📚 Ibratli Hikoyalar 📚
17.8K subscribers
6.97K photos
3.29K videos
44 files
16.5K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
Xammasi yaxshi... Bu ba’zida qaxrning, ba’zida sabrning, ba’zida murosaning, ba’zida bahonaning ifodasi..!

@ibratli_sozlar
👍10
Эркак тан олган ҳақиқат
🌺
Бир куни навбатдаги сафарга тайёрлана бошладик. Нарсаларни жойлаштириб юбориши учун аёлимни чақирмоқчи бўлдим. Лекин аҳамият берсам, бир вақтнинг ўзида уч ўғлим бараварига уни чақиришяпти.

Ҳолатни беш дақиқа кузатдим.
– Она, кийимлари қани?
– Она, сочимни тараб қўйинг!
– Ойи, сумкам қани?
– О-о-йи, кийимларимни дазмоллаб беринг!
– Она, қорним очди.
– Ойи, дориларимни оволинг!
– Ойи, она, она…


Бир вақтнинг ўзида ўн бештаси чақираётгандек. Ҳар бирининг талаби ҳар хил. Уларнинг орасини «Она» деган сўз ажратиб турибди, холос. Унинг ўрнига ўзимни қўйиб кўрдим. Осон эмас. Мен беш дақиқадаёқ жинни бўлиб қолишим ҳеч гапмас, бунақада. Лекин аёлим, чурқ этмайди-я? Улгуришга ҳаракат қилиб, яна орада уларни эркалатиб ҳам қўяди! 

Қизиғи унинг бундай хизматига ҳеч ким бир оғиз «РАҲМАТ» ҳам демайди. Кутубхонага кириб, аёлим ишларини тугатиб олишини кутдим. Ўзим нималар қилишим кераклигини унутдим. Лекин, Пайғамбар алайҳиссалом «Онангни лозим тут! Зеро жаннат, унинг оёқлари остида» (Насаий ривояти 3104) деган ҳадислари ҳақида тафаккур қилдим.

@ibratli_sozlar
👍51🥰4❤1
Эй ислом қизи.

1)Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдир.

2 )ерда ётган нимайки бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг у сизга қараб мени олиб қўй, деб турган бўлади эсингизда тутинг.

3) уйнинг саришталиги, ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдир

4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан, демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда эътиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингизнинг оилангиздагиларга таъсири бор.

6 ) тухумни асло ювмай ишлатманг, бу макруҳдир.

7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яъни оилангиздагиларнинг кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидр

8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг тўплаган чиқиндиларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.

9)  овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унитманг ,,кавсар,  иҳлас" сураларини айтиб қилинг. 

Солиҳам бизга  фаросат берилган
Фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ!
👍39❤2
ОЯТАЛ КУРСИ ФАЗИЛАТЛАРИ🌸

✨ Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

✨ Оятал курси Қуръони Каримнинг тўртдан бири.

✨ Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

✨ Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

✨ Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

✨ Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

✨ Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

✨ Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

✨ Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.
👍23❤9
Етишишга умидинг узган нарсага нисбатан озодсан. Умидвор бўлганингнинг қулисан.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

---
Изоҳ: Бу - дунёдан умидвор бўлиш ва ноумидлик ҳақида айтилган гапдир. Сиз бир нарсани қўлга киритишга умидвор бўлиб, тамаъ қилсангиз унинг қули бўлиб қоласиз.

Эга бўлиш учун ўзингизни ўту чўққа уриб, унинг кўйида адо бўласиз.
Аммо ҳеч нарсага тамаъингиз бўлмаса, Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлсангиз, эркин одамдек хотиржам яшайсиз.
©️MubashshirAhmad
👍13😁1
Бировнинг ҳаққи.

Бир қашшоқ балиқчи
катта балиқ, тутиб, хурсанд бўлиб кетаётса йўлидан зўравон безори чиқиб балиқни унга беришини сўрабди.
Балиқчи бу балиқни сотиб, болаларига ейиш учун харажат қилишини, болаларини очлигини айтибди. Аммо зўравон куч ишлатиб балиқни тортиб олибди.
Балиқчи оч болалари учун қанча ялиниб, ёлвормасин муштумзўр безори пинагини бузмастан балиқни олиб жўнаб кетибди..
Балиқни олиб йўлда кетаётса балиқ типирчилабди ва тўрдан пастга тушиб кетибди.

Дил озор одам балиқни тутиб қайта тўрга жойлаштиришга харчанд уринаётган махал бош бармоғини балиқ жарохатлабди.. Бармоғидан qон оқа бошлапти. Бунга эътибор бермаган безори одам уйига келиб, хеч нарсани ўйламай балиқхурлик қилибди.
Жарохатланган бармоғи туни билан у одамга уйқу бермасдан қаттиқ оғриб чиқибди.. Оғриққа чидамаган одам эртасига табиб хузурига борибди.
Табиб жарохат жиддийлигини яъни гангрена (чириш) касаллиги эканини айтибди. Агар бармоқни кесиб ташламаса касаллик бутун қўлга ўтишини айтибди.
Бармоқни кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат тўхтамабди. Табиб қўлни тирсагигача кесиб ташлабди. Оғриқ жарохат барибир тўхтамабди. Бир қўлни елкагача кесиб ташлабди.

Оғриқдан изтиробда қолган одам илмли донишманд ҳузурига борибди. Донишманд воқеани негизигача суриштириб билибди ва дебди:
-Сен зудлик билан балиқчини излаб топ. Сенинг дардинг унинг норизолигида. Тез узр сўраб, балиқчини рози қилмасанг дардингга даво тополмаслигинг турган гап..
Зўравон безори одам балиқчини излаб топибди. Унинг оёқларига йиқилиб узр сўрабди, бўлган ходисани айтиб берибди. Балиқчи у одамни кечирибди.

Шунда у одам балиқчидан сўрабди:
-Сендан балиқни тортиб олган куним сен Аллоҳга нима деб йиғлаган эдинг?
Шунда балиқчи дебди:
-Билакларидаги кучи билан менга зўравонлик қилди. Мени кучим етмади, аммо мен бу ишни энг қудратли Аллоҳга топширдим деб, кўзларимда ёшим билан уйга оч болаларим олдига қуруқ қўл билан қайтдим. Аллоҳ ризқимизни ўзи етказди..
Бир қўлидан айрилган одам фарёд қилиб йиғлади, аммо энди кеч эди...
👍36🔥2❤1👏1
Фарзандлар беш хил бўлади:

1. Ота-онаси айтганидек иш тутмайди. Бундайлар ота-онага оқ бўлганлардир.

2. Ота-онаси айтганидек иш тутса ҳам, ўзи уни чин дилдан истаб қилмайди. Бундайлар савобдан маҳрумдирлар.

3. Ота-она айтганидек иш тутади, уларга нисбатан номаъқул муомала ҳам қилади. Масалан хўрсинади, «уф» дейди, миннат қилади. Булар гуноҳкорлардир.

4. Ота-онаси айтганларини чин дилдан бажаради. Бундайлар савоб ҳам олади. Аммо булар кам.

5. Ота-оналари истаётган нарсани ҳали айтиб улгурмасиданоқ сезиб бажарадилар. Булар ота-онага яхшилик қилувчилардир. Аммо бунақалар анқонинг уруғидек ниҳоятда ноёб.

Роббим, бизларни солиҳ фарзанд бўлишга муваффақ қил! Амийн
👍6
ҚЎЛИНГИЗДАН КЕЛАДИГАН 20 ТА ФОЙДАЛИ ИШ

Соғлом турмуш тарзига эришиш учун психологлар қуйидаги 20 та фойдали ишни кун тартибига киритишни тавсия этишган:
1. Доим бир хил вақтда ухланг, бир хил вақтда уйғонинг.
2. Нонушта, тушлик, кечки овқатни ҳар куни бир вақтда тановул қилинг.
3. Бир суткада 8 соатдан кўп ухламанг.
4. Ётишдан олдин бир оз пиёда юринг, тоза ҳаводан баҳраманд бўлинг.
5. Кун давомида камида 1,5 литр сув ичинг.
6. Ҳар куни мева-сабзавотлар енг.
7. Ётишдан олдин бир стакан қатиқ ичинг.
8. Кун давомида компьютердан 2 соатдан ортиқ фойдаланманг.
9. Ташқи кўринишингизга эътибор беринг.
10. Саҳарда югуринг ёки пиёда юринг.
11. Спорт билан шуғулланинг.
12. Табассум қилинг.
13. Ҳар куни 5 та янги сўз ўрганинг.
14. Ҳар куни уйингизни тартибга солинг, кераксиз нарсалардан воз кечинг.
15. Эрталабки бадантарбияни канда қилманг.
16. Ҳар куни янги нарса ўрганишга ҳаракат қилинг, бугунги кунингиз кечагисидан фарқ қилсин.
17. Ҳар куни камида 10-15 саҳифа китоб ўқинг.
18. Ўзингизда сабр-қаноат фазилатини шакллантиринг.
19. Инсонларга чиройли муомалада бўлинг.
20. Фақат яхши ният қилинг.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄••••
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👍13❤1
​​Xotin boʻlish qiyin emas

Qiyini – erning jahli chiqqanida bitta gapdan qolib, gap qaytarmaslikdir.

