📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Нега? Чунки у яхши келин бўлишга, тушган жойидагилар билан яқин бўлишга интилиб, ўзидаги ҳамма фазилатларни пайдар-пай кўрсатишга ҳаракат қилади. Мана шу муомалага ўрганиб қолган куёв томон, вақти келиб келиндан бирон хато содир бўлса, уни кечирмайди, игнадек гапни туядек қилиб кўпайтиришади.
Сиз келинни кимгадир ёмонлаганмисиз? Йўқми? Демак, сиз ҳали қайнона, қайинсингил ёки овсинлик мартабасига етмагансиз. Агар ёмонлаган бўлсангиз – аниқки, буни тан олмайсиз – суҳбатдошингиз кўринишда сизга ачиниши, келинни айбдор қилиши мумкин, аммо шуни унутмангки, орқангиздан «Баттар бўл, ўзинг ким эдинг, қайтар дунё бу», демаслигига кафолатингиз борми?
Унутманг, сиз бировнинг қизига қилган ушбу ноҳақ муносабат, кун келиб шамолдан ҳам асраб улғайтирган арзанда қизингизнинг чекига тушиши, ҳатто,  сиз келинга қилган зулм ўн чандон ортиғи билан қайтиши ҳеч гап эмас!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍5❤2🔥2
​​#СУБҲИДАМ
-86-

- Билмадим оғайни, билмадим..., - Абдумажид чуқур хўрсинди,- сен сўраётган саволнинг жавоби менда йўқ ... Унга уйланасан деганларида даставвал қаттиқ қаршилик қилганман. Мени- ку бўларим бўлган, энди уни умрини хазон қилманглар деганман. Кейин эса у тез орада рози бўлганини эшитиб ... очиғи кўнглимга ҳар хил гаплар келган. Уни бу ишга рози бўлишига бойлигим, обрўйим , тўкис таъминланганлигим сабаб бўлмадимикан дея кўп шубҳаландим. Аммо ... барига биргина сабаб , қаттиқ қизғанчиқлиги бўлган экан. У фарзандларим, айниқса қизимни бегона қўлларга тушишини истамаган , қаттиқ қизғанган экан. Шу сабабли ўзини қурбон қилган экан. Кейинчалик , бу шунчаки қизғаниш эмас, балки оналик мақоми эканлигини англаб етдим.
У хонадонимга қадам босганида у билан бирга ҳаловат кириб келди . Кейин эса меҳр , қадр, вафо ...

Мирсодиқ Абдумажиднинг сўзларини шарт кесди :

- Муҳаббатдан ташқари ҳамма нарсами ?! Шуни назарда тутмаяпсанми ?!

Абдумажид осойишта жавоб берди :

- Ким айтди сенга муҳаббат йўқ деб ?! Муҳаббат... албатта бор. Ахир юқорида санаб ўтганларимнинг бари муҳаббатнинг измида- ку . Аммо муҳаббат фақат жисмлар эмас, қалблар ўртасида бўлса қадрлироқ экан ... Ҳозирча шууу...

Мирсодиқ ўйчан сўзлай бошлади :

-Гапларинг мутлақо рост , мутлақо . Баъзан йиллар давомида бир ёстиққа бош қўйганингни ҳам кўнглидан нима сўзлар кечаётганлигини билмай ўтар экансан. Буларнинг бари сен айтганингдек , қалбларда ўзаро муҳаббатнинг йўқлигидан экан .
Мана мендан қиёс ...( Мирсодиқ захарханда кулимсиради) . Ўн йил бир ёстиққа бош қўйган аёлимни биламан дебман- у ... У эса йиллар давомида мени алдаган, режа пиширган , ўз уйимда кўзимга чўп суққан. Ахири... фаолиятим энг гуллаган чўққисига чиққанида , менга ...
Билмадим бу ишни қандай уддалашган , аммо ... тегишли хужжатларга имзо чектириб менга қарашли цехни сотиб юборишган. Цехнинг номигина цех эди халос , аммо ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан манаман деган корхона- заводларни йўлда қолдирар эди . Икки мунофиқ барча пулни чўнтакка солиб ... Ээээ (Мирсодиқ беҳафсала қўл силтади ) энди бу гаплардан умуман фойда йўқ ...
Биласанми , энг алам қиладигани нима ?! Биз шунча йил оила қуриб фарзандли бўлмадик . Текширувга борганда эса ҳар доим айбдор мен бўлиб чиқардим . Бундан бир хафта аввал бир йигитга уйдаги компьютеримни сотиб юборгандим . Эртасига эрталаб уни эшигим тагида кўриб , қилган хариди ёқмабди шекилли деган хаёлда саволга тутганимда , у уйга таклиф қилишимни сўради. Уйга киргач эса компьютердан ўчирилган, аммо хотирасида сақланиб қолган анча бузғунчи ҳужжатларни кўрсатди . Улар орасида шифокорлар томонидан мени бутунлай соғлом эканлигим ҳақида берилган бир эмас, нақд олтита маълумотнома чиқди. Бари усталик билан сканер қилиниб , мени касалманд деб ўзгартирилган экан.
Абдумажид , ҳаммадан ҳам ана шу нарса ёмон алам қилаяпти менга . У ( Мирсодиқ ёмон сўкинди) ... мени шунақанги овутар ва аяр эдики... Аслида обдон лақиллатиб, хуштори билан тоза яйрашган экан-да !?
Ана шунақа гаплар ... Ана шунақа ...

