📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.9K subscribers
6.96K photos
3.26K videos
44 files
16.4K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй яратган эгам мен яхши кўрган инсонларни ўз паноҳингда асра..🤲🏻


➡️Яқинларга юбориб қўямиз


📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤6🔥1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Яхшиларим яхшимисиз . Мана яна шанба дам олиш кунларига етиб келдик . Болажонлар биринчи чоракни якунлаб таътилга чиққан . Уйлар қий чув . Боғчага борадиган кичиклари ҳам опа , акасига қараб уйга қолгиси келади .

Кунлар салқинлашиб бораяпти .
Болаларга иссиқроқ кийим кечак қилишингиз керак .

Сизларга бир сирни айтайми ....
Таътил тугашида бозорга бориб жемфер олиб бераман деманг , қимматлаб кетади . Чунки ҳамма мажбур олади . Бугунги кунларда боринг бозорга . Савдо пастроқлик пайти нисбатан арзонроқ оласиз 😊👍 .

Ман ишдаман келаверинг азизларим .
Саломингизни ўқиб келдим деганларга чегирма бор 😊🙈👍

Ҳар доимгидек ШАХЗОДАнгиз 😘

https://t.me/shahzodangizdan

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🥰13❤7👍1
ОҚШОМ_МУТОАЛААСИ

ОЗОРИМСАН МУҲАББАТ
(давоми)
-20-

Муаллиф ХазонРезги

- Ука , гапни очиғини айтсангиз айтинг , бўлмаса ...
Камолиддин чуқур хўрсинди ва Олим ака билан хайрлашиб хонадан чиқиб кетди.
Олим ака кираверишдаги хонага кирганда Дилдора опа бир уй қилиб Шодиянинг либосларини ёйиб олганича битта- битта хона ўртасидаги катта картон сандиққа жойлаётган эди .

- Ха , дадаси , ким экан? Нима иш билан келибди?

Олим ака аёлини хавотирга солгиси келмади :

- Тинчлик онаси , бир иш билан келган экан. Масала ҳал бўлгач , кетди.
Олим аканинг ишхонасидан тез- тез шундай йўқловлар бўлиб туришига кўниккан Дилдора опа ортиқча савол бермади.
Олим аканинг эса юрагида шубҳа уйғонган, масаланинг мавҳумлигидан ичини ит тирнар эди.

* * *
Машҳур ёзувчининг ибораси билан айтганда " карнайнинг вот - воти билан" ош ҳам ўтди.
Туни билан югур - югур қилишган, эрта сахарлаб неча юз меҳмонга манзират кўрсатган хонадон аҳллари ва яқин қариндошлар соат ўнларга яқин уйга қайтдилар . Энди куёв навкарларини кутиб олишга тараддуд кўра бошладилар .
Куёвнинг кутиб олиш ҳаракатлари билан зумда пешин ҳам бўлди . Тушга яқин махаллани қарс-бадаванг мусиқа садоларига тўлдириб куёв навкарлар ҳам ташриф буюриб қолдилар. "Куёвларни пайғамбарлар сийлаган" . Акром ва унинг ошна- оғайниларини келин тараф обдон меҳмон қилишди. Қуюқ- суюқлар тортилиб , меҳмоннавозлик ўз ўрнига қўйилганидан сўнг, куёв Шодияни олиб кетиш учун тараддудланди . Янгалари ҳамроҳлигида йўлга чиққан Шодияни оқ фотиҳа олиш учун Олим аканинг ёнига олиб келдилар . "Қайси ота йиғламайди қиз узатса ?" . Шодия дадасига рўбаро бўлганда ўзини дадасининг қучоғига отди. Неча кунлардан бери қизининг чеҳраси ёришмаётганлигидан бир , шифокорларнинг мужмал гап ташлашларидан эса ўн куйган ота ўзини идора қила олмай қолди . У ҳарчанд ўзини тутиб тураман демасин, барибир кўзларидан ёш думалаб кетди.
Тўй деганда ҳамманинг кўз ўнгига отанинг қиз билан хайрлашиш маросими бежиз келмаса керак. Бу ҳаётий саҳнада алдов бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада изҳор бўлмайди. Бу ҳаётий саҳнада фақат иқрор бор . Сўзсиз ....Сукутли ... Бор кўнгил кечинмаларини ярим тишланган, қимтилинган лаблар-у, юрак нолаларини кўз ёш шаклида тутиб турган киприк ижро қилиб беради.
Шодия жуда чиройли келин бўлганди. Оқ либос кийган ҳар қандай қиз ҳаётининг унутилмас лаҳзаларида жуда гўзал бўлиб кетади. Шодиядек чиройи бир дунё қизнинг эса таърифига сўз топиб бўлмай қолганди. Оппоқ ҳарир рўмол тагидан маҳзун боқаётган келинчак Шодияга қараган ҳар кимса бор эдики , Аллоҳнинг беназир ижодига таҳсин ўқимаслик иложини қила олмасди.
Олим ака Шодияни бағрига босар экан , икки оғиз сўз айта олди :

- Бахтли бўл , қизим...
❤40🥰10😢6🔥2
Nimani nima uchun qurbon qilayotganingga boq. Chunki qurbon bo'layotganlar, qadrli bo'lganlardir. Qadrli bo'lmasa nomi "Qurbon" bo'lmasdi...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Stresda paytim stresdan qutilishim uchun Qur'on o'qish, namoz o'qish yana bir nimalardir deb chiroyli gapirib sizlarni aldab o'zimni taqvoli ko'rsatishim mumkin.
Lekin stresni yechish uchun eng yaxshi mashg'ulot shu man uchun.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ЎЗБЕКЛАР

