📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
​​#СУБҲИДАМ
-89-

Эртаси куни Абдумажид докторнинг қабулига ёлғиз ўзи борди.
Профессор Мирсодиқнинг илтимосига кўра, унинг ташрифи ҳақида лом- лим деб оғиз очмади , аммо ... Абдумажидга бор гапни рўйи- рост айтишга мажбур эди ...

- Доктор, қанча вақтим бор ?! Илтимос , кўнгил учун мени аяб муддатни беркитманг . Мен нималарга улгуришим кераклигини ҳисобини билишни истайман ...

Абдумажид зўрға , ютинганча гапирди . Унга бу хабар жуда оғир ботганлиги тахминларсиз кундай равшан эди ...

Профессор ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қилар эди :

- Бу ёлғиз Яратган Эгамга аён. Бу ҳолатда сизга нима таскин берсам ҳам, юпатсам ҳам , ёки очиғини айтсам ҳам бари сиз учун бошқача таъсир кўрсатиши мумкин . Аммо мен ҳам валломат эмасман . Тузалиб кетишингиз , ҳеч нима кўрмагандек бўлиб кетишингиз мумкин . Умид ўзидан , ахир .

Абдумажид чуқур сўлиш олди :

- Доктор , мен хар қандай қарорни эшита оладиган даражада кучлиман . Сиз касбий нуқтаи назарингиздан келиб чиқиб менга очиғини айтаверишингиз мумкин ...

Профессор бундай пайтларда шифокорлик касбини танлаганлигига пушаймон бўлар эди :

- Очиғини айтганда ҳам, рости билмайман ... Балки бир ой, балки уч ой , балки етти ой ...

- Демак , узоғи билан етти ой ...

Салимов ҳўрсинди :

- Биз зудлик билан кимё терепия муолажаасини бошлашимиз керак . Бу муолажаа ўсмани ўсишига қаршилик қилади , эмига тушса уни сўрдиртириб ҳам юборади .
Профессор ўрнидан туриб Абдумажиднинг елкасига қўлини қўйди :
- Ўғлим , бу шундай касалликки, уни ишонч ва умид билан мағлуб қилиш ҳеч гап эмас. Мен фаолиятим давомида "бутунлай умид йўқ" деб ташхис қўйилган қанча беморларни соғайиб оёққа туриб кетганлигини кўрдим, яна қанча "бўлиши мумкин" дея тахмин қилинганларни ўзларини ўзлари абгор қилиб қўйганликларини гувоҳи бўлдим.
Сиз , айтишга осон , "танаси бошқа дард билмас" дейишингиз мумкин . Сизга жавобан шуни айта оламан-ки , қаршингизда турган инсон ҳам бир вақтлар ҳудди шундай муаммога дуч келган. Кўриб турибсизки , дард бошқа , ажал бошқа .
Биласизми , бир аёл ҳақида эшитгандим яқинда . У юрак етишмовчилиги сабабли Ҳиндистонга бориб , жарроҳлик операциясини бошидан кечирибди. Натижада аҳволи ўнгланибди , шифосини топибди. У аёл уйига деярли соғлом қайтибди. Қайтганидан икки хафта ўтгач, шом вақти уйида кечки овқат учун нон қолмаганлигини кўриб дўконга чиқибди. Бир дона нон харид қилиб дўкондан чиққанида бир- бирини қувиб ўтаётган енгил машиналарни орасида қолиб ... ҳалок бўлибди .
Кўрдингизми , ўғлим... Бу дунё шунчалик синоатли-ки...

- Доктор, мен бир ҳафталарда қайтаман ёнингизга ...

- Бу жуда узоқ муддат . Сиз ҳамма ишингизни йиғиштириб қўйиб соғлиғингизга эътиборни қаратишингиз керак ... Бу ишда дақиқалар роль ўйнайди , ахир ...

Абдумажид докторга илинжли тикилди :

- Битта саволим бор, доктор ?! Илтимос , шунга аниқ, рўйи- рост жавоб берсангиз ...
Айтингчи , мен қачонгача бу ...

давоми бор ....

Хазонрезги

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37😢16🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким Қайси Ойда Туғилган Танланг ❤️

Сиз қайси ойда туғилгансиз ўзингизни характерингиз ҳақида билиб олинг қандай инсон экансиз ?