Qiyini – qorni och kelganida, yarim kechasi boʻlsa ham, turib ovqatini oldiga qoʻyishdir.

Qiyini – achitib, kesatib olishning oʻrni kelganida, uni ranjitmaslik uchun tilni tiya bilish, uni ayay olishdir.

Qiyini – uning ham oʻz shaxsiy hududi borligini tan olish, unga daxl qilmaslikdir.

Qiyini – hayot tashvishlaridan charchab, alamini sizdan olganida, uni toʻgʻri tushunish, xafa boʻlavermaslikdir.

Xotin boʻlish qiyin emas.

Qiyini – kayfiyatingiz yaxshi boʻladimi yoki yomon, koʻchadan kirib kelganida uni iljayib kutib olishdir.

Qiyini – baʼzida xafa qilib, ranjitsa-da, haqqiga samimiy duolar qila bilishdir.

Qiyini – qanchalik qiziq va sirli tuyulsa ham, telefonini ochib, ichini titmaslikdir.

Qiyini – nafsga yoqmasa ham itoat qilish, boʻysuna olishdir.

Qiyini – ayblari, kamchiliklari boʻlsa-da, bolalarga otasini dunyodagi eng yaxshi inson deb koʻrsata bilishdir...
👍12❤2
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 1-қисм. ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥 Бисмиллаҳир роҳманир рахийм. Саодат иккимиз синфдошлар орасида олий ўқув юртини тамомлаб, вилоят марказида ишга қолганмиз. Бошқа синфдошларим аллақачон олди неварали бўлишган.Биз эса ўқиймиз…
МЕҲРИБОННИНГ ДАРДЛАРИ ҚИССА. 2--қисм.

ГР:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Эримнинг исми Азизжон эди.Аммо ойиси ва уйдаги бошқалар Алик деб чақиришарди. Оиласида ойиси, ўгай отаси ва тоғаси бирга яшашар экан. Келинлик либосида тонгдан ярим кечагача тиним билмайман. Қайнонам, қайнотамнинг, тоғанинг кўнглини олишга уринаман.Эрим босиқ, кўп гапиравермайдиган,индамас, писмиқ экан. Унинг бирон марта, янги келинлик пайтидаям ҳатто, эркалаганини билмайман. Аммо ойим айтганларидек, тушган жойимга тошдек ботишга, ёғдек яйрашга, палак отишга уринардим. Бир ҳафта ўтмасдан қайнонамнинг биров билан телефон телефон орқали гаплашаётганини эшитиб қолдим. Гап менинг ҳақимда бўлгани учун ҳам тинглашимга тўғри келди.
"Ҳааа, келинми, қишлоқдан бир содда, гўл нарсани келин қилдик. Ҳа, қиз,,қиз, биласану, ҳали ўғлимга ўн марта қиз оберишга кучим етади. Ҳаҳаҳа,- ўз гапи ўзига маъқул келиб кулиб юборди.юборди
Ҳали бир ҳафта ўтмасданоқ менга қишлоқи,,гўнг босган, ипирисқи деган гапларни айта бошлашди. Бу гаплардан қанчалик кўнглим ўксинганини билсангиз эди. Қишлоқи деб камситарди,,аммо бизнинг қишлоқдаги уйимизнинг аҳволи эримнинг шаҳар ҳовлисидан ўн баравар чиройли эди. Уларнинг танбеҳларини эшитмаслмкка олардиму аммо ичимдан хафа бўлардим. Келинлик вазифамни яхши адо этишга интилардим. Турмушга чиқмасимдан аввал, дадамнинг гапи бўйича,,эрим аввалги хотини холасининг қизи бўлган, бир ой яшаган, ажрашганлар дея билардим. Аммо эримнинг тоғаси айтган гаплардан кейин буларнинг ҳаммаси ёлғон,,тўқималигини англадим.
-Менинг айтганимни қилмабсану, қишлақи,- эримнинг тоғаси айтган гап жаҳлимни чиқариб юборди.
-Нега ҳадеб шу гапни айтаверасизлар,,қишлоқдагилар одаммасми?
-Сени ёмон кўраман, сени деб бир яшар бола етим бўлиб қолди.
-Нима?!
-Ўзингни билмаганликка олма, уям жияним эди, Аликнинг боласи бир ёшданам ўтди.
Бу гапдан баттар хафа бўлиб уйга кириб кетдим. Эрим уйда ухлаб ётарди. Йиғлаб, бориб эримни силталай бошладим.
-Алдоқчи, болангизам бор экан, уч йил яшаган экансиз....- ўксиб йиғлайвердим.
Эрим уйдан қандай чиқиб кетганини,,қайнанам қачон кириб келганиниям билмабман. Йиғлайвериб кўзларим шишиб кетган.
-Ойижон, ростми шу!
-Ҳа, нима қипти, уч йил яшаган, битта боласиям бор. Хотини юриб кетгани учун ўғлимдан ажратганман!
-Нега бу ҳақида мен билмайман, нега айтмадинглар, дадамниям алдагансизлар, демак.
-Йўқ,,даданг буларнинг баридан хабардор эди. Мана энди билдинг. Хўш нима ўзгарди?! Истамасанг кетавер, ман ўз сўзимнинг устидан чиқдим Синглимга, онаси ўпмаган қиз обераман деб сўз бергандим, айтганимни қилдим!
Даданг ҳам биларди деган гапидан кейин ўзимнинг дадамдан хафа бўлдим Эримнинг болали эканини бекитибё, мендан безор бўлгандек, ўн кун ичида тўй қилиб чиқарворгани алам қилди. Ўзим йиғлаб, ўзим овундим. Уйга қайтмадим. Айниқса, менга келган совчиларни айнитиб, мени ьузуққа чиқармоқчи бўлган амакимнинг хотини, янгамнинг қасди учун ҳам яшашга қарор қилдим.Қўни-қўшнининг, ҳали бир ой яшамаган келинчак ажрашиб келибди дея маломат қилишларидан қўрқдим,,яна кимларнингдир, ҳайдаворишибди дейишларидан қўрқдим. Ўз ичимни ўзим еб, мени севмаган алдоқчилар билан бирга,яшайвердим.
Энг оғири, ўз истаклари учун, бемаъни ғурурлари учун мени қурбон қилганликлари эди. Эрим билан орамизда илиқлик ҳам йўқ эди. Бир-бировни севиш, ёқтириш уёқда турсин. Барибир шу уйга кўникишга ҳаракат қилиб яшайвердим. Кўргиликларимни ойимга айтишдан қўрқардим, ўзлари касал, асабийлашиш мумкин эмас. Шусиз ҳам дадамнинг бераётган азиятлари оз эмас эди. Касалванд деб камситишлари, уришлари, ҳар гапида ҳақорат қилишлари дадам учун одатий ҳол эди! Мен турмушга чиққач, мендан кичик укам Россияга ишлагани кетган. Дадам ойимни эзиб юрганидан, кўча-кўйда уялмасдан ҳалиям ойимни ёмонлаб юрганидан хабарим бор эди.
Мен келин бўлиб тушган оила аъзолари
маънавиятдан йироқ, ароқхўрлик, қиморбозликни одат қилиб олган кимсалар экан. Ҳар кун оқшом уйда ҳар хил оламлар йиғилишар, қимор ўйнашар,карта ўйнашар, ароқхўрлик қилишар, жазман олиб келишиб, айш-ишрат қилишарди. Уларнинг хизмати менинг бўйнимда эди. Тез-тез чой дамлаш,икки-уч хил овқат пишириш, уларнинг хизматида бўлишга мажбур эдим.,Айтсам, ишон
👍82🔥6❤2👏1🎉1
масликларингиз мумкин, лекин қайнотамга қўшилиб қайнонам ҳам бўкиб ичар, бақир-чақир қилиб,,қирқ йилги гапларни қўзғаб жанжал қилишар, охири ухлаб қолишарди. Эрим ошнавозлик,,қиморбозлик билан овора эди. Шундай кунларнинг бирида уйни аммон босди. Чунки бу ҳовли ички ишлар бўлимининг назоратида экан,
Қайнотам қирғизистонлик бўлгани учун, зимзиё бўлиб қочди, бекинди. Аммонлар қайнонамни олиб кетиб қолишди. Қайнонамга тартиббузарликлар учун,,ва бошқа айблари учун бир йил муддатга очиқ режимдаги жазо кесдилар,,яъни катта жарима тўлатдилар.
Тирикчилигидан айрилгач, улар барча айбни менга ағдаришди. Ҳатто сен ёмонлагансан дейишгача боришди.
Бу орада мен қизалоқли бўлгандим, ҳомиладорлик қийин ўтиб,,бола травма билан туғилган, кўп касал бўларди. Боласини баҳона қилиб ишга қарамайди ва яна...кўп гаплар бор эди! Аммо мен чидашга уринардим. Кунларнинг бирида қайнонамнинг гапига жавоб қайтарганим учун, қайнотам мени дўппослади. Эним ёнимда бўла туриб, аралашмади, индамади, бундан яна ўксиндим ва жанжал тугагач,боламни қучоқлаб, аразлаб, бундан кейин бир кун ҳам қолмасликка аҳд қилибё ота уйимга қайтдим. Бўлган гапларни бирма-бир уйдагиларга айтиб бердим. Эртаси куни қайнотам эримни олдига солиб келди. Устига ўнта қўшиб, мени дадамга ёмонлади. Дадам мени эримга қўшиб юбормоқчи бўлдилар. Қайнонам боламгаытелефонни зарб билан отганларида, болани кўтариб ўгирилганим учун, орқамга телефон тегиб кўкарган жойини кўрсатдим.
-Ойижон мени юборманг, улар яна мени уришади.
-Эри урса,ҳа майли чидаймиз, лекин нега қудам қизимизни уради, Қизимни ҳеч,қаерга юбормайман,-дедилар ойим.
-Нима бўлса, тилидан топади. Гап қайтарадиган бўлса, егани таёқ бўлади,- дедилар дадам қудаларнинг томонини олиб.
Дадам билан ойим, менинг устимда уришиб қолишди. Касалдан зўрға турган ойимни дадам ҳам урди. Бу ерда қолсам, ойим қийналишини билиб, яна ортимга қайтдим.
Уйга келиб, қайнонамдан эшитган гапим ҳам шу бўлди,
-Яна болани баҳона қилиб ишёқмаслик қилсанг, сени ўзим ҳайдавораман, ўғлимга бошқа қиз обераман.
Мен индамадим.,Қанчалик қийналсам ҳам шу ерда бўлишим кераклигини, отамнинг уйига энди сиғмаслигимни ўйладим
Кунлар бирин-кетин ўтарди. Қайнонам билан қайнотам яна бекитиқча қимор ўйнатишар, уйларига бемаъни одамлар кириб чиқишарди. Бу оилада қизимни қандай тарбиялашимга ақлим ҳайрон эди. Чунки ҳеч бирининг намуна бўладиган жойи йўқ эди.
Кунларнинг бирида кечқурун қайнотам ва қайнонам ичиб ухлаб қолишди. Эрим эса уйга келмаганди. Кеч соат ўнларда боламнинг дорисини бераман деб ошхонага чиқиб сув олмоқчи бўлдим. Ҳовлимизнинг қўшни томони тахта панжара билан ажратилган эди. У томондан ҳалигина қайнонам билан ароқ ичиб ўтирган Алишербой панжарадан бир сакраб ўтибё биз томонга кела бошлади. Қўрқиб сув олишниям унутиб, уйга қгчиб кириб, эшикни устимлан қулфлаб олдим. У ифлос тўғри келиб эшикни тақиллатяпти. Оч, деяпти. Менга ўйнаш бўл, устингдан доллар сочаман. Бу пасткашларга сендай аёл ҳайф,- деяпти. Хўп де, эринг индамайди, аввалги хотиниям мани қўлимдан ўтган,-деяпти.
Мен кучим борича додлаяпман, қўшниларни ёрдамга чақиряпман. Анча бақирганимдан кейин, қайнонам уйғониб, келиб Алишербойни ҳайдади, Менга овозингни ўчир дея бақирди. Туни билан ухламай,,хонанинг бурчида боламни қучоқлаб ўтириб чиқдим. Тонгда кўзим илинган экан Уйғонсам, соат еттидан ошиб кетибди. Тпшқари чиқиб, шоша-пиша чой қўйиб нонушта тайёрладим. Хонтахтани тайёрлаётганимда, яна кечаги мараз кириб келди. Кеча бир пой туфлиси тушиб қолганмиш.
Уни кўриб, жаҳлимни босолмадим, пешайвонга чиқмай, ошхонада куймаландим. Қайнонамнинг чойни келтир деб бақирганидан кейингина у ерга чой, нон,,қанд-қурс қўйдим. Ифлос, тиржайиб қараб турарди. Унинг қилиғини кўриб ҳам, қайнонам яна нега унга илтифот кўрсатяпти,- дея ўйлардим. Эрим эса уйидан хабар ҳам олай демасди.

