📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.2K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Forwarded from Abdulatif
​​иб утириш ун икки соатга рухсат олди. Уларга кичик бир темир вагондан жой хозирлаб беришди. Хонага киргач эр хотин у ёк бу ёкдан гаплашиб утирди. Уткир Мафтунани кучогига олиб эркалатгандек булди. Кейин эса Мехринозга юзланди. Менга кара сен нега телефон килсам кутармадинг. Удагайлаб кетди хотинига. Ким бн эдинг. Мен йугимда жазман ортириб олмадингми ишкилиб. Эрининг бирдан бундай хакорат тошини ота бошлаши Мехринозни хайрон колдирди.
Канака жазман нималар деяпсиз аччикланди аёл менга ишонмайсизми хали. Бирон марта енгил кадам ташлаганимни сездингизми. Мен каердан биламан аччикланди Уткир. Уйда ёлгиз яшайсан кимлардир келиб кетаётгандирда. Нимага менга тухмат килябсиз оламдан бугрикди аёл бирон сабаб борми. Чунки мендан узингни олиб кочябсан демак жазманларинг бор. Уткир шундай дея эгнидаги спорт кийиминиг богичининг шартта сугуриб олдида чакконлик бн Мехринознинг буйнига уради. Кейин эса бор кучи бн богични тортиб хотинини буга бошлади.
Нима булаётганини тушунмай колган Мафтуна бу манзарани куриб куркувдан додлаб еглаб юборди. Бир махал Мехриноз шилк этиб ерга йикилди. Кузларига кон тулган Уткир ана шундагина узига келди.
У ерда ётган аёлнинг томирини ушлаб куриб улган деган хаёлга борди. Сунг додлаб йиглаётган Мафтунага этибор хам бермай Мехринознинг кулидаги тилла узуги ва зирагини бир пойини шошиб ечиб олдида хонани тарк этди. Колония назоратчилари улардан хабар олиш ун келганди Мехриноз хушсиз ётар Уткир эса аллакачон жуфтакни ростлаб булган эди. Хали куни битмаган экан Мехриноз тирик колди. Лекин жазо муддатини утаб булишига оз колган янги оила куриб хаётини энди бошлаган Уткир килган жинояти ун яна 16 йил муддатга озодликдан махрум этилди. Оила кувончи хотиржам хаёт унга огирлик килди. Шунга айтадиларда. Чаённинг иши чакмок деб....
Малика -бону.
❤13🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Худога солдим
Жим юрибман, ҳеч ҳам қўймайсиз,
Орқамдан гапириб, лекин тўймайсиз.
Ғийбат олиб, савоб ҳам олдим,
Хафа бўлманг,
Худога солдим.
Мени ёмон кўрсангиз айб мендамас,
Ғийбат қилиш сизга ҳеч ҳам кандамас.
Меҳрли қалблар ила бир ўзим қолдим,
Хайратланманг, сизни
Худога солдим.
Душманмисиз ё менга улфат,
Ўткинчи дунёда бўлмасин кулфат.
Бу оламда кўп сабоқ олдим,
Ёмонларни Худога солдим.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤13👍5
👆👆👆👆
аввалги 55-56-57-58 қисмлар

