📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
ОДДИЙ ҚОИДА

Азал бу ҳаётнинг қоидаси шу,
Ҳамма интилади борларга,
бойга.
Чумоли, арилар, ҳатто
қушлар ҳам,
Талпинар узлуксиз
ширали жойга.

Худойим, халқимнинг
ризқини мўл қил,
Кузнинг ҳимматидан
ўраси тўлсин.
Ҳар банданинг очиқ
дастурхонини,
Озми-кўпми тансиқ
шираси бўлсин.

Дўсмуҳаммад Дўст.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍9❤4
Ажойиб луғат!!!

Она - маошсиз, отпусксиз туну кун ишловчи хизматчи.

Ота - истеъфога, нафақага чиқолмайдиган доимий бошлиқ.

Қайнона - эски чориғини унутиб қўйган келин.

Қайнота - икки аёл жангида мажбурий судья.

Амма - ташқаридан қариндош уруғларни бошқарувчи ҳоким.

Хола - амма билан пинхоний рақобатчи.

Тоға - керак нокерак пайтда маслаҳатчи.

Амаки - фақат бирор муаммо ёки бирор ноқулай ҳолатдагина керак бўладиган запасдаги жигар.

Ўғил - икки ўт орасида қовуриладиган мазали қовурдоқ. (Мабодо куйиб кетмаса агар).

Қиз - палаҳмон тош. Э -ээ йўғ-ее, магнит.
Ўзи билан бор йўқни илаштириб кетадиган.

Қўшни - деворга ўрнатилган қулоқ. Яъни, локатор.

Овсин - ўз нафи учун ишлайдиган шпион.

Яқинларга юбориб қўйинг!

✿•┈┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈┈•✿
❤15
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ✍.

85 - қисм.

Йўл четида машинани тўхтатганлар , қоровул амаки ва хассасига суяниб , ўғлининг , яъни Едгорни отасининг , қўлига осилиб титрабгина турган бобоси экан .

Ҳайдовчи ва Едгор машинадан тушиб уларга яқинлашди .

---- Ёдгор , болам , санмисан .
---- Ассалому алайкум , ҳа ман Ёдгорман ,- отаси томонга бир бор қайрилиб қарамаган Ёдгор
,, бобо ,, деб ҳам айтолмади .
Бобо хира тортган кўзларини катта очиб неварасига тикилди .
---- Болам , Ёдгоржон , мани кечир , ўғлим ,- бобо елкалари силкиниб йиғлаб юборди .
Тинимсиз титраб турган қўлларини неварасига узатди .
Едгор қароқларига тўлиб келган ёшни кўрсатмаслик учун осмонга боқди .

Қоровул амаки Ёдгорнинг елкасига қўлини қўйиб , бобоси сари йўллади .
Ёдгор бобосининг қўлини тутди ,
---- Ўзингизни эҳтиёт қилинг . Ман ўқишимни тугатиб келаман .
---- Болам сен келгунча ман борманми , йўқми , мени кечир болам , ҳаммаси учун кечир ...
Ёдгор бобосининг елкасидан қучиб қўйиб машина сари тез-тез юриб кетди .
Машина эшигини очиши билан , ортидан эшитилган овоздан тўхтади ,

---- Ёдгор , мени кечир ўғлим .
---- Ўғлим , бу сўзни айтишга энди кеч эмасми , ота ...,- Ёдгор ортига қарамаси истеъзоли сўзладию машинага ўтирди .
Бобоси дуога қўл очганича , йиғлаб машина кўринмай кетгунича қараб қолди .

Йўл бўйи овозсиз , кўз ёшисиз йиғлаб кетаётган йигитни келинчаги ҳам безовта қилмади .

Бобоси ва отасини кўрган Ёдгор ўзи бирор маротаба ҳам кўрмаган онасини ҳозир қаттиқ соғинганини ҳис қилди .
Қўлига олган кичикроқ сумкасидан ўзи учун катталаштириб олган онасининг суратини олиб бағрига босди .
Лаблари пичирлабгина юракдан нидо қилди ,

##

Ҳаёт чархпалаги айланар тинмай ,
Кунми , тунми , вақт ҳукмин билмай ,
Соғинчдан дилим ўртанар , кўнмай .
Соғиндимку сизни , онажон .

Қизларининг узун сочин силаган ,
Туғилмаган гўдагин умрин тилаган ,
Кўзида ёш тўлиб шафқат сўраган ,
Соғиндимку сизни , онажон .

