This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Aссалому алайкум.🌸
БУГУН 18-ОКТЯБРЬ
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИ.
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Янги гўзал тонг муборак бўлсин!!!
Бугунги бошланган кунингизни Aллоҳ таоло савобли амалларга тўла қилсин. 🪷😀🪷😀🪷
💔😀🍃❤️🍃😀🍃😀🍃
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤4
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
🌧🍁АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🍁🌧
🍁🍁ХАЙРЛИ ТОНГ🍁🍁
Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲
Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!🤲
Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲
Алҳамдулиллaҳ соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!🤲
Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун хайрли бўлсин!🤲
🍁🍁ХАЙРЛИ ТОНГ🍁🍁
Озор берманг, етказманг ситам,
Кўнгил- Каъба, кўнгил кўзники.
Чекаверманг ҳар нарсага ғам,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲
Тақдир Ҳақнинг битган иншоси,
Эртамизнинг Худо подшоси.
Омон бўлсин ҳар кимнинг боши,
Хар тонг, хар кун ҳайрли бўлсин!🤲
Нима бўлар эртага мавҳум,
Ҳеч биримиз қолмаймиз муқим.
Биз тирикмиз, шуниси муҳим,
Бу тонг, бу кун ҳайрли бўлсин!🤲
Алҳамдулиллaҳ соғ тўрт мучамиз,
Қанот қоқсак, кўкка учамиз.
Қандай ўтса, ўтди кечамиз,
Бу тонг, бу кун хайрли бўлсин!🤲
Ташвишларни орқага ташлаб,
Хурсанд бўлиб, кўнгилни хушлаб,
Барчангизга яхшилик истаб,
Ҳар тонг, хар кун хайрли бўлсин!🤲
👍2❤1🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Олис олисларда бўлса ҳам мани саломимни ўқиб қўядиган қадрдонларим , омонмисиз .
Соғу саломат тонгга ҳам етиб келдигаа , Ўзига шукур .
Ажойиб куз кунларидан бири . Қуёш бош кўтаргани йўқ ҳали , Тошкентда ҳаво тонги салқин . Ҳали қуёш чиқиб , кун исиб кетади , албатта .
Бугун автобуслар ҳам санжобгина . Якшанбада , дам олиш куни .
Талабалар ҳар доимгидек будилнигининг овозига сапчиб турган , кейин дам олиш куни эканлиги эсига тушиб қайтиб кўрпасини бошига тортиб олган . Мазза қилиб ухлашади бугун .
Баъзи маъсулиятлироғлари шанба , якшанба ишлаб , пул топишга уринадиганлари эринибгина туриб ишга отланади .
Ахир контрактини ўзи ишлаб тўлайдиганлари , ота онасига ёрдам учун ўзи ҳаракат қилаётган талабалар кўп .
Бугун қийналиб ўқисалар , эртага ишлаб топганида қадрига етиб ишлатадилар . Ота онани қадрига етадилар , фарзандларга хам шуни ўргатадиларда .
Уларга омад тилаймиз .
Дам олиш кунингиз мароқли ўтсин ШАҲЗОДАнгиз 😘 .

❤18👍5🔥1
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
بِسْــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمٰنِ الرَّحِيمْ💾
Кимлар ўтмас бу дунёдан,
сен хам, мен хам омонатмиз!
Бугунгина соғ юрганлар,
эрта битта камоматмиз.
Дунё аро тариқмизу, уммон аро ҳасмиз гуё.
Аллоҳимга минг бор шукур, яна бир кун саломатмиз!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу қадри баланд қадрдонларим Бошлаб олган кунингиз хайрларга васила бўлсин..
Бир одам жаннатда сайр қилиб юрса юқоридан бир томчи сув томибди.
У томчини ифори шунчалар ёқимлилигидан бутун борлиқ ажиб ифорга бурканди.
Таажубда қолган одам ҳайратдан юқорига боқди.
Шу пайт у фариштага савол берди.
"Бу қандай ифор бўлди. Мен жаннатда бўлсамда бундай ғаройиб ифорни ҳидламагандим?"
Фаришта аста жаннатий одамни қўлларидан тутиб биргаликда томчи томган томонга кўтарилади.
Юқорида бояги одамни жаннатий ховлисидан минг
баробар гўзал ва хушбўй ифорли жаннат турарди.
Унда бир одам ўтирар эди.
Шунда фаришта деди:
"Сени жаннат ҳовлингга томган томчи ушбу мўминни пешона териси эди"
Таажубда қолган одам яна сўради:
"Мен ҳам шу мўмин одам каби тириклигимда Аллоҳни буюруқларинибажарганман.
Айтчи, уни мендан фарқи нимада? Нега унинг Жаннати олий?
Шунда фаришта:
"Тўғри. Аллоҳ ҳузурида ҳар иккингизни даражангиз бир.
Аммо бу мўмин "СУБҲАНАЛЛОҲ"ни сендан бир неча марта кўп айтган"