Дастурхонга у-бу қўйиб, ташқари чиқдим. Менга алам қилар, жаҳлдан қизариб кетгандим. Хонамга кириб, боламдан хабар олдим. Кейин ошхонага кириб, сув ичиб, бироз ўзимга келмоқчийдим.Ошхона билан қайнонамнинг уйи ёнма-ён жойлашганди. Дераза очиқ бўлгани учун уларнинг гуррунглари ошхонага эшитилиб турарди. Қайнонам Алишерга хушомад қилаётганди.
-Али
👍73❤6🔥1😁1
шер ака, сиз бемалол бизникига келаверинг, уйимизнинг тўри сизники. Агар қовоқ уйиб, сизга бирон гап қилса, болани олиб қолиб, ўзини ҳайдавораман.
Эшитган гапларимга ишонмасдим. Наҳотки, шу гапларни қайнонам айтаётган бўлсалар. Шишадош улфатлари келини ва неварасиданам азиз бўлдими? Бунақа бўлса, бир кун ўзлари ўша ифлоснинг тўшагига отарканлар-да, мени, Йўқ, бундай яшаб бўлмайди. Кетаман!
Шаҳд билан ташқари чиқдим. Уйга боламни олишга кирдим. Дадамнинг гаплари эсимга тушиб кетди."Бу уйга кўзингни ёшлаб келма, нима бўлсанг ҳам, ўз оиланг билан бўл. Энди биз эмас, улар сенинг оиланг" деган гаплари мени тўхтатиб қолди. Бўшашиб кетдим. Эрим келсин-чи, балки алоҳида чиқишга рози бўлар.дея эримни кутдим. Икки кундан кейин тушлик пайтида эрим уйга қайтди.
Ўша куни қайнонам билан қайнотам, ўша ифлоснинг чойхонасида улфатлари билан маишат қилишаётганди. Кийимини алмаштирмоқчи бўлиб кирган эримга ҳамма гапни айтиб бердим.Эримнинг жаҳли чиқиб кетди. Ўлдираман у ифлосни деб жаҳл билан уйдан чиқиб кетди. Мен хавотир олиб, ярим соатлардан кейин чойхонанинг деразасидан мўраласам эрим ҳам уларга қўшилиб шакаргуфторлик қиляпти.
Ўзимни буларга кераксизлигимни англагандим. Бир лаҳза ҳам бу ерда туролмасдим. Ичкари кириб, дадамга қўнғироқ қилиб йиғладим. Дадам "Ҳозир бораман" деб, бироздан таксида етиб келдилар.Қудаларининг асл башарасини кўриб, менга ачиндилар, ўзлари билан олиб қайтдилар.
Ойим дадамга, сизнинг бир оғиз гапингиз билан қизим шунақа бахтиқаро бўлди деб бироз хафа бўлдилар.
Икки кундан кейин қайнонам, қайнотам, эрим келиб, тавба-тазаррулар қилиб, бундан кейин қизингизни қўлимизда кўтариб юрамиз, ва яна қандайдир баландпарвоз гапларни айтиб, мени олиб кетмоқчи бўлишди. Ойим, "Сизларга берадиган қизим йўқ" дедилар.Бу ерда яна дадам кўнгли бўшлик қилдиларми, ёки мени ёмон кўрардиларми, бир шиша ароқ устида тақдиримни ҳал қилдилар. "Эр қаерда бўлса, хотин ўша ерда бўлиши керак. Буларнинг оилавий ишларига аралашишга ҳақимиз йўқ"дедилар ва мени эрим ва одамларига қўшиб юбордилар.
"Қизингнинг ўзи ношукур, сани тарбиянгни олган-да, сал нарсага бўхча кўтариб келавермасин,,бир шапат таёқ емасдан"
Бу гаплардан кейин индамай эримга эргашдим. Аввалгидек ҳеч нимага қизиқишим йўқ, Боламга қарайман, ишларимни қиламан, ҳатто бирон марта эримгаям, нимага уйга келмайсиз демадим. "Мен уларга керак бўлмасам,бўлмасам,менгаям ҳеч ким керакмас" деган шиорни ўзимга қоида қилиб олдим.
Бундай пайтларда бир оғиз ширин сўз айтган одам яқинингга айланиб қоларкан. Эримнинг холаси, кундошимнинг ойиси, уйимизга тез-тез келиб турарди. Аҳволни кўриб, менга ачиндилар. Ҳаммани тўплаб мажлис қилдилар.
-Худогаям ёқмайдиган ишларни қиляпсизлар. Бу бечоранинг айби, сенинг латта ўғлингга хотин бўлганими, азобларингга чидаганими, менинг қизимни-ку бахтиқаро қилдиларинг, бу бечораниям бошига ўша кунларни солмоқчимисанлар!-деб опаси ва поччасига қаттиқ гапириб ташлади. Эримгаям,
-Етар, сенам энди эркак бўл, битта хотинни бола билан эплолмасанг,,қанақа эркаксан, хотин сонини кўпайтириб қарғишга учмоқчимисан?- деб анча уришдилар. Унга турмуш ўйинчоқмас, хотин кўйлакмас, бунисини чиқариб, наригисини кийиб кетаверадиган, ҳар бир инсоннинг ҳам Худоси бор, қўрқмайсанми?.
Бу гапларни улардан кутмаганимданми, ёки мен ҳақимда илиқ гапираётганиданми ўксиниб, йиғлаб ўтиравердим. Қайнонам яна бошқа гапларниям айтиб ташлашидан қўрқибми, менга, "Болангизга қаровринг, менам ҳозир ширингина шўрва освораман" деб мени чиқарвордилар. Бироздан кейин холаси ёнимга кириб, менгаям насиҳат қилдилар.
-Қизим қаторисан, сенга ичим ачиганидан гапирдим. Сал дадилроқ бўл.Оилангни асраб қол. Ҳадеб уйингга кетаверма, хато қиласан. Сен мени ёмон кўрасан. Сабаби ҳам эринг ва унинг одамлари. Менинг қизим ҳақидаги фикринг ҳам нотўғри. Талаб қилишни ўрган. Қанча индамай юрсанг, шунча булар авж олишади,- дея анча насиҳат қилдилар
Ўзимга ўзим сўз бериб яшайман, оиламни сақлаб қолиш учун курашаман, деб аҳд қилдим. Эримга хам муносабатимни узгартирдим. Улар каби иккиюзламачи булмасамда улар хохлагандек беномус, эътиборсиз келин буламан дедим. Аста секин вазият хам муносабатлар хам узгарди эрим шаҳардеги ишида
👍62❤3🔥1🏆1
н бушаган, уйда эди. Қайнона- қайнотам ун олиб сотиш билан шугуланишарди. Жуда яхши булмаса ҳам муносабати ҳар қалай яхшиландию, хар гапини бирида камбагални боласи дейишини, боламни кулига олганда долларимга тирик колган болам дерди. Хафа булиб ичимни ит тирнаса хам кулишга ҳаракат килиб турардим. Ўша ичкилик, ўша ичкилик булгани учун қўлларидаги дастмоя хам тугаб навбат уйни сотишга келди. Уйни сотдик.
Вайрона бўлса-да, бошқа уй олиб, таъмирлаб, яшай бошладик
Бир нарсаси яхши эдики, бу ерга қиморбозлар, ароқхўрлар келишмасди. Тинч эди.Кунлар ўтаверарди. Қайнонам Русга кетадиган бўлди. У кетгач, қайнотам кеча-кундуз ичиб, биз билан уришадиган қилиқ чиқарди. Қайнонам эрини ёнига чақириб олгунча, бизга ит азобини берди. Униям Русга жўнатиб, энди тинчроқ,яшаймиз деганда, қайнонам ўғлиниям ёнига чақирди.
Ҳомиладор эдим, Қайнонам "Болани олдир" деб қанча койиса-да,да олдирмалим, туғишга аҳд қилгандим. Иккинчи фарзандим ҳам қиз эди.
Ўша кунларда Ойим билан укам ҳам Русга кетишаётганди. Ойимга врачлар ҳаво алиштиринг дейишганди. Эрим ҳам улар билан бирга жўнади.
Икки бола билан ота ҳовлимда қолдим