Кўзим очиб бир бор кўрмадим ,
Бағрингизда яйраб юрмадим ,
Болаликнинг гаштин сурмадим ,
Соғиндимку сизни , онажон .

Қалбимдаги зиё нуримсиз ,
Бебахо олмос , дуримсиз ,
Бевақт кетган руҳи ҳуримсиз ,
Соғиндимку сизни онажон ....

ОРАДАН БИР ЙИЛ ЎТДИ
...

Қор йўқ , ёмғир йўқ , қуруқ совуқда телпагини бостириб кийиб олган Ёдгор совуқни ҳам сезмай жилмайганича шитоб билан кетиб борарди .

Халқаро алоқалар бўлимига кириб , юртига , тоғасининг номига телеграмма жўнатди .

,, Бобожон , қиз фарзандли бўлдим . Исмини Сабрия қўяман , рози бўлинг . Дуо қилинг , бобожоним , Ёдгорбек ,, .

Уйга хушкайфиятда келиб эшикка қистирилган хатжилдни кўрди .
Уйга кириб очиб , телеграммани ўқиб кўрдию боши айланиб , титраб кетди .
,, Бобонг вафот этди . Бардам бўл . Келаман дема . Тоғанг ,, .
Ҳар бир ҳарфи пул бўлган , ўзи тўрт оғиз сўз ...
Залвори оғир бўлган мудхиш хабар...
Ёдгорнинг қалбини зир титратиб , ўкситиб юборди ...

....АЭРАПОРТ БЕКАТИ ...

Ҳозиргина қўнган халқаро йўналишда келган самалётдан тушган йўловчилар бирин-кетин ойнали эшикдан чиқиб кела бошлашди . Ота онасига ҳам қарамай , бир бирини қувалаб эшикдан чиққан бир қиз , бир ўғил бола атрофга ҳам қизиқиб , ҳам ҳайрат билан боқишарди ...

Қўлидаги чақалоғи билан оввора бўлиб қолган онаси болаларга қараб норози нигохда овоз берди ,
---- Сабрия , югурманглар .

Қўлида чамадони , ҳарбий кийимлари ўзига ярашган ,.кўркам келбатли йигит машина олдида турган опаларини узоданоқ таниб жилмайганича қўл силкиди ...

ТАМОМ ...

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤62👍33🥰10🔥4👌2🏆2👏1
ОНАСИЗ ҚОЛГАН ЧАҚАЛОҚ ✍ .

.... ХОТИМА ЎРНИДА ....

Ёдгорбек ўқишини аълода битириб , ишини хам муваффақиятли тугатиб оиласи билан юртига қайтиб келди .

Эндиликда унинг ўқитувчилик касбини эгаллаган аёли , бир қиз , икки ўғил фарзанди , севимли иши бор эди .

Бобосининг васияти ва момоси билан Умида опаси берган тарбияси ўлароқ жигарларига мехрибон эди .
Ҳаммасини ҳам доим қўллаб турди .

Ҳозирда ўзи нафақада бўлсада опаси Гулбаҳорнинг кичик қизини тиббиёт институтида тўлов контракт асосида ўқишида поччасига ёрдам бериб ўқитяпди .

Ўзининг фарзандлари ҳам олий ўқув юртларида ўқишади ....

ШАХЗОДА САТТОРОВА ✍ .

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍40❤31🥰28🔥5👌3
Мана , азизларим ...

Ман ҳаваскор адибангизнинг илк бор ёзган қисмли ҳикояси ўз ниҳоясига етди .

Албатта камчиликлари жуда кўп .
Бунинг учун сизлардан узр сўрайман .
Бу асаримиз ҳаётий ва тиббиёт йўналиши талабаси бўлган бир қизнинг оғзаки айтган ҳикояси асосида ёзилди .
Воқеалар анча аввалги даврда бўлиб ўтган .

Аммо ҳозирда хам оиласига зулмкор ва бемеҳр эркаклар , беписанд қайноналар борлиги учун , улардан , ёш узатилиб кетаётган қизу жувонлар азият чекаётганини кўриб , билиб турганимиз учун ,
қизларини узатиб ортидан сўраб сўроқламай , ҳимоя қилмай , қайтиб келганидан кўра ўша уйда қийналса ҳам чидаб яшашини афзал кўрадиган , болаларини соғлиғидан , одамларнинг гап сўзини устун қўядиган , бемаъни ори , ғурурини деб қайтиб келган қизини ўша ёққа қайтариб юборадиган бепарво ота оналарга ибрат ўлароқ бу ҳикоя ёзилди .

