ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
41-қисм
Сабр косаси тўлган Сабрия дадилланиб, бошини кўтарди ва отасига яқинроқ борди.
— Мендан рози бўлинг, отажон, онажон. Сизларни бошқа безовта қилмайман, — овози товланиб чиқса-да, гапириб олишга уринди.
Сўзлаш асносида Умидани ёқасини суриб, бўйнининг кўкарган жойларини отасига кўрсатди:
— Қизимнинг тортган азоби учун эса келинингизни Аллоҳга ҳавола этдим…
Бўғзига йиғи тиқилиб, қулт этиб ютинди-ю, онаси томонга бир қараб қўйиб, Гулбаҳорни бағрига босиб, Умиданинг қўлидан етаклаб, тез-тез юриб, дарвозадан чиқиб кетди…
Отаси неварасининг кўкарган бўйнини кўрган заҳоти тили айланмай қолган эди.
— Қизим-м-м… — деб Сабриянинг ортидан бир интилди-ю, гандираклаб деворга суяниб қолди.
«Эй, Аллоҳим, қизим устида қилган қарорим хатомиди? Гуноҳим шунчалик оғирми? Бадалини қачонгача тўлайман? На битта-ю битта қизим бахтли бўлди ва на мен билан онаси хотиржам бўлдик…» — эзгин ўйлардан ҳолсизланган ота шундоққина дарвоза олдига чўккалаб ўтириб қолди.
Онаси пиққиллаб йиғлаганича ошхона томонга кетди.
Ўғли бепарво, чаппиллатиб сақич чайнаётган хотинига ўқрайиб қараб қўйиб, уйга кириб кетди.
Тинмай оқаётган кўз ёшидан йўлни ҳам тўғри кўрмай юриб кетаётган Сабрия Умида қизининг нотекис қадам ташлашидан, тўхтаб қолаётганидан ҳушёр тортиб, тўхтади.
Рўмолининг учига юз-кўзини аралаш қаттиқ артиб, эгилиб қизига қаради-ю, уни ялангоёқ олиб чиққанини кўриб, баттар юраги эзилиб кетди…
Жимгина онасининг этагидан ушлаб турган, бўйи ҳам, сочлари ҳам узунлигидан худди олти ёшлар чамасида бўлиб кўринадиган, аслида эса эндигина беш ёшдаги қизи аллақачон улғайиб қолгандек эди.
Кўзлари атрофга маъюс жавдираб боқар, ҳаракатлари тетик ва хушёр эди.
Кеч куз ҳавоси, ер намхуш ва зах. Оёқни зирқиратиши аниқ.
Сабрия отаси билан ўзининг уйи ўртасида, йўл четидаги бир бурчакда очилган чоғроқ магазинга кирди. Қўлида бор пулига қизининг оёғига чиройли, қип-қизил туфлича олиб берди.
Оёқ кийимни кўриб, Умиданинг кўзлари чарақлаб кетди.
Оёғига лоп-лойиқ туфличани кийиб, сакраб-сакраб қўярди.
У ҳали беғубор гўдак эди.
Боягина ўзи тушуниб-тушунмаган дилхираликлар ҳам, янгасининг ургани ҳам, бўйнидан қаттиқ ушлаб, юзини ариқ сувига ботириб-ботириб, нафасини қайтариб азоб бергани ҳам, бўйнининг оғригани ҳам эсидан чиқиб кетиб, онасининг тортаётган аламларини ҳам тушунмай, ширингина кулиб, оёғини кўтариб-кўтариб босганича хурсанд кетиб борарди…
Давоми бор…
ШАҲЗОДА САТТОРОВА ✍
@shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤39😢21💔12👏9👍6🤔2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷🌷🌷🌷🌷🌷
🌤 Ассалому алайкум.
2️⃣6️⃣➖🟢🟩🟢🟢🟢🟢🟢
Шанба тонги муборак бўлсин.
💚💚💚💚💚💚💚
🌤Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
🌤Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🌤Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!
🌤 Шанба кунингиз мазмунли ўтсин!💓
⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

❤2
Иқрор
Филни зўр деди шоир,
Эртаклар ёлғон деди.
Миттигина сичқонни,
Назардан қолғон деди.
Фил қудратли, филдир зўр,
Шундай деб ашъор битди.
Сичқончани эзғилаб,
Ҳар сатрида ранжитди.
Шу шоирнинг ичига,
Нагоҳон бурга кирди.
Бир ўзи бўлса майли,
Укаси бирга кирди.
Зўр жой топиб икковлон,
Давру даврон суришди.
Шоирнинг танасида,
Росаа қонин сўришди.
Шоир нетсин баданин,
Нолиб, нолиб қашлайди.
Қўллар кетгач бургалар,
Яна ишин бошлайди.
Бири ўнг бириси чап,
Биқинида қон сўрар.
Қорни тўйгач учрашиб,
Бир биридан ҳол сўрар.
Маматалоқ қилдиёв,
Шоирнинг танасини.
Роса сўриб шўрликни,
Кўрсатди онасини.
На илҳом бор шоирда,
На ётишда ҳаловот
“Оч бургадан асрасин”,
Шу чорасиз тиловат.
Роса кезиб қон сўрар,
Икки бурга танани.
Шоир эса қашланиб,
Айланади хонани.
Ёқадан тутолмайсан,
Уриб бўлмас бургани.
Қай катакда юрибди,
Кўриб бўлмас бургани.
Ҳолидан толди шоир,
Ранги ҳам самон бўлди.
Кимга қандай билмадим,
Шоирга ёмон бўлди.
