Мен қизиб ётган рельсга ўтирдим-да, индамай туфлимнинг боғичини еча бошладим. Пайпоғимни ечаётганимда негадир Низом ҳам, у билан ғичиллашаётган «Дум» ҳам жимиб қолишди. Туфлимни бир чеккага қўйиб, ўтирган жойимда бурилиб қарадиму, беҳуш одамдек анграйиб қолдим. ўн қадамча нарида Дилафрўз турарди. Худди ўша — тушларимда кўргандек оппоқ кўйлак кийган, сочлари чиройли турмакланган Дилафрўз турарди. У оқ туфлиси билан шпалларни битта-битта босиб яқин кела бошлади. Нима бу? Оппоқ булутларнинг менга қилган сўнгги саховатими?
– Тинчликми? – деди у яқин келиб.
– Тинчлик, – «Дум» ноқулай илжайди. – Чўмилмоқчимиз.
Дилафрўз менга ўгирилди.
– Эргаш, сиз ҳам чўмилмоқчимисиз?
Мен шундагина ўзимга келдим. Унинг рўпарасида ялангоёқ, бемаъни алпозда ўтирганим учун мулзам бўлиб, секин ўрнимдан турдим.
– Шунақа, – дедим иложи борича совуққон оҳангда, – чўмилмоқчиман.
Дилафрўз кескин Абжалга бурилди.
– Нима, мен кўчада тушиб ётган чақаманми, орқамдан гаров ўйнайсизлар?!
Дилафрўз Абжалга гапирди-ю, менинг ичим музлаб кетди. Унинг бу қадар шиддатли оҳангда гапирганини ҳеч эшитмаган эдим. Кўзимни қаёққа яширишни билолмай қолдим.
– Ким етказди? – Абжал лабини бир чеккаси билан илжайди. – Ҳеч ким сизни чақиргани йўқ-ку!
Абжалнинг Дилафрўзга киноя қилиши вужудимни қақшатиб юборди.
– Менга қара, ўв! – дедим овозим титраб. – Гапни кўпайтирма. Бошладик!
Абжал оёғини рельс устига қўйганича туфлисининг боғичини еча бошлади. Шу пайт ҳеч кутилмаган воқеа бўлди. Дилафрўз «Дум» билан Низомнинг орасидан ўтди-да, Абжалнинг елкасига қўлини қўйди.
– Қулоқ солинг.
Абжал бошини кўтарди.
– Хўш?
– Мен... – Дилафрўз Абжалнинг бошига хиёл эгилди. Кўзларида аллақандай ўт ёниб турарди. – Мен сизни яхши кўраман. Шуни билмоқчимидингиз?
Қулоқларим шанғиллаб, кўз ўнгим қоп-қоронғи бўлиб кетди. Ғира-шира туманлик орасида Абжалнинг бир зум анграйиб қолганини, кейин қаддини ростлаганини кўрдим. Юрагим гурсиллаб ураётганини, оёқларимдан мадор кетиб бораётганини сезиб турардим.
Зум ўтмай қиррадор тошлар устига чўккалаб қолдим. Кечалари тушимга кириб чиқадиган Дилафрўз шуми? Хаёлимда булутлар орасида сузиб юрадиган Дилафрўз шуми? Ҳозиргина осмонда учиб юрган Дилафрўз бирдан ерга тушди. Йўқ, ердан ҳам пастроққа тушиб кетди... Ана, у кетяпти.
Абжалнинг, ҳамма ёмон кўрадиган, ҳамма жирканадиган Абжалнинг қўлидан тутиб кетяпти! Бундан чиқди, Абжал кеча бекорга гапирмаган, бундан чиқди илгариям...
Абжал унинг оппоқ билагидан тутиб борар, у эса тасмадек рельс устидан дорбозларга ўхшаб эҳтиёткорлик билан мувозанат сақлаб юриб кетар эди. Гўё бир умр шундай юрадигандек. Гўё Абжал бир зум қўлини қўйиб юборса, йиқилиб кетадигандек. Бир неча қадам юришгандан кейин у орқасига бурилиб қаради. Кейин яна... Мен юзимни чирт ўгирдиму, бошимни чангаллаб қолдим.
Анчадан кейин ҳушим ўзимга келди. Рўпарамда Низом турарди. У афтимга тикилиб турди-да, қандайдир қуруқ оҳангда сўради:
– Қалай, ўлишингга арзирканми?
– Сенга нима! – дедим жиннилардек бақириб. – Сенинг нима ишинг бор? Йўқол, тошингни тер!
Эртасига кимё имтиҳонидан уч олдим. Чиқсам, мактаб дарвозаси олдида япроқларини чанг босган олча тагида Дилафрўз илжайиб турибди. Кўзимга шу қадар хунук кўриниб кетдики, юзимни тескари ўгирдим. Шитоб билан ўтиб кетаётган эдим, чақирди:
– Эргаш...
– Нима! – дедим бақириб. – Абжал камлик қилиб қолдими? Бирпас сабр қилсанг чиқади! – Шундай дедиму, югуриб кетдим.
Кейин... ҳаммаси тамом бўлди. Мактаб ҳам. Муҳаббат ҳам... Тошкентдек шаҳри азимда институтга киришга кўзим етмасди. Омадим чопдими, яхши тайёргарлик кўрдимми, ҳарқалай Темир йўл транспорти инженерлари институтига кирдим. Ора-чора Низомдан хат келиб турарди. Икки марта Дилафрўз сени сўради, адресингни берайми, деган мазмунда ҳам ёзди. Кўнглимда қувончга ўхшаш бир нима йилт этгандек бўлдию, ўша заҳоти сўнди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетаётгани, мен бўлсам аҳмоқона бир алпозда темир йўл четида анграйиб ўтирганим кўз ўнгимга келиб, «аравасини тортсин» деган мазмунда жавоб ёзиб юбордим. Шунда ҳам ҳар гал уни эсласам, юрагимнинг бир чети жиз этиб қўярди... Бора-бора жизилламайдиган бўлди... Тўртинчи курсни битирган йилим уйландим.

