📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.3K subscribers
6.94K photos
3.19K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Роза Каримова 90/ёшга кирибтилар
Ҳар бир хожи онамиз танидилар
Болалигимизни эсга солувчи ўша телеминатюра театри. Эрталабки нонушта вақтида бериларди эх ўша дамлар

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍12❤9
🔠🔠🔠🔠🔠

Бир бой одам улкан кўприк қурибди ва ундан ўтиш нархини 1 танга қилиб баҳолабди. Ҳамма унинг бу ишини қоралаб, "Зиқна, хасис бой" деб сўкибди.

Дунёдан кетиш олди бой ўз ўғлини ёнига чақириб, шундай васият қилибди:
- “Ўғлим, одамлар мени бутун умр ёмон ном билан аташди. Сен шундай қилгинки, мен ўтгандан кейин ҳамма мени яхши ном билан эсласин…”

Ўғил отасидан кейин кўприкдан ўтиб қўйиш нархини 3 танга қилиб қилиб қўйибди. Шунда одамлар "Зиқна! Бу отасига ўхшамади. Отаси инсофли эди"-деб хотирлашибди.

🔥Ҳаётда ҳам аслида шундай: бизга берилган имкониятлар қадрини улардан айрилгандан сўнг англаб етамиз.
👍4❤3
Бахтли бўлишни истасангиз..

Орқангиздан гапирганларга қулоқ солманг!
Сизни ёқтирмаганларга табассум қилинг ва йўлингизда давом этинг!
Бошингизга келган ёмонликлар учун сабр, неъматлар учун шукур қилинг!
Ҳар бир нарсани Аллоҳдан ва қилган амалларингиздан деб билинг!
Инсонлардан ҳеч нарса кутманг!
Олишдан кўра, беришни кўпроқ яҳши кўринг!
Қалбингизда инсонларга нисбатан нафрат ва ҳафагарчилик сақламанг!
Нима бўлишидан қатъий назар бу дунё ўткинчи эканлигини ва бир кун ҳаммаси тугашлигини унутманг.


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан кеч қоламиз:
Бир пиёла чойга...☕️Дуо олишга…
Дуо қилишга...🤲🏻Ҳол сўрашга...🌷
Кўнгил олишга...Дардлашишга...
Сирлашишга...
Чой дамлаб кутиб ўтирадиганларимиз…
...Дуо қиладиганларимиз….🤲
...Ҳол сўрайдиганларимиз
...Кўнгил оладиганларимиз🕊
...Сирдошларимиз ҳамиша бўлади, деб ўйлаймиз.
Ўртада дунё борлиги,
Ўртада ҳаёт борлиги,
Ўртада тақдир борлиги,
Ўртада яхши-ёмон борлиги
Ва ҳар инсон ўлим ёшида экани эсимизда йўқ...
🤲Аллоҳим, бизларни кечикканлардан қилма!..
❄️🌷🥀🌺🌺🥀🌺❄️
Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни ота-онангиз, оилангиз, турмуш ўртоғингиз, фарзандларингизга изҳор этинг….
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍3😢2
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

82 - қисм .

Ёр - ёр садолари остида келин куёв даврага кириб келди .
Давра бршида бобосига таъзим қилиб , тўрда тайёрланган саҳнага қараб юрган келин - куёвни давра бошловчи тўхтатди .

Тўйхонада одам кўп . Каттаю - кичик эркаклар , аёлар стол стулларга ўтиргани қанча , ўтирмай четдан томоша қилаётгани қанча эди .
Яна ҳовлида , давра орасида қий чув қилиб чопиб юрган бола - бақранинг шодлиги ўзгача эди .

Чунки бу чекка қишлоқда ҳали кўпчилик ҳовлида бундай катта тўй қилиб , санъаткорлар , карнай сурнайлар олиб келмаган эди .
Бобосининг саъйи ҳаракати билан Ёдгорга тоғалари шундай катта тўй қилиб беришаётган эди .

Ҳовлининг қоронғу томонидаги жўхоризор орасидан ўғри мушукдек тўйхонани кузатаётган Умиданинг отасининг алами эса ортгандан ортиб борарди .