Шоирга ачиндими,
Ё безор бўлди бурга.
Тарк этишди танани,
Укаси билан бирга.
Осуда ўтди туни-
Донг қотиб шоир ётди.
Тонгда туриб шошганча,
Хатосини тузатди.
Эртакларда ҳикмат кўп,
Кибрларга берилманг.
Митти сичқон олдида,
Мен филман деб керилманг.
Тўймурод Дўланов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Филни зўр деди шоир,
Эртаклар ёлғон деди.
Миттигина сичқонни,
Назардан қолғон деди.
Фил қудратли, филдир зўр,
Шундай деб ашъор битди.
Сичқончани эзғилаб,
Ҳар сатрида ранжитди.
Шу шоирнинг ичига,
Нагоҳон бурга кирди.
Бир ўзи бўлса майли,
Укаси бирга кирди.
Зўр жой топиб икковлон,
Давру даврон суришди.
Шоирнинг танасида,
Росаа қонин сўришди.
Шоир нетсин баданин,
Нолиб, нолиб қашлайди.
Қўллар кетгач бургалар,
Яна ишин бошлайди.
Бири ўнг бириси чап,
Биқинида қон сўрар.
Қорни тўйгач учрашиб,
Бир биридан ҳол сўрар.
Маматалоқ қилдиёв,
Шоирнинг танасини.
Роса сўриб шўрликни,
Кўрсатди онасини.
На илҳом бор шоирда,
На ётишда ҳаловот
“Оч бургадан асрасин”,
Шу чорасиз тиловат.
Роса кезиб қон сўрар,
Икки бурга танани.
Шоир эса қашланиб,
Айланади хонани.
Ёқадан тутолмайсан,
Уриб бўлмас бургани.
Қай катакда юрибди,
Кўриб бўлмас бургани.
Ҳолидан толди шоир,
Ранги ҳам самон бўлди.
Кимга қандай билмадим,
Шоирга ёмон бўлди.
Шоирга ачиндими,
Ё безор бўлди бурга.
Тарк этишди танани,
Укаси билан бирга.
Осуда ўтди туни-
Донг қотиб шоир ётди.
Тонгда туриб шошганча,
Хатосини тузатди.
Эртакларда ҳикмат кўп,
Кибрларга берилманг.
Митти сичқон олдида,
Мен филман деб керилманг.
Тўймурод Дўланов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10👍2
ПОКИЗА АЁЛЛАР
Нигоҳлари маъсум, мулойим,
Рўзғорининг сокин посбони.
Ним табассум лабида доим,
Оиланинг метин қалқони –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Фарзанд учун жонлари гаров,
Ишқ ўтида бағрини ёққан.
Андишали кўзлари бирров,
Ўз ёрига маҳлиё боққан –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Асрамайди ҳеч замон, ҳеч вақт,
Юзларида сохта риёни.
Хокисорлик илоҳий қисмат,
Меҳрига тўлдирар дунёни –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Жамиятнинг меҳвари улар,
Оиланинг заррин тож-тахти.
Кулгисидан бор олам кулар,
Бахти эса оналик бахти –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Дўстмуҳаммад Дўст.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Нигоҳлари маъсум, мулойим,
Рўзғорининг сокин посбони.
Ним табассум лабида доим,
Оиланинг метин қалқони –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Фарзанд учун жонлари гаров,
Ишқ ўтида бағрини ёққан.
Андишали кўзлари бирров,
Ўз ёрига маҳлиё боққан –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Асрамайди ҳеч замон, ҳеч вақт,
Юзларида сохта риёни.
Хокисорлик илоҳий қисмат,
Меҳрига тўлдирар дунёни –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Жамиятнинг меҳвари улар,
Оиланинг заррин тож-тахти.
Кулгисидан бор олам кулар,
Бахти эса оналик бахти –
Покиза аёллар, хушфеъл аёллар.
Дўстмуҳаммад Дўст.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏2❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Меҳрли меҳрибонларим , самимий , дилкаш , қалби пок , адабиётга ошно , сокин диёр вакилалари ...
Бу рўйхат давом этаверади , ким шу рўйхатда борман деса саломимга алик олади... 😊😘
Мароқли ҳордиқ олдингизми , янги кунни иштиёқ билан бошлаб , юмушларга шўнғиб кетдингизми .
Ҳамма тонгда хўрозлар қичқириши ёки азон овозида уйғонса , ман қўй қўзиларнинг маъраши билан уйғондим . Ўзи кечаси билан гаплашиб чиқишувди , яна қоронғу саҳардан бошлашди . Келган манзилимнинг орқа тарафи хонадонлар экан .
Қўй баракали жонивор .
Кечасиям камуйқу ва тонг саҳарда уйғоқ туради .
Саҳар турганга барака бор деб шу қўйларга менгзаб айтилган ҳикояча ҳам бор эсласангизлар .
Ҳа майли ҳамма нарсада баракамизни берсин Аллоҳим .
Кунингиз хайрли ўтсин , ШАХЗОДАнгиз 😘
https://t.me/shahzodangizdan

❤9
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
42-қисм
Умида завқ билан югурганича уйларининг дарвозасидан кириб, қувонч билан бақириб юборди:
— Моможон, моможооон! Қаранг, мани туфличам бор! Онам оёғимга туфлича олиб бердила-а-р…
Беғубор набирасининг қувончига шерик бўладиган момоси ҳовлида кўринмасди.
Умуман, уй жим-жит, фақат молхонада сувсиз, емишсиз ётган сигирнинг бетоқат пишқирганию, мўъраб қўйгани эшитиларди.