Кичик қизим ҳам шайтонлар, ҳар икки куннинг бирида касалхонада эдик. Ноилож, эримнинг холасига телефон қилдим.
-Зудлик билан ўша профессорга олиб боринг,-дедилар.
Моддий жиҳатдан қийналаётганимни кўриб, қайнонамнинг пулини сақлаб берадиган аёлдан бориб, пул олиб бердилар. Кичкинам олти ойлик бўлгунча, росса қийналдим.Болани даволатдик, ҳартугур олти ойликдан кейин яхши бўлиб кетди. Эрим ҳар ойда эллик доллар жўнатарди. Ойимнинг уйида яшаётганлигим сабабли пулга зориқмасдим ва шу пулга кўниб қолгандим.
Катта қизим уч яшар, кичиги бир яшар бўлганда мениям Россияга чақиришди. Жуда хурсанд бўлдим. Чунки Россияда ишлаётганларга ҳамма ҳавас қиларди-да! Икки болам билан сафарга отландим. Қайнота, қайнонам, эрим ва биз бир хонали уйда яшарканмиз. Шароити шу экан-да, деб кўндим. Қайнонам мен учун кинотеатрда фаррошлик ишини топдилар. Ўзлари дўконда ишлашар, эрим ҳам яхши ишда ишларканлар. Ҳар ойда олти юз доллар оларканлар, Менга ишим яхшимас деб ҳар ой эллик юборганларининг сабабини ҳеч тушуна олмадим.
Қайнонамнинг иши суткалик эди. Эри эса кечгача ишлар, тунда уйда бўларди. Баъзан хотинининг ўрнига суткада турар, баъзан ўз ўрнига мени обориб қўярди. Эр-хотин уйда ичишган, уришишган, хуллас уйдаги қилиқдарини бу ердаям давом эттиришаётган эканлар.
Кечқурунлари ишга борсам, болаларимга қайнатам қарар, туннинг ярмида ишдан келардим. Эрим бир кун уйда, бир кун ишда бўларди. Бир амаллаб яшадик. Бу орада яна ҳомиладор бўлиб қолдим. Бу гапни эшитиб қайнонамнинг фиғони фалакка чиқди. "Россия ўйинчоқми сизларга, бу ерга ишлашга келишади, сенлар жим юролмайсанлар"деб уришиб, мени бир рус аёлига қўшиб юборди.
Аёл мени туғруқхонага обориб, аборт қилишга бош бўлди. Йиғидан фойда йўқ. Наркоз тарқагач, уйга қайтдим. Ижара уйимизга руҳсиз кириб келдим.Эримга нафрат билан қарардим, чунки бир тирик жонни буларнинг буйруғи билан ўлдиришди.
Қайнонам, менинг уйдалигимни, эрининг ҳам уйдалигини инобатга олиб, рашк қилибми, "Бу ерда юрсанг, фақат бола кўпайтирасан"деган баҳона билан бизни уйга, Ўзбекистонга қайтарди.
Яна ота уйимга қайтдим. Уйдагилар ҳам анча ҳолдан тойишганди. Бир йилда бобомни тупрокка беришди, синглимнинг тўйини ўтказишди. Кенжа укам армиядан келиши керак эди.
Дадамнинг бизга муносабатлари ўзгарган, худди бор топган, тутганини еб битираётганимиздай қўрслашиб қолганди.Ойим билан кўп уришар, қарияпти-да, деб кўп эътибор бермасдик. Мен мактабга ишга жойлашдим. Бу орада укам армия хизматини битириб келди.Яхши кутиб олдик. Бизга оғирлиги тушмади унинг
Ҳаммамиз хурсанд эдик,ахир жигаримиз армиядан келган, бир парчамиз энди ёнимизда.
Укам ҳали ишга жойлашмаганди.Ҳа деганда иш қараб турибдими
Ўша кунлари, ким билибди дейсиз, дадамнинг бунақа инжиқликларию ношукурликлари укамга уришини, укам ўз жонига қасд қилишини.
Кенжа укам жуда куюнчак, меҳрибон йигит эди. Кенжа бўлгани учун эрка бўлса,керак деб ўйламанг, аксинча жуда меҳнаткаш ва ҳақиқатгўй инсон эди. Армиядан келгач,,бирон жойга ишга жойлашгунчаям дадам итнинг азобини берди унга. Укам адамнинг
👍88🔥3
​​аччиқ гапларини кўтаролмай, юрак ҳуружи кечирди. Ҳайрият докторлар ҳаётини сақлаб қолишди. Бу воқеадан кейин ҳам дадам қилиғини қўймади,,тилини тиймади, ҳаммага озор беришни давом эттирди.
Ўша кунни аниқ эслайман. Ойим Зомин санаторийсига кетишлари керак эди.Саҳарда ойимни кузатиб, ҳаммамиз ухлаб қолибмиз. Бувим, дадамнинг ойиси келиб, "Бу уйда тирик жон борми,,йўқми ?" деб бақирганларидан, шошиб эшикдан чиқаман деб, дадам оёқларининг чимчилоқ бармоқларини деворга уриб синдириб қўйди, оқсоқланиб юрди. Синглимни турмушга чиқаргандик, мендан кейинги укам Русда ишларди. Ҳовлида дадамнинг ёнида мен ва кичик укам бор эди, холос.
Апрел ойи яқинлашиб қолганди. Томорқамиз ағдарилган эди, аммо жўяк тортилмаганди, шу сабабли укам томорқада эгат торта бошлади. Тушлик пайти овқатланаётган эдик. Қизчаларим тоғажонлаб укамнинг атрофида, менам ўша ерда эдим. Кулишиб,,нима ҳақидадир гаплашиб ўтиргандик.
Дадам оқсоқланиб ишдан келдилар ва қовоқ уйиб, "Опа-ука ўртасида парда бўлиши керак" деди. Биз бир гуноҳ иш қилиб ўтирганимиздек. Ахир опа-ука ўртасида меҳр-муҳаббат, ҳурмат иззат деган нарсалар бўлиши керак-ку. Биз бегоналар эмасмизку, кулишиб турган бўлсак!
Шу пайт укамнинг синфдош ўртоқлари чақириб қолишди. Укам армиядан келган пайти уларни чақирмагандик. Укам кўчада ўртоқлари билан гаплашиб ўтирса, дадам ўша жойга бориб, муштини дўлайтириб укамга дўқ урибди.
Мен укамни чой ичамиз деб чақириб келдим. Укам уйга келгач, дадам яна давом этдилар. "Бувангнинг йилини ўтказаман деб бир миллион қарз бўлдим, аввал ўша пулни буёққа келтириб қўйгин-да, кейин сандироқлаб юравер!
Гапга мен қўшилдим.
-Дада, эсиззи едизми, укам ҳозир унча пулни қаердан топади. Ишлаб юрган ўғлингиздан сўранг, буям ишга кирса,албатта пулларини сизга беради,-дедим.
Укам эса, чой ҳам ичмасдан кўчага чиқиб кетди.
Кечқурун соат ўнларда ошнаси Дамазда укамни олиб келган. Ўша пайтда мен болаларимни ухлатаётгандим, келганини сезмай қолибман.
Укам дадамнинг устахонасига киргач, дадам, устахонанинг чироғини ўчириб қўй деб бақирган. Булардан менинг хабарим йўқ эди.
Ўша куни укам устахонада чироқни ўчириб, ҳовли этагида қурилган омборхонага ўтган.У ерга дадам ишлагач, қириндиларни тўплаб қўярдик, ортиқча нарсаларни ташлардик. Ис босиб ётган жой эди. Кундузиям у ерга боришга қўрқардим.
Эртаси куниям укамдан дарак йўқ, у-бу ошналаридан сўрадим, уйга қайтувди дейишди. Уйни, устахонани кўраман йўқ. Укам ўша ис босган омборхонада ўзини осиб қўйган экан.
Тушларда дадам омборхонада туриб мени чақирди. Ошхонада овқат қилаётгандим. Омборхонага кирдиму тахтадай қотиб қолдим. Дадам укамнинг жонсиз танасини қучоқлаб утирарди. Укамнинг бўйни, юзлари кўкариб, тарашадай қотиб қолган.
-Одамларни чақир!- дадам ҳам йиғларди.
Ташқари чиқиб бақириб йиғлай бошладим.
-Ёрдам беринглар, Ёрдам! Укам ўлиб қолибди! Ким бор? Ёрдам беринглар!
Овозимга қўшнилар югуриб чиқишди. Укамнинг ошналари келиб, йиғлаб кўтариб уйга ўтказишди.
Тумонат одам тўпланди. Укамни шомга дафн қилишди.
Давоми бор.
Раъно Умарқулова.