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-59 -

- Ҳайрон бўлма , Суюма...
Ушбу ҳолат мен учун ҳам кутилмаган бўлди. Бу машина Ҳусан поччамларники . Сизларни тўйхонага улар олиб келишлари керак эди.
Аммо бир сабаб туфайли ўрниларига келишни мендан илтимос қилдилар. Мен поччангни аввал учратмагандим. Аммо куёв навкарга келаётиб махаллангга, кейинг кўчангга, кейин уйингга ... яқинлашганда юрагим нега уч кундан буён бежо ураётганлигини тушундим.
Майли , бу гапларни қўяйлик... Мен сени охирги хатингни такрор- такрор ўқидим...
Сени тушунишга ҳаракат қилдим. Ва тушундим.
Айниқса шу бугун...
Суюма , бу қиз худди ўзингнинг кичкина нусҳанг бўлибди . Сен унга меҳринг билан ўзлигингни сингдиргансан шекилли.
Махалламизда бир бефарзанд оила бор эди. Улар охири чорасизликдан болалар уйидан бир ўғил болани асраб олишган эди. Йиллар ўтиб ўша бола отасига ҳудди бир томчи сувдек ўхшаб кетдики... Ўша кишининг ака- укаларининг фарзандлари ўз оталарига шунчалик ўхшамаслигини кўриб ...ҳайратдан ёқамни тишлайман ...
Суюма ...
Сенга бахт тиламайман. Бахтинг шундоқ ҳам ёнингда. Бахтинг сени ая деб тан олган фарзандларинг...
Мен сенга ҳаловат тилайман... Ҳаётда инсон кўнгли ҳаловат топсагина, яшашига мазмун , умрига файз киради .
Илтимосим, бошқа ҳеч қачон йиғлама...
Ўзинг айтганинг каби муҳаббат фақат етишсагина муҳаббат эмас.
Мен ҳам ўзинг таъкидлаганинг каби сен яшаётган дунёда борлигим, мавжудлигим учун бахтиёрман.
Куёв акамизнинг ҳам ёмон йигит эмаслиги шундоққина юз - кўзларидан кўриниб турибди. Сен унга никоҳ орқали боғланар экансан, бу улуғ риштани бузишга бутун дунё муҳаббатини бир жойга йиғсаям журъати етмайди.
Айтишадики, осмон никоҳи ерга тушмаса , турмуш қурилмайди. Демак, ...никоҳ Арш эгасининг ҳимоясидаги битим ... Бу битимнинг бузишга , даҳл қилишга , кўз олайтиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ ... Ҳеч кимнинг ...
Суюма , охирги сўзим...
Мен бу гапларим билан кўнглингни бузмоқчи эмасман. Фақат юрагимдаги туйғуларимни билдирмоқчиман:
-Агар мени ҳам ҳаловат топиб яшашимни истасанг, ҳеч қачон беҳудага кўзларингдан ёш тўкма ... Ҳаётда шундай яшагин- ки , токи бу эртаклар оламига кетган муҳаббатимизга таскин бера олсин. Токи бу қарорни қабул қилганимиз хунини тўлай олсин...
Тушундинг- а , мени Суюма ?!

Суюма ўзлари томонга келаётган Абдумажид ва унинг куёв жўрасига кўзи тушди . У ҳам Фозилга дилидагиларни айтиб қолишга шошилди:

- Фозил , илтимос мени кечир ... Ўзим қилмаган айбим учун кечир ...

Сен, дунёларга арзийдиган йигитсан . Мен ҳар доим сени дуо қилиб яшайман . Начора йўлларимиз шу ергача экан... Аммо сендан кўнглим тўқ , негаки сен каби яхшилар доим...

Машина эшиги ташқаридан чертилди ...
Суюма шошиб қолди ... Барча гапларини айта олмади , аммо асосийсини айтди шекилли .
Суюма охирги бор Фозилга қаради :

- Хайр ...

Суюма Абдумажидга эргашар экан, Дилноза шошганича машина эшигини очди , олд ўриндиққа алланиманидир ташлади ва Фозилга :

- Бу сенга тегишли экан , -деди- ю , Суюмага эргашди.

Фозил ўтган йили Суюмага берган телефонини таниди. Уни қўлига олганида кўзларида ёш айлана бошлади. Телефонда Суюманинг ифори қолган эди. Бинафша иси...

ХазонРезги
😢38❤37👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌟
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
‼️БУГУН
🤍🤍📏🤍🤍📏🤍🤍🤍🤍
💙 ПАЙШАНБА ТОНГИ
😅 МУБОРАК БЎЛСИН!
📎
⭐️⭐️➖ 🤩🤩🤩🤩🤩🤩

☀️ Қуёшнирнг шуъласи тонгни ёритар,
🪷Бир оғиз ширин сўз дилни ёритар.
🎀 Севинч ёшартирар, қайғу қаритар,
❤️Доим кулиб юринг, сизга ярашар.

🦋Кунингиз қувончга ва хуш дийдорларга бой бўлсин.

✨Аллоҳ барчамизни паноҳида сақласин 🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ .

Қадрдонларим ҳамма зўрми . Кунингиз хайрли ўтсин .

Ўтаётган ҳар бир кунимиз учун Аллоҳга шукур дейман . Ман учун яхшисини ва янада фойдалисини насиб этишини сўрайман .
Юртимга , халқимга тинчлик , соглик , саломатлик тилайман .
Ҳамманинг уйида хотиржамлик ва ҳаловат бўлсин .