Сабрия дарвозадан кириб, уйи сари юргунича Умиданинг сабри чидамай, момосининг хонаси эшигини аранг тортиб очди:
— Моможоон, момаа…
Унинг секин, аммо қувончга йўғрилган овозига, шапаракдай кўрпачанинг устида, жилди қатирмоч, кир бўлиб кетган пастак ёстиққа кўкиш сочлари тўзғиб ухлаб ётган момоси чўчиб кўзини очди ва инқиллаб туриб ўтирди-ю, қўлига илинган тугуни ечилмаган, ғижим, кир рўмолини эшикдан мўралаб, болаларча жилмайиб турган Умидага улоқтирди:
— Бақирма, мол! Онанг болани дорисига деб эридан, қайнотасидан пул сўрайди. Лекин санга кераксиз патинка олиб беради. Оёқяланг юрсанг, ўлиб қоласанми?
Момосининг асабий шанғиллашига чўчиб кетган Умида эшикни қаттиқ ёпиб, ортига, онасининг олдига қараб чопиб кетди.
У онасига яқинлашар экан, дилидаги, ўзиям тушунмаган аламдан, хўрликдан йиғлаб юборди.
Гулбаҳорни ўтирғизиб қўйиб, кийимларини алмаштираётган Сабрия шошиб қизини қучоқлади.
Кўз ёшларини артиб, эркалаб ўпиб қўйди.
— Йиғлама, қизим. Ким нима десаям, ман санга чиройли нарсалар олиб бераман. Йиғлама. Сан энди сингилчангга қараб тур. Ман овқат қилиб олай, — деб қизчаларининг олдига шаҳардаги Гулбаҳорнинг шифокорлари, ҳамширалари, бемор болачаларнинг меҳрибон ота-оналари олиб берган бор ўйинчоқларни қўйди Сабрия ва узун сочларини йиғиб, тугунлаб, рўмол боғлаб олди.
Ташқарига чиқиб, тез-тез ишларини қилиб олди.
Негадир дили ғашлана бошлади.
Уйга кирар экан, Умида ўйинчоқларининг олдига туфличасини ҳам олиб келганини кўриб, завқланиб кулиб, қизларини суюб, эркалаб қўйди…
Кечки овқат чоғида эри кириб келди.
Ҳайтовур, бугун ичмаган экан.
Ҳаммаси жимгина овқатланар экан, Умиданинг сабри чидамади.
Ҳали ҳам бир қўлида ушлаб ўтирган туфлисини олиб, отасининг олдига келди:
— Қаранг, отажон, мани туфлимни, чиройлия, — болаларча завқ билан кўзларини сузиб, киприкларини пирпиратиб жилмайди у отасига қараб.
Отаси аввал қизининг қўлидаги бежирим туфличага, сўнг ўзига қаради.
— Қаердан олдинг? — тишини ғижирлатиб, туфлини қизининг қўлидан юлиб олди.
— Ман олиб бердим. Болага бақирманг, — хотиржам овозда, лекин таъкидлаб деди Сабрия.
— Шуни олган пулингга Гулбаҳорга дори олсанг бўларди-ку! — туфлини дарахт тагига улоқтириб, бақирди эри.
Умида йиғлаганича дарахтнинг тагига чопиб келди ва нимқоронғуликда пайпаслаб, туфличасини топиб, маҳкам бағрига босиб, ҳиққиллаганча онасининг пинжига тиқилди.
Сабрия бир қўли билан Умидани қучоқлаб, эрининг сўзларига жавоб қайтарди:
— Гулбаҳорнинг дориларини сиз олиб берасиз, чунки уни шу кўйга тушишига сиз сабабчисиз.
Сабриянинг ҳақли сўзларидан эри жаҳлланиб, сўкиниб кетди ва Сабрияга ташланди.
Рўмолига қўшиб сочини чангаллаб тортиб, бақирди:
— Фермерга ҳам пулларимни ўзимга жўнат, дегансан! Эрингга берманглар, дегансан!
Пулни ололмагани алами ичида йиғилиб юрган эри Сабрияни онаси, укаси, болалари кўз ўнгида аёвсиз уриб-тепкилади….

❤48😢32👍7🔥2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
43-қисм
Ёмғир ёғар тинмайди чоғида,
Ўтган кунни эслатар бир-бир,
Вайрон дилнинг лойқа қирғоғида,
Ўксиб йиғлаб ётар битта сир.
Бу тақдирингдир, Сабрия, тақдир.
Йиғла, йиғла, енгиллар дилинг,
Тўлиб кетган азобга кўнглинг,
Болаларинг бор, унутма, барибир,
Узун сочларингни силамади бирон-бир.
Бу тақдирингдир, Сабрия, тақдир.
⸻
Зўравон эрнинг калтакларидан фақат ўзини эмас, болаларини ҳам ҳимоя қилишга уринарарди Сабрия.
Ҳозир ҳам отасининг оёғига ёпишиб:
— Онамни урманг! — деб йиғлаётган Умидани отасидан ажратиб, нари кетишини тайинлар, эмаклаб юрган Гулбаҳор иссиқ чойнакни ушлаб олмаслигини калтаклар остида бўлса-да, қайнонасидан сўрарди.
Орада эса қўли билан қорнини тепкилардан ҳимоя қилишга уринарди.
Эри Сабрияни узун сочларидан судраб улоқтирар экан, ҳансираб супа четига ўтирди:
— Филдек жонинг бор-да, сан, хотин! Уриб ман чарчадим. Шунча калтак еб, сан ўлмадин-е, — деди пишқириб.