❤12
Шунда ҳам қачондир кўнгил қўйган кишингни унутиш оғир бўларкан, унинг қисматига бефарқ қарай олмас экансан. Дилафрўз Андижон Тиббиёт институтида ўқиётганидан хабарим бор эди. ўша йили у ҳам турмушга чиққанини эшитдим. Йўқ, юрагимда рашк ёки изтироб эмас, ўкинчга ўхшашроқ бир нарса уйғонди. Уйғондию, сўнди. Фақат бир нарсага ҳайрон қолдим. Дилафрўз Абжалга эмас, бошқа йигитга турмушга чиқибди...
Кейин булар ҳам унутилди. Фақат онда-сонда тушларимга оппоқ кўйлак кийган Дилафрўз кирадиган бўлди.
Ўн саккиз йил оз муддат эмас. Дилафрўз чиндан ҳам ўзгарган, аммо ўктам кулгиси, қуралай кўзларининг киборона боғиши ўша-ўша эди.
– Мен сизни тушимда кўриб тураман, – деб такрорладим унинг кўзига тикилиб.
– Йўғе! – Дилафрўз кўзларидан ўт чақнаб кулди. – Наҳотки?
– Бу гапни сизга ёқиш учун айтаётганим йўқ. Бор гап шу.
– Қаранг-а, мен шунча ҳаракат қилсам ҳам сиз сира тушимга кирмайсиз.
Бу гапни у ярим ҳазил билан айтди. Бироқ менинг кўз ўнгимда яна ўша совуқ манзара жонланди. Унинг Абжал билан етаклашиб кетгани-ю, мен аянчли қиёфада термилиб қолганим. Ҳарчанд ўзимни тутишга уринсам ҳам бундай паллада айтиш мумкин бўлмаган энг аҳмоқона гап оғзимдан чиқиб кетди:
– Абжални ҳеч кўрасизми?
У ярқ этиб қаради.
– Кимни-и-и? – деди чўзиб
Кулдим.
– Абжални-да! Эсингиздан чиқдими?
Дилафрўз кўзимга узоқ, синовчан тикилиб турди-да негадир истеҳзоли кулди.
– Бошимга ураманми уни?! – деди қошини чимириб.
Эсанкираб қолдим.
– Ахир ўшанда...
Дилафрўзнинг кўзларига сезилар-сезилмас изтироб шарпаси соя солиб ўтгандек бўлди. Бироқ зум ўтмай кулимсираб сўради:
– Докторлик ишингиз битиб қолдими?
– Сиз... сиз қаёқдан биласиз? – дедим баттар ҳайратланиб.
– Мен шунақа билағонман! – Унинг гап оҳангида яширин истеҳзо бор эди. – Ҳаммасини биламан! Қачон номзодлик диссертациясини ёқлаганингизни, Гули билан тўйингиз ўн тўртинчи июн, шанба куни бўлганини. Тўнғич ўғлингиз май ойида туғилганини... Хотинингиз ҳамшира бўлиб ишлашини... Айтаверайми? – У кулди. Аммо бу сафар кулгусида ўктамлик йўқ эди. Буни ўзи ҳам сезди шекилли, юзини ўгириб, бошини қуйи солди...
Вужудим бирдан бўм-бўш бўлиб қолди. Самолёт ҳамон гувиллаб учиб борар, назаримда менинг қалбимда ҳам алланима гувиллаб жунбушга келган эди...
Нимага у сенинг ҳаётингни миридан-сиригача билади? Илмий ишингниям, қачон уйланганингниям... Нимага? Нега у Абжалнинг номини эшитганда ижирғанди? Демак, Абжалдан нафратланар экан-да?! Хўш, ўшанда кўприк устида ўзингни аянчли қиёфада қолиб кетганингни ўйлайсану, нега Дилафрўзни ўйламайсан? Ўшанда Дилафрўз учун, мактабнинг энг гўзал, энг мағрур қизи учун ўзи ёмон кўрган, ўзи жирканадиган одам билан қўл ушлашиб кетиш осон бўлмагандир? Ким учун қилди бу ишни? Шошма... Ўшанда рельс устида амаллаб мувозанат сақлаб кетаётганида нима учун орқасига қайта-қайта термилиб қаради? Балки ўшанда унинг кўзларида инграган изтиробини пайқамай қолгандирсан? Балки эртасига мактаб дарвозаси олдида сени кутиб турганида ҳаммасини тушунтирмоқчи бўлгандир? Сен бўлсанг, уни ҳақорат қилиб жўнаб қолгансан. У шундаям сени кечирган. Бўлмаса, нима учун Низомдан қайта-қайта суриштирди сени? Нимага сен билан учрашишни тилади? Нимага? Нимага хотинингдан тортиб болангнинг туғилган кунигача билади? Нимага? Нимага?
Бир-биридан аччиқ, бир-биридан армонли саволлар кетма-кет ёпирилиб келар, самолёт моторининг гувиллаши, миямда чарх ураётган саволлар ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб вужудимни ларзага солар, Дилафрўз бўлса ҳамон нариёққа қараб ўтирар эди. Мен унинг юзидаги ифодани аниқ кўрмасдим. Аммо кўрмасам ҳам ўзимнинг беписандлигим туфайли, ўзимнинг бефаҳмлигим туфайли шунча пайтдан буён пайқамай келган туйғуларни энди аниқ сезиб турардим. Фақат... фақат энди кеч бўлганди. Ажаб, сендек «олим», сендек «зукко» эркакнинг бир аёл қалбини тушуниши учун ўн йил керак бўлибди! Ўшандаям тасодифан, тўсатдан... Демак, шунча йиллардан бери бежиз тушларингга кирмаган экан-да?!
