гап пулдамас. Ҳарна, одамларни кўради, гаплашади. Баҳонада Мухторжоннинг туфлисига атаб ўттиз икки сўм ажратиб қўйган. Эртага отпускага келса, этик кийиб юрмайди-ку.
У шоша-пиша ишга киришди. Текис-текис пиёзларни саралаб юлди. Цемент ҳовузчада яхшилаб ювди. Кейин қазноқдаги узун михга илиқлик турган, қурум босган саватни олиб, униям латта билан совунлаб ювди. Пиёзларни катта-катта қилиб боғлади. Саватга солиб, йўл-йўл қизил дастурхонга ўради.

❤18
Кексалик қурсин, икки қадам наридаги бозорга етгунча ичи узилиб кетди. Саватини гоҳ бошига олади, гоҳ қиррасини биқинига тираб кўтаради. "Ўлсин, нима зарил эди", деб қўяди ўзича афсусланиб. Аммо Муҳторжон отпускага келаётгани, бу хабарни одамларга айтиш зарурлигини ўйлади-ю, яна кўнглини қувонч ёритди. Қадамини тезлатди.
Кўкат бозорда одам тумонат. Санталат ая саватини пештахтанинг бир чеккасига қўймоқчи эди, редиска сотаётган жувон бобиллаб берди:
-- Вой, манави кампирни қарайла, мани олдимни тўсиб қўйди!
Нарироқда туршак сотиб ўтирган чол Санталат аянинг бўшашиб қолганини кўриб маслаҳат берди:
-- Менга қаранг, сингил, бозорга кираверишдаги майдончада сотмайсизми? У ердаям одам гавжум.
Чол тўғри айтган экан. Санталат ая гавжум майдончанинг бир чеккасидаги харсанг тош устига ўтирди. Тош атрофида писта пўчоқлари, сигарет қолдиқлари, мороженое қоғозлари ётган экан. Калиши билан суриб тозалаган бўлди. Кейин пиёзнинг устини очиб қўйди. Аммо орадан шунча вақт ўтдиямки, унинг пиёзини биров сўрамади. Аксига олиб, Санталат аянинг гапини эшитадиган таниш йўқ. Санталат ая энди зерика бошлаган эди, шундоқ қулоғининг тагида шанғиллаган овоз эшитилди:
-- Тирикчилик дардига тушиб қолибсизми, Санталат хола!
Санталат ая бошини кўтарди-ю, тепасида турган Бонуни кўрди. Маҳаллада Бонуни танимайдиган одам йўқ. Эри уч қаватли магазинда ишлайди. Машинаси бор. Бултур пишиқ ғиштдан участка қуришган. Ҳар тўкисда бир айб бўларкан-да. Бечораларнинг фарзанди йўқ. Шундоқ-ку, лекин Бону жуда катта оғиз хотин. Бойвучча-да. Ҳозир ҳам ялтироқ кўйлак устидан қимматбаҳо жемпер кийиб олибди. Қўша-қўша олтин билагузук тақилган қўлида катта сумка. Нима бўлгандаям Санталат ая таниш одам учраганидан қувониб кетди. Мана энди боятдан бери кўнглини ҳовлиқтираётган янгиликни айтиб, Бонуниям суюнтиради. У инқиллаб ўрнидан турди-да, Бонуни бағрига босиб кўришди. Энди гапиришга оғиз жуфтлаган эди, Бону ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ, осмонга қараб қақиллаб кулди. Шунда тилла тиш тўла оғзидан чўғ сачраб кетгандай бўлди.
-- Мана, қариганингизда энди эсингиз кирибди, Сантал хола! Бозордан қолманг, бозордан! Бозорда хикмат кўп! Отанг -- бозор, онанг -- бозор!
Санталат ая тилининг учида турган гапни айтди:
-- Мухторжонингиз отпускага келяпти.
Шундоқ деди-ю, негадир бу хабар оғзидан ҳаяжон билан эмас, соввққина оҳангда чиқди. Нега шунақа бўлганига ўзи ҳам ҳайрон қолди.
-- Ҳой, менга қаранг, хола, келинингизга атлас олиб қўймайсизми? -- Бону бутунлай бошқа ёқдан келди. Кейин сирли бир нарсани айтаётгандай овозини пасайтирди. -- Бари бир келин қиласиз-ку, ўғлингиз бўйдоқ ўтмас ахир!
Санталат аянинг дили оғриди. Туфлига ажратиб қўйган ўттиз икки сўми эсига тушди.
-- Вой, нега келин қилмас эканман, қани атласингиз?
Бону каттакон қора сумканинг занжирини суриб атласнинг бир учини чиқарди. Санталат ая дарров билди: яхши атлас, майда тароқли.
-- Қанча экан бир кийими?
-- Юз ўттиз сўм! Пулингиз ўзингиз билан кетади. Асл мол. Атласнинг энг тозаси.
-- Магазинда ўттиз сўмдан ошмайди, дейишади-ку, Бону?
-- Бунақа мол магазинга чиқмайди!
Боту тилла тишларини ярақлатиб яна кулди. "Кучинг етмаса чираниб нима қиласан" дегандай зарда билан сумканинг занжирини тортди.
