📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Бугун
15 ➖ОКТЯБРЬ. ПАЙШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН

Остонадан хатлаб ўтсин Меҳр ила Мухаббат!🍃🌺🍃

Сизга доим ҳамрох бўлсин, Соглик, Тинчлик, Омад, Бахт!!

Пайшанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган янги  кун хотиржамли ва барокатли келсин.🤲🤲🌷

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3👍2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим , меҳридарё мерлиларим , олисдаги қадрдонларим .
Ҳамма яхшими , мароқли ҳордиқ олдингизми ?

Қалай , янги кунни яхши кайфиятда бошладингизми .
Биламаааан , қишлоқдаги дугонам , янгаларам , опа сингилларим бомдоддан бери тинганиз йўқ .

Виллур халатчани устидан пахталик нимчани кийволиб , рўмолли жағингиздан ўраволиб , оёққа иссиққина наскини кийиб челакни кўтариб сигирни олдига борувдиз☺️ .

Қора қозонни тагига оловни ланғиллатиб ёқиб бир қозон сутни пишираётганизга бир кўзим тушувди 🙈.
Орада катта супурги билан ҳовлиниям чайиб олдизаа .
Ғира ширада баланд зинани тагида хазон барглар қолиб кеттику 😊.

Уйнинг кексаларини тез қорни очади , нонуштани тайёрлаб берақолинг тезроқ .
Мактабга борадиган боллар инқиллаб , синқиллаб , афти буришиб туриб келаяпти .
Уйда юрадиган 4 , 5 ёшдагиси ҳувв дарвозахонада бир нимадан қуруқ қолгандай тимирскаланиб юрибди . Битта футболкада , оёққа пайпоқ йўқ , бунга нима зарил эканаа 🤔.

Сўзларимни ўқиган битта опа айтадила ,
--- Алдаманг Шахзодахон катта ўчоққа ланғиллаган олов хам , қозон тўла сут хам йўқ хозир .
Икки коса чиққанини ана балон газга қўйиб пишириб олдим дейдила 😊.

Рўзғорни бир сира тинчитган чаққон гўзаллар пахта даласига кетишяпти . Охирлаяпти пахтаям териб олиш керак , ишлаб қолиш керак .

Шаҳарда эса автобуслар лиқ тўла . Ўқишга ишга отланганлар тиқилиб , қисилиб бўлсаям манзилга етиб олишни кўзлашган ❤️.

Тошкент осмони тип тиниқ , заказной об ҳаво . Эрталаб устингизга бир нима илиб чиқасиз . Кечга қўлингизда саланглатиб кўтариб қайтасиз 😒.
Айниқса талабаларни ғашига тегадиган ҳолатда бу😉 .

Ҳа майли ўзига маъқулини қилишар . Ман эса автобусда сизга салом йўллаб ишга келаяпман❤️ .

Кунингиз хотиржамликда , ҳаловатда ўтсин , ШАХЗОДАнгиз 😘.
❤17👍9🥰3
НИГОҲЛАР СЎЗЛАШДИ ...

Гапирмадим, сенга бирор сўз,
Нигоҳимнинг ўзи сўзлади.
Қароғимдан узмадинг сен кўз,
Меҳрними, ишқни кўзлади.

Унсиз узоқ сўзлашдилар жим,
Киприклар ҳам четда қолмади,
Қорачиқлар бўлиб кетди тим
Қалб сўзини тилга олмади...

Тикилишиб сирин айтдилар,
Бирор садо чиқмади тилдан.
Тушунишиб айро кетдилар
Бир баҳона тополмай илдам ...

Гувоҳ бўлган еллар ҳайрон, лол.
Бундай суҳбат эшитмаганди.
Юрак айтди, ишққа ,,менла қол!"
Кўзлар бунга - келишмаганди !

✍️ МУРОДУЛЛА

12/08/24 17*49
❤6
#ғаройибот

Аллоҳ таолонинг тенгсиз санъатига қойил қолмасдан иложингиз йўқ!

Чаён билан зирҳли танк орасида деярли фарқ йўқ.

- Чаён 2 кун нафас олмасдан сув остида тура олиши мумкин;
- 3 йил ҳеч нарса емасдан яшай олиши мумкин;
- 24 соат ўта юқори даражадаги музлаткичда қолгандан кейин ҳам яшаб кетиши мумкин;
- Чаён радиотўлқинга чидамли. Заҳар миқдори қанча ортса, радиотўлқинга чидамлилиги ҳам шунча ортади;
- Чаённинг заҳаридан атом бомбасига қарши вакцина тайёрланади;
- Чаённинг қони оқ бўлади. Бу суюқлик атом бомбаси туфайли очилган яраларни битиради, ҳужайраларни янгилаб қайтадан фаолиятини тиклашга ёрдам беради.