Ариза бериб ўзи бирор марта ҳам оталик қилмаган фарзандларидан нафақа ололмагани алами бир томон бўлса , Ёдгорбекнинг саховати билан болаларига ажратилган нафақани ҳам аёлига олиб келиб беришгани яна алам қиларди .

Бир вақтлар Сабрия Гулбаҳорнинг нафақа пулини берса ҳам аёвсиз калтакланганди .
Бу хотинига ҳам шунақа зўравонлигини кўрсатган эди . Хотини пулни бир сўмини ҳам бермадику , бориб маҳалла посбонига арз қилди . Оқибатда эрини 5 кун қамаб қўйишди .

Шуларни ўйлаб пулни ўзига бермаган , куёвлик либосидаги Ёдгорга қараб баттар нафратланиб , қўлини мушт қилиб келин - куёвдан кўзини узмай турарди ...

Даврабоши бобога қараб сўз бошлади .
---- Ота , куёв набирангизни сизга ва опаларига совғаси бор экан . Қабул қилиб олиб , дуо қилиб қўйинг .
Бобо бош силкиб қўйди .
Саъаткорларнинг шодон мусиқаси остида Ёдгор бобосига янги чопон кийдириб белига белбоғ боғлаб қўйди .
Келин уялибгина таъзим килиши давомида бобо ёшларни дуо қилди .

Ёдгорбек бир бирига суяниб турган , тинмай кўз ёшлари оқаётган опаларига қараб юрди .
Ўртоқлари рангдор зарқоғозга бир хил қилиб ўралган иккита катта , тўртбурчак шаклдаги совғани куёвнинг олдига олиб келишди .

Ёдгорбек опаларини қучиб , пешоналаридан ўпиб , ҳар бирига совғасини берди .
Даврабоши шўхчан овозда опалардан совғани очишни сўради .

Меҳмонларнинг қарсаклари ва мусиқа садолари остида совғаларни очган опа - сингил бир зум қотиб қолишди ...
Қўлларидаги совғага термулиб туришдию , сўнг баробар совғани бобосига қаратишиб йиғлаб юборишди .

Совға катталаштирилиб , катта рамкага солинган расм эди .
Бирида онаси Сабриянинг оппоқ либосда уялибгина жилмайиб турган , тўйи куни тушган расми эди .
Иккинчисида эса Саъриянинг узун сочлари қирқ кокил қилиб ўриб олдинга ташлаб қўйилган , бошига ироқи дўппи кийган , кулгичлари ярашиб турган сурати эди .
Бобо расмларни олиб бағрига босди , кўз ёшдан хира бўлган кўзлари билан суратдаги қизига соғинч билан термулди .

Келинчак ибо билан таъзим қилиб тураркан , Ёдгор опаларини икки қанотига олиб , елкаларидан қучди .

Ҳофизнинг машҳур қўшиғи санъаткорлар тилидан янгради ,

##

Ҳамма хурсанд шўх шодон,
Дилимда дардим пинхон .
Менга бир умр армон ,
Онамсиз тўйим бўлди .

Дорга сеплар илинди,
Юрак бағрим тилинди,
Қадри кўп бор билинди ,
Онамсиз тўйим бўлди .

Бобом четда хўрсинар ,
Опаларим дили ўксинар ,
Номард отадан қалби синар,
Онамсиз тўйим бўлди .

Овутолмай дўстларим ,
Ой ярим , кўнглим ярим ,
Кимга таъзим қилсин ёрим ,
Онамсиз тўйим бўлди .

##

Тўйдагиларнинг барчасини кўзида ёш эди .
Бошловчи даврага тўй шукуҳини қайтариш учун шўхчан овозда сўзлади ,
---- Келин - куёв давра тўрига қани ёр ёр янграсин . Хуш келибсиз меҳмонлар ...

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍
❤39👍25🔥15👏3🤔2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2⃣8⃣💛1⃣0⃣💛2⃣0⃣2⃣6⃣

🌺🌺  АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ 🌺🌺

💥БУГУН
🌸28 - ОКТЯБРЬ
💗 МУРОДБАХШ
🌸ЧОРШАНБА
🎀ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!😀

❤️Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
❤️Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

🌼Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🙂
🌷Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🤩Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤10
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим . Яхшимисизлар .
Ҳамма зўрми .
Чоршанба чош куни , барака куни муборак бўлсин .

