📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ХАЙРЛИ ТУН ҳаммага .

Мароқли ҳордиқ , ширин туш , ҳаловатли тун ҳамроҳингиз бўлсин .👍❤️
❤12🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

💐 АЛЛОҲ 😀 🦋
💐 БУГУНГИ 🌸 🦋
💐 КУНИНГИЗНИ 🌸 🦋
💐 БАРОКАТЛИ, 😀 🦋
💐 ФАЙЗЛИ 😀 🦋
💐 ҚИЛСИН! 😀 🦋

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌤️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
Ота онани мадҳ этмоқ ҳар дилда , ҳар тилда бўлади .
Ҳар ким ўзича меҳрини ифода этади .

МУНАВВАРХОН САЙИДОВА опамнинг дил изҳорлари кўпчилик ота онасига айтолмаган изҳордир .
Ўқиб кўринг , соғинчдан кўзингиз ёшланади ....
🔥2👍1
АААССАЛОМУ АААЛАЙКУМ

Меҳрибонларим , қадрдонларим , диляқинларим . Ҳамма зўрми .

Бугунги дам олиш кунида эрталабки уйқуни мазза қилиб оволдизми .
Энди режалаган ишларингизга ундаб кеттизми .
Мазза ҳаво бўляптия , эрталаб салқин , кундузи иссиқ .
Талаба қизчаларни жонини қадрига боргани енгил ёпинчиғини оволган , юпун кийинган олифтароғи елкасини силаб қўяди , худди исинадигандек .
Жони соғ бўлсин ёшларни .

Пахта терими авжида хозир .
Кўп ўртоқларим пахта теришяпти . Мехнатларини роҳатини кўришсин , илоҳим .

Об ҳаво туриб берса , ҳосилни йиғиб олгунча , зўр бўларди .

Кунингиз хайрли ўтсин азизларим ШАХЗОДАнгиз сиз билан
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7🔥3❤2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

46 - қисм

Атрофдагилар кайвони момонинг умидсиз нигоҳларидан даҳшатга тушиб бир зум жим бўлиб қолишди .

Шунчалик сукунат тушдики , борлиқ ғамга чўккандек .
Биринчи бўлиб ўзига келган момонинг ўғли шошиб онасига яқинлашди ,

---- Онажон , биламан Сабрияни яхши кўрасиз , ҳозир ҳаяжонланиб қолдингиз .
Унга сизнинг ёрдамингиз керак .
Уни касалхонага олиб борамиз , Умидани хам .
Шифокорлар яхши қарашади , бўлинг , Она Сабрияни мошинага олиб чиқайлик .

Момо кўзларига тошиб чиққан надомат ёшларини сидириб ташлади .
Ўғлининг сўзларидан куч олиб , қўшни келин билан уйга кириб Сабрияни кийинтириб , тайёрлашди .

Момо касалхонага кетишдан олдин Сабриянинг қайнонасини олдига кирди .
Бошини кўрпа билан ёпиб олган қайнона қимир этмасди .
Момо бориб кўрпани унинг устидан юлқиб тортиб олди .
Кўзларини катта катта очиб қараган , яланг бошидаги сочи алвастининг сочидек патак бўлиб ёйилиб ётган аёлга нафрат билан қаради момо ,

---- Гулдек келинни хор қилдинг , адо қилдинг .
Сенларга Аллоҳ кифоя қилсин . Тфу сендек аёлга .

Момо ортиқ гапира олмади .
Кўзини лўқ қилиб , ҳайкалдек қотиб турган қайнонага жирканиш билан қараб уйдан чиқиб кетди .

Сабрия ва икки қизини олиб қўшни эркак билан ўғлининг мошинасида касалхонага жўнаган момо уларнинг бағрига босиб кетар экан , танаси иссиқ эканлигидан бир оз таскин топди ....

---- Сабрия , исми жисмига мос сабрли қизим , бир оз чида болам .
Сен ўлмаслигинг керак . Кун кўриб , рўшнолик кўрмадинг қизим .
Норасида гўдакларинг учун ҳам ўлмаслигинг керак , яша қизим умринг узоқ бўлсин , яшагин .

Момонинг сўзларидан сўнг Сабриянинг кўзларидан икки томчи захардек аччиқ ёш думалаб қулоғининг ортига ўтиб кетди .
Ўзи бир титраб , кўкси босқондек кўтарилиб туша бошлади ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢32🔥25❤18🤔2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

47 - қисм .

