АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадри баланд қадрдонларим ,
Мехри дарё мехрибонларим ,
Узокларда ман учун дуога қўл очган ,
Опа , сингил , дўсту ёрижонларим .
Бугунги кунингиз хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин .
Ўзингизни хтиёт қилинг , яхши дам олинг
Дунё ташвишлари тугамайди асло, сиз куйинсангиз хам , қўл силтасангиз хам .
Ундан кўра Онангиздан хабар олинг , Отангизга юмшоққина юпқа пишириб олиб боринг .
Аччиққина чой билан едириб қўйинг . Олиб борган кўйлагингизни кийдириб қўйинг .
Қанчалар энергияга тўлишингизни кўрасиз кейин .
Ишанаверинг бунинг гашти ўзгача бўлади .
Сиз бир қилиб кўринг , тўғри айтган экансиз Шахзодахон дейсиз 😊 .
Ҳар бир кунингиздан , ҳар дақақангиздан фойдаланинг .
Умр ўтиб кетганин сезмай қоламиз .
Сиз вақт топиб ота онангизни бориб кўрмасангиз , вақт уларни сиздан олиб қўяди .
Борида қадрлайлик , борида .
Бошимдан ўтганини айтяпманда 😔
Кунингиз хайрли ўтсин ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤12👍2🔥1🥰1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-48-
Унда айтчи , ойинглар инсонмилар ёки фаришта ?!
Ҳайрон бўлганимнинг сабаби , минглаб , балки миллионлаб инсонлар бундай мушоҳада юрита олмайдилар . Улар шундай қилиш кераклигини , бу энг мақбул йўл эканлигини билишади, аммо амал қилишга келганда ...
- Суюма ҳақиқатдан ҳам ҳаёт мактабини анча синфини ўқиб, битириб қўйибсан.
Агар ҳоҳласанг, ойимлар билан гаплашиб , уларни сизларникига совчиликка юбораман . Тўғри , ҳозир тўй қилолмаймиз , аммо бошингни боғлаб қўйсак, анча гап -сўзлардан қулоғинг тинчир эди- да . Нима дейсан ?!
- Йўғей, аслида мени ҳам бу йил узатиш ниятлиги йўқ . Шунчаки , одамларнинг гапи асабимни еб юборди- да. Ҳозир эса анча ўзимга келиб қолдим. Бу ҳам бўлса сенинг шарофатинг туфайли .
- Ооо, шундай де . Ҳизматингга доимо тайёрман
- Фозил...
- Хмм ...
- Ҳозир ёзганларимни бир умр эсдан чиқарма , майлими ? !
Нима бўлган тақдирдаям , ҳўпми ?!
- Яхши , Суюма. Ваъда бераман .
- Ваъда берасан ?! Унда ёдингда тут :
Суюма Фозилни унутган десалар ҳеч қачон ишонма !
Суюма Фозилни унутади десалар ҳеч қачон ишонма !
Суюма Фозилни унутиши мумкин десалар ҳам ҳеч қачон ишонма!
Бу гапларга қачон ишон биласанми ?!
Қачон Суюма бу дунёда бўлмаса ишон.
Қачон Суюма ақли- ҳушини йўқотиб, тентак бўлиб қолибди деганларидан кейин ишон. Унгача ишонма.
Тушундингми?!
Тушундингми ?!
- Тушундим , Суюма !
- Ёдингда қолдими ?!
- Ҳа !
Унда яхши ...
Суюма барча ёзувларни телефон хотирасидан ўчириб юборди .
Фозил индамади. У ҳаммасини кўнгилига муҳрлаб бўлган эди.
Суюма тармоқдан чиқиб кетди
...
* * *
Суюма бугун одатдан ташқари ҳолатга дуч келди.
Абдумажиднинг ота - оналари, яъни қудалар дам олиш кунини кутмай уларникига ташриф буюришибди. Улар келган вақтда Робия ухлаб ётган эди. Шунинг учун Суюма онасига қўшилиб Мусахон ака ва Дилбар опаларни ҳурматини жойига қўйиб кутиб олишга ҳаракат қилди.
Суюма дадаси Йўлдош аканинг ҳам тўсатдан пайдо бўлиб қолганига ажабланиб қаради.
"Қизиқ, бу вақтда адамлар ишда бўлишлари керак эмасми- ди ?" ўйлади у .
Суюма суюқ овқатни сузиб меҳмонларга олиб кирмоқчи бўлганида , онаси йўлдан қайтарди:
- Сен кирмай қўяқол қизим, мен ўзим бир амалларман.
Ойисининг бу гапи туртки бўлди , шу баҳона отаси ва қудаларнинг ногаҳоний ташрифи , ўртадаги мужмал кайфият- буларнинг ҳаммасидан Суюманинг юраги "шув" этиб кетди. Нималарни англагандек бўлди-ю , аммо ўйлаганлари барибир кўнглига сиғмади.
"Йўғеей , бўлиши мумкин эмас, - ўйлади Суюма даҳшатга тушиб,- бу ахир бориб турган адолатсизлик- ку..."
Суюма ўйлаганлари рост чиқса, дунёнинг бор қайғу- алами ўз бошига бирваракай ёғилишини ўйлади , бу ҳақида ўйлашни истамади, оёқларидан қуввати кетган ҳолда ўзининг хонасига йўл олди. Унинг юраги симиллаб оғрир , гўёки қандайдир тўфон ҳаётига бостириб келиш хавфи кутилаётгандек ҳолатга тушиб қолган эди.
Суюма Робияни уйғотиб юбормаслик учун эшикни авайлаб очди. У беозоргина ухлаб ётган Робиянинг ёнига аста чўзилди. Унга тикилиб ётар экан хаёлида "Йўғей, бунчаликка боришмас" деган аламли фикр айланар эди .