-- Ҳув анави сили-симёни кўряпсизми, Сантал хола? -- деи у нарироқдаги тўдани кўрсатиб. Санталат ая Бону кўрсатган томонга қараб, устидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин, рангсиз аёлни кўрди. -- Ўша-чи, -- деди Бону кўзлари ҳасаддан ёниб, -- кеча бир сумка лакерованний туфли сотди, ер ютгур! Обувной отделни бутунлай ўзиники қилиб олди, яшшамагур!
Боя Бону атласни кўрсатганида, кўзи тушган экан шекилли, қош-кўзи попукдай нозиккина қиз уларнинг олдига келди. Талаба бўлса керак ихчамгина папка кўтариб олибди. Бону атласини чиқаргунча қиз папкасини тиззасининг кўзи билан туртиб-туртиб, сабр қилиб турди.
"Мухторжонимга хўпам муносиб эканми?" деб ўйлади Санталат ая беихтиёр.

❤15
-- Мана, бир юз қирқ берингу, тепкилаб-тепкилаб кияверинг! -- Бону сумкасининг занжирини суриб атласнинг бир чеккасини қизга кўрсатди.
-- Арзонроқ қилинг, опа, -- деди қиз ялиниб. Унинг кўзлари жавдираб туришидан, шу атласдан жудаям кўйлак кийгиси келаётгани билиниб турарди.
-- Бунақа атласни ҳеч қаёқдан тополмайсиз, оповси!
-- Биламан, -- қиз маъюс жилмайди. -- Билганим учун сизга келдим-да, опа.
Санталат аянинг қизга раҳми келди.
-- Арзонроқ бера қолинг, Бону, ўқувчи қизга ўхшайди. Савоб бўлар.
Бону унга қайрилиб ҳам қарамади.
-- Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди оповси, -- деди қиз томонга эгилганча бидиллаб. -- Магазинчилар анойими? Ўзимга нари борса беш сўм қолади. Нима қилай, тирикчилик экан, оповси! Бева бошим билан тўртта етимчани боқиб ўтирибман.
Санталат ая Бонунинг шунчалик ёлғон гапиришига ҳайрон қолиб, оғзи очилиб қолди. Бону эса ҳамон бидиллар эди.
-- Аммо, лекин-чи, синглим кўҳликкина қиз экансиз, ўзиям шу кўйлакни кийсангиз ёниб кетасиз-да. Ана ундан кейин кўрасиз, шайдоларингизни кўпайишини.
Қиз қизариб юзини ўгирди. Бону тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулди. Лекин тўсатдан кулгиси кесилиб қолди.
Санталат ая нима бўлганини тушунолмай қолди. Бирпасда майдондагилар тумтарақай бўлиб кетди. Санталат ая ўзига келганида Бону эллик қадамча наридаги дарахтзор ичида лапанглаб қочиб борар, уч қадамча нарида форма кийган йигитча турарди. Санталат ая қўрққанидан ўрнидан туролмай қолди. Йигит унинг тепасига келди.
-- Шуям иш бўлдими, эна! -- деди у қовоғини солиб. -- Бозорда-ку, резавор растаси бор. Ўша ерга борсангиз ҳақингиз кетадими?
Унинг гап оҳангидан дағдағадан кўра койиниш кўпроқлигини пайқаб, Санталат аянинг кўнгли жойига тушди. Йигитчанинг аллақаерини Мухторжонга ўхшатди.
-- Кўрмайсанми, болам, -- деди куймаланиб. -- Мухторжон отпускага келяпти. Шу дегин, болам тушмагур, армияга кетмасдан олдин бўйрадаккина жойга пиёз сепган эди. Каллахонада турамиз. Шаҳар ҳовлида деҳқончиликни ким қўйибди бизга! Бошинг айланса, кетинг айланмайди. Ўтириб-ўтириб зерикдим. Қўни-қўшнилардан ортган пиёзни шу ёққа олиб тушувдим. Одамлар есин, буям баҳорнинг неъмати дедим-да, ўргилай. Аммо-лекин сават кўтариб юрганимни кўрса, Мухторжоним хафа бўларди... Шанба куни келяпти, эшитдингми? Вақтинг бўлса боргин, болам. Каллахонадаги чойхона бор-ку, худди шунинг биқинидаги ҳовли. Санталат ая десанг ҳамма танийди.
-- Вой-бу! -- формали йигит тоқати тоқ бўлиб, қўл силтади. -- Бу ерда савдо қилиш мумкинмас, дедим-ку. Қани, кўтаринг пиёзингизни! Бўлмаса "иштарап" тўлайсиз.
-- Қўй, болам, -- деди Санталат ая. -- Шундан шу ёққа яна кўтариб юраманми? Ташлаб юбориш увол. Буям баҳорнинг бир неъмати дедим-ку. Майли, амаллаймиз. -- У инқиллаб ўрнидан турди-да, саватни дастурхонга ўради.
Формали йигит бирпас иккиланиб туриб, нари кетди. Санталат ая саватини бошига қўйди. Газ сув дўкони ёнида тутунга беланиб кабоб пишираётган афти баркашдай кабобпазнинг олдига борди.
Кабобпаз кир халатининг енгини қайириб, тутундан ачишган кўзларини артаркан, Санталат ая иягини силкитиб имо қилди:
-- Нечта қўяй?