⏭ ✍🏼 @Ibratli_Sozlar 📚 ⏮
👍45😢10❤1
Омонатнинг оғир юки (ҳикоя)
Азим Сарвар.


Мўйинхоннинг Янги Карочига келганига ҳам бир йил бўлай деб қолди. Лекин унинг кайфияти на бу жойнинг расм-русумига мос тушган ва на у бу жойнинг одамлари билан ош-қатиқ бўла олганди. Фақат бир Лаълхонгина оқшом чоғи бир-икки соат ўтириб, унга Лалукҳет маҳалласидаги янгиликлардан гапириб берарди. Лаълхон ўша ердаги мактабда чапраси эди. Бу ерга у дарё бўйидаги кулбалардан кўчиб келган эди. Аввал Мўйинхоннинг жойи Гужжарнала деган жойда бўлиб, бир йил бурун Гужжарналадаги кулбаларга ўт кетгандан сўнг, у Янги Карочига кўчиб келганди.
Карочидаги кулбаларга келсак, уларга ҳар сония, ҳар дақиқада ўт кетиши мумкин эди. “Керосин ўчоққа тўкилиб кетди” ёки “Шолча ёниб кетди” деган гап қулоққа чалиндими, билингки, қиёмат қойим бўлган! Денгиздан эсаётган шамол оловни учириб олиб келади ва кўз очиб-юмгунча кулбалар устида, осмонда ҳаммаёқни тутун қоплайди, тутундан пастда эса оловнинг сариқ тўлқинлари орасидан одамларнинг қий-чувлари осмони фалакка кўтарилади. Чунончи, бир ярим соатдан сўнг машиналарнинг “би-ип”, “би-ип” овози янграйди. Ўт ўчириш гуруҳи шошиб-пишиб келади. Лекин бу пайтда ёнғин юзлаб уйларни ямлашга улгурган бўлади.
Бир йил бурун ҳам Гужжарналадаги кулбалар устида қаттиқ бир портлаш рўй берган эди ва ёнғин шундай тезлик билан ёпирилган эдики, ҳаттоки оналар ўз болалари ҳақида ўйлашга ҳам улгурмадилар. Ўт ўчириш гуруҳи етиб келиб, одамларнинг кўмагида ўртадаги эллик-олтмишта кулбани йиқитгачгина ёнғиннинг шашти қайтди. Аммо ёнғин туфайли тун бўйи одамларнинг кўзларида ҳам, қалбларида ҳам аянчли ёшлари тинмади. Қайсидир ташкилот бошпанасиз қолган одамлар учун катта чодир тикиб берди. Тўрт-беш кунгача ўша ташкилот томонидан қора қозон қайнатиб турилди. Бу пайт ичида талай одамлар қаердандир харжга бироз пул-мул топиб келди ва ғаров таёқларию тахталар ёрдамида ўзларига бошпана тиклаб олди, қолганлар эса Янги Карочига олиб борувчи юк машиналарига кўз тикиб турар эди.
Мўйинхонга ҳам Янги Карочида жой ажратиб берилди. Бу машъум ёнғин қалбини шундай ёндирдики, у Гужжарналага қўшни бўлган маҳаллада ўзининг аёли дафн этилганини ҳам унутди. У ҳар икки-уч кунда у ерга бориб дуо-фотиҳа ўқиб турарди, кўпгина ёру дўстлари билан учрашиб, кўнгли таскин топарди. Энди бу гапларни қўйиб, Мўйинхон янги уйи ҳақида ўйлаб турарди. Юк машинаси ҳақида у кўпам бош қотирмасди, ахир кўтаргулик бисоти ҳам йўқ эди-да.
Унинг бор-йўғи битта қўл аравачаси ва яккаю ягона арзанда қизи – Суғра бор эди. Ёнғин чиққанда Мўйинхон чорраҳада қўл аравачасидаги меваларни сотиб турарди. Кичкина Суғра эса уйда ёлғиз қолган эди. “Ёнғин-ёнғин!” деган қий-чувни эшитгач, у дарров пишиқ ғиштдан қурилган уйлар томон югурди ва у ерда турган аёлларнинг қий-чувига қўшилиб, у ҳам дод солиб йиғлай бошлади.
Янги Карочига келгач, Мўйинхон аравачада мева сотишни бас қилди. Ҳар куни бозорга чиқишдан чарчаган эди. Аравачанинг бир амаллаб тепасини ёпди-да, ундан бир кичкина дўконча ясаб олди ва унда пон, сигарета ва бошқа майда-чуйдаларни сота бошлади. Унга ҳар ойда ўттиз рупия нафақа пули келиб турарди. Бир йил ичида амал-тақал қилиб ўзига уй қуриб олди ва қизчасига бир жуфт кийим-кечак тикдириб, арзон тақинчоқлар ҳам ясатдирди. Суғранинг онаси тирик бўлганда эди, бу оворагарчиликни унинг ўзи эплаган бўларди. Аммо энди бу юк Мўйинхоннинг елкасида турарди – давлат ишида сочлари оқаргунча ишлаб нафақага чиққан эди. Энди бўлса бу ишни қандай эплайман деб боши қотмоқда эди. Шундай дамларда бирдан марҳума хотини эсига тушиб, йиғламоқдан бери бўларди.
Шундай ночор чоғларида кўзларига ёш ҳам келмасди. Ҳар оқшом ўринга чўзилганда у турли хаёлларга ғарқ бўларди. Баъзан шундай бўлардики, у гўё Суғранинг бошига ришта боғлаш маросимини ўтказаётибди, қизининг бошини қўллари билан силаб-силаб, мана бу сўзларни айтаётибди: “Қизим, сенинг ҳақиқий уйинг ўша ёқда. Бор! Оқ йўл!”
Гужжарналадаги кулбада яшаганида ҳам Мўйинхон, “Биронта одам Суғрага оғиз солармикан”, – деб интиқликда тўрт йилни саробга алмашди. “Менинг қизимга уйланинг”, – деб айтишга юзи чидамасди. Бир гал лалукҳетлик бир муаллим Халифажийни шу важдан жеркиб берган
👍27❤3😁1
ди. Халифажийнинг тўрт нафар бўйи етган қизи оғир юк бўлиб елкасидан босиб тушганди ва у тўғри келган жойда, мавриди бўлса-бўлмаса, қизлари ҳақида оғиз очар ва: “Дуо қилинглар, менинг қизларим ўз иззат-обрўси билан оилали бўлишсин. Ҳой биродар, кўз остингга олган бирон яхши йигит борми? Йигит меҳнаткаш бўлсин. Менга бундан бошқа ҳеч нарса керак эмас!” – дерди.
Шундай пайтларда Мўйинхон унинг гапини бўлиб, бундай дерди:
– Уялмайсанми, Халифажий? Бамисоли қизларингни бозорга солаётибсан! Мавридига қараб иш тутсанг-чи! Оллоҳни эсдан чиқарма, у нимани буюрса, ўша бўлади!
Мўйинхонга Янги Карочида ўтказган бир йил Гужжарналада ўтказган тўрт йилидан оғир туюлиб кетди. Бу бир йил давомида Халифажийнинг мана бу гапи Мўйинхоннинг ўқтин-ўқтин эсига тушарди: “Мўйинхон соҳиб! Ҳар бир янги кунда қизларнинг юки икки баравар оғирлашади”.
Урду тилидаги рўзномаларни ўқиган сари у бадтар жиғибийрон бўларди. Ўн пайсага оқшом рўзномаларидан сотиб оларди. Худди ўша пайтлари унинг олдига Лаълхон кириб келишга одатланган эди. У ўзи билан бирга биронта ўспирин болани олиб келарди-да, рўзномада босилган жиноятга оид хабарларни овоз чиқариб ўқиб берарди. Рўзномада ўғирланган қизлар ёки ўз ота-онасини менсимасдан ошиқлари билан кетиб қолган қизлар ҳақидаги хабарлар босиларди. Бундай хабарларни эшитиб, Мўйинхоннинг тепа сочи тик бўлиб кетарди ва оғзидан икки-учтагина сўз чиқарди, холос: “Тавба, тавба! Ҳой соҳиб! Ахир камбағал қизлар бошқа нима ҳам қилсин? Қачонгача уйда ўтиради!” Лаълхон ҳам доим шундай ўйларди. Мўйинхоннинг мияси Суғранинг юки остида шундай эзилиб оғрирдики, нима қилишини билмасди: “Бечора Суғра қачонгача уйда ўтиради?”