Маҳаллада қайси кампирни уйидан тополмасангиз, тўппа-тўғри Отинойиникига бораверинг! Отинойи¬нинг ҳовлиси паст кўчанинг этагида. Уйи ҳам бошқаларникидан ажралиб туради. Иккита деразали пастак уй. Бошқаларнинг деразаси олдида гилос бўлса, Отинойиникида икки туп тут бор. Бошқаларнинг томи тунука бўлса, Отинойининг томи шифер. Ҳамманинг томида телевизор антеннаси бор, Отинойиникида йўқ. Аммо унинг уйи ҳамиша ҳамманикидан гавжум бўлади. Доимо очиқ турадиган пастак дарвозадан киришингиз билан энг аввал димоғингизга гуп этиб райҳон иси урилади. Кейин бир маҳалла хотиннинг гангир-гунгур суҳбатини, болаларнинг қий-чувини эшитасиз. Машина сиғмайдиган (унга машинанинг нимаям кераги бор) тор йўлакдан ўтиб, қутидеккина шинам ҳовлига кирасиз. Ариқ тортиб экилган райҳонлар белга уради. Ошрайҳон, садарайҳон, оқрайҳон, қорарайҳон. Ҳовли этагида, эски бостирма олдида бир туп ўрик бор. Довучча тукканидан бошлаб туршак бўлгунча маҳалланинг қора-қура болалари шохдан-шохга тирмашади. Отинойи ўрикни қизғанганидан эмас, болаларга ачинганидан чирқиллайди: «Ҳой, уйингга буғдой тўлгур такалар, туш, йиқилиб кетасан!» «Такалар» парво қилмайди. Билади-ки, Отинойининг тути ҳам, ўрик ҳам уларники. Умуман, бу ҳовли ҳамманики. Эрта кўкламда сумалак шу ерда бўлади. Исмалоқ сомса, ялпиз сомса Отинойининг бостирмасидаги тандирида ёпилади. Кейин тут пишади. Кетидан ўрик. Маҳалладаги хотиноши борми, чалларми, бешик тўйи борми, қуда чақириқми — ҳаммасининг маслаҳати шу ерда пишади. Қанча нон ёпилади, қанча гуруч дамланади. Қудаларга «тўққиз-тўққиз»да нималар тортиш керак...
Тўғри, у отинликдан кўра кўпроқ ходимлик қилган. Аммо ходим хола эмас, Отинойи дейишади. Қолаверса, ҳозир дастурхончиликни ташлаган. Уч йил бўлди. Кексайиб, кучи етмай қолди. Лекин ҳалиям Отинойи дейишади. Ёзда ўрик тагидаги эски сўри, қишда «чийлампа» сувоқ қилинган пастак шифтли, токчаларга баркашлар, чегаланган қадимий «гардим» лаганлар териб қўйилган уй ҳамиша гавжум бўлади.
Ҳозир ёз. Думбул бўлган ўрик шохида одатдагидек қўшни болалар кир майкасининг қўйнига ўрик тўлдиряпти. Биттасини оғзига ташлайди, биттасини қўйнига солади. Отинойи пастак шифтли уйида оғзи очилган эски сандиқ олдида чўккалаб ўтирибди. Уйни куядори ҳиди тутиб кетган. ўртадаги хонтахта атрофида Иной гарангнинг хотини Баҳри хола, заводда ишлайдиган «гирой» Аҳмаднинг онаси Муаттар хола, «Келинпошша» ўтиришибди. Отинойи сандиқдан бирма-бир ўлимликларини олиб «кўз-кўз» қиляпти.
– Мана бу кафанлик, – дейди у ўралган докани кўрсатиб.
Муаттар хола доканинг бир учини чимчилаб кўради.
– Яхши, мисқолли дока экан.
– Искандарим атайлаб Масковдан олиб келган. –¬¬ Отин¬ойи керилиб қаддини ростлайди. – Мана буни йиртишга берасила. – У тағин бир тугунни очади. – Аммо-лекин рўмоллардан сал кўнглим тўлмай турибди. Ҳаммаси бир хил бўлгани яхши. Мана, ўттизтаси кўк, йигирматаси мошранг. Майли, Искандаримга айтаман, олиб келиб беради.
– Қўйинг, овсинмошша, ҳали кўп юрасиз, – дейди Баҳри хола минғирлаб. У минғирламасдан гапиролмайди. Димоғи шунақа, бечоранинг. Айниқса «п»ни айтолмайди, «м» дейди. Сал ғийбатчироқ-ку, аммо яхши хотин, кўнгли бўш. Қўшнининг мушуги туғсаям, «жони оғригандир», деб йиғлайди. У рўмолининг учини мижжасига босиб хўрсинди.
– Қараб туринг, ҳали қўша-қўша неваралар кўрасиз, тўйлар қиласиз, овсинмошша. – У «пошша» деганда овози «мошша» бўлиб чиқади.
– Айтганингиз келсин. – Отинойи маъюс жилмайди. ўлимлигини тартиб билан яна сандиққа жойлайди. – Худо Искандаримга қўчқордек ўғиллар берса ажабмас. Кечаям келиб кетди, болам боёқиш. – Отинойи сандиқни қайтадан титкилайди. – Мана, – дейди икки лўппи ялтироқ қоғозли совунни олиб. – Польча деган жойдан мозор босиб келган. Искандарим обкелди.
У совуннинг биттасини Баҳри холага, биттасини Муаттар холага берди.
– Вой, мунчаям яхши! – Муаттар хола «польский» совунни ҳузур қилиб ҳидлайди. Баҳри хола ҳам ҳидлаётганида Муаттар холадан дашном эшитади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤24🔥1
– Ис билмайсиз-ку, ҳидлаб ниманинг фарқига бордингиз...
– Ўғлимни дуо қилинглар, – дейди Отинойи астойдил ялиниб. – Ўзидан кўпайсин, денглар, яхши фарзандлар берсин, денглар.
Боядан бери индамай ўтирган «Келинпошша» жилмаяди.
– Менга-чи Отинойи? Мозор босиб келган «польча» совундан менга бермайсизми?
– Сиз совунни нима қиласиз, келинпошша, ўзингиз ойдайсиз. Ундан кўра бориб чой дамлаб келинг.
Келинпошша — Отинойининг девордармиён қўшниси. Ўртадан туйнук очиб қўйишган. Эри проводник. Маҳалладаги ёш-яланглар уни келинойи деб чақиришади. Отинойи учун у «Келинпошша». Яхши жувон, бечора. Саккизта боласи бор. Энг кичкинаси энди йўлга кирди. Келинпошша шу кўклам тағин бошқоронғи бўлди: довуччага. Ҳовуч-ҳовуч довучча еб эси кетди, боёқишнинг. Келинпошша «дик» эттиб ўрнидан туради. Отинойи кетидан тайинлаб қолади.
– Искандарим обкеган чойдан дамланг. Дутор чалиб турганидан.
Келинпошша бир зумда чой дамлаб келади. «Польча» совунни тўёна қиласиз, Отинойи, – дейди кулиб. – Ақининг тўйига!
Ақида — Келинпошшанинг тўнғич қизи. Ҳамшира бўлиб ишлайди. Яқинда узатишмоқчи. Янгийўллик пахта бригадирига фотиҳа қилишган.
– Тўёна сиздан айлансин! – Отинойи ҳам кулим¬сирайди.
– Ақи қизимнинг тўйи бўлади-ю, мен қараб турар¬мидим. Совун нима бўпти, ҳали Искандаримга айтсам, гилам олиб беради.
Искандар — Отинойининг ёлғиз ўғли. Катта жойда ишлайди. Оқ машинада юради. Марказда тўрт хонали уйи бор. Отинойининг айтишича, ваннаси чиннидан эмиш. Искандар яхши бола. Домга олиб кетаман, деб уввало ялинсаям, Отинойи кўнмайди: ҳовлисига ўрганиб қолган. Отинойининг битта-ю битта орзуси бор. Шу — Искандарнинг ақалли биттагина боласини бағрига босса, оёқ-қўлини бемалол узатиб кетарди.
– Майли, тўй бўлсин, – дейди у негадир хўрсиниб. – Энди... тирик жонда, ўргилайлар. Вақти-қазойим етса, болам бечора югургилаб қолмасин, дейман-да, иши оғир, лак-лак одамга хўжайин бўлиш осонми?