Сабриялар кетиб жим - жит бўлиб қолган ҳовлидан чиқиб кетаётган қўшни опа ортига ўгирилди .
Супа четида бошини чангаллаб қайнука ўтирарди .
Қўшни изига қайтиб йигитчани олдига келди ,
--- Ука , юргин бир жойга бориб келамиз , - деди .
Бошини кўтариб опасига қараган йигитнинг кўзлари ёшли эди .
У бу уйда бўлаётган ишлар нотўғри эканини сезиб , дили оғрий бошлаганди .
--- Сабрия янгангни ота онасиникига бориб , хабар бериб келамиз .
Айтмасак бўлмайди ахир ,- савол назари билан қараб турган укага деди , у .

Момо Сабриянинг юраги устига оҳиста қўлини қўйди Пичирлаб калима қайтариб дуо ўқишни бошлади .

Олди ўриндиқда Гулбаҳорни қўйнига олиб ўтирган қўшни эркак саросима билан момога қаради , у изтиробдан қизариб , бўғриқиб кетган эди .

Машинасини бор тезликда ҳайдаб кетаётган момонинг ўғли ҳам тез тез билаклари билан кўзини артиб қўяр , бир вақтлар қишлоқнинг олди сулув қизи бўлган , не не йигитларни доғда қолдирган қизнинг тақдири бунчалик аянчли бўлгани, бир ожизанинг хўрланиши алам қилиб , унинг эридан ич ичидан нафратланиб борарди .

Шифохонага етиб бориб Сабрияни ва болаларни шифокорларга топширишди .
Шифокор чиқиб Гулбахор яхши эканини , Сабрия ва Умиданинг аҳволи оғирлигини билдириб ,
---Яқинларини чақиринг ,
Катта қизи бошидан қаттиқ жароҳат олиб , чуқур кома ҳолатига тушганини билдиришимиз керак . Ҳомилани жарроҳлик йўли билан туғдириб олишимиз керак дейишди .

Момонинг ўғли энди ортига қайтмоқчи эди Сабриянинг отаси билан , хавотирдан юролмай қолган онасини қўлтиқлаб олган укаси эшикдан кириб келишди .

Онаси икки қадам наридан момога қўлини чўзиб зорланди ,
---- Момоси , қизимм , қизларим яхшими .
Момонинг жаҳли чиқиб кетди .
--- Ҳай она бўлмай қолгур , кўзларинг кўр эдими .
Гўдак ҳолида турмушга бердинг , ҳимоя қилсанг бўлмасмиди , - момонинг изтироб билан айтган ҳақ сўзлари ўқдек теккан аёл чўккалаб қолди .

Ўғли онасини ўриндиққа ўтирғизди .
Ота ҳам серрайиб қолган , касалхона йўлагидаги сукунат қандайдир ваҳимали эди .

Умидвор нигоҳлар шифокорлар кириб кетган эшикка қадалган , юраклар эзгин эди .

Маълум вақт ўтиб эшик очилиб , оғир қадамлар билан шифокор кўринди .
--- Бола туғулди , ўғил бола ўртача яхши .
Онанинг эса аҳволи ниҳоятда оғир .
Унга берилган зарбалар оғир оқибатли жароҳатлар етказган .

Жигари эзилган , талоқ ёрилиб кетган .
Бош мия ёрила синган ,
Бир қўли ва чаноқ сон суяги ҳам , бурун суяги ҳам синган .
Ожиза аёлга жуда кўп синиш жароҳатлари етказилган .
Хуллас бу аёл кимдир томонидан қаттиқ калтакланган .
Биз маъсул жойларга хабар беришга мажбурмиз .

Шифокорнинг сўзларидан кейин Сабриянинг отаси оғир хўрсинди .
Онасининг пиққиллаб йиғлаши шифокорнинг давомли сўзидан кейин баралла йиғига айланди ...

--- Бемордан умид йўқ , ҳамма нарсага тайёр туринг . Биз қўлимиздан келганини қиламиз ...
Шифокор ўтинчли нигоҳларга дош беролмай бошини эгиб ичкарига кириб кетди .

Озгина вақтдан сўнг шифокорлар югургилаб қолишди .
Ёшгини шифокор йигит чиқиб Сабриянинг отасини олдига келди ,
---Ота қизинггиз сизларни сўраяпти ,- у бесаранжом кўзларини олиб қочди .