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
.

Каналга обуна бўлиш 👇
❤12👍6
📝ИНТЕРНЕТ ДЕБ ОИЛАМ БУЗУЛМОКДА (бир синглимизнинг илтимосларига биноан сизларнинг хукмингизга хавола килаябман)

Фикр ва мулохазаларингизни ва шу синглимизга маслахатларингизни кутиб коламиз,
Тўйим бўлганига икки йил бўлди. Мен келин бўлиб тушган хонадонда тўртта фарзанд эди, мен энг кичик келинман. Бу уйга келганимда мендан 5 – 6 ёш катта қайнсинглим бор эди, хали узатилмагандилар. Келин бўлиб келганимда ховлига чиққанимнинг эртаси куниданоқ овсиним мени чиқиштирмасликни бошладилар. Мени қайнонамга, уларни эса менга ёмонлаб, бесабаб уйда жанжал чиқарадиган бўлдилар. Бир куни уйда катта жанжал чиқди, Қайнсинглим ва овсиним урушишаётганди, мен янги келин бўлганим учун индамай бир четда турдим. Бундан қайнсинглимни жахли чиқиб, "Сен келгандан бери уйимизда жанжал чиқадиган бўлди, ўшандан бери уйимиздан барака қочди ” деб, мени туртиб юбордилар. Шундан кейин билдимки, бу уйда қайнсинглимнинг айтгани айтган, дегани деган экан. Хатто қайнонам хам қайнсинглимнинг чизиб берган чизиқларидан чиқа олмасдилар. Билардилар, мен улар айтгандек ёмонлик қилмаслигимни, овсиним ва қайнсинглим айтаётган гапларни мен гапирмаслигимни, лекин барибир уларнинг олдидан ўтиб мени ёнимни ололмасдилар. Кейин овсиним уйдагилардан келин бўлганимга бир ой бўлмасдан ишлаш учун рухсат сўрадилар. Уйдагилар эса рухсат беришмади, чунки уларда ёш болалари бор эди. Шундан кейин мен билан бўлар бўлмасга тортишавериб, умуман гаплашмайдиган бўлдилар. Бундай хол қайтарилавергач, уйдагилар вазият жиддийлигини билиб, овсинимнинг тушлик пайтигача ишлашларига рухсат беришди. Эмизикли чақалоғи эса менга қолди. Эрталабдан кечгача ош овқат, қайнота ва қайнонанинг хизматидан ташқари, уларнинг боласига қарашим керак эди. Бошида тушликкача ишлаб юрдилар ва бир қанча вақт ўтиб тўлиқ иш тартибига ўтдилар. Эрталаб 9 дан кечки соат 18:00гача ишлар эдилар. Бола баъзида сут эмгиси келиб йиғлаб, онасини соғинганида , мен телефон қилиб, шуни айтсам, "Мен сизга ўхшаб бекорчи эмасман, ишдаман, вақтим йўқ” деб телефонни жахл билан қўйиб қўярдилар. Орадан 4 ёки 5 ой ўтди. Бу орада ўзим хам хомиладор бўлдим. Хомиладор бўлганимни уйдагиларга айтганимда, улар ишонмай, "19 ёшида қандай қилиб бундай тез хомиладор бўлиши мумкин” деб яна жанжал чиқаришди. Қайнсинглимга бу хабар ёқмади. Уларни хам тушунаман, улардан ёш бўлиб, улардан олдин келин бўлганим, хам улардан олдин хомиладор бўлганим балки уларга ёқмагандир. Шундан кейин мени турткилай бошладилар, бир куни зинадан тушиб кетаётганимда орқамдан келиб итариб юбордилар. Мен эса ерга зарб билан қаттиқ тушганимдан, қорнимдаги 5 ойлик хомилам нобуд бўлди. Касалхонадан уйга келганимда билдимки, мени ёнимни хеч ким олмас экан. Барибир янги келиннинг гапларига ким хам ишонарди.. Индамасдан яна ўзимнинг вазифаларимни қилиб юравердим. Бу орада овсинимнинг оиласига уй олиб бердик, алохида бўлиб кўчиб чиқиб кетишди. Қайнсинглимни хам узатдик. Орадан бир ой ўтиб, яна хомиладорлигимни билдим. Бу сафар ўзимни эхтиёт қилишга харакат қилар эдим. Лекин шунда хам олдингидек турткилашлар, қайнонам ва қайнсинглим томонидан давом эттириларди, қайнсинглим хар 15 кунда уйига келганида, қилган ишларимдан айб топиб, "мени қайнонам ундай ёки бундай ишларни қилишга мажбур қиладилар, сиз хам шундай қилинг, келинингизга қаттиқроқ туринг, ойи!” деб, ишларни қалаштириб ташлашар эди, кўпинча битта ўзим улгуролмай хам қолардим. Лекин ўша пайт энди улар билан бирга яшамаслигимдан хурсанд бўлардим. Бу орада эримнинг қизлар билан гаплашаётганини билиб қолдим. Одноклассники сайтидан гаплашар эканлар. Бир куни телефонларига одноклассникидан смс хабари келди. Телефонларидан кирганимда қизлар билан гаплашганларини хаммасини ўқиб қолдим. Биламан, киришим керак эмасди, лекин кейин индамадим, арқонни узун ташлаб қўйдим, давоми нима бўлар экан деб кутдим. Эримда ўзгариш бўлмасди, инсофга келай хам демади. Ўша вақтда хомилам 4 ойлик хам бўлмаган эди.
❤36😢10👍1
Нимани фидо қилсангиз, ўша сизга эҳсон қилинади,
Нимани қизғонсангиз, ўша билан имтиҳон қилинасиз…

