📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_140


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бу аёл ким?
Кароматни қайни синглиси, Розияни кўрсатди
—У хизматчи, кўчада қолган экан. Савобгарчиликка уйга киритдик.
Каромат ошхона деразасидан қараб турган Розияга гезариб қаради
—Яхшикуя, хомиладорга ўхшаяпти. Бу Холида кўчада қоладигани хам бўларканми?
Шубхали қаради
—Қўяверинг Ойсарахон. Савоб бўлади, туғишидан олдин кетади, эри чет элда экан
—Ха майли. Акам биладими?
—Аёлларни ишига эркак киши аралашиб нима қилади?
—Бу уй акамни уйи, шундай экан акамни билиши керак деб ўйлайман.
—Келса бафуржа тушунтирамиз. Хозир хаёлини бўлмайлик дедик.
—Ха майли, ўзингиз биласиз. Янги келинни олдида, бегона аёлни юриши яхши эмасда. Хар холда жияним хам, ювош одам эмас. Шўх бола яна илашиб қолмасин.
—Бўлмаган гапларни гапирманг. Сиз мехмонга келгансиз, мени уйимни можорасини маслахатига эмас.
Еб ичиб, мехмон бўлиб кетинг.
Каромат ўрнидан туриб, ошхона томонга кетди
—Бу ерда бир гап бор. Хаммасини билиб оламан хали кўрасан. Мендан яшираман деб ўйлаяпсанми?
Ойсара Кароматни ортидан қараганча қолди.


💫💫💫💫


—Қизим, биласан мен ва опанг сенга ёмонликни раво кўрмаймиз.
Содиқ, секин гап бошлади
—Тинчликми дадажон?
Ранглари солиб қолган, кўзлари киртайиб қолган эди.
—Сенга совчилар келяпти. Опангга ва поччангга маъқул келди.
Мен куёвни дадаси билан эртага кўришаман.
—Дада, хозир шу гапни мавридими?
Муниса эшитгиси келмади
—Айни пайти.
Содиқ жиддий гапирди
—Мен сизни ўзингизни ташлаб кета олмайман.
—Мендан хавотир олма.
Сен бахтли бўлсанг мен бахтлиман
—Бир шартим бор.
—Қандай шарт
Хамма сўзини индамай бажарадиган қизидан бундай гапни эшитиш, ғалати туюлди.
—Олдин сизни уйлаймиз, кейин мен турмушга чиқаман
—Қўйсангчи қизим, мени неча кунлигим бор
—Дада, яхшиям энди элликдан ошдингиз. Қариб кетган одамга ўхшаб гапирманг, сизни кўрган одам, бўйдоқ дейди
Мунисани кайфияти кўтарилди
—Мени ичимдан ўтганини ўзим биламан қизим
Содиқ хомуш тортиб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤17👍15🔥3🥰2😁2