Сабриянинг онаси эшикка қараб интилди . Ортидан отаси кирди .
Катта , кенг жонлантириш бўлимида баланд , турли ускуналарга уланган ётоқда кичгинагина бўлиб Сабрия ётарди .
Кўкарган кўзлари юмуқ , бир оз шишган юзлари оппоқ , лаблари лорсиллаб ёрилиб кетган , кўкариброқ қолган эди .
---Онажон , отажон , келдингизми ,- оғир , оғир нафас оларди у .
Онаси йиғлаганча қизининг юзларини силади .
--- Қизимм ,- айрилиқнинг залворини сезган она йиғидан бўғилиб қолди .
---Онажон мандан рози бўлинглар , ман сизлардан розиман .
---Сабрия қизимм , бадбахт отангни кечир боламм , -отаси қизининг қўлини маҳкам ушлади .
---Сабриянинг кўзлари ярқ этиб очилди , кўзларидаги ҳаётга бўлган сўнги умид шуълалари ҳам сўна бошлади ...
---Отажон , ёлғиз ўтинчим болаларим мендек хор бўлишмасин .
Сабриянинг сўнги сўзлари эшитилмай қолди .
Ускунанинг аянчли чийиллаши билан бирга онанинг фарёди кўкка ўрлади ...
Сабрли кўзлар мангуга юмилди ...

давоми бор ....
😢56❤30🔥18👍3
Forwarded from Gulnoza Abdullayeva
Oqidim ich ichimdan siqilib ezilib oqidim bu bir asar ln hayotdan olingan asar qachongacha odamla nima didi dip yashimiza nimaga faqat sabr qilish sabriyam chegarasi borku. Sabrga arzidigan oila un sabr qilish bomasa tupurish kk. Hammasidan kechish kk nimaga qizini uzatgandan keyin ota ona begonlashadi nimaga qiz bolani ozini uyi bomidi. Obunachilar bu shunchaki hikoyamas balki bizaga dars bosin sizam manam farzand tarbiya qivomiza ogillarimizaga ayolini farzandlarini omonatligini orgatilik. Qizlarimiza iffati or nomusi ozini fikrini bemalol etishini orgatilik.
❤21💯12😢3
Таъзим Сенга, азиз муаллим


Илк устозларимдир падарим, волидам,
Бўлишимни исташганди энг яхши одам.
Ўтди бу оламдан бузрукворим отам,
Кетди Дорулбақога жаннатим онам.
Кетишди бир- бир севимли устозларим,
Мен учун қадрли, табаррук, мумтозларим.

Алифбони ўргатган Розия опам,
Қалбимдасиз Сафармат, Ўринбой акам.
Тарбиянгиз боис виждоним ҳакам.
Узоқ яшайверинг, Сиз-- Қумрижон опам,
Сизлар ота- онам каби азиз, муҳтарам,
Рухсорингиз кўз олдимда ҳали ҳам,

Этдингиз сиз одамийлик илмини инъом,
Ёзолмадим ҳар бирингиз номма- ном.
Яшаяпсиз қалбимнмнг тўрида мудом.
Сизнинг шаънингизга энг ширин калом,
Оз эрур кўрсатсам қанча эҳтиром.

Қалбингизда меҳрингиз мўл, сўзингиз ҳалим,
Ранж чекиб, бердингиз тарбия, таълим.
Зиёкор, фидокор, доно муаллим
Бунча қадрлисиз севимли устозларим,
Қадрлисиз юрагимдан жой олганларим,
Пок руҳингиз олдида қиламан таъзим.

Зайнаб Раззоқова

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4
АЙТИБ БЕРАМАН

Фарахбахш кунларим борар олислаб,
Андуҳга дўстману ғамга ошнаман.
Ўзим қонатаман лабимни тишлаб,
Гўё ўз қонимга ўзим ташнаман.

Суянмоқ истабон кўзлаган тоғим,
Қирдек бўлолмади, икки букилди.
Гулламоқ истаган бу кўнгил боғим,
Айни баҳор чоғи, ларзон тўкилди.

Чопқиллаб боради соат миллари,
Вақт хам қирчинидан қирқ бор қийилиб.
Юракни бурдалар ҳижрон қўллари,
Дилдачи, армонлар борар уйилиб.

Қахратондан безиб, баҳорни кўзлаб,
Алдамчи елларнинг макрига учиб.
Ўксиган дилларга ҳаловат излаб,
Кўнгил деган юрта кетдим мен кўчиб.

Бу кўнгил дунёси ичра мен жжмман,
Таъналар қилмангиз менга илтимос.
Бу дунё саҳнида асли ҳеч кимман,
Шунчаки тутқунман, асира холос.

Хеч жой йўқ бу ерда қадам босмоққа,
Ҳар ёнда хиёнат ётар қалашиб.
Бир дорлар қурилган ўзни осмоққа,
Келганман шекилли мен хам адашиб.