Худди ҳеч нарса бўлмагандек, хотиржам, пишиллаб овқат еб ўтирган онаси ўғлининг жаҳлини янада чиқариш учун беўхшов ҳиринглаб деди:
— Хотинингни жони темирдан, ўлмайди бу.
Бу кампирнинг кўзидан шу топда худди эртаклардаги ялмоғиздек ёвуз чўғ сачрагандек бўлди.
Бу гумроҳ бандалар билмас эдики, Сабриянинг синмаслигига, шунча калтакдан ҳам «ўлмаслигига» кўз олдидаги икки қизи ва вужудидаги норасида гўдак фарзандига бўлган оналик ҳисси сабаб эди…
Бу она ва ўғил бир ожиза аёлга зулм қилиб, ғалаба қозоняпмиз, деб ўйлашяпти.
Аслида эса ўз тақдирига ўзлари ҳукм ўқишяпти.
Мазлумлар оҳи Яратганга етмай қолмайди, зулмкорлар асло жазосиз қолмайди…
Бу зулм, бу хўрликлар Сабрия ҳар сафар Гулбаҳорга ажратилган нафақа пулини олган пайти ҳаддан ошарди.
Сабрия пулни берса ҳам, бермаса ҳам, барибир калтак ерди.
Ҳомиласи тўққиз ойликка ўтиб, кўзи ёриш кунлари яқинлашган сари Сабриянинг кўнгли алланечук ғашланарди…
Негадир қизларини жудаям яхши кўриб кетар, уларни кимдир олиб кетадигандек, ухлаганда ҳам икковининг ўртасида, икки қизини бағрига олиб ётарди.
Ўз кўнглида худди ҳали гўдак қизлари тушунадигандек, насиҳатлар қиларди.
Умидага кўп ишларни қилишни, энди-энди қадам ташлаб, тетапоя бўлаётган, шифокор айтганидек, чап оёғини оқсаб ташлаб юраётган Гулбаҳорга қандай ғамхўрлик қилишни ўргатарди.
Нимадир ишларга улгурмаётгандек шошарди Сабрия.
Ўша кундан бери онасиникига қайтиб бормади.
Отаси, онаси, укалари ва ҳатто келини ҳам навбат билан келиб, ҳол-аҳвол сўраб кетишди.
Сабрияга энди буларнинг бирортасининг ҳам аҳамияти йўқ эди.
Сабрия қисматига кўниб яшади.
Кундузлари аламдан, кечалари ғамдан кўз ёш тўкиб яшади.
Бор топгани — икки қизи, туғилажак учинчи фарзанди учун азобларга кўниб яшади…
У рози эди қадрланмасликка…
У рози эди севилмасликка…
У рози эди ҳаммасига…
Фақат, фақат фарзандлари тирик етим бўлмасин, отасиз ўсмасин, деди…
Аммо у ўйламаган эдики, фарзандлари тирик етим бўлмаслиги мумкин, аммо ўлим уларни етим қилиб қўйишини асло ўйламаган эди…

Telegram
ШАҲЗОДАнгиз ёзди…
Фидоий ўзбек аёлининг кечинмалари
❤38😢21🔥12

— Филдек жонинг бор-да, сан, хотинни ! Уриб ман чарчадим. Шунча калтак еб, сан ўлмадинг-е, — деди пишқириб.

❤23🔥3
#Ҳикоя
Қўшни муҳтож бўлмасин..
Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.
Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:
– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.
Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.
– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.
– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.
– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...
Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.
– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.
Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:
– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.
Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.
Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.
Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...
😊
⋆。˚✩🌙✩

❤22👍6🔥4🏆3
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
44-қисм
Умида кейинги пайтларда онасидан ажралмайдиган бўлиб қолди.
Эсини таниганидан бери доим иш қилиб юрадиган, тез-тез йиғлаб оладиган, отаси томонидан аёвсиз калтакланадиган онасига талпингани талпинган эди.
Гулбаҳор оёғини оқсаб ташлаганича кўчага қўшни қизчалар билан ўйнаб чиқсаям, бориб олиб келарди.
— Онамни олдига турайлик, сингилча, — деб Гулбаҳорни ҳам эркалаб, ўпиб қўярди.
Онасининг уларга қараб, маъюс кулиб туришини кўриб, негадир йиғлагиси келарди. Шу кичкина юрак ҳам айрилиқни сезаётгандек, бесаранжом эди.
Гулбаҳорнинг нафақа пули келган куни Сабрия эрталабдан тинмади.
Сут солиб хамир қорди. Хамири кўпчигунича ошхоналарини супуриб-сидириб олди.
Баҳор ярмидан ошиб, кунлар анча қизиб қолган пайт эди. Ҳовлидаги ўзи эккан иккита дарахтининг тагига ҳам челаклаб сув ташиб келиб қуйди. Атрофига сув сепиб, супуриб олди.
Қуруқ пиёзнинг ўзидан бўлса ҳам, тандирга сомса ёпиш учун ҳаракат бошлади. Тандирни обдон қиздириб, аввал пиёзли сомсаларини, кейин нонларини ёпди.
Кўрганда кўз қувнаб, иштаҳа очиладиган қип-қизил нон ва сомсаларини пишириб олди.
Қайнонаси ҳали ҳам ухлаб ётгани учун қизлари билан ўзи овқатланиб олди.
Кейин уйларини супуриб-сидириб, чангларини артиб чиқди. Икки қизчасини меҳр билан чўмилтириб, тоза-озода кийимчаларини кийдириб қўйди.