Мавлоно Румий
❤12🔥1
Кейин очиғини эримга айтдим, телефонидан кирганимни, у ерда қизлар билан гаплашишини айтганимда тан омадилар, охири кириб ўзларигакўрсатдим, "Мана шу гапларни сиз ёзгансизку, гаплашгансиз қизлар билан” деб айтганимда, тан олиб, "Бошқа қайтарилмайди, бу шунчаки ёзилган гаплар, зерикканимдан кирганман” дедилар. Бундай ишларни бошқа қилмасликка сўз бердилар. Яна орадан анча вақт ўтиб кетди. Эрим тўйимиздан олдин бир қиз билан учрашиб юрган эканлар. Ота оналарини совчиликка юборганларида у қизнинг оиласи қайнонамга маъқул келмаган экан. Ўша қиз билан тўйдан кейин хам анча пайтгача гаплашиб юришган экан. Кейин у қиз билан орани очиқ қилдилар. Энди эримга ишониб, яхши яшай бошлаганимизда, эрим яна шу қилиқларини давом эттираётганликларини билиб қолдим. Бу орада анчасини билдим, уйда жандал хам бўлди, хатто аразлаб уйимга хам кетиб қолдим. Эрим бориб қайтариб олиб келди. Мана яқин 1 – 2 ой ичида бўлаётган воқеа.. Эрим бир қиз билан ўтган йилдан буён гаплашарканлар, унинг исми Лола экан ( исм ўзгартирилган) У қизнинг телефон рақамини билардим, чунки эримга ишончим қолмаган эди умуман, телефонларини текшириб юрардим. У қизнинг рақамини эримни телефонига ватсапдан хабар келганида кўрган эдим, ўшанда "қачон қўнғироқ қиласиз, жоним?” деган хабар келганди. Ўшанда шу рақам ёдимда қолганди. Эрим бир куни хонада телефонини қолдириб чиқиб кетганида, қўнғироқ бўлди, қарасам айнан ўша рақам, телефонни кўтарсам овозимни эшитиб қўйиб қўйди. Кейин қайта - қайта қўнғироқ қилдим ўша рақамга, олмади. Бир оз вақтдан кейин ўша рақамдан бир йигит қўнғироқ қилиб, "Нега бу номерга телефон қиляпсиз, бу менинг номерим” деди, унга бу номер уники эмаслигини, у бир қизнинг рақами, уни исми Лола, танийман уни деб айтдим. Эримни 1 – 2 маротаба тушида алахсираб, у қизнинг исмини айтиб чақирганини билардим. Хаттоки, мен билан гаплашиб туриб хам Лола деб юборган пайтлари бўлган. Ўзимни билмаганликка олардим, лекин жуда хам оғир ботарди. Бир куни уйда яна жанжал бўлди, эримга шу қиз билан юрар экансиз, қўнғироқ қилди десам, иш юзасидан эди у дедилар. Иш юзасидан бўлса, нега унда телефонни мен кўтарганимда, тўғриликча ишим бор хўжайинингизда, чақириб беринг демасдан, қўйиб қўяди десам, барибир тан олмадилар. Кейин орадан яна вақт ўтди. Шу мавзу очиқлигича қолиб кетди. Озгина вақтдан сўнг, яна улар гаплашишаётганини билиб қолдим. Энди бу сафар улар одноклассники сайти орқали топишишибти. Бир куни мени яқин орадалигимни билмасдан, ўша қизга телефонда «Энди одноклассники орқали гаплашамиз, бир қанча муддат телефон ва ватсап орқали гаплашмай турамиз, фақат ўша сайт орқали гаплашамиз» деб бемалол гапирдилар. Сўнг пойлай бошладим, бир куни эрим одноклассники сайтига кириб, ўша сайтни ўчирмай чиқиб кетибтилар, қизиқиб кирдим, чунки жуда қийин ахволда эдим. Нима қилишни билмай юргандим, орада боламиз бор, мана бир ёшга кирди, халигача шу қилиқларини давом эттиряптилар. Мендан нима айб ўтаётганини билолмасдим. Кириб гапларини ўқидим, ишонсангиз, мени кўчага таклиф этмайдиган одам, у қизни кино, концертларга ва бошқа хар хил жойларга олиб борар эканлар. Ўртоғим билан тушаман дегандилар менга, шу қиз билан бирга тушишган экан. Ўша ерга ёзилган гапларни хаммасини ўқиб чиқиб, бу хақида эримга айтишнинг фойдаси йўқлигини тушундим, чунки барибир тан олмайдилар. Кейин бир куни ўзлари айтдилар: "Мен у қиз билан шунчаки иш юзасидан гаплашганман, ўқишини хал қилиб берганимда танишиб қолганмиз, орамизда хеч қандан гап сўз бўлмаган” деб мени алдадилар. Майли шунда хам ярашишга харакат қилиб ёлғон ишлатяпти деб кечиришга харакат қилдим. Энди бўлса иккиланяпман, чунки кўнглим хамма нарсадан совиб бўлган. Хатто эримнинг оиласидан хам, менга муносабатлиги жуда ёмон, мен эса айбимни халигача билмайман. Орада бола бор, шу хам эримни тўғри йўлга қайтаролмади. Хозир юрмайман, гаплашмайман деб айтади, лекин тўғрисини айтсам, эрим билан бирга бўлишга хам хатто кўнглим бормайдиган бўлиб қолган. Кўнглим совиб кетган хаммасидан. Эримга ишонмаяпман, нима қилишга хайронман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤40🤔3👍1