Бу юртда ёлғончи кимсалар бисёр,
Вафо қилмаслар бор ваъдаю лафзга.
Яна огоҳ бўлинг, бўлингиз хушёр,
Меҳрни беришар эканлар қарзга.

Рахмат қарзга берган меҳрингиз учун,
Келинг, қанча бўлса қайтиб бераман.
Лекин, билиб қўйинг албатта бир кун,
Сизни Худойимга айтиб бераман.

🌹 ГУЛСИН ОЙ 🌹

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🤔2👍1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

48-қисм

Онанинг назарида шу туришида ҳам бениҳоя гўзал, чиройли бўлиб ётган Сабриянинг узун сочларию, юзлари оппоқ чойшаб билан ёпилиши билан хонада унинг ноласи эшитилгандек бўлди…

.....

Мени ҳам яшагим келганди,
Боғимни безатиб турфа гулларга.
Поёндозлар тўшагим келганди,
Гулларимга қўнган булбулларга.

Жисмимни қилдилар ногирон,
Ҳаётим ўйинчоқ қўлларда,
Руҳим ўзини топмай нигорон,
Тақдирим адашди йўлларда.

Онажон , сизни кўп кутдим , ҳайҳот,
Келмадингиз, эшитмай ноламни.
Энди сизга қолдирдим омонат,
Бўзлаб қолган учта боламни….

......

— Боламм, боламм, жоним боламм.
Сочларинг узуун бўлгунича умринг узун бўлса бўлмасмиди, боламм….

Қулоқлари шанғиллаб кетган онаизор шилқ этиб ерга қулади…

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢33❤15🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

49-қисм.

Касалхона йўлагида юрагида ҳадик билан ичкаридан хабар кутаётган момо эшикдан ўкириб йиғлаб чиққан Сабриянинг отасини кўриб, ҳаммасини тушунди.

Юраги эзилиб, изиллаб йиғлаганича момо отани қўлтиқлаб турган шифокорга қаради:

— Моможон, бардам бўласизлар, беморни йўқотдик.

Шифокорнинг сўзи тугар-тутамас, иккинчи эшик очилиб, болалар шифокори ҳовлиқиб чиқди.

— Кичик бемор Умиданинг яқинлари ким?

Момо юраги зирқираб, шифокорга яқинлашди:

— Ман борман, яқини, нима бўлди, дўхтир?

— Қизалоқ ўзига келди. Тўлиқ уйғонди, ҳатто бор овозида йиғлаб ҳам юборди, у энди яшайди, момо, яшайди…

— Ўзига шукур, беҳисоб шукур, умри узоқ бўлсин. Онасининг ўлими билан қизига қайта жон бағишлаган Аллоҳимга шукур, — момо титроқ қўллари билан фотиҳага қўл очди.

Бир зум касалхона йўлаги айрилиққа учраган жигарларнинг надоматли овози билан қий-чув бўлиб қолди.

Шифокорлар чақириши билан етиб келган жиноят-қидирув бўлими ходимлари аллақачон Сабриянинг эрини қўлга олган.

Қайнотаси эса бир сўз демай, бош эгиб турарди.

Сабриянинг отаси дўстининг, яъни қудасининг олдига бориб, елкасидан қаттиқ ушлади:

— Сендек дўстим йўқ, сенга берган омонатимни асрай олмадинг, — деди овози бўғилиб, кўз ёшлари соқолини ювиб.

Ўғли келиб, отасининг қўлидан тутиб нари олиб кетди:

— Нима фойдаси бор энди, ота, опам кетди, — йиғлади йигит.

Сабрияни ота уйидан сўнгги маконига кузатишди.

Етти йил турмуш қилиб топгани уч фарзанди ҳам касалхонада, онаси ўзларини ташлаб мангуга кетганидан бехабар қолишди.

Янги туғилган чақалоқ, ношукур отаси, момоси истаганидек ўғил бўлиб туғилган чақалоқ онасиз етим бўлиб қолиб кетди…

давоми бор…

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
😢30❤22🔥8
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

50-қисм.

Йигирма икки ёшида гулдек сўлган келинчакнинг қазосига ҳам уч кун бўлганди.

Ҳамма уй-уйига тарқалди.

Мотамга чўккан ҳовли, айрилиқдан зирқираган кўнгиллар, ёши тўхтамаган кўзлару бир таскинга муҳтож диллар қолди…

Она… уни ҳар қанча дард билан синалсада енгиб чиқиши мумкин, аммо, аммо фарзанд доғи токи умрининг сўнгигача азоб бергувчи дард…

Қизидан айрилиш Сабриянинг онасини ҳам тўшакка йиқитди.

