👑👑👑👑👑 👑👑👑👑
✨ 𝗣𝗲𝗸𝗶𝗻𝗱𝗮𝗻 𝗲𝗻𝗴 𝘇𝗮𝗺𝗼𝗻𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗮𝘆𝗼𝗹𝗹𝗮𝗿 𝘃𝗮 𝗯𝗼𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗸𝗶𝘆𝗼𝗺𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗯𝗶𝘁𝘁𝗮 𝗷𝗼𝘆𝗱𝗮🥰
👗 𝗧𝗿𝗲𝗻𝗱 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗹𝗮𝗿
🧸 𝗤𝘂𝗹𝗮𝘆 𝘃𝗮 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶 𝗯𝗼𝗹𝗮𝗹𝗮𝗿 𝗸𝗶𝘆𝗶𝗺𝗹𝗮𝗿𝗶
📦 𝗧𝗲𝘇 𝘃𝗮 𝗶𝘀𝗵𝗼𝗻𝗰𝗵𝗹𝗶 𝘇𝗮𝗸𝗮𝘇
💸 𝗘𝗻𝗴 𝘆𝗮𝘅𝘀𝗵𝗶 𝗻𝗮𝗿𝘅𝗹𝗮𝗿
𝗠𝗼𝗱𝗮 𝘃𝗮 𝗾𝘂𝗹𝗮𝘆𝗹𝗶𝗸— 𝘀𝗶𝘇 𝘂𝗰𝗵𝘂𝗻 𝗯𝗶𝗿 𝗷𝗼𝘆𝗱𝗮! 💞
⬇️⬇️𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟𝗚𝗔 𝗞𝗜𝗥𝗜𝗦𝗛⬇️⬇️
https://t.me/+XGaCYU7ka5E5M2E6
https://t.me/+XGaCYU7ka5E5M2E6
https://t.me/+XGaCYU7ka5E5M2E6
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤1
#ибрат
ЎҒРИНИНГ ҚИСМАТИ
Бир кишининг кўнглига ўғрилик ҳаваси тушибди ва шу ҳунарни ўзлаштиришга жазм қилибди.
Унга Нишопур шаҳрига борсанг, бу ишда пихини ёрган бир одам бор, ўша сенга таълим беради, деб маслаҳат беришибди.
Ҳаваскор ўғри Нишопурга йўл олибди, ўша одамнинг уйини топиб:
- Ўғрилик илмини мукаммал ўрганиш мақсадида ҳузурингга келдим, - дебди.
Устоз ўғриликдан бирмунча дарс берибди, кейин унинг олдига таом келтириб қўйиб:
- Қани, чап қўлинг билан егин-чи, - дебди.
Ҳаваскор ўғри умрида чап қўли билан таом емаган экан, овқатни еёлмабди.
Буни кўриб устоз ўғри шундай дебди:
- Ўғилгинам, сен танлаган касб шундай бир касбки, агар қўлга тушиб қолсанг, албатта, ўнг қўлингдан айрилиб қоласан, ўшанда қийналиб қолмаслик учун ҳозирданоқ чап қўл билан таом ейишни машқ қилишинг керак.
Бу сўзни эшитиб, ҳаваскор ўғри бирдан ўзига келибди: "Тоғни талқон қиладиган шундай қўлни жувонмарг қилиш ва ундан маҳрум бўлиш хавфини туғдирадиган бундай ҳунарнинг баҳридан кечиш керак", - дебди.

❤10
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-54-
Муаллиф ХазонРезги
Мен сизга бир препаратни тавсия қилмоқчиман. Бу препарат Европалик аёлларда муваффақиятли синовдан ўтган. Бизнинг иқлимда эса саноқли аёлларгина бу препаратни қабул қилишди, халос. Аммо уларнинг ҳам барчалари олган муолажалари ўз самарасини кўрсатганлигини таъкидлашган. Агар рози бўлсангиз, Шодияга ҳам шу доридан бериб кўрамиз. Рози бўлсангиз деганимга сабаб препарат жуда қиммат туради.
Ўйлаб кўриб фикрингизни айтарсиз .
- Опа , бу дори ҳақиқатдан ҳам фойда берармикан . Яна пулини эшитиб тайсаллаяпти деб ўйламанг. Худога шукр , пулим йўғамас бор.