Сиз азизларимдан ҳикоя хақида ўз фикр мулоҳазаларингизни билдиришингизни сўрайман .

Ҳар қандай фикрларга таёрман , юз хотир қилманг . Сизларнинг ҳар бир изоҳингиз ман учун дарс ....

Хато ва камчиликлари учун , ҳамда куттириб ёзилгани учун яна бир бор узр сўрайман ...

ШАХЗОДАнгиз 😘

https://t.me/shahzodangizdan
👍115❤39👏28🔥15🥰12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🍃Ассалому алайкум🍃🌹
🤩1️⃣🔴🤩0️⃣🔴2️⃣0️⃣2️⃣6️⃣
🍂Хайрли Тонг...☕️
     🍂 Азизларим!
          🍂 Сизларга Бахтли ва
                 🍂 Қувончли кун
                       🍂 Тилаймиз!

🍂🍂🍂Шанба тонги муборак бўлсин!  
❤️ Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.

🍂🍂🍂Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
               🌸Ҳамиша
                   🌼Омад
                       💐Қувонч
                          🌼Тарк
🥀этмасин

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Гўзал опа сингилларим , адабиётга ошно , ижод канали мухлислари , саломатгинамисиз ....
Яхши дам олиб турдингизми ?

Мана кузнинг иккинчи ойи ҳам якунланди . Совуқ кунлар яқинлашаётганини билдириб тонгларимиз анча салқин бўлиб қолган .
Бу пайтда талабаларга анча қийин бўлади . Чунки устига киймай деса эрталаб совуқ , кияй деса ичида ёшлик шиддати , энергияси бор , қоқ туш маҳали кун қизиб устидагини ечиб олади . Кейин қўлига юк бўладда .
Баъзан туппа тузук витрофка , пиджаклар аллақаерда қолиб кетади😊 ...

Бугунги дам олиш кунидан фойдаланиб бозорга чиқинг . Қизларингизга хохлаган жойиздан қишлик қалин кийимлар олингу , ўғиларингиз учун Дўстлик бозори энг яхши бозор .
Шахзода холасини олдига келсангиз ўзим куёв бола қилиб кийинтириб юбораман 😊❤️ .

Кунингиз хайрли ўтсин , ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз сиз билан бирга 😘


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15👏7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистон перевали 😅

Ҳайдовчиларга юборамиз
😁4❤2
Зерикиб қолмадингизми 😊

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰6👍2
Яна янги асар бошлаймизми

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👏27❤5👍5
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ

Муаллиф: ХАЗОНРЕЗГИ

-1-

" Шунча ҳаракат қилди-я , шунча ҳаракат қилди. Аксига олади ўзи. Оббо . Ҳудди атайин бўлгандек... "
Шодия метронинг охирги бекатидан чиқиб , ўзларининг қишлоғига кетадиган йўналишли таксилар бекатига қараб юрганда , куннинг ранги ўчганди. Яхшиям шаҳарда. Ҳаммаёқ кўркам дизайнда ўрнатилган симёғочларнинг лампаларидан қуйилаётган нурлар базмига бурканган. У таниш бекатга бориб ҳайрон қолди . Атрофда ҳеч зоғ кўринмасди. Унда- бунда учраган нотаниш йўловчилар эса ўзга манзилларнинг харидорлари экан. Одатда бу вақтда бекатда кўпчилик бўлмаса-да , ҳар қалай ҳеч бўлмаганда ҳамқишлоқларидан ўн чоғли одам учраб турарди .
Шодия атрофнинг тим- тирис эканлигидан бир асабийлашса, бир бугунги харидорнинг мужмаллигидан ҳуноби ортарди .
Шодия техника университетида дизайнерлик йўналишида таҳсил олади . Бу йил тўртинчи босқичга ўтганди. Ўқиш билан бир қаторда Назира опа исмли бир аёлга шогирд тушганди . Назира опа курсдоши Лайлонинг холаси бўлиб , ўз касбининг миришкор устаси эди. Унинг йигирмага яқин шогирдлари бор бўлиб , улар асосан келин саруполари , оқшом либослари ва дераза, эшиклар учун чиройли дарпардалари тикишарди. Янги тўйи бўладиган ёшларнинг уйларини ҳам ўзлари тиккан буюмлар билан безатиб беришарди. Бугун ҳам ўқишдан чиқиб навбатдаги ҳонадонни безатишга борган Шодия ва Мунира исмли катта ёшли тикувчи аёл уй бекасидан обдон безор бўлишди .
Уй бекаси , яъни бўлажак қайнона анчагина бети қаттиқ аёл экан. Иш билан оввора Шодияларга савол бериб чалғитавергани ҳам бир бўлди-ю , ақл ўргатавериши обдон ортиқчалик қилди . Начора иш . Шодия ҳам , Мунира опа ҳам тишларини тишларига қўйишга мажбур эдилар. Улар кўнгилларида бўлажак келинга сабр тилаганча ишни битирганларида, қуёш уфққа бош қўйишга ўз тараддудини кўра бошлаган эди .
Шодия кўча юзида Мунира опа билан хайрлашиб , яқин орадаги метро станциясига тезгина чопқиллаб кетди. Мунира опа эса хўжайини, яъни турмуш ўртоғи Сарвар акани кутиб қолди.
Мана бир йилдирки , Шодия Назира опанинг уйида яшайди. У опага шогирд тушганидан бери унинг таклифи билан шу ерга кўчиб келганди. Бу ерда Шодиядан бошқа яна яшаш манзиллари узоқ бўлган беш нафар қизлар ҳам бир хонага жойлашишган эди . Назира опа қизларни жуда интизом билан ушларди . Иш юзасидан бирор манзилга юборадиган бўлса Мунира опа ва у кишининг турмуш ўртоғи Сарвар акани албатта ҳамроҳ қилиб жўнатарди. Таксичилик билан шуғулланадиган Сарвар ака қачон аёли "иш бор" деса доим тайёр бўларди.
Шодия бугун Назира опани огоҳлантирган эди . Шодиянинг ойиси Дилдора опа бугун қирқ беш ёшга тўлиши муносабати билан Шодия ойисига сюрприз қилмоқчи бўлганди. У пешин вақти ойиси билан қўнғироқлашганда "Ойижон , бугун ишимиз , буюртмамиз бироз кўпроқ, эртага якшанба, уйга эрта сахардан етиб бораман, хўп ?! " дея онасини ғойибона табриклашни унутмаган эди .
❤43🔥7👍4
Устоз адибамиз Гулбаҳор опа - Хазонрезги қаламига мансуб ажойиб асар
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
асарининг мутооласини бошлаймиз .

Фикрларингизни билдириб қўллаб турсангиз хурсанд бўлардим .

Тугалланган асар бўлгани учун бир кунда 3 маҳал беришга қарор қилдик .

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤29👍21👏21🔥2
#ибрат

— Коинотдан оғирроқ нима бор?
— Одамларни ноҳақ айблаш коинотдан оғирроқдир.

— Ердан кенгроқ нима бор?
— Ҳақиқат ердан ҳам кенгроқдир.

— Денгиздан бойроқ нима бор?
— Шукрли банда денгиздан ҳам бойроқдир

— Тошдан қаттиқроқ нима бор?
— Мунофиқнинг юраги тошданда қаттиқроқдир.

— Оловдан даҳшатлироқ нима бор?
— Золим ҳукмдор оловдан ҳам даҳшатлироқдир.

— Муздан совуқроқ нима бор?
— Миннатчига муҳтож бўлмоқ музданда совуқроқдир.

— Заҳардан аччиқроқ нима бор?
— Хасад тўла қалб захарданда аччиқроқдир

©интернет


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥4❤3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу гуллар дунёдаги энг гўзал
аёлга сиз бундан ҳам кўпига
арзийсиз🌹



➡️Яқинларингизни хурсанд қилинг!

🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀🎀
🔥4❤1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-2-

Шодия сумкасини бағрига босганича бекатда бўшашиб турарди . Сумкасида ойисига атаб адрас матосидан тиккан бинафша рангдаги кўйлак чиройли қилиб тахланган эди.
Шодия бекатда ярим соатча қолиб кетди. Окябрнинг охирлари бўлганлиги учун ҳаво анчагина салқин бўлиб қолганди . Шодиянинг эти ивиша бошлади . У энди ортга Назира опаникига қайтиш ҳақида ўйлай бошлаганди. Сумкасидаги пулини таксига етармикан деб чамалай бошлади .