Абдумажид узоқ сукут сақлади , кейин бир қарорга келди ва ўктам овозда дўстига мурожаат қилди :

- Мирсодиқ, гап бундай оғайни . Кел , бошқа ҳамма ишингни йиғиштир . Бизни фирмага ишга ўт . Қўлингдан биб- бинойи ҳисоб- китоб ишлари келади . Мен хозир шундай иш юритувчига жуда муҳтожман . Сен билан барини бошдан бошлайлик . Нима дейсан, шу маслаҳатга ?!

Мирсодиқ маҳзун кулимсиради :

- Эй , Абдумажид! Худди менда бошқа танлов бордек сўрайсан- а ? Майли ишлаганим бўлсин ...

Абдумажид ҳурсанд бўлиб кетди :
- Мана бу бошқа гап. Энди хал қилинадиган ва кечиктириб бўлмайдиган яна бир муҳим масала қолди . Хуллас , боя офисда ...

Давоми бор ....

ХазонРезги
❤54👏14👍1
​​#Ҳикоя

“Бўпти, гаплашамиз” эмас, “АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ !”

Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин «Аллоҳга омонатим!» дейишга одатланганман. Болалигимизда онам хайрлашаётганда «Аллоҳга омонат бўлинг!», «Аллоҳнинг паноҳидасиз!» деб видолашишни ўргатганлар. «Аллоҳ омонатга хиёнат қилмайди. Яхши кўрганларинг билан хайрлашаётганда «Аллоҳга омонатсиз!» десанг, кейинги дийдорда уларни соғ-саломат кўрасан», деб уқтиргандилар.

Бола ақлим билан бу ўгит маъносини чуқур тушунмаганим аниқ, лекин ҳар гал қариндошларимиз билан соғ-омон хайрлашганимизда «Аллоҳга омонатсиз» деган иборани яхши кўриб кетардим. Ҳали-ҳануз «Аллоҳга омонатсиз!» деганимда кўнглим хотиржам тортади.

Ибн Можа ривоят қилган ҳадиси шарифда: “Хайрлашаётганингизда, бир-бирингиздан айрилаётганингизда “Сени Аллоҳга омонат топширдим” денг”, дея марҳамат қилинади. Яқинда бу ҳадиснинг ҳикматини янада чуққурроқ англатувчи бир ҳодиса рўй берди.

Ҳар куни эрталаб укам билан гаплашиб бўлиб «Майли, Аллоҳга омонатсан, Ўзи паноҳида асрасин!» дейман. Уч кун олдин атрофни туман қоплаган эди. Автомобилда фалокатга учрабди. Тўғридан ва орқа тарафдан келаётган машиналарга ҳалал бермаслик учун четга ҳаракатланмоқчи бўлганида бошқарувдан чиққан улов ариққа ағдарилиб кетибди. Темир топилади, моддий йўқотишнинг ўрни тўлади. Энг муҳими, пачақланиб, буралиб кетган автомашина ичидан ўша атрофдаги одамлар укамни соғ-саломат тортиб олишибди. Даҳшатли фалокатдан фақат пешонасида кичик ғурра билан соғ-омон чиққан укамни паноҳида асраган Аллоҳга чексиз ҳамду санолар, шукроналар бўлсин! Зеро,“Аллоҳнинг Ўзи энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир” (“Юсуф” сураси, 64-оят).

Яқинларингиз билан хайрлашаётганингизда қайта дийдорлашишни истасангиз, «Кўришгунча», «Хайр», «Бўпти, гаплашамиз» деб эмас, «Аллоҳга омонатимсиз!», «Аллоҳ ҳифзу ҳимоясида асрасин!» деб хайрлашинг. «Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!» денгки, бу муҳаббат ҳаққи-ҳурмати яқинларингиз Аллоҳдан ўзини ва сизни муҳофаза қилишини сўраб дуолар қилсин. Аллоҳга омонат бўлинг!