Улар , яъни қудалар Суюма ўйлаганидек ўшанчаликка боришган эди .
Улар ... Суюмани Абдумажидга сўраб келишган эди...
Улар муаммонинг бошқача ечимини топа ва кўра олмаган эдилар .
Улар "сихни ҳам, кабобни ҳам куйдирмасликни " энг мақбул йўлини шунда деб ўйлаган эдилар ...
Суюма кўзини очганида Робия аллақачон уйғонган эди. Суюма уни кўтариб юраги бетламайгина ошхонага йўл олди .
Уйда Шаҳло опадан бошқа ҳеч ким қолмабди. Суюма ошхонада хаёлчан ўтирган онасига савол беришдан ўзини тийди . Агар тахминлари тўғри бўлса ҳаёти алғов- далғов бўлиб кетишини ўйлаб , асаблари қақшаб кетди.
У индамай стол ёнидаги махсус ўриндиқчасига ўтказилган Робияга илиб қолган маставадан ичира бошлади .
- Қизим...
Шаҳло опа гапни нимадан бошлашни билмаётган эди ...
- Қизим , қудалар ...
- Нима қудалар ?!
- Улар Робияни олиб кетиш учун келибдилар ....Бутунлай олиб кетиш учун ....
- Нима ?!
ХазонРезги

❤34👍18🔥7👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💋Қалби гўзал инсон меҳрли бўлар,
💋Ҳар сўзи маъноли сеҳрли бўлар.
💋Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин,
💋Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❤️
💋Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!
💗💗❤️💗💗❤️💗💗
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
💋Ҳар сўзи маъноли сеҳрли бўлар.
💋Сўзлашгинг келади сўзлашган сайин,
💋Дилдан ғуборларинг кетиши тайин...
❤️
💋Ушбу номани ўқиётган
гўзал қалб соҳибига
кун хайрли бўлсин!
💗💗❤️💗💗❤️💗💗
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Борингизга шукур акажон....
Тилда эмас ,дилимдадур сиз,
Шу меҳрли кўнглимдадур сиз,
Танбехингиз отамдайдур сиз,
Борингизга шукур акажон.
Сизла қаддим эголмайди ғам
Шаштим кўриб,ғаним боши хам,
Ҳаёт йўлим ёрутгувчи шам,
Борингизга шукур акажон.
Бетоб бўлсам бошим силаган,
Худойимдан соғлик тилаган,
Саждасида дуо айлаган,
Борингизга шукур акажон.
Онамизга бўлиб елкадош,
Оилада бўлдингиз сиз бош,
Сиз борки биз тўкмадик кўз яш,
Борингизга шукур акажон.
Бахтимизга бўлинг соғ омон,
Юзлашмасин сира ғам армон,
Отам ўрнин босган ҳар замон,
Борингизга шукур акажон.
Бўлинг паноҳ доимо бизга,
Киринг дийман, илоҳим юзга,
Айланмасин умрингиз кузга,
Борингизга шукур акажон.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Тилда эмас ,дилимдадур сиз,
Шу меҳрли кўнглимдадур сиз,
Танбехингиз отамдайдур сиз,
Борингизга шукур акажон.
Сизла қаддим эголмайди ғам
Шаштим кўриб,ғаним боши хам,
Ҳаёт йўлим ёрутгувчи шам,
Борингизга шукур акажон.
Бетоб бўлсам бошим силаган,
Худойимдан соғлик тилаган,
Саждасида дуо айлаган,
Борингизга шукур акажон.
Онамизга бўлиб елкадош,
Оилада бўлдингиз сиз бош,
Сиз борки биз тўкмадик кўз яш,
Борингизга шукур акажон.
Бахтимизга бўлинг соғ омон,
Юзлашмасин сира ғам армон,
Отам ўрнин босган ҳар замон,
Борингизга шукур акажон.
Бўлинг паноҳ доимо бизга,
Киринг дийман, илоҳим юзга,
Айланмасин умрингиз кузга,
Борингизга шукур акажон.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🔥1
#СУБҲИДАМ
-49-
- Ойижоооон , нега ...
Йўўўўқ , мен уларга ....
- Қизим ...
Суюма титраб , қақшаб гапира бошлади :
- Ойижооооон, мен уларга Робишни бермайман ! Робиш менсиз қандай яшайди , у мени ярим соат кўрмаса, йиғлайвериб ўпкаси шишиб кетади... Уларга айтинг , жон ойижон , шафқат қилишсин ....
- Болам , ҳоҳлаймизми, йўқми Шаҳзоджонга ҳам, Робияга ҳам аслида улар ҳаммадан кўп ҳақдорлар... Улар кута олишмас экан. Ўзинг ҳам кўриб турибсан аҳвол борган сари чигаллашиб кетаяпти. Робия ҳозирдан сени ая деябти , эртага уни сендан қандай ажратиб оламиз ?
Энди Суюма йиғлашга тушди. У Робиясиз ҳаётини тасаввур қилиб кўришни ҳам истамас эди :
- Ўшанда ҳамма хатони адамлар қилдилар . Робияни ҳужжатларида поччамни исмларини ёздирмасликлари керак эди. Ахир поччам ундан кечиб бўлган эдилар- ку ! Адамларнинг ҳам қўлларида тайёр қоғоз бор эди. Поччам ўшанда қизимдан воз кечдим деб тилхат ёзиб берган эдилар . Мана , мана оқибат ! Энди улар Робиянинг ҳужжатларини пеш қилиб барча нағмаларини ишга солишмоқчими ?! Робияни мендан шунақа қилиб айириб олишмоқчими ?! Жавоб беринг , ойижон! Ахир ... Ахир ҳамма билмасаям сиз биласиз- ку , Робияни деб нималардан воз кечганимни ?!