Бир куни ўша қизга смс ёзгандим, "Оиламни тинч қўй, орада боламиз бор, уволига қолиб кетасан барибир, нима қиласан эримга осилиб” деб ёзгандим, жавобига"Қўлингдан келса, эрингни ушлаб қол, хозир замон шунақа” деб ёзди. Бу дардимни кимга айтишни билмаяпман, ойимга хам айтолмайман. Хозир хаёлимда фақат шу нарсалар, нима қилаётган бўлсам хам эрим барибир юради, хозир қаердадир ким биландур деб ўйлаб юраман. Эрталаб ишига кузатаман, кечқурун келгунигача шу қизлар билан гаплашиши хақида ўйлайман. Мен уйда ўтираман болага қараб, уй юмушлари билан, эрим қўчага умуман чиқармайди, ишлашимга хам, ўқишимга хам рухсат бермайди. Шундай бўлса хам, ўзимга қарашни эсдан чиқармаганман, доим ясаниб бўяниб, озода бўлиб, ўзимга яхши қарашга харакат қиламан. Шундай бўлса хам эрим қизлар билан гаплашишдан ўзини тия олмайди. Хозир уятли гап бўлса хам айтаман, бир икки шундай вазият хам бўлдики, эрим сал тегинишни бошлаганида хам хеч яқинлаштиролмадим ўзимга. Қўнглим шу даражада совиб кетган хозир, куним ўтса бўлди шу уйда, фақатгина болам учун юрибман. Шу сизларнинг сайтингларга эрим кириб туради , зора шу гапларни ўқиб ўзи учун яхши хулоса чиқарса... ўзига ўзи шу саволларни бериб озгина ўйлаб кўрса.. тўғри йўлга қайтса, «мен хам шунақа юраманку, нега хотинимни қийнаяпман» деб ўйлар, балки берилган фикрлардан ўзим учун хам, у хам ўзи учун бир хулоса олса.. чунки мен шу пайтгача гапираётган гапларим унга таъсир қилмаган. Мен биламан, эрим ўша қиз билан халигача гаплашадилар, буни билиб яшаш жуда хам қийин. Тўғри, айбим телефонларини ковлаганим.. Бундан олдин Сайёд айтгандилар "Аёл киши эркак кишининг телефонига тегиши керакмас” деб, лекин мажбур бўлгандим, билишим керак эди. Мана хозиргача алдайдилар мени, гаплашмайман, юрмайман дейдилару, лекин эрталабдан кечгача Айфонларига тикилиб ўтирадилар. Ватсап чиқди, бало чиқди ўзи. Шу ватсап орқали қизлар билан гаплашиб ўтирадилар. Лекин менга хам муомаласи ёмонмас, барибир алам қилади. Хозир худога шукр қайнонамнинг муносабати яхшиланган, нисбатанку, лекин қайнсинглим уйимизга келганида, яна аввалгидай силталаш бошланади. Ўзим тўғрисини айтсам, ўзига тўқ, обрўли оиладан ўрта хол оилага келин бўлиб тушганман. Шахарда оиламизни кўплар танишади. Буни айтаётганим, мени тили қисиқ жойим ёки бошқа муаммо йўқ, шундай бўлса хам, бойлигимни гапирган ёки манманлик қилган қиз эмасман. Балки эрим ўзи яхши кўрганини олиб беришмагани учун шундай қиладими, билолмаяпман. Бир куни қайнонам, "Сиз , чиқиб кетамиз бу уйдан, қайнота ва қайнона билан яшамаймиз, уларнинг хизматларини қилмайман деб кўп айтган экансиз, овсинингиз айтиб берганди” деб айтиб қолдилар. Мен эса ундай эмаслигин, бу овсинимнинг гаплари эканлигини тушунтирдим. Ростдан хам овсиним шунақа дерди доим, менга эса фарқи йўк эди, қаерда бўлсам хам, эрим ёнимда бўса бўлди менга дердим, чунки уни севардим жуда хам. Овсиним бир куни бир нарса учун узр хам сўрадилар. Менга хасад қилганликларини ва кўп ишларни атайин қилганликларини тан олиб гапириб бердилар, чунки оилада менинг эрим яхшироқ пул топарди, хатто қайнсинглимнинг сепларини хам эрим қилган ва шундан келиб чиқардики, қайнота ва қайнона биз билан қолгиси келарди. Бошқаларда билмадим қандайку, лекин бизнинг уйда шундай эди. Хозир овсиним мени анча тинч қўйганлар. Ота онамга бу муаммоимни айтолмаслигимнинг хам жиддий сабаби бор... эримнинг яқин қариндоши укамнинг энг яқин дўсти бўлади, орага совуқчилик тушади дейман.. ва яна битта сирни айтаман, мен ўзим хам отасиз ўсганман. Адамлар хам худди шунақа бўлганлар. Қизлар билан юриб, гаплашиб кетганликлари учун ойим ажрашиб кетганлар. Мен оилада тўнғич фарзандман, ота онам ажрашиб кетишганидан кейин ойим ишга тушиб кетганлар, мен эса ўша пайт 5-6 синфда ўқишимга қарамай, икки болага қараб ва уй ишларини эплаб ўтирардим.
Ёшлигимдан шу эркакларнинг қизлар билан гаплашганию, шу сабаб оиламиз бузилиб кетганини билиб шу мавзуни ёмон кўрар эдим, энди худди шундай холат ўзимнинг бошимга тушиб турибди. Жуда хам чарчаганман. Отам ўша ўзи топган қизга уйланиб кетган. Шунинг учун хам бу нарсаларни ойимга айтолмайман, чунки улар шу нарсадан куйганлар.
❤29👍6🤔2
​​Энди мени деб хам куйишларини хохламайман.Нима килишни билмай азобдаман,