- Мен сизга ҳозир дорининг таркиби , ишлаб чиқарилиш шароити, даволанган инсонлар эътирофи ҳақида бир услубий қўлланма бераман. Батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.
Муҳайё опа столи тортмасидан икки дафтар қалинликда китобча чиқарди ва Ботирга тутқазди ...
* * *
Ботир поликлиникадан чиққанида кун анча оғиб қолганди. У ҳозир бўлиб ўтган суҳбат таъсирида машинаси томон кетиб борар экан, хаёлларини қўл телефонининг жиринглаши бузди:
- Ҳа, Шодиии , нима гап ?! Туззукмисан ?
- Ботир акаааа...
- Ҳммм
- Ҳалиям марказдамисиз ?!
- Ҳа ...
-Шуу десангиз ...
- Нима десам?!
- Мен ...
- Шодиии. Бунча чўздинг гапни . Шарт кесгин- да бундоқ ...
- Шу йўлдан у , бу нарса еб келақолинг . Мен ҳеч нима пиширолмадим ...
- Яна белинг оғрияптими , Шодии.
- Йўўўқ , ухлаб қобман. Айганча оғриқ босадиган дори қолмабди . Олиб келарсиз ...
Ботир Шодия яна дардини беркитаётганини сезди . "Аҳволи яхшимас шекилли , йўқса ҳеч бўлмаса бир коса қайнатма солиб қўярди "- ўйлади у.
- Хўп , Хонзодахон. Бир оғиз сўзинг... Сенга нима олиб борай?!
- Ўзингизни ...
- Вааай , шу ердаям пул кетмайдиган ерини кўзлайсан- а ?!
Ботир Шодияга хазиллашган бўлди , аммо гўшакни у тарафида аёлини дард таъсирида ғужанак бўлиб ётганини кўз олдига келтириб , оғир сўлиш олди .
Ботир қўлидаги егуликларни ошхонага қўйди ва секин ётоқхонага кирганда кўзи тушган манзарадан тош қотди . Шодия ерда ётар, қўллари билан гиламни тимдалаганча лабини тишлаб инграрди . Ботирни хонага кириб келганини Шодия пайқамай қолганди . У оғриқ исканжасида терлаб кетган ва "бошқа чидолмайман " дея бўғиқ овозда фарёд чекарди . Ботир дарҳол Шодияга отилди . У Шодиянинг бу даражада дард чекканини аввал кўрмаганди. Шодияни аста кўтариб ётоққа ётқазди. Шодия Ботир уни дард исканжасида кўриб қолганлигидан бесаранжом бўлиб қолди .
- Қачон келдингиз , мен машина сигналини эшитмадим,- деди у қисқа - қисқа нафас оларкан.

❤40😢27👍12🔥3
Хайрли тун қадрдонларим ,
Осуда тун тилаган онларим ,
Ширин уйқу , ширин туш ,
Опа сингил ўртоқжонларим .
Аллох паноҳида асрасин .
Бомдодда кўришгунча .
ШАХЗОДАнгиз .
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Осуда тун тилаган онларим ,
Ширин уйқу , ширин туш ,
Опа сингил ўртоқжонларим .
Аллох паноҳида асрасин .
Бомдодда кўришгунча .
ШАХЗОДАнгиз .
https://t.me/shahzodangizdan
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤14
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалом алайкум Вароҳматуллоҳу Барокатуҳ!🌺🍃
БУГУН
19 -- НОЯБРЬ ПАЙШАНБА
🍃☕️ Аллоҳ насиб этган, яна бир беғубор тонг муборак бўлсин!
🍃☕️Ушбу тонгда қилган, барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз ижобат бўлсин!
🍃☕️Бу куннинг файзи ва барокати сизга ҳамрох бўлсин, қадирдоним!
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖

🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳамма яхшими . Мароқли ҳордиқ олиб турдингизми ?
Уйдагилар , болалар , набиралардан тинчмисиз ?
Кўзингиз кўриб , тилингиз сўзлаб турибдими ?
Сиз бахтлисиз , Аллоҳга шукур .
Синовли кунларгаям , Алҳамдулиллаҳ .
Осмонга қаранг , қандай чиройли манзара , қуёшнинг чиқиши бир олам завқ .
Осмондаги иккита узуун , узуун чизиқ нимайди .
Болалигимда шуни сўраб опамларни безор қилардим .