Сен бўлса...Сен галварс бўлса...
Дилафрўз ҳамон бошини қуйи солиб, нариёққа қараб ўтирар, назаримда у яна ўша оқ, оппоқ булутлар орасида учиб юрадиган малакка айланиб қолганди...
Ўткир Хошимов
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤16👍4👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўйиндан ўқ чиқди...
Интернетда трендаги Эшитамиз лекин муҳокама қилмаймиз бу каби ўйинларни ўйнаманг, орангизга ола тушади😂
Кимга юборишни биласиз

❤2😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илгари қариндошларникига бориш учун тўй ёки маросим кутмасдик…
Бир-биримизни соғинсак, ҳол сўрагимиз келса, шунчаки бориб келардик.
Бугун эса баъзан энг яқинларимиз билан кўришишга ҳам баҳона излаймиз…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Бир-биримизни соғинсак, ҳол сўрагимиз келса, шунчаки бориб келардик.
Бугун эса баъзан энг яқинларимиз билан кўришишга ҳам баҳона излаймиз…
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤3
ОҒЗИДА ЧЎП БИЛАН ЮРГАН ЙИГИТНИНГ СИРИ
Маҳалламизда Самат исмли бир йигит бор эди. Қачон кўрманг, оғзида чўп.
Эрталаб дўконга чиқади — оғзида чўп. Кечқурун йўлак олдида ўтиради — яна ўша чўп.
Ичимда уни айблардим:
«Бу ёшда нима кўргазма бу? Ҳар куни кабоб еяётгани йўқдир-ку...»
У олий маълумотли эди. Ёши ўттизга яқинлашиб қолган. Гоҳида корхоналарда вақтинчалик мардикор бўлиб ишлар, бир ой ишлаб, уч ой иш кутиб қоларди.
Бир куни йўлак олдида унга дуч келдим.
— Ишлар қалай, Самат?
— Иш суриштириб юрибмиз, ака.
— Самат, ўқишни битирганингга йиллар бўлди. Нега ҳалигача сумка кўтариб юрибсан?
— Одат бўлиб қолган, ака, — деди у. — Бирортаси кўрса, талаба деб ўйлайди. Ишсизлигим хаёлига ҳам келмайди.
— Ичида нима бор?
— Ҳеч вақо йўқ, ака.
— Майли, — дедим. — Ҳар ҳолда отангнинг уйидасан, ижара ташвиши йўқ.
Бир куни кечқурун уни дўконда кўриб қолдим. Бир талай тангаларини санади-да, пули етмай, нонни қайтиб қўйди:
— Уйда бор эди ўзи, бекорга олмайин, — деб чиқиб кетди.
Бироз фурсат ўтиб, мен ҳам чиқдим. У йўлак ёнида атрофга қараб турар, чўнтагидан яна ўша чўпни олиб оғзига соларди. Чидолмадим:
— Самат, нега доим оғзингда чўп билан юрасан? Эрта-ю кеч овқат еяпсанми?
Жилмайиши бирдан йўқолди...
— ТЕСКАРИСИ, АКА...
— Қандай қилиб?
— Отам мени оч қолди деб ўйламасин, деб...
Шошиб қолдим.
— Уйда овқат йўқми?
— Бор, ака. Лекин мен емайман.
Суҳбат асносида билдимки, у ўгай онаси билан уришиб қолиб, ўша хонадон дастурхонига бошқа ўтирмасликка қасам ичган экан. Отасини эса дунёда ҳамма нарсадан ортиқ яхши кўради.
— Отам кечқурун ишдан қайтганда хонамдан чиқаман. Оғзимга чўп солиб оламан. «Овқатландингми, ўғлим?» дейди. «Едим, ота», дейман. У кишининг кўнгли хотиржам бўлади...
— Нимага отангга бор гапни айтмайсан?
— Йиллар давомида мени ўқитди. Ҳозир нафақага кун кўради. Ёшим ўттизга кирди, ҳалигача уйидаман. Энди оч юрганимни билса, ўзини айбдор ҳисоблаб, эзилиб кетади...
— Ака, ишсизлик — жуда ғалати нарса. Эрталаб кеч уйғонасан, лекин ҳордиқ чиқармайсан. Уйғонгинг келмайди, чунки борадиган жойинг йўқ.
— Иш қидирмаяпсанми?
— Ҳар куни қидираман. Компьютерни очиб, эълонларга қарайман. Иш сўраб ариза юбораётганимда ичимда «зора бу сафар омадим чопса» дейман.
Жилмайди.
— Кейин телефон жиринглайди. Ҳаяжон билан қарайман — банкдан қарз ҳақида хабарнома...
— Умуман чақиришмайдими?
— Чақиришади, ака. «Аризангиз кўриб чиқиляпти» дейишади-да, кейин ойлаб дом-дараксиз кетишади.
Бироз тўхтаб қолди.
— Энг ёмони нима, биласизми? Бироз вақт ўтиб ўзингиздан шубҳалана бошлайсиз. Университетни битирдим, корхоналарда сменада ишладим, нима иш бўлса бажардим. Лекин энди ҳеч кимга керак эмасман.
Телефонни олиб, оғайниларининг суратини кўрсатди.
— Ўтган ҳафта кўришдик. Бири уй олибди, бири иккинчи фарзандини кутяпти. Ҳамма ишидан, маошидан гапирди. Мендан нима қилаётганимни сўрашди.
— Нима дединг?
— «Янги ишга ўтяпман», дедим.
Бўйнини эгди.
