📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё

#No_142

#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Опа, дадамга шу аёлни олиб берайлик.
Муниса, каридорни тозалаб юрган аёлга, ишора қилди.
—Нур опаними?
Мунира, хайрон бўлди
—Ха, мен анча гаплашиб шароити билан танишдим.
Бир ўғли бор экан, эри фарзанди туғилмасдан аввал оламдан ўтган экан.
—Ахир ёшку бу аёл.
—Дадамчи, қарими?
—Йўқ, демоқчиманки...
—Хеч нима деманг, шу аёл билан гаплашинг. Кўнглини билинг, агар рози бўлса бундай ишлаб юрмайди. Дадам билан мазза қилиб яшайди.
—Майли, гаплашиб кўрамиз.
Мунира ўйланиб қолди.


💫💫💫💫


Орадан кунлар бир бирини қувиб ўтарди.
Розияни хам кўзи ёришига оз қолди, Хуморани хам хомиладорлик хуснига хусн қўшарди, тўлишиб гўзаллашиб борарди.
—Хуморахон қизим, тайёрланиб чиқинг. Бекор ётган уйимиз бор, ўша ерга бориб бир сидра тозалаб келамиз. Дадангиз билан гаплашгандим, ўша уйни сотиб тоғдан дача оламиз деди.
Каромат, телефонни столга қўйиб, Хуморага гапирди
—Вой ростданми ойижон.
Тоғли жойларни жуда яхши кўраман.
Хумора, қўлини сочиққа артиб Кароматни олдига ўтирди
—Набирамга тоза хаво керак деяпти дадангиз.
Кароматни гапини эшитган Розияни кўзларидан, Хуморага нисбатан нафрат сачради.
—Майли мен кийиниб чиқай унда.
—Эрингиз уйда эмаслигидан фойдаланиб, бориб келамиз.
Кетишимизни, уйга келмаслигини тайинлаб кетамиз.
Каромат, Розияга бир қараб қўйди.
Розия ичидаги аламини боса олмай, жиддат билан туриб кетди.


💫💫💫💫


—Ойижон, шу домдами уйимиз?
Хумора олдин келган домга хайрат билан қаради.
—Ха шу, учинчи қават.
—Нима? Яқиндагина ижарага одам қўйдингизми?
Хуморани юраги, тезлашиб кетарди.
—Ха йўғе, бу уйни олганимиздан буён хеч ким яшамайди, дадангиз пул ушлашга олиб қўйганди. Битта калити Сардорда туради, дўстлари билан баъзида келиб туришади.
Каромат тепага кўтариларкан гапирди. Ортида Хумора оёқ қўли бўшашиб кетди
—Қанақасига? Ахир яқиндагина опамни шу уйдан олиб кетган эдикку

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30🔥14🌚4