❄️ Январь Февраль ❄️

🌞 Март Апрель 🌼

🌻 Май Июнь 🌷

🌺 Июль Август 🍃

🍁 Сентиябрь Октябрь 🥀

💐 Ноябрь Декабрь ☃️



Ўзингиз ҳақида билиб олишнинг айни вақти пастдаги Ойингизни босинг 🌹👇🏻😁
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар доим меҳрингизга эҳтиёжим бор… ❤️💗

❤️Меҳрингиз, эътиборингиз ва самимий сўзларингиз мен учун жуда қадрли.

❤️ Ҳар қандай ёшимда ҳам инсонга меҳр керак экан… Айниқса, сиздек қадрли инсоннинг меҳри. 🥹❤️🌹

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤1
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
(давоми)
-90-

бу аҳволимни яшириб юра оламан?! Қачон касаллик бошқа инсонларга ўзини ошкор қилади. Айтмоқчи эдим-ки, ҳаётимдаги инсонлар мен чалинган дарддан ҳабар топганликларига қадар ... битириб олишим мумкин бўлган ишларим кўп экан.
Кейин ... очиғини айтсам , менга ачиниш назари билан қарамасликларини истар эдим . Бу мени бадтар тушкунликка тушишимга сабаб бўлади ...

Профессор жойига қайтиб бориб ўтирди . Юзини икки кафтлари орасига яширди.
Нималарнидир, ўйлади ...
Нималарнидир мўжалини олди...
У рўпарасида аросатда қолган киши ҳукмини олган каби ўтирган Абдумажидга нима дейишни ўйларди ...
Салимов гўё юрагидаги зардобини чуқур нафас олиш билан чиқариб юбормрқчи бўлгандек энтикиб нафас олди :

- Ўғлим, баъзи саволлар бор- ку, аммо уларнинг дарров қайтарилалиган жавоблари йўқ... Жавоблари вақти - соати билан ўзи келади. Сизнинг масалангиз ҳам худди шундай . Гапларимни тўғри тушунган бўлсангиз , айтмоқчиман-ки, бу дард қачон ўзини ошкор қилиши ҳам мубҳам масала, яъни ноаниқ демоқчиман . Ўсма туфайли сиз ҳушингизни йўқотишингиз бу дардингизни атрофидагиларга "сотиб" қўяди . Тез- тез кўзингиз тиниб , бошингиз айланаётганлиги ҳаракат ана шу жараёнга қараб кетаётганидан дарак . Бу ёғини энди билмадим .
Салимов чуқур уф тортди.

Абдумажид ҳазин кулимсиради :

- Сизниям қийнаб юбордим- а , доктор . Майли , мен борай . Тез кунларда қайтаман , яна ...

Абдумажид хайрлашиб хонани тарк этди ...

* * *

Бу ёлғон дунёда ёлғон гапириш , ўзини ҳеч нарсадан бехабар тутиш кимлар учун азоб . Азоб бўлганда ҳам , мислсиз азоб ...
Мирсодиқ Абдумажидни узоқдан кўриб , барчасини тушунди. Дўстини таҳлил натижаларидан бохабар бўлганлигини , аҳволи жуда ёмонлигини англади , аммо унга ўзини баридан бехабар қилиб кўрсатиш , Абдумажидга пешвоз чиқиб бор кучи билан бағрига босиш , дунёни тўлдириб овозини борича дод солиш ...- булардан ўзини тўхтатиш учун керак бўлган матонатни топиш - умри давомидаги энг қийин ишлардан бири бўлди. Мирсодиқ бир вақтлар собиқ хотини ортидан пичоқ санчганда , лаҳзаларда бор- будидан айирганида ҳам бунчалик қийналмаган, эсанкирамаган эди. У вақтда Мирсодиқни қаддини тутиб туришга хиёнаткорларга нисбатан бўлган нафрати ёрдам берган эди...
Аммо ҳозир ... Мирсодиқ жуда абгор аҳволга тушиб қолганди. У ич - ичидан тўкилиб борар , яқин дўстига нисбатан кўнглида бўлган меҳр ва ваъфо ҳисси дилини янада қовжиратиб юбораётган эди ...