- Қизим , сенинг бу сўзларинг... Сен , мен , аданглар - ҳаммамиз Робия бизга тегишли деб минг марта такрорлашимиз мумкин , аммо барчасини кўриб турган зотнинг қошида Робия Абдумажиднинг қизи деб ёзиб қўйилган. Бу ёзув Робия дунёга келмасидан аввал ёзиб бўлинган , буни унутма ! Сен ҳозирги гапларинг билан унинг иродасига қарши чиқмоқчимисан ?!
Билиб қўй, ҳаётда ҳамма адашади, ҳамма ҳам хато қилади. Поччанг ўшанда қизидан кечган бўлса , бариси опанг туфайли . Ҳозир вазият бутунлай бошқача эканлигини ўзинг ҳам яхши билиб турибсан ...
- Ойижон , бу гапларингиз билан сиз ҳам улар тарафидаман демоқчисиз- де а ?! Сизга Робиядан кечиш шунча осон деб ўйламаган эдим ?!
Шаҳло опа чуқур хўрсинди .
- Қизим , вақти келиб гапирган гапларингга пушаймон бўлмаслик учун барини ақл тарозисига солиб гапиргин ... Робиядан кечиш ... Ким айтди сенга мени Робиядан кечади деб ?! У ҳаммадан ҳам кўра менга , ўз жигарпорасини йўқотган бир муштипарга ҳаётда яшаб қолиш учун бўлган энг катта илинж эканлигини биласанми ?! Робия сиймосида Райҳонгинамни кўраман, уни бағримга босганимда бевақт жувонмарг бўлган гулимни эслайман десам- чи ?
Сен бир йил Робияга меҳр кўрсатиб , отасига қайтар деганимда ўзингни тўрт тамонга шунча отаяпсан ?! Мен- чи ?! Менинг йигирма беш йиллик қувончимни қаро ерга берганимдаги аҳволимни ақалли бир бор тасаввур қилиб кўра оласанми ?!
- Ойижоооон...
- Яна ойижон дейсан- а ,- Шаҳло опанинг кўзларидан ўт чақнади, - айтчи , Суюма , Робияни шунчалик яхши кўрар экансан, ундан ажралмаслик учун ҳамма нарсага тайёр бўла оласанми ?!
Суюма онасига ҳайратлатланиб тикилди , ушбу чалкаш масаланинг ечими қаерда эканлигини англай олмай каловланди :
- Ойижооон ... , - деди бемажол . Суюманинг овоз оҳангида "айтиб кўринг-чи?" деган ифода бор эди .
- Унда поччангга тег !
Шаҳло опанинг товуши ҳукм ўқиган каби шиддатли эшитилди .
Суюма лом - лим демади. Онаси мўъжал қилгандек сапчиб ўрнидан турмади ...У индамади . У гўё тилдан қолгандек каби жим эди. У гўё бутун дунёда якка ўзи қолиб кетган каби умидсиз аҳволга тушиб қолган эди ...
- Қизим, сенга шу гапларни гапириш бир она сифатида мен учун жуда оғир. Қандоқ қилай , ҳаммангиз жонимнинг бир парчасисиз. Гўё беш бармоқ каби , қайси бирини тишласам ҳам оғригани оғриган . Сени десам - Робия, уни десам поччанг азият чекаяпсиз ... Ҳаммангиз мен учун қадрлисиз ахир. Сен ойижоним почамни ҳам биздек яхши кўрар эканмилар деб ҳайрон бўлма ! Ҳа , мен поччангни сенлардан кам яхши кўрмайман ... У жудаям фазилатли йигит . У дунёларга тенг йигит. У энг яхшисига муносиб йигит . Мен нима учун поччангни яхши кўраман биласанми ?! У опанг Райҳонни турмуши давомида бир бор хафа қилмагани учун , қизимнинг шу қисқа умрини муҳаббатга тўлдириб яшатгани учун, ўлимидан сўнг кўрсатган вафоси учун ...
Рихси келинойингни синглиси Абдумажид ишлайдиган фирмада фаррош экан. У Рихси

❤40👍11🔥11
Мурч.
Мурчнинг талқонига кунгабоқар ёғи қўшиб суртилса, эт увишишига фойда қилади.
Асал қўшилгани талоққа яхши фойда қилади ва ўпкани тозалайди.
Асал қўшиб суртилса, томоқ оғриғига фойда қилади (3 маҳал). Айниқса, унга алой ва қорамайиз ивитилган суви билан ичилса яхши таъсир қилади.
Иссиқ шишларни йўқотади.
Пояси ва барги сочни ўстиради.
Урилишда қотиб қолган қонни шимдиради (3 маҳал суртиб боғлаш керак).
Барг қайнатмаси сариғи чиққунча қайнатилади. Томоқ, қичима касалларига ичилади (3 маҳал 50 граммдан 15 кун).
Камқувват киши узун мурч талқонини 10 кун 3 маҳал 2 граммдан еса, қувватини оширади, қорнида йиғилган елларни ҳайдайди.
Ҳар ким талқонни 10 кун 3 маҳал ярим чой қошиқдан капаласа, оёқ ва қўл шишлари даф бўлади.

❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩Ҳеч қандай дори уколларсиз табиий қон кўпайтирамиз.
1 та лавлаги,
2 та олма,
200 гр магиз,
450 гр новвот,
яримта лимон.
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
1 та лавлаги,
2 та олма,
200 гр магиз,
450 гр новвот,
яримта лимон.