Сабрияни олиб кетишгунича дарвозагача зор-зор йиғлаб келган она, ўша жойда йиқилганича қайтиб турмади.

Қилинган уколлар ҳам таъсир қилмай, ҳушини йўқотиб, бир нуқтага термулиб қоларди.

Ҳушига келганда эса эзилиб, эзилиб, нола қилиб йиғлар, нима еб, ичаётганини билмасди….

Сабриянинг отаси чопонининг устидан боғлаган белбоғини ечиб, қўлига олди-да, супа четига ўтирди.

Ҳовлига назар солди.

Ҳар бурчидан қизи чиқиб келадигандек интиқлик билан қараб чиқди.

Ана, челагини силкитиб, сакраб, чопқиллаб ариқ бўйига кетаяпти қизи,

Ҳовлига кўлоблатиб сув сепиб, ер ҳидини гупиртириб супуряпти қизи,

Қозонини жизиллатиб овқат қиляпти қизи,

Қайнатилган жўхори жону дили эди, жўхоризордан қўлини тўлдириб сутли жўхори узиб, кулиб чиқиб келаётган қизини кўргандек, юраги ҳапқириб кетди отанинг.

Соқолини жиққа ҳўл қилган кўз ёшларини артар экан, уйдан ожизгина овози келган, гоҳ ҳуд, гоҳ беҳуд нола қилиб ётган аёлига раҳми келиб, ўрнидан туриб, унинг олдига кирди.

Қайнонасини пешонасини, терларини артиб ўтирган келини қайнотасини кўриб, секин ўрнидан туриб чиқиб кетди.

Аёлини олдига ўтириб, қўлидан тутди.

Оппоқ оқариб кетган, рўмолини тагидан чиқиб, қулоқларини олдида тўзғиб ётган паришон сочларини силаб, рўмолини тортиб қўйди.

Маҳкам юмуқ кўзидан тинмаган, юзида из қолдириб, кетма-кет оқиб тушаётган заҳардек аччиқ ёшларини бармоқлари билан сидирди.

Юзига дағал қўл теккан аёл нурсиз кўзларини очиб, атрофга жавдираб қаради.

Чолини кўриб, туриб ўтирмоққа уринди.

— Ўтирасанми, онаси? — чоли шошиб, ёстиқларни устма-уст деворга тираб, кампирини қўлтиғидан кўтариб, ёстиққа суянтирди.

Яна қўлидан ушлаб, бошини эгиб ўтирди.

— Отаси, — унинг овози заиф ва ҳасратли бўғилиб чиқди. — Қандоқ чидай, қандоқ қилай, гул қизимдан айрилдиммм, отасиии…

Қизимм, жоним қизимм, бепарво онангни кечир, болажониммм….

Аёлининг паст овозда, аммо юракни эзгувчи ноласи чолини адойи тамом қилди…

— Ман нима қилай, онаси, нима қилай…

Отасининг бемаъни ғурурига жонини тиккан қизиммм.

Ота ҳам ҳўнграб йиғлади…

Бу уйда икки бағри қон, она-ота ҳасратларда куйиб ўтиришарди.

Уларни деразадан кузатиб турган келин ҳам юрак-юрагидан қайнопасига ачиниб йиғлар экан, афсус билан, армон билан пичирлади:

«Мени кечиринг, опажон, кечиринг»….

давоми бор….

ШАХЗОДА САТТОРОВА….

Телеграм канали

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤28😢26🔥18🥰4
Oʻzbekiston xalq artisti Erkin Komilov nevarasini Germaniyaga uzatdi. Kuyov misrlik, arab millatiga mansub yigit ekan. Baxtli boʻlishsin!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум ва
рахматуллоҳу ва барокатуҳ!

🤩🤩😀🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

🌸 Янги ҳафтанинг боши—оппоқ
🤩Душанба тонги муборак бўлсин!

🤩ЯНГИ КУН  МУБОРАК

🤩Тангрим янги тонгни берибди
бизга,
🤩 Тонгги
шабнамларга бу
олам тўлсин.
🤩Кўз очиб уйғонган
азизим сизга,
♾Яна янги тонглар
муборак бўлсин.

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💗


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎼"Насуд" Ғойибий ғазали, Комилжон Отаниёзов музикаси – Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарход Давлетов ижросида

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

51-қисм.

Эртаси куни, қадди букилиб қолган ғамбода ота касалхонага Сабриянинг болаларидан хабар олгани борди.

