📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_136


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Лақма, қуённи бўрига ташлаб кетгандай бўлдику
Розия, Хуморани ортидан кулиб қўйди.
Секин юриб, хонаси томон кетаркан, Сардорни хонасига қарашни хохларди.
Сездириб қўймаслик учун, хонасига кириб кетди.
—Хумора бўлдингизми?
Кароматни овози эшитилди
—Бўлдим, хозир..
Хумора зирагини тақаркан, бошини эшикдан чиқариб бақирди
—Эрингиз қани?
Каромат Хумора чиққач сўради
—Ухлаб ётибди. Биласизку бугун дам олиш куни, тушликкача ухлайди.
—Опангизчи?
—Хонасида..
—Мен хозир..
Каромат Розияни хонасини қулфлаб, калитни сумкасига солди
—Ўзингча ўғлим билан ёлғиз қоламан деб ўйлаганмидинг, чучварани хом санабсан.
Каромат ўзига ўзи гапирди.
Ичкарида эса Розия, Сардор билан бўладиган учрашувга тайёргарлик кўрарди..
—Нима қиляпсиз ойижон?
Хумора, Кароматни ортидан келиб гапирди.
—Ўзинга эхтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма деган мақол бор. Ўғлимни опангизга ишониб бўладими?
—Вой ойижонимее ажойиб сизда. Опам ўғлингиздан катта, ўз укасидек кўради
Хумора қиқирлаб кулди
—Ха ўз укасидек кўради..
Юринг тезроқ қайтиш керак
Каромат кинояли кулиб қўйди

💫💫💫💫


Розия яхшилаб тайёргарлик кўриб, эшик тутқичини тутди.
—Эшик қулфми?
Розия асабий тутқични триқлатди.
—Ким қулфлаган бўлиши мумкин? Ёки қулфланиб қолдимикан?
Эшикни қаттиқ итарди.
—Сардор... Сардор...
Розия эшикни таққиллатиб бақирди.
—Ярамас, ўзини эшитмаганга оляптими?
Розия бақиравериб силласи қуриб, ерга ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Ейишга нима бор ойи?
Муслимни қорни очликдан, ғулдирашни бошлади
—Келин ойинг телефонимни олиб қўйгандан буён, тоғанг билан хам гаплаша олмаяпман. Рўзғорда хеч нима қолмади.
Латофат бошини эгди.
—Энди нима қиламиз?
—Билмасам, бирор нима топармиз. Қўшнидан бугунча овқатга бирор нима топиб чиқай.
Латофат ўрнидан турди.
—Майли, эртага бирор нима ўйлаб топамиз.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤32🔥13👍6😢1