Хурмат ва эхтиром билан аросатда колган нотаниш синглингиз..

Тамом.
😢16❤9
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

75 - қисм .

Тўйга тайёргарлик бошлаб юборилди . Азани қаттиқ ушлайдиган қишлоқ халқиям негадир Гулбаҳорнинг тўйидан хурсанд эди .

Шундай ажойиб қизни шаҳарлик йигит олиб кетаётганидан афсусланишсада , ким эшитса , унга чин кўнгилдан бахт тиларди .

Ёдгорбекнинг ўқишга кетиш санаси аниқ бўлиши билан , бир ойнинг нари берисида Гулбаҳорнинг тўйи ҳам белгиланди .

Ҳали бели боғлик бўлсада бобо келинлик либосларида кўз ёши дарё бўлиб бош эгиб турган неварасини кўп дуолар қилиб узатди .

Кечагина зор , зор йиғлаб момосини сўнги манзилга кузатишган уйдан бугун чирманда садолари остида , ёр - ёр билан Гулбаҳорни куёв билан бирга келинлик уйига кузатишди .

Ёдгорбек опаларини икки қанотига олиб қучоқлаб туриб , бош эгиб бобосининг дуосини олиб тураркан , хаёлидан кеча қўшни қишлоққа бориб келгани ўтиб кўнгли ўксиб кетди .