- Шодииииияяяя !

Шодия бир чўчиб тушди . Уни чақирган эркак кишининг овози қаердан келганлигини англай олмай қолди. Шодия билан бир жойда машина кутиб турган беш нафарча йўловчи ҳам атрофга аланглай бошлагандилар.

- Шодиииияяя! Бу ёққа қаранг !

Шодия ниҳоят қарама - қарши томонда турган оқ матиз ва қишлоқдоши Ботирга кўзи тушди . Ботир унга қўлини силкиб "бу ёққа" дегандек ишора қиларди. Шодия иккиланган куйи у тарафга қадам босди . Матизни ичида ёши катта аёл борлигини кўриб анча жадаллашди . Аёл бозорга чиқади чоғи матизнинг орқа ўриндиғини сумкалар билан тўлдирган , ўзи ҳам бир сумкасини қучоқлаган куйи мудрарди .

- Келаверинг , Шодия . Бугун йўналишли машрут таксилар йўқ . Матизга чиқинг , хамма гапни йўлда тушунтириб бераман .

- Ассалому алайкум ...

- Ваалейкум ассалом, қани марҳамат ,- Ботир Шодияга машина эшигини очиб мулозамат қилди.

Машина ичи иссиққина экан. Анчагина совуқ ўтган Шодия иссиққа киргач қалтирай бошлади .

- Маршруткачилар бошлиғи Илҳом ака эрталаб тўсатдан оламдан ўтиб қолибдилар . Юраклари "отказ" қилган дейишяпти. Жаноза асрга эди . Ҳозир кун ҳам бир тутам бўлиб қолди-ку . Жаноза ўтгунча намозшом ҳам бўлди-қўйди . Бошлиқларининг тўсатдан ўлими шофёрларга қаттиқ таъсир қилганми дейман, кўраяпсиз ҳеч зоғ йўқ ...

- Аллоҳ раҳмат қилсин , - Шодия аста шивирлади юзига фотиҳа тортаркан.

- Илҳом жа яхши йигит эди , - орқа ўриндиқдаги аёлнинг овози эшитилди , - барака топгур кўпнинг дуосини олган бола эди.

- Сиз ҳам танирмидингиз , хола ?

Ботир кўзи йўлда аёлга гап ташлади .

- Танирдим , кўпинча юмушларимни битказиб берган , жойинг жаннатда бўлгур ...

- Ҳааа , улар ҳақиқатдан ҳам ҳамманинг кўнглини оладиган одамохун инсон эдилар ...

- Сиз жанозага бормадингизми ? ,- Шодия савол беришга берди- ю , ноўрин савол бердим деган ўйда лабини тишлади

- Бордим. Кейин бу ёққа опамникига келгандим . Улар Чилонзорда турадилар . Бугун даламиздаги кичкина ҳовузимизни сувини пастки каналга чиқарворгандик . Ўшанга опамларникига озроқ балиқ олиб келгандим . Йўлда бу холамни кўриб қолдим .

- Умрингдан барака топ, болам. Илоҳим яхши жойлардан ато қилсин . Бўлди , машинангни ҳув анави ёнғоқни тагида тўхтат .

- Уйингиз ичкарида бўлса ташлаб қўяман.

- Йўқ , уйим йўл юзида. Ҳув кўк дарвозани кўряпсизми , ўша ер . Ана ўғилларимам чиқиб турибди .

Ботир машинасини тўхтатиб , аёлнинг ўғиллари билан сўрашиб бўлгач, юкларини туширишига ёрдамлашиб юборди .

Шодиянинг кўнглига ваҳм оралади . Ҳали йўлнинг ярмига ҳам етмасдан йигит киши билан ёлғиз қолишини ўйлаб қўрққанидан , аъзои баданини титроқ боса бошлади .

ХазонРезги
❤51👍18🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍂🍂🍂🍂🍂🍂
БУГУН
🌸 1-НОЯБРЬ
ЯКШАНБА!

Ассалому алайкум, қадрли ва азизларим! ❤️

Янги тонгингиз хайрли, кунингиз баракали бўлсин!
🤩 Аллоҳим бугунги кунимизга файз, қалбимизга хотиржамлик, хонадонларимизга тинчлик ато этсин.