УМИДА АДИЗОВА

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👏7🔥1
Audio
ЁМОН.
✍  Исоқжон Абдуманнон.
🎤  Аллаёр Ахмедов.

💥💥💥💥💥

Ё М О Н.

Бу жахон айвонида дарбадар бўлган ёмон.
Эй биродар бўл халим бехаё бўлмоқ ёмон.
Жон фидо қил арзигай покдомон инсон учун,
Бе юз-у, бе этибор, беор бўлмоқлиқ ёмон.

Гар насиб қилса келар Шом Ироқдин нематинг,
Топ камол меҳнат билан ноумид бўлмоқ ёмон.
Хуш сифат, хуш сийратинг тоққа тенгдир келбатинг,
Эл учун даркорда бўл нокерак бўлмоқ ёмон.

Излабон олгин илм бўлса гар Шомдан йироқ,
Аҳли донишдан қочиб беақл колган ёмон.
Эътиқот қил сўнги дам, бир ажр бўлгай бироқ,
Бошга тушса кўз кўрар, бесабр бўлмоқ ёмон.

Қаноъатда бўл моҳир итоъат қил худога,
Соғлиқ тилаб дуъо қил бешифо ўлмоқ ёмон.
Эй Исоқжон шукр қил учрасанг хам ғазога,
Шукр қилмоқ фазилат бешукр бўлмоқ ёмон.

Исоқжон Абдуманнон.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😋 Мазали нонушта

✅ Масаллиқлар:
•сут - 200 гр
•тухум - 2 та
•ун - 500 гр
•қизил, яшил, сариқ булғор қалампири - 4/1
•колбаса - 150 гр
•ёғ қовуриш учун - 300 гр
•туз - 1 ч қ

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
( давоми)
-87-

менга имзо чектириш учун бир даста ҳужжат олиб кирган аёлни кўрдинг- а?!

Мирсодиқ "ҳа" деган маънода бош ирғади .

Абдумажид сўзида давом этди:

- Хуллас ўша аёл сен менга қандай яқин дўст бўлсанг , у Суюмага шундай яқин дугона. Жуда ҳокисор ва яхши аёл . Кўнгли ярим. Ярим йил аввал турмушидан ажрашди. Эри бўлмағур одам экан. Бу сўзларни айтишдан мақсадим шу аёл - Наимага бир оғиз солиб кўрмайсанми ?! Биласан, умр савдоси жуда нозик масала. Бу борада ҳамма ҳам бировларнинг ўртасига тушавермайди . Айниқса мендака юраксиз инсон- ку, инчинун. Аммо бу сафар қоидани буздимми , масала жуда аҳамиятли эканлигини шундан билаверасан ...

Мирсодиқ дастурхон устидаги сочиқни ўйнаб ўтириб , хаёлчанг аҳволда деди :

-Билмадим, бир нарса дейишга ҳайронман ... Очиғи ҳали иккинчи бор оила қуришга тайёр эмасман, юрагим бетламайди. Айтишади- ку "Сутдан оғзи куйган қатиқни ҳам пуфлаб ичади" деб ...

- Мен ҳам сенга эртага уйлан деяпганим йўқ. Эътиборингга олиб қўй деган мақсадда гапирдим. Очиғи Наимани ҳам иккинчи бор турмуш қуришга кўндириш хазилакам иш бўлмаслиги аниқ ...

- Майли, дўстим. Ғамимни еганинг учун катта раҳмат. Борингга шукр. Бу ёғини омон бўлсак кўраверамиз а, нима дейсан ?!

* * *

Орадан уч ой ўтиб Мирсодиқ ва Наималар турмуш қуришди . Бир йил ўтгач , Наима доим ўзи ҳавас билан таъкидлагани каби, Робияга ўхшаш ширингина қизалоққа она бўлди ...

* * *
Кун ортидан кунлар , йил ортидан йиллар қувалашиб кетаверди .
Умр капалак ҳаётига қиёс бўлди . Нима учун , биласизми ? ! Капалак бир кун яшайди дейишади. Ана ўша бир кунни гулдан- гулга қўниб шодон ўтказади. Балки... Балки умри гўзалликлар ичида , ўзи ҳоҳлаган измида , ўзи истаган тарзида ўтганлиги , шу қиқса муддатда олам- олам бахтни тотий олгани учун ... капалак бир кунлик умрга рози бўлар ... Рози бўлгандир ... Шундай ҳулоса чиқараман- у , аммо бир нарса аниқ эканлигини ҳам таъкидлайман : инсон учун ҳеч қачон бахтнинг ортиқчаси бўлмас экан ! Ҳа , ҳеч қачон ...