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3🥰1
#СУБҲИДАМ
-50-
опасига поччанг ҳақида кўп нарсаларни гапириб берибди . Абдумажиднинг ишхонасидаги жуда кўп қизлар , хаттоки оилали аёллар ҳам унинг атрофида гирдикапалак бўлиб қолган эмиш. Қизлар тўғрисида билмадим... Аммо аёллар... Уларнинг ичида битта сатанги поччангга ҳеч кун бермаётган экан. Ўзи икки марта турмуш қурган, икки турмушидан уч нафар боласи бор экан. Ўша аёл поччангга рўйи - рост бетини сидириб "бир оғиз гапингиз , битта ишора қилсангиз бўлгани , шартта пандавақи эримнинг жавобини бериб , сизни уйингизни гуллатганим бўлсин " деган эмиш .
Поччанг ҳам эркак киши . Авлиё эмас. Ўртада шайтон бор ахир ...Худо кўрсатмасин битта шунақа аёлнинг тузоғига илиниб қолса борми... Ана унда поччангдан ҳам , болалардан ҳам бир йўла ажраб қолишимиз ҳеч гап эмас. Ўз оиласига ваъфо қилмаган аёл номига номуносиб бундайлар қўлига тушган болаларнинг тақдири, ҳоли нима кечади ...
- Улар ... Қуда холамгилар менга совчи бўлиб келишган... Шундайми ? ! Тўғри тушундимми ?!
- Суюма , улар икки таклиф билан келишибди... Ё болаларни бизга қайтаринг, ё сени ...
Суюма йиғламай қўйган эди , аммо гапираётганида лаблари асабдан қийшайиб кета бошлади:
- Демак, Робия баҳолашибди- да . Қойил! Робия билан менинг баҳойим тенг эканлигини билишганларини қаранг-а буларни ?!
Суюманинг овозидаги титроқ кучая бошлади :
- Қудаларингиз бирам доно- ки. Фақат тасанно ! Бошқа гап йўқ!
Суюма аста ўрнидан туриб эшикка йўналди . У Робиянинг ўзига эргашиб йиғлай бошлаганига эътибор бермади. Суюма чиқиб кетгач , Робия баралла йиғлай бошлади :
- Айййяяя таа...
Суюма узоққа кетмаган , ҳовлидаги райҳонларнинг ёнида чўккалаб юм- юм йиғлар эди ...
Шаҳло опа Робияни қанча овутишга ҳаракат қилмасин , у овунай демас эди.
Кўп ўтмай ошхонанинг эшиги шаҳд билан очилди. Остонада Суюма турар эди. У кўзидан оқаётган ёшларни кафти билан сидирганча Робияга яқинлашди. Уни шаҳд билан ўтирган ўрнидан юлгудек бўлиб кўтарди . Робияни ҳозир биров олиб қўядиган каби маҳкам бағрига босди . Робия ҳам уни бўйнидан қаттиқ қучди . У йиғидан тўхтаган , аммо ўпкасини боса олмай ҳамон ҳиқилларди : "ааййяяя, ааййяя".
Суюма бир сўз демай хонасига кириб кетди ...
Шу бўйи кечки овқатга ҳам чиқмади. Орада Шаҳло опанинг ўзи Робияга овқат ва чойини ўша хонанинг ўзига олиб кириб едириб- ичириб кетди.
Даҳлиздан Йўлдош аканинг томоғини қирган овози келганда Суюма ноилож ёстиқдан бошини кўтарди . У бир четда турган рўмолини олиб , сочларини унинг ортига беркитди.
Йўлдош ака иккинчи бор йўталган бўлди , сўнг Суюманинг хонасига кириб келди.
Суюма адасини эшикдан сал нарида кутиб олди:
- Ассалому алайкум , ада... Ишга яхши бориб келдингизми ?!
Йўлдош ака Суюмани қони қочган юзига , ер чизган маъюс кўзларига , салом берганида ҳазин тортиб кетган овозига эътибор бериб юраги туздек ачиб кетди.
У хона бурчагидаги креслога ҳорғин чўкди.
Суюма адасининг ишораси билан қарама- қарши тамондаги стулга омонат ўтирди.
Робия ўйинчоқлар турган бурчакда акаси билан ўйнаб ўтирар эди. Улар ўйинга қизиқиб кетганларидан бобосига ошиқча эътибор бермадилар ...
Йўлдош ака оҳиста дуо қилиб , юзига фотиҳа тортди. Суюма бир сўз демай унга қўшилди.
- Қизим ... Мен ортиқча гап гапирмоқчимасман... Айтмоқчи бўлганларим ... Сен ўз қалбингга қулоқ сол . Ўзинг учун энг тўғри деб билганинг... қарорни қабул қил. Сен яшаётган ҳаёт ўзингники . Унга ўзинг ҳокимлик қилишингни истайман.
Қизим , мен биттангни доғ- у ҳасратингни кўрдим. "Банданинг боши - Аллоҳнинг тоши" дейишади , аммо яна бирингни дардингни кўтаролмасам керак.
Қизим, мендан сўрасанг ... Агар бу борада адамлар нимани хаёл қилган эканлар деб ўйлаган бўлсанг, жиллақурса бир қизиқиб кўрган бўлсанг, мен кўнглимдаги гапларни сенга яширмай айта оламан.
Мен ... Менинг шу нотавон юрагим: "Қани эди Суюма ақлининг гапига кирса- ю , опасидан қолган шу икки сағирнинг бошини силаса ,- деяпти,-Қани энди Суюма шу икки болани бошқаларни қўлига икки қўллаб топширмаса, беш кунлигим қолган ё қолмаган дунёда охирги йилларим,
@ХазонРезги

❤42😢23👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐🌛Хайрли Тун Азизлар.