🤩Ҳар бир уйғонган тонгимиз шукрга, ҳар бир кунимиз гўзал хабарларга бой бўлсин! 🤲🌷

Яқинларга Улашинг.. 🌸

Каналимизга обуна
бўлинг👇💖


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Қадрдонларим .
Яхшимисизлар .

Бугун дам олиш кунида мазза қилиб яна бошни ёстиққа қўйдингизми .

Қаерда , аёллар дам оладими , аслида якшанба иш куни аёллар учун .

Ҳорманг гўўалларим , чаққон чаққон ишларни қилиб олиб орада наушникни қулоққа қўйиб ота онангизга , яқинларингизга , дўстларингизга телефон қилиб ҳол аҳвол ҳам сўраб қўйинг .
Рўйхатизда ман ҳам бўлсам телефонизди кутаман 😊 .

Тошкентда ҳаво мўътадил , осмонда булут бор , аммо қуёш бобо мардонавор туриб булутларни ёриб чиқиб келаяптилар . Ҳаво бир оз совуқ аммо очиқ .
Сизда об ҳаво қандай ...

Бугунги кунингиз мароқли ўтсин ШАХЗОДАнгиз 😘



📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍10🔥7❤4🥰1
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
-3-

Шодия беихтиёр устидаги камзулининг чўнтагига қўл солди . Қўл телефонини қидириб пайпасланди. Телефони қўлига илинмагач, юраги бирдан орқага тортиб кетди . У телефонини боя уйига парда тиктирган аёлнинг хонадонида қувватлагичга улаб қолдирганини эслади . Телефони соддароқ русумда бўлса- да ичида бир талай маълумотлар борлигидан юраги эзилди.
"Қайтариб беришармикан?" - ўйлади Шодия эзгин кайфиятда.
Машинанинг нохосдан чийқиллаб тормоз бериши уни ҳаёлот оламидан ҳаётга қайтариб келди. Шодия бошини олд ойнага уриб олишига сал қолди .
Машина йўл четида ярим айлана ҳосил қилиб тўхтаган , Ботир рулни чангаллаганча ғалати алфозда ўтирарди. Шодия машинадан узоқлашаётган бир жуфт яшил ялтираган яшил кўзларни элас илғаб қолди.

- Бу нима эди ?...

- Билмадим, итга ўхшаяпти ...
Шодиянинг саволига Ботир бемажол жавоб берди.

Машинанинг салонига куйинди ҳиди сизиб кирди .
Шодиянинг савол назари билан боқган нигоҳига Ботир жавоб қайтармади. У машинадан тушиб капотни очди . Телефонини фонарини ёққан ҳолда капотга энгашди . Бир оз куймалангач , телефонини фонарини ўчирди . Капотни ёпиб , бир оз ўйланди .
Машина эшигини очиб , ўриндиқ ёнидаги баклашкада турган сувдан олиб қўлини чайди, сўнг ён чўнтагидан рўмолча чиқариб қўлларини артди . Рўмолчани бир силкитиб тахлади- ю , яна чўнтагига солди . Сўнг ҳайдовчи ўриндиғига ўтириб , эшикни ёпди.
Шодия унинг машина ўт олдиришини кутган эди . Аммо Ботир рулга бағрини бериб ўтириб олган, хаёли аллақаерларгадир кетгандек бўлди.

- Ботир ака , юрмайсизми ...

Ботир бир чўчиб тушди . У Шодиянинг оғзидан ўз исмини илк бор эшитганигами, ёки ака дея қилган мурожаатигами алланечук бўлиб кетди . Атрофни зимистон қоплаганидан бетоқат бўлиб кетган Шодия ҳозир буни сезадиган аҳволда эмасди.

Ботир ниманидир айтсамми , айтмасамми дегандек бир оз тараддудланиб ахири ёрилди:

- Машина ишдан чиқди . "Контакт" куйиб кетди . Бу машинани энди уста кўрмаса бўлмайди .

Ботир агар ҳозир ёруғ бўлганда Шодияни йиғлаб юборай деб тилини тишлаб турганини , киприкларида икки томчи ёш "тўкилсамми" дея осилиб турганини кўрган бўларди .

Кўча юзидаги симёғочнинг биргина лампасидан хирагина ёруғлик тушиб турар , яқингиналаридан канал ўтганлиги учун атрофни қуюқ туман буркаб ола бошлаганди.

