📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_145


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Бирам вахима қиласиз, агар иккисини ўртасида бир гап бўлганда, хозир Сардор уйда бўларди. Мана дарвозани қулфлаб кетганимизча, қулф турибди.
Сардорда хам калит бор.
Каромат дарвозани очиб, Хуморага гезариб қаради.
—Уйда бўлмагани билан, анниқ бир гап бор. Мен буни тагига етмай қўймайман.
Хумора жахл билан уйга кириб кетди. Хонасига етгач, киргиси келмай Розияни эшигини очди.
Жойлари тўзғиб кетган, ўзи эса мириқиб ухлар эди.
—Ишқилиб гумонларим хато бўлсинда, агар рост бўлса иккингизни ёқиб юбораман.
Хумора, Розияга қараб пичирлади.


💫💫💫💫


—Энди гап бундай, сени аравачанг билан кўча бошига олиб чиқаман. Ўтган кетган,уч торт сўм ташлаб кетса хам харна рўзғорга.
Латофат Муслимга гапирди
—Нима менми? Мена?
Муслим хайрат аралаш жахл билан гапирди
—Ха сен. Мен ишга ярамасам, сен боқасанда. Бир хафтадан буён очмиз, бир тишлам нонимиз йўқ. Кундан кунга холим қуриб, еқилиб қоляпман. Қўшнилар хам ёрдам бермай қўйди.
—Уялмайсизми? Ногирон боласини кўчага олиб чиқиб қўйишга.
—Уялмайман. Мени кўчага ташлаб кетишга сен эркак бўлиб уялмаган эдинг.
Қани ўша ойимчанг? ўшани деб мени кўчага ташлаб кетгандинг
—Энди ўлгунизча шуни юзимга солинг.
Муслим жахл қилди.
—Соламан, пул топасан шу.
Аравангни хайдаб кўча бошидаги бозорча четида ўтирсанг, ўзлари билиб пул бериб кетишади.
Латофат Муслимни аравачасини еталаб, кўчага олиб чиқиб қўйди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум аммажон.
Хумора, телефонига бўлган қўнғироққа жавоб берди
—Ваалайкум ассалом яхшимисиз келинжон?
—Рахмат аммажон, бормисиз келмай хам қўйдингиз.
—Борман қизим. Хизматкор аёл кетдими уйдан?
—Йўқ аммажон, шу ердалар.
Хуморани ичидаги ғашлик, янада кучайди
—Хумора қизим, ўша аёлдан хушёр бўлинг. Ўшандан буён буни қандай айтишни билмай юрибман. Менга ғалати гаплар қилди, акамга айтай десам узоқдаги одам хаёли бузилмасин дедим.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37👍13🤔6