-- Кабоб керакмас, -- деди Санталат ая, саватни дўкончанинг токчасига қўйиб. -- Мана шу пиёзни кабобингга қўшиб тарқат. -- У дастурхонини очди.
-- Кабобни кўк пиёз билан сотиш не положенний. -- Кабобпаз эски китоб муқоваси билан чўғни елпиди.
-- Менга пулимас, савоби керак, болам. Мухторжон аканг отпускага келяпти, эшитдингми! -- Санталат ая пиёзларни кўра устидан ошириб узатди. Йигит бир лаҳза талмовсираб турди-да, пиёзни олиб алюмин патнисга солди. Халатининг чўнтагини титкилаб, Қижимланган бир сўмлик олди.
-- Манг, кампир. Бизники таваррук!
Санталат ая индамай нари кетди. Шу ондаёқ бошидан тоғ ағдарилгандай енгил тортди. У қўлтиғига дастурхонини қистириб олган, енгиллашиб қолган саватни кўтариб келарди.
Қизиқ, ҳозиргина тумтарақай бўлиб кетган майдонча бир зумда яна гавжум бўлиб қолибди. Тўданинг энг ўртасида турган Бонуни Санталат ая узоқданоқ таниди. У тилла тишларини ярақлатиб қақиллаб кулар, рўпарасида турган йигитга гап уқтирар эди.

❤20👍3
-- Магазинчилар ҳам анойимас, оповси! Ҳозир текинга мушук офтобга чиқмайди. Тўртта етимни деб...
Сал нарироқда эгнидаги кўйлаги кафандек осилиб турган озғин хотин қўлидаги бир пой туфлини силкитиб-силкитиб аллакимга кўрсатарди.
Санталат ая ўлакса талашаётган қузғунлар тўпига кириб қолгандай жирканиб қадамини тезлатди. Ҳамон бидиллаётган Бону, ялтироқ туфлисини силкитаётган қилтириқ хотин, костюмининг қўйни дўппайиб турган яна аллақандай одамлар олдидан ўтгунча нафаси қайтиб кетди. У илдам юриб борар, шу тобда кекса кўнглидаги бояги қувонч ҳам, Мухторжоннинг таътилга келишини айтиб, ҳаммани ҳайрон қолдириш истаги ҳам йўқолган, фақат бир нарсани -- бу ердан тезроқ кетишни ўйлар эди. Бозор эса қизигандан қизиб борарди.
1974 йил
Oʼtkir Hoshimov

🔥5❤4
Қўчқор НОРҚОБИЛ
ЮРАКДА БОМБА БОР, ПОЛКОВНИК!
ҳикоя
Улар ўттиз йилдан сўнг Санкт-Петербургда учрашдилар; истеъфодаги ҳарбий врач ва оддий аскар.
– Жаноб..., – иккиланиб турди аскар.
– Полковник деявер, – жилмайди қария. – Яхшиси, юр, хилватроқ бирор кафега борамиз. Уҳ, жуда салобатли, катта одам бўлиб кетибсан-ку. Мана, мен эса кексайиб қолдим.
Шаҳар четидаги саранжом кафега киришди. Табиийки, емак ва ичимлик буюришди. Афғон урушини эслашди. Эзилишди. Ичишди...
– Ёдингиздами, госпиталдан чиқаётганимда қўлимга ҳар бири тирноқдай келадиган олти дона темир парчасини бергандингиз?. – орадан шунча йил ўтса ҳамки “Аскар”нинг ўнг биқини ва сўл қўлидаги чандиқ, ғадир-будур тиртиқларида қайтадан оғриқ қўзғалгандай бўлди.
– Эсимда, албатта, эсим-да! Ростини айтсам, жонинг тошдан экан. Снаряд сочмаларини териб олганман-а...
... Вақти ўтади. Ҳамма нарса ўзгаради. Одам ҳам. Ўша ярадор аскар ёзувчига, капитан унвонидаги ҳарбий врач полковникка айланиши мумкин. Фақат бир нарса ўзгармайди; кексаймайди, ўлмайди ҳам! Бу – хотира! Айниқса, ёзиғига битилган даҳшатли оғриқ – уруш гирдобидан чиққан руҳияти расво одамларнинг хотирасига балонинг ўқи ҳам бас келолмайди. Ажал алжиратолмайди.
Етмиш ёшдан ошган бўлишига қарамай, полковникнинг хотира кўзгуси асло хира тортмаган, аксинча, йиллар ўтган сайин янада ярқираб, тиниқлашиб бормоқда эдики, гоҳида у ўзини уруш қаърида ҳис қилар, ўтган ўша кунларининг икир-чикирларигача ониятда хаёлида жонланарди.
Ҳозир ҳам шундай бўлди; полковник жарроҳлик столида қонга бўялиб ётган қоракўз, қорақош аскарнинг илвираган танасидан “ажал тиноқлари”ни битта-битталаб ковлаб оларкан, қўлидаги жарроҳтиғ ҳамда қайчига қоп-қора қуюқ қон чиппа ёпишиб қолаётганини кўриб турарди. Кўп қон йўқотган чаламурда ўғлоннинг юраги сўнгги умид илинжида беҳол ўраётганини ҳам ҳис қилди. Ва, ниҳоят, илма-тешик танадан олтинчи бор тугмадеккина темир парчасини суғириб олди. Стол четидаги кумуш идиш олтинчи бор жаранглади; бу жаранг врачга тириклик жаранги, ҳаёт қўнғироғи бўлиб туюлди. Кўнгли хотиржам тортди. “Ўғлон барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!.. "
– Ўғлон, барака топ, бардош бердинг! Сен яшайсан!, –деб юборди полковник беихтиёр бир нуқтадан кўз узмай.