✨Аллоҳ сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий булсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
✨Аллоҳ сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий булсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва Рахматиллоҳи ва барокатуҳ
💙💙💙💙💙💙💙💙💙
💙💙💙💙💙💙💙
🫰Қадрли қадрдоним! 🩷 👼Сизга ва оилангизга
🌹дунёдаги энг гўзал
❤️бахтни ва мустаҳкам соғликни тилайман!
🍀Умрингиз узун, ризқингиз зиёда бўлсин!
💙 Аллоҳ сизни ва яқинларингизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин!
🤲Сиздай самимий инсон билан замондош бўлганимдан хурсандман!
✨ Дунёдаги барча яхшиликлар сизга ёр бўлсин!
🌟Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
❤️ Ҳаётингиз нурли ва мазмунли ўтсин! 🌹

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Қадрли қадрдонларим мунаввар тонгингиз муборак бўлсин .
Яна бир гўзал кунда уйқудан кўз очиш бахтига етиштиргани учун Аллоҳоимга беҳисоб шукур .
Тасвирларга қаранг қандай ажойиб тонг отмоқда ....
Узооқ узооқлардаги тоғлар ортидан қуёш кўтарилаётганини , кунчиқишда қизғиш нур таратиб билдириб турибди ....
Фаришталарни кўрган тонг элчиси хўрозларнинг басма бас қичқириши , беданаларнинг сайраши , уларга ҳамоҳанг элас элас эшитилаётган ширали ва салобатли қуръон тиловати , майин ва ёқимли саррин шабада .....
Замин уйғонмоқда , эл- улус уйғонмоқда баҳри дилингизни очиб тонг отмоқда ....
Хуш келибсиз азизларим , яна бир кун , яна бир имкон муборак бўлсин ....
Хотиржамликда , хушу хурсанд фақат яхши хабарлару , қувончли воқеаларга бой бўлсин бугунингиз ....
Манга бугун дам мазза , тонги ибодатлардан сўнг руҳимизу , жисмимиз хотиржамлигида яна бир оз дам олмоқлик ниятимдир .
Тонги саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘

❤12👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Укам учун дуо..🤲
Укаларга юбориб қўямиз
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Укаларга юбориб қўямиз
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
#СУБҲИДАМ
-51-
балки кун , соатларимни яқинларимдан кўнглим тиниб ва ҳотиржам бўлиб ўтказишимни исташимни билсанг дегандим. Аллоҳимнинг даргоҳига кетар чоғда эса иккала оёғимни бемалол узатиб кетиш орзуим эканлигидан хабардор бўлсайдинг...
Қизим , менинг бу орзулар фақат менгинада бор эмас, балки ойингда ҳам шунга ўхшашлари кўп. Бир сўз билан айтганда буни фарзанд камолини исташ дейилади .
Дунё шундай эканки , инсонлар, тақдирлар ... бири- бирини тўлдирар , бири иккинчисига боғлиқ экан. Мен ота сифатида ҳали ўн саккизга тўлмаган қизига шу гапларни айтиш чекимга тушганидан жуда таассуфдаман.
Биласан , Робияни кўп қўлимга олмайман. Бу уни ёмон кўрганимдан эмас, вақти келиб унга ҳаққим қолмаслигидан қўрққанимдандир . Робия дунёга келганидан танигани сен бўлдинг. Аммо менимча мурғак юраги унга вақти келиб бу аядан ажрайсан дея таъкидлайверадими , деган гумонга кўп бориб қоламан. Бўлмаса ҳа деса муштдек бошидан сал нари кетишинг билан "ая- қаердасан, ая - та ?!" деб оламни бузавермаган бўлмасмиди?!
Қизим ... Суюма ... Сен умр йўлдошингни ёш , ўзинг тенги бўлар деб орзу қиларсан. Балки , бу ҳақида ҳали ўйлаб ҳам кўрмагандирсан . Абдумажид каби деярли ўзингдан икки баробар катта йигитнинг ёши сени ваҳимага солар. У ўттиз икки ёшда. Мен уни бўлиб ўтган ишларда умуман айблай олмайман. Биласанми , бугун Мусахон амакинг нима деди?! "Абдумажид мени, Райҳонни умримизни куйгани , увол бўлгани камми эди , энди навбат Суюмага келдими ?! Илтимос , уни хам ҳаёти дўзахга айланмасин. Майли, фарзандларим учун қайта уйланишга кўндим, аммо ҳеч қачон Суюмага уйланмайман, буни ҳаёлингиздан чиқариб ташланглар" дебди. "Ўғлим шу гапларни айтганидан кейин сизни уйингизга бетимизни терисини шилиб келиш учун қанчалик куч, ирода керак бўлганини билдингизми, аммо барибир олдингиздан бир ўтайлик , бу ҳақида сўраш зиммамиздаги бурч , сабаби Суюма қизимни Робиядан ажратмасликни шундан бошқа йўли кўринмади " деди қуда буванг кўзига ёш олиб .
Суюма , бу сўзларни айтиш мен учун жуда оғир.
Аммо . Аммо кун келиб ,"қани эди ўшанда" ...деб ўзингни айбдор қилмаслигинг , барини яхшилаб ўйлаб олишинг учун ҳам шу гапларни айтишга мажбурман...
Қизим, мен нима деган бўлсам , қайсидир сўзларим юрагингни беаёв тилкалаган бўлса ҳам шуни яхши билки , бу ҳаёт сени ҳаётинг ! Мен танлаш имконини ўзингда қолдирмоқчиман ! Фақат ўзингда ... Чунки орамизда ҳозир сенгина ҳаммамиздан ҳам бахтларга муносибсан.