Ёдгорбек Гулбаҳор опасининг феълини билсада Умида опасининг кўнглини ўйлаб , тўй хабарини бериш учун отасини излаб , суриштирган эди .
Кичик амакиси томонидан қўшни қишлоққа ишга жўнатиб юборилганини билиб , ўша ёққа излаб борди .
Аммо у одам уйланиб иккита болали бўлганини , афсуски бу болаларга ҳам меҳр бермаётганини билиб , афсусланиб келганди . Ўзини эса топиб кўриша олмади .
Бу дунёда отаси ҳам йўқ ҳисоби бўлганидан эзилиб ортига қайтган эди .

Анчадан бери розилик бермаётган бўлсада зимдан
кўнгил қўйганига турмушга чиққан Гулбаҳор ҳам бахтидан тинди .

Тўйдан сўнг уч кун ўтиб Ёдгорбек ҳам бобосининг дуосини олиб катта шаҳарга ўқишга жўнаб кетди .

Ёдгорбек ишлоқдан чиқар , чиқмасидан , ортидан етиб келган нохуш хабардан ич ичидан бир титрадию , кўз ёшларини кафти билан сидирганича , ортига қайтмай тез - тез юриб кетди ....

давоми бор ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤55😢19🍓7🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

76 - қисм .

Ёдгорбек бобосидан дуо олиб , Умида опасини , жиянларини бир бир қучоқлаб хайрлашиб , дарвозада ҳассасига суяниб мўлтираб қараб қолган бобосидан кўнгил узолмай , ортига қарай - қарай машинага чиқди .

Узоқ сафарга отланиб , юраги орзиқиб , ҳалитдан соғинчни сезиб , эзилиб , машина ойнасидан қишлоғининг кўчаларига , лип лип ўтаётган дарахтларига , йўл четидан тизилиб мактабга кетаётган болаларга , кўча дарвозадаги ўриндиқда ўтирган онахон , отахонларга қараб ўйчан кетаётган Ёдгорбекнинг хаёлларини машинанинг таққа тўхташи бузди .

---- Нима гап ака , - эшикни очиб пастга тушаётган ҳайдовчига саволомуз қаради , у .
---- Биров қўл силкиб тўхтатаяпти , - деди хайдовчи ҳайрон бўлиб .

Бу пайтда ҳали қишлоқ йўлининг охирига етишмаган , йўлда тўхтаб турган машина атрофида икки , учта одам турарди .

Ёдгор хам машинадан тушиб уларга яқинлашишди .

---- Кетаяпсанми Ёдгор , - сўзлаган киши йигитнинг ота бобоси хали ҳамон ишлаб , ётиб юрган хўжалик қоровули эди .
---- Ҳа амаки , - ҳам жавоб бериб , ҳам савол назари билан амакига қаради , Ёдгор .

---- Болам ҳозиргина хабар келди . Отангни онаси , момонг оламдан ўтибди . Бир ҳисобда азобдан қутулибди шўрлик , - ўзича ачиниб сўзланди амаки .

Ёдгорнинг юзи оқариб , бир зум довдираб қолди .
Ўлим хабари кишига нохушлик беради барибир .
Ич ичидан титроқ турди . Албатта у момоси ҳақида ҳеч нарсани билмасди . Билгани ота момоси ҳам , бобоси ҳам уч етимни қарамоғига олишмаган , қарашмагани .
Уларни умуман танимайди , у .

Атрофдагиларнинг кўзи Ёдгорда эди .
У зилдай оғирлашган бошини аранг кўтарди .
Алам , армон билан кўзлари қизариб амакига қаради ,
---- Амаки дуо қилинг ман йўлга тушай .
---- Албатта , албатта , болам , - қишлоқдош амаки шошиб дуога қўл очди , сафаринг бехатар бўлсин , юзинг ёруғ бўлсин .

Ёдгор тез тез машина сари юриб кетди .
Ҳайдовчи у ўтириши билан машинани юрғизди .

Бир оз юргандан сўнг хайдовчи секингина насиҳатомуз сўз бошлади ,
---- Олис сафар олдидан нохуш хабар яхши бўлмади . Лекин сан ўзингни қўлга ол , юрагингни эзма .
Ҳаммаси тақдирдан , Аллоҳим паноҳида асрасин , сени , укажон .

Ёдгор унга жавобан бош силкиб қўяркан кўзларига тошиб чиққан аччиқ ёшларни қўли билан сидириб ташлади ....


Орадан йиллар ўтди ....

Катта шаҳарда тинмай олға интилиб ўқиётган , бўш вақтларида ишлаётган Ёдгорбек номига келган телеграммадаги қисқа сўзлардан юраги шувиллаб кетди ...

,, Иложини тополсанг бир келиб кет , тоғанг ,, ....

давоми бор ....

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤38🔥12👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌿Ассалому алайкум
🌙🌿БУГУН
1⃣6⃣ - ОКТЯБРЬ.