Янги Карочида унча кўп одам билан гаплашиш имкони ҳам йўқ эди. Барчаси оддий ишчилар эди. Тирикчиликдан бошқа ташвиши йўқ. Фикр-ёди автобусга бир амаллаб чиқиб олишу тирикчилик ғамида узоқ-узоқларга бориш, вассалом. Кечқурун Мўйинхоннинг аравачанамо дўконидан сигарета ва гугурт сотиб олишарди. Лекин Лаълхондан ташқари у билан икки дақиқагина гаплашадиган одамнинг ўзи йўқ эди. Булар қуруқ салом-аликдан нарига ўтмасдилар. Яқин-атрофда яшайдиган қўшнилар билан ҳам шу: “Ассалом алайкум! Ваалайкум ассалом!”
Суғрага борди-келди қилиб турган хонадоннинг бир эмас, иккита эмас, нақ олтита қизи бор эди. Мўйинхон бетини қаттиқ қилиб қўни-қўшниларга: “Менинг қизимга биронта йигит қидириб кўринглар”, – деб қандай айтсин! Мўйинхон фақат бир Лаълхон билан дилдан гаплаша оларди. Лаълхоннинг на ўғли бор эди ва на қизи. Эр-хотин иккови тирноққа зор. Улар оғирини енгил қиладиган фарзанд қанақа бўлишини умуман билишмайди. Эҳтимол, шунинг учун ҳам Мўйинхон Лаълхон билан Суғра ҳақида гаплашишни эп кўрмаётгандир.
Мўйинхон Янги Карочида бир қизнинг уйидан қочиб кетаётган пайтида қўлга олингани ҳақидаги хабарни эшитгач, у Лаълхон билан Суғра борасида гаплашиб олишга қарор қилди. Шояд Лаълхон унинг жонига оро кириб, бирон жойга оғиз солиб кўрса. Ўша куни Мўйинхон дўкончасини ташлаб, икки марта уйга бориб келди. Суғра отасининг дам-бадам уйга келиб-кетаётганидан хавотирланиб сўради:
– Ота, тинчликми, нима гап?
– Ҳеч гап йўқ, қизим. Шунчаки сени кўргани келувдим.
Оқшом чоғи Лаълхон бир ўспирин йигит билан келди. У рўзномани ўқи деб ишора қилди. Йигит рўзномани ўқиб бераётган пайтда Мўйинхоннинг мияси ва қалбида бир-бирига қарама-қарши фикрлар чарх урарди. Рўзнома ўқиб бўлингач, Лаълхон деди:
– Хўш, Мўйинхон, биродарим, нечук ўй-хаёлга чўмиб кетдилар?
– Ўзим… Шунчаки…
– Барибир… бирор нарса бўлдими?
– Эй биродар, қиз ҳақида ўйлаётган эдим.
– Қайси қиз? Кеча қочиб кетаётган қизми? Рўзномада унинг ҳақидаги хабар эртага босилади.
– Йўқ, қиз ҳақида эмас… – Мўйинхон чеҳрасини хиёл маъюслик эгаллади. – Эй биродарим! Биласанми, кўзимни нега операция қилдирмаяпман? Қизимни ўйлаяпман. У ҳам ўз уй-жойига эга бўлсайди, сўнг кўзимни операция қилдирар эдим. Кундан-кунга кўришимнинг мазаси қочаяпти.
– Бўлмаса, аввал кўзингни операция қилдириб ол.
– Лекин мана бу юк бошимдан босиб турибди-ку.
– Бошладинг. Биттагина қизинг бор, у ҳам сенга юк бўлиб туюлмоқдами?
– Сен тушунмайсан, Лаълхон. Қиз боланинг юки оғир бўлади…
– Менга қара. – Лаълхон тўхтаб-тўхтаб, ниҳ
👍18👏1
​​оят, паст овозда гапира бошлади:
– Мен шуни биламанки, Оллоҳ таоло ҳар бир бандасини жуфти-ҳалоли билан яратган. Худо хоҳласа, қизингнинг бахти очилиб кетади. Совчи устига совчи келавериб, эшигингнинг турумини едириб юборадилар.
– Аммо қани ўша совчилар, Лаълхон? Мен беш йилдан буён кутаман, – маъюс оҳангда деди Мўйинхон.
– Парво қилма, биродарим, бугун бўлмаса, эртага бўлади. Кексаларнинг гаплари ҳеч қачон ёлғон бўлмаган. “Қайси ҳовлида мевали дарахт бўлса, ўша ерга, албатта, кесак отилади”, дейишади.
Мўйинхон индамади. Дўкончасини ёпиб, уйига келганида ҳам Лаълхоннинг гаплари қулоғи остида ҳамон янграб турар эди. “Унда нега ҳалигача битта ҳам одам кесак отмади? – деб ўйларди у. – Ёки шаҳардан ташқарига чиқиб дуч келган одамга: “Менинг қизимга куёв топсанг-чи?” – дейми?”
Хотинини эслади. Агар у ҳаёт бўлганида, ҳаммасини ўзи ҳал қилган бўларди, бошини қотириб юрмас эди. Ҳозир эса барча ташвишлар ўзининг бошига тушди, улар шундай оғир эдики, ўйлайвериб мияси тарс ёрилиб кетгудек бўлаяпти.
Суғра унинг олдига овқат келтириб қўйганида ҳам у ўйлаб ўтирар эди: “Менинг уйимга қачон кесак келиб тушар экан? Қандай кунларга қолдим?” Шуларни ўйлаб иштаҳаси ҳам бўғилди.
Миясига турфа хаёллар, воқеалар келар эди: гоҳо уйдан қочиб кетган қиз ёки тунлар пинҳона айшу ишратга берилган ахлоқсиз қизлар, гоҳо улар тўғрисида эркакларнинг луқмалари ёки Халифажийнинг ташвишлари ва, албатта, Лаълхоннинг кексалар тўғрисидаги гаплари: “Биродарим! Мевали дарахт бор уйга албатта, кесак отишади”.
– Унда, эй Парвардигорим, нега бундан дарак йўқ?! – Мўйинхон бехосдан гапириб юборди.
– Менга гапирдингизми, дада? – идишларни юваётиб сўради Суғра.
– Ҳа, ухлашга жойимни солиб бер, қизим, – гапни айлантириб деди у.
– Хўп, отажон.
Мўйинхон хонадан ташқарига чиқди. У ерда ота-боланинг чорпоялари ёнма-ён турар эди.
Мўйинхон ўз жойига ётиб, қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ўйлаб, кўнгли яна вайрон бўлди. Қандай оғир кунларга қолди! Оллоҳим, мурувватингни биз бечоралардан дариғ тутма. Кўздан қолаяпман. Чор- атрофимда ҳеч кимим йўқ, бўйига етган қизимдан ташқари!
Сал туриб, Суғра ҳам келиб ётди, у ҳар галдагидек нималарнидир гапирар эди. Мўйинхон эса ўз хаёли билан банд, қизининг гапларига эътибор ҳам бермасди.
– Дадажон! Бугун сал бошқачасизми, нима гап ўзи?
– Ҳеч нарса, қизим. Бироз мазам йўқ. Ухла.
Охирги гапини у “мени тинч қўй” оҳангида айтди. Қизи индамади. Сал туриб отасига унинг хуррак отаётгани эшитилди. Ота уйғоқ эди. “Эй Худо! Менинг ҳовлимга мевали дарахтни эктирдинг. Энди кесак ҳам оттир. Сен ҳамманинг зорини эшитгувчисан, менинг ҳам зоримни эшитиб қўй. Тоқатим тоқ бўлди. Бошқа кутолмайман”, – деб дуо қилди Мўйинхон. Охири кўзи илинди. Уйғоқлигида ўйлаган хаёллари энди тушга айланиб, кўз олдидан ўтар эди. Қараса, ҳовлисига катта баҳайбат дарахт экилган ва унинг устига кесаклар ёғилиб тушмоқда. Қизи эса йиғлаб ота уйи билан хайрлашаётир. Атрофни мусиқа овози тутган, мушакбозлик авжида.
Бирдан унинг кўзи очилди. У терга ботиб кетибди. Аъзойи баданини номаълум бир кайфият чулғаб олган эди.
“Дуоларим ижобат бўлди, шекилли. Қизимнинг қўллари энди сариқ рангга бўялади”. Қайрилиб, қизининг чорпоясига қараган эди, юраги оти­либ чиққудек бўлди. Кўзларига бир ишониб-бир ишонмай кўр одамдек даст жойидан туриб кетди. Суғранинг чорпоясини пайпаслади.
– Қизим, қизалоғим!!! – деб тинмай чақирар эди у.
Ҳеч қандай жавоб бўлмади. Бутун уйни айланиб чиқди, Суғрадан ном-нишон йўқ. Беркиниб олмадимикан деб чорпоясини ушлаб, қаттиқ-қаттиқ силкитиб кўрди. Охири ҳолдан тойиб: “Парвардигорим, нима бўлди ўзи?” – нидо солди. Қўли бир кичкина тошга тегди. Тошни қўлига олиб, осмонга қаради, осмон зим-зиё эди.