Қалбингиз шукрда, тилингиз зикрда бошингиз саждада бўлсин доим...
❤17
📝ИРОДА (ҳикоя)
Ирода ва Қобилжон бир марта кўришдаёқ бир-бирларига кўнгил қўйишди. Тўрт йиллик талабалик даври бу муносабатни мустаҳкамлади. Ўқишлари тугагач, Қобилжоннинг уйидан боришган совчилар учинчи мартасида хушхабар билан қайтишди:
- Тўй!
Иккала ёшнинг ҳам қувончи чексиз эди...
Аммо бу қувончлар турмуш қурганларининг бешинчи йили орзу-умиддан чекиниб, сабаблар қидирила бошлангандан сўнг, тиббий кўрикнинг натижаси ошкор бўлгач, поёнига етди. Гўзал ва ақл-идрокли келинини қанчалар яхши кўришмасин, набира кўриш орзуси қайнона ва қайнотада кучлироқ бўлиб чиқди.
Ирода гўзал бўлиши билан бирга исмига монанд иродали ҳам эди. Турмуш ўртоғига фарзанд ҳадя этолмаслигини билгач, бир қарорга келди. Қодиржоннинг сабр қилишга ундашлари, ҳаётини усиз тасаввур қила олмаслигини қайта - қайта таъкидлаши ҳам Иродани ўз фикридан қайтара олмади.
Бир кун эрталаб уйқудан уйғонган Қодиржон Ироданинг ўрнига болишнинг бир четидан чиқиб турган бир парча қоғозни топди ва унда ёзилган биргина ёзувни ўқиди:
"Изламанг"!
Аммо Қодиржон бунга кўнармиди, у Иродани излаб борди, топди, уйга қайтиш учун кўндиришга ҳаракат қилди, бўлмади.
Бир ярим йиллик саргардонликдан сўнг ниҳоят у Ирода кутган ва кутмаган хабарни айтди:
- Уйланяпман.
Ҳазин овозда айтилган гапга деярли шунга яқин, аммо сал дадил оҳангда жавоб қайтди:
-Бахтли бўлинг!
Аммо кўнгил экан...
Йил ўтмай хонадонни тўлдирган чақалоқ йиғиси ҳам Қодиржонни кўнглини тўлдира олмади. У Иродани излаб боришни канда қилмади, гоҳ ишхонаси ёнида, гоҳ маҳалласидаги кўча бошида кутиб турарди. Иродага Қодиржоннинг бу ташрифлари сабабли унинг оиласида бўлаётган нотинчликлар, Қодиржоннинг аёлини бир икки марта аразлаб кетиб қолгани ҳақидаги миш-мишлар етиб борганди. Шу сабабли унинг Қодиржонга: Энди оилангиз бор, уларни тинчини бузманг, мени унитинг деб тушунтиришлари бефойдалигича қоларди.
Навбатдаги кун Қодиржон Иродага уни кўргани уйига боришини маълум қилди.
Келди.
Аммо кутилмаган ҳолатга гувоҳ бўлди. Уй ичидан қандайдир шўҳ мусиқа янграр, бир ёш йигит ўйинга тушар Ирода эса чапак чалганча қийқириб куларди.
Қодиржонни ғазаби қўзиди. У уйга бостириб кирдию, нотаниш йигитга мушт туширди, кейин ўгирилиб Иродани юзига тарсаки тортиб юборди
Ирода жиққа ёш кўзларини унга тикди-ю лекин лом-лим демади. Кутилмаган томошадан ҳанг-у манг бўлган йигит эса ҳеч нимага тушунмай бир бурчакда қўрқувдан қотиб турарди.
Қодиржон шарт ўгирилиб чиқиб кетди. Бу унинг охирги ташрифи эди
Орадан бироз вақт ўтиб, Қодиржон ширингина қизалоққа ота бўлди.
Қиз бола бошқача - шум келаркан, кун сайин унинг қиқирлаб кулишлари эркалашлари, дадасини кўриши билан қўл силтаб, кулиши-ю дадаси бирор жойга кетгудек бўлса аразлагандек лабларини чўччайтириб талпиниб қолиши, Қодиржонни кўнглидаги камликларни бироз тўлдиргандек бўлди
Қизи беш ёшга тўлган кун берган ваъдасига кўра қизини боғда айлантириб қайтаётган Қодиржон автобусда ўша машъум кундаги йигитга кўзи тушди негадир енгил титради
Йигит ҳам уни кўрди-ю у томонга юра бошлади Қодиржон ҳам қизиқиш ҳам ҳам ҳаяжон билан унга қараб турарди. Йигит уни ёнига келиб салом берди. Кейин дабдурустдан гап бошлади:
Ирода опа билан бирга ишлардик, ўша куни у менга арзимас бир ишда ёрдамим кераклигини айтиб уйга таклиф қилди, бир бузилган эшик зулфини тузатиш керак экан. Юмуш тугатгач чойга таклиф қилди шу жойда мусиқа қўйди ва рақсга тушишимни сўради. Уларни ўз опамдек кўрганим учун тортиниб ўтирмадим Шу пайтда сиз келиб қолдингиз Бор гап шу Опа орадан уч кун ўтиб ишдан бўшаб кетдилар Кетаётиб мендан узр сўради ва негадир раҳмат айтди Хозир сизни кўриб шулар эсимга келди ва айтишим керак деб ўйладим Йигитча шуларни сўзлаб бўлди-ю яна мушт ейишдан қўрққандан шошиб Қодиржондан узоқлашди.
Қодиржон ғалати ҳолга тушди, гўё устидан биров бир челак совуқ сув қуйиб юборгандек бўлди Беихтиёр қучоғидаги ширинтой қизини маҳкам бағрига босди. У Ирода яна бир марта у учун ўзини фидо қилганини тушунган эди
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА

❤35😢19🔥5👍3🤔1
📝ХАЙФ ОТА ДЕГАН НОМ.
Укинг факат йигламанг.
Бугун йигирма олти йиллик дугонамни кўрдим. Хол ахвол сўрашдик.
Дугонамнинг хам уч қизи бўлиб, бир қизини узатган. Невараси бор. Қизи яна хомиладор. Шунинг учун у қизини алохида ахволини сўрайман қийналмаяптими, - дея.
Чунки дугонам хам , қайнонаси хам мусофир юртда.
Ўғли бир ярим ёшида, ўзи хомиладор. Қайнона хам она бундай олганда. Қайнонада хам она мехри бўлади. Баъзан она мехрини қўмсаганингизда ўша мехрни қайнонадан олар экансиз. Келини уй ишларини қилганда болага қараб ўтирса хам, хомиладор аёлга озгина бўлса хам ёрдам бўлади. Ўзим бегона юртда онасизликдан кўп қийналганим учунми, дугонамни қизини хам балки онасизликдан қийналаётгандир деб ўйласам керакда. Қизини сўраганимда: " Аллохга шукур яхши. Кеча отаси шашлик қилиб берибди, орада сомса егани олиб боради. Сомса билан шашликка бошқоронғу бўлган қизим. Яхшиям турмуш ўртоғим яхши инсонлар. Кеча қизимга шуни айдим. Бахтимизга отанг яхши қизим, сендан хабар олиб турибди. Мени отамга ўхшамаган дедим " ,- деди.
Хайрон бўлдим бу гапига .
— Нега ундай дейсиз. Ота бўлгандан кейин фарзанди, хабарини олади. Егиси келган нарсани олиб беради бу оддий хол ,- дедим.
Дугонам чуқур уф тортдида. Мени отам бир умр фарзандларига азоб бериб қийнаб келган. Бир уйда яшаб отамиздан оталик мехрини кўрмаганмиз. Қўрқиб яшаганмиз. Болалигимиз хўру - азобда ўтган . Хеч биримизни яхши кўриб эркаламаган, бағрига босмаган , - деб кўзлари ёшланди.
Кўнгил бермоқчи бўлдим. Бекорга отангиздан хафа бўлманг. Баьзилар фарзандларини ошкора яхши кўради, баьзилар яхши кўрганини билдирмай ичдан, юракдан яхши кўрадилар. Сиз буни билмагансиз, - дедим.
Шунда дугонам отамни бизга қилган хўрликларини қайси бирини айтай, - деб аста гап бошлади:
— Мен жуда кичкина эдим. Уч - тўрт ёшлар чамаси. Кўча тарафимизда узум бор эди. Узумлар қизариб пишган .Узумларни кўриб кўзимиз қувнади опам билан иккимизни . Бола эмасмизми узумдан уч - тўрт дона узиб едик. Бир пайт отам бизни олдига чақирди. Важохатини кўриб қўрқиб кетдик.
— Қайси биринг узумни единг, - деди.
— Опам хам , мен хам биз емадик дедик. Агар едик деб айтсак калтак ейишимиз аниқ.
Отам бизни узум тагига олиб келди. Узум тагига тоза тупроқ тўкиб қўйган экан. Тупроқда оёқ изларимиз қолган. Шу оёқ излари билан оёғимизни ўлчади. Опамни оёқ изи тўғри келди.Опамни оёқларига ўқлов билан урди, қўлларига , бармоқларига хам урди. Мениям жазосиз қолдирмади ёлғон гапирганим учун.
Қайси ота бир узум учун норасида болани шунча калтаклайди.
Яна бир кун синглим билан ўйин ўйнаётгандик. Бизга йўқолинг шу ердан деб бақирди. Синглим билан қўрқа - писа ўйинни ташлаб кетаётгандик, қўлидаги қисқични бизга қарата отди. Биз қочдик. Қисқич келиб синглимнинг орқасига тегди. Синглим нафас ололмай қолди. Шундай бўлса хам синглим билан қўрққанимиздан уйдан қочдик. Пахта экардик. Ўша ердан нажот истаб далага бордик. Ўша ерда кечгача ўтирдик. Амаким келиб бизни уйга олиб кетди.
Хамма болалар кўчада ўйнарди. Бизни хам ўйнагимиз келарди. Отам уйда йўқ пайти кўчага ўйнагани чиқардик. Ўзимиз ўйин ўйнаяпмизу, ақлу - хаёлимиз отамда бўларди. . Қўрққанимиздан тез - тез кўча бошига қараб турамиз. Отамни қорасини кўргудай бўлсак, ўша захоти ўйинни ташлаб уйга қочардик.
Уйимизда на байрам, на туғилган кун нишонланганини эслай олмайман. Чунки бизни уйимизда байрам бўлмасди ,туғилган кун нишонланмасди. Бизга оддий совға олинмасди. Янги йил олди у пайтлар деразаларга расм чизиларди. Янги йилингиз билан деб ёзиларди. Ранго - ранг қоғозлардан занжир қилинарди. Дугоналаримиз бир хафта олдин янги йил безакларини тайёрлаб уй безатишарди. Бизга арча безаш, уй безаш армон эди. Янги йилга уч кун қолганда отам бақир - чақир қилар, йўқ ердан жанжал чиқарар. Баъзан онамни тутиб калтаклар. Янги йил куни хар қайсимиз бир бурчакка тиқилиб ўтирардик. Хатто дастурхон безашга қўрқардик. Агар дастурхон безаб ўйин - кулги қиладиган бўлсак уйимизда қиёмат қойим бўларди.
ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИН

❤24🔥3😢3👍1
Катта опам отамни қарши бўлганига қарамай севган йигитига турмушга чиқди. Отам опамдан воз кечди. Қарғаб билганича бисотидаги барча қарғиш билан қарғади. Опам шўрлик йигирма йил туғилиб ўсган уйига келмади.
Отам эрини хам опамни хам уйга киргизмасди. Болали бўлгач невараларини кўргач кўнгли юмшар деб ўйладик. Афсус ... Эри бошда яхши эди. Кейинчалик борадиган ери йўқ деб опамни қанча хўрлади, азоб берди , масхара қилди, устидан кулди. Хохлаган пайти урди, озорлади. Опам шўрликни оғзи бор тили йўқ. Хаммасига чидади.
Йигирма йил деганда отам касалхонага тушади. Шунда опам отамни кўргани боради. Қайси ота фарзандини қарғайди, туғилган уйидан махрум қилади. Опам ёш бўлган севган. Уйда кўрмаган мехрни бошқа бировдан олгач, унга мехр берган . Айби севганига турмушга чиққаними ... балки опам уйдаги жанжаллардан отамни хўрлаб қийнашларидан безор бўлиб севган йигитини танлагандир. Шу инсон ота дейишга лойиқми? Куёвлари келса куёвларига "хотинни хафтада бир марта уриб туриш керак, бўлмаса эри борлигини унутади "-дейди.
Рахматли акам яхши ўқирди. Ўқишга хужжат топширди. Ўз кучи билан ўқишга кирди. Аммо отам акамни ўқишга кирганига рози бўлмади. Ота оқ фотиха беринг ўқишга кетаяпман, - деди Ульяновскга кетиши олдидан. Сенга оқ фотихам йўқ деб қўлини тарс қилдида: "— Хеч йўлинг бўлмасин, ўқимайсан деганига хам қарамай хужжат топшириб ўқишга кирдинг рози эмасман, - дея юзига фотиха тортди. Акамни бир дунё орзулари бор эди. Ўқишга кетди - ю, олти ой бўлмай касал бўлиб қайтди. Минингит. Чимилдиқ кўрмай орзулари қурбонига айланди. Ёшгина умри хазон бўлди. Барчамизни доғда қолдириб чин дунёга рихлат қилди. Онаизорим сочларини юлиб, кўкракларини муштлаб, боламмм деб додлаб йиғлади, ичи тўла армон билан нола қилиб йиғлади. Онамни ноласига чидамай ер йиғлади само йиғлади. Лекин отамчи... отам миқ этмади. Кўзидан қатра ёш оқмади. Фарзандидан айрилиб кўнгли вайрон бўлмади. Мен яхши ўқимаганман, аммо опамлар яхши ўқиган, синглим яхши ўқиган. Хеч бирини ўқитмади. Бир ўғлини тупроққа берди. Ёлғиз бир ўғли қолди. У ўғли хам ўқимоқчи эди унга хам қатъиян рад жавобини берди. У акамни хам ўқитмади.
Дугонамни тинглаяпман, аммо , нима дейишимга хайронман. Онангизчи, онангиз фарзандларининг келажаги учун курашмадими ,- дедим.
— Онам бечорани аёвсиз калтакларди. Онам қўрқарди.
— Сабаб. Нега калтаклайди. Нега қийнайди. Нега фарзандларига бундай муомила қилади .Онангиз шунча хўрликларга нега чидаб яшади , -дедим.
— Онам чидаган . Вақт ўтса болалар улғайса ўзгарар деган. Кейинчалик қуда андали бўлди.
Биз болалигимизда онам қўни - қўшни ёки бирон бир қариндошникига тўйга кетса вақт тайинларди , шу соатда уйда бўл деб. Айтган вақтидан бир дақиқа кеч қолса, онамни уйга қўймасди. Онам кўчада қоларди. Қанча ёлворарди, йиғларди уйга олинг деб. Мен дарвозани очмоқчи бўлсам. Агар очсанг ўлдираман, - дерди. Қўрққанимдан очолмасдим .
Қўшни ёши катта бир аёл бор эди. Ўша аёл отамга кўп гапирарди. Уялмайсанми гулдай хотининг, гулдай фарзандларинг бор. Бу бечораларнинг айби нима. Нега буларни бунча хўрлайсан, - деб.
Хозир қариди. Қариганда неваралар қуршоғида рохат фароғатда яшайдиган пайти. Қариб кучдан қолган .Фарзандларига рохат кун бермади, невараларига кун берса . Невараларга хам кун йўқ. Уйда пашша учмаслиги керак. Халиям келин яхши хаммасига чидайди. Болаларини қарғаса хам, уйдан чиқариб хайдаса хам тишини - тишига қўйиб чидайди. Болаларига азоб бериб билганингча берди , энди невараларини тинч қўйса . Нега уларни озорлайди. Яқинда акамни қизини уйдан чиқариб хайдаган. Бу уйдан ё сен кетасан, ёки мен кетаман деб кийим бошларини бир сумкага солиб қўни-қўшнига масхара бўлиб дарвоза олдига чиқиб ўтирган жанжал қилиб. Жияним шўрлик бир хафта тоғасини уйида яшаган.
— Нега хайдайди уйдан. Сабаб ,- деб сўрадим.
— Чунки уйда тиқ этган сас бўлмаслиги керак. Жияним 15-16 ёш атрофида. Уйларни супуради, пол ювади , чанг артади . Идиш товоқ ювади. Товоқни тақирлатди деб уйдан хайдаган. Мана бахонаси. Товоқ бўлгач ювганда хохланг - хохламанг тақирлайди ,- деди дугонам.