* * *
Искандар Ваҳобович «вертушка» гўшагини жойига қўйди-ю, ичидан хўрсиниқ келди. Вазир ўринбосари телефонда йигирма дақиқа «қовурди». Юбилей объекти ўлда-жўлда бўлиб ётгани учун Искандар Ваҳобович бошчилик қилаётган трест айбдор эмиш. Искандар Ваҳобович ётиғи билан тушунтирмоқчи эди, «Баҳона изламанг», деб жеркиб берди.
У силқиллаб кетаётган чаккаларини кафти орасига олиб, бир зум кўзларини ярим юмганча стол қиррасига тикилиб ўтирди. «Ҳар куни бир ғалва!»
Эшик ғийқиллаб очилди. Искандар Ваҳобович остонада турган дўмбоқ котибага «Ҳа, тағин нима гап?» дегандек зардали қаради.
– Шаҳар телефонидан сўрашяпти, – деди котиба ҳуркиброқ.
– Ким?
Котиба қуюқ бўялган киприкларини пирпиратди.
– Танишиман, дейди.
«Падарига лаънат танишларимниям, нотанишла¬римниям! Қайси бирининг иши тушса, дарров «таниш» бўлиб қолади». У олча ранг телефон гўшагини шаҳд билан кўтарди.
– Ҳа!
Шу заҳотиёқ шанғиллаган овоз қулоғини тешиб юборай деди.
– Искандармисан?
«Қанақа саводсиз бу! Бақиради, сансирайди!»
– Ким ўзи бу? – деди Искандар Ваҳобович қони қайнаб. Жавоб ўрнига яна савол эшитди.
– Искандармисан?
– Ҳа! ўзингиз кимсиз?
Гўшак яна шанғиллади:
– Холматман, қўшнинг...
Искандар Ваҳобович беихтиёр бир-бир қўшни¬ларини эслаб кўрди, Холмат деган қўшниси йўқ. Жинни бўлганми бу одамлар?!
– Қиладиган ишингиз бўлмаса, телефонни жойига қўйинг! – шундай деб гўшакни энди улоқтирмоқчи эди, бояги овоз яна шанғиллади:
– Отинойимнинг аҳволи оғир.
Искандар Ваҳобович эсанкираб қолди. Ахир Отинойи... ўзининг онаси-ку!
Бўлди-бўлди! Холмат ака уларнинг девордармиён қўшниси, проводник!
– Нима бўлди!? – деди бирдан юрагига ғулғула тушиб.
– Ойимга нима бўлди?
– Аҳволи оғир.
– Шошманг, ҳозир «скорий» чақираман.
– «Скорий»ни нима қиласан? – Холмат ака тағин бақирди: – Ўзинг кел тезроқ!
Телефон узилиб, «тут-тут-тут» деган қисқа товуш эшитила бошлади. Искандар Ваҳобовичнинг ичида бир нима узилиб кетгандек бўлди. Наҳотки онаси...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14🔥1
У югуриб қабулхонага чиқди. Машинка чиқилла¬таётган котибага буюрди:
– Диля! Тезроқ машина чақиринг! Падъездга!
...Оқ волга гавжум кўчалардан шиддат билан учиб борар, Искандар Ваҳобович орқа ўриндиқда ўтирганча юраги гурсиллаб бир саволни хаёлан қайтарарди. «Наҳотки!»
Машина чорраҳаларда ҳадеб тўхтар, у хаёлига келган даҳшатли ўйни ҳайдашга «тоблари қочгандир-да», деб ўзини юпатишга уринар, аммо ўша заҳоти бояги шафқатсиз савол яна вужудини тешиб ўтар эди. «Наҳотки!»
Машина чойхўрлар чақ-чақлашиб ўтирган гузар олдидан ўтаётганида у бир қадар таскин топгандек бўлди. «Хайрият, тинчлик экан». У билади. Худо кўрсатмасин, бирон кор-ҳол бўлса, чойхонада одам қолармиди? Аммо машина паст кўчага кириши биланоқ юраги музлаб кетди. Ана, ўша шифер томли пастак уй, ана икки туп тут, ранги унниқиб кетган катта дарвоза. Дарвоза олдида беш-олти эркак тўдалашиб туришибди. Аллақандай аёл тут тагини супуряпти.
«Наҳотки!» Бу савол унинг миясига чақмоқдай урилди-ю,¬ мажолсиз оёқларини аранг судраб машинадан тушди. Шу ондаёқ, Холмат ака югуриб келиб, уни қучоқлади.
– Онамиздан айрилиб қолдик-ку, укам! – У Искандар Ваҳобовични бағрига босганча бирдан ўкраб йиғлаб юборди.
– Айрилиб қолдик!
Искандар Ваҳобовичнинг кўз ўнги қоронғилашиб кетди. У карахт бўлиб қолган, Холмат аканинг елкаси муттасил силкинаётганини, мўйлови ўзининг юзига тегиб ғашини келтираётганини сезиб турар, аммо бошқа нарсани идрок этолмасди, хаёлида фақат бир фикр чарх урарди. «Ойим!». «Ойим!». У амаллаб Холмат аканинг қучоғидан чиқди-да, гандираклагудек бўлиб уй томон йўналди. Дарвоза олдида турган кишилар негадир унга тик қарамас, бири бошини хам қилиб турар, бири юзини ўгирганга ўхшарди. Бироқ ҳозир у бунга эътибор берадиган аҳволда эмасди.
Чайқалиб-чайқалиб ғиштин зиналардан чиқди-ю, салқин даҳлиздан ўтиб, уйга отилиб кирди. Қандайдир аёллар (Искандар қарамади) унга йўл бўшатишди.
Искандар ялтироқ қуббалари занглаб кетган сим каравотда ётган онасини кўрди. Устига оқ чойшаб ёпиб қўйилган. Онаси қандайдир осойишта ётар, худди ухлаётганга ўхшарди. Искандар ҳозир «Ойи!» деб чақирса, уйғониб кетадигандек.
У шундай қилди. Каравот олдига, наматга тиз чўкканча илтижо қилди:
– Ойи! Ойи-и!
Йўқ, онаси кўзини очмади. Шунда у чойшабни очиб ташлади-ю, онасининг қўлини йиллар заҳматидан бармоқлари қинғир-қийшиқ бўлиб кетган қўлини чангаллаб ўпди. Қизиқ, онасининг қўли муздек эди!
– Ойи! Ойижо-он! – деди ҳайқириб. Кейинги сўзлар бўғзидан йиғи аралаш отилиб чиқди. – Ойи-и!
У кўз ёшларидан ҳўл бўлиб кетган лаблари билан онасининг қўлларини ўпа бошлади.
– Ойи, айтинг. Нима бўлди?
У чўккалаган кўйи тағин онасининг қўлларига ёпишди. Муздек, дағал қўлни юзига босиб, ўкраб юборди.
...Бу қўллар унинг бошини силаган, кўп силаган. Кўнгли ўксиганида, бетоб бўлганида, илк бор мактабга борганида, мактабни олтин медаль билан битирганида... Институтга кирганида, битирганида... Ниҳоят... уйланганида... Бу қўллар унинг бошини кўп силаган. ўзи-чи, ўзи онасининг бошини силаганми? Бирон марта, ақалли бирон марта силаганми?!
Юрагининг туб-тубидан отилиб чиққан бу савол аъзойи баданини ўртаб юборди.
– Ойи-и-и-и! – деди инграб.
Бу қўллар уни йўргаклаган, унга кўкрак тутган, шамоллаганида баданига қўй ёғи сурган. Бу қўллар сигир соққан, таппи қилган, кир ювган, овқат пиширган, нон ёпган...
Нон! Онасининг назарида нондан табаррук нарса йўқ эди. Қўни-қўшниларнинг гўдак боласи йўлга кирса оёғи орасидан кулча юмалатиб, бошқа болаларга олиб қочтирарди. Никоҳ тўйидан аввал икки ёшнинг пок турмушидан нишона бўлсин деб нон ушатарди. Бостирмадаги тандирда кунора нон ёпарди. Зоғорами, арпа нонми, ишқилиб, нон-да. Тандир ёнида ўралашиб юрган Искандарга энг аввал пишган нонни юзига сув сепиб узиб берарди...
У ёш тўла кўзлари билан беихтиёр каравот устига, шифт томонга тикилди. Ана, ана ўша нон! «Чийлампа» қилиб сувалган шифт остида, девордаги михга илиғлиқ турибди. Бир чети тишланган. Ана, ўша тиш излари. Бу — дадаси тишлаган нон.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤12👍1🔥1
У онасининг нонни арта-арта жойига илиб қўйганини кўрган. Михдан ҳадеб олиб қўйилавергани учун тешиги кенгайиб кетган. Аммо нон ҳамон турибди. Моғор босмаган, қип-қизил...
Бир маҳал у кимдир оҳиста туртганини идрок этиб, елкаси оша бурилиб қаради. Таниди: Баҳри хола. Кўк рўмол танғиб, кўк кўйлак кийиб олибди. Йиғлайвериб шишиб кетибди.
– Бандалик-да, болам. – деди у минғирлаб. – Оллоҳнинг иродаси, жон болам! Ювғувчи келди... – Шундай деди-ю, пиқиллаб йиғлаганча кўк рўмолини юзига босди.
Искандар чиқиб кетиши кераклигини тушунди. Остонага борганида тўхтаб қолди. Онасига термилди. Онаси қуббалари занглаб кетган сим каравотда ётар, гўё ухлаётгандек, ҳозир ўрнидан туриб, уни бағрига босадигандек, икки кафти билан икки юзидан ушлаб, пешонасидан ўпадигандек эди. У доим шундай қиларди. Шу уйда, шу каравотда онаси уни бағрига босиб ухлатган. Эрталаб пешонасини силаб уйғотган.
...Эсида, ўшанда Искандар биринчи синфда ўқирди. ўрик гуллаган кун эди. Мактабдан иситмалаб келди. Онаси минг зўрламасин, бир пиёла чой ичди-ю, худди мана шу каравотга чўзилди. Уйда хотинлар кўп эди. У иситма аралаш Баҳри холанинг димоғи билан минғирлаб айтаётган гапларини эшитиб ётарди.