Болаларини ухлатиб, бир талай кир ювиб олди. Ҳатто қийналиб бўлса-да, узун сочларини ювиб-тараниб, покланиб олди.
Кун пешиндан оғиб, қайнонаси уйқудан турганидан кейин чой-овқатини бериб, ўзи қизларининг олдига кирди.
Ниҳоятда чарчаганини ва вужудида ғалати бир оғриқ борлигини сезиб, бир оз ором олмоқчи бўлиб қизларининг ёнига чўзилган эди ҳамки, дарвозадан биров чақириб келди.
Қайнонаси ҳеч қачон қарамаслигини билгани учун ҳам ноилож ўзи ташқарига чиқди.
Қия очиқ дарвозадан отининг резина қамчисини ёғоч дастаси билан дарвозани тақиллатиб турган почтальон кўринди.
— Келин, қизингнинг нафақа пулини ол. Эринг шийпонда ичиб ўтирибди. Пулни сўраганди, бермадим. Ўзингга ишлатарсан, келин.
Почтальон амакининг меҳрибончилик билан айтган гапининг ортидан бошига қанча бало келишини ўйлаб, Сабриянинг юраги шувиллаб кетди.
Имзо қўйиб, пулни олиб қолди-ю, уйига олиб кириб, шундоққина токчага қўйди.
Юрагига қил сиғмай, яна ташқарига чиқди.
Қайнонасининг олдига бориб ёлворди:
— Онажон, ўғлингиз келсалар, ўзингиз гаплашинг. Мани мазам бўлмаяпти. Жон онажон, манга қаранг, илтимос.
Қовоқ уйиб ўтирган қайнонасига қараб, Сабриянинг кўнгли баттар хижил бўла бошлади.
Сезганидек, эри оёқда туролмайдиган даражада маст, чайқалиб келарди.
— Ҳў-ў-в, мараз! Нега ҳисобчи пулни манга бермайди? «Хотинингни ўзи олади, эрта-индин кўзи ёриса, ўзига керак бўлади, сан ичиб йўқ қиласан пулни», — деди манга. Сан айтиб қўйгансан: «Эримга бермайлар пулни», — дегансан!
Эрининг важоҳатидан қўрқиб, уйига чопиб кирган Сабрия эшикни ёпишга улгурмади.
Оёқ кийимини ҳам ечмай уйга бостириб кирган эри қизлари ухлаб ётганига ҳам қарамай, Сабрияни ваҳшийларча дўппослади.
Онасининг ожиз инграб, ялинишларидан уйғониб кетган Умида отилиб туриб, отасининг оёғига ёпишди.
— Отажон, урманг онамни, урманг, отажон!
Жаҳл билан оёғини силтаб юборган отаси Умидани тепиб, улоқтириб юборди.
Қизининг боши билан эшикка ёмон урилганини кўриб, унга қараб отилган Сабрия эрининг навбатдаги муштига нишон бўлиб, ҳушидан айрилиб ерга қулади…
Сабрия кўзини очганида, қоронғу хонага деразадан ойнинг ғира-шира ёруғи тушиб турар, атроф жим-жит, тиқ этган шарпа эшитилмас эди.
Унинг бутун танаси зирқираб-қақшар, сал қимирласа, оғриқнинг зўридан нафаси бўғзига тиқилиб қоларди.
Қорнидаги боласи ҳам алланечук безовта, эти пир-пир учиб тургандай сезиларди.
Сабриядан сал нарироқда, ғайритабиий алфозда катта қизи Умида ётар, қўллари онаси томонга узатилган, узун сочлари юзи бўйлаб ёйилганди.
Сабрия оғриқларини ҳам эсидан чиқариб, беихтиёр туриб ўтирди.
Қизининг қўлидан ушлаб силтади.
Қизчанинг ёстиқ устидаги иккинчи қўли шилқ этиб ёнига осилди…
Давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤56😢43🔥4
Forwarded from ШАҲЗОДАнгиз ёзди…
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍
45-қисм
— Қизиммм… Умидааа… Болам…
Сокин тунни ёриб, Сабриянинг аччиқ фарёди эшитилди.
Ҳайтовур, бу сафар қайнукасига инсоф бериб, югуриб келди. Ёки акасининг қилган ваҳшийлигидан қўрқиб, ухламай ўтирганмиди — югуриб келиб, Умидани қўлига кўтарганча ташқарига чопиб чиқди.
— Онаааа! Она, бу ёққа қаранг!..
Йигитчанинг йиғи аралаш зорланиб чақиришига ён қўшниси — Сабрия билан бирга ишлаган, унинг ҳол-аҳволидан тез-тез хабар олиб турган қўшни опаси ва эри бу сафар ҳам ёрдамга чопиб келишди.
— Янгaнг қани? — опасининг саволига йиғлаб, Умидани силкилаб турган йигитча ҳеч нарса деёлмади.
Шошиб уйга кирган қўшни опа яна югуриб чиқди. Кўзларида саросима ва ваҳм билан:
— Дадаси, Сабриянинг дарди бошланган, аҳволи оғир. Кайвони момони олиб келинг!
Эри дарвозадан югуриб чиқиб кетиши билан, Умидани қўлига олиб, йигитчага тайинлади:
— Онангни уйғотиб чиқ. Буларнинг ҳаммасининг аҳволи оғир. Гулбаҳор ҳам ухлаб ётибдими, ҳушидан кетганми — билиб бўлмайди. Чоп, тез бор, укажон, онангни олиб чиқ!
Ҳалиям йиғлаб турган кап-катта йигит онаси ётган уйнинг эшигини шахт билан очиб кириб кетди.