🎉💐ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌🕋Энг яқин инсоним кириб келган
🕌🕋“Жума” куни муборак бўлсин.
🕌🕋Бу кунда барча дуо
қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин.
🕌🕋Қалбларимизни ўзининг
муҳаббати билан шод айласин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОТА-ОНАМ САБАБЛИ...! ❤️✨
Бировдан кам бўлмадим,
Яшнаб ўсдим сўлмадим. 🌹
Бировга зор бўлмадим,
Ота-онам сабабли...! 👑

Хато қилсам гоҳида,
Урушмайди, урмайди.
Мен бир жаннат боғида,
Ота-онам сабабли...! ✨

Отам бу оламдаги
Энг меҳрибон отадир.
Онам бу дунёдаги,
Энг солиҳа онадир...!

Ота-онамдан ортиқ, 🌟
Дўст тополмадим аммо.
Жоним шуларга тортиқ,
Хаста бўлмасин асло...!

Доим кулиб юрсинлар, 😊
Давр-у даврон сурсинлар.
Фарзандларин бахтини,
Ҳузурини кўрсинлар...! 💖

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍5
*БИЗ ТОМОН БИР ҚИЗ КЕЛАР*

Ойни кўрдикми ерда?
Сафоли насим елар.
Қай макондан, қайердан?
Биз томон бир қиз келар.

Нурга тўлиб кўчалар,
Гул тутмоқда нечалар,
Гулга гул бериб бўлмас,
Лола-ю наргиз келар.

Хаёлимиз олдику,
Юракка ўт солдику,
Яқинлашиб қолдику,
Нотаниш бир ҳис келар.

Чиройи қилиб найранг,
Ҳушларни еғдик аранг,
Кўз тегмасин қараманг,
Билиб ё, бежиз келар.

Ўрим сочлари дорми?
Балки суйгани борми?
Шунчалар улуғворми?!
Мисоли Билқис келар.

Гул бўйларин таратиб,
Қарамасак, қаратиб,
Бир манзара яратиб,
Биз томон бир қиз келар.

Ой келар, юлдуз келар,
Гулми, ё гулюз  келар!
Шайдо этиб, лол этиб,
Биз томон бир қиз келар.

✍Абдумуталиб Эргашалиев
❤8👍2🔥2🥰2😁1
🌹🍃Ассалому алайкум🍃🌹
🦩🦩🔴🦩🦩🔴🦩🦩🦩🦩
🍂Хайрли Тонг...☕️
      🍂 Азизларим!
          🍂 Сизларга Бахтли ва
                 🍂 Қувончли кун
                       🍂 Тилаймиз!

🍂🍂🍂Шанба тонги муборак бўлсин!   Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🍂🍂🍂Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
               🌸Ҳамиша
                   🌼Омад
                       💐Қувонч
                          🌼Тарк 
                                🥀этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .

Дам олиш кунингиз хотиржамликда ўтсин . Режалаган ишларингиз бекму кўст амалга ошсин .

Маҳалла оралаб бекатга қараб келарканман, бир уй тепасида , осмонда бир тўп оппоқ кабутарлар чарх учиб учаётганига кўзим тушди .
Жудаям гўзал манзара эди ....

Қушлар шодон қанот қоқарди . Эътибор берилса ўз қоидалари асосида шакллар ясаб рақс тушишарди .
Ўз ўзидан кайфиятим кўтарилди .

Тинч юртнинг осмонида оппоқ кабутарлар парвоз этади , қора қузғунлардан асрасин Аллоҳим .

Кабутарлар эгаси ҳам бахтли хонадон экан . Ватан ичра кичик ватаннинг тинч , тотув эканидан далолат бу .

Ҳаммага тичлик , хотиржамлик , ҳаловат тилайман . Кунингиз хайрли ўтсин .

ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤11
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни хотини унга деди:
– Ака-укаларингиз ёмон одам экан.
– Нега?
– Бойлигингизда сиздан ҳар куни хабар олишади. Камбағал бўлсангиз, умуман келишмайди.
Талҳа шундай деди:
– Аллоҳга қасамки, бу — уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканидандир. Уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда хижолат бўлмасин деб, келишмайди.

Мовардий айтадилар:
«Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқинг. У биродарларининг ёмон феълини гўзал ишга айлантирди. Ошкора хиёнатини вафога дўндирди. Бу иш қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса ғанимат эканига далолатдир. Бу иш жаннатга киришнинг сабабларидандир».
❤6👍4👏4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мақоллар болалар талқинида 😅
❤7😁4👍2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍.

77 - қисм .

Ўқишидан таътилда бўлган Ёдгор иш жойидан ҳам 10 кунлик таътил олдию , она юртга қараб йўлга чиқди .