Абдумажид у билан сўрашиб кабинетига йўл олди. Мирсодиқ унга сўзсиз эргашди . Абдумажид ўз жойига ўтирар экан , рўпарасидан жой олган Мирсодиқнинг олдига бир файл қилиб йиғиштириб , тартиб билан жойланиб қўйилган таҳлил натижаларини ташлади .
Мирсодиқ бу файлни дарҳол таниди . Абдумажиднинг кўнгли учун қўлга олди, аста варақлади ... ("Ана бўлди!" Бу ёғига ҳеч нарсадан бехабарлик томошасини кўрсатмаса ҳам бўлади ... ) Мирсодиқ кўзларини файлдан олиб дўстига тикди : унинг нигоҳларидан чексиз дард тошиб чиқаётган эди...

Мен кўпинча ўйга толаман ...
Дунёда пешонасига "бедаво дард" ҳукми ёзилган инсонга қийинмикан ?
Ё ! Ёки уни дардини била туриб , қўлидан ҳеч нарса келмаслигини англаган , яқинини аста- секин йўқотишга маҳкум иккинчи инсонга қийинмикан ?! Билмадим ?!
Билолмадим ...
Кимга қийинроқ экан ?! ... Ҳаётингдаги сен учун энг азиз инсонинг кўз ўнгингда аста - секин шамдай сўниб борса- ю , сен унга барчаси ҳали ўз ўрнига тушиши , бариси ортда қолиб кетишини, яхши кунлар ҳали олдинда эканлигини такрорлашинг , аслида эса бу нарсани ёлғонлигини ўзинг ва уни билиб туриши ...
Бундан ортиқ азоб бормикан инсонга?
Бундан ортиқ синов бормикан инсонга ?! ...
Мен ҳали ҳам жавоб топганим йўқ ... Кимга қийин ?! Дард ҳукмини олган , яқинларидан жудо бўлишга маҳкумлигини била туриб , вақти - соати қачон битиши соатини умидсиз кутган инсонгами ?! Ё ... Ёки ночор ва забунлигидан дод демоққа ҳам ҳоли қолмай , яқинидан соат сайин тирик туриб айрилаётган , усиз дунёлари ҳувиллаб , ҳувиллаб кетишини била туриб қўлидан ҳеч бир чора келмайдиган

ХазонРезги
❤50😢23🔥7👍6
🌙Хайрли оқшом Азизлар..
🍃🍃
Мана яна бир кунимиз ўз нихоясига етмоқда.✨
🍃🍃
Бугунги  кунда  қандай  инсонлар билан  дўст бўлдигу,  кимлар билан  арзимаган  бахоналар билан  айрилдик.💦
🍃🍃
Кимларни  кўнглини олдигу,  кимларнидир кўнглини билиб  билмай  оғритиб қўйдик.🤍
🍃🍃
Кимларга  табассум  ила  боқдигу,  яқин  инсонимиз учун вақт ажратолмадик,.☘
🍃🍃
Келинглар  бу омонат  дунёда бир биримиздан  мехримизни  аямайлик.
🍃🍃
Бир биримизга  ёрдам қўлимизни  ўзатайлик....
Яхшилик қилайлик...
Агарда яхшилик қўлимиздан келмас экан, ёмонлик хам
қилмайлик...🩶
🍃🍃
Оқшомингиз файзли ва
мазмунли ўтсин Азизлар .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🌤 Ассалому Алайкум!
💓💓🪶💓💓💓💓💓💓 🌸Сешанба тонги муборак бўлсин!!
🌧🌧⭐🌧🌧⭐🌧🌧
☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘️ Кунингиз хайрли ва
солиҳ амалларга тўла бўлсин.
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
🎀Янги кунни ҳадя қилган 🎀Аллоҳга ҳамдлар бўлсин! 🎀Ҳамиша соғ - саломат бўлинг.

📎📎📎📎📎📎📎📎
Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Олисдаги дил яқинларим .
Хайрли тонг ҳаммага .
Мароқли ҳордиқ олдингизми .

Тонглар салқинлаб қолибдия .
Тонгда балконда туриб этим увишди .
Ташқарида каравотда кўрпани бошгача тортиб олиб мазза қилиб ётадиган маҳалда ҳозир .

Кечқурин чексиз осмонга термулиб юлдуз санаб ётасизда . Тонгда кўрпани ичида иссиқинада кўзингизни очасиз .
Ундаям биров ,, тур тонг отди тур , тез бўл тур деса ,, .
Тургингиз келмай кўрпага ўраниб мазза ухлагингиз келади .
Эҳ мазза мазза дамлар ...

Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин .
Эрталабки саломда ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍10❤1🥰1
#СУБҲИДАМ
-91-

иккинчи инсонгами ?!
Билмадим, билолмадим ...

Мирсодиқнинг бор ҳиссиётлари бўғзини олов каби куйдириб ўтди :

- Абдууууу...

Улар анчагача бошқа ҳеч нарса демадилар . Дейишга ҳожат қолмаган ҳам эди...
Бирида юпатишга мадор, иккинчисида уни эшитишга қувват қолмаган эди...

Анчадан кейин Абдумажид рад қилишнинг иложи йўқ оҳангидаги ялинч овозда деди :

- Ёрдаминг керак , дўстим ...

Мирсодиқ "нима ёрдам , нима учун, қўлимдан келса " демади , у :

- Эшитаман ... - деди , халос .

Шу бир оғиз ибора Мирсодиқнинг дўсти учун барисига тайёрлигини англатар эди ...
Барисига ...

* * *

Суюмани кутиб олишга Абдумажид ва фарзандлари чиқишди ... Гарчи пофессор Салимов Абдумажидга машина бошқаришдан ўзини тийиши кераклигини қайта- қайта уқтирган бўлса- да , у бугун бу ишдан ўзини чеклай олмади .
Абдумажид аэропортга ўз жуфти- ҳалолини , беш йиллик умр йўлдошини , шунча йиллик биргаликда умр кечиришган бўлса-да , ҳали бирон марта қўлларини ҳам ушлашга ботина олмаган Суюмасини кутишга чиққан эди .
Суюма йигирма уч ёшга қадам қўйган эди ... Аммо шу ёшгача кўрган ва кечирганлари ҳаттоки бир инсон умри учун кўпдай дейишга арзигулик эди ...
Абдумажид эса ўттиз еттини қаршилаган эди . Унинг умри , кечмиши , ... дарди ...унга баҳо бериш учун, билмадим қанча бардош керак бўлар экан ...
Беш кун аввал , "Барини бошдан бошлайман, умримнинг давомини севгим , севгилим билан бахтнинг қўлидан тутиб яшайман"дея режа қилган инсон учун барча орзу, умидлари йўқлик қаърига йўл олса , бу ҳолни нима деб баҳолаш мумкин. Аслида баҳолашнинг иложи бормикан ?! ...
( Ҳа ! Бу ёғига фақат уч нуқта ... Кўп нуқта ... Чексиз нуқталар ...
Бу дегани нима айтайми ?! Тўкилиб бўлдим дегани !!! )

Аллоҳим Робияни дунёга берганида , ўша вақтда шу қиз қалб қувончи , юрак малҳами эканлигини дарагини инсонлар билганларида эди.. . Ҳудди ҳозиргидагидек ...

- Аяяяжоооон ! - Суюмани кўриши билан Робия бор овозда бақирди , югуриб бориб ўзини аяси бағрига отди ,- ўзимни аяжоним ! Сизни жудаям соғиниб кетдим . Ҳаммамиз соғиндик, акажоним ҳам , адажоним ҳам , ҳаммамиз !
Суюма Робияни маҳкам бағрига босди :

- Мен ҳам сизларни соғиндим . Ҳаммангизни соғиндим , сениям , акангниям ...

- Адажонимларни- чи ?!

Суюма Абдумажидга кўз ташлади, аммо дарров ерга қаради :

- Адажонинигниям ...

Суюма Шаҳзодни қучоқлар ва у узатган гулдастани олар экан , Абдумажидга жилмайди :

- Ассалому алайкум , Абдумажид ака?! Болалар қийнаб қўйишмадими?!

Абдумажид Суюмага бошқача назар ташлади :

- Йўқ, яхшиям шулар бор экан . Фақат сени соғиндик , халос . Қийинчилигимиз соғинганимиз бўлди .

- Ўзимниям юрагим узилиб кетди . Ҳаммангизни жуда соғиндим... ,- Суюма кўнглидагиларини изҳор этишга шошилди ...

- Аяжооон ! - уйимизда-чи, россаа одам кўўп ! Бувимгилар , бобомгилар , болалар... Кейин- чи амакимгилар кечқурун келишаркан ...