Дарвозадан кирар экан, касалхона ҳовлисидаги ўриндиқда ўтирган дўстига, яъни Сабриянинг қайнотасига кўзи тушди.

Ғазаб билан унга яқинлашди:

— Бу ерда нима қилаяпсан? — аламдан бўғриқиб деди ота.

— Дўстим, — талмовсираб ўрнидан турди Сабриянинг қайнотаси.

— Дўстим дема, сендек дўстим йўқ. Бу ерда нима қиляпсан?

— Болаларимни…

— Энди болаларинг бўлиб қолдими? На шу норасидаларга, на уларнинг онасига раҳим қилмадинг-ку. Йўқол кўзимдан, болаларни биттасини ҳам бермайман. Ўзим катта қиламан.

— Э, йўўқ. Болаларни онаси ўлган бўлсаям, отаси бор.

Қайнота дўсти юмшамаслигини сезиб, кеча терговда ишлайдиган танишининг сўзларини эслади.

«Агар болаларни ҳаммасини қарамоғингизга олсангиз, ўғлингизга очилган жиноят ишида анча енгиллик бўларди. Болаларни боқувчиси деб, жазо камроқ бериларди», — деган эди у.

Шу гапларни эслаб, гарчи хотини «болаларга қарамайман, чақалоқ билан қийналаман», деган бўлсаям, болаларни ўзларида олиб қолишга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилишга қарор қилди.

— Ҳўвв номард, — Сабриянинг отаси жаҳлдан қалт-қалт титраб, гапиролмай қолдию, аламига чидай олмай, қудасига мушт туширди.

Чайқалиб, гандираклаб кетган қудаси қаддини кўтариб, истеҳзоли тиржайиб дўстига қаради:

— Ҳар қанча уринма, болаларнинг отаси бор, бермайман уларни сенга.

Ичкаридан югуриб чиққан шифокорлар қудаларни ажратиб қўйишди.

Сабриянинг отаси кўзда ёш билан ортига қайтиб кетар экан, ўкинч билан дилида қизидан кечирим сўраб кетиб борарди.

«Кечир, қизим, кўзи кўр отангни кечир, сабрлигим. Дўстим деганим чаён бўлиб чақди мани. Отангни кечир, қизим…»

Сабриянинг отаси қанча елиб-югурса ҳам, маҳалла, қўни-қўшни аралашса ҳам, ҳатто фермер хўжалиги эгаси гувоҳлик берса-да, болаларни бирортасини ололмади.

Болалар отасига берилишига қарор чиқарилди. Болаларнинг отаси эса кам муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

Алам-армон билан юрак чангаллаган Сабриянинг ота-онаси суд залида ҳамширалар қўлида жавдираб турган болалар билан йиғлаб-йиғлаб хайрлашишди….

давоми бор…

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤38😢17🔥5
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

52-қисм.

Энг каттаси олти, кичиги тўрт, кейингиси чақалоқ бўлган уч норасида гўдак ота уйига олиб келинди.

Гулбаҳор ҳам, Умида ҳам уйларининг ҳар бурчидан онасини излар эди.

Умида ўзларини уйининг эшигини очиб кириб, онасини излаб чиқди.

Охири жавдирабгина момосининг олдига келди:

— Моможоон, онам қанилар, онам.

Гулбаҳор ҳам нимадир бир ёмон нарсани сезгандек ҳиққиллаб йиғлаб юборди:

— Оннааа, онаа.

— Ўчиреей овозингни икковингам, —

Битта чақалоқни тагини қуруқлаб, йўргаклолмай асабийлашиб ўтирган кап-катта аёл қизчаларга зарда қилиб бақирди.

Момосининг овозидан чўчиб тушган қизлар бир-бирининг пинжига тиқилди.

Умида савқи табиий бир сезги билан онаси энди йўқ эканлигини сезиб, юраги ғашланиб, ҳўнграб йиғлаб юборди.

Опаси йиғлаётганини кўриб, Гулбаҳор ҳам йиғлашни бошлади.

Уларнинг овозига сергакланган, қорни оч, ҳали унга исм ҳам қўйилмаган чақалоқ ҳам ингалашни бошлади.

Бобоси болаларни олиб келиб, хотинига бериб, ўзи қаёққадир чиқиб кетган.

Кичик ўғли мактабни тугатгандан кейин, тоққа қўй боқишга жўнатиб юборган, уйда болаларнинг момосидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.

Невараларининг бирваракайига йиғлашидан безор бўлган момоси энди бақиришга тушди:

— Ўчир, йиғлама дедим. Бошимга бало бўлдиларинг.