Кечги пайт қишлоққа кириб келди . Ватан соғинчи , жигарлар соғинчи , бобоси билан дийдор кўришиш истаги билан юраги ҳапқириб кириб келди .

Елкасида катта сафар сумкаси , қўлида чамадони , дарвозадан кираркан , худди момоси келдингми болам дегандек , кулиб жонсарак питирлаб дийдорига ошиққандек юраги орзиқиб кетди .

Кечги салқинда , сувлар сепилган ҳовлида , темирдан ясалган сўрида тўқсон ёшлардаги , соқоллари оппоқ бобо , кўзлари юмуқ , тасбехини битта битта айлантириб ёнбошлаб ётарди .

Ёдгор кўнгли тўлиб келди , қулт этиб ютинганича сумкаларини ерга қўйди .

Баландроқ овозда салом берди ,
---- Ассалому алайкум бобожон , ман келдим .
Тасбех доначалари чиққилаб тушишдан таққа тўхтади .
Бобо сергак тортган бўлсада сир бой бермай , орқасига ўгирилмай сўзланди ,
---- Бақирмаее , шум бала . Нима бобомни қулоғи эшитмайди дейсанми .

Ёдгор кулиб юборди ,
----Ўзимни зийрак бобожоним , - деб , сўрига сакраб чиқиб , чўккалаб ўтирганича ёнбошлаган жойидан туриб ўтирган бобосини қучоқлади .

Бобо невара тўйиб тўйиб омонлашиб , қучоқлашиб олишди .
Бобо неварасини елкаларини силар , бошини силаб , сочларини тўзғитиб ёш боладай эркаларди .
Орада эса
---- Шундай йигит бўлганингни момонг кўрмадида , онанг кўрмадида , - деб бош чайқаб қўяр , белбоғига кўзини артиб - артиб оларди .

Ошхонадан чиқиб бобо неваранинг дийдорлашишига халақит бермай уларни кузатиб турган янгаси секин супага яқинлашди ,
---- Ассалому алайкум янгажон ,- Ёдгорбек супадан сакраб тушиб янгасига пешвоз чиқди .
---- Яхши келдизми укам ,- янгаси жиянини бағрига босиб кўришиб , елкасига қоқиб қўйди .
Орадан қанча сувлар оқиб ўтган , янгаси билан орасида адоват йўқ эди .
Тақдирига бўйин эгган Едгорбек етимликда , оғир ўтган ўтмишини ортга ташлаган эди .

Бир зумда уй тўйхонага айланди .
Тоғасининг ўғли Умида аммасини уйидагиларини ҳам олиб келди .
Шахарлик тоғага , Гулбаҳорга телеграмма берилган , улар эртаси куни келишарди .

Умида гоҳ йиғлаб , гоҳ кулиб , алпдек йигит бўлган укасининг бўйи - бастига қараб хурсанд бўлиб ўтирарди .
Жигарлар ярим тунгача дийдорлашишди .
Бобоси Ёдгорбекни йўлда чарчаб келганини баҳона қилиб ҳаммани дам олишга ундади .

Очиқ осмон остида , сўрида бобо невара ёнма - ён юлдузларга термулиб ётишаркан ,Ёдгорбек бир зумда ухлаб қолди .

Бобо анча пайт ой ёруғида неварасининг юз кўзига термулиб ўтирди .
Йигит худди онасига ўхшарди .
Сабриянинг уч фарзандиям қуйиб қуйгандек онасининг ўзи эди .
Қоп - қора қошлари , қирра бурни , чарақлаб турадиган кўзлари юзининг думалоқдан келганлиги , юзларида кулгичи борлиги , қизларининг сочларининг узунлиги ҳаммаси онасининг худди ўзи эди ...

,, Онасининг ўзия болам . Умриларинг ўхшамасин , илохим ,, - бобо чуқур хўрсиниб қўйди .
Бобо кейинги пайтларда тез - тез кампирини ҳам , қизи Сабрияни хам ўйлар , уларни қаттиқ соғинарди .

Шунданми юраги безовта урадиган , томоғини тагида ҳапқириб қоладиган бўлганди .
Бобо бундан безовталаниб ўғилларига
,, Ёдгорбекни чақирийлар , бир дийдор кўрай ,,- деб мажбурлаганди .

Энди эса хаёлига келган қарорини айтса ўғиллари нима дейдию , Ёдгорбек рози бўладими ....

Бобо ўйланиб қолди ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤64👍26🔥3
Кўзда ширин уйқулар ,
Мавх этиб сизни у кулар ,
Бир зум , бир зум киприк қоқишим ,
Кўзим очсам бомдод кириб турар ....

Хайрли тун азизларим ❤️


ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2