«Энди, овсинмошша, Худодан ҳам, бандасидан ҳам қарзингиз қолмади. Уруш битти. Келганлар келди. ўлганларнинг жойи жаннатда бўлсин. Ёш умрингизни хазон қилманг. Болагаям ота керак, ўргилай. Сизга оғиз солаётганлар таг зоти кўрган одамлар...»
Искандар онасининг жавобини эшитмади. Ухлаб қолдими, ҳушидан кетдими, ўзи билмасди. Умуман, бу гапларнинг маъносини тушунмасди. Фақат эртасига онаси куйиб-ёниб айтган сўзлар қулоғига ўрнашиб қолди.
«Иккинчи унақа гапларни гапирманглар! Худонинг қаҳри келди. Боламга қизамиқ тошиб кетди. Дадаси омон бўлса келар, келмаса пешонамдан кўрдим. Ёлғиз эмасман, шукр, олдимда болам бор...»
– Искандаржон, жон болам, – Баҳри хола унинг елкасига қоқди. – Чиқа қолинг, қоқиндиқ.
Искандар (у энди Искандар Ваҳобович эмас, Искандар, оддий Искандар бўлиб қолганди, негаки, ўлим ҳаммани баравар қилиб қўяди) вазмин қадамлар билан салқин даҳлизга чиқди.
Пешайвон устунидаги михларга онасининг бутун «бисоти» илиб қўйилибди: битта янги, иккита эски кўйлак, унниқиб кетган бахмал нимча, бир бурчи тешилган жун рўмол, ҳали тикилмаган бир кийимлик штапель, шол дастурхон...
Кавшандозда онасининг кавуши турибди. Қизиқ, бу кавушни Искандар уч йил илгари олиб берган эди. Нега яп-янги турибди?
Холмат аканинг хотини — келинойи йиғидан қи¬зар¬ган кўзлари билан унга термилди. Искандар кавушга тикилиб турганини сезди шекилли, тушунтирди:
– Аяб юрардилар. Тўйга борсалар ёнбошларига кўрпачанинг тагига беркитиб ўтирардилар. Искандарим оберган, деб мақтанардилар.
Искандар ҳамон кавушдан кўз узмасди. Келино¬йининг саволини дафъатан яхши эшитмади.
– Нима қилайлик, маставами, шўрвами?
Искандар ҳеч нимага тушунмади.
– Нима? – деди гарангсиб.
– Ҳали-замон уйни одам босади. Иссиқ овқат қилиш керак. – Келинойи куйманиб тушунтирди. – ўлик чиққан уйда қозон қайнатиб бўлмайди. Бизникида қиламиз. Сўрамасам ҳам бўларди-ку, сиз — ўзимизникисиз, укам.
Искандарни келинойининг саволи эмас, ўзини ўртаётган муаммо қийнар эди.
– Нима бўлди? – деди инграб. – Ойим соппа-соғ эдилар-ку!
Келинойи ўпкаси тўлиб хўрсинди.
– Туппа-тузук эдилар, – деди бурнини тортиб. –¬ Эрталаб ўйнаб-кулиб ўтирдилар. ўлимликларини кўрсатдилар. Ҳазиллашдик. Мен айтдим: «Ўлимни ўйламанг. Ақининг тўйини... – Келинойи ҳиқиллаб қолди. – Ақиданинг тўйини ўзингиз бош бўлиб ўтказасиз», дедим. Хўп, дедилар. Кейин бирдан, ғалати бўп кетяпман, дедилар. Каравотга ётқизган эдик...
Искандар кавшандозга ўтирганча бошини чангаллади. Бу қандай гап! Бу қандоқ адолатсизлик! Нимага? Туппа-тузук юрган онаси нимага тўсатдан...
Келинойи ҳамон ҳиқиллаган кўйи унинг бошига эгилди.
– Шўрва қила қоламиз.
Ажаб, шу тобда таом ўтадими томоқдан! Дарвоқе, онаси шўрва пиширишга уста эди. Тўйда, маъракада хотинлар унинг овқатини мақташса қувониб кетарди. Айниқса, мохорани кўп қиларди. Бу таомни Искандар ҳам еган. Кўп еган! Онаси бева қолганидан кейин жамоат уни Отинойи қилди. У мактабда фаррош бўлиб ишлар, лекин уйда ҳам тинчи йўқ эди.
❤13🔥2👍1
«Келин тушди»га қовурма, чучвара пишириш борми, «тўққиз-тўққиз»га қатлама қилиш борми, никоҳ тўйида «тортишмачоқ» бўладими, куёв-келиннинг бошидан сочқи сочишми, келинсаломда қуда-қудағайларга салом беришми — ҳаммаси онасининг зиммасида эди. У тўйдан албатта тугунча олиб келар, тугунчада нон, монпаси, қовурма чучвара, кейин... албатта мохора бўларди. Баъзан ярим кечалари эшик тақиллаб қолар, Искандар онасининг дик этиб ўрнидан туриб кетганидан уйғонар, зум ўтмай онаси қайтиб кирарди. «Жон болам, Исмат чўлоқ омонатини топширибди, бормасам бўлмайди, сен қўрқмайсан-а, катта йигитсан-ку», деб пешонасидан ўпиб чиқиб кетар, шу кетганча эртасига пешинда қайтиб келар, ўзича Қуръон ўқир: «Жойи жаннатда бўлсин», деб юзига фотиҳа тортар эди.
...У онаси ётган уйга оқсоқланиб кириб келаётган паранжили кампирни кўрди-ю, гарангсиб ҳовлига тушди. Димоғига райҳон ҳиди кирди. Негадир онасининг иси келгандек бўлди.
Келинойи ҳовлидаги райҳонлардан шоша-пиша юлганча уйга кириб кетди. Искандарнинг хаёлига ярқ этиб бир фикр урилди. «Гуляга айтиш керак. Хабари йўқ-ку, ҳали».
У энди эшик томон йўналган эди, хотинига кўзи тушди. Гуля, оқ сумкача, худди тўйга келгандек ясаниб олган, вадалазка кийган, қулоғида олмос кўзли зирак ялтираб турарди. «Қаёқдан эшитибди бу!» деган хаёлга борди-ю, унинг орқасидан сумка кўтариб келаётган ҳайдовчиси Шавкатни кўриб, ҳаммасини тушунди: «Шавкат хабар қилган».
– Искандар ака! – Гуля унинг елкасига бошини қўйиб қучоқлади. – Бечора ойим! – У бир зум шу алфозда турди-да, негадир тескари қараб кафти билан юзини чангаллади. Шоша-пиша оқ сумкачасидан рўмолча олиб кўзига босди.
«Сен айбдорсан! – деб ўйлади Искандар вужуди титраб. – Ҳаммасига сен айбдорсан!» У хотинидан чириллатиб юзини ўгирди-да, бурчакда, ўрик остида турган сўрига бориб ўтирди.
Шу ондаёқ шафқатсиз бир савол аъзойи баданини сирқиратиб юборди. «Ўзинг-чи, ўзинг!»
Унинг уйланиши қизиқ бўлган. Қурилиш факультетида Искандарнинг олдига тушадиган талаба йўқ эди. Аълочи, жамоатчи... Тўртинчи курсда ўқиётганида талабалар илмий кенгашида «граждан қурилишини маҳаллий шароитга мослаш» деган мавзуда маъруза қилди. У шу қадар дадил фикрларни ўртага ташлади-ки, муҳокама жанжалга айланиб кетди. Бировлар уни модернист деди, бошқалар донишмандга чиқарди. Шунда кафедра мудири, фанлар академиясининг мухбир аъзоси, профессор Зариф Ҳодиевич уни ҳимоя қилди. «Ёш дўстимиз Искандар Ваҳобовичдан келгусида етук олим чиқади», деди комил ишонч билан. Ростдан ҳам шундай бўлди. Зариф Ҳодиевич уни ўз тарбиясига олди. Искандар аспирантурада қолди. Биринчи бор домланинг қизи — жинси шим кийиб юрадиган Гуляни кўрганида эътибор бермади. Тўғрироғи, эътибор бермасликка ҳаракат қилди. Кимсан, академикнинг қизи қаёқда-ю, маҳалла отинининг ўғли қаёқда! У шундай деб ўйлар, лекин домла билан олча соясида ўтириб суҳбатлашаётганида ичкарида роял чалаётган баъзан хиёл бўғиқ, аммо юракни ўртовчи овозда қўшиқ айтаётган Гуландом — Гуляга кўнгли талпинаётганини сезиб турарди. Гуля консерваторияда ўқир, замонавий, ўктам қиз ўзи унга кўнглини ёрди.
Тўй ресторанда ўтди. Келиннинг дугоналари паст кўчадаги кулбага келишганида Искандарнинг етти номуси ерга букилди. Назарида, Отинойи келиннинг бошидан сочган сочқилар ҳам, пиширган мохораси ҳам ўта бачкана, ўта ғариб кўринар эди. Буни қаранг-ки, Зариф Ҳодиевич мард одам экан! Худди шу ҳовлида, худди шу сўрида ўтириб (Отинойи катта охурдан ем еган қудаларидан уялиб, ресторанга бормаган, аммо уйда чиройли дастурхон тузаб қўйган эди) қизига насиҳат қилди:
«Искандарни ўзинг танладингми, энди билиб қўй, шу оиланинг жирини жирлайсан. Онанг бечора бир кўз билан ўғил ўстирибди. Менинг ҳам бир болам иккита бўлди, Отинойининг ҳам».
Отинойи бу гапдан боши осмонга етди. Тоғдек суянчиқ топганига қувониб, қудасининг елкасига бош қўйиб йиғлаб юборди.
Ярим йилча яхши туришди. Отинойи келини уйғонмасидан аввал печкага кўмир қалаб қўяр, атайлабдан тандирда нон ёпар, кечқурун эр-хотин ишдан қайтишига овқат тайёр турар эди...