Тонги саломда сиз билан ШАХЗОДАнгиз бирга бўлди .
😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰12❤4
#СУБҲИДАМ
-60-

* * *

Суюма никоҳ базмининг кўп чўзилишини истамади. Қўлига микрофон тутиб келин- куёв шаънини мадҳ этишдан, уларга ували - жували бўлишни тилашдан бўшамаган ўртакашнинг ҳар бир сўзи юрагига ҳанжардек ботиб кетаверди.
"Аллазамон ували- жували бўлиб бўлганман",- дея ўйлади Суюма "гапинг борми" дегандек тушуниксиз ҳолда ...
У боя Фозил унга нималар деганини эсламоқчи бўлар, аммо тўйхонадаги мусиқанинг баланд овози хаёлларини бир жойга тўплашга йўл қўймас эди ...

Ёзнинг қайноқ оқшоми бўлганлиги сабабли тўйхонадаги совутгич - кондиционерларнинг базмнинг авжига бориб фойдаси тегмай қолди. Суюма дамба - дам ёнига келиб кетиб турган Робияга қараб юраги сиқилди :

- Сув бўлиб терлаб кетди , бу кетишда шамоллаб қолмаса эди , касал бўлиб қолса нима қиламан.
Аксига олиб ўзим билан овора бўлиб алмаштиришга қўшимча кўйлагидан ҳам олмабман ...
Суюма фотиҳаларидан бери ўзига бир оғиз сўз қотмаган Абдумажидга гапиришга аҳд қилди :

- Айтинг , тўйни тўхтатишсин...

Абдумажид Суюманинг муддаосини тушунмади . Тушунган бўлсаям нотўғри тушунди. Шу сабабли унинг таклифини эшитмаганга олди.
Суюма сиқилиб кетди . Кейин Дилнозани ишга солди.

- Дилноз, ўртакашга секин тушунтир ... Даврага фотиҳа берворсин. Робиш сув бўлиб терлаб кетибди, касал бўб қолади бунақада .

Дилноза эса Суюмани зумда тушунди . "Хўп " деб бош силкиди- ю , ўзини даврага урди. Суюма уни санъаткорларнинг ёнида кўргач , "иш битди" дея ҳотиржам тортди.
Дарҳақиқат , кўп ўтмай даврабоши келин- куёвга оқ фотиҳа бериш учун Абдумажиднинг нуроний амакисини ўртага чорлади.
Суюма ёнида пайдо бўлган Дилнозага миннатдор оҳангда "раҳмат" деди- ю ,аммо қизиқишини яшира олмади :

- Қандай уддаладинг ?!

Дилноза айёрона кўз қисди :

- Сеҳрли сўзлар ёрдамида . Мен уларга "Куёв боламизни таклифларига биноан битта гуд бай девораркансизлар"- дедим

Суюма кулиб юборай деди
Аранг ўзини ушлади . Унинг юзларига югурган қизилликни кўриб Дилнозанинг янада юраги шилинди:

- Бояқиш , дугонам . Келин бўлиб ҳам бир яйрагиси йўқ... Ҳаттоки ўз тўйи ўзига ортиқчалик қиляпти ...

* * *
Суюма бу хонадонга аввал кўп келган эди . Айниқса Шаҳзод туғилган вақтлари опасига ёрдам бергани бу ердан оёғи узилмасди ...
Бу гал эса ... Бу гал таниш хонадонга бутунлай бошқа инсон сифатида қадамини қўйди.
Келишда Робия яна аясига "ҳамроҳлик" қилиб келган эди.
Бу сафар Суюма машинадан тушаётганида ҳам уни қўлидан қўйиб юбормади. У қучоғида ухлаб қолган Робияни кўтарганча аста - аста қадам босиб ўзларига ажратилган хонага йўл олди . Суюма шу топда юришига ҳалақит бераётган келин кўйлагидан ҳам безиб кетган эди .
Қудаларнинг келишуви билан Суюмани у тарафдан фақат холасини келини Афифа кузатиб келган эди. Аммо бу вазиятда у ўзини кўпда ортиқча сезар , Суюмага бир сўз дейишга ҳам юраги бетламас эди.
Абдумажид Суюмани ётоқхонага кузатиб қўйиб , ўзи ташқарига чиқиб кетди.
Суюмани ёнида Афифа ва ўзидан кейинги овсини Азиза қолишди . Азиза учинчи келин бўлса- да Суюмадан беш ёш катта эди . У Суюмани келин кўйлаги боғичларини ечишга ёрдамлашаётган Афифага маслаҳат солгандек бўлди:

- Робияни ойимларни ёнларига олиб чиқиб кета қоламан.

Бу сўзларни эшитган Суюманинг ранги қув ўчиб кетди. Уни кўрган одам боласини қизғаниб тирноқлари билан ҳамлага шайланган , кўзидан ўт чақнаган она мушукка ўхшатган бўлар эди .