Тошкент осмони булутли , аммо ёгингарчилик кутилмайди . Ҳаво совуқ , шамол шарқдан секундига 0 км тезликда эсмоқда .
Аммо қуёш чиққанидан сўнг кун исиб кетиши аниқ .

Қалбингиз тафти ҳам иссиқ бўлсин азизларим , ШАХЗОДАнгиз сиз билан 😘



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🥰4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Яратганим,

Мани эримни
Ўзинг асра!
Қадамига барака,
юрагига осойишталик,
ризқига кенглик бергин.
Соғлигига шифо,
умрига файз ато эт.
Мани унга, уни манга
ҳар доим суюкли қил.
♥️ Амин! ♥️

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤4🔥2
-Бугун осмондан нима ёғилишини истайсиз?
-Меҳр...
-Атрофингизда кимлар бўлишини истайсиз?
-Одамлар, одамижонлар...
-Бутун борлиқни нима эгалласа чиройли бўлади?
-Муҳаббат😍
-Нима кўп бўлишини истайсан?
-Умид
-Воз кечилмайдиган...?
-Орзулар...

Ассалому алейкум хайрли кун орзули одамлар!

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар ўзгаришларга мос янгича хийла ўйлаб топишмоқда.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.
❤‍🔥1
Барча нарсани қўлдан бой бериб, йўқотганингни ҳис қилганингда ёдга олгинки, сен ҳали Аллоҳ азза ва жаллани йўқотганинг йўқ!
Аллоҳни эслаб, Уни зикр қил!


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤9👍4🔥2
Forwarded from Бахтиёр Ғаниев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

83 - қисм .

Ёдгорнинг тилидан айтилгандек армон билан янграётган қўшиқ сўзлари ҳам маъноси ҳам қулоғига кирмаган бўлсада ,
Ёдгорбек опаларига совға берганида , ҳамон қоронғу бурчакдан буларга қараб ўтирган отаси , совга нима эканлигига қизиқиб даврага қараб юрди .
Бошидаги қалпоғини пешонасига бостириб олиб , биров таниб қолмасин деб бошини эгиб олиб томошабинлар орқасидан яқинлашиб келди .
Секин бошини кўтариб кўз остидан даврага кўз югуртирди .
Ҳамон суратларга термулиб , гоҳ бағрига босиб , гоҳ суратдаги қизини пешонасидан ўпиб ўтирган бобонинг қўлидаги суратларга кўз ташладию ток ургандек титраб кетди ...

,, Ахир бу ... , бу унинг сабрли Сабриясику , қадрига етмаган беқадргина Сабриясику ....
Юз кўзи бахтдан чарақлаган тўйи кунидаги сурати ...
Уни қаердан олишди .
Бу суратда ёнида ўзиям бўлиши керак эдику ... Демак кестириб ташлашибди...
Қанийди Сабриянинг ҳаётида ҳам бўлмаганида эди . Қанийди шундай қизни увол қилмаганида эди .
Қанийди уч болани сарсон ташламаганида эди .
Нималар қилиб қўйди ...
Сабрия ўлгунича ўзи ўлса бўлмасдими ,, - ўзининг ўйларидан ўзи сесканиб кетди , эркак ....

Изтироб билан , алам , армон билан , кўзига қуйилиб келган ёшдан хира тортиб тўй даврасига кўз ташлади .
Тўрда ўтирган , худди Сабриясига ўхшаб кетадиган хушрўй , алпкелбат куёв ўғлига , таъзим ила бош эгиб турган келинчакка , ҳам кулиб , хам йиғлаб даврада рақс тушаётган қизларига , суратларни қучоқлаб ўтирган кекса бобога қараб изтироб билан патак бўлиб кетган сочини чангаллаб хўрсинди .
Гулбахорнинг ноқулай , тебраниб қадам ташлашига қараб ,, дод ,, деб юборишига сал қолди .