Кўз - очиб юмгунча , Суюма институтни битирди. Қўлига дипломи тегмай туриб Абдумажиднинг қистови билан икки ойга Францияга малака ошириш учун учиб кетди. Бу ўша- бундан беш йил аввал Молдавияда қатнашган танловда қўлган киритган имконияти бўлиб , ундан фойдаланиш муддати шу йил тугар эди .
Бу сафар Суюма кетиши олдидан оила аъзолари билан қуюқ хайрлашди. Шаҳзод бу йил ўн уч , Робия эса олти ёшга тўлган эди .

- Робия қизим, адажонингга ва акангга яхши қарагин , мени йўқлигимни билдирмагин, хўпми ?!
Суюма Робияни бағрига босиб юзларидан ўпди .

- Аяжон , хавотир олменг.
Бизларни ўйламасдан бемалол ўқишингизни ўқиб келаверинг , - деди Робия қўнғироқдек овози билан, - адамжонимларга вақтида овқат ейишларини ўзим эслатиб тураман.

- Ўзим ўргилай сендан , демак келишдик - а ?

- Ҳммм, келишдик ...

Робия жилмайди ...

* * *

- Ахири қарор қилибсан-да , Абдумажид?! Рости сен учун ҳурсандман... Ўйлашимча , бир қарорга келишинг учун Суюманинг икки ой муддатга ёнингдан олисга кетгани сабаб бўлган шекилли ?!, - сўради Мирсодиқ Абдумажидга синков назар билан боқаркан...

Абдумажид қўлидаги муздек шарбатга ўйчан тикилиб ўтирарди. Улар тушликга кўча юзидаги кафега киришган , аммо ишхонадаги суҳбатлари ҳали ҳам давом этаётган эди .

- Ҳааа, Суюманинг бу ижодий сафари кўп нарсани ўзгартириб юборди. Айниқса мени. Ушбу сафар ўзимни тушунишимга , англашимга имкон берди. Яна Суюмани бебаҳо аёл сифатида қадрлаб қолмай, мен учун жуда суюкли эканлигидан ҳам хабар берди. Биласанми , кейинги вақтларда тушларимга Райҳон тез- тез кираяпти . У менга қараб маъюс жилмаяди ва ҳудди қаноти бор фариштадек атрофимда учиб айланади. Менимча у Суюмага дилимдагиларимни изҳор қилишимга қарши эмас... Шундан бўлса керак, бошим тез- тез айланадиган, қадам боссам бутун борлиқ менга қўшилиб сузаётгандак бўлади. Бу бахтдан бўлса керак, менимча ...

- Демак, Суюма келгач ... Бор гапни...

- Ҳа , айтмоқчиман . Мен уни яхши кўришимни , яхши кўрганда ҳам Райҳонга бўлган севгимдан кам эмас,

ХазонРезги .
❤49👍15
Ҳаёт давом этади ...

Бизга берилган синовлар асли бир имтиҳон .
Қани гумроҳ банда исён қиладими ,
Сабр билан қадарига кўнадими ....

Ҳар қанча оғир бўлсада қадаримизга рози бўлайлик .

Бугун берилган имкон яна ва яна гўзал қилиб берилишини сўраб дуолар билан мароқли ҳордиқ олинг .

ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНЛАРИМ

🌖🌔🌓🌛🌜🌜🌙🌙🌟⭐️🌎🌍🌟⭐️✨⚡️

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16
КЕКСАНИНГ КЎНГЛИ НОЗИК.


Тақдир инсон зотини минг оҳангга соларкан.
Қариган сари одам нозик бўлиб қоларкан.

Гўдак бола мисоли: эрка, ўжар ва қайсар.
Иккита гап кўп, биттаси баъзида камлик қилар.

Сал баландроқ овоз ҳам юрагингга тегаркан.
Заҳарли камон ўқи мисол тешиб ўтаркан.

Ёшликда бу яралар бир оз ўтмай битади.
Қариган вақтдаги газак олиб ётади.

Битмас, аксинча яра тарқаларкан атрофга.
Оғриб, лўқиллаб жонни қўяр экан азобга.

Атрофингда болалар, лек ёлғизга ўхшайсан.
Энди сен ҳаётмассан! Сен шунчаки, яшайсан!

Соя мисол: хонангга кирасу чиқасан.
“Дунё ташвиши менда” - деб юрагинг сиқасан.