– Нимадир дедингизми, жаноб полковник?
Полковник бошқа дунёда эди. Хотира қаърида, уруш гирдобида қолганди. Унинг гапини эшитмади. “Аскар” яна такрорлади:
– Нимадир дедингизми?
– А-а-а? Ўзим... шунчаки. Хаёлим қочди. Узр... Менга қара, ёзувчиман дединг-а, у- бу нарсалар, китоблар... ёзаяпсанми, бу ерга ёлғиз ўзинг келдингми?, --- гапни чалғитмоқчи бўлди қария.
– Хотиним ва неварам билан келдим. Питердаги ёзувчиларнинг раҳбари Валерий Попов билан ҳам учрашдим; бу ерда китобларим чиқадиган, ҳикояларим босиладиган бўлди. Майли, булар ўз йўлига,--- муддаога кўчди аскар, --- бироқ сиз билан бошқа нарса ҳақида гаплашмоқчиман...
– Хўш...
– Сиз танамдаги темир парчаларини олиб ташлаб, мени ўлимдан сақлаб қолдингиз. Лекин...
– Нима лекин?
– Лекин мана бу еримда, --- у кўксига урди, – юрагимда нимадир, аниқроғи, бомба бор. Қўрқаяпман, бир куни портлаб кетмасмикан?
Полковник сесканди. Унга тикилди.
– Мен ҳам қўрқаман, – деди овози титраб.
– Сиз нимадан қўрқасиз?
– Менга ҳам шундай туюлади. Худди юрагимда портламай қолган минами, бомбами чўкиб ётганга ўхшайди. Очиғи, бир менда шундай тасаввур бўлса керак, деб ўйлардим – иҳранди полковник.– Демак сенда ҳам...
– Энди шундай яшайверамизми?
– Бошқа иложи йўқ! Мен Сенинг юрагингдаги бомбани олиб ташлай олмайман. Дунёдаги ҳеч бир жарроҳнинг қўлидан келмайди бу...
Улар бир-бирига тикилишди. Худди оғир жангдан сўнг, кўнгли ағдар-тўнтар, юраги нимта-нимта бўлиб, қўрқувдан тош қотиб, гарангсиб, нима қиларини билмай қолган карахт аҳволдаги жангчилар каби... икковининг ҳам мунг қотган кўзларида изтироб ёшлари қалқди.

... Ҳа, бу ҳолатни ҳамма ҳам тушунавермайди. Буни қақшатқич жанг, ўт-олов – ўлим чангалидан тирик- мурда бўлиб чиққан жангчилар яхши биладилар.
Бошқалар-чи? Бошқалар эҳтимол, унчалик ҳис қилишолмас. Лекин уруш одамларининг ҳар бирининг қалбида портламай қолган бомбалар борлиги, улар урушдан шу хатарли хафни кўтариб қайтганини тушуниб етсак, дунёдаги барча урушларнинг бомбалари миллионлаб кишиларнинг юрагида тиқилиб ётганини англасак, "уруш" деган сўз жаҳон халқлари луғатларида аллақачон эскириб, чириб кетарди.
Уруш одамлари ўз "бомба"ларини ер остига-да ўзлари билан бирга олиб кетадилар. Замин қаърида жанг кўрган одамларнинг кўксида портламай қолган бомбалар ҳам кўмилиб ётибди. Агар буни уруш иштиёқидан ҳузурланадиган катта-катта давлатларнинг раҳбарлари, катта-катта генераллар, жангари ҳарбийлар ҳис қилишганда эди, чархидун чархпалагининг тиғларида ҳам чечаклар барқ уриб, барча ўқотар қуролларнинг "оғзи"да гуллар очилар, рўйи тупроқ чаманзорга айланарди.
... Тонг чоғи "аскар" полковник билан хайрлашди. Тошкентга учди. Самолёт ойнасидан пастга қараркан, юраги чимиллаб оғригандай бўлди. Тубанда, она – ер устида ўзи каби қанчалаб қисматдошлари борлигини ҳис қилди. Лаблари пичирлади, ўзига ўзи гапирди:
– Уларнинг ҳам юрагида бомба бор. Улар билан гаплашганда эҳтиёт бўлинг, одамлар! Бомба бор!
– Нима? Нимадир дедингизми? – пишиллади ёнидаги барваста киши кўзларини олайтириб.
– Бомба бор, деяпман!
--- Қаерда бомба бор?
--- Қўяверинг, билишингиз шартмас...
Барваста шоша-пиша, тепадаги чақирув нуқтасини босиб, стюардессани чақирди.
Бирдан самолёт ичи, салонда бесарамжонлик бошланди.
"Аскар" эса уйқуга кетганди...
Санкт- Петербург --- Кисловодск
10.07..2024 й.

❤14👍1
Фарзандли бўлгунимча шўрвадаги сабзини, шолғомни емасдим, еёлмасдим.
Ошқовоқни-ку умуман ёқтирмасдим.