Суюма Робияни юзидан яна ўпди :

- Уларниям роса соғиндим, унда кетдик уйга ...

* * *

Кечқурун ёлғиз қолишганда Абдумажид Суюмадан кўзларини юмишини сўради :

- Нимагааа ?! - ҳайрон бўлди Суюма...

- Хўп дегин ,- деди Абдумажид унга меҳр ила боқиб ...

Суюма Абдумажиднинг бу ҳаракатларига тушунмади ,аммо қизиқиши устун келди :

- Хўп ...

Суюма кўзларини юмди .

- Энди қўлингни оч!

- Нимага ?!

- Савол берилмасин , айтганимни қилинсин !

Суюма кўзлари юмуқ ҳолда жилмайди :

- Яна битта хўп !

Суюма қўлини узатди . Абдумажид унинг ҳовучига алланима ташлади :

- Энди очавер , бўлди .

Суюма кўзларини очиб қўлларида турган калитга ҳайрон тикилди :

- Тушунмадим, Абдумажид ака, нима бу ?!

- Суюма хоним учун спарк автомобили !

- Ахир , нима .. нега ...

- Вой Суюма- ей , ахир, нима учун бўларди ! Хаммаси учун- да!
Мана ўқишинг битдими ? Битди !
Энди сен фирмамизда ишлайсан . Бизнес леди - Суюма хоним ! Қалай звучить - а ! ( Абдумажид жилмайди , кейин жиддийлашди), Суюма ! Мен ҳар доим сени мустаҳкам иродангга қойил қолганман ва тан берганман . Сен мақсад қилиб қўйган ҳамма ишни уддалай олишга гувоҳ

ХазонРезги
❤53👍18
#ибрат

Бир куни ота ўғлининг елкасига қўлини қўйиб:
- Ўғлим, бу дунёда ким кучли? - деб сўраб қолибди.
Ўғил:
- Мен, кучлиман, дадажон, мен! - деб жавоб қилибди.

Ота яна бир марта шу саволини такрорлабди. Ўғли яна шундай жавоб қилибди. Отанинг ҳафсаласи пир бўлиб, ортига қараб етти қадам юриган экан, "Кел, майли, 3-марта ҳам сўрай" деб:
- Ўғлим, бу дунёда ким кучли? - деб сўраб қолибди.
Ўғил эса:
- Сиз кучлисиз, сиз, дадажон, - деб жавоб қилибди.

Шунда ҳайратланган ота:
- Нимага икки марта сўраганимда шу жавобни бермадингиз? - деб сўрабди.
- Унда сизнинг қўлларингиз менинг елкамда турган эди. Қачонки, сизнинг қўлларингиз менинг елкамда бўлганида дунёдаги энг кучли одам бўламан, - жавоб қилибди.

Буни эшитган ота йиғлаб юборибди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28👍2
Nahori nashta (VibeCoverai)
Muhabbat Shamayeva & Ilyos Malayev
Энг Сара қўшиқлар🎼🎼

✧══════•❁❀❁•══════✧

💖 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝

🌷kanalga obuna bo'ling! 🌷
👏1
Зита ва Гита киносида шавқатсиз хола рўлини ўйнаган Манараманинг тақдири... Ачинарли якун😓

Филмда Манарама жаҳлдор, қаттиққўл ва золим хола рўлида бечора Зитанинг ҳаётини азобга айлантиради. Аммо бундай ролни ижро этган актрисанинг тақдири кинодагидан ҳам аянчлирроқ ва шавқатсизроқ якунланганини билармидингиз? Давоми👇

Манарама ҳаёти давомида кино ва театрларда 1200 дан ортиқ рол ижро этган ва Гинеснинг рекордлар китобига киритилган. Ҳаттоки чақалоқлигидаёқ чақалоқ образида кинода рол ўйнаган.

Аммо бу аёл ўз умрининг сўнгида 4 нафар одам иштирокида дафн қилинади. Гарчи бир пайтлар жуда машҳур бўлган бўлса ҳам.

Актриса 1926-йил 16-августда туғилган ва туғилган пайтидаёқ кинода рол ўйнаган. 1941-йил у Манарама тахаллусини олиб энг машҳур ва энг қиммат актрисага айланади. Актрисанинг энг машҳур роли Зита ва Гита филмида жаҳлдор хола образи бўлган.

