#Уткинчи_дунё
#No_148
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Жама, манабу пулни олиб, бозорликни зўрини қиласиз.
Мунира, анчагина пул узатди.
—Уйда рўзғорлик қолмадими?
Жама, пулни олди
—Бу сир ўртамизда қолсин.
Бозорлик қиласиз, хамма нарсани оласиз, хеч нима қолиб кетмасин. Бу пулни эса, ичига солиб қўясиз.
Тоғамни уйини биласиза?
—Акангизни ташлаб келган жойимизми?
—Ха ўша ерга олиб борасиз. Лекин хеч ким сизни кўрмаслиги ва мен бериб юборганимни билмаслиги керак.
—Майли, сиз нима десангиз шу.
Жама пулни олиб, чиқиб кетди
—Эх, хаётим бу тарзда бўлиб кетишини ўйламаган эдим.
Эхх ойи, ёшлигимиздан ўша арзанда ўғлингизни биздан устун қўярдингиз, бизни ишлашга мажбур қилиб, ўғлингизни авайлар эдингиз, мана оқибат, сизни кўчада қолдириб ташлаб кетди, келиб мана яна сизга бошоғриқ бўлди. Ўзингизга тилаб олган тақдирга, ўзингиз кўникишга мажбурсиз. Мана мен, сиз ясаб берган тақдирга хам, кўниб яшаяпман. Мени хам орзуларим бор эди, қанчадан қанча нийятларим, режаларим бор эди. Эссиз, хаммаси тамом...
Мунирани кўзидаги ёш, беизн оқарди.
💫💫💫💫
—Дада, Нур опа ёқдими?
Муниса кечги овқатдан сўнг секингина гап бошлади
—Яхши аёлга ўхшайди, гаплари хам маъноли.
Содиқ қисқагина жавоб берди.
—Энди қачон олиб келамиз?
—Нимани?
—Нимани эмас, кимни?
—Кимни?
—Нур опанида..
Муниса кулиб гапирди
—Юзинга кулгу югурганидан хурсандман қизим.
Содиқ, Мунисани елкасидан қўлини ўтказиб, ўзига тортди.
—Сизни яхши кўраман дадажон. Сиз хурсанд бўлсангиз бўлди.
—Мен хам сизларни яхши кўраман. Бахтли бўлсангиз мен хурсандман қизим.
—Нур опани олиб келайлик, уйимиз тўлиб қолади. Хамма ташвишларни унутамиз.
Муниса Содиқни елкасига бошини қўйиб гапирди.
—Бориб опанг билан ишни хал қилиб келинглар, менга ёқди.
Ўғли хам жуда одобли бола экан
—Албатта, эртага опам билан бориб, ишни пишириб келамиз. Тез кунда уйга олиб келамиз.
Муниса хурсанд бўлди.
—Майли қизим, кириб дамингни ол. Эртага ишга боришинг керак.
💫💫💫💫
—Бўлақол ўғлим, ха демай азон айтади, бориб жойлашиб олайлик.
Латофат шошиб румолини ўради.
—Мен тайёрман..
Муслим кайфияциз гапирди
—Хаммаси яхши бўлади. Пул тўпласек, сени докторга кўрсатамиз.
Латофат дарвозани очиб, гапидан тўхтаб қолди
—Муслим, буларни қара...
Латофат хурсандчиликдан бақириб гапирди
—Нима экан?
Муслим аравасини судраб келди.
Эшик олдидаги бир мошина егуликни кўриб, иккисини хам эси чиқай деди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤42🤔9🌚2