📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_159


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Яшашга жой топдингизми?
Тонг сахардан келган клентлар, яна Латофатни асабини бузди
—Бу уй меники, сизларни хеч қандай хаққингиз йўқ.
Латофат жахл билан бақирди.
—Қонуний йўл билан хал қиламиз шекили?
Икки эркак бир бирига қаради.
—Махалла участкавойлари чақириб келамиз.
Ёки хохшингиз билан уйни бўшатиб қўйинг
—Хохлаганингни чақириб кел, хеч қаерга кетмайман.
Латофат бошидаги оғриқдан ихраб гапирди
—Шундайми? Майли..
Телефон қилиб тезда керакли одамларни чақириб келишди.
—Биз хужжатларни кўрдик, келинингиз уйни тўлиқ равишда сотган, хамма хужжат жойида, иложингиз йўқ бўшатишга мажбурсиз.
—Қаерга борамиз?
Латофат, шумшайиб қолди.
—Борар жойингиз бўлмаса, хозир нима кўп қариялар ва ногиронлар уйи кўп.
—Нима? Мен қариялар уйига?
Латофат шанғиллаб бақирди.
—Ха сиз, қариялар уйига, ёки қамоқхонага...
Уй меники сиз бўшатмайман деяпсиз, демак жиноий жавобгарликка тортишга хаққим бор. Қонун мен томонда.
Дағдаға қилди.


💫💫💫💫


—Қизингиз ўзига келди..
Хамшира ичкаридан чиқди.
—Вой, ростданми? Оллоҳга шукур.
Рахима шошиб ўрнидан турди.
—Кўрсам бўладими?
—Сал туриб ўзим чақираман. Тезда кириб чиқасиз. Хали тўлиқ ўзида эмас.
—Боласини билдими?
—Хозирча йўқ, айтяпманку тўлиқ ўзида эмас.
—Хўп, тезроқ олдига киритинг.
Рахимани кўзлари ишиб, кетган эди йиғлаб.
—Харакат қиламан, шу ерда бўлиб туринг.
Хамшира ичкарига кириб кетди.
Рахима кўзлари тўрт бўлиб кутиб ўтирарди. Салдан кейин ўша хамшира кўриниш берди.
—Холажон юринг, тез кўриб чиқасиз.
Рахима юриб эмас югуриб кириб кетди.


💫💫💫💫


—Келинингиз хозир қайси шифохонада?
Милиция ходимлари, Кароматни олдига келишди.
—Марказий шифохонада. Тинчликми?
—Бировни уйини ёқиб юборганликда айбланмоқда.
—Қанақасига?
Каромат, хайрон бўлди
—Ўғлингизни бегона аёл билан ушлаб олган, ва уйга ўт қўйган. Ташқарига чиққач эса, зинадан тойилиб йиқилиб тушган.
Камера ёзувларидан шу маълум бўлди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39😢24