📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё

#No_141

#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қийналмаяпсизми? Бу ахволингизда бировни уйида, хизматчи бўлишга?
Ойсара, секингина Розияни олдига келди
—Ким айтди сизга хизматчи деб?
Розия айёрлик билан, Ойсарага қаради
—Унда кимсиз?
—Хеч кимга айтмайсизми?
Розия, Ойсара ўтирган столга келиб ўтирди
—Йўқ айтмайман.
Ойсарани ичи қизиди
—Сардор акани, биринчи аёлиман, хеч ким билмайди сизни аммамиз эканингиз учун айтдим.
—Нима?
Ойсарани кўзлари олайиб кетди.
—Хеч ким билмасин.
Розия қўлида оғзига замок тортди. Ойсара бу хабардан қотиб қолди
—Қанақасига?
Ойсара, Розияни қорнига қаради
—Шунақасига. Оддийгина..
Розия қорнини силади.
—Бу ерда нима қиляпсизлар? Ишингиз йўқми сизни?
Каромат, Розияга гезариб қаради
—Гаплашиб ўтирибмиз. Нима ёмон томони борми?
Ойсара ўрнидан туриб, қўлини қовуштирди.
—Сиз мехмонларни олдига киринг, ошхонада нима бор сизга
Каромат тутоқди
—Хўп майли, мен кирай мехмонларни олдига.
Яна гаплашамиз сиз билан.
Ойсара, Розияга қаради
—Албатта, менга жуда ёқдингиз. Албатта гаплашамиз.
Розия чиройли жилмайди.
—Мен сенга кўзимга кўринма деганмидим?
Каромат, Ойсара чиқиб кетиши билан Розияни билагидан махкам сиқди
—Нимадан қўрқяпсиз?
Розия қўлини силтаб ташлади
—Мен нега қўрқишим керак?
—Ўғлингизни сири очилиб қолишидан қўрқасиз, оиласи бузилиб кетишидан қўрқасиз.
—Сардор акамни қандай сири бор?
Хумора, ичкаридаги жанжални эшитиб, ичкарига кирди
—Бу опангизни мийяси айниб қолибди, тинмай валдираяпти.
—Опа нима деяпсиз?
Хумора, ўзини ғалати хис қилди
—Синглим, қайнотанг дадангни қўлида ишлайди, буни биламан. Эринг эса дадасини қўлига қараган, шу сири очилиб қолишидан қўрқяпти қайнонанг. Сардорни катта жойда ишлайди деб мақтаниб ётибди.
Розия дадил гапирди
—Сиз бизни оиламизга аралашманг, хаддингизни бўлинг. Менга Сардор акамни нима иш қилиши қизиқтирмайди.
Хонангизга бориб, дамингизни олинг. Бугундан кейин ойижоним билан тортишганингизни кўрмай.
Хуморани жахли чиққани, шундоқ билиниб турарди.
Розия индамай хонасига кириб кетди, Хумора асабий ортидан қараб қолди
—Ойижон хафа бўлманг.
Хумора, Кароматга қараб жилмайди.
—Шунинг учун бу уйга олиб келманг дегандим.
Каромат индамай ошхонадан чиқиб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
👍30❤22🤔4😢3🔥2