Умидани уйга олиб кириб ётқизгач, Сабрияга қараб, аҳволи аянчли эканини кўрган қўшни опасининг ҳам юрагига қўрқув тушди.
«Ҳеч йўқ, Гулбаҳор яхшимикин?» — деб, кўрпачасиз, қоқ гиламда юмалаб ётган қизчани уйғотмоқчи бўлди.
Опаси кўтармоқчи бўлганига чўчиб уйғонган қизча:
— Апа… Аппа… Анашон… Анааа… — деб ҳиққиллаганча, дуч келган томонга қараб эмаклай бошлади.
— Гулбаҳор, ке, қизим, ўзимга кел…
Қизча қаттиқ қўрққан экан. Қўшни опасининг бағрига суқулиб, кўзларини қаттиқ юмди.
Ўзига қўшни бўлиб келин бўлиб тушган, сочлари узун, чиройли, ўзи ундан ҳам сулув бу ёшгина келинчакнинг дарду ҳасратларини йиллар давомида бирга тортиб келаётган қўшни опа ортиқ чидай олмади.
Гулбаҳорнинг юзига юзини қўйиб, гоҳ Сабрияни, гоҳ ҳамон ҳушсиз ётган Умиданинг бошини силаб, хўнграб йиғлади.
Сабриянинг қайнукаси эшикдан кириб, тўс-тўполон бўлиб ётган уйга қаради.
Бир ёнда абгор аҳволда ётган янгаси…
Бир ёнда юзлари қонга беланган Умида…
Бир ёнда Гулбаҳорни қучоқлаб, хўнграб йиғлаётган қўшни опа…
У ҳам қўшилиб йиғлади.
«Онамни олиб келолмадим», — дегандек бошини эгиб, келиб яна Умидани қўлига олди.
Ташқарида ғала-ғовур бўлиб, бир неча эркак ва аёлнинг овози эшитилди.
Шийпонда болаларга энагалик қиладиган кайвони момо ва унинг марказда ишлайдиган, машинаси бор ўғлини етаклаб келган қўшни эркак югурганидан ҳансираб кириб келди.
Момо Сабрияда ҳам, Умидада ҳам ҳаёт нишонасини сезмай, бошини кўтарди.
Атрофдагиларга афсус ва даҳшат билан қаради…
Давоми бор…
ШАХЗОДА САТТОРОВА✍

ШАХЗОДА САТТОРОВА
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢53❤37🔥1
БАЙРАМ СОВҒАСИ ✍
Баҳорнинг илк кунлари — аёлларнинг баҳордай очилиб, кўнгли тўлиб, меҳр-муҳаббатга сазовор бўладиган кунларидир.
Чунки бу кунларда хотин-қизларни қадрлаш куни — 8 Март байрам сифатида нишонланади.
Турмуш қурганига саккиз йил бўлган, икки қиз, бир ўғил кўрган аёл шу кунларда биринчи марта эрига араз қилди…
Нимаймиш, эри бирор марта гул совға қилмаганмиш.
Саккиз йил олдин тўйига олган гул эмиш.
Эри «у дедиям» кўнмади, «бу дедиям» кўнмади.
Қовоғини Ургут тоғларининг тепасидаги булутлардай осилтириб, хўмрайиб кузатди эрини ишга.
Эрини ишга кузатди-ю, арази ҳам эсидан чиқиб, уй юмушларига ундаб кетди.
Кечки пайт эри ошни яхши кўриши эсига тушиб, зиғир ёғи, лазер гуручга серсабзи қилиб ош қилди.
Ошга дам бериб, тагини пасайтириб, кўчада шундоққина деразанинг олдида ўйнаб ўтирган болаларини олиб киргани кўчага чиқди.
Уйи биринчи қаватда бўлгани учун болалари тез-тез кўчага чиқаверишади.
Кўча бошида ишдан қайтаётган эри кўринди.
Икки қизи отаси томон югуриб кетди.
Икки қизига иккита қўғирчоқ тутқазган отаси ўғлини ҳам қуруқ қўймай, олган машиначасини қўлида кўтариб келарди.
Аёл яқинлашиб қолган отасига ўғлини ҳам қўйиб юборди.
Ҳам ўғлини, ҳам машиначасини, ҳам қўлидаги елим сумкани кўтарган эри ғижимланган пакетни хотинига узатди.
— Қара, ғижимланиб кетмасин. Санга гул олгандим. Байраминг билан, онаси…
— Қани гул?
Аёл худди гул орқадан ўзи юриб келаётгандек, эрининг орқасига қаради.
— Қаёққа қараябсан? Пакетда гул, — деди эри, қилган ишидан хурсанд бўлиб, жилмайиб турарди.
Бир даста табиий, ҳидлари гуркираб турган гул кутган аёл пакетдаги тўрт дона қип-қизил сунъий атиргулни кўриб, анқайиб қолди…
— Бу гул бечорани нега пакетга солдингиз, яна тескари солгансиз, — деди аёл нима дейишини билмай.
— Қўшнилар кўради, уят бўлади, хотин. Уйга оласан. Юрийлар, энди уйга кирайлик.
Уйга кириб, гулни пакетдан чиқарган аёл барглари шалпайиб, дастаси қийшайиб кетган гулларни бағрига босиб, хўрсинди…
— Гул демайин ҳам қолай-да, ман.
Шу гулнинг пулига бир кило гўшт берарди.
Бу гул бечора ҳам шунча хор бўлмас эди, — деди шалвирабгина аёл.