Қизим бошқа гапира олмайман. Ўйлаб кўриб қарорингни ойингга айтарсан...
Йўлдош ака юзига фотиҳа тортди. Шунда у юқоридаги сўзларни айтганида кўзларидан анча ёш оққанини пайқади. Унинг соқоллари хўл бўлиб кетибди. Аммо Йўлдош ака ҳозир бунга аҳамият берадиган аҳволда эмас эди.
Адаси ўрнидан туриши билан Суюма ҳам жойидан оғир қўзғалди. У кўзлари билан адасини кузатиб қолар экан , унинг авайлаб қадам ташлаётган пажмурда гавдасига қараб сўнгги ойларда яна ҳам қариб қолганлигини ҳис қилди. Қулоқлари остида адасининг "Аллоҳимнинг даргоҳига кетар чоғда иккала оёғимни бемалол узатиб кетиш орзуим бор эканлигидан хабардор бўлсайдинг..." деган сўзлари кетмас эди .
* * *
Суюма кечаси билан мижжа қоқмади . У жуда ўртаниб , қовурилиб , қовжираб кетган эди.
Тонг отганда ҳар кунгидек кўча ва ҳовлисига сув ҳам сепмади, тўғрироғи бунга дармони етмади. Қизининг кун ёйилиб кетганда ҳам хонасидан чиқмаганидан хавотир олган Шаҳло опа ундан хабар олиш учун келаётганда , қулоғига Робиянинг йиғиси чалинди.
"Вой ўлмасам, нега Робия йиғлаяпти. Суюма уни оҳига озор бердириб қўймас эди- ку ?! Нима учун одатига хилоф равишда уни овутмаяпти ?! Тинчликмикан?! "
Хона эшигини очган Шаҳло опанинг кўзи қизининг бошида ўтириб олганича Суюмани турткилаб йиғлаб ўтирган Робияга кўзи тушди. Робия йиғлар ва қўлчалари билан Суюмани юзларини силтар эди :
- Аййяяя туй , аййяя туй...
Суюманинг узун сочлари тўзғиган , шаршарадек ётоғидан пастга ёйилган, ўзи эса ...
давоми бор
Муаллиф: Хазонрезги

❤44🔥13😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қандайсизлар қариндошларим..
Беш кун дунё соғ-у соламат,
Харакатта излаб даромат.
Сиз хам биз хам бунда омонат,
Қандайсизлар қариндошларим.
Ўтмоқдами четларда сафар,
Соғинч хиси уйғониб хар гал.
Жигар қадрин сезаркан жигар,
Қандайсизлар Қариндошларим.
Омонмисиз бўлмасдан бетоб,
Ташвиш ғамлар қилиб сархисоб.
Бир йўқладим айлаб минг хитоб,
Қандайсизлар қариндошларим.
Соғинч хиси кўнглимни ўртар,
Кўнгил истар дийдорлар қўмсар.
Ширин сухбат висоллар қўмсар.
Қандайсизлар қариндошларим.
Узоқ кетманг келиб туринглар,
Шух-у шадон ўйнаб кулинглар.
Бахтимизга омон бўлинглар,
Яхшимисиз қариндошларим.
Сиз бормисиз қариндошларим...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Беш кун дунё соғ-у соламат,
Харакатта излаб даромат.
Сиз хам биз хам бунда омонат,
Қандайсизлар қариндошларим.
Ўтмоқдами четларда сафар,
Соғинч хиси уйғониб хар гал.
Жигар қадрин сезаркан жигар,
Қандайсизлар Қариндошларим.
Омонмисиз бўлмасдан бетоб,
Ташвиш ғамлар қилиб сархисоб.
Бир йўқладим айлаб минг хитоб,
Қандайсизлар қариндошларим.
Соғинч хиси кўнглимни ўртар,
Кўнгил истар дийдорлар қўмсар.
Ширин сухбат висоллар қўмсар.
Қандайсизлар қариндошларим.
Узоқ кетманг келиб туринглар,
Шух-у шадон ўйнаб кулинглар.
Бахтимизга омон бўлинглар,
Яхшимисиз қариндошларим.
Сиз бормисиз қариндошларим...
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥1
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#СУБҲИДАМ
(давоми)
-52-
бирон бир ҳаракатсиз ётар эди ...
Шаҳло опа Суюманинг бошига қандай етиб борганини билмай қолди. У Суюмани бошини кафтлари орасига олди. Суюма аланги- оташ бўлиб кетган, танаси чўғдек ёнаётган эди . У жуда ожиз инради , овози деярли эшитилмади:
- Сууууввв...
Аммо онаизор уни юраги билан эшитди.
Шаҳло опа Суюмани бошини секин ёстиққа қўйди . Югургилаб ташқарига отилди . Шаҳло опанинг овози бор дунёни ҳайқириққа тўлдиргандек эди:
- Адасииии...
Зум ўтмай уларнинг эшиги тагида тез ёрдам машинаси тўхтади .
Суюмани текширган шифокор бошини узоқ чайқади . У керакли муолажаларни қилгач , ташқарига йўл олди. Шифокорнинг нималардир демоқчи эканлигини сезган Йўлдош ака унга индамай эргашди
- Доктор , қизимга...
- Ака, унга нима бўлган? ! Қандайдир сабаб туфайли қизингиз жуда кучли руҳий зўриқишга учраган... Ўзи жуда ёш экан. Бу ёшда бундай зўриқиш аянчли оқибатларга олиб келиши ҳеч гап эмас, - доктор қўлидаги қоғозга қаради ва сўзида давом этди ,- қаранг қизингиз атиги ўн етти ёшда экан . Шу ёшида қон босимини бир юз олтмишга бир юз ўттизга кўтарилиши ... ҳеч қандай тиббиёт меъзонларига тўғри келмайди. Яхшиям вақтида улгуриб қолибсиз ...