Насиҳатинг келинмас, ўз болангга ёқмайди.
Чунки улар ўзини ақлли деб ўйлайди.

Балки бир вақт бизга ҳам ёқмагандир насиҳат?
Ҳаётнинг чархпалаги айланар! Бу - ҳақиқат!

Шу ақлни уларга ким ўргатди? Сенмасми?
Ҳаётнинг йўлларида етаклаган сенмасми?

Танитган оқ, қорани, яхши билан ёмонни.
Ажратишни ўргатган дўст ва душман томонни?

Майли, дўстим, жимгина ўтирайлик, шу дуруст.
“Ёнимда ҳеч ким йўқ”- деб кўнгиллар кетмасин суст.

Олдимизда Қуръон бор! Унинг ўттиз пораси!
Бизга ҳамсуҳбат удир! Ёлғизликнинг чораси!

Тинмай ўқи! Ўзингга ҳам заҳира қилиб қўй!
Қабрга Қуръон билан кирган яхши! Билиб қўй!

Қуръон қабрда дўстинг, дўзахдан парда бўлар.
Қабринг мунаввар этиб уни нурга тўлдирар.

Бизга муҳими шудир! Қолганлари бир тийин!
Ўқи! Ўқи! Ва ўқи! Қабрда бўлмас қийин!

Мастура ҳожи она.
❤15🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌱🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌱

💓💓🎀💓💓💓💓💓💓

🌹Ассалому алайкум   
              мехрибонларим🌹
🌺 Душанба тонги муборак бўлсин!

🎀АЗИЗЛАРИМ,
🎀Хамиша АЛЛОХ нинг
🎀панохида бўлинг 🤲🤲🤲🌹
🎀Дастурхонингиз рисқли, 🎀Рўзғорингизга барака,
🎀Хонадонингизга тинчлик 🎀хотиржамлик,
🎀Оилангизга бахт-саодат,
🎀Шодлик қувончлар
🎀тилайман


🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟
Яқинларга Улашинг.. 🪻

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эри бор аёлларга савол: 
Вақт ортга қайтиб эрингиздан қайта совчи келса яна уни танлаган бўлармидингиз?


Ўз жавобингизни белгиланг ва қизиқ маьлумотга зга бўлинг! Кўрамиз сизга нима чиқар экан!

              👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу дунёда сирингни 2кишидан бошқа кимса билмасин...
❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😢Она сиз қаримай туринг
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир бола исмини тескарисига
ўкиса ҳам бир хил экан.5 та
ҳарф. Изоҳ: «нон» тескариси
ҳам «нон». У бир жойдан сув
ичибди.Сув ичган жойи ҳам
тескарисига ўқиса бир хил.
Боланинг миллати ҳам шундай,
тескарисига ўқиса ҳам шундай.
Бола ов қилибди, овланган
ҳайвонни номи тескарисига
ўкиса ҳам бир хил.🤯
Диккат савол:❓
1) Боланинг исми.
2) Қаердан сув ичган.
3) Миллати.
4) Қандай ҳайвонни овлаган.
Ёрдам: Ҳаммаси 5 та ҳарфдан
иборат.
🤔 ❗️ ЖАВОБИ БУ ЕРДА 👇

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
ҚАЙНОНА ВА ҚАЙНОТАЛАРГА ТАВСИЯ…

Хўжайин эмас — Лидер бўлинг!...
🍃
Янги уйимизга кўчиб келганимизга ҳали кўп бўлмади. Илгари кўчада ҳеч ўтирмаганим учун, бу жойда ҳам чиқавермайман, вақтим ҳам етишмайди, шунга қўшниларни ҳам яхши танимайман...

Аммо чап тарафимизда яшайдиган бир холажоннинг меҳнаткашликлари эътиборимни тортган..
.
Миллатлари, менимча, Қрим татар.

Белларидан фартук тушмайди.
Бир қарасангиз — супурадилар. Бир қарасангиз — нимадир олиб чиқиб, панжарага ёядилар.

Ҳовли, гуллар, дарахтлар — ҳаммасига қараб юрадилар.

Уйларининг ёнида узун скамейка бор. Ёшу-қари аёллар кўпинча шу ерда ўтириб, чақ-чақлашиб вақт ўтказишади...

Бир куни ўша скамейкада ўтирган аёллардан бири холага:
— Файза опа, келинг, бирга ўтирамиз. Мана, келиним печенье пишириб чиқди, еймиз.. — деди.