Тушунтиришдан эринишиб
,, булут ,, деб қўйишарди .
Каттароқ бўлиб у ракета изи эканини билдим .
Ингичка бўлиб тушиб тарқалиб катта йўлак бўлишини , кейин булутларга қўшилиб кетишини кузатиб ўтирардим .
Бекорчи вақтиз бормиди дейсизми .🤔
Ёш бола бўлсам , эрталабдан қўйми , молми , бузоқми боқиб ўтирсам қирда .
Ҳаяя ҳозирги ёш болаларга бекорчи вақт йўға , болалиги ҳам йўқ ....😔 .
Телефон бўлса бўлди .
Уни осмонга ракета изига термулишга вақти борми. Умуман бошини кўтариб атрофга қарармикин шу болалар...
Чалғиб кеттим узр . Хуллас кунингиз чиройли ўтсин ,
ШАХЗОДАнгиз 😘

❤10😁3
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
-55-
- Ўзим дарвозани очиб кирдим . Сени оввора қилгим келмади. Мана дори ичиб ол.
Ботир олиб келган дорисини Шодияга ичирди. Орадан йигирма дақиқалар чамаси вақт ўтгач, Шодия тинчланди. Шундагина Ботирнинг ёдига марказдан тайёрлатиб олиб келган овқати тушди.
- Болаларни олиб келасизми ? ,- сўради Шодия эшикка йўналган Ботирдан.
- Укам олиб келадиган бўлди,- Ботир ортига ўгирилиб Шодияни тинчлантирди.
Ботир ҳовлига чиқиб чуқур нафас олди. У бир қарорга келганди.
* * *
Эртасига Шодия Муҳайё опа тавсия этган препарат билан биринчи бор эмланди.
Ушбу препарат уч ой давомида ойига биттадан қабул қилинар эди...
Муҳайё опа Шодиянинг аҳволидан телефонда хабардор қилиб туришларини айтиб , улар билан хайрлашди .
* * *
Дори уч кун ўтмай ўз таъсирини кўрсатди. Шодия танасидаги оғриқлар умуман безовта қилмай қўйганини дарҳол сезди. Шунингдек жисмига бениҳоя даражада куч инганини , яъни жуда қувватли бўлиб қолганлигини сезиб, ўзи ҳам ҳайратга тушди. Шодия дори қабул қилганининг иккинчи кунидан бошлаб суткасига атиги уч- тўрт соатгина ухлай бошлади . Қолган вақт ўзини зўрласа ҳам кўзига уйқу келмас, юраги бир жойда ўтиришга тоқат қилолмай ҳали у , ҳали бу юмуш билан ўзини чалғитишга ҳаракат қиларди. Шодиядаги бу ижобий ўзгаришларни кўрган Ботир "Барча дардларнинг орқада қолгани рост бўлсин илоҳим" дея тинмай шукр қиларди.
Ботир эрта ҳурсанд бўлганлигини тезда тушунди, чунки эмланганлигининг иккинчи хафтасига бориб Шодиянинг хотираси тезлик билан ўча бошлади. Орадан ўн кун вақт ўтмай Шодия бутун хотирасининг етмиш фоизини бой бериб қўйган эди. У юрган йўлида бажара бошлаган ишларини эсидан чиқариб қўяр ҳолатга келган , бу нарса эса соғлиғи ва ҳаётига жуда ҳам жиддий хавф туғдираётган эди.
Ботир бир куни тушликка келганда ошхонани куйинди иси тутиб кетганлиги устидан чиқди. Ошхона эшигини очганда бутун хона ачимтир тутунга тўлган, Шодия эса ҳеч қаерда йўқ эди.
Даставвал ҳеч нимага тушунмаган Ботир қозонда овқат қоврилаётиб шундоқ ташлаб кетилганлигини англади. Шодияни эса томорқа этагида қўзичоқларга ўт юлиб ўтирган холида топди. Маълум бўлишича, Шодия овқат бошлаган , орада йиғилган пўчоқларни қўзичоқларга ташлаб келиш учун борган ва у ерда барини унутиб қолиб кетган экан.
Овқат билан боғлиқ ҳодисалар кўп бора такрорланди.