Қизингизга фақат тинчлик ва ширин сўз керак. Яна қатъий муолажа. Агар ҳоҳласангиз уни шифохонада ётқазиб хафта -ўн кун даволатсангиз яна ҳам яхши бўлар эди .
Шифокор ўзини босишга ҳаракат қилаётган Йўлдош акага қараб раҳми келиб кетди , аммо ўзини қизиқтираётган саволдан тия олмади :
- Бир гап сўрасам, айбга буюрмайсиз ? !
Йўлдош ака "сўрайверинг" деган маънода чуқур ух тортди .
- Мени кечиринг- у , аммо қизингизни "ая" деб чақираётган қизчани кўриб ҳайрон қолдим. Шунга ...
- У қизалоқ катта қизимни фарзанди. Катта қизим уни дунёга келтираётиб оламдан ўтган. Робияни Суюма қизим бир хафталигидан бери парваришлайди... Шунинг учун набирамни тили ая деб чиққан .
- Ярангизни янгилаб қўйганим учун узр . Минг бор кечиринг...
Шифокор ёрдам керак бўлса бемалол мурожаат қилишларини сўраб ҳайрлашганча хонадонни тарк этди .
Йўлдош ака оғир қадамлар билан ортга қайтди.
У Суюманинг хонасига кирганида унинг аҳволи анча енгиллашган эди , аммо қон босимини тушириш ва тинчлантириш учун қилинган уколлар ва ичирилган дорилар натижасида танаси бўшашиб кўзи уйқуга кетаётган эди. У ярим карахт аҳволда дадасини хонага кирганини кўриб бошини кўтаришга ҳаракат қилди, аммо бунга кучи етмади. Қизлик ҳаёси эса ота ёнида оёқларини узатиб ётишга йўл қўйдирмас эди. Сергак ота қизидаги бу ҳолатни зумда англади, у Суюмани ортиқча безовта қилмаслик учун тезда далда гапларини айта бошлади:
- Ётабер бер , қизим. Безовта бўлма. Аллоҳим дардингга шифо берсин. Ўзингни авайла...,- Йўлдош ака кейинги сўзларини Суюмани ёнида Робияни қучиб ўтирган Шаҳло опага қарата айтди:
- Қизимга яхшилаб қара. Нима керак бўлса айтарсан. Майли ,мен ишга кетдим энди.
Суюма уйқу босиб кетаётган танасини бир амаллаб онаси тарафга бурди. Кўзларини йириб аранг очди . Лаблари айтмоқчи бўлган сўзларни аранг ҳатлатди :
- Ойижон, Робияга кечаси қарай олмагандим... Уни ювинтириш керак эди...
Шаҳло опанинг юраги "чирт" узилди. Суюманинг ўзи бир аҳволда бўла туриб , ҳали ҳам Робия ҳақида ўйлашини кўриб ... улар орасидаги чегара аллақачон "хола- жиян" муносабатидан чиқиб кетганлигини қалбан ҳис қилди ...
* * *
Сиз, ҳали ҳам ўша фикрдамисиз ?!
Сиз , ҳали ҳам фақат она тўққиз ой юрагида тагида кўтарган фарзандга оналик қила олади деган қатъий қарордамисиз ?
Сиз , ҳали ҳам она меҳрига эга бўлиш учун нариги дунё эшиги ҳалқасини ушлаш ва тақиллатиб келиш , яъни етмиш минг томир билан дард чекиб , тўлғоқ азобини кўргандагина она деган олий номга сазовар бўлинади деб ўйлаяпсизми ?
Мен ...
Мен аллақачон ўз қарашларимни ўзгартириб бўлдим . Мен она деган ном Аллоҳнинг марҳамати билан бандасига берилувчи бир... бир ҳадя эканлигини англаб бўлдим...
Мен ... Мен она бўлиш учун ҳар доим ҳам албатта тўлғоқ азобини кўриш шарт деган қарашлардан бугун анча олис

❤35😢13🤔5
..... Бир юмуш билан қизим икковимиз Чилонзор метросида кетяпмиз .
Қизим ,, Мехробдан чаён ,, асари ҳақида савол бериб қолди .
Унинг саволига жавоб бериб ,, Ўтган кунлар ,, асарининг янги нашрдан чиққанлиги ҳақида айтиб ўтдим .
Икковимиз асар ҳақида қизғин суҳбатлашиб кетарканмиз атрофимиздан ўтаётган ёш ёш қизлар ажабланиб қараб , кулишиб ўтишди .
Ёши каттароқ , сипо кийинган , ўқимишли экани билиниб турган опахон эса жилмайиб қараб бош бармоғини кўтариб
,, зўр ,, дегандек ишора қилиб ўтиб кетди .
Наҳотка кўчада китоб ҳақида , асар ҳақида гаплашиш кулгули бўлса , ҳаттоки жиннига қарагандек қарашлар бора .
Қизим кулади ,
,, Ойи қўйиб берса қизларни тўхтатиб қулоғидан чўзиб қўясизаа ,, деб .

❤26🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қиёматда ўз савобидан бера
оладиган инсонлар булар Опа
сингил экан
Жондан азиз опа-сингилларга
юбориб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
оладиган инсонлар булар Опа
сингил экан
Жондан азиз опа-сингилларга
юбориб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3👍1
📝Илдиз (ҳикоя)
Дераза тагидаги каравот ожизгина ғирчиллади. Пойгакда картошка арчаётган Ойниса хола ишини қўйиб, тиззаларига таянганича ўрнидан қўзғалди.