Файза хола табассум билан:
— Йўқ, ўтиришга вақтим йўқ...
— Келинингиз қилсин ишларни, — деб кулди у аёл.
Шунда Файза хола:
— Келиним ўқитувчи.Яна, Болаларига ҳам қараши керак. Мен ундан ҳеч нима кутмайман, — дедилар.
— Овқатни-чи ўзиз қиласми?
— Овқатни чолим мен пиширганимдан бошқасини емайди. Илгари эса фақат онамиз пиширган овқатни ердилар.... Инжиқ шунақа...
Кулиб қўйдилар ва..
— Келиним қачон овқат пишириб берар экан, ошхонада нимани нотўғри қиляпти экан, деб кутиб ўтирмайман...

Сўнг жуда маъноли гап айтдилар:
— Кераксиз бўлиб қолишдан, кутиб ўтиришдан, кўчада бекорчи ғийбат қилиб ўтиришдан, касал бўлиб, бировнинг қўлига қараб ётишдан Аллоҳ асрасин....

Мен шу гапда бир муддат ўйланиб қолдим...

Қаранг, 72 ёшли аёлнинг орзуси нима?
Келини унга хизмат қилсин эмас.
Охирги кунимгача ўзим ўз ишларимни қилай, деябдилар..

Чоллари ҳам тинмайдилар экан. Гулзор, дарахтлар, ҳовлига зеб бериш билан, таъмир билан банд.

— Ўғлим ҳам, келиним ҳам биз қилаётган ишларимизни кўриб-билиб юради. Керак бўлса, кейин ўзлари қилаверади, — дедилар...

Шунда яна бир аёлга қараб:
— Муяссар, сен ҳам доим келинингдан норози бўласан. "Набирамни олиб ўтирсам ҳам «улгурмайди»" дейсан. Набирангни онасига бер. Ўзи тарбия қилсин, ўқиш-ёзишни ўргатсин.
Сен соғсан — ўзинг қилавер улгурасан... Кутсанг, кутганингдек бўлмаса, кейин келишмовчилик бўлади, — дедилар...

Нақадар оддий гаплар...
Аммо нақадар катта ҳикмат!

Биз баъзан келиндан хизмат кутиб, унинг ҳар бир ишидан камчилик қидирамиз....

Файза хола эса келинидан хизмат кутмасдан, унга намуна бўлиб яшаяптилар...

Қадрли қайнонажонлар...
Келинингиз ишчи бўлса — уни тушунинг.
Боласи билан банд бўлса — ёрдам беринг.
Ўзини ривожлантирса — қувонинг.
Уйда сиз қиладиган, қилган ишларни ҳаммасига уни мажбурлаб қўйманг.

Сиз соғлом экансиз, қўлингиздан келса — ўзингиз қилинг.

Қайнотажонлар...
Аёлингизга:
«Онажониси, ўзингиз пиширинг, қўлларингиз ширин...»
денг.
Келинингизга эса:
«Сен болаларинг билан шуғуллан, бизга билимли зурриётлар керак »,денг...

У ҳам бировнинг эрка қизи.
У ҳам бировнинг фарзанди.
У ҳам чарчайди.
Унинг ҳам орзулари бор...
Ўғлингизни чиройли кутиб олишига имкон беринг..
Бахтли бўлишсин...
🍃
Қайнона бўлиш — хўжайин бўлиш эмас.
Қайнота бўлиш — ҳамма сизга хизмат қилиши керак дегани эмас...

Оилада катта бўлиш — кўпроқ хизмат талаб қилиш эмас, кўпроқ масъулият олишдир.
Келиндан:
«Мен учун нима қилдинг?»
деб сўрашдан олдин,
«Мен унга нима ёрдам беролдим?»
деб ўзимиздан сўрайлик...

Келинни қийнаш — тарбия эмас.
Уни ўз оёғида турадиган, билимли, меҳрибон ва масъулиятли аёл қилиб улғайтириш — ҳақиқий катталик...

Ва бир ҳақиқатни унутмайлик:
Скамейкада ўтириб, келиннинг камчилигини муҳокама қилиш осон.
Ҳовлида туриб, ўзингиз намуна бўлиш — қийин...

Лекин фарзандларимиз биз айтган гапни эмас,
биз қандай яшаётганимизни ўрганадилар....

Шунинг учун...
ХЎЖАЙИН ЭМАС — ЛИДЕР БЎЛИНГ!

Келинингиз сиздан қўрқиб эмас,
сизга қараб ўрнак олиб яшасин.
Шунда хонадонда фақат тартиб эмас, меҳр ҳам кўпаяди...