Аммо кинодан ташқари актрисанинг ҳаёти оғир кечган эди. Унинг ягона қизи бор эди. Гита Ахтар.

Бир куни Манараманинг қизи Гита уйдан чиқиб кетади ва бедарак йуқолади. Қанча ҳаракат қилмасин актриса қизини топа олмайди. Кейинчалик актрисанинг турмуш ўртоғи вафот этади. Маълумотларга қараганда Манарама турмуш ўртоғининг ҳамма қарзларини бўйнига олади ва ўйини сотишга мажбур бўлади.

Натижада бир пайтлар жуда машҳур бўлган Актриса бошпанасиз бир неча кун кўчада ухлашига тўғри келади.

2005-йилга тақдир унга яна битта имконият беради. Манарама катта ва тарихий драммада рол ижро этади. Кейинчалик бу филм оскор мукофотига лойиқ кўрилади. Бу филмдаги роли учун манарамага пул эмас кичик бир уй беришади ва Актриса умрининг сўнги кунларини манашу уйда ёлғиз ўтказади.

Ҳаётининг сўнгида Актриса инсултга чалинади ва нутқини йўқотади. Кейинчалик янада оғирроқ инсултга чалиниб бутунлай фалаж бўлиб қолади.

Актриса 2008-йилда Мумбайдаги шифохоналардан бирида оламдан ўтади. Энг ачинарлиси биласизми нимада? Бир пайтлари миллионлаб одамлар таниган актрисанинг дафн маросимига атиги 4 киши қатнашади.
❤23🤔3😢2
Талабалик бўлсин муборак

Ўқидингиз, тинмайин елиб,
Изланишда бўлдингиз ҳалак.
Меҳнатингиз самара берди,
Талабалик бўлсин муборак!

Мақсадингиз сари илк қадам,
Бу муваффақиятдан дарак.
Энди сиздан кетсин ғам-алам
Талабалик бўлсин муборак!

Буни нишонланг, ғалабадек,
Бу аслида ундан ҳам ортиқ.
Сиз учун ушбу талабалик
Худойимдан энг гўзал тортиқ!

Дуоларга қўл очган ота,
Табассумга тўла юзлари.
Муҳаббат-ла жилмаяр она,
Нурларга бой бугун кўзлари.

Бу дам мартабангиз энг баланд,
Дилдаги бор армонлар сўлсин
Шараф туйиб, мағрур дил хурсанд,
Талабалик муборак бўлсин!

Нуриллоҳ Ҳусан
❤5
​​#СУБҲИДАМ
-92-

бўлдим. Турмушимиз давомида мен учун қанча яхшиликлар қилдинг . Бу совға мен учун қилган яхшиликларинг олдида ҳеч гап эмас.
Кейинги йили Робиямиз мактабга чиқади, уни мактабга олиб бориш ва келиш учун , кейин вақт - бемаҳал ўзинг уйингдагилар ва бизникилардан ҳабар олишингни ўйлаган ҳолда шу машинани олдим . Ҳайдовчилик гувохномасини олиш учун ўқишни ҳам гаплашиб қўйдим. Зўр гап айтайми ? У ерда Наима ҳам ўқийдиган бўлди. Икковинглар баравар гувоҳнома оласизлар . Очиғи кейинги вақтларда бироз чарчагандекман . Балки , ора- орада менга ҳам ҳайдовчилик қилиб турарсан . Хуллас гап шу ...

Менга саволлар борми ?!

- Бор !

- Э- хааа ! Бир оғиз раҳмат дейсанми десам , савол бор дейсан- а ?! Майли, начора савол бўлса , савол-да ! Эшитаман , Суюмахоним , қулоғим сенда !

- Абдумажид ака?! Айтинг- чи ?!

- Нимани айтишим керак ?!

- Айтинг- чи , сиз инсонмисиз ёки фаришта ?!

Суюма Абдумажидга тикилиб қолди . Абдумажид кўзларини олиб қочди , секин жавоб берди :

- Инсонман , оддий бир инсон ...

Суюма тўлқинланиб гапирди :

- Йўқ , сиз фариштадек бир инсонсиз . Сиз каби инсонлар Аллоҳимнинг марҳаматидирлар... Тақдир йўлимда сизни учраштиргани , сиздек инсонга рўбаро қилганлиги учун ...,-Суюманинг бирдан сўзи бўлинди ,- Вооой , Абдумажид ака! Бурнингиз қонаяпти ...