Дадам мажбурлаб едирсалар "ўйқ" деб оғзимдан чиқариб ташлардим.
Онам бир кунгина гўштсиз овқат қилсалар "гўшти қани буни" дердим ва гўштсиз овқатни нари суриб қўярдим.
Қотган, бир оз суви қочган нонлар қолиб, юмшоқ нонларга қўл чўзардим.
Дадам билан онам эса қотган нонларни чойда ивитиб ер, юмшоқ нонларни эса мен томонга суриб қўярдилар...
Йиллар ўтди.
Фарзандли бўлдим.
Ўйлаб қарасам, шўрвадаги сабзи, шолғомлар унчалик ёмон эмас экан.
Ошқовоқни ҳам еса бўлар экан.
Баъзан гўштсиз овқатни суви қочган нон билан еган кунларимда, юмшоққина нон еяётган болаларимга қараб, кўзда ёш билан ота-онамни эслайман...
Ота-онангизни авайланг.
Уларнинг бу дунёда сиздан бошқа харидори йўқ.
Эркинжон Ярашев

❤21
ЭШАГИ ЎЛГАН КАМБАҒАЛ ДЕҲҚОН ЁХУД АВЛИЁГА АЙЛАНГАН ЭШАК
Воқеа Амася вилоятининг Гумушҳажикўй туманига қарашли қишлоқлардан бирида бўлиб ўтган. Бу ҳикояни ўша туманда ўқитувчилик қилиб юрган бир киши маҳаллий аҳоли вакилидан эшитиб, сўзлаб берган.
1940-1950 йиллар оралиғида Гумушҳажикўйнинг бир қишлоғида камбағал, йўқсил бир йигит яшаркан. Кимсасиз, суянчиғи йўқ бўлгани учун қишлоқда ҳеч ким унга қиз бермабди, уйлана олмабди. Бу ғариб йигитнинг дунёда биргина қари эшаги бўлиб, бор-буди шу экан. У эшаги билан тоққа борар, ўтин териб, унга юклар ва шаҳарга олиб тушиб сотарди. Топган пулига энг зарур эҳтиёжларини қондирарди. Кунлар ойларни, ойлар йилларни қувиб, шу зайлда кун кечирарди.
Кунлардан бир кун ўша кимсасиз йигит яна тоққа ўтинга жўнабди. Тўплаган ўтинларини эшагига ортиб, сотиш учун шаҳар йўлига тушибди. Йўлда, кимсасиз бир жойда, оғир юк остида қолган қари эшак тўсатдан ерга йиқилибди. Жонивор азобдан инграй бошлагач, камбағал йигитнинг жони товонига карабди. Дарҳол устидаги ўтинларни тушириб, тўқимини ечибди. Бироқ кўп ўтмай, азоб ичида типирчилаган эшак ўша ерда жон таслим қилибди. Йигит бошини икки қўли орасига олиб, ҳўнг-ҳўнг йиғлай бошлабди. Тўрт томонига боқибди, йўлга қарабди, аммо на келаётган, на кетаётган бирор зоғ бормиш. Камбағал йигит ўлган жонивори учун қон йиғлабди. Бағри куймасин ҳамми, ахир бу ёруғ оламда унга тиргак бўлган ягона овунчоғи, шериги шу эшак эди-да.
Эшагига сўнгги ҳурматини бажо келтириш учун кетмон-курак олиб, йўл четида гўр қазишга тушибди. Кўз ёш тўка-тўка қазиган қабрига эшагини кўмибди. Мозор экани билиниб турсин деб, устига тупроқ тортиб, баланд қилиб кўтарибди. Йўғон ўтинлардан жониворнинг бош ва оёқ томонига қабр тошидек тираб қўйибди, хуллас, ҳақиқий қабр кўринишига келтирибди. Ишини тугатиб, энди кетаман деб турганида, йўлдан йўловчилар ўтаётганини кўриб қолибди. Йигит дарҳол қабр бошига чўккалаб, қўлларини дуога очибди. Унинг бу ҳолатини кўрган йўловчилар қизиқиб сўрашибди:
– Тўзим берсин, биродар. Ўтган ким эди?
Камбағал йигит кўз ёшларини артиб, шундай дебди:
– Қора тупроққа топширганим – бу дунёдаги борлиғим, суянган тоғим эди. Борим ҳам, йўғим ҳам, ризқ-рўзим, ишим, ошим эди. Менга ҳамма нарсани ўша берганди. Бу қабрга қўйганим менинг тирикчилик эшигим эди.
Бу гапларни эшитган йўловчиларнинг ичи ачишибди. Унга сабр тилаб, йўлларида давом этишибди.
Эшагини тупроққа топширган йигит чорасизликдан қишлоғига қайтибди. Кунлар бўйи ишсиз, пулсиз, сарсон-саргардон бўлиб юрибди. Охири, бу қишлоқда мени боғлаб турадиган ҳеч ким қолмади деб, ризқини излаб мусофирликка чиқибди ва Истанбул томон йўл олибди.