- Робия менсиз ухламайди, - деди Суюма дона - дона қилиб эътирозга ўрин қолдирмайдиган қатъий товушда ...

ХазонРезги
❤37👍21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💞Ўзингиз эхтиёт қилинг.

🩵Ягонам тинчмисиз соғиндим роса,
🩵Узоқ сухбатлашгим келябди бугун,
🩵Югуриб борардим ўзимга
қолса,
🩵Ўзингиз эхтиёт қилинг мен учун.

💛Термулиб севгимни қилардим изхор,
💛Қоларди хижронлар шу қадар ожиз,
💛Бир кичик юракка хам бермасдим озор,
💛Ўзингиз эхтиёт қилинг мен учун!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3🥰1
🌊 Инсон - денгиз кабидир. 🌊
Ёлғизгина усти билинади, остида нималарни сақлайди, ичида қандай ғалаёнлар бўлаётганини сўзламайди. Фақатгина жимгина овозсиз оқиб туради…
   ✍️Мавлоно Румий
   🌹

Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур, хуш келибсан  янги тонг, янги кун...
🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин💐💐💐❤️❤️❤️

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
Агар хотин ёмон бўлса
(Ботиржон Эргашев сатри)

Гар хотин ёмон бўлса,
Там қочади ошингдан.
Оқ тушади соқолга,
Соч тўкилар бошингдан.

На ўлиб ўлолмайсан,
На бахтли бўлолмайсан.
Умринг ўтар пайдар-пай,
Ҳеч нени ўйлолмайсан.

Гар хотин ёмон бўлса,
Сувни кесмайди сўзинг.
Узиласан қавмингдан,
Қародир икки юзинг.

Яхши хотин айтилган,
Иймонингни ярми деб.
Ёмоничи ўлдирар,
Ўттизингда умринг еб.

Аммо бундан куйинма!
Шак келтирмагин ғайбга,
Шу хотин каффоратдир
Сен қилган барча айбга.

Равшан Хақмуродов
❤9💯2
👆👆👆👆
асарнинг аввалги 59-60-61- қисмлари, давоми 👇👇👇👇

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
-62-

Суюманинг кенг ётоқда Робия билан бир - бирининг бағрига кириб ухлаб ётганлигига гувоҳ бўлди. Суюманинг беозор қуёнчаларга ўхшаб пишиллаб ухлаб ётишига қараб , Абдумажиднинг кулгиси қистади : "Тавба, ўзи ҳам ёш болага ўхшайди" ...
Абдумажид секин - атрофга кўз югуртирди. Суюма асосий чироқни ўчириб тумба устидаги тун чироқни ёқиб қўйгани учун атроф ним қоронғи эди. Аммо хонада бир оз бўлган инсоннинг кўзи ана шу қоронғиликка ўргангач, хона ёришгандек бўлиб туюларди . Абдумажид аста юриб устига сочиқ ёпиб қўйилган бояги патнисни юзини очиб кўрди : "Овқатланганмикан ?!"
Патнисни очгач , кўнгли жойига тушди : "Ҳайрият" ...
Абдумажид боя кирганида кўзи тушган, ўзи учун ерга баланд қилиб солиниб қўйилган жойга келди. Кўрпачага чўзилар экан "Яхшиям бахтимга ювиниш хонасида уйлик кийимларим қолган экан, бўлмаса ҳозир костюм- шимда ухлаган бўлармидим" деб ўйлади- ю , кўзиларини юмди.
Абдумажид айни вақтда кўнгли ҳотиржам бўлиб қолганлигини ҳис этди. Бу ҳолатга тушганини ўзи ҳам тан олди :"Барчаси болаларимнинг бағримга қайтганидан бўлиши керак. Яна ... яна Суюманинг ўзини тутишига ҳам асосий сабаблардан бири. Ҳайрият , Суюма кутганимдек, тўмсайиб қовоғидан қор ёғиб , асабимни еяётгани йўқ ... Тўғрисини айтганда, у Робия учун бу ерга келган. Бу ойдек равшан. Нима бўлганда ҳам , жони соғ бўлсин. Суюманинг муштумдек бошига мен учун қилган яхшиликларини санаб саноғига етиб бўлмайди. Энди мени навбатим. У хонадонимга келганлиги учун ҳеч қачон афсусланмаслигини истайман ..."
Абдумажид шундай ўйлар натижасида кўзи илинганини сезмай қолди ...
Бу Абдумажиднинг кейинги уч хафта ичида илк маротаба ҳотиржам уйқуга кетиши эди.

