📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_149


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ана энди тиланчилик қилишимиз хам шарт эмас
Муслим хурсанд бўлиб кетди.
—Бир хафта мазза қилиб яшаймиз. Қани уйга ташиб қўяйлик, қўшнилар кўрса аламидан куйиб ўлмасин.
Латофат пакетларни кўтариб, ичкарига таший бошлади.
—Товба, ким олиб келди, ким қўйиб кетди деб хам қизиқишмадия.
Жама уларни бир четда кузатиб тураркан, ўзига ўзи гапириб бошини сарак -сарак қилди.


💫💫💫💫


—Жоним, келдингизми?
Розия Сардорни қучоқлаб олди.
—Келдим, бундай қилма. Хозир кўриб қолишса, иккимиз хам кўчада қоламиз.
Сардор Розияни ўзидан итарди.
—Хаммаси дам олишга кириб кетишди. Битта мен сизни иссиқ бўлишига қарамай кутиб ўтирибман.
Розия эркаланди
—Майли мен кийимларимни алиштиришга келгандим. Машинам устахонада, таксида келгандим.
—Бунча яхши, демак келганингизни билишмайди.
—Мен шошилинч келдим, хаёлимни бузма хозир.
Сардор жилмайиб қўйди.
—Менга келганда шунақа ўзи, ишингиз чиқиб қолади.
Розия лабини бурди
—Аразлама, бугун кечга бирор жойга бораман деб бахона қил, мен сени кўча бошидан олиб кетаман, бир дам олиб келамиз.
—Ессс...
Розия севиниб кетди
—Майли мен хонамга кирай, тезроқ кетишим керак.
Сардор шошиб хонаси томон кетди, Розия ортидан қараб энтикиб қўйди.


💫💫💫💫


—Нур опа, ишингизни қўйиб ёнимга келинг.
Мунира, олдида иш қилиб юрган Нурни ишидан тўхтатди.
—Тинчликми хоним?
—Мени оддийгина қилиб, Мунира ёки қизим деб гапиришингиз мумкин. Ошиқча мулозамат керак эмас.
—Рахмат сизга.
Нур бошини эгди.
—Нега рахмат айтасиз?
Мунира Нурни қўлидан тутди.
—Кечги овқатга таклиф қилганингиз учун.
—Бунга рахмат дейишингиз шарт эмас. Мен ва синглим сизни ёқтириб қолдик. Агар рози бўлсангиз, сизни ўзимизга она қилиб олардик.
—Нима?
—Дадамга ёқиб қолдингиз, илтимос бизни рад этманг, бизга дадамни чиройли қилиб олиб юрсангиз бўлгани.
—Йўқ, мен ўғлимни ўгай отани қучоғига ташлашни хохламайман.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤37💔5🥰1