📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_144


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ахволинг яхшими?
Сардор дарвозани очиб кириши билан, Розияни кўриб олдига шошди.
—Яхши эмасман, яшашни хам хохламайман. Розия хиққиллаб йиғлади
—Нега бундай деяпсан?
Сенга нима бўлди?
Сардор, Розияни елкасидан тутди.
—Севганимни севолмасам, бир кеча бирга бўлолмасам, ёнида эркалолмасам, фарзандини кўтариб юрсаму, холинг нима деб айтмаса.
Нега керак бундай яшаш, ёнимда хотинингизни эркалаб олиб юрасиз, ўшанда мени ўйлаб хам қўймайсиз.
Розия, Сардорни махкам қучоқлаб олди.
—Ўзингни бос, асабийлашма сенга мумкин эмас.
Сардор нима қилишни билмай қолди.
—Қандай босай, манабу бола сизни болангиз..
Розия Сардорни қўлини ушлаб, тинмай питтирлаётган қорнига қўлини қўйди.
Сардорни юраги хапқириб кетди.
Оталик, мехри жўш ургандек бўлди.
Секин Розияни қорнини силашни бошлади.
—Кечир жоним, сени шу ахволингда қийнаб қўйдим. Энди бундай бўлмайди, ваъда бераман.
Сардор Розияни ўзига тортиб махкам қучди.
—Сизни севаман, сизни деб эримдан оиламдан кечганман, сиз эса битта хотинингиздан кеча олмадингиз.
Розия Сардорни қучоғида тинмай йиғларди.
—Йиғлама, кел буёққа.
Сардор, Розияни қўлидан ушлаб очиқ айвонга олиб борди.
—Мени ташлаб кетмайсиза?
Розия мўлтиллаб қаради.
—Хеч қачон, болам туғилсин алохида уй олиб ўша ерда яшаймиз. Сен энди йиғламагин.
Сардор Розияни юзидан ўпди.
—Сиз ёнимда бўлсангиз, хеч қачон йиғламайман.
Розия Сардорни лабига лабини босди.
Анчадан буён, хис қилмаган тафтдан боши айланди иккисини хам.


💫💫💫💫


—Тез уйга боришим керак.
Хумора довдираб гапирди
—Шошманг, подадан олдин чанг чиқарманг. Англашилмовчилик бўлгандир.
Каромат ўзини дадил тутишга уринди
—Сардор акамга манзилни айтмасам хам, тўғри шу ерга олиб келганида шубха қилишим керак эди.
Хумора йиғлаб юборди
—Аввал уйга борайлик, анниғини билайлик. Кейин бундай гапларни гапирсангиз бўлади. Унгача ўғлимни айблашга хаққингиз йўқ.
Каромат жеркиб берди.


💫💫💫💫


—Энди мен борақолай. Ойимлар келиб қолишади.
Хаммомдан чиқган Сардор Розияга қаради.
—Тезда кетасизми?
Розия Сардорни бўйнига осилди.
—Сочингни қуритиб ол. Келиб қолишса мен уйга келганим йўқ, тушундингга?
Сардор жилмайди
—Албатта, мен сизни кўрмадим.
—Майли мен борай.
—Сардор.
Сардор эшик олдига етганда Розия чақирди.
—Лаббай..
Сардор ортига қаради
—Бугунги кун учун рахмат..

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤42👍9❤‍🔥4🤔4🌚2