* * *

Абдумажид юзларини кимнингдир қитиқлашидан чўчиб уйғониб кетди. Кўзларини очганида ёнида ўтирган Робияга кўзи тушди :

- Робия , қизим уйғонибди- ю мани ?! Ҳозир уни ҳам қилиб қўяман ...

Робия дадасини одатини дарров эслади . Абдумажид қайнотасиникига борганида ҳам Робияни доим шунақа "ҳам" қилиб қўярди . У Робияни бошидан ошириб кўтарар ва бурни билан қоринчасини қитиқлаганча "ана ҳам қиляпман , ана ҳам- ҳам қилаяпман" дея такрорлар , қизчасини қиқирлаб кулишига маст бўлар эди .
Робия қиқирлаганча дадасини юзини шапатилади : "ҳамм йўўў"
Абдумажид қизини эркалаганча бошини кўтариб Суюма ётган ётоққа назар ташлади. У ер бўм - бўш эди. Робия яна Абдумажидни юзларини беозор чимчилади :

- Ааайййяяя , ман нанна ...

"Қойил , аялик муборак бўлсин, Абдумажидбой! ,- Абдумажид ҳушнуд илжайди,- мана эсон- омон ая ҳам бўлиб олдингиз . Робия қизимни энди иккита аяси бор . Биттаси ая- аяси , иккинчиси ада - аяси "

- Аааййййяяяя, ман нанна ...

- Ҳозир қизим . Қоринчанг очиб кетдими ?!
Абдумажид ўрнидан туриб кўрпачада ўтирган Робияга қўл узатди ,- Келақол , асал қизим ...

Абдумажид Робияни кўтариб даҳлизга чиқди . Аммо юзи ювилмаганини эслаб ювиниш хонасига кирди. У Робияни аста ерга қўйди:

- Қизим , бирпас опоқ қиз бўлиб тургин , ман шундоқ юзимни ювиб олай.

Робия бу ерга биринчи бор кирганлиги учун инжиқлик қилмай атрофни томоша қилганча жим турди. Абдумажид тез- тез ювинди . Юз - қўлини сочиққа артиб бўлиб Робияни кўтарганида Робия уни юзига секин яқинлашиб ҳидлади :

- Иииим аахх !

- Қизим , санмям ииимммм ааах қилиб қўяйми ?!

Робия қийқириб чапак чалди.

Абдумажид эҳтиёт бўлиб қўлига совун суртиб Робияни кўзининг атрофига теккизмасдан аста юзи ва қўлчаларини ювиб олди.

- Вооой бўў , қизим бирам "им ах " бўлиб кетди- ки , энди сани "ҳам- ҳам" қиламан ...

- Ман нанна ...

Ота ва қиз меҳмонхонага киришганда у ердаги меҳмонларни кўриб ҳайрон бўлишди.
Абдумажид кечаси уйларида шунча одам қолган деб ўйламаганлиги учун сал довдирагандек бўлди, аммо зум ўтмай ҳушини йиғиб олди , у ҳаммага салом берар экан , онасининг ёнига бориб ўтирди:

- Бувиси , буни кўринг биз "им ох" бўволдик ...

- Ассалому алайкум ...

Суюманинг овозини эшитган Абдумажид алик олиш учун ортга ўгирилди- ю ,

Хазон Резги
❤42🔥16
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧠 ПСИХОЛОГИК ТЕСТ
ТАСАВВУР ҚИЛИНГ: СИЗ ХОНАГА КИРДИНГИЗ ВА ОЛДИНГИЗДА БИР НЕЧТА ЁТОҚ ТУРИБДИ. УЛАРДАН ФАҚАТ БИРТАСИНИ ТАНЛАШИНГИЗ КЕРАК.
❓ ҚАЙСИ ЁТОҚ СИЗГА КЎПРОҚ ЁҚДИ?
1️⃣ 2️⃣ 3️⃣ 4️⃣ 5️⃣ 6️⃣
✨ ЎЗИНГИЗГА ЁҚҚАН ЁТОҚНИ ТАНЛАНГ ВА ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАРНИ БИЛИБ ОЛИНГ!
❤1
Заковат

Эр аёлининг ғашига тегмоқчи бўлиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлларни гўзал қилиб яратган?! - дея сўради.
— Чунки сиз эркаклар уни севишинглар учун! - жавоб берди аёли.
Эр яна қитмирлик қилиб:
— Нима учун Аллоҳ таоло аёлнинг ақлини ноқис қилиб яратган?! - деди.
Аёл эса пинагини бузмай:
— Чунки у сиз эркакларни севиши учун! - дея жавоб қайтарди.