Ҳали дазмол ёқиқ қолиб, ҳали сув тошиб кетгани каби , бирда ювилган кирлар иккинчи, учинчи қайта ювилаверганини кўрган Ботир Шодиядан жуда хавотир олиб қолди . У энди ўзи уйда бўлмайдиган вақтда Шодияни ота- онасиникига олиб бориб қўядиган бўлди. Насиба опа ва Тоҳир акалар Шодиянинг кўздан қочирмай олиб ўтирадиган бўлдилар. Улар Шодия машғул бўлсин учун биронта юмушга андармон қилишга ҳаракат қилишарди, аммо сал чалғишлари билан у албатта бир ғавғони бошлар эди .
Ботирнинг иши тугаганда улар фарзандлари билан бирга ўз уйларига қайтишар эди. Шодия буткул бир инсон назоратига муҳтож эҳтиёжманд инсонга айланиб қолган эди .
Табиатан оғир босиқ бўлган Ботир ҳудди эмизикли боласи бор аёлдек сергак бўлиб қолди. Ҳавотир кишини ҳар куйга солар экан. Ботир уйқусида ҳам қўли билан пайпаслаб Шодия ўрнида ётибдими , йўқми деб текширар, унинг ётоғи бўшлигини кўрса ирғиб ўрнидан туриб Шодияни зир излашга тушар эди .
Бир куни кечаси Ботир Шодиянинг йиғлаган овозидан уйғониб кетди . У бошини ёстиқдан кўтарганда ...
давоми_бор
Муаллиф : Хазонрезги

❤41🤔13🔥8😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😍Аёл кишини тез-тез уйига юбориб туриш керак.
Аёл меҳрга ва соғинчга тўйиб келса ҳадеб эрини асабини бузавермайди...
Кимга юборишни ўзингиз биласиза 😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Аёл меҳрга ва соғинчга тўйиб келса ҳадеб эрини асабини бузавермайди...
Кимга юборишни ўзингиз биласиза 😊
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤔 Бу топишмоққа кўпчилик
хато жавоб бермоқда. Сиз уриниб кўрингчи.
Видеодаги кўйлакда нечта
тешик бор?
Яхшилаб қаранг, жавоби сиз
ўйлагандай эмас 😃👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
хато жавоб бермоқда. Сиз уриниб кўрингчи.
Видеодаги кўйлакда нечта
тешик бор?
Яхшилаб қаранг, жавоби сиз
ўйлагандай эмас 😃👇
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹🌹🍃Фарзанд тарбиясида етти захардан эҳтиёт бўлинг .
❤️Ота -оналар учун олтинга тенг маслаҳат ва ўгитлар.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
❤️Ота -оналар учун олтинга тенг маслаҳат ва ўгитлар.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇💖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ана_холос
Болалар буюк ёзувчимиз Саид Аҳмадни танишмаяпти, аммо MrBeast'ни дарров танишади! 😳
Ёшларимиз кимларни таниб, кимлардан ўрнак оляпти?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Болалар буюк ёзувчимиз Саид Аҳмадни танишмаяпти, аммо MrBeast'ни дарров танишади! 😳
Ёшларимиз кимларни таниб, кимлардан ўрнак оляпти?
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
💔2
Forwarded from Abdulatif
МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
ОЗОРИМСАН_МУҲАББАТ
(давоми)
-56-
Муаллиф ХазонРезги
Ботир бошини ёстиқдан кўтарганда Шодиянинг трюмо ойнаси ёнида сочларини ёйиб ўтирганлигига кўзи тушди. Хона деразаси орқали ҳовли деворига ўрнатилган лампадан ғира- шира нур оқиб кирар , аммо хонани тўлиғича ёритишга қуввати етмасди. Ботир Шодияни чўчитиб юбормаслик учун секин овоз берди :
- Шодиии ...
Аммо Шодия жавоб бермай йиғлаверди.
Юраги хун бўлиб кетган Ботир ўрнидан туриб хона чироғини ёқди . У Шодиянинг қўлида алланимани кўриб , аввалига қўрқиб кетди , бироздан сўнг шуури тиниқлашиб у нарса тароқ эканлигини англади . Ботирни зум ўтмай яна хавотир ва ваҳима чулғаб олди , сабаби тароқ тўла соч уюми эди. Шундагина Ботир Шодия ўтирган жойига оппоқ чойшаб ёзиб сочини тарагани ва ён атрофи унинг бошидан тўкилиб тушган соч уюмларига тўлиб кетганлигини кўриб, даҳшатга тушди. Шодия бекорга йиғламаётган эди . Ботир Шодиянинг ёнига чўкди .