Бу билан келинлар ҳечнима қилмасин демоқчимасман...
Мехр билан, қувонч билан ҳизмат қилиб, хурмат қилиб яшасин....


Сиз нима дейсиз қадрлигим...


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43👍5🥰4
АААССАЛОМУУУ АААЛАААЙКУМ ...

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .
Янги кунларни бошлаб , ишларни тиндириб , кўнгилни хотиржам қилиб , тушликда қоринни тўқлаб , салқин уйда ҳордиқ олмоққа кирдингизми ?

Ёки ишингизни келган жойидан давом этаяпсизми .
Каникулдаги шумтака болажонларни сояга ҳайдаёлмай жиғибийрон бўлиб юрибсизми ёки .
Саломат бўлинг яхшиларим ...

Манга ҳар доимгидек , ўзингиз сезганиздек бугун дам . Ўзиям мазза қилиб дам олдим , Алҳамдулиллаҳ .

,, Бир товуққа ҳам дон керак , ҳам сув ,, деганларидек шу кичгинагина оиламиз учун рўзғорлик қилайлик деб Қўйлиқ бозорига бориб келдик .

Халқда бир гап бору ...
,, Агар юрагинг сиқилса ё бозор айлан ё мозор ,, деган .
Вағур - вуғур , шовқинли бозор , тўкин - сочинли бозор , арзон - қимматли бозор , сахий - ҳимматли бозор .
Анқонинг уруғидан бошқа ҳамма нарса топилади .

Сабзи , пиёз , картошка бир ён , шираси тилни ёрадиган қовун тарвузу қарсиллаган узумлар бир ён , есангиз ширинлигидан лабингиз ёпишиб қоладиган шафтолилару , сариқ , кўк , қизил , майда , катта жоноқи олмалар бир ён .
Расталарга терилган қип қизил ялтираб пишган катта - кичик , ёғли - ёғсиз , буғдой , арпа , жўхори , ёрма нони ҳидию ўзи кўзни қамаштиради .
Алллоҳимга беҳисоб шукур , тўкин сочин юртимизга кўз тегмасин .

Келинг янги маҳсулотлардан
,, ажабсанда ,, қилиб бераман 😊 .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан доим бирга 😘 .


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥11❤7
#СУБҲИДАМ
-88-

балки ... балки тенг яхши кўришимни айтмоқчиман... Шу вақтгача кўнглим билан олишганим , унга доим чап беришга харакат қилганим ... барчасини айтмоқчиман. Унга иқрор бўлмоқчиман .Беш кундан кейин Суюма уйга қайтади. У қайтиши билан "Суюма , сен менинг дунёимсан !" демоқчиман...

Абдумажид шу сўзларни айтар экан бурнидан бир томчи қон сизиб чиқди ....

Мирсодиқ шошиб қолди :

- Абдуу, бурнинг қонаяпти !

Абдумажид шоша - пиша рўмолчасини олиб , юзига босди :

- Кечаям , юзимни юваётганимда қонаб кетганди . Бу билан бир хафтада учинчи қонаши ...

Абдумажид бошини осмонга қаратди:

- Ҳозир тўхтаб қолади ...

Мирсодиқ унга ташвишли боқди :

- Бир хафта учун уч марта кўп ?! ... Қани юр , кетдик ...

- Қаерга ...

-Чилонзорда жуда зўр клиника очилган . Ташхис қўйишдан тортиб , даволашгача бўлган ишларни ҳаммасига малакали шифокорлар жалб этилган. Бирров кўриниб келамиз. Кўнгилнинг ҳотиржам бўлганига нима етсин ... Бўлақол ...

Аммо улар клиникада бирров эмас , кечгача қолиб кетдилар...
Абдумажиднинг топширган таҳлилларининг сонининг ўзи ўнтадан ошди. Турли аппаратларга тушиб, кўрикма- кўрик юриб, ниҳоят шифокорлар томонидан бир тавсия олдилар :
-Таҳлил натижаларини эртага олишингиз мумкин. Аммо энг асосий ташхисни профессор Салимов индинга айтадилар, чунки улар бугун ва эртага клиникада бўлмайдилар , сабаби шаҳар касалхонасида жарроҳлик амалиёти ўтказадилар ...

Мирсодиқ ва Абдумажид бўшашганча уйларига қайтишга мажбур бўлдилар.

Мирсодиқнинг кечаси билан уйқуси келмади . Унинг кўнгли негадир ҳижил бўлиб кетаверди. Шифокорлар Абдумажидни биргина бурнининг қонаганлиги учун ярим кун текширишгани ва тайинли гап айтишмаганлиги кўнглига шубҳа оралатган эди .