Урду тилидан Тошмирза Холмирзаев таржимаси.



⏭ ✍🏼 @Ibratli\_Sozlar 📚 ⏮
👍21
Кимга айтай дардимни.???

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥

Уста низомиддин ( 2019 йил 24 ноябрь )


-Ассалому алайкум Низомиддин ака мен бир адашган аёлман дардимни кимга айтишни билмай охири уйлаб уйлаб сизга ёзмокчи булдим , бу суратсиз янги очилган профил ким экан деб кизикаётгандирсиз аммо мен кимлигимни айтолмайман биргина айтадиганим однодаги сайтдошингиз мухлисангизман. кимлигимни сир тутиш максадида манашу профилни очдим ва ундан сизга дардимни айтяпман. Низомиддин ака менга маслахат керак энди нима килишни билмай колдим агар мен хакимда ёзсангиз балки мухлисларингиздан бирор жуялик фикир чикиб колар .
Хуллас бошка бир тумандан бошка бир туманга келин булиб тушганман хусни жамолим саломатлигим жойида аммо мен сал касалвандрок булган узимдан турт ёш катта кишига у кишини соглиги унчалик яхши эмаслигини билиб туриб уз розилигим билан турмушга чикдим. Эримни ногиронлиги ёшлигидан ревматизим билан огриб оёкларини сал билинар билинмас судраб оладилар . Эрим оилада бешинчи фарзанд улар оилада олти фарзанд эримни икки акаси икки опаси ва бир укаси бор . Кайнонам мен келин булиб келмасимдан утиб кетганлар Кайнотам яшаб турган уйни улимларидан олдин хам хамма болаларини йигиб эримга васият килди, кайнимга хам сен кучиб чикасан дегандилар , кайн укам Россияда ишлар топиш тутиши яхши эди. биз хам бировдан олдин бировдан кийин турмиш кечирардик икки киз бир угил фарзандларимиз бор . Кайн укам уйлангач ота васияти эсдан чикиб ховли жой уй талашиш бошланди акалар опалар панд насихати кайн укамга кор килмади эримга караб сен майиб булсанг мен айбдор эмасман ака тараддудингни кур отам сенга хам участка олиб куйган уй килиб чикиб кет деб туриб олди. Кайнотам триклигидаёк хамма угилларига участка олиб куйгани рост эди. Эрим укасидан муттахам булишни ор билиб алохида булиб кучиб чикиш учун харакатга тушди соглиги унча яхши булмаса хам уртокларига илтимос килиб россияга кетди , икки ойдан сунг мени хам чакирди болаларимни кайнопамга ташлаб мен хам росияга келдим , биз икаламиз хам жекда ишладик иккаламиз хам подезд ювардик харни унча бунча пул топа бошладик мен подработка топдим эрим темир терсак банични егиб сотди. Энди огзимиз ошга етиб кун курамиз деб турганимизда эрим депорт булиб колди эрим мени хам узи билан олиб кетди. кулимиздаги бирмунча пулга кайнотам колдирган участкада зурга икки хонали временка уйча курдик арофимга карасам биз ортда коляпмиз эримни ошналари россияларда ишлаб келиб баланд баланд уйлар куряпти времинка уйимизга кучиб утгач мен эримга сиз уйда утиринг мен яна россияга бораман деб туриб олдим кайним билан овсиним хам Москвада эди шуларни олдига бораман деб туриб олдим кучиб чикканимиздан сунг кайним билан хам алокаларимиз бир мунча яхшиланганди.
Бу кароримни эрим макулламади ,Россияга ёлгиз бормайсан деб каттик туриб олди мен хам кароримдан кайтмадим ахир рузгор юритишни узи буладими бир жойдан тушим булмаса , менда хам орзу хавас бор уй жойимизни созлаб олишимиз керак эди , углимизга хатна туй килиш керак мендан кийин турмишга чиккан синглим хам угилларини суннат туйи килди . асли менга хам хавас эмасди болажонларимдан иссик жойимдан кечиб узга юртда мусофир булиш колаверса бир мартта куриб келганман мусофирчиликни азобларини мусор камерада ётиб яшаш проверка деса подвалма подвал бекиниб кун куриш...
Хуллас барибир москвага бораман дегантмда эримни сунги гапи агар москвага кетсанг мени болаларни унитиб бир йула талогингни олиб кетасан деб шарт куйгач иложсиз колдим орадан олти ой утди , эримни кундириш учун хамон харакатда эдим кайнакаларимни кушдим уртага кайнопаларимни хуллас олти ой утиб кайним билан овсиним бир ойга отпускага келишди . Акасини кундириш учун шароитимизни тушунтириб кайнукамдан илтимос килдим кайнукам акасини кундирди ,
- ака кенойимга рухсат беринг биз билан бирга квартирада туради биз ишлайдиган жойда иш бор жойлаштириб куяман узим куз кулокман дегач эрим рози булди . Кайнукам россияга кетиб бир ойдан сунг овсиним билан иккаламизни чакирди .Москвага келиб яна подездда ишга кирдим энди купрок подезд олдим турт ой ишладим подработка ишлар топдим яхшигина пул топардим . Квартирада турамиз кайним
👍64❤3
эркаклар билан овсиним иккимиз аёллар хонасида. Бир куни ишларимни эртарок сарамжонлаб хонага келиб ухлаб колибман уша куни роса ёмгир ёгаётганди, кайнукам билан овсиним анча кеч келишди ёмгирда роса увишган келасолиб овсиним менга ёпиша кетди уша куни овсиним квартирада навбатчи экан. Мен уни навбатчилик ишларида ёрдам бермай ухлаганимни у кучада ёмгирда чарчаб келганини писанда килди , мени москвага олиб келишмаса мен болаларим билан очдан улишимни айтиб берган озми купми ёрдамларини миннат килди. Аввалига индамадим куп гапни гапиравергач мен хам жим турмадим бирни у айтди бирни мен хуллас икки овсин анча гап талашдик , бир пайт кайн укам хонасидан чикиб келиб гар сузсиз юзимга шунаканги каттик шапалок тортдики кузимдан оловим чикиб кетди.
- Ифлос гадойвачча фойданг тегмаса зараринг хам тегмасин кечгача итдай ишлаб жонимга туйиб келсаму яна сени дод войингни эшитайми , чик йукол квартирадан корангни хам курмайин эртадан урнингга хам бошка одам ишлайди , дия иккинчи шапалокни хам туширгач кайнукам турткилаб турткилаб нарсаларимни хам чала чулпа сумкамга тикиб квартирадан чикариб юборди.
Энди нима килдим энди кайрга бораман атрофга коронгу тушган кайрга боришни билмасдим йиглай йиглай узим ишлайдиган дом томон йул олдим квартира билан иш жойим ораси анча эди. Хар калай подвалга кириб жон сакласам буларди агар бу ёмгирда жавраб улишим аник кайним хатто кийим алмаштиришга хам куймаган уй кийимда устимда енгил куртка бор холос.
Низомиддин ака уша пайтда мендан утганини узим билганман нималар утмади дийсиз хаёлимдан.