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤16🔥2😢1
Бошқа пайтларда у тўйгами, маъракагами чиқиб кетар, алла-паллада бир лаган совиган ош, бир коса мохора, бир чеккаси ушатилган қатлама олиб келиб, ўртага қўяр, тантана билан эълон қилар эди. «Олинглар, болажонларим! Сизларниям тўйга етказсин!» кейин бир кийимлик читми, сатинми келинига узатарди: «Обқўйинг, келинпошша, Худо хоҳласа, ўғил тўйи қилсангиз керак бўлади!»
Гуля қайнонасининг олдида бир нима дея олмас, кечаси Искандарни эговларди: «Онангиз тиланчиликни бас қилсин! Менга биров тишлаган қатламалар, биров садақа қилган латталар керакмас».
Катта жанжал арзимаган нарсадан бошланди. Бир куни Искандар ишдан келса хотини диванга мук тушиб йиғлаб ётибди.
Искандар унинг елкасидан оҳиста тутган эди, Гуля диван суянчиғини муштлади, ёшдан туши эриб кетган кўзида ғазаб чақнади. «Йўқолинг! – деди йиғлаб. – Тиланчи онангиз билан қўшмозор бўлинг! Гиламим! Гиламимни нима қилди? Икки минг сўмлик гилам эди! Ирим-сиримларинг бошингдан қолгурлар!»
Искандар эсанкираб қолди. Девордаги бир гиламга қаради. Йўқ, ҳаммаси жойида. Кейин, ерга тўшалган «Туркман» гиламни синчиклаб текшира бошлади. Қараса Гулянинг гапи рост. Гиламнинг бир учи тешилиб қолибди. Тангадек тешик. Искандар гўё шу билан тешик бекилиб қоладигандек бармоғини тиқиб кўрди. Юраги сиқилиб, уф тортди. Бошини кўтарса, тепасида онаси турибди. Отинойи, «бу ёққа кел», дегандек уни имлади. Искандар ҳамон диванда юзтубан ётган хотинига ўғринча қараб қўйди-да, онасига эргашди.
«Айб манда, – деди онаси шивирлаб. – Кеча тўйда бир уй хотин Гуландомни мақтади. Келинимга кўз тегмасин, деб исириқ тутатгандим. Хокандоз ўлгурдан чўғ тушганини билмай қолибман. – У бир зум ўйланиб турди-да, тушунтирди:
– Хотинингни кўнглини ол. Хапа бўмасин. Жа бўмаса, пенсиямдан йиғиб-йиғиб олиб берарман!»
На иложки, бу билан жанжал тугамади. Гуля масалани кўндаланг қўйди: «Ё мени денг, ё тиланчи онангизни! Кетаман! Дадамникига кетаман! Онам мени кўмирнинг сассиғини ҳидласин, деб туққан эмас».
Охири эр-хотин бошлашиб, Зариф Ҳодиевичнинг олдига боришди. Маслаҳат сўрашган эди, қайнотаси Искандарни жеркиб берди: «Қанақа эркаксиз ўзи! Бир йил турмасдан онангизни ташлаб қочишни мўлжаллаб қолдингизми? Хотин деганни қаттиқ ушлаш керак-да!»
Дадасининг гапи Гулянинг жон-жонидан ўтиб кетди. «Уйингизга сиғмасам, ижарага квартира оламан», деб йиғлади. Қизиқ, шунда яна Отинойининг ўзи ёрдамга келди. «Болаларимга ёрдам беринг, жой олишсин. Гуландомим катта охурдан ем еган, менинг чалдеворимда турса уят бўлади», деб қудасига ялинди.
Шундоқ бўлди. Зариф Ҳодиевичнинг кўмагида шаҳар марказидан уй олишди. Эр-хотин, «Юринг биз билан», деб Отинойини ҳоли жонига қўйишмади. Аммо Отинойи кўнмади. «Қорада кўрсам қорним тўқ, ўзларингдан кўпайинглар. Мен чолимнинг чироғини ўчириб кетмайман».
Тўғри, Искандар онасини қаровсиз қолдирмади. Лойсувоқ том устига старапил ўрнатиб, шифер ёптирди. Уй «замонавийроқ бўлди. Кейин... кейин газ киргизиб берди. Тўғри. Табиий эмас, баллонли... Отинойи уларнинг «дом»ига борса кўп ўтира олмас, маҳалладаги бирон тўйними, маъраканими баҳона қилиб, тезгина тура қоларди.
Аввалига эр-хотин бу ҳовлига бот-бот келиб туришди. Кейин Искандарнинг ишлари кўпайди. Искандар энди кимсан Искандар Ваҳобовичга айланди, фан кандидати, трест бошқарувчиси... Ажаб, унинг иши кўпайгандан-кўпайиб борар, бироқ ҳаммасига улгурар эди. Фақат бир нарсага — онасини кўришга вақт тополмасди. Бунга бир чеккаси Гуля ҳам сабабчи эди. Эр-хотиннинг умри ўтиб борарди. Фарзандлари йўқлиги аввалига билинмаса ҳам бора-бора Гуля серзарда бўлиб қолди. Бир куни эрига пичинг қилди. «Ойингиз сизга янги хотин излаб юрганмиш. Эшикма-эшик тентираб ўрганиб қолган-да! Топса-топадиям!»
Искандар ўшанда хотинини биринчи марта сансиради. «Уят борми, санда», – деди ғазабдан титраб. Онаси ҳар доим бир гапни қайтарар эди: «Хотинингни хафа қилма, болам. Умид билан бир ёстиққа бош қўйган». Гуля ҳар эҳтимолга қарши профилактика учун шундай деганини билиб, Искандар баттар ғазабланди: «Уят борми, санда?» – Гуля кинояли кулди: «Уят нима қилади менда, ҳаммасини йиғиштириб сизга берганман».

