📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_137


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойи, бирорта ишга кирасизми?
Нон ғажиш жонига теккан, Муслим Латофатга қаради
—Ишга ярамай қолганман, кўряпсанку хар куни бошим оғриди.
—Шу яхши овқат емасликдан, шунақа бўлади.
Катта-катта есангиз, хеч қаерингиз оғримайди.
—Майли, суриштириб кўрармиз.
Латофат, оғзидаги қотган нонни аранг ютди.


💫💫💫💫


—Нега, устимдан қулфлаб кетасан?
Эшикни очган Хуморага, Розия жахл қилди
—Ойижоним сизга ишонмайди, эрим уйда қолгани учун сизни эшигингизни қулфлаб кетибди
Хумора, кулиб гапирди
—Шу пайтда ўлиб қолсам нима бўлади?
—Ўлмайсиз опа, яхши нийят қилинг. Хали бу болани дунёга келтиринг, дадасини олдига олиб боринг, ярашиб кетиб бахтли бўлинг..
—Қорним очди, ейишга бирор нима борми?
—Юринг ошхонага, Сардор акамни уйғотай, бизга бирор нима олиб келсин.
Ха демай мехмонлар келиб қолишади.
—Қаерга бординглар?
—Шахарчага тушдик, менга уч торт, қатор кийим олдик. Ха демай қорним билиниб қолса, дадажон қайтса олдида хижолат бўламан.
—Нима? Нега қорнинг билинади?
Розия кетаётган жойини унутиб, тўхтаб қолди.
—Сизни қорнингиз нега чиқди?
Товба эрга тегмаган, қиз болага ўхшайсиза?
Хумора жилмайди
—Демак, демоқчисанки сен..
—Демоқчиманки мен, хомиладорман..
—Нима?
Розия бўшашиб кетди.
—Нима менга мумкин эмасми?
Хумора озроқ жахл қилди
—Йўқ, хурсандман сен учун.
Розия ортига қайтиб, хонаси томон юрди
—Биз ошхона томон кетаётган эдик.
Хумора, Розияни ортидан гапирди
—Мазам бўлмаяпти. Сен боравер, мен кейинроқ бирор нима еб оламан.
Розия, нима деганини хам билмай хонасига кириб кетди
—Товба, ажойиб қилиқ қилдию. Энди бу нимаси бўлди?
Хумора ғалати ахволга тушди.
—Шу етмай турганди, дардисар.
Розия хонасига кириб, асабий гапирди
—Энди нима бўлади?
Нахотки Сардор, Хумора билан тунни...
Розия йиғлаб юборди. Ичини ит тирнарди, нима қилишини кимга айтишини билмас эдим

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥17😢3