Икки қизни турткилаб, силталаб, уришиб уйга киритди. Уларни олдига чақалоқни ётқизиб қўйиб, чиқиб кетди.

Эрини тушунтириши аллақачон эсидан чиқиб кетгани учун, болалар сут идишчасига қайнаган сувга совуқ сув қўшиб илитиб, унга болаларнинг қуруқ сутидан солиб, аралаштириб олиб келди.

Қорни оч чақалоқ уни ютоқиб ичдию, бир озгина ухлаб, чириллаб уйғонди.

Хом сувда қилинган сут қоринчасини оғритиб, бола ноқулай бўлганидан йиғларди.

Момоси қўлига олиб, бир паст силкилаб турдию, йиғиси тўхтайвермагач, ётқизиб қўйиб, ўзи чиқиб кетди.

Бир коса суюқ овқатга нонни амаллаб тўғраб, синглиси билан ўзи ичиб ўтирган Умида чақалоқни ўзича овутиш учун елкаларига аста-аста уриб, эркалай бошлади.

Бир вақтлар онаси Гулбаҳорни шунақа ухлатганини кўрган эдида.

Укаси овунавермагач, анча пайт бўлсада келмаётган момосини излаб чиқди.

Ташқарида момосини кўрмаган қизча уйига кирдию, ҳайрон бўлиб қолди.

Момоси яланг гилам устига битта юпқа ёстиқни қўйиб, донг қотиб ухлаб ётарди.

— Момо, моможон, — Умида момосининг юзларидан силаб уйғотишга тушди.

Боланинг зорланишидан ҳам кўра, юзига теккан қўллари ғашини келтириб, ижирғаниб кўз очган момоси Умидани силтаб, итариб юборди.

— Уйғотма, ман ухлаб ётган пайтим тегинма, — отасининг калтагидан яқинда даволаниб чиққан, ўзи бир силтовлик ҳоли бор Умида остонага учиб тушди.

Думалаб ўрнидан турар экан, қўрқув билан момосига қаради:

— Моможон, укам йиғлаяпти, момо.

— Бор, йўқол, йиғлаган бўлса, ўзинг қара, — момоси яна ўзи томон хезланганини кўрган Умида эшикдан қочиб чиқди.

Ўзларини уйидан укасининг ингалагани, синглиси Гулбаҳорни чала-чулпа ўз тилида уни эркалаб овутмоқчи бўлаётгани эшитилиб турарди.

Умида уйга кириб, укачасини олдида ўтирди. Аранг ерга судраб бўлсаям, чақалоқни қўйнига олиб, силкилаб овутмоққа тутинди.

Охирги пайтларда онасининг нималарнидир айтмоқчи бўлганини, Гулбаҳорни овқатлантириш, чўмилтиришларни ўргатганларини, кичик тоғорачада кийимларини солиб, ғижимлаб ювишни кўрсатганларини эслади.

Онаси эсига тушиб, соғиниб, хўрлиги келиб йиғлаб юборди.

Безовта бўлиб, чириллаб йиғлаётган чақалоқ хўрлиги келиб, ўксиб йиғлаётган опачасига қараб, жим бўлиб қолди.

Гулбаҳор ҳам лаб-лунжи бурилиб, йиғламоқчи бўлиб, опасининг тиззасига бошини қўйди.

Ҳали мактабга ҳам бормаган қиз бир зумда улғайиб, она бўлиб қолган.

Умида шу топда она бургутдай икки қанотига олган укалари учун жонини ҳам бергудек важоҳатда эди…

давоми бор….

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45😢40🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍

53-қисм.

Умиданинг бахтига кичик амакиси тоғдан қўй чўпонлигидан навбатини топшириб, дам олишга келиб қолди.

Уйга жиянлари келганини кўриб, йигит хурсанд бўлиб кетди. Жувонмарг бўлган янгасига ачиниб хўрсиниб қўйди.

Йигит онасига ялиниши ҳам, дўқ уришиям фойда бермагач, ўзи енгини шимариб, ўчоққа олов ёқиб, сув қўйди.

Умидани чақириб, болани йўргакчасини ечишди.

Амакисини ҳайрон қолдириб, Умида пишиқ-пухта иш қилар, укачасининг нам бўлган йўргакларини ҳаммасини олиб ташлади.

Тозза, қуруқ йўргакча, тагликларни устма-уст қилиб, текис қилиб ёзиб олди. Кийимчаси ҳам ҳўл бўлганини кўриб, туғруқхонадан берилган, шифокор ёзиб бергани бўйича бобоси олиб берган кийимчалардан топиб олиб, чақалоқни олдига олиб келди.