— Ана, энди ўзингга келдинг, хотин, — деди эри.
— Катта раҳмат, шунча қилганингиз учун ҳам, — ошхонадан аёлнинг миннатдор овози-ю, капгирнинг тарақлаши билан бирга гуп этиб ошнинг хушбўй ҳиди келди.

❤27👍7🔥1
ХАЙРЛИ ТУН ҳаммага .
Мароқли ҳордиқ , ширин туш , ҳаловатли тун ҳамроҳингиз бўлсин .👍❤️

❤12🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
💐 АЛЛОҲ 😀 🦋
💐 БУГУНГИ 🌸 🦋
💐 КУНИНГИЗНИ 🌸 🦋
💐 БАРОКАТЛИ, 😀 🦋
💐 ФАЙЗЛИ 😀 🦋
💐 ҚИЛСИН! 😀 🦋
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💐 АЛЛОҲ 😀 🦋
💐 БУГУНГИ 🌸 🦋
💐 КУНИНГИЗНИ 🌸 🦋
💐 БАРОКАТЛИ, 😀 🦋
💐 ФАЙЗЛИ 😀 🦋
💐 ҚИЛСИН! 😀 🦋
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
АААССАЛОМУ АААЛАЙКУМ
Меҳрибонларим , қадрдонларим , диляқинларим . Ҳамма зўрми .
Бугунги дам олиш кунида эрталабки уйқуни мазза қилиб оволдизми .
Энди режалаган ишларингизга ундаб кеттизми .
Мазза ҳаво бўляптия , эрталаб салқин , кундузи иссиқ .
Талаба қизчаларни жонини қадрига боргани енгил ёпинчиғини оволган , юпун кийинган олифтароғи елкасини силаб қўяди , худди исинадигандек .
Жони соғ бўлсин ёшларни .
Пахта терими авжида хозир .
Кўп ўртоқларим пахта теришяпти . Мехнатларини роҳатини кўришсин , илоҳим .
Об ҳаво туриб берса , ҳосилни йиғиб олгунча , зўр бўларди .
Кунингиз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз сиз билан

👍7🔥3❤2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
46 - қисм
Атрофдагилар кайвони момонинг умидсиз нигоҳларидан даҳшатга тушиб бир зум жим бўлиб қолишди .
Шунчалик сукунат тушдики , борлиқ ғамга чўккандек .
Биринчи бўлиб ўзига келган момонинг ўғли шошиб онасига яқинлашди ,
---- Онажон , биламан Сабрияни яхши кўрасиз , ҳозир ҳаяжонланиб қолдингиз .
Унга сизнинг ёрдамингиз керак .
Уни касалхонага олиб борамиз , Умидани хам .
Шифокорлар яхши қарашади , бўлинг , Она Сабрияни мошинага олиб чиқайлик .
Момо кўзларига тошиб чиққан надомат ёшларини сидириб ташлади .
Ўғлининг сўзларидан куч олиб , қўшни келин билан уйга кириб Сабрияни кийинтириб , тайёрлашди .
Момо касалхонага кетишдан олдин Сабриянинг қайнонасини олдига кирди .
Бошини кўрпа билан ёпиб олган қайнона қимир этмасди .
Момо бориб кўрпани унинг устидан юлқиб тортиб олди .
Кўзларини катта катта очиб қараган , яланг бошидаги сочи алвастининг сочидек патак бўлиб ёйилиб ётган аёлга нафрат билан қаради момо ,
---- Гулдек келинни хор қилдинг , адо қилдинг .
Сенларга Аллоҳ кифоя қилсин . Тфу сендек аёлга .
Момо ортиқ гапира олмади .
Кўзини лўқ қилиб , ҳайкалдек қотиб турган қайнонага жирканиш билан қараб уйдан чиқиб кетди .
Сабрия ва икки қизини олиб қўшни эркак билан ўғлининг мошинасида касалхонага жўнаган момо уларнинг бағрига босиб кетар экан , танаси иссиқ эканлигидан бир оз таскин топди ....
---- Сабрия , исми жисмига мос сабрли қизим , бир оз чида болам .
Сен ўлмаслигинг керак . Кун кўриб , рўшнолик кўрмадинг қизим .
Норасида гўдакларинг учун ҳам ўлмаслигинг керак , яша қизим умринг узоқ бўлсин , яшагин .
Момонинг сўзларидан сўнг Сабриянинг кўзларидан икки томчи захардек аччиқ ёш думалаб қулоғининг ортига ўтиб кетди .
Ўзи бир титраб , кўкси босқондек кўтарилиб туша бошлади ....
давоми бор ...

😢32🔥25❤18🤔2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
47 - қисм .
Сабриялар кетиб жим - жит бўлиб қолган ҳовлидан чиқиб кетаётган қўшни опа ортига ўгирилди .
Супа четида бошини чангаллаб қайнука ўтирарди .
Қўшни изига қайтиб йигитчани олдига келди ,
--- Ука , юргин бир жойга бориб келамиз , - деди .
Бошини кўтариб опасига қараган йигитнинг кўзлари ёшли эди .
У бу уйда бўлаётган ишлар нотўғри эканини сезиб , дили оғрий бошлаганди .
--- Сабрия янгангни ота онасиникига бориб , хабар бериб келамиз .
Айтмасак бўлмайди ахир ,- савол назари билан қараб турган укага деди , у .
Момо Сабриянинг юраги устига оҳиста қўлини қўйди Пичирлаб калима қайтариб дуо ўқишни бошлади .