* * *

Абдумажид кўп ишларга улгуриш учун шошилар эди . Шунда билдики , бу дунёнинг ишларининг ўзи бир дунё экан.
У энг аввал барча ишни фирмани бошқарувчилик ҳужжатларини Суюманинг номига ўтказишдан бошлади. Мирсодиқ ҳар доим унга кўмакчи бўлиши учун ,унга ҳам ўзига билинтирмасдан тегиш ажратди .
Орада Мирсодиқ иккиси профессор Салимовнинг клиникасида биринчи кимё терепия муолажаасини олиб келишди. Абдумажид кимё муолажалари тўғрисида нотўғри тассаввурга эга эканлигини шунда билди . Начора "Бошга тушганини кўз кўраверар" экан- да . У муолажаа жараёни узоқ ва оғриқли бўлса керак деб ўйлаган эди. Аммо профессор кичиккина кўринишидан нарвонга ўхшаб кетадиган шприцда дори билан эмлаб "Мана бўлди" деганида ҳайронлиги анчагача тарқалмади .

Профессорнинг дастлабки муолажасидан кейин Абдумажид ўзини бир оз тетиклашгандек сезди . Кейинги вақтда кам қувват бўлиб , салга тер босиб кетаётган вужудига куч қуйилгандек ҳис қилди ўзини ... Аммо ... Эртаси куни кўнгли қаттиқ беҳузур бўлиб , мазаси қочганида Суюмага изоҳ беролмай ва баҳона кўрсатолмай янада қийналди. Бир хафта ичида қуюқ ва қалин сочлари дувиллаб тўкилишга тушганда юрагини ҳовучлаб қолди . Абдумажидни биргина нарса қийнар эди , у ҳам бўлса касалини яна қанча яшириб юра олиши ...

Касални минг яшир , иситмаси ошкор қилар экан ...

Бир куни ювиниш хонасига кириб кетган Абдумажиднинг нонушта учун дамланган чой совиб қолгунича ҳам чиқмагани Суюмада ҳавотир уйғотди . У хона эшиги ташқарисидан Абдумажидни икки- уч марта чақирди . Кўнглидаги хавотири ғулғулага айланган Суюма Шаҳзод ёрдамида эшикни бир амаллаб бузиб киришди:

- Абдумажид акаааа !

давоми бор

Хазонрезги


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤67🔥14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Робия исмига аталган шеър:

Робия, гул каби очилган баҳор,
Юзингда жилмаяр қувонч ва ифтихор.
Қалбинг пок, сўзларинг меҳрга тўла,
Сен билан гўзалроқ бу дунё яна.

Юлдузлар чарақлар осмон бағрида,
Бахт тилайман сенга умр йўлида.
Доимо кулиб юр, кўнглинг бўлсин шод,
Робия, сен учун энг эзгу ниятлар бисёр.


🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5
👆👆👆👆 қиссанинг аввалги қисмлари

#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ

#СУБҲИДАМ
( давоми)
-93-

Абдумажиднинг қўрққани ошкор бўлди ... Атрофдагилар унинг тўсатдан тобини қочгани , икки соатда ҳам ҳушини ўзига келмаганлиги , мазаси бўлмаганини эшитган акаси ва укасининг зудлик билан етиб келиб шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб кетишмоқчи бўлганларида ... эшикдан Мирсодиқнинг ўқдек учиб келгани ... дўстини дарҳол профессор Салимовнинг ҳузурига олиб югургилагани ... барчаси - барчасини ошкор қилиб қўйган эди ...

Абдумажид ичкаридалигида унинг акаси ва укаси Мирсодиқнинг ёқасига ёпишдилар :"Нега бизни боҳабар қилмадинг ?! Биз қўл қовуштириб ўтирмас эдик ..."
Мирсодиқ жавоб бермоқчи бўлиб лаб жуфтлади ,аммо гапира олмай йиғлаб юборди . Кўз ёшларидан уялмай йиғлади . Унинг бор исёни , ожизлиги , дардлари ҳаммаси шу йиғисида жавоб бўлиб кўзларидан отилиб чиқди , аранг "ўзи истамади , ўзи истамади касалидан ҳабардор бўлишингизни" деди- ю , костюмининг ён чўнтагидан букланган қоғоз чиқариб Абдумажиднинг акасига тутди .
Унда Абдумажиднинг барча текширув ва таҳлил натижалари онлайн тарзда Исроил давлатининг айнан шу касалликни даъволашга мўлжалланган энг нуфузли тиббиёт марказига юборилганлиги ва у ердан келган хулосасининг жавоби турар эди. Хулоса уч - инглиз, рус, ўзбек тилларида юборилган эди .