- Шодиии...
Шодия Ботирга тикилди. Унинг кўзларида чексиз изтироб бор эди. Шодия сочлари тўкилиб кетаётганини фаҳмлаб йиғлаётганди. Орадан бир мунча вақт ўтиб Шодия Ботирга маъносиз тикилди. Унинг нигоҳлари шунчалик бефарқ эди-ки , бирдан Ботирнинг аъзои бадани музлаб кетди . Шодия Ботирни ҳам танимай қолганди.
Бу ҳолат охирги томчи бўлди. Ботир "Шодияси бор ва йўқ" ҳолатда эди. Уни "бор" деса , Шодия хотирасидан айрилиб , йўқлик чоҳига қулаётган, "йўқ" деса суюкли аёлининг фақат қуруқ жисмигина абгор ҳолда ёнида мавжуд эди. Ботир чидай олмади. У ҳовлига отилди. Ботир ўксинганча баралла йиғлай бошлади. Бу эсини таниганидан бери ўз кўнгли учун илк йиғлаши эди. Ботир узоқ йиғлади. Ётоқхонада эса Шодия бефарқ бўлиб тўкилган сочларидан узун ўрим ўриб ўтирарди .
Ботир эрта саҳардан Муҳайё опага қўнғироқ қилди.
- Ассаломалайкум , опа . Мен Ботирман . Шодиянинг эри . Опа сиздан бир- иккита нарсани сўрамоқчи эдим .
- Ваалейкум ассалом , Ботиржон.
Шодия яхшими ?! Саволларингизни сўрайверинг, беҳижолат .
- Опажон, шу десангиз . Шодиянинг аҳволи жуда ўзгариб кетди . У ...
Ботир Муҳайё опага Шодиянинг аҳволи ҳақида батафсил сўзлаб берди. Опа унинг сўзларини бўлмасдан бафуржа эшитди. Гап орасида "да ", "да" дея нималар ҳақидадир ўйлаётганлигини билдириб турарди.
Ботир сўзларини тугатгач "сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди " дея тин олди .
Муҳайё опа жавобини дона- дона бера бошлади:
- Ботиржон, ука... Шодияда шунча ўзгариш бўлаётгани яхшиликка. Демак , препарат танада кураш олиб боришни бошлаган. Биласизми , ғалаба талофотларсиз бўлмайди. Сиз нима учун жангга киришганлигингизни унутманг ! Гап инсоннинг ҳаёти устида кетяпти . Ана шу иборанинг ўзиёқ бор саволингизга жавоб беради аслида . Биз ҳозир касалликни енгиб олишимиз керак. Қолганлари ҳақида кейинроқ ўйлаймиз . Сизга соддароқ тушунтираман. Мана ёш болаларга турли касалликларга қарши "превивка" қилинади-а? Шунда боланинг иссиғи чиқади. Бу бола танасида ўша касалликка қарши кураш бўлаётганини , унда иммунитет шаклланаётганлигини билдиради. Шодия масаласи ҳам ҳудди шунга ўхшаш.
Ўзи кейинги босқич препаратни қабул қилишга кўп кун қолмади- а ? Демак бундай қиламиз . Сиз Шодияни мени қабулимга УТТ (УЗИ) текширувидан ўтказиб кейин келасиз. Мен ҳозир сизга энг яхши УТТ текшируви ўтказадиган инсон манзилни бераман... Қолган гапни қабулимга келганларингиздан сўнг гаплашамиз . Маъқулми ?
Ботирнинг бўлиб ўтган суҳбатдан кўнгли анча жойига тушган эди. У Муҳайё опага миннатдорчилик билдирганча , қўнғироқни якунлади.
* * *
Шодия қабул қилаётган препаратни такрорий олишга икки кун қолганда Ботир Шодияни УТТ текширувидан ўтказиш мақсадида, Муҳайё опа берган манзилни излаб йўлга тушди

❤62🔥16
****
Кунингдан нолима ,
Пешона, тақдир ...
Кўрганингга шукур қил ,
Яратган ҳақдир ...
ХАЙРЛИ ТУН ....
Бомдодда кўришгунча , омон бўлинг қадирдоним .

👍10🥰9