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤15🔥1
«Мана энди ҳаммаси тамом бўлди. Ҳаммаси». Искандар ҳовлида одамлар куймаланиб юрганини пайқар, аммо ҳеч нимани кўрмас эди.
Чеккиси келди. Шимининг чўнтагига қўл суқса сигарет йўқ. Ҳали ишхонада стол устида қолиб кетаверибди. У маъносиз нигоҳини рўпарасидаги бостирмага тикди. Лойсувоқ том юпқалашиб қолибди. Каталакдек деразанинг бир кўзи синган, ойналари хиралашиб кетган. Ажаб, охирги марта қачон келувди бу ҳовлига? Ҳа, байрам арафасида, еттинчи мартда келган эди. Тушлик танаффусидан фойдаланиб, бирров келди-ю кетди. Одатдагидек шошиб турарди. Кейин, Гуля меҳмон келади деб қўйган... Онасини тўртта чой, совун билан қутлади. Машина кутиб турганини баҳона қилиб туфлисини ҳам ечмади. Онаси шошиб қолди. Ялпиз сомса қилган экан. Мажбур қилиб шундан биттасини едирди. Искандар машинага ўтирганда ҳарсиллаб югуриб чиқди. Рўмоли қийшайиб, елкасига тушиб кетган қўлида эски газетага ўроғлиқ бир нима. «Ма, – деди машинанинг қия очиқ эшигидан узатиб. –¬ Гуландомниям оғзи тегсин». Искандар газета остидан иссиғи сезилиб турган сомсаларни машинанинг орқа ойнаси тагига ташлаб, эшикни ёпди... ўшанда онасини охирги марта кўраётганини билса эди! Бугун нечанчи ўзи? Ўн иккинчи июль. Бундан чиқди уч ойдан ошибди. Уч ой! Наҳотки, шунча вақт ичида бир соат вақт топа олмади? Топарди, хоҳласа, албатта топарди...
У аллаким ўзининг отини айтиб чақираётганини идрок этиб, бошини кўтарди. Қараса, жинси шим кийган талабанамо йигит елкасида картон кўтариб турибди. Искандар уни танимади. Талмовсираб қараган эди, йигит сўради:
– Қаёққа қўяй?
Искандар ҳеч нимага тушунмади. Юки оғирроқ бўлса керак, йигит қутини қўшқўллаб чираниб елкасидан олди-да, сўри бурчагига — сояга қўйди. Искандарнинг кўзи қутига ёпиштирилган конфет этикеткасига тушди. «Қорақум». Зум ўтмай бояги йигит тағин бир қути кўтариб келди. Униям сўри устига бояги қутининг ёнига қўйди.
– Майиз, – деди секин.
Шундагина Искандарнинг хаёлига келди: «Пулини бериш керак».
– Шошманг, – деди чўнтагини ковлаб. – Неча пул бўлади?
Йигит тўхтаб қолди. Ҳайрон бўлиб унга тикилди.
– Неча сўм? – деди Искандар овози хириллаб.
Йигит негадир ерга қаради.
– Отинойим... – Шундай деди-ю, у ёғини гапирмади. Кўзига шу қадар маъноли тикилиб қаради-ки, Искандар беихтиёр пулни қайтиб киссасига солди. Йигит оҳиста бурилди-да, индамай кетаверди. Қизиқ, нима демоқчи бўлди у! «Отинойим менинг ҳам онам эди, сен пасткаш ҳамма нарсани пулга чақасанми», дедими! Ким ўзи бу йигит? Нимага Искандар уни танимайди? Умуман ўзидан бошқа — Искандар Ваҳобовичдан бошқа кимни танийди?!
Бир маҳал у кавшандозда келинойи имлаб чақираётганини кўрди. Паранжили ювғувчи оқсоқланиб зинадан тушиб келарди. Келинойи ёшдан қизарган кўзларини Искандарга тикди.
– Отинойимнинг зиракларини ювғувчига бердик, – деди секин. – Ўзлари васият қилгандилар.
«Ювғувчи», яна «васият...» Бу сўзлар Искандарга хунук, совуқ эшитилар, гўё бу гаплар ҳаммаси ёлғондек, тушида бўлаётгандек эди. Ҳозир уйғониб кетади-ю, енгил тортади.
– Мана... Олиб қўйинг...
Искандар меровсираб келинойининг қўлига қаради. Икки лўппи чой. «Индийский».
– Иккитасини ювғувчига бердик. Рози бўлинг. – Келинойи титраётган лабини тишлади. – Тўртта эди. Саккизинчи мартда олиб келган экансиз. Отинойим... Отинойим... – Келинойи энтикиб қолди. – Баркаш орқасига беркитиб қўйган эдилар. Биров келса, Искандарим обкелган чойдан дамланг, дутор чалиб турган чойдан, дердилар. – Мен бошқа чой дамлардим. Бунисини Отинойим ҳар куни ҳидлаб-ҳидлаб баркаш орқасига бекитиб қўярдилар.
Искандар боши ғувиллаб бораётганини, ҳозир йиқилиб кетишини ҳис этиб турарди. Келинойи «дутор чалиб турган» ҳинд чойини пешайвон тахтасига қўйди. Бурнини торта-торта йиғлаганча кўйлагининг ёқасидан қўйнига қўл суқиб, эски газетага ўроғлиқ алланима чиқарди.
– Олиб қўйинг, – деди қоғозни назарда тутиб. – ўлимлигим деб, ёстиқларининг орасига тиқиб қўйган эдилар. Сиз ташлаб кетган экансиз. Ювғувчининг ҳақини бердим. Қолганини санаб олинг.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤8🔥1
Қачон, қачон шунча пул берганди у онасига?! Бу қандоқ жазо! Бу қандоқ бедодлик! Шу кунидан кўра онаси эмас, ўзи ўлгани яхши эмасмиди!!! Онаси бир сўмлаб йиққан пенсия пулини ҳам Искандарим берди деган. Шу гапга ўзиям ишонган, бошқаларниям ишонтирган. Қани энди кўкрагини йиртса-ю, юрагини суғуриб олиб ерга улоқтирса!
Ич-ичидан отилиб келган бўғиқ йиғидан титраб, пулни ташлаб юборди. Майда-йирик пуллар паришон пирпираб кавшандозга тушди.
...Искандар ҳовлига, ундан йўлакка отилди. Узун атлас лозим кийган қандайдир келинчак тор йўлакка «шакароб» қилиб сув сепар, сачрамаслик учун қўлидаги пақирни борган сайин пастроққа эгар эди. Очиқ дарвозадан забардаст йигит кириб келди. Искандар унинг афтини кўрмади. Йигит майкачан елкасига йўл-йўл дастурхон ташлаб олган, елкаси аралаш гарданига ортилган бир қоп ун залвари остида икки букилиб келарди. Искандар бир томонга, сув сепаётган келинчак бир томонга четлаб йўл беришди. Йигит яланг оёқларини гурс-гурс босганча Искандарнинг олдидан ўтиб ҳовлига кириб кетди.
Искандар дарвозадан чиқди-ю, тўхтаб қолди. Эшик олдига тумонат одам тўпланган, тор кўчага машина сиғмай кетганди. Қизиқ, қаёқдан келди шунча машина! «Ишхонадан бўлса керак», деган ўй хаёлидан лип этиб ўтди. Аммо ўша ондаёқ булар бошқа машиналар эканини, ишхонадан фақат ўзининг машинаси бир чеккада турганини пайқади.
Нарироқда юк машинаси турибди. Машина устида¬ икки ўспирин туриб олиб, йиғма столларни, харракларни узатиб беряпти. Пастда эса тўрт йигит столларни пайдарпай туширишиб, бир чеккага олиб қўишяпти.
Искандар тут панасида турган тобутни кўриб, кўнгли бузилиб кетди. Тобутдан берироқда, ҳозиргина машинадан туширилган харракларда салла ўраган, яктак кийган чоллар ўтиришибди.
– Бандалик-да, укам!
Искандар ёнида турган маҳалла оқсоқоли Шокир акага маъносиз қараб қўйди.
– Ҳамманинг бошида бор – Оқсоқол хўрсинди. – Онамиз бошқача эдилар-да, жаннати хотин эдилар.
Кейин оқсоқолнинг похол шляпа кийган «зами» Искандарнинг қўлини қисди.
– Неча ёшда эдилар? – деди секин.
«Бунинг нима аҳамияти бор?! – Искандар шуни ўйлади-ю, дафъатан хаёлига бошқа фикр келди. – Дарвоқе, неча ёшда эди онаси! Ҳа, ўн саккизинчи йил эди. ўзи қирқ иккинчи йилда туғилган бўлса, демак, онаси йигирма тўрт ёшда бева қолган экан».
Ўзини қучоқлаган тўнли кишини Искандар дафъатан таний олмади. Кейин билди: қайнотаси Зариф Ҳодиевич унинг пешонасидан оҳиста ўпди.
– Бардам бўлинг, ўғлим, – деди секин. – Ота-она ўлмоғи мерос...
Кейин кимдир елкасига туртди. Қараса Холмат ака.
– Бу ёққа юр, – деди-ю, уни йўлакка бошлаб кирди. Девор тагидаги курсида ётган тўнни кийгизди. Белига белбоғ ўради. Қати бузилмаган дўппи узатди. – Кийиб ол!
Дўппи кичкина экан. Искандар кафти билан босиб-босиб ташқарига йўналаркан, Холмат ака яна пичирлади:
– Лайлактепага олиб борамиз-да, а! Ўзлари айтган эканлар.
Искандар юк машинаси фақат стол-стулни олиб келишга мўлжалланмаганини тушунди. Лайлактепа олис, тўрт чақирим келади. Оёғи остида ўралашаётган ўн-ўн икки яшар болакайлар ҳам тўн кийиб, белини боғлаб олганига аввал ҳайрон қолди-ю, кейин тушунгандай бўлди. Эҳтимол, Холмат аканинг болаларидир, эҳтимол, қўшни болалардир...
...Олд томонига паранжи, орқасига мурсак ёпилган тобутни олиб чиқишганида ҳамма ёқ дилни ўртовчи фарёдга тўлиб кетди. Келинойи, Баҳри хола, Муаттар хола аллақандай қизлар, келинлар чуввос солиб тобут кетидан югуришди.
– Вой, онам!
– Рўшнолик кўрмаган онам! – Тўн кийиб, белбоғ бойлаган болакайлар дув-дув ёш оқизиб: «Бувижоним, бувижоним!» – деб чириллашар эди. Холмат аканинг мўйлови ҳўл бўлиб кетган, нуқул титрарди.
– Ҳаммамизнинг онамиз эдингиз-а!
Йўқ. Искандар ўйлагандек машинага ортишмади. Елкада кўтарганча йўлга тушишди. Искандар тобут бандидан ушлаб олти-етти қадам юрган эди уни сиқиб чиқаришди. У тобут бандига ҳадеб қўл чўзар, аммо навбат тегмас эди. Таниш-нотаниш одамлар гоҳ олдинга, гоҳ орқага ўтиб талашиб-тортишиб тобутга ёпишар, ҳар ким иложи борича кўпроқ кўтаришга, елкасини узоқроқ тутиб беришга ҳаракат қиларди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14👍4😢2🔥1
Бекатга чиқишганда троллейбус келиб қолди. Тўхташи билан дув этиб ўттизтача эркак тушди-ю, тобутга ёпишди.
– Ким? – деб сўради зиёлинамо кўзойнакли йигит Искандарнинг ёнида кўз ёшини тўнининг енгига артиб-артиб кетаётган Холмат акадан.
– Отинойим!
– Ие! – Кўзойнакли йигит ранги ўчганча тобутга қайтадан тирмашди.
Энди катта кўча одамга тўлиб кетган, орқада троллейбус тўхтаб қолган, рўпарадан келаётган енгил машиналар чеккага чиқиб тўхтар, ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам шу томонга югуришар эди.
– Ким?
– Отинойим!
– Ие!
Кўчада ҳаракат бутунлай тўхтаб қолди. Бурилишга етганларида Искандар беихтиёр орқасига қаради. Одамлар оқими икки бекат орасига чўзилиб, бутун кўчани тўлдириб келар, тобут уларнинг елкасида осойишта тебраниб борар, оқимга эса янгидан-янги одамлар келиб қўшилар, қўшилар, қўшилар эди...