Абдулазиз қоғоздаги хулосани ўзбек тилидагисига кўз югуртирди :

Бемор Абдумаликов Абдумажид Мусахонович , 37 ёш ...

...
Юқоридагилардан келиб чиқиб қуйидаги хулосани берамиз :

1. Бемор бош мия қисмидаги ўсма хавфлилик даражаси бўйича энг юқори ўринни эгаллаган.

2. Беморнинг бош мия соҳасида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши , уни мазкур амалиётдан ҳаётга қайта олишига кафолат бера олмайди .

3. Беморга кимё-терепия муолажааларини давом эттириш тавсия қилинади .

4. Беморда касаллик аниқлангандан бошлаб қилинган муолажалар тўғри йўналишда олиб борилган.

Экспертлар : Девид Браун ,
Абраам Ахнашини , Нора Мур ва бошқалар ...

Абдулазиз қоғозни чангаллаганча унсиз қотди . У тақдирнинг бешафқат туҳфаси олдида эс- ҳушини йўқотиб қўйган, ҳаёти энди бир маромга тушган , юзига қизил югуриб , лабларига табассум қўна бошлаган укаси учун куйиб кетаётган эди.
Абдулазизнинг зумда елкаси букилди . Сал аввал Мирсодиқни бефарқликда айблаган кўнгли ўзини ундан- да нотавонлигини тан олар , аммо ҳозир бунга ортиқча аҳамият Бермас, бор фикри - зикри укаси, жигарбандида эди ...
Абдумажиднинг укаси эса аллақачон чорасизлигини тан олган, ўзини умидсизликнинг энг чуқур чоҳига қулаган инсон каби ҳис қилаётгани юзига ин қурган ғусса тўрида манаман деб намоён қилиб турар эди ...

ХазонРезги
😢41❤25🔥8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌙 ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ

✨🌹Ҳаётда ҳамма яхши нарсалар учун курашиш керак.
🎀Бахт учун, Севги учун, Жаннат учун,
⭐️АЛЛОҲ розилиги учун Охиригача...

✨🌹 Тундан сокинлик, тонгдан
ризқу - барокат насибадори
бўлиш насиб қилсин...

Яқинларга Улашинг.. 🌸


https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
 ☁️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ  ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ 

⛅️ ХАЙРЛИ ТОНГ🌞

☂️19-АВГУСТ, ФАЙЗЛИ ЧОРШАНБА ТОНГИ БАРЧАМИЗГА МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🥰

✨Қайғу берган АЛЛОҲ бахт ҳам беради.
✨Мартаба-ю, обрў тахт ҳам беради.
✨Синов имтихонларга қилсангиз бардош.
✨Охират кунида «ЖАННАТ» беради. 

🌤 МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА кунингиз файзли ва мароқли ўтсин.🌸

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

Х,аёт сўқмоқларида пастту баланд тебраниб умргузаронлик қилиб юрган сабрлиликлаим кунингиз хайрли ва х,аловатда ўтсин .
Ризқ , насиба излаб чиққанларга халол баракалм ризқ насиб этсин .

Эрталаб анча салқин бўлиб қолибди . Бекатда автобус кутиб турар эканман чуғурлашиб , чарх уриб учган қушларни кузатдим . Майналар экан , бекат атрофидан озиқланиб , учиб қўнишаяпди . Фақат бугунини , х,озирини ўйлайдиган , эртага деб нарса ғамламайдиган , эртанги ризқи учкн Аллох,га ишонган беозор жониворлар х,аёти аслида бизга ибратдир .

Майли мухими топган ризқимиз х,алол булсин, баракасини берсин .

Сизларга фақат яхшиликлар тилаган ШАХЗОДАнгизни дуо қилиб қўйинг .
😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍9🔥1
🔥12👍3