– Яна оғриқ турдими? – У кўрпа устидан эрининг оёқларини уқалай бошлади.
Комил ота косасига чўккан кўзларини юмди. Ғижимланган қоғоздек заъфарон юзи бирдам ҳаракатсиз қолди. Кўпдан бери уста кўрмаган калтагина оқ соқоли чўққайиб турар, териси суягига ёпишиб, тирноғи сарғайиб кетган бармоқлари кўрпани мадорсиз чангаллаган, аёлининг уқалашидан танаси оҳиста тебраниб, даври ўтган кўҳна сим каравот аянчли ғирчилларди.
Бемор кўзларини очди – юзидаги беҳисоб буришиқларга жон кирди. Кампирига «бўлди етар» дегандек имо қилди. «Ўзингга шукр!» деди нимжон овозда, сўнг деразадан ҳовлига термилди.
Кеч куз. Деразадан йигирма одимлар наридаги пастгина ошхона орқасида қулочга сиғмас қари ўрик дарахти кўкка бўй чўзган. Унинг тарвақайлаган шохлари, офтобда жилваланаётган сариқ-қизғиш япроқлари, Комил ота кўриши насиб этган бир бўлак осмонни эгаллаб ётар, ожизгина шабадада ҳам шатир-шутур барг тўкиб, ҳовли саҳни, чап бурчакдаги бостирма ва ошхона томига хазон кўрпа тўшар эди.
Комил ота ошхона томига тўш бериб дераза томон интилган ўрикнинг билакдек бутоғига тикилиб ётарди. Ана, ундаги сўнгги япроқ ҳам шамол билан олиша-олиша ҳолдан тойди, ҳавода бир-икки доира ясагач, ойнага ожизгина келиб урилди-да, кўздан йўқолди. Япроқ гўё унинг ҳузурига талпингандек туюлди-ю, вужудини ўртаб ётган соғинч дарди қўзғалиб, қалбида ҳазин бир энтикиш пайдо қилди. У каравотни ғирчиллатмасликка тиришиб, тирсакларига таянган ҳолда аранг бошини кўтарди.
Томирлари яққол бўртиб турган олтинранг ўрик япроғи унга жуда яқин ерда – дераза рахида аранг илиниб турарди. У баргни тузук кўра олмади, қўллари, бўйни, ётаверганидан тахтадек қотган елкалари толди, аста бошини ёстиққа қўйди.
Ўрик ҳам қарибди! Дуркун, серҳосил, сернам шохларидан, бақувват танасидан сув қочибди. Унинг эса аҳволи бу, худди ўзи сингари паймонаси тўлиб қолган дарахтга мўлтираб унсиз ҳасратлашиб ётгани-ётган…
Тоғорача кўтарган Ойниса хола ошхонага ўтди. Комил отанинг юраги баттар эзилди. Мункиллаб қолибди! Ахир, етти йилдан бери оёқлари кесакдай жонсиз бўлган касални оқ ювиб, оқ тарашнинг ўзи бўладими? Қийналиб кетди шўрлик! У эса на ўлиб буларга ором беради, на тузалиб!
Сув қуйгандек жимжит ҳовлига ўнг тарафдаги уйдан бир-бирларини қувлашганича набиралари Ботир, Ҳасан ва Ҳусанлар чопиб чиқишди. Унинг ғамгин ажинлари ҳаракатга келди – юзи ёришди. Ерга урса осмонга сапчийдиган набиралари бир-бирини турткилай-турткилай кўча эшиги томонга ўтиб кетишди. Ўн икки ёшлардаги тўнғич набираси Ботир эса бостирмадан кетмон кўтариб чиқди-да, уй ёнидаги торгина йўлакдан томорқага юрди. Бу набираси ўзига тортди, дарсдан бўшади дегунча томорқада куймалангани-куймаланган. Отаси Анвар – давлатнинг ишидан ортмайди… Томорқага шу йили Ботирнинг ўзи илк бор памилдори ва бодринг экди. Даставвал қизарган олмадек памилдори, башмалдоқдек бодрингни қувониб олиб келганида, у набирасини узоқ дуо қилган эди. Боғ, томорқа ишларига Худога шукр ҳаваси баланд, кўзи пишиб, уқуви ҳам келиб қолди. «Дўда, энди нима қилиш керак, қачон чопилади, сув қуяйми? Хомток қилишни ўргатиб туринг, ўзим кесаман! Гилоснинг меваси олчадек бўлиб қолибди, энди нима қиламиз?..» Ботир тушмагурнинг саволлари тугамайди…
У оёқларидаги оғриқни унутиш илинжида ташқарига кўз тикди. Шамол кучайиб, ўрик баргларини яна ҳам узоқларга олиб кетмоқда. Бу дарахт унга ёшлигини эслатар, хотираларга чулғаниб, эртаю-кеч унга термилиб ётар, қолаверса, бу – илк бора ҳовлига қадаган ниҳол эди. Ўшанда ўртадаги ошхона, бостирмалар йўқ, ҳовли, боғ, барчаси яхлит эди. Йиллар ўтиб ака-ука уйли-жойли бўлишди, ота-онаси қазо қилгач, овсинлар орасидаги гап-сўзлардан қочиб, ҳовли ўртасидан девор тортилди. Авжи ҳосилга кирган оқ қантак ўрик укасининг ҳовлисида қолди. Туробнинг хотини устомон эди. Мевасини ҳеч кимга едирмай бозорга олиб тушарди. Эҳ-ҳей, неча йил ўрик, туршак сотди, пулига олган нарсаларини Ойнисага кўз-кўз қилиб, баъзида ораларига совуқчилик ҳам солди.

❤23🔥5