Ўткир Хошимов

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
😢18❤‍🔥10❤6🔥2
💔 Xiyonat va mensimaslik
💔pul bermaslik
💔mehr va yaqinlik yetishmasligi sizga tanishmi?

🌷 SHEYXA KANALI — ayollar uchun bilim, yechim va o‘zgarish sari qadam!

O‘zingizni qadrlashni va baxtli munosabat qurishni istasangiz, bizga xoziroq qo‘shiling! ❤️
❤2
БАҲОНА

#MUALLIF_NAFISA_MALIKOVA


-раис бува бу келинни дастидан дод! Ажраш десанг кетмасмиш..ўғлимни ҳам кўнглини совутворган..
-ишонманг,ўзлари бўлади орамизга совуқчилик солаётган.Келин бўлиб тушибманки кун йўқ!-деди келин ҳам қайнонасидан қолишмай.
-тилини қаранг буни бир қарич! Ўғлим шуни деса оқ қиламан ундай болани..
-менга деса кўк қилмайсизми?-деди келин беписанд.
Раис икки аёлни ачиниб эшитарди..
-ўзи куёв бола қаерда?
Қайнона келин ким учун тортишаётгани ҳам эсларидан чиқиб кетган шекилли иккиси ҳам ўйланиб қолди
-кеча уйга келмаганди?
Келин қош чимирди
-телефон қилсам кўтармайди!
Раис куёвни рақамини олиб тераркан билмасдики куёв аллақачон иккинчи хотинини уйида фарзандлари қучоғида бахтиёр ўтирганини..хона ичида эса ҳамон қайнона келин тортишуви жаранг сочиб турарди..

Тамом

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤7🔥4😁2
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-21-

Муаллиф ХазонРезги

Акром Шодиянинг қўлидан тутиб машинага йўл олди.
Куёв ва келин энди ҳашаматли машиналар карвонида шаҳарга йўл олишганди. Улар шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ва ҳиёбонларида ҳаётларидаги унутилмас кунни суратларга муҳрлашлари керак эди . Шодия ва Акромга яқин дўст ва дугоналари ҳамроҳлик қилишарди .

* * *
Келин- куёвни кузатгач , Дилдора опа ва хонадондаги қариндош аёл ва қизлар шошилинч ёзилган дастурхонларни йиғиб , идишларни юва бошладилар . Улар куёв томонда бўладиган кечки никоҳ оқшомига улгуришлари лозим эди .

Кузнинг куни бир тутам .
Орадан икки соат ўтмай уфқ қизара бошлади. Куёв томон келин томонга катта автобус жўнатганди. Аёллар отланиб йўлга тушганларида , Олим аканинг эшиги тагига тез ёрдам машинаси келиб тўхтади. Автобус ойнасидан машинани илғаб қолган Дилдора опанинг юраги "шув" этиб орқага тортиб кетди .

* * *

Аёлларни кузатиб кўча эшиги тагида ясатиғлик стол атрофида бир пиёла қайноқ чойни ҳотиржам ичишга шайланган Олим ака ёнгинасида тўхтаган тез ёрдам машинасини кўриб даставвал каловланди, сўнгра диққати ошди. Машинадан туман марказий клиникасининг бош врачи Яшнарбек Умаров виқор билан тушиб келди. Аммо бош врачнинг авзойи бузуқ, юзига аллақандай ташвиш кўланка солиб турарди.
Яшнарбек ака ҳамма билан кўришгач Олим акага юзланди :

- Сизни алоҳида мумкинми ?

Олим ака меҳмонни ичкарига бошлади. Яшнарбек ака ичкарига киргач лом - лим демади . Ўтирган кўйи ён чўнтагидан кичиккина букланган қоғоз чиқарди . Қоғозни қўлида текислаган бўлди ва Олим акага узатди . Олим ака беихтиёр қўлларини қоғозга чўзди, уни олгач ўқишга тутинди .Зум ўтмай Олим аканинг ранги ўчди . Қўллари титрай бошлади. У қийшая бошлаган лабларини тишлаб олди.
Яшнарбек ака бу сафар бошқа чўнтагидан худди шунга ўхшаш қоғоз олди ва биринчи сафардаги каби Олим акага узатди. Олим аканинг бу сафар иккинчи қоғозни олишга қуввати етмади. Яшнарбек ака қоғозни ўзи унинг кўз олдига келтириб, ўқишига ҳаракат қилди.
Иккинчи қоғоз биринчисидаги маълумотнинг тўғри эканлиги ва шубҳага ўрин йўқлиги ҳақидаги қайта текширув натижаси эди.
Олим ака бутунлай адо-и тамом бўлди .
Яшнарбек ака аста ўрнидан турди ва бошини чангаллаб ўтирган Олим аканинг елкасига қўлини қўйди. Олим ака бошини кўтариб чексиз изтиробга тўлган кўзларини унга тикди .

- Бу охирги юриш , Олим. Мен айтишим мумкин бўлмаган маълумотни сизга кўрсатдим. Биласизми нимага ? Чунки... Мен ҳам отаман. Менинг ҳам қизим бор. Сизнинг ўрнингизга ўзимни қўйиб кўрдим ва бу менга мислсиз азоб тақдим этди.Бу биринчи сабаб .
Иккинчи сабаб эса ... Бундай савдо менинг бошимга иккинчи маротаба тушди. Ўшанда касбимга бўлган садоқат ва мени дадилсизлигим бир қизнинг бевақт жувонмарг бўлишига ... сабаб бўлди. Бундай юк билан яшаш оғир экан. Жуда оғир экан...

Яшнарбек ака эшик томонга юрар экан Олим акага қайрилди:

- Касбимизда баъзан арзимас дақиқалар катта роль ўйнайди . Бундай вазият ҳаётда ҳам бўлиб туради. Кўп ҳолларда дақиқаларни бой бериш ҳаётни бой беришга тенг бўлиб қолади.
Мен елкамдаги юкдан қутилдим . Бугун тинч ухласам керак ваниҳоят ... Сизнинг буёғига тинч ухлашишингиз эса ...

Яшнарбек ака сўзини тугатмади. Шаҳдам қадамлар билан хонани тарк этди...

* * *

Акром Шодия билан шаҳарни айланиб , кўнгилочар жойларда фотосессия қилиб тўйхонага келганда атрофга қоронғилик тушиб қолганди. У тўйхона ёнига келганда уларни мусиқа садолари билан кутиб олишмаганига ажабланиб, машина ойнасидан тўйхона эшигига термулди .
❤31👍8🤔5🕊2🔥1
Бир дўстимнинг ҳикояси.

- "бу воқеа 90 - йилларнинг бошида бўлиб ўтганди, ўша пайтлари кичик бир масжидда имом эдим, озроқ пул тўплаб мени ишга бориб келишим учун қўшни вилоятдан "запарожец" мошинасини сотиб олдим. Мошинани эгасидан номимга расмийлаштирмоқчи бўлганимда мошина эгаси "нима қиласиз ортиқча пул сарф қилиб, ишончнома ёздириб бераман, бемалол минаверинг, ёки менга ишонмаяпсизми?" деди.

Мен ҳам ўйлаб кўрдим, "мошина эгаси ёшлари катта одам эканлар, ишонмайман десам кўнгилларини оғритиб қўймайин" дея ишончномага рози бўлдим, мошиналик бўлганимга қувониб уйга қайтдим, дадамни ва онамни мошинага солибшаҳар айлантириб дуоларини олдим.

Орадан бир йил ўтиб "пул алмашиш" ислоҳоти бўлди, пул ўта қадрсиз холатга келди , "яхшиям вақтида мошина олган эканман, агар ўша пулим ҳозир ёнимда бўлганида мошинани пулига бир жуфт калиш олардим холос" дея суюндим ва мошинага берилган ишончномани ҳам муддати бир йиллик экани эсимга тушиб тезда номимга расмийлаштириш учун қўшни вилоятга йўл олдим.

Чамаси икки соат вақт ичида мошинани аввалги эгалари яшайдиган маҳаллага кириб бориб эшикларини таққиллатдим, бир оздан сўнг ҳовли эшигидан менга мошина сотган кишининг ўғиллари чиқиб келди, мен келишдан бўлган мақсадимни айтишим билан йигитчани қовоғи солинди ва "ҳозир кутиб туринг, дадамни чақириб чиқай" деб "совуққина" жавоб қилдида ичкарига кириб кетди.

Орадан 15 - 20 дақиқа ўтгач йигитча чиқдида, "мошинани калитини сўради" мен ҳайрон бўлдимда йигитни қўлига калитни бердим ва "тинчликми ука" деб сўрадим, йигит калитни қўлларида махкам чангаллаганича, "мошина ўзимизда қоладиган бўлди, мошина учун берган пулингизни қайтариб берарканмиз, дадам шундай дедилар" дея қўлимга пул тутқазди ва хайлашишниям унутгандай ҳовлисига кириб кетди.

Мен бу холатдан худди "хуржунини йўқотган лўлидай" гаранг бўлиб қолдим, бир оздан сўнг ўзимга келиб яна эшикни таққиллатдим, энди ичкаридан йигитни отаси чиқди, "хайрияте, ота ўзи чиқдику, ҳозир у "узр, қори, ўғлим шунақа ҳазилкашроқда, хафа бўлмайсиз, қани нима кетдик, мошинангизни ўзингизни номингизга расмийлаштириб берай" дейди деган умид билан отахон билан саломлашдим.

- "ээ, келинг қори, яхшимисиз, нима шамоллар учирди биз тарафга?" деди сохта табассум билан.