Ишлаётган домга боргунимча шалоббо булдим домга етай етай дегантмда ёнгтнамга бир некся келиб тухтаб узбек тилида хол ахвол сураб узбек тожиклигимни суради нима гаплигини нега ёмгирда бунака юрганимни сураб агар ёрдан керак булса ёрдам беришини айтди. Мусулмонлар бир бирига ёрдам беришлари кераклигини гапирди аммо мен у кишига рахмат айтиб йулимда давом этдим, домимга келиб подвалга тушмокчи эдим аксига олиб уша куни подвал хам кулифланган экан. Совук ва ёмгирдан танамга титрок кирди иложсиз яна ортимга кайтдим кайнимга ялиниб ёлворсам критар булмаса улиб колишим аникку дия кайнимга кунгирок килдим ун уч мартта килган кунгирогим жавобсиз колди. йулдан утаётганимда яна уша некся келиб колди. Яна тухтаб ахвол суради нега бунака ёмгирда юрганим билан кизикди , бу одамни менга худо етказди ёрдам сурамасам булмасди, ишдан хайдалиб кучага колганимни борар жойим хам таниш билишим хам йуклигини айтиб ёрдам сурадим , йук демади.
-Синглим бу ерни Москва дийдилар москва куз ёшларга ишонмайди. Сизни хозир бир жойга олиб бориб куяман уша ерда тунайсиз эртага бир гап булар факат хаёлингизга хар хил гаплар келмасин у квартирада хеч ким йук мен у квартирани ремонт киляпман етиб колса булади иссик жой бугун мен бир жиянимни тугулган кунига боришим керак колганини эртага гаплашамиз хуми дия машинасига бошлади ,
Тугриси куркаяпман максади нима бу одамни балки мени алдаб ...
Буёгига оллохга таваккал килдим.
машина иччи иссиккина эди ярим соатча юрдик кайрданлигимни суради.
- Синглим кайрликсиз ?
- Ўзбекистондан.
- биляпман узбеклигингиздан узбекистонлик эканлигингизни
- Самарканд вилоятиданман.
-Кушни эканмизку мен Кащкадарёликман мана етиб келдик колган гапларни эртага гаплашамиз дтя машинадан тушди мен хам у кишига эргашдим , каршимиздаги домни иккинчи подезд саккизинчи этажига лифтда чикдик у киши бир квартирани эшигини очиб ичкарига кирди мен ортидан квартира хакикатдан хам ремонт килинаётган экан аммо ичкари иссик полда пенапласт куйилиб бир курпача бир адёлдан иборат ётиш учун жой бор эди.
Мени бу ерга олиб келган хамрохим шошаётганини эртага келишини, холодилникда хамма нарса борлигини айтиб чикиб кетди. У киши кетгач хурлигим келиб роса йигладим уз кайнукам бир бегоначалик булмагани алам киларди. аёл демай шу ёмгирда кучага хайдагани алам киларди, йиглаб йиглаб узимга келгач чой куйиб ичдим алламахалда ухлаб колиб ман уйгонсам кундизги туккиз тезда урнимдан туриб хоналарни айланиб чикдим хеч ким йук , у киши уша куни хам келмади бекорчиликдан квартирани супириб сидирдим балки миннатдорчилик билдиргим келдими бир бурчакда ё
👍48❤1
​​тган кир кийимларни ювиб куйдим. индини куни эрталабдан мени бу ерга олиб келган киши келди. Айтишича тугулган кун зур булибди ичкилик бозлик булиб кеча хам кела олмабди, чой куйиб чой устида танишдик.
-Синглим энди айтингчи Исмингиз ким нималар килиб юрибсиз бу юртларда
Кимлигимни айтгтим келмади шунинг учун менга яхшилик килган одамга ёлгон гапирдим аммо исмимни тугри айтдим.
-Исмим Мавжуда ака кеча айтганимдек Самаркандликман ёшим 28 да турмушга чикканман учта болам бор , турмушим бузилиб ажрашиб кетганмиз болаларни бокиш учун шу ерларда сарсонман ака.
- Ха тушунарли бу ерда кариндошлар борми
- йукда танишларим бор эди ёрдам беришмади кеча кучага колдим сизга рахмат ака сиз булмасангиз билмадим ёмгирда жавраб улиб нетиб кетармидим.
-Нафасни иссик килинг Мавжуда хали хаммаси яхши булади
- Худо хохласа ака узингизни таништирмадингиз шунак ремонт ишлар киласизми ?
-Ха бизни касб шунака узим Кашкадарёликман 36 ёшдаман исмим Искандар мени хам уч болам оилам бор трикчилик ризкимиз шу юртларда сочилган экан териб юрибмизда.
-Ха нимасини айтасиз ака менга хам бирор иш топилармикан.
- Топамиз уйламанг тилни яхши биласизми ?
-унчаликмасу ишкилиб тушиниб колганман уча бунча жавоб хам кайтара оламан
-яхши унда мен танишларга айтаман бирор иш чикиб колса айтишади
Мен Искандар ака билан шу квартирада олти кун бирга яшадим аммо рости агар ишонсангиз шу одам бирор мартта менга хатто нотугри карамади тегажоглик килмади зеро бошка одам булганда билмадим нималар булиши мумкин эди.
Олти кундан сунг менга дикси магазинида фаррошлик иши чикди , ишга кирдим квартирани хам Искандар акани узи топиб берди , гох гохида келиб хабар олиб кетарди хар иккииуч кунда кунгироклашид хол ахвол сурашиб турардик. Бир сафар Искандар акага нолидим ишхонадаги квартирадаги эркаклардан ростдан хам бари дам олишни , учрашиб юришни таклиф килиб жонимга тегиб кетувди , шунда Искандар ака бир таклиф берди.
-Мавжуда келинг булмаса иккаламиз турмуш курамиз масжидга бориб никох укитиб бирга яшаймиз
Даб друстдан айтилган бу таклиф мени довдиратиб куйганди.
-Канакасига Искандар ака ахир сизни оилангиз борку
-Ха бор оилам уз юлига уларни ташлаб куймокчи эмасман.
Искандар акага ажрашганман деб куйгандим эрим бор дия олмадим , билмадим балки килган чхшиликлари эвазига миннатдорчилик билдиргим келдими ёки эркак кучогини истадимми унтсини билмадим била туриб тиканга оёк босдим Искандар акани никохига утдим . Искандар ака билан етти ой бирга яшадик у кишини пулига хеч качон куз тикмаганман питанияга у киши хам мен хам нарса олиб келардик факат иккаламиз бир кампирни бир хона уйини ижарага олгандик уша 8000 рубль ижара хаккини Искандар ака туларди. Яна яхши бир жекка ишга утдим учта туртта подработка килардим хуллас ойда эримга саккиз юз минг доллар пул жунатиб турдим. Эрим ва болаларим билан хеч качон Искандар акани олдида гаплашмаганман хар доим ишда вактим гаплашиб олардим. Етти ой бирга яшаганимиздан сунг Искандар ака уйига кетишига тугри келди шу вактлар бироз маззам булмайрок юргандим , у киши кетгач узимда хомиладорлик аломатларини сеза бошладим аммобунака булиши мумкин эмасди сабаби спералим бор эди. узимга нима булаётганини тушинмасдим , дардимни кимга айтишни билмайман Искандар ака уйига икки ой кетди, якинда келганди мени духтирга олиб боришини сурадим ва малум булишича мен хомиладор эканим аникланди .
Булиши мумкин эмас ахир спералим бор эдику , йук булиши мумкин экан. Хомиладан кутилай десам Искандар ака кунмаяпти никохли халол бола уртамизда бола булса бир ришта булади узбекистонда хам таъминлаб караб юраман эр хотин булиб яшайверамиз деб ,бу ёкда эса эрим уйга кайт булди шунча ишлаганинг уйимиз битди мол хол олдик туйга хам пулимиз бор болалар каттик согинишди тез кайт дияпти катта кизим шаот куйган янги йил байрамигача келмасангиз сиздан каттик хафа буламиз ойи демаймиз деб , хомилам эса беш ойликка кетяпти мен нима киларимни билмайман , бошимни кайси тошга уришга хайронман...
Илтимос маслахат беринглар хомиламни олдирсам ахволим ёмон булиб колмасмикан чунки хомилам беш ойликка утди нима килсам буларкан.???
----------------------------------

@IBRATLI_SOZLAR
👍46🤔25❤1