Наима эрталаб турганида Мирсодиқнинг одатига хилоф равишда уйда йўқлигини кўриб ҳайрон бўлди . Мирсодиқ эрта сахардан узлуксиз ишлайдиган клиникага келган ва Абдумажидга тегишли таҳлил натижаларини олиб, шаҳар касалхонасининг остонасида профессор Салимовни кутиб ўтирар эди .
Бир вақт қоровул чол оқ рангдаги нексия машинасидан тушиб ичкарига дадил одимлаб келаётган юзлари нурли, ёши олтмишларга яқинлашиб қолган кишига имо қилди :
"Шу киши бўладилар"

Мирсодиқ дадил қадамлар билан профессорга пешвоз чиқди. Аммо у киши билан ўн дақиқа суҳбат қургач , бояги дадиллигидан асар ҳам қолмади...
У тезлик билан Абдумажид таҳлил топширган клиникага қайтди ва боягина олган таҳлил натижаларини навбатчи ҳамширага умидсиз ҳолда узатди : "Узр, адашиб бошқа одамга тегишли маълумотларини олиб кетиб қолибман" . Мирсодиқ жадаллик билан клиникани тарк этар экан ортидан қараб қолган ҳамшира "Бундай бўлиши сира ҳам мумкин эмас, ахир маълумотлар белгиланган рақамли жетон орқали берилади , адашилинган тақдирда ҳам нима учун ўзига тегишлисини топиб беришимизни сўрамади" дея таажжубланганча қолаверди .
Мирсодиқ эса машинасини ҳайдаб борар экан, навбатдаги светофорда тўхтаганида жаҳл билан рулни урди. Мирсодиқни қулоқлари остидан профессор Салимовнинг : "Бош мия саратони , учинчи босқич" деган сўзлари ва унинг қатъий талаб билан берган саволига :"..энди кеч деб қўрқаман " деган жавоби айланаверар эди ...

ХазонРезги
❤35🔥14😢10
​​#tarbiya

Қадимда уч мерган устоз ораларида ким таълим беришда илғорлигини аниқламоқчи бўлишибди. Учаласи ҳам биттадан шогирдларини чақиришибди. Ҳар бир шогирд ўз устозига тош отиб, бу санъатни қанчалар ўзлаштирганини намойиш этиши керак экан. Биринчи устоз шогирди отган тошларга эпчиллик билан чап берибди. Иккинчи устоз отилган тошларни усталик билан шогирдига қайтарибди. Учинчи устознинг шогирди қанчамажбурлашмасин устозига тош отишдан бош тортибди. Шунда холис ҳакамлар шу учинчи устоз-шогирдни ғолиб деб топишибди. Қолган икки устоз норози бўлиб:
- Ахир, улар тош отиш санъатини кўрсатиб беришмади-ку!-дебди.
- Тўғри, - дебди ҳакам - лекин у шогирдини устозига тош отмайдиган қилиб тарбиялабди…
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Унутманг, маънавий тарбия жисмоний тарбиядан устундир.

Ота-онаси ва устозини эъзозлаган инсон юксалиши муқаррар!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥4👍3
Ушал баҳорларим қайтиб келсайди,
@@@@@@@@@@@@@@@.

Уша баҳорларим қайтсайди яна,
Ҳар гулу япроққа байтим битардим.
Гулу ғунчаларга бӯлиб парвона,
Ёшлик завқин қӯшиқ қилиб айтардим.

Уша маъсум дамлар қайтсайди яна,
Гӯзал туйғулардан маст бӯлиб шодон.
Чечаклар ҳуснига бӯлиб парвона,
Ҳаётга маҳлиё яшардим ҳар он.

Уша баҳор оним қайтсайди яна,
Чалғимай дунёнинг кир томонига.
Яшар эдим балки ,ишқдан мастона,
Боқмай сира инсон кас, ёмонига.

Табиат шайдоси эдим мен азал,
Ёмғир шивиридан тинглаган бир ишқ,
Гулми ё капалак, қай бири гӯзал,
Дилимга яқинроқ шеърми ё қӯшиқ.

Ушал баҳор айём қайтсайди яна,
Қадрлар эдимми ҳаёт шавқини.
Уша бойчечакка бӯлиб дугона,
Ҳис этиб боҳорни соғинч завқини.

Ушал баҳорларим қайтсайди яна,
Дил лавҳига пинҳон ишқим битардим.
Энг маъсум туйғуга бӯлиб парвона,
Капалак умримни гулга тутардим.

Ҳаёт қӯшиғини кафтга битардим.


Лутфия Умарова.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥7❤3