Амакисига мўлтираб қаради, укасини кўтариб кийимини ечишга кучи етмасди.

Шундоқ ҳам тетиклик билан иш қилаётган жиянига қараб, кап-катта амакисининг ҳам кўзи ёшланди.

— Олиб кел кийимларни, укангни кийимчаларини алмаштирамиз, — деди жиянига.

Болани қўлига олиб, кўйлакларини ечиб олмоқчи бўлдию, ўйланиб, тўхтаб қолди. Кейин болани ётқизди, йиғласаям ётган жойида кийимини ечишни, қўлчасини қайирмасликни Умидага кўрсатиб, тушунтириб, бошқа кийим кийдирди.

Йигит онасининг аҳволини кўриб, чақалоққа қарамаслигини сезиб, жиянига ўргатиш, кўрсатиб бериш тўғри бўлади деб ўйлади.

Умида кийимлари алмаштирилиб, тайёр йўргакка ётқизилган чақалоқни кучи етганича йўргаклаб, қўлбоғ билан боғлаб олди.

Амакиси кузатиб турди, холос.

Қайнаган сувни косага солиб совутишни ҳам кўрсатди. Сут тайёрлаб, совуганини билиш учун ичиб кўришни ўргатди.

Умида ҳаммасини диққат билан қараб, кузатиб турарди.

Амакиси тоққа навбатига кетгунича, Умида анча нарсани ўрганиб олди. Кечалари ухлаб ҳам олди.

Момоси ўғли бор пайти чақалоққа умуман қарамади.

Ўғли гапирди, эри уришди, бидир-бидир қилиб гап қайтаргани учун эридан икки тарсаки ҳам еб олди.

Аммо барибир болаларга қарамади.

Бу жанжалларга қараб туриб, Умида амакисидан сўради:

— Амакижон, биламан, онам ўлиб қолганла. Дадам қанилар, нега келмаяптилар, укамга қарамаяптилар… — барибир болада, дадасидан кўрган хўрлиги эсидан чиқиб, дадасини соғиниб йиғлаб юборди, Умида.

— Йиғлама, даданг ишга кетган, келади, — деди амакиси жиянининг бошини силаб.

— Алдама болани, бир куни билади барибир, — минғирлади онаси. — Даданг онангни уриб ўлдириб қамалиб кетган, — деди безрайиб. — Мелисалар қамаб қўйган дадангни, ҳали бери келмайди.

Умида момосининг гапларини даҳшатини ҳис қилмасада, ёмон иш бўлганини сезиб, йиғлаб юборди.

Ўғли онасига гап бефойдалигини сезиб, Умидага укаларига яхши қарашини, кечқурун ухлаб қолмаслигини тайинлади. Отасидан ҳам кечқурун болаларга қарашини ўтиниб сўради.

Отаси бошини силкиб қўйди.

Амакиси кетганидан сўнг, Умида ҳам укалари ҳам қаровсизликдан кўп қийналишди.

Бобоси уриб ҳам, сўкиб ҳам аёлига болаларга тўғри қарата олмади. Аёл ҳатто ўз эрининг ҳам хизматини қилмасди.

Бобоси ҳатто ўзи хамир қориб, нон ёпганини кўрди Умида.

Умида ҳам, Гулбаҳор ҳам озиб кетишди.

Бир куни кундузи дарвоза таққиллаб қолди. Болалар чиқиб кетмасин деб ёпиб қўйишарди.

Умида дарвозага чопиб борди.

— Ким? — деди юраги орзиқиб.

Хаёлида онаси келгандек бўлди…

— Ман қизим, Умидам, — қизча она-бобосининг овозини эшитиб, йиғлаб юборди.

— Ким экан, бу ёққа кел, — деб бақирган момосидан қўрқиб, йиғлаб уйга қараб югуриб кетди.

Аёл дарвозага келиб, эркак қудасини ҳақоратлаб, қарғаб ташлади:

— Келма эшигимдан, — деб бақирди.

Сабриянинг отаси невараларини кўра олмай, ноилож қайтиб кетди.

Момоси Умидани бошига мушт кўтариб келди:

— Сан етимча, нимага бобонгга йиғлайсана, яна бирор марта чопиб боргин, яна йиғлагин, уриб ўлдираман сани, — момо Умидани турткилаб, чимчилаб уриб ташлади.

Чимчилашлар жонидан ўтган қизча ерга ётиб, типирчилаб зорланиб, йиғлаб қолди:

— Моможон, урманг, энди йиғламайман, энди бормайман ҳеч кимга, моможон…

давоми бор…

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤52😢41🔥3👍1