©интернет

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10😁6👍2
БАХТ

Олисроққа турмушга чиққан қиздан бахт нима эканини сўрадилар.
— “Бахт” бу эшикни тақиллатганимда онамнинг оёқ товушлари орқасидан “ким экан онаси?” деган отамнинг овозини эшитиш, — дея жилмайди қиз...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍12❤5😢4
Сунбула.

Август, ёзга учинчи фарзанд,
Сунбула деб атади элим
Тақвим тузган юнонлар у вақт
Билмасликка олганмиди жим.

Асли август номидан кўра,
Ярашади кўпроқ Сунбула
Эмассан-ку июлга жўра,
Сокинликка очасан йўллар.

Қучгандайин қизнинг оғуши,
Тунларинг ҳам ёқимли, майин.
Қуёшингнинг йўқ кўпам иши,
Қандоқ қўпол Август атайин.

Ёмғирларинг ёғар шивалаб,
Ерни босса қилгудай хафа.
Насимларинг юзингни силаб,
Кузга қараб кун очар даҳа.

Сунбулажон, сулув сунбула,
Ўраб олай келгил гул билан. Адаштирма гўзал номингни,
Август деган аллаким билан.

Гули Нигор


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍4🤔1
#СУБҲИДАМ
-63-

дами ичига тушиб кетди.
У қаршида турган Суюманинг миллий либосда бу қадар мафтункор бўлиб кетади деб ўйламаган эди. Абдумажид Суюмага эркак нигоҳи билан эмас , балки ўз касбининг моҳир устаси , маҳоратли ижодкор сифатида маҳлиё бўлиб қараб турарди .

- Алик олмайсанми , болам.

Абдумажид онасининг енгил дашномидан ўзига келиб шоша- пиша алик олди.

Суюмадаги ўзгаришлар нафақат Абдумажид , балки Робияга ҳам таъсир қилган эди .

У бувисининг қўлидан чиқиб Суюмага югургилади. Унинг бағрига отилди ва жажжи юрагидаги таассуротларни бўлишгиси келди:

- Айййя ёййииии ( аям чиройли) .

Суюма Робияга қараб кулимсиради :

- Воой қачон уйғондинг ?!

- Ман ая уууммм аааххх ...

Суюма Робияни яримта гапидан тушуниб оларди :

- Ман сани ювинтирмадим- у , қанақа қилиб ум ах бўлиб олдинг?!

Робия қўли билан Абдумажидни кўрсатди :
- Аяя ум ахх ...

Дилбар опа ўртага қўшилди :

- Бизгаям таржима қилиб беринглар , юрагим тошиб кетди .

Абдумажид онасига изоҳ берди:

- Ойи , Робия қизингиз мениям ая деябти ...

Хонани шодон кулги овози босиб кетди.

Нонуштадан сўнг меҳмонлар йўлга отланишди . Дилбар опанинг қолгиси борлигини сезган Мусахон ака уни тезлатди :

- Бўлақолинг , онажониси , сиз билан яна улгуришимиз керак бўлган бир олам юмушлар бор ...

Дилбар опа эътироз билдирмади. Ўзига жавоб йўқлигини эрининг илмоқли сўзларидан ўқиб ола қолди .
Обдон қуюқ ҳайрлашгач , йўлга тушди .

Меҳмонларни кузатгач Суюма дарҳол хоналарни бир сидра йиғди . Сўнгра Робияни дадаси билан ўйнаб ўтирганидан фойдаланиб аввал Шаҳзодни , кейин Робияни ўзини чўмилтириб чиқди . Абдумажиднинг ёнига иссиқ қилиб дамланган бир чойнак чойни қўйди- ю , ўзи болалар билан болалар хонасига кириб кетди . Аммо орадан кўп ўтмай Шаҳзод қайтиб чиқди :

- Ада , сиз билан ётсам майлими ?

Абдумажид бу Суюманинг иши эканлигини , ўзининг ёлғиз қолгани учун кўнгли бўлмай Шаҳзодни уни ёнига чиқарганлигини сезиб ундан мамнун бўлди .

- Майли ўғлим , юр бироз мизғиб оламиз.

- Кейин- чи ?!

- У ёғини кейин кўрамиз ...