Бошида бу катта шаҳарга кўнишиши қийин бўлибди. У ўзи келган қишлоққа умуман ўхшамасди, лекин йигит тишини тишига қўйиб, мақсадидан қайтмабди. Дуч келган ишда ишлабди. Меҳнат қилгани сайин топиш-тутиши яхшиланибди, пул топгани сари ғайратига ғайрат қўшилибди. Қараса, қишлоқда бир йилда топганини бу ерда бир ойда топаяпти, шижоати янада ортибди. Уйланишга етарли маблағ йўқлагач, вақти-соати келди деб, ҳалол, покбасир бир қизга уйланибди. «Туғилган ерда эмас, тўйган ерда султон» деб, уй-жой қилиб, бола-чақали бўлибди.
Орадан йиллар ўтиб, бой-бадавлат бўлиб кетган бу йигит соғинч ўтида ёниб, ота юртини, киндик қони тўкилган қишлоғини зиёрат қилишга қарор қилибди. Қишлоғи, чанг кўчалари, вайрона уйлари, меҳнатдан қадоқ бўлган қўллар, парваришсизликдан ёрилган лаблар – хуллас, ўша оддий одамлар кўзига оловдек кўриниб, соғинчи устун келибди. Аёли ва болаларига: «Энди чидолмайман, юртим тушимга кираяпти, бир бориб айланиб келай», дебди.
Истанбулдан йўлга чиқиб, Гумушҳажикўйга етиб келибди. Таниш-билишлар билан қучоқ очиб кўришиб, ҳасратлашибди. Энди қишлоққа машина қатнаётгани учун қишлоқ транспортига ўтириб йўлга тушибди. Машина одам билан лиқ тўла бўлса-да, у ҳеч кимни танимабди. Машина қишлоқ томон еларкан, йигит ичида: «Эҳ, қадрдон кунлар-а! Қайдан қаерга! Илгари эшакда юрган йўлларимизда ҳозир одамлар машинада юришибди», деб ўйлабди. Кейин бирдан эшаги ёдига тушиб, ўша воқеа бўлган жой худди кечагидек кўз олдида жонланибди.

❤19
Ичида: «Энди у ерлар текисланиб, тупроқ бўлиб кетгандир», деб хаёл қилибди.
У ўтирган машина эшагини кўмган жойга яқинлашганда тўхтабди ва ичидаги йўловчиларнинг кўпчилиги туша бошлабди. Йигит деразадан ташқарига қараб, ҳайратдан ёқа ушлабди: эшакни кўмган жойининг атрофи ям-яшил дарахтзор бўлиб кетибди. Яшиллик ўртасида қизил камишли, чиройли бир бино қад ростлаган, атрофи эса одамлар билан гавжум эмиш. Чорасизликдан ҳайдовчидан сўрабди:
– Биродар, бу ер қаер?
Ҳайдовчи фахр билан жавоб берибди:
– Оға, бу ер «Ризқ Бобо» мақбараси.
Кишининг ҳайрати янада ошибди:
– Қанақасига?
Ҳайдовчи иштиёқ билан тушунтира бошлабди:
– Бу ернинг зиёратчиси жуда кўп. Ҳар куни юзлаб одамларни шу ерга ташиймиз. Бу ерда ётган авлиё – иши йўққа иш, оши йўққа ош, жуфти йўққа жуфт, фарзанди йўққа фарзанд беради, хасталарга шифо улашади. Нимаики ният, нимаики мурод қилсанг, ҳаммасини ижобат қилади.
Боёқишнинг ҳайратдан тили калимага келмай қолай дебди. У ҳам бошқалар қатори машинадан тушиб, атрофни синчиклаб кузатибди ва амин бўлибдики, бу ер айнан ўша ўз қўллари билан эшагини кўмган жойи эди. Эшакнинг қабри устига мақбара қуриб юборишибди экан.
Бир чеккага ўтириб, ўйлай бошлабди: «Бу қандай кўргилик? Буни ким, нима мақсадда қилган экан? Билиб қилишганми ё билмай? Одамлар қандай қилиб бундай гумроҳликка, хатога йўл қўйишди?» Бир томондан нима қилиш кераклигини ўйлаб, боши қотибди. «Ҳақиқатни айтсаммикан ёки "э, бўлар иш бўлибди, менга нима" деб индамай кетаверсаммикан?» Бироз мушоҳада юритгач, ниҳоят бир қарорга келибди: «Увол-ку ахир! Шунақаям бўладими? Шунча одамнинг умидлари нима бўлади? Ким билсин қайси гўрлардан умид илинжида шу ерга келишаяпти. Ҳақиқатни айтаман!» дебди-да, баландроқ бир жойга чиқиб, бироз қўрқув, бироз ҳаяжон билан, овози титраб бақирибди:
– Эй халойиқ, мени эшитинглар! Сизларга жуда муҳим бир гапни айтмоқчиман!
Овозни эшитганлар атрофига тўплана бошлабди. У бор жасоратини йиғиб, гапида давом этибди:
– Сизлар зиёрат деб келаётган, авлиё деб мадад сўраётган, иш, ош, фарзанд, шифо тилаётган бу мақбарада ётган зот аслида авлиё эмас!