Ортига шитоб билан бурилиб ўзини жўхоризорга урар экан кўзи мошдек очилгандай , кечирган ҳаёти кўз ўнгидан ўтиб ўзини қўярга жой тополмай тўхтамай югурар , югурган сари изтироби ортиб борарди .

Ўнқир - чўнқирлардан югуриб , йиқилиб , туртилиб ўтиб , сой бўйидан чиқиб қолди .
Тўлин ой нурида қиличдай ялтираб , ялтираб кетаётган сой суви шарқираб оқарди .

Бир зум тўхтадию чидай олмай овозини борича бақирди .
----- Аааааа , - аламли овозни сувнинг шарқираши босиб кетсада , акс садо билан жаранглади ... ,, Ааааа ,,

Кечир мени онаси , кечир ...
Ман аблаҳни кечир , Сабрияяяям ... кечир .
Пичирлабгина сўзларини тугатдию сувнинг зарралари тегиб нам бўлган қирғоққа тап этиб ўтириб қолди ....

Қанча пайт ўтирганини ўзи хам билмайди . Гоҳ йиғлади , гох кулди , гоҳ аламдан кўкрагига гурс - гурс мушти билан уриб тўлғонди ...
Наиложки энди фойдаси йўқ эди . Сўнги пушаймон , ўзига душман эди ...

Зах ўтиб кетсада , ёнган юрагининг тафтидан ернинг совуғини сезмай анча пайт ўтирди .
Сўнг қаътий қарорга келди ...
,, Шунча пайт фарзандларига озор бериб келди . Ҳаётларини остин - устун қилиб юборди . Энди уларга ҳеч қачон зарар бермайди , керак бўлса кўзига хам кўринмайди . Улар отасисиз ҳам бахтли . Уларни тинч қўяди энди .

Сабрияни ўз қўли билан ўлдирганидек , фарзандларидан ҳам ўзини ўзи айирди ,, .
Бунинг аламидан хўрлиги келиб ўкириб йиғлаб юборди ....

Узоқдан қишлоқда дув - дув гап бўлган тўйнинг садоси ҳамон жарангларди .
Шўх куй қўшиқларнинг овозидан келин - куёвларнинг бахтли эканлиги сезилиб турарди .

Табрик учун сўзга чиққанлар ҳам ёшларнинг чет давлатдаги ўқиш ва ишларига омад , соғлик ва бахт тилашарди ....

давоми бор ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .
❤50👍15🔥1
Тун бағри қора бўлсада , олис олисларда милтираган оппоқ тонг , қанотида бомдод билан келади ....

Шундай бахтли онларга етмоқлик барчамизга насиб айласин .
Хайрли тун азизларим .

ШАХЗОДАнгиз 😘

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍14❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤩🤩Ассаламу алайкум            ЯХШИЛАРИМ!!! 🤩🤩

🤩🤩БУГУН 29 - ОКТЯБРЬ.
АЗИЗЛАР ПАЙШАНБА ЯНГИ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🌼🍃🌼

🤩🤩Мехри дарё мехрибонларим Пайшанба тонги муборак бўлсин!!!
🍂🍂🍂🍂
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин  .
🍂🍂🍂🍂
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину  
🍂🍂🍂🍂
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
    
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синфдошларга жўнатиб қўйилар✈️






🎀🎀🎀🎀🎀

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
ТУШ ✍

Бугун тушимга онам кирибди ,
Ҳовлида райҳонларин саралаб юрибди ,
Қўллари белида қаддини ростлаб ,
Дарвозага қараб кулиб турибди .

Дарвозага бўйласам интиқ ,
Юрагимда соғинчдан санчиқ ,
Умид билан қараб , кўрибман ,
Отам маюс турарлар опам мушфиқ .

Қўлим очиб бориб қучай десам ,
Хиралашди кўзим олди юмиб очсам .
На онам бор , на отам бор , опам қани ,
Майли эди яна бир бор тушимда кўрсам .

Айрилиқнинг залворлари оғир экан ,
Ҳар дақиқа эслаб юрак оғрир экан ,
Дуоларим уларгадир бизга эса ,
Жаннатда кўришмоқлик умиди- ла сабр экан .

ШАХЗОДА САТТОРОВА .✍

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢8❤6👏2👍1