* *:*

Кечга бориб Суюма қозонга озроқ суюқ овқат солди.
У Абдумажид сўрамаса ҳам изоҳ беришни лозим топди:

- Кечадан қолган қуюқ овқатлар кўп-ку, аммо ҳадеб қуюқ бераверсак болаларнинг ошқозони оғриб қолади ...
Кечки овқатдан кейин оила аъзолари телевизор кўришган бўлишди. Болаларни кўзларига уйқу чалинаётганлигини кўрган Суюма Шаҳзодга савол берди :

- Тойим, қаерда ухлайсан ?!

- Адам билан ётаман...

Суюма ота - болага ҳайрли тун тилаб Робия билан болалар хонасига кириб кетди .

Шаҳзод тезда ухлаб қолди.
Абдумажиднинг эса кўзларига ҳеч уйқу келмади .
Орадан анча вақт ўтгач, Абдумажид оҳиста ўрнидан туриб даҳлизга чиқди ва тўғридаги хонани эшигини калит билан очиб ичкарига кирди. Бу Абдумажиднинг ижодхонаси эди. Хона анчайин кенг ва шинам эди. Хонага кираверишда ўнг қўлда қатор ойнаванд жавонлар тўплами турар , унда Абдумажиднинг ижодий ишлари , турли папка ва файллар , ҳар хил танловларда олган диплом ва сертификатлари, қўл меҳнати билан ясаган турли намуналар , эскизлар ва бошқа буюмлар дид билан жойлаштириб қўйилган эди .
Дераза ойнасига яқин қилиб жойлаштирилган узун столнинг ярмида компьютер , принтерлар тўплами жойлаштирилган бўлса , қолган яримида қўлда расм чизиш учун мўлжалланган турли ашёлар тартиб билан тизиб қўйилган эди .
Абдумажид бу кеч хонага ижод қилиш учун кирмаган эди

ХазонРезги .
❤75👍21🔥11👏3
,, Субҳидам ,, асари сизларга манзур бўлаяптими ўзи 😳.

Қани реаксия , комент , фикрларингизни билдиринг .

Бонуссга ҳаракат қилинг .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍156🔥35👏14🥰11⚡3❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ !!

🌼 ЖУМА ТОНГИ МУБОРАК
БЎЛСИН! 🌙 🤲

🪻 Ҳафта ичра турли кун,
🪻 Турли саҳар, турли тун.
🪻 Энг муқаддас, нурли кун
🪻 Жума айём муборак!

🪻 Динимиз доим омон,
🪻 Дилларда ишқу иймон.
🪻 Эй муҳтарам мусулмон,
🪻 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌸🌙 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌼

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қалбимнинг тўридан жой эгаллаган қадри баланд дўсту дугоналарим , ора сингилларим .
Хайрли кун ҳаммаларингизга .

Бугунги Жума кунининг хайру саховати , файзу барокатини сизга тиладим .

Жигарчилик омон , силайи раҳм бардавом бўлсин .

Ман ишдаман , сизларни бозорда кутаман . Мактаб бозорида ўғил фарзандларингизу , набираларингизни куёвлардек ясантириб қўйишни манга қўйиб берингда , сиз қуруғидан чўнтакка солиб мани олдимга келинг ....😄

Ҳам дийдор , ҳам бизнес 👍😊

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим .
ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥5❤2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эшитинг...

Хулоса узиздан.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍3
#СУБҲИДАМ
-64-

Абдумажид жавоннинг тортмасидан фотоальбом олди .

У альбомни стол устига қўйиб ўзи ҳам креслога чўкди . Альбомни секин очди . Унинг биринчи саҳифасида Абдумажид ва Райҳоннинг никоҳ оқшомлари олдидан шаҳар айланишга чиққан вақтдаги расмларидан бири жойланган эди. Бу расм альбом варағи билан баравар қилиб ишланган , унда келин ва куёв қўлларида оппоқ кабутарни тутганларича осмонга бахтиёр боқиб туришган ҳолатлари моҳирона тасвирга туширилган эди. Абдумажид кўзларини катта- катта очиб Райҳонга тикилди . Қўли билан аста уни юзларини силади . Хаёллари ўша кунга кўчди ...

- Абдумажид ака... Биласизми ҳудди тушда юрганга ўхшайман . Мана шу кунги тўйимиз ҳам назаримда тушимда бўлаётганга ўхшаяпти .
Райҳон ўша куни жуда кўп гапирган эди . Кўзлари бахтдан шунчалик чарақлаган эди- ки...
- Абдумажид ака, биласизми назаримда сизни бир умр танийдигандекман. Юрагимдаги бир овоз ҳар доим сени дунёларга алишмайдиган бир йигитни ўзи топади , сен ҳам уни кўнглинг билан танийсан , уни учраштирганингда атрофда ундан бошқа ҳеч ким кўринмай қолади, ана ўша йигит сени тақдиринг деяверарди ...