❤27🔥4
Дугонам билан хайрлашдик. У кетгач мен ўйланиб қолдим. Дугонамни онасини танийман .
Онаси келганда дугонам " онам келди " ,- деб мени чақирарди. Ўша захоти онасини кўришга ошиқардим.
Чунки бу дугонам "Қиёматга қолган дийдор" хикоямдаги Гулчехра дугонам . Онаси Ўзбекистондан келарди. Дугонамни онасини кўрсам худди ўз онамни кўргандай бўлардим . Кела солиб ўзимни бағрига отардим. Юзларидан чўлпиллатиб ўпардим.
Дугонамни онаси хам мени қучоқлаб худди қизини эркалагандай эркаларди.
Биринчи гапим " Онамни кўрдингизми, онам яхшими " ,- деб сўрардим.
— Ха кўрдим , кўп - кўп салом айтиб юбордилар. Яхшилар, - дерди.
Онам ўлган йили эди адашмасам. Бир куни кўчадан ўтаётгандим. Бир пайт дугонамни дарвозаси олдига такси келиб тўхтади ва таксидан дугонамнинг онаси тушди. Онасини кўриб худди ўз онамни кўргандай бўлдим. Югуриб олдига ошиқдим. Дугонамни онаси мени кўриб қучоқлади. Мен хам уни махкам қучоқладим. Иккимиз хам йиғлаяпмиз. Беш дақиқадан ортиқ қучоқлашиб йиғлашиб турдик. Қўйиб юборгим келмади. Чунки онамни кўрган инсонни қучоқлаяпман. Юрагимдаги туйғулар яна уйғонган эди. Ўзимни худди онамни бағрида бўлгандай хис қилдим ўшанда. Дугонамни онасини кўзларига қарадим.
Онажонимни кўраолмадим, - дедим йиғлаб.
— Йиғламагин қизим, тақдир экан деб, томоғи тўлиб бошқа гап айта олмай, кўзларини мендан олиб қочди. Мени ахволимни кўришга юраги бардош бермади. Ўзини гунохкор хис қилди худди ярамни янгилаб қўйгандай...
Дугонамни онаси жуда оқила, саранжом саришта ,мехнаткаш аёл. Мана етмиш ёшга келиб хам бекор ўтирмайди. Рўзғорга ёрдам бўлсин деб қўни - қўшниларни кўрпасини қадайди. Пенсия олади, олган пенсиясини ўғлига беради. Невараси ўқийди. Ўқишига хар на ёрдам бўлсин дея.
Мен дугонамдан отаси хақида бу гапларни эшитиб, мен дугонамни отаси рухий касалга чалинган деб ўйладим. Шундай фариштадай аёли бор шу аёлни қадрига етмагани учун отасини ёмон кўриб кетдим.
Фарзандларига ота мехрини бермай уларни бир умр ота мехрига зор қилган инсонни қандай ота дейиш мумкин.
Хайф ота деган ном дея оламан холос.
Само юлдузи (Дилфуза) 2019.
Эътиборингиз учун ташаккурларим.

❤23😢13🔥2🤔2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ
✍ .
78 - қисм .
Эртаси куни ...
Бобонинг хонадони яна гавжум .
Шаҳардан катта ўғил ва Гулбаҳор оиласи билан келишди .
Тоғалар , куёвлар қўй сўйиб , ош қилишди .
Умида билан Гулбаҳор бир уйга кириб анча пайт дардлашиб , гаплашиб ўтиришди .
Янгалари уларни безовта қилишмади .
Темир сўрида эркакларга , узун супада аёлларга ва болаларга жой солиб , дастурхон ёзилди .
Бобо сўрида қалин кўрпачаарда ёнбошлаб ётаркан болаларига қараб шукрона келтириб , тасбех ўгириб ўтирарди .
Кечги овқатдан сўнг бобо Умида билан Гулбаҳорни хам олдига чақирди .
--- Болаларим , мана укангиз Ёдгорбек хам катта йигит бўлиб қолди . Энди сизлардан кўнглим тўқ .
Энди момонгизни , онангизни олдига кетаверсам ҳам бўлади . Мандан рози бўлинглар , болаларим .
Ҳамма жим , эшитиб ўтиришарди .
Ҳаммага бир бир қараб чиққан Гулбаҳор сабри чидамади .
--- Эээ бобожон нималар деяпсиз қаёққа борасиз . Бизку розимиза , сизни ҳали қиладиган ишингиз борку , - унинг бобосига қарши шартта айтган гапига бошқалар истихола қилиб бир бирларига қараб қўйишдию яна бош эгишди .
Гулбаҳорнинг феълини билган бобоси мийиғида кулимсираб ,
--- Йўўқ қизим мани қилар ишим қолмади . Сизлар бахтли яшанг , деди соқолини силаб туриб .
Гулбаҳор бобоси атайлаб гап чўзаётганини сезмади .
--- Йўқ бобожон , сиз онам кўрмаган , момом улгурмаган ишни қлишингиз керак ҳали .
Яъни Ёдгорни уйлантиришингиз керак . Дуо қилиб ўтиринг , укам ўқишни тугатиб қайтсин .
Уйлантирайлик , тўйини кўринг , фарзандларини кўринг .
--- Ҳааа баракалла қизим .
Шу гапни сизлардан кутгандимда .
А бу уканг ўқишни тугатиб келгунича ман борманми йўқманми . Ёшим тўқсондан ошди .
Мана укангиз келдику .
Мани айтадиган гапим ҳаммангизга .
Ёдгорнинг шу келишида уйлантириб қўйинг .
Бобо бир нафасда гапини айтиб олдию , болалари эътироз билдирадигандек ҳеч бирига қарамай бошини эгиб олди .
Хамма бир зум қотиб қолди . Биринчи бўлиб катта тоға томоқ қирди .
--- Ота , ахир жиянни ўқиши тугамади , келинни олиб қўйиб , кейин ташлаб кетса ўқишига . Бу тўғри эмасда , ота .
--- Ким айтди келинни ташлаб кетади деб . Олиб кетади келинниям .
Бу сафар Едгор хам ҳушёр тортди
--- Э бобожон , ман ўзга шахарга кетаман , узоққа . У ерга келинни қандай олиб кетаман .
--- Олиб кетасан . Ҳозир замон ёшларники . Ана буғалтирни қизи узоққа ўқияптику , бир ўзи .
Сан ҳам келинни ўқитасан .
Самад малим айтдику , хозир ёшлар бемалол катта шахарга кетиб ўқиса бўлар эканку .
--- Ота бу осон эмас , Ёдгорни қийнаб қўямиз .
--- Нега қийналади , сизлар ёрдам берасиз . Тўйини ман йиққан , терганим билан қилиб бераман . Сизлар ёшларнинг ўқишига ёрдам берасиз , бобо қатъий гапириб ўғилларига , куёвларига қаради .
--- Бобом тўғри айтаяптилар , ҳозир ўқийман деган ўғил қизларга кўп имкониятлар очилган ,- деди боядан бери тиззасида ухлаб қолган ўғлининг сочини силаб ўтирган , шаҳарда институтда ўқитувчилик қиладиган кичик куёв .
--- Ё майлию лекин яна озгина сабр қилсак , ўқишни битириб келса яхши бўлардида ,- кичик ўғлининг гапидан бобонинг қоши чимирилди .
--- Майли , майли . Ўзларинг биласизлар .
Мансиз ҳам яхши эплайсилар .
Мани ахмоқона гапимни ўйламайлар , майли . Ёдгор , кетавер ўқишингга - , бобо зарда қилиб қаттиқ , қаттиқ гапирдию , жахл билан ёстиғини бир силтаб ёнбошлаб олди .
Ўзи зўрға турган Умида ҳиққиллаб йиғлаб юборди .
Ёдгор ҳам бош эгиб қолди .
Катта куёв вазиятни юмшатмаса бўлмаслигини сезиб , бобонинг елкасига қўлини қўйди ,
--- Бобо майли сиз айтганча бўлсин .
Эртадан опалари ўзларига маъқул оиладан қиз топишади , ёки Ёдгорни танлагани бўлса айтади. Биз тоғалари билан тўйга тайёргарлик қиламиз . Тўғрими , Ёдгор .
--- Майли , ман розиман . Бобом нима десалар шу ,- деди Ёдгор ийманиб .
--- Ана бўлди , энди опалари , янгаларини иши қолди , келин топинг қани .
--- Ростданми , - бобо шарт бошини кўтарди . Уйланасанми .
--- Майли бобо , ҳаммаси сиз айтганча бўлсин .
Фақат қизни ўзим айтсам . Лекин унга Умида опамлар қаршилик қилмасалар , - Ёдгорнинг овози қатъий чиқди .
Умида ялт этиб укасига қаради ....
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤55👍12🥰12🔥2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂Ассалому алайкум🍂🍂
🍂🍂Азизларим!🍂🍂
1⃣9⃣➖💛💛💛💛💛💛
🫶🌷 Душанба тонги
муборак бу́лсин.
☕️🌼 Умрингизнинг яна бир қайтарилмас тонги муборак ва хайрли булсин!
🌼☕️Омонат дунёда омон бўлинг!
💚❤️Аллоҳим Хар бир қилаётган хайрли ишингиздан,босган хар
бир қадамингиздан
рози бўлсин.
☕️🌼Жисмингизга соғлиқ, қалб оламингизга хотиржамлик тилайман!
🌼☕️ Топганингиз халол бойлик, қилган ибодатларингиз ажру савобларга тўла бўлсин!
☕️🌸 Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

Қадрдонларим , ҳамма яхшими .
Ҳафтанинг биринчи иш кунини , ўқиш кунини бошлаб олдингизми .
Ишдагиларга , ўқишдагиларга омад тилайман . Ҳафта охирида кўнглингиз тўлиб , хотиржам етинг .
Манга эса бугун дам , мезза .
Ухладим , бомдоддан сўнг .
Кейин эса туриб қизим билан азим Тошкент шахрининг тарихий гўшаларидан бири Чорсуга саёҳат қилдик .
Тепасида кабутарлар чарх урган Кўкалдош масжиди , мухташам гумбазли Чорсу бозори , инсон қўл мехнати ҳунармандчилик маҳсулотлари , ажабтовур сопол буюмлар , дандон сопли , нақшларида тошлар ўрнатилган пичоқлар , жимжимадор кашталар , сўзаналар , калта - узун адрас чопонлар , ўзбекона дўппилар ҳаммаси ҳайратингизга сабаб бўлиб , завқингизни оширади .
Атрофда чет элликлар туристлар жуда кўп .
Уларни атрофдаги ажойиботларга қараб ўз тилларида ҳайратомуз сўзлашишларига , маъқуллаб бош силкишларига қараб ғурурланасиз .
Мазза қилиб айланиб уйга қайтдим .

❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бугун халқаро
синфдошлар куни экан табрикламан синфдошларим ❗»
😁Кайфиятингизни кўтариш учун —

БИР ТИЛДА СЎЙЛАГАН БИТТА ЭЛ БЎЛДИК
(Туркия сафари таасуротлари)
Сўнгги йилларда туркий давлатлар бирлиги ғояси тобора кенг қулоч ёзиб бораётгани барчамизни қувонтиради. Зеро, бугун дунёнинг равиши турланиб ва тусланиб турибди, эгаменлик даъвосидаги буюк давлатлар рўйи заминнинг турли буржларида яширину ошкора ғавғолар қўзғаб, эллар аро нотинчлик солишяпти. Шундай таҳликали паллада дунёда янги, илдизлари қадимиятга узвий боғлиқ бўлмиш бир иттифоқ яратиш – келажак кунлардаги тинчлик учун мустаҳкам кафолат бўлиши аниқ. Турк тилли давлатлар раҳбарларининг саъйи-ҳаракатлари ҳам ана шу эзгу мақсадга қаратилган.
Адабиёт яшаса –миллат яшайди. Халқларни бир-бирига осон яқинлаштирувчи энг қулай восита ҳам, шубҳасиз, адабиётдир. 15-17 октябр кунлари Туркия Республикасининг Қайсари шаҳрида Турк дунёси ёзарлари ва шоирларининг 2-Талас конференцияси бўлиб ўтгани ҳам бу йўлдаги қутлуғ бир қадамдир.
Туркия Адабиёт вақфи ташкил этган ушбу анжуманда 13 мамлакатдан 33 нафар ёзар (ёзувчи) ва шоирлар иштирок этишди. Ўзбекистон номидан устоз адиб, Халқаро Чингиз Айтматов академияси фахрий академиги Нурали Қобул, истеъдодли шоира Ўктамой Холдорова ҳамда камина иштирок этдик. Юзлаб, минглаб қалам аҳли орасидан танлаб олинганимиз ҳам кўнгилимизни ғурурга тўлдирди, албатта. Зотан, кейинги йилларда туркчилик, миллий бирлик ва юксалиш ғоялари ижодимиздан тобора кўпроқ ва кенгроқ ўрин олиб бораётгани бунга асос бўлган эса ажабмас.
Туркияда ҳудудий бўлинишлар биздагидан сал ўзгачароқ экан. Қайсари – шаҳар, аммо вилоят маркази эмас. Бу ерда вилоятдан кичикроқ, тумандан каттароқ ҳудудлар “ил” (эл) деб номланади.Талас шаҳарчаси ҳам ана шулар сирасига киради. Бу шаҳар номи ўзимизнинг Қирғиз Республикасидаги жой номидан, улуғ туркий адиб Чингиз оға туғилган юрт номидан олинган. Вақти-замонида таласлик турклар ўша ёққа кўплаб кўчиб боришган бўлса керак. Шунинг учун ерлик адабиётсеварлар ана шу улкан, дунёвий анжуманни ҳам “Талас булушмаси” деб аташган.
Туркия Адабиёт Вақфи бошқонлари, ходимлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари бизни жуда илиқ қаршилашди. Тўпланди(йиғилиш) камроқ бўлди, аксарият ҳолларда эркин ва норасмий мулоқотлар қизғин ўтди. Озарбайжон, Россия, Бошқирдистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Эрон Озарбайжони, Ироқ, Гагауз (ҳақўғиз) ерлари, Македония, Татаристон ва бошқа ҳудудлардан келган турк тилли ёзарлар ва шоирлар бирпасда танишиб, иноқлашиб кетдик. Зотан, тилимиз, динимиз ва одатларимиз уйғун бўлгани бунга асос яратиб берди. Бир неча йил бурун каминанинг қатор шеър ва ҳикоялари турк ҳамда озар тилларига ўгирилганди, қарангки, янги дўстларимиздан кўпчилиги уларни ўқишган экан. Нурали Қобул устозимизнику таништиришга ҳожат бўлмади .Зеро, устознинг қатор романлари дунёнинг кўплаб тилларига таржима бўлган, мезбонлару меҳмонлар у кишини “Нуралибей, Нурали муаллим” деб роса эъзозлашди.
Анжуман мутасаддиларидан бири Имдад Афсар биринчи куни даврабоши бўлди. Имдадбей барчамизни бирма-бир таништираркан, ҳар ижодкор ҳақида икки оғиз илиқ гап айтиб ўтиб кетарди. Ўз навбатимизда биз ҳам ўрнимиздан туриб, бу янглиғ шараф ва эътибор учун қисқа миннатдорчилик билдирдик. Имдадбей “Бизда бир улуғ шоиримиз Юнус Эмро бор эди, мана энди Абдунаби Ҳемро сафимизга қўшилди” дея лутф қилди. Камина ҳам “Биламанки, туркиялик арқадашларимиз Туркистон тупроқларини Ота Юрт дея эъзозлашади. Мен сизларга Ота Юртингиздан иссиқ саломлар келтирдим!” деб жавоб қилдим.
Хуллас, эртасига Қайсари шаҳрининг диққатга сазовор ерларини зиёрат қилдик. Денгиз сатҳидан анча тепада жойлашган совуқ ҳудудларга чиқдик. Ёзги либосда борган биз каби иссиқсеварлар изғирину ёмғирдан андак азият чеккандек бўлишди. Икки тоғ орасини боғлайдиган, кабиналари электрли симда бориб-келадиган қурилмада учарканмиз, устоз Нурали Қобул “Буни айрим миллатлар, хусусан ўрислар “канатная дорога” дейишади. Аслида бу қанотли йўл дегани. Ана, икки тоғ оралаб темир қанотларда учяпмиз” дедилар.

❤9
Енгил тамадди қилгач, Қайсарининг эски шаҳар қисмидаги музейни кўрдик. Машҳур Чаноққалъа жангига аталган махсус музей экан. Мустафо Камол Ататурк бошлиқ мужоҳидлар озодлик учун курашган ўша саваш қолдиқлари тўпланиб, экспонатлар тайёрланган. Занглаб кетган ўқлар, эски тўфанг(милтиқ)лар, ханжарлар, милтиқ найза(штик)лари, дубулғалар, ўқдону сувдонлар... (“Тўппонча” сўзи “тўфанг”дан келиб чиққан, аслида “тўфангча”) Ҳатто бир аскарнинг тиззадан узилиб кетган оёғига ўша пайтда ясалган протез ҳам бор экан! Туркиялик қардошларимиз ўз тарихларини бу қадар эъзозлаб, авайлаб-асрашлари мени қаттиқ таъсирлантирди...
Кечки пайт концерт олдидан бадиий буюмлар кўргазмасини кўрдик, камина айнан шу ерда бугунги туркий дунёнинг улкан ижодкорларидан бири, 80 ёшда ҳам бардам юрган Озарбайжон халқ шоири Собир Рустамхонли билан танишиб, суратга тушдим. Собир муаллим Ўзбекистонда кўп бўлган экан.
-Рауф Парфи, Абдулла Ориф, Омон Матжон, Ҳалималар бу дунёни тарк этишди... Ёши улуғ шоирлардан Хуршид Даврон билан Усмон Азим қолди сизларда...-деди у хўрсиниб. Унинг ўзбек адабиёти билан бу қадар яқинлигидан ҳайратландим.
-Шундай, муаллим... –дея тасдиқлаб бош ирғадим.
- Лекин, минглаб улуғларни берган ўзбек тупроғи яна беради. Ўзбекистон – бағри кенг диёр! Мақсуд Шайхзодани, Яшар Қосимни, Акиф Бағирни кафтида кўтарган муқаддас тупроқдир Туркистон тупроғи! -деди кекса устоз ишонч билан. Ифтихордан дийдаларимга ёш қалқиди...
Концерт дастури жуда гўзал тарзда ўтди. Мавзу – турк бирлиги, туркларнинг тарихий келиб чиқиши эди. Афсонавий аждодимиз бўлмиш Бўзқурт (Кўк Бўри) сурати орқа экранда мунтазам порлаб турди. Туркларнинг донишманд бобокалони Қўрқут Отанинг улуғвор сиймоси саҳнани яшнатиб юборди. Барча ҳаяжонда, барчанинг кўзида фахр ёшлари. Беихтиёр атрофингдаги барчани бағрингга босгинг, илиқ гаплар айтгинг келади. Илдизларимизнинг бирлиги, мақсадларимизнинг муштараклигини ҳис этамиз, ёнимизда, елкама-елка ўтирганларнинг ҳаммаси бир ота-онанинг фарзандлари эканлигини туямиз, кўнгилларда улкан орзу-армонлар ниш ура бошлайди. Тилларимиз бироз ўзгачароқ, аммо дилларимиз икки томчи сувдай ўхшаш! “Мен Буюк Турк Отанинг авлодиман!” деган юксак бир ифтихор юракларни нурлантириб юборади...
Эртанги тадбирларнинг ҳадди аъло (кульминация)си, шубҳасиз, якуний шеърхонлик бўлди. Устозим Нурали Қобул минбарга кўтарилганда беихтиёр қарсаклар янгради, у киши бутун бошли улкан бир шеърнинг барча мисраларини қофиялаганлари кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Ўктамой ҳам гўзал шеърларидан бирини ўқиб бериб,олқишларга сазовор бўлди. Камина мустақилликнинг илк йилларида гўзал орзулар оғушида битган бир шеъримни турк лаҳжасига яқинлаштириб ўқиб бердим.
Турк адабиётининг кўзга кўринган вакиллари, ушбу анжуман мутасаддилари Серхат Қабаўғли, Мустафо Ёлқин, Имдад Афсар ва бошқалар барча иштирокчиларнинг ижодлари борасида илиқ фикрлар билдирдилар, совғалар билан тақдирладилар. Биз ҳам, ўз навбатимизда, уларга қизғин миннатдорчилик билдирдик.
Озарбайжонлик гўзал шоира Айсел Хонларгизи, Гуржистонлик шоир Аллаҳверди Теклели, Қирғиз Республикасидан келган шоира Хиял Таажи, бошқирдистонлик шоир йигит Айбулат Сисенбаев, қозоқ бовуримиз Арман Айманбет, Боғдоддан келган, Ироқ туркманларидан бўлган оқсоқол шоир Меҳмет Умар Қазанчи, македониялик шоира Лейла Шериф Эмин ва бошқалар ўқиган шеърлар, турк бирлиги ҳамда туркий тилли адабиётлар ҳамкорлиги борасидаги фикрларини барча олқишлар билан қутлади.

❤8
Хайрлашув онларида барча гўё бир қадар саросимага тушгандек эди: ҳеч ким хайрлашишни истамасди. Одам ўзи туғилиб ўсган юртида юрганида бундай туйғуларни ҳис этмайди кўпинча. Худди минг йиллик қадрдонларингни ногоҳ топиб олгансану, энди ажралишга маҳкумсан... Биринчи марта учрашиб, атиги икки кунгина бирга бўлганлар худди жон-жигари билан хўшлашаётгандек, сизни маҳкам бағрига босади, қўлларингизни қўйворгиси келмайди. Аёлларига “Сан маним бажим(синглим)сан!” деб лутф қилади, эркакларига “Арқадашим, гардашим!” деб илтифот кўрсатади, дийдаларида ёш ялтирайди. Ичкин бир туйғу барча кўнгилларни нурлантириб юборгандек. Жонинг, юрагинг, руҳиятинг ўзгачароқ товланади, олдин сира туймаган бир қон-қардошлик сезимлари юз очади. Бир тилда сўзлаган битта юрт бўлиб, уч кунгина дийдорлашганлар кўнглида бошқа бир Ватан туғилади: Турк Бирлиги, Миллат Севгиси! Биз ана шундай қайноқ ҳиссиётлар билан хайрлашдик...
Худди борганимиздаги каби, учоқда Қайсаридан Истамбулга, у ердан эса Тошкентга учдик. Кела-келгунча ўша илиқ туйғулар руҳимизни тарк этмади. Ва юракнинг энг чуқур ерларида бир қарор юз очди: биз энди БОШҚАЧА ЯШАШИМИЗ, БОШҚАЧА ЁЗИШИМИЗ КЕРАК!
Келажагимиз қандай бўлишини билмасам-да, буюк ўтмишимиз борлигини яхши биламан. Ана шу хабардорлик, ифтихор туйғуси мени майда-чуйда, ўткинчи ҳислардан юксакроққа кўтаришига, огоҳлантириб туришига ишонаман. Халқимнинг, адабиётимнинг, Устозимнинг ишончларини бир қадар оқлай олганимдан мамнунман.
Мақола сўнгида анжуманда ўқиганим ўша шеър матнини ҳавола этгим келди. Шеър гарчи 1991 йилда битилган эса-да, ўз аҳамиятини йўқотмаган деб ўйлайман.
Қара, замон ўтиб борар тўхтамай,
Не миллатлар, не-не тиллар ғоратдир,
Сен яшагин бировларга ўхшамай,
Тарихинг бор, ғурурдан иборатдир.
Сен дунёнинг чеҳрасига кўрк бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин.
Энасойнинг бўйларида отланиб,
Оврўпога қутқу солган бодланиб,
Ҳоқонларинг, ўғлонларинг қайдадир,
Қай тарихлар ичра ётар қатланиб?
Санжоқ бўлгин, ялов бўлгин, бўрк бўлгин,

Билгамишнинг билгани билим эди,
Алптегинни аллалаган ким эди,
Аттиланинг тулпори кишнаганда,
Ман-ман деган қайсарлар ҳам жим эди.
Битта бўлма, ўнта бўлма, қирқ бўлгин,

Хоразмийлар, темурийлар, Бобурлар,
Ғазнавийлар, шайбонийлар – нодирлар,
Салжуқийлар, усмонийлар унутми,
Тушларингга кирмасми бу ботирлар?
Дарвозаси зулм учун берк бўлгин,

Токи оҳинг ўрламасдан самога,
Бисмиллоҳ деб, таваккал деб худога,
Боғла Алпомишдан қолган камарни,
Сенинг айтар сўзинг бордир дунёга.
Ҳуррият бўл, истиқлол бўл, эрк бўлгин,

Йўлингда дуч келгай илон-чаёнлар,
Сирти одам, ичи тулкисимонлар,
Чангалзорлар аро ўтиб борарсан,
Аниқ бўлгай охир яхши-ёмонлар.
Туғингдаги тимсол бўл, бўзқурт* бўлгин,

Бирлашсалар ўзбек, қирғиз, қозоқлар,
Бир бўлсалар туркман, хокос, қалмоқлар,
Тўқсон икки уруғ бир элат бўлса,
Яқин келгай охир бир кун йироқлар.
Бир тилда сўзлаган битта юрт бўлгин,
Ватан бўлгин, миллат бўлгин, турк бўлгин!
1991 йил
Абдунаби Ҳамро
2026 йил, октябр

❤17👏1
Ўзбегим
Саломлашар йўлда кекса -ёш,
Қўл кўксида, бир оз эгик бош.
Бирин кўз дер, бирисини қош,
Кўнгли кичик,содда Ўзбегим
Эрта-ю- кеч кутади мехмон,
Ишчими у ё танти дехқон.
Топганидан қилади эхсон,
Саҳоватли танти Ўзбегим.
Ширин калом, хар жонга рохат,
Юзи нурли, жонли оқибат
Қайноқ меҳр, содда илтифот.
Айтар сўзи болли Ўзбегим.
Жон жигарга жонини тўшар,
Ўзин қўйиб болам деб яшар.
Юз ёшда хам болага ўхшар,
Жуда бола- жонли Ўзбегим
Билиб-билмай қилса бир хато,
Раббисига қилар илтижо.
Ишонгани Аллоҳдир танхо,
Тоат- ибодатли Ўзбегим
Бу одатлар ўзбекка хосдир,
Мўмин деган мақомга мосдир.
УЛУҒ аждодлардан меросдир,
Кўҳна тарих, шонли Ўзбегим
Тўлин Шер.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Саломлашар йўлда кекса -ёш,
Қўл кўксида, бир оз эгик бош.
Бирин кўз дер, бирисини қош,
Кўнгли кичик,содда Ўзбегим
Эрта-ю- кеч кутади мехмон,
Ишчими у ё танти дехқон.
Топганидан қилади эхсон,
Саҳоватли танти Ўзбегим.
Ширин калом, хар жонга рохат,
Юзи нурли, жонли оқибат
Қайноқ меҳр, содда илтифот.
Айтар сўзи болли Ўзбегим.
Жон жигарга жонини тўшар,
Ўзин қўйиб болам деб яшар.
Юз ёшда хам болага ўхшар,
Жуда бола- жонли Ўзбегим
Билиб-билмай қилса бир хато,
Раббисига қилар илтижо.
Ишонгани Аллоҳдир танхо,
Тоат- ибодатли Ўзбегим
Бу одатлар ўзбекка хосдир,
Мўмин деган мақомга мосдир.
УЛУҒ аждодлардан меросдир,
Кўҳна тарих, шонли Ўзбегим
Тўлин Шер.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👏1
#Ўлимни_эслатинг
Онамнинг қорнидан ажалим қадар,
Дил ҳақнинг ишқида бўлсин дарбадар,
Гар менга чинданам баҳт истасангиз,
Ўлимни эслатинг менга биродар
Исломнинг йўлидан бурилиб кетсам,
Шайтоний ўйларга урилиб кетсам,
Ғурурим тоғ бўлиб керилиб кетсам,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
"Дунё ўткинчи" денг!, "Ҳою-ҳавас" денг!,
"Мусулмон кишига дунё қафас" денг!,
"Аллоҳни унутма бирор нафас" денг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.
"Қўрқма" денг инсоннинг урар тиғидан,
"Юз буриб бўлмас" денг ҳақ мантиғидан,
Кўзларим тўхтамай қолсин йиғидан,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Манманлик ҳиссини олайлик енга,
Таваккул сўзини келтириб чинга,
Мол-дунё ҳақида гапирманг менга.
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Ҳаромга йўл берган оёқларимга,
Ғийбатлар сўйлаган томоқларимга,
Дўзах ҳақида айтинг қулоқларимга!
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Қуръондек ҳар дардга дорини сўзланг,
Юракда не бўлса борини сўзланг!
Жаҳаннам аҳлининг зорини сўзланг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Иймон нури безаб турсин юзимни,
Ҳар дойим назорат қилай ўзимни,
Ғафлат босиб кетди, очинг кўзимни!
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Бошимдан сув мисол мавъиза қуйинг!
Исломнинг ифорин юракдан туйинг!
Қаҳҳорнинг қаҳридан қўрқитиб қўйинг!
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Охират маҳали қолмайин ночор,
Ва ёки азобга бўлмайин дучор,
Бой бўлиб яшашга тупурганим бор,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Жаннатда хўплай деб кавсар шаробни,
Қўлимдан қўймайин қуръон китобни,
Қабристонда бўлар улуғҳисобни,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Ортимдан шум нафсим ханжарин тиқса,
Шон шухрат шайтондек қўлимдан сиқса,
Аллоҳга қуллигим ёдимдан чиқса,
Ўлимни эслатинг менга биродар.
Ўғирланг шайтоним ҳаловатини,
Оширинг сабримнинг садоқатини,
Жон чиқар лаҳзанинг ҳароратини,

❤13