Олди ўриндиқда Гулбаҳорни қўйнига олиб ўтирган қўшни эркак саросима билан момога қаради , у изтиробдан қизариб , бўғриқиб кетган эди .
Машинасини бор тезликда ҳайдаб кетаётган момонинг ўғли ҳам тез тез билаклари билан кўзини артиб қўяр , бир вақтлар қишлоқнинг олди сулув қизи бўлган , не не йигитларни доғда қолдирган қизнинг тақдири бунчалик аянчли бўлгани, бир ожизанинг хўрланиши алам қилиб , унинг эридан ич ичидан нафратланиб борарди .
Шифохонага етиб бориб Сабрияни ва болаларни шифокорларга топширишди .
Шифокор чиқиб Гулбахор яхши эканини , Сабрия ва Умиданинг аҳволи оғирлигини билдириб ,
---Яқинларини чақиринг ,
Катта қизи бошидан қаттиқ жароҳат олиб , чуқур кома ҳолатига тушганини билдиришимиз керак . Ҳомилани жарроҳлик йўли билан туғдириб олишимиз керак дейишди .
Момонинг ўғли энди ортига қайтмоқчи эди Сабриянинг отаси билан , хавотирдан юролмай қолган онасини қўлтиқлаб олган укаси эшикдан кириб келишди .
Онаси икки қадам наридан момога қўлини чўзиб зорланди ,
---- Момоси , қизимм , қизларим яхшими .
Момонинг жаҳли чиқиб кетди .
--- Ҳай она бўлмай қолгур , кўзларинг кўр эдими .
Гўдак ҳолида турмушга бердинг , ҳимоя қилсанг бўлмасмиди , - момонинг изтироб билан айтган ҳақ сўзлари ўқдек теккан аёл чўккалаб қолди .
Ўғли онасини ўриндиққа ўтирғизди .
Ота ҳам серрайиб қолган , касалхона йўлагидаги сукунат қандайдир ваҳимали эди .
Умидвор нигоҳлар шифокорлар кириб кетган эшикка қадалган , юраклар эзгин эди .
Маълум вақт ўтиб эшик очилиб , оғир қадамлар билан шифокор кўринди .
--- Бола туғулди , ўғил бола ўртача яхши .
Онанинг эса аҳволи ниҳоятда оғир .
Унга берилган зарбалар оғир оқибатли жароҳатлар етказган .
Жигари эзилган , талоқ ёрилиб кетган .
Бош мия ёрила синган ,
Бир қўли ва чаноқ сон суяги ҳам , бурун суяги ҳам синган .
Ожиза аёлга жуда кўп синиш жароҳатлари етказилган .
Хуллас бу аёл кимдир томонидан қаттиқ калтакланган .
Биз маъсул жойларга хабар беришга мажбурмиз .
Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг отаси оғир хўрсинди .
Онасининг пиққиллаб йиғлаши шифокорнинг давомли сўзидан кейин баралла йиғига айланди ...
--- Бемордан умид йўқ , ҳамма нарсага тайёр туринг . Биз қўлимиздан келганини қиламиз ...
Шифокор ўтинчли нигоҳларга дош беролмай бошини эгиб ичкарига кириб кетди .
Озгина вақтдан сўнг шифокорлар югургилаб қолишди .
Ёшгини шифокор йигит чиқиб Сабриянинг отасини олдига келди ,
---Ота қизинггиз сизларни сўраяпти ,- у бесаранжом кўзларини олиб қочди .
Сабриянинг онаси эшикка қараб интилди . Ортидан отаси кирди .
Катта , кенг жонлантириш бўлимида баланд , турли ускуналарга уланган ётоқда кичгинагина бўлиб Сабрия ётарди .
Кўкарган кўзлари юмуқ , бир оз шишган юзлари оппоқ , лаблари лорсиллаб ёрилиб кетган , кўкариброқ қолган эди .
---Онажон , отажон , келдингизми ,- оғир , оғир нафас оларди у .
Онаси йиғлаганча қизининг юзларини силади .
--- Қизимм ,- айрилиқнинг залворини сезган она йиғидан бўғилиб қолди .
---Онажон мандан рози бўлинглар , ман сизлардан розиман .
---Сабрия қизимм , бадбахт отангни кечир боламм , -отаси қизининг қўлини маҳкам ушлади .
---Сабриянинг кўзлари ярқ этиб очилди , кўзларидаги ҳаётга бўлган сўнги умид шуълалари ҳам сўна бошлади ...
---Отажон , ёлғиз ўтинчим болаларим мендек хор бўлишмасин .
Сабриянинг сўнги сўзлари эшитилмай қолди .
Ускунанинг аянчли чийиллаши билан бирга онанинг фарёди кўкка ўрлади ...
Сабрли кўзлар мангуга юмилди ...
давоми бор ....

😢56❤30🔥18👍3
Forwarded from Gulnoza Abdullayeva
Oqidim ich ichimdan siqilib ezilib oqidim bu bir asar ln hayotdan olingan asar qachongacha odamla nima didi dip yashimiza nimaga faqat sabr qilish sabriyam chegarasi borku. Sabrga arzidigan oila un sabr qilish bomasa tupurish kk. Hammasidan kechish kk nimaga qizini uzatgandan keyin ota ona begonlashadi nimaga qiz bolani ozini uyi bomidi. Obunachilar bu shunchaki hikoyamas balki bizaga dars bosin sizam manam farzand tarbiya qivomiza ogillarimizaga ayolini farzandlarini omonatligini orgatilik. Qizlarimiza iffati or nomusi ozini fikrini bemalol etishini orgatilik.
❤21💯12😢3