Мен келишимдани бўлган мақсадни айтдим, отахон эса бирданига қовоғини уйдида:

- "ҳа энди қори ўзингиз кўриб турибсиз, замон шиддат билан ўзгараяпти, яшаш ҳам осон бўлмай қолди, биз ўшанда мошинани сал шошиб сотган эканмиз, ўйлаб кўрсак мошин на ўзимизга керак экан, ўша берган пулизни қайтариб бердик, узр, энди мошинани сотмайдиган бўлдик" дея сохта табассум билан қўлини кўксига қўйиб тиржайиб турарди.

- "амакижон, ахир мен мошинани сиз билан барака қилиб олгандимку, бу ишингиз шариатга тўғри келмайди, келишилган байни бузиш харомку" дедим ўзимни аранг босган холда.

Бу гапимдан амакини юзлари ғазабдан кўкара бошлади ва:

- "хов тирранча, харом ва халол хақида марузангни бориб ўша масжидингда қиласан, тушиндингми, мошинам қонунан мени номимда,санга вақтинчалик минишга берганман холос, мошина сотилмайди, пулингни берганимга жон дегин, бор, қаёққа бориб арз қилсанг қилавер" дедида шитоб билан уйига кириб кетди.

Ичимдан бир нарса узилгандай оёқларим қалтираб жонсиздай бўлиб қотиб қолдим, эшик олдида шу холатда қанча турдим билмадим,, бир оздан сўнг ўзимга келдим, бу одамга гапириш бефойда эканини билдимда аста катта кўчага чиқиб Наманганга кетадиган автобекат сари йўл олдим.

Ҳаёлимда бир муаммо тинчлик бермасди, "бу холатни ота - онамгам қандоқ айтаман, эшитсалар қандай ҳолатга тушаркинлар? " дея тушкун холатда автобусга ўтириб уйга қайтдим.

Тўғриси ўша куни уйга бормай масжидда тонг оттирдим, кечаси тинмай Роббимга арз қилиб ёрдам сўрадим, айбни ўзимдан қидирдим, бирор нотўғри қадам босдиммикан, шунга шу имтиҳон бошимга тушдимикан дея ўзимни тафтиш қилдим, барибир сабабини топишга ақлим етмади.

Бомдод вақти кирди, одатда бомдодга дадамниям мошинамда олиб келардим, шу эсимга тушдида масжидга доимий қатнайдиган танишимга кўзим тушди:

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤21🔥2
- "биродар, намоз бошланишига 20 дақиқа бор экан, мошинангизда бориб дадамни олиб келсам майлими? " дея илтимос қилдим.

Биродарим розилик берди, уйимга бордим, ҳовлига киришим билан онам пешвоз чиқдилар:

- болам қаерда қолиб кетдингиз, мен ва дадангиз кўп хавотир олдик.

- мошинам бузулиб қолиб кетдим, ҳозир устага бердим, дадамни чақиринг, бомдодга кеч қолмайлик.

Ўзимни ёлғонимдан ўзим хижолат бўлдим, аммо иложи йўқ эди, чунки бўлган воқеани айтсам онамни соғлиқларига салбий таъсир қилишидан қўрқдим.

(давоми бор).

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
🔥8
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
- "биродар, намоз бошланишига 20 дақиқа бор экан, мошинангизда бориб дадамни олиб келсам майлими? " дея илтимос қилдим. Биродарим розилик берди, уйимга бордим, ҳовлига киришим билан онам пешвоз чиқдилар: - болам қаерда қолиб кетдингиз, мен ва дадангиз…
Хуллас дадамни олиб масжидга келдим, йўлда дадам ҳеч нарса гапирмадилар,(одатда бомдод намозини икки ракъат суннатини уйда ўқиб масжидда икки ракъат фарзни адо этмагунларича ҳеч ким билан гаплашмай тасбеҳ ва саловотларни ўқирдилар.)

Фарз намозини адо этиб бўлдик, намоздан сўнг дадам ўз одатларига кўра масжид токчасидан Қуръон китобини олиб ўзларига кунлик вазифа қилиб олган ўқишларини давом эттириш учун қолдилар. Ташқарига чиқсам менга мошинасини бериб турган биродар мени кутиб турган эканлар:

- "домла, мобода отангизни уйларига олиб бориб қўйиш керак бўлса мен кутиб турай"

Мен эса ҳамон ўзимда йўқдек кечаги воқеани таъсирида эканимдан дўстимнинг гапларига тушунмадим ва "нима дедингиз" дея сўрадим. Дўстим ҳолатимни кўриб хайрон бўлгандек ёнимга келдида:

- "тобингиз яхшими, нимадандир диққатмисиз, рангингиз бир аҳвол бўлиб қолибди?" дея сўради.

Мен ҳам дардимни кимга айтишни билмай турганим учун дўстимга бўлиб ўтган ишни айтиб бердим.

Дўстим "дардимни" эътибор билан эшитиб бир ош бошини қашлаганича ўйланиб турдида:

- "юринг домла, бир жойга ўтиб келамиз, ишингизни шу ерда ҳал қилиб берадиган одам бор" деди.

- "қаерга, кимни олдига?" дедим хайрон бўлиб.

- "сиз юраверинг, йўл - йўлакай сизга тушинтираман" деди.

Мен ҳам иккиланмай тезда мошинасига ўтирдим ва йўлга чиқдик, дўстимнинг айтишича биз борётган киши унча - мунча муаммоларни "шессекундда" ҳал қилиб юбораркан, гап билан бўлиб шаҳар марказидан сал четроқдаги хашаматли ҳовли олдига етиб келдик, дўстим эпчиллик билан мошинанасидан тушдида ҳовли дарвозаси ёнидаги қўнғироқчанинг тугмасини босди.

Ҳовлининг ҳайбати қараб шу ҳовлидан дўстимнинг таърифидаги одам ҳам девкелбатли ҳайбатли одам чиқса керак деб кутиб турдим. Дарвоза ёнидаги эшикдан ориқдан келган паст бўйли олифтагина қилиб сочларини ёнга тараб олган кичик жуссали одам чиқди, "ҳаа, бу "ўша" ҳайбатли окани уйидаги қоровули бўлса керак " деган ҳаёл билан уларга қараб турдим.

Бир пайт дўстим менга қўли билан "келинг домла" деган ишорани қилиб чақирди, мошинадан тушиб ёнларига бордим:

- "домла, сизга гапириб берган "фалончи ока" шу киши бўладилар" деди.

Рости, мени энсам қотди, "наҳотки шу "кичкина" одамча мени каттка муаммойимни ҳал қилолса" дея ичимдан хўрсиниб қўйсамда аммо сир бой бермай бўлган воқеани батафсил айтиб бердим.

"Ока" мени эътибор билан эшитдиларда:

- "ҳмм, яхшии, ишончнома қўлингиздами?"

- "ҳа ака, ёнимда" дедимда чопонимни ички чўнтагига тўрт буклаб солиб қўйган ишончномани бердим.

- "бўлди, сизлар кетаверинглар, сиз хавотир олманг домла, эрта ёки индин сизни йигитларим чақиришади" дедида хайрлашиб уйига кириб кетди.

"Оканинг" ишни ижобий битиришига ишониб - ишонмадим, аммо ёнимдаги дўстимга буни сездирмадим, дўстим эса уйга келгунга қадар "ока" билан бўлган воқеаларни мени наздимда гоҳ ошириб, гоҳ тошириб тинмай гапириб келарди.

Хуллас орадан икки кун ўтиб пешин намозидан сўнг хонамда китоб ўқиб ўтирсам ўша кунги дўстим шошиб кириб келди:

- "домла тез бўлинг, "ока" сизни чақиртиртирибдилар, бирга борарканмиз" деди.

- "ишим ҳал бўптими" дедим шошиб.

- "билмадим, борсак биламизда домла, қани кетдик, куттириб қўймайлик"

Мошинага ўтириб шаҳар марказидаги бир кафега бордик, кафе эшиги олдида икки йигит стулда гаплашиб ўтиришган экан, бизни кафега кирмоқчилигимизни кўриб:

- "ким керак сизларга, кафе ишламаяпти, банд ҳозир" деди йигитларни бири.

- "ока" бизни кутаяптилар " деди дўстим.

- "ундай бўлса кутинглар, ҳозир мен билиб чиқайчи" дея йигитларни бири ичкарига кириб кетди ва икки дақиқалардан сўнг ўша йигит бизларни ичкарига таклиф қилди. "киринглар экан".

Дўстим билан ичкарига кирдик, икарига киришим билан тамакининг аччимсиқ ҳиди ва яна қанақадир нохуш ҳидлар димоғимга урилди, хона тамаки тутунига тўлгандек туман, ўртадаги узун стулда майкачан ўтирган барзангилар, уларнинг кўпларида елка ва билакларидаги сиёҳанг ёзувлар ва "нақшлар"ни кўриб ўзимни кинолардаги қароқчилар маконига келиб қолгандек ҳис қилиб қўрқиб кетдим.

Давра тўридан таниш овоз эшитилди, "келинг қори".

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤22👍3🔥2