Ботир Шодияни нималардир деб юпатишга сўз қидирар экан, хаёлини Шодиянинг овози бўлди :

- Телефонингиз борми , бериб тура оласизми ?

- Телефоним... Телефонимнинг қувватлагичи тугаб қолибди.

- "Машинангиз юрмай қолса , телефонингизни қувватлагичи тугаб қолса , роса саранжом йигит экансизми ," - Шодия ўйлаганларни сиртига чиқармади. У бемаҳалда йигит киши билан ёлғиз қолиб кетганлигидан ваҳимага туша бошлаганди .
Шодия барибир ўйлаганларини бир учини айтишдан ўзини тўхтата олмади :

- Энди нима бўлади , уйга етиб олишнинг бир иложини қандай қиламиз ?

Ботир чуқур уф тортди .
❤41🔥4👍1
​​
ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ .
-4-

Қишлоқ жой бўлганлиги учун атрофда деярли машиналар қатнови тўхтаган, борлари ҳам бошқа манзилга кетаётган эди . Ботир бир хаёлида Шодияни бирорта ўткинчи машинага ўтказиб юборишни чамалади . Аммо йўлнинг бундан буёнги қисми ўн километрча боғзорларни кесиб ўтишини, атрофда бирон тирик жон яшамаслигини ўйлаб бу шаҳдидан қайтди. У машина ойнасидан йўл четига маҳзун тикилиб ўтирган қизга қаради. Ботир Шодияга нигоҳини ташлади-ю, маҳлиё бўлиб қолди. Шодия аслидаям жуда чиройли қиз эди . Оқшом таровати эса уни ҳаддан ташқари гўзал қилиб юборганди . Қоп- қора зулукдек қошлар , катта-ю катта чарос кўзлар, ақиқдек ғунча лаблар Шодиянинг оппоқ юзида моҳир мусаввир чизган латиф санъат асаридек ўз ўрнини топган эди . Айниқса шаршарадек жингала қора сочлари "қарамайман" деган инсонни ҳам бир қаратмасдан қўймасди . Ботир Шодияга қараб туриб "бу қизга илгари нега аҳамият бермаган эканман?"- деб ўйларди.
Шодия Ботир унга тикилиб қолганини сезгандек ўгирилди .
Ботир уят иш устида қўлга тушиб қолган ёш боладек дарҳол юзини бурди
У Шодияга савол берар экан, ерга қараб олганди:

- Уйингиздагилар, яъни амаким сизни қидириб келиб қолмасмиканлар ...

Шодия нима учундир Ботирни алдагиси келмади . Аслида ёлғон гапириш табиатига зид бўлганлиги шунга мажбур қилгандир:

- Уйдагилар ... Уйдагилар мен ўзбошимчани ... йўлга чиққанимниям билишмайди . Дадам ҳозир қўшни тумандаги санаторияда эдилар . Уйда ойижоним, синглим ва укам қолишган . Мен уларга уйга эртага сахарлаб етиб бораман дегандим. Ниятни қаранг . Мана фаришталарнинг оминига тушиб ўтирибман.
Ўзингизчи ? Сизни ҳам кутишаётгандир .

Ботир илжайди :
- Йўўўқ , улар мени дўстим Комилникида деб ўйлашаяпти . Мен ҳақиқатдан ҳам Комилникига боргандим . Қарасам уйида аясининг дугоналари билан ўтириши бор экан . Шаҳар жой биласиз , бунақа вақтда ... Хуллас, бирровга кирувдим деб хайр- маъзур қилақолгандим.

- Опамникига боргандим дегандингиз-ку, нега у ерда қолмадингиз ?!

- Улар ўзи бир хонали "дом"да туришади. Поччам талабалар . Институтга кеч кирганлар. Опам билан иккита ўғиллари бор. Яшаётган квартиралари ҳам ижара уй. Шунга ...

- Ҳааа , шундай денг ...

Шодия чуқур хўрсинди. Унинг хўрсинишидан Ботир ўзини айбдор ҳис қила бошлади .

- Энди нима қиламиз?!

- Билмасам , Шодия . Менимча шу ерда тонг отгунча кутамиз , шекилли ,- Ботир алланималарни ўйлади- ю, овозида ишонч сезилди:-Келинг , бундай қиламиз . Сиз бемалол машинада ухлайверасиз , мен эса ташқарида сизни қўриқлайман...

Шодия унга :

Муаллиф: Хазонрезги
❤57👍11🔥2