📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_161


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мунира Содиқовна, қариялар уйига бир онахонни олиб келишди. Манабу хужжатлар, хаммаси тайёр жойлаштираверайликми?
Хамшира қиз хужжатларни узатди
—Хозир бошқа мухим ишларим бор, сизлар у аёлни жойлаштираверинглар, хужжатларни шкафга қўй, мен бўшаганда кўриб чиқаман.
Мунира хужжатни олмади.
—Хўп, манабу ерга қўйяпман. Имзолар айтсангиз ўзим олиб кетаман.
—Ўзи анчадан буён ўша бўлимга ўтмадим, хаммаси яхшими? Камчиликлар йўқми?
—Хозирча яхши, кундан кунга сафимиз кенгайиб бормоқда. Янги бўлганимиз учунми, кўпчилик келяпти.
—Товба қандай қилиб ўз онасини, ёки отасини ўз қўллари билан ташлаб кетишаркан?
Мунира, ўйланиб гапирди
—Нима дейсиз энди? Хамма хам бир хил эмасда, хар хил одамлар бор.
Янги келган аёлни хам, яқинлари йўқ воз кечган экан. Уни устида мийясида муаммо бор экан. Текширувдан ўтганда аниқланди.
—Ундай бўлса, сизлар яхши қаранглар. Мен буёқдаги ишларимни хал қилиб, кейин ўтаман. Сиз кўз қулоқ бўлинг.
—Хўп бўлади, албатта кутаман сизни.
—Инсон ўз ўзидан бировдан воз кечмас экан, хаёт ўзи шунга мажбур қилиб қўяр экан.
Хамшира чиқиб кетгач, Мунира ўтмиш хотирали билан ўзига ўзи гапириб қолди.


💫💫💫💫


—Ойи, Хумора яхшими?
Сардор кўзини очиб Кароматга гапирди
—Сен қандай бола бўлдинг?
Ўз болангни қотилига айландинг, тушуняпсанми қотилига айландинг?
Каромат йиғлаб гапирди
—Нималар деяпсиз ойи?
Сардорни овози қалтираб чиқди.
—Нима дейишим керак? Хуморани боласи нобуд бўлди.
—Бўлиши мумкин эмас.
—Анави қирчанғи эса, ногирон бола туғди. Сен ва ўшани нас юрганинг, болаларга урди.
—Эй худо..
Сардор чуқур ухх тортди.
—Энди буни фойдаси йўқ, ғишт қолипдан кўчган. Мен дадангни чақирдим, келиб ўзи хал қилсин.
—Дадамни нега чақирасиз?
Сардор оғриқдан инқиллаб гапирди
—