Унинг оғзидан «авлиё эмас» деган сўз чиқиши билан оломон орасида ғала-ғовур кўтарилибди. Одамлар важоҳат билан:
– Сен кимсан ўзи? Одаммисан ё жинми? Қандай ҳаддинг сиғиб бизнинг авлиёмизга ҳурматсизлик қиласан?! – деб бақиришибди. Йигит эса:
– Биродарлар! Илтимос, мени тингланглар. Мен жин ҳам, пари ҳам эмасман. Шу йўл борадиган қишлоқданман. Йиллар олдин шу ерлардан чиқиб кетгандим. Энди қишлоғимни зиёрат қилгани келдим, – дебди. Оломон ичидан кимдир овозининг борича:
– Модомики йиллар олдин қишлоқдан кетган экансан, зиёратга келган бўлсанг, нима ҳуқуқ билан бизнинг авлиёмизга тил тегизиб, туҳмат қилаяпсан?
Йигит яна ўзини қўлга олиб, бор ҳақиқатни айтибди:
– Йиллар олдин мен бир йўқсил йигит эдим. Шаҳарга ўтин олиб кетаётганимда, айнан шу ерда эшагим ўлиб қолганди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу ерга кўмиб, устини тупроқ билан кўтариб, белги қўйиб кетгандим. Энди эса устига мақбара қуриб олишибди. Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг ўша қари эшагим!
У «Бу ерда ётган авлиё эмас, менинг эшагим» дейиши билан атрофга бирдан жимжитлик чўкибди. Ҳеч ким нима дейишини, қандай муносабат билдиришини билмай, бир-бирига тикилиб қолибди. Ниҳоят, оломон орасидан бир киши бақириб юборибди:
– Нималар деяпти бу? Ким бу ўзи? Уни биронтанг танийсанми? Делими бу, мажнунми, телбами? Қандай қилиб бизнинг авлиёмиз, Ризқ Бобомизни ҳақорат қилади? Туширинглар уни пастга!
Шу заҳоти ғазабга минган оломон йигитни пастга судраб тушириб, ура бошлабди, тепки остига олибди. Дуч келган жойига уриб, аяб ўтиришмабди. Йигит калтак зарбидан ҳушини йўқотаёзибди. Усти-боши қонга беланиб ётганида, оломон орасидан бир инсофлиси чиқиб:
– Нима қилаяпсизлар? Авлиёнинг ҳузурида ҳам одам урадими? – деб оломонни тинчлантирибди. Қонга беланиб ётган йигитни Гумушҳажикўйдаги тиббиёт пунктига олиб боришибди. Хайриятки, жароҳатлари унчалик хавфли эмас экан. Жароҳатларини тозалаб, боғлаб, уйига жавоб беришибди.

❤16
Йигит бу воқеадан карахт аҳволга тушибди. Юртига келганига минг пушаймонлар ебди. Лекин «бу ишни бундай қолдириб бўлмайди» деб, тўғри туман ҳокимлигига (қаймақамликка) борибди. Ҳокимга бўлган воқеани бошидан охиригача сўзлаб берибди.
Туман ҳокими прокурор ва жандармерия (ҳарбий полиция) ходимларини олиб, воқеа жойига етиб борибди. Жойида ўрганиш ўтказилгач, «Ризқ Бобо» мақбарасидаги қабрни очишга қарор қилишибди. Қабр очилганда, ундан бўйига чўзилиб ётган эшак суяклари чиқибди. Расмий баённома тузилиб, мақбара муҳрланибди. Воқеа шу тариқа ойдинлашибди.
Аммо қизиғи ундан кейин бошланибди: бу ернинг чин ҳақиқий мақбара эканлигига ва ичида авлиё ётганига қаттиқ ишонган одамлар орасида яна гап-сўз тарқалибди. Эмишки, аслида бу ерда ётган авлиё Ризқ Бобо қабр очилган пайтда ўзини яшириш, сирини фош қилмаслик учун эшак суратига кириб олганмиш. Қабрни очганларга ҳам шу сабабдан худди эшак суякларидек бўлиб кўринганмиш.
Ушбу қабрнинг ҳозирги ҳолати аввалгидек ҳашаматли мақбара бўлмаса-да, барибир зиёратчилари узилмайди. Йўли тушганлар Ризқ Бобо ҳақига дуо қилиб, ундан ҳануз ош, иш сўрашади. Эндиликда кимнинг эшаклик қилаётгани эса ҳеч кимнинг парвойига ҳам келмайди.
турк тилидан таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади

❤12
#Тафаккур
Ӯйлаб кӯрдингизми:
Мол-дунёимиз ортди, аммо ҳузур - ҳаловатимиз йӯқолди.
Қулайликлар ортди, аммо вақтимиз камайди.
Дорилар кӯпайди, касалликлар озаймади.
Кеч ётиб, эрталаб чарчоқ билан уйғонамиз.
Кам китоб ўқиймиз, кўп телевизор кўрамиз.
Кўп гапирамиз-у, кам эътибор берамиз.
Пул топишни ўргандик, сарфлашни эплолмадик.
Фазода нималар бўлаётганини биламиз-у, ички кечинмаларимиздан хабаримиз йўқ.
Ҳавони тозалаймиз, лекин руҳларимиз кир.
Режалар тузамиз-у, натижалар кўринмайди.
Шошилишни ўргандик, сабрни ёддан чиқардик.
Танишларимиз кўп, ҳақиқий дўстларимиз кам.
Ютуқларимиз кўп, негадир қувончимиз оз.