- Райҳон ... Мени биринчи кўрганингда шу аҳволга тушганмисан , яъни кўзларинг мендан бошқа ҳеч кимни кўрмаганми ...

- Йўқ , биринчи кўрганимда эмас...

- Унда қачон?

- Сизни учратишимдан уч кунча аввал. Ўшанда юрагим дупирлаб ураверган ... Кўзимга қуёш чиқиб келаётган пайт кўринаверган. Қуёш билан бирга бир йигитнинг қораси кўрина бошлаган. Учинчи куни сизни учратганимда ўша қораси узоқдан кўринган йигит сиз эканлигингизни таниганман...
Ажойиб- а ?! Нега бунақа бўлганлигини ҳалигача тушунмайман ...

- Райҳон ...

-Хмм , нима дейсиз ?!

- Ҳеч нима . Мен исмингни такрорлашни жуда яхши кўраман... Шунинг учун такрорлаяпман ... Райҳон десам, бошқа бўлиб кетавераман. Қулоғим остида сени беғубор кулгуларинг жаранглайверади ...

Абдумажид суратни яна қўли билан силади . Лаблари оҳиста "Райҳон" деб шивирлади . Кўзларидан бир томчи ёш чак этиб расмга томди ...

- Поччаааа...

Абдумажид беихтиёр овоз келган томон ортига ўгирилди. У ерда Суюма турар , кўзидаги ёшлари бутун юзини юва бошлаган эди ...

- Суюма ..

Абдумажид ўзини боса олмади . Ўкириб йиғлаб юборди.
Дод солиб йиғлади.
Йиғлар экан дилидаги гаплари қандай қилиб лаб ҳатлаганига , бу гаплардан борлиқнинг куйиб кетмаганлигига ҳайрон бўлди .

- Суюмаа...
Мен уни жуда соғиниб кетдим. Жуда соғиндим.
У йўқ дунёда яшаш азобидан ортиқ азоб туйганим йўқ ...
Биласанми , дунёда борлиқни рангсиз, оқ- қора тасвирда кўрадиган одамлар бўлади . Мен ҳам Райҳонсиз шундай инсонга айланиб қолдим.
Мен ҳудди шарпалар шаҳрида яшаган одамга ўхшайман...
Райхонсиз ҳаётим- тузсиз пишган ош каби мазасиз ...
Ҳар куни ётишдан аввал "Бугун тушимга Райҳон кирармикан?" деб савол бераман ўзимга. Ҳаёлан уни чақирганим чақирган. Райҳон , илтимос бировга бўлсаям мени йўқла, куйиб чўғдек ланғиллаган кўнглимга озроқ бўлса-да ташрифинг билан шифо бер дейман ...
Мана шунақа гаплар , Суюма...

- Почча... Опамни шунчалик яхши кўрармидингиз... Мен яхши кўришингизни билардим- у, аммо бу даражада деб ҳеч ўйламагандим ...

- Мен Райҳонни...
У ...
Райҳон умримни мазмуни эди десам ишонасизми ?!

- Нега ишонмай, албатта ишонаман ...

Абдумажид ён - верига қаради ва ҳижолатомуз оҳангда деди :

- Ха айтганча, ўтир ҳам демабман ...
Кел ўтир...

Суюма кўзларида ёши билан эрка овозда сўз қотди :

- Кечдан кўра ҳеч яхши ...

- Йўғеей ...

- Нима йўғей?!

- Нотўғри айтдингиз , аслида ҳечдан кўра кеч яхши дейилади ...

Суюма қўл силтади:

- Нима фарқи бор , тушунсак бўлди-да, почча...

- Ҳа, шуни айтинг ...

- Почча... Сал аввал мени сенсираётган эдингиз . Бундан бу ёғига сенсирайверсангиз . Кейин бошқаларни ёнидаям сенсирасангиз, акс ҳолда ўзимни ноқулай ҳис қиламан ...

- Сизлашга ўрганиб қолганманда , Суюма . Хўп , сенсирашга ҳаракат қиламан. Фақат битта шарти бор.

- Сенсирашниям шарти бўларкан-ми , тавба қилдим? !

- Ҳа- да , нима деб ўйловдиз, ээээ ўйловдинг. Мен , сенга "яхшимисан?"десам , "ўзинг-чи?" демасанг бўлди ...

ХазонРезги
❤53👍24🔥4😁4