— Олти ойдан бери ишсизман, дея олмадим.
Кейин яна гапида давом этди:
— Илгари жўраларим қўнғироқ қилиб турарди. Ҳозир телефон жирингласа хурсанд бўлиб кетаман — қарасам, реклама. Ҳеч кимдан хафа ҳам бўлолмайман, ҳамма ўз турмуши билан овора, мен бўлсам ҳалигача иш қидириб юрибман...
— Отанг нима дейди?
— «Бирор янгилик борми, ўғлим?» деб сўрайди. Ёмон ниятда сўрамайди, биламан. Лекин ҳар сафар шуни сўраганида гўё кичрайиб бораётганимни ҳис қиламан.
Бироз пойафзалининг учига тикилиб турди.
— Уйда бекор ўтирганда ҳам ўзингни айбдор ҳисоблайсан, ака. Телевизор ёқсам: «Нима каромат кўрсатдингки, ҳордиқ чиқарасан?» дейман ўзимга. Кўчага чиқай десам — пул керак. Уйда ўтирай десам — тўрт девор орасида диққинафас бўлиб кетасан.
— Хўш, нима истайсан ўзи?
— Ишлашни, ака. Фақат ишлашни. Эрталаб турай, бирор жойга борай, чарчай. Кечқурун уйга қайтай. Эртага нима қилишимни билай...
Ўша кеч уни овқатга таклиф қилдим.
— Тўқман, ака, — деди.

❤24💔6👍4🤔2🔥1
Оғзидаги чўпга қарадим. У ҳам пайқади. Иккимиз ҳам кулиб юбордик.
— Юр, — дедим. — Мен овқатланаман, менга ҳамроҳ бўласан.
Келди.
Олдига шўрва қўйдим.
Жимгина ичишга тушди. Кетидан иккинчи косани сўради...
Бироз индамай ўтирдик.
— Самат, — дедим. — Иш топсанг, биринчи бўлиб нима қиласан?
— Уй ижарага оламан, ака.
— Кейин-чи?
— Отамни меҳмонга чақираман.
— Отангними?
— Ҳа. Кичкинагина уй бўлса ҳам майли. Бир стол, иккита стул бўлса бас. Ўз пулимга бозор-ўчар қиламан, овқат тайёрлайман. Отамни қаршимга ўтқазиб қўяман.
Кўзларига ёш келди.
— Йиллар давомида у мени боқди. Бир сафар мен ҳам унга дастурхон ёзай.
Кейин қўшимча қилди:
— Қолаверса, энди у кишига ёлғон гапиришни хоҳламайман, ака. «Овқатландингми, ўғлим?» деса, чиндан ҳам «Едим, ота» дегим келади...
Ўша кеч уни эшикгача кузатиб қўйдим.
Аёқ кийимини кийди.
Чўнтагидан чўп қутисини чиқарди.
Биртасини оладигандек бўлди-да, қайтиб солди.
— Бугун кераги йўқ, ака, — деди.
— Нега?
Жилмайди:
— Бугун чиндан ҳам қорним тўйди.
Ташқи кўринишига қараб инсонларга баҳо беришга шошилманг. Баъзан биргина оғиздаги чўпнинг ортида — очлик, номус ва отасининг кўнглини оғритмаслик учун айтилган беозор ёлғонлар яширинган бўлади...
таржима
Шавкат Ўймовутли тайёрлади

😢25❤7👏3👍2🔥1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .
81 - қисм .
,, Келган аёл ким бўлди экан . Айни келин куёв келадиган маҳалда-я . Тинчлик бўлсинда ,,
Умида хавотир билан кичик дарвозадан ташқарига чиқди . Унга Гулбаҳор ҳам қўшилди .
Умиданинг дадаси келиб яшириниб турадиган ҳув ўша тут дарахтининг тагида кўринишидан ёши каттага ўхшаб кўринадиган кийимлари эскигина , уринганроқ ахволда , юз кўзлари ҳорғин жувон ранги билинмай қолган рўмолини учини оғзига босиб , тўрт ёшлардаги ўғлини қўлидан тутиб бетоқат қараб турарди .
Опа - сингиллар аёл томон юришди . Аёл баттар бесаранжом бўлиб кўзларини олиб қочиб ер чизиб туриб қолди .
--- Келинг опа , уйга киринг , тўйда мехмонимиз бўлинг ,- деди Умида одоб билан салом бериб .
--- Ваалайкум ассалом синглим , тўй қуллуқ бўлсин .
Мани танимадингиз-а биламан . Ман отангизни хозирги хотиниман . Бизни кечиринг ,- деди аёл ёшланган кўзларини рўмолини учига артиб .
---Сиз нега кечирим сўрайсиз . Қўйинг опа ,- Умида маюс гапирди .
--- Синглим , ман отангиз учун сизлардан кечирим сўраб келдим . Ва укангизга миннатдорчилик билдиргани келдим ...
Отангиз сизлар учун бир сўм нафақа бермаган бўлсада , сизлардан буни талаб қилди .
Укангиз эса мардлик қилибди .
Болаларим учун мани номимга таъминот учун ҳар ой нафақа ажратибдилар .
Ҳатто икки ойлигини олдиндан тўлаб хат ҳужжат қилиб берибдилар ,- аёл қўлида махкам чангаллаб турган анчагина пулни кўрсатди .
Умида сезган эди , отасининг андишасизлик қилишини билган эди .
Аммо укасининг бундай мардлик қилишини ўйламаган эди .
Кўзига ёш қуйилиб келди , синглиси Гулбаҳорга қараб кўз ёши аралаш жилмайди
--- Шукур укам берган тарбиямни оқлади . У меҳрибон ва мард инсон бўлибди .
Гулбаҳор опасининг елкасидан қучди ,
--- Йиғламанг опа , укамни сиз тарбиялагансиз ахир .
Умида отасига қуйиб қуйгандек ўхшаб турган ўғил болачани юзини силаб қўйди .
--- Опа киринг , тўйимизда меҳмон бўлинг ,- очиқ юз билан аёлга деди у .
--- Йўқ синглим , сизларга катта раҳмат , бағри кенг экансизлар . Укангизга катта рахмат ,топгани ҳалол , баракали бўлсин .
Отангиз учун ман кечирим сўрайман , синглим . Кечиринг , кечиризлар синглим . Ундан ранжиманг , у ёмон бўлса ҳам болаларимнинг отаси ахир ,- аёл ўксиб йиғлаганича ортига бурилиб , боласини етаклаганча тез тез юриб кетиб қолди .
Опа-сингил унинг ортидан маюс қараб қолишди .
Шу топда Умида бир нарсани сезди .
Отаси қанчалик иродасиз , тарбиясиз , номард бўлса ҳам , ҳаёти давомида иккита гулдек аёлнинг муҳаббатига сазавор бўлган эди . Афсус у буни қадрига етмади ва ҳалиям хулоса чиқариб олмаган эди .
Хаёл билан ҳовлига кирган Умиданинг кўзи ўзига савол назари билан қараб турган бобосига тушди .
Ўйчан бобоси сари юрар экан ўзини тутиб олди .
Юзи ёришиб бориб бобосини қўлини ўпиб кўзига суртди ,
--- Бобожон , Ёдгоржонга берган тарбиянгиз зое кетмабди . У мард ва сахий инсон бўлибди .
Етимдек абгор кун кечираётган болалар ва муштипар аёлга саховат қилибди .
Бобожон укамни дуо қилинг .
Бобоси ҳам ҳаммасини . тушунди . Кўнгли тўлиб қўлини дуога очар экан , кўз олдида қизи Сабрия жилмайиб тургандек бўлди ...
Шу пайтда болаларнинг
--- Келин келди , келин келди ,-деб чувиллаган овозлари билан бирга карнай сурнай садолари янгради....
##
... Бахти ёрлар келаётир бахт улашиб ,
Гоҳ жилмайиб , гоҳ ийманиб , гоҳ кулишиб .
Бир - бирини авайлашиб , жуфт бўлишиб ,
Бахт аталмиш чорраҳада дуч келибсиз ,
Хуш келибсиз келин-куёв , хуш келибсиз .
Тақдир азал битилгандир пешонага ,
Жаннат тиланг сизни топган Онага ,
Шамсу қамар бўлиб киринг кошонага ,
Қўлни - қўлга бериб чунон мушт бўлибсиз ,
Хуш келибсиз келин - куёв , хуш келибсиз .
Шўх садога тўлдиринг сиз тўйхонани ,
Хушбахт қилиб , бобожону , икки опани ,
Қаранг турибдилар тилдан қўймай шукронани ,
Улар учун қувончли кўз ёш бўлибсиз ,
Хуш келибсиз келин - куёв , хуш келибсиз ...
##
Ҳамма дарвозадан кириб келаётган келин-куёвларга хурсанд боқиб турган пайтда ҳовлининг қоронғу бурчагидан кўзлари қизарган , қўллари мушт бўлиб тугулган одамни нафрат билан қараб турганини ҳеч ким сезмади ...
давоми бор ...
ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

❤51👍14👏7🔥5🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2️⃣6️⃣🔣1️⃣0️⃣🔣2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
🌺🍁 Ассалому алайкум яна бир ёруғ кунга омонликда етган бахтлилар!
🌺💔Душанба тонгги хайрли бўлсин!
🤩Кунингиз аъло кайфият билан, хуш дамларга, гўзал лаҳзаларга бой тарзда ўтсин.
🌺💔 Дилингиздаги чиройли ниятларингизга Аллоҳим ўзи етказсин.
🤩Бошланаётган кунингиз хуш кайфият билан бошлансин!
🤩Душанба кунингиз хайрли мазмунли ўтсин Қадрлигим!
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

🥰1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Кўнгил яқинларим , меҳрли меҳрибонларим ,
ширинзабон дилкашларим , сарвқомат дилбарларим ,
қўллари қадоқ мехнаткашларим ,
бу эркакни иши деб қараб ўтирмай жон койитиб юрган бекажонларим .
Фарзандлар ардоғида сайру саёҳатларга , Умра , Ҳаж зиёратларига юрган онахону опажонларим ,
тонгда ташқарига чиқиб дарвозага бир қараб қўядиган ,соғинчли кўзлари нигоронларим ,
жимжит ҳовлини супуриб сидириб жойномозда ўзига сабр , солиҳа аёлига ўғил қиз фарзанд сўраб дуо қилиб ўтирган хожаси учун нонушта ҳозирлаб , ўйчан юрган сабрлиларим ,
йўқотиш ҳасратида боши эгик , томоғидан сув ҳам ўтмаётган аламзадаларим .
Ишга боргунича хабарларга бир кириб юртининг тафтини ҳис қилиб , хўрсинибгина кетаётган мусофир муслималарим ,
болалар билан қий чувли нонуштада нима еганини хам билмаган келинжонларим .
Ишлаётган ёки ўқиётган келинига ёрдам бериш учун кенг қиру адирларини , баланд тоғу тошларини , кааатта ҳовлисини , энг мухими бир дунё гаплари билан зерикмайдиган қўни қўшниларини ташлаб , шахарнинг тор , диққинафас , тўртта бетон девор уйига келиб набира қараб ўтирган бувижонлар .
Яна шу аёлми , саломига ҳам достон битади деб лабини буриб қўядиган чиройга чанқоқ чиройлиларим ,
шу пайтгача синглим кўринмадия деб шахсийимгаям бир кириб , безовта қилмайгина чиқиб кетадиган туғишган опажонларим ....
Ҳамма ҳаммага яна бир янги кун , янги имкон муборак , кўз очмоқлик бахтини насиб этган Аллоҳимга беҳисоб шукур ...
Саломат бўлинг қадрдонларим .
Қердадир бир жойларда шу сўзларимни ўқиб битта жилмайиб қўйгувчиларим , мани дуо қилгувчиларим бор , ишонаман .
Ман уларни яхши кўраман ...
Манга эса бугун дам мезза...
Қайноқ иш кунингиз хотиржамликда ўтсин , ШАХЗОДАнгиз 😘 .

❤14🔥5
Шахзодахон тани жонингиз сог булсин каламингмз бунданам уткир булсин Яна яна кизикарли укиган сари укигин келадиган асарларингиз бн бизи узингизга мафтун килаверинг оллохим умрингизи узун рискингизни мул килсин хеч качон касал буманг онасиз колган чакалокни шунаканги марок бн укидимки шунча укиган нарсаларимдаямбунчалик кутиб шошмаганман сизга катта рахмат энди тезрок тугатайлик илтимос сог булинг
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍17❤9🥰1
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Шахзодахон тани жонингиз сог булсин каламингмз бунданам уткир булсин Яна яна кизикарли укиган сари укигин келадиган асарларингиз бн бизи узингизга мафтун килаверинг оллохим умрингизи узун рискингизни мул килсин хеч качон касал буманг онасиз колган чакалокни…
Катта раҳмат опажон .
Эътирофингиздан хурсанд бўлдим .
Минг бор узр сизларни кўп куттирдим .
Насиб оз қолди тугатамиз .
Яна бир қизиқарли асар топиб қўйдим .
Биз доим биргамиз . ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Эътирофингиздан хурсанд бўлдим .
Минг бор узр сизларни кўп куттирдим .
Насиб оз қолди тугатамиз .
Яна бир қизиқарли асар топиб қўйдим .
Биз доим биргамиз . ❤️
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6👍5
Қизи борлар тренддалар.
"Хазил"
Бойвуччадек тутиб ўзин
Ўтказарлар айтган сўзин.
Совчи пойлар юрган изин,
Қизи борлар тренддалар.
Хар соатда совчи келар
Қизин излаб, овчи келар.
Бир сўз демай қошин керар,
Қизи борлар тренддалар.
Ўтса хамки куну-ойлар
Ширин сўзлаб кўнглин жойлар.
Ўғли борлар йўлин пойлар,
Қизи борлар тренддалар.
Қарасангиз қарамайди,
Хол сўрашга ярамайди
Таниб туриб, танимайди,
Қизи борлар тренддалар.
Омад, қувонч, бахтни қучган
"Кетмонлари" бирдек учган,
Оёқлари ердан кўчган,
Қизи борлар тренддалар.
Дарвозасин ёпиб қўяр
Баҳонасин топиб қўяр.
Бошгинасин қашиб қолар
Қизи борлар тренддалар.
Суриштирмаслар зотини
Етти пушту-авлодини.
Боғласа бас хаётини
Қизи борлар тренддалар.
Бизлар росса кутган эдик,
"Распирадажа" бўлган эдик.
Қандай замонларга келдик?
Қизи борлар тренддалар.
Бўйдоқларни сафи ошиб
Хавотир, хадиклар ошиб.
Ёр топсам дейди, муносиб,
Қизи борлар тренддалар.
БАРЧИНОЙ ЙЎЛДОШЕВА.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
"Хазил"
Бойвуччадек тутиб ўзин
Ўтказарлар айтган сўзин.
Совчи пойлар юрган изин,
Қизи борлар тренддалар.
Хар соатда совчи келар
Қизин излаб, овчи келар.
Бир сўз демай қошин керар,
Қизи борлар тренддалар.
Ўтса хамки куну-ойлар
Ширин сўзлаб кўнглин жойлар.
Ўғли борлар йўлин пойлар,
Қизи борлар тренддалар.
Қарасангиз қарамайди,
Хол сўрашга ярамайди
Таниб туриб, танимайди,
Қизи борлар тренддалар.
Омад, қувонч, бахтни қучган
"Кетмонлари" бирдек учган,
Оёқлари ердан кўчган,
Қизи борлар тренддалар.
Дарвозасин ёпиб қўяр
Баҳонасин топиб қўяр.
Бошгинасин қашиб қолар
Қизи борлар тренддалар.
Суриштирмаслар зотини
Етти пушту-авлодини.
Боғласа бас хаётини
Қизи борлар тренддалар.
Бизлар росса кутган эдик,
"Распирадажа" бўлган эдик.
Қандай замонларга келдик?
Қизи борлар тренддалар.
Бўйдоқларни сафи ошиб
Хавотир, хадиклар ошиб.
Ёр топсам дейди, муносиб,
Қизи борлар тренддалар.
БАРЧИНОЙ ЙЎЛДОШЕВА.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😁11❤4👍2
🌹 ҚИЗИ БОРЛАР ТРЕНДДА БЎЛСА, БЎЛИБДИ🌹
(Ҳазиломуз жавоб) 😄
Қиз ўстирдик кўзга суртиб,
Оқ сут бериб, меҳрга ўраб.
Энди бизга таъна қилиб,
Қизи борлар трендда, дейсиз! 😄
Қизимиз бор — бахтимиз бор,
Уйимизда тахтимиз бор.
Совчи келса, шартимиз бор,
Қизи борлар тренддалар! 🌹
Қиз ўстириш осон эмас,
Ҳар келганга бериб бўлмас.
Қадрин билмас хонадонга,
Қизимизни узатиб бўлмас!
Ўғли борлар, шошманг ҳали,
Қиз ҳам ота-онанинг гули.
Куёв бўлсин марднинг мари,
Қизи борлар тренддалар! 😄
Совчи келса, қош кермаймиз,
Бойлигига кўз тикмаймиз.
Қиз қадрини билмасларга,
Бир оғиз ҳам сўз бермаймиз!
Мол-дунёга қиз сотилмас,
Бахт пул билан ўлчанилмас.
Қиз йиғлатган хонадонга,
Она рози бўлиб турмас!
«Кетмони учган», дебсиз бизга,
Ҳазилингиз ёқди бизга.
Қизимиз бор, шукр Аллоҳга,
Нима етсин бундай бахтга!
Ўғил ўстирган онажонлар,
Сиз ҳам бизга қадрдонлар.
Қизимизга меҳр берсангиз,
Биз ҳам сизга жон фидолар!
Қиз ҳам азиз, ўғил ҳам азиз,
Иккиси ҳам Аллоҳдан ризқ.
Қизимизни сўраб келсангиз,
Аввал бўлсин ниятингиз пок!
Трендда бўлсак, бўлибмиз-да,
Қизимиздан кулибмиз-да.
Қиз ўстирган оналармиз,
Шукр қилиб юрибмиз-да! ❤️
ҚИЗИ БОР ОНАЛАР НОМИДАН 🌹😄
Ҳазилни ҳазил билан олдик,
Лекин қизимизнинг қадрини баланд қўйдик❤️

❤15👏5🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг, ҳар бир кучли эркакнинг ортида кучли аёл туради. Ўша кучли аёл бўлиш ёки бўлмаслик эса ўз қўлингизда.
🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀
🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Pankie ritsepti✨
Tuxum 2ta
Shakar 70gr
Sut 130ml
Yog 50ml
Un 180gr
Razrixlitel 1qoshiq
🥞🌭🧇🍔🥖🥐🧀
УЙ БЕКАЛАРИ УЧУН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Tuxum 2ta
Shakar 70gr
Sut 130ml
Yog 50ml
Un 180gr
Razrixlitel 1qoshiq
🥞🌭🧇🍔🥖🥐🧀
УЙ БЕКАЛАРИ УЧУН
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍6❤1
ҲОЛИС ТИЛАКЛАР...
Яхши ниятларга етказсин Аллоҳ,
Дуога очилар доим қўлимиз.
Ҳар бир ишимизга Ўзидир гувоҳ,
Нурафшон айласин борар йўлимиз!
Хотиржамлик ила яшамоқ бахтдир,
Фарзанд, набиралар ичра қувониб.
Бизлар учун турли неъматлар тахтдир,
Шукрона айтурмиз тонг-ла уйғониб!
Ҳамроҳ бўлсин албат ҳолис тилаклар,
Опамсиз, синглимсиз, дўст-у қадрдон.
Суҳбатга талпиниб турар юраклар,
Ширин сўз айтилса, қалбимиз бўстон!
Меҳримиз безавол, мақоми юксак,
Аямай улашай, камаймас зинҳор.
Сизларга самимий ашъорлар тутсак,
Ҳали орзуларим, мақсадларим бор!
Раҳимберди Ризоий.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Яхши ниятларга етказсин Аллоҳ,
Дуога очилар доим қўлимиз.
Ҳар бир ишимизга Ўзидир гувоҳ,
Нурафшон айласин борар йўлимиз!
Хотиржамлик ила яшамоқ бахтдир,
Фарзанд, набиралар ичра қувониб.
Бизлар учун турли неъматлар тахтдир,
Шукрона айтурмиз тонг-ла уйғониб!
Ҳамроҳ бўлсин албат ҳолис тилаклар,
Опамсиз, синглимсиз, дўст-у қадрдон.
Суҳбатга талпиниб турар юраклар,
Ширин сўз айтилса, қалбимиз бўстон!
Меҳримиз безавол, мақоми юксак,
Аямай улашай, камаймас зинҳор.
Сизларга самимий ашъорлар тутсак,
Ҳали орзуларим, мақсадларим бор!
Раҳимберди Ризоий.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2️⃣7️⃣🟢1️⃣0️⃣🟢2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
💚💚💚
🌼🌼 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌼🌼
💥БУГУН
27 - ОКТЯБРЬ
🌼СЕШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷
❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌺Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🤩Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💚💚💚
🌼🌼 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌼🌼
💥БУГУН
27 - ОКТЯБРЬ
🌼СЕШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷
❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹
🌺Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🤩Покиза қалбларимзни покиза қилсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Азизларим , ҳамма яхшими , мароқли ҳордиқ олдингизми ?
Яна бир янги кунни бошлаб олдингизми ?
Сир синоатли , синовли мукофотли ва саховатли ҳаётнинг сизга берилган неъматларию синовлари ила умргузаронлик қилиб юрибсизми ?
Кимдир тўйга шошади , кимдир уйига шошади .
Кимнидир уйига боргиси келмайди ,
кимнидир уйдан чиққиси келмайди .
Кимдир ишига , ўқишига бориши керак ,
кимдир касалхонага ўтиши керак 😔🤔
Қанақанги ишингиз бўлсин ота онангизнинг дуоларига ва Аллоҳга ишонинг ҳаммаси яхши бўлади ИнШаАллоҳ .
Хайрли кун ҳаммага ШАХЗОДАнгиз 😘

❤6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌟Рашким мени қалбим оғриғи
🌟Гумонларга қўймагин мени
🌟Борми дардни бундан ортиғи
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени
🌟Ўзинг мени кўнгил сирдошим
🌟Порлаб турган баҳтим қуёшим
🌟Айрилиққа етмас бардошим
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
🌟Гумонларга қўймагин мени
🌟Борми дардни бундан ортиғи
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени
🌟Ўзинг мени кўнгил сирдошим
🌟Порлаб турган баҳтим қуёшим
🌟Айрилиққа етмас бардошим
🌟Йўқотишдан қўрқаман сени.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤3
📝КЕЛИНЧАКЛИК ХОТИРАЛАРИМ
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху
Бугунги хикоямиз ҳам бугунги кунда йўқолиб бораётган қадриятларимиз ва оқибатларимиз ҳақидадир.
Мен келинчаклик давримни сиз билан бўлишмоқчиман.
Овсинларнинг бир-бирига меҳри ва оқибати хакидаги бу хикоям манзур бўлади деган умиддаман.
Мен келин бўлгунимга қадар кайнона ва кайнотам касаллик туфайли вафот этишган бўлган (Аллох рахмат қилсин). Мени овсинларим ураб чирмаб олган десам адашмайман.
Рахматли катта қайниакам Алимжон додамиз (ада деб чақирардим) жудаям олийжаноб химматли қўллари очиқ инсон эдилар.
Оғзиларидаги луқмани ҳам укаларига илинардилар, Бебаҳо инсон эдилар афсуски дард ўларни бағримиздан бевақт юлиб кетди
Овсиним рахматли Мухтабар опажоним оқила жудаям сабрли аел эдилар.
Бу оддий мактовлар эмас албатта.
Мисол учун улар ҳаммамиз билан ўз рўзғорларини егуликларини билан биргаликда баҳам кўрардилар.
Мен эса кетма кет фарзандли булганлигим эрталаб саҳарда вақтли уйғона олмаган пайтларим раҳматли Мухтарам опа хўжайинимми чақириб чой ичириб, жунатар эдилар.
Доимо самоварларида чой қайнаб турардилар. Хўжайиним хижолат бўлиб турсалар:
- Вой ҳеч хижолат бўманг, ҳали синглим туни билан чақалоқлар хизматида булганлар, йигласа овутиш учун уйкудан кечганлар, ҳали кувватга қирмадилар - дерканлар, оҳ опажоним-а...
5 та фарзанд билан шунча қайни-овсинларга болаларимизга чой ичириб чарчамаган опам-ааа..
Сиздаям қувват йўқ эдику-я....
Ҳеч ҳам зарда қилмасдилар, чироғимиз кечроқ учса ҳам, ёнсаям эшигимиз вақтли ёки кеч очилсаям хабардор эдилар.
Ҳаммамиз 5 та овсин бўлак турардик, лекин кечки овқатда битта йиғилардик. Адамиз рахматлик ҳаммамиз билан шу кечки овқатларини бирга еб ҳол аҳвол сўрардила, шу одатни хуш кўрардила. Кимда нима муаммо борлигини, кайфиятимиздан юзимиздан ўтириб туришимиздан билар эканлар.
Қайси биримиз овқатни қанақа ейишимизни кўриб соғлигимиз ҳақида биларканлар.
Овсиним рахматли энди эсласам ҳеч бир ўзлари учун вақт ҳам, алоҳида егуликлари ҳам йўқ экан.
Ўша пайтлар ҳамма нарсалари бизлар учун экан. Аразласак эркалик қилсак ҳам кўтарар эканлар оҳ опажоним гўрларингиз нурга тўлсин.
Менга доим кетма-кет фарзандли бўлганим учун қоним жудаям кам учун гушт ажратишарди.
Адам шунга эътиборли бўлгин деб уқтирарканлар, овсиним ҳам ўзларини ўйламай менга берарканлар.
Жудаям катта оилани қўрғонни бошкаришган.
Улар куни қўшничиликни ҳам жуда чиройли қилишар эди.
Кушнининг келинларига ҳам узум пишиғида челакда узумлар чиқаришарди.
Янги ховли кўришни бошлаган янги қўшниларгаям ўз уйларидан ётоқхона ва егуликлар ажратардилар
Фарзандларини ўз фарзандидек кўриб ажратмай боқишарди.
Ҳар биримизни болаларимизни туғилган кунларини билишарди.
Хозир-чи????
Хозир кўпчилик туғилган кунларга тоқати йўқ.
Бизни адамиз ва овсинимизнинг шунака багри кенг, олийҳиммат мехридаре, жигаржон, ҳамма авлодимизни устуни эдилар.
Уларни ёзавериб адо қилолмайман.
Хозирчи?
Ака-ука оқибатсизлиги.. рақобатчилиги, келинлар ўртасидаги ким ўзарлик, бойлик йигишга ружу қўйишлик ўрнашиб қолган назаримда...
Қани уша окибат? Қани ўша тарбия? қани ўша меҳр?
"Ҳамма меҳрга зорман, ўз қадримга йиғлайман" деб шеърлар езади
Бу нималарни окибати ахир?
Одамларнинг қалби шунчалик мол дунё йиғишга, ким ўзарликка тўлдими?
Нега шунчаликка бордик?
Хозирги кунда келинчаклар бир ишни сал кўпроқ қилишса миннатга боради..
Бир огиз миннат эшитмапман эҳ опажоним...
Истардим, раҳматли овсинимдек ака-укаларни бир бирига бойлаб яхшисини ошириб ёмонини беркитиб, бош бўлиб "Она" макомини олгувчи келинжонларимиз кўпайишса.
Аллоҳ раҳмат қилсин...
Биздан Рози бўлиб кетган бўлинг Мухтарамхон опажоним...
Нафасимиз нафасимизга тегиб шунча йил яшадик.
Авлодимиз устуни эдингиз!
Алимжон додажон Сизларни ҳеч қачон ёдимиздан чиқармаймиз.
Ибрат бўлдингиз ва Аллоҳим жаннатларнинг энг чиройли касрларидан насиб қилсин илоҳим !

❤44👍12🔥5