«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
Каналга уланиш ⬇️

❤8
#СУБҲИДАМ
-40-
Йўлдош ака ва Шаҳло опалар муолажадан қайтишганларида кун пешиндан оғиб қолган эди. "Суюма бола билан овора бўлиб бирор иссиқ овқат ҳам қилолмаган бўлса керак" деган хаёлда йўлдан сотиб олишган бир товоқ ош билан машинада уй дарвозасига яқинлашганларида эшикнинг очиқлигини кўрган эр- у хотин бир- бирларига ажабланиб қарашди.
- Тинчликмикан, онаси ?!
Суюманинг доим дарвозани қулфлаб ўтирадиган одати бор эди ?!
- Билмадим , битта, яримта меҳмонга келдимикан ?!
- Уйга кирайликчи , биламиз ?!
Йўлдош аканинг хаёли набираси Шаҳзодга кетди . Уч кун аввал қудаси Мусахон ака кеч бўлганда келиб уни ҳайрон қолдирганди:
- Қуда ишхонамдан бир хафталик таътилга чиққан эдим. Шунга Шаҳзоджонни олиб кетсам. Бир боболик гаштини суриб хамма набираларимни балиқ овига олиб бормоқчи эдим . Шаҳзодбегим қатордан қолиб кетмасин .
Йўлдош ака Шаҳзоджонни қудаси билан жўнатиб юборган кунидан бери Шаҳло орадан гап эшитади:
" Ишқилиб муздек сув ичиб қўймасин , зах жойларга юриб томоғи шишиб кетмасайди" . Йўлдош ака аёлини сабрга чақиргани билан ўзи ҳам ундан кам ҳавотир олмаётган эди...
Шаҳло опа олиб келган ошини ошхонага олиб киришга ҳам сабри чидамай шундоқ зинага қўйди- ю , зипиллаб ичкарига шошилди . У Суюманинг ранг- рўйи бошқача алпозда эканлиги- ю , Робиянинг қўлчаси бинт билан боғланганлигини кўриб ҳушидан айрилай деди :
- Суюма нима бўлди ?!
Шаҳло опа Суюманинг жавобини кутмай айланиб Робиянинг пешонасига кафтини босди .
- Тинчлик , ойижон, хавотир олманг, энди тинчлик.
- Энди деганинг нимаси , қизим ?!
Суюма хонага кириб келган Йўлдош акага салом берди- ю , бўлган воқеаларни батафсил гапириб берди .
Шаҳло опанинг юзлари докадек оқариб кетди. У тинмай "Аллоҳга бир атаганимиз бор экан , ўзи асрабди- я боламни" дея такрорлар эди.
Абдумажиднинг Робияни докторга олиб боргани , у ердан келгандан кейин Робиянинг ёнида анча вақт қолиб кетгани ҳақида эшитган эр ҳотин бир- бирларига маъноли қарадилар : "Ўзига шукр" ...
Суюма уларга кўп гапларни айта олмади. Чунончи , Абдумажиднинг Робиянинг бошида анча вақт кўз ёшларига кўмилиб ўтиргани ҳақида ҳам .
- Ойижон , шу ерда бўлиб туринг, Робияни бўтқасини тайёрлаб келиб ичириб қўяй. Доктор , тинчлантирувчи укол қилган , уйқудан кўзини оча олмаяпти , аммо қорни очиб кетгани аниқ .
- Майли қизим, тайёрлаб келақол . Болам бояқишнинг ичлари шилиниб ҳам кетгандир.
Суюма бугун руҳан қаттиқ чарчаганлигини ҳис қилди. Робияни сўрғичли елим идишдан овқатлантириб бўлиб , уни лабларини сочиқча билан артиб олди. Робия бўтқасини ичаётганда ҳам кўзини уйқудан очмади ...
Суюмани тушликка чақириб келган Шаҳло опа уни Робияни беозор қучганича ухлаб қолганлигини устидан чиқди .
Шаҳло опа Суюмани уйғотишга кўзи қиймади . Қизига боқар экан юраги туздек ачишди :
"Ҳаёт сениям муштдек бошингдан она қилиб қўйди- я"
* * *
Оила аъзолари кечки овқатга ўтиришганларида нохосдан чалинган эшик қўнғироғи барча оила аъзоларини сергаклантирди : "Ким экан?!"
Эшикдан хабар олгани кетган Жалолиддин ўзи билан поччаси Абдумажидни бошлаб келди.
Жалолиддин ва Абдумажиднинг қучоғи тўла турли ўйинчоқлар эди.
Йўлдош ака ва Шаҳло опа Абдумажидни гўё ҳар куни шу ерга келаётгандек, шунча вақт орадан бирор гап ўтмагандек илиқ кутиб олишди . Абдумажид улар билан сўрар- сўрашмас Шаҳло опанинг қўлида ярим ётқизилган ҳолда ушлаб ўтирилган Робияга қўлини узатди:
"Менга берақолинг..."
Хафта ўтмай Робия Абдумажидни яхшилаб таниб олди. Танимасин-чи ?! Ахир дадаси бир кунда уч маротабалаб қизидан хабар олар, кўпинча ярим кечагача шу ерда қолиб кетарди . Энди дам олиш кунлари ота- онасини Абдумажидни ўзи олиб кела бошлади.
Йўлдош ака ва Шаҳло опалар ҳам Робиянинг тақдиридан кўнгиллари анча жойига тушган вақтда Абдумажид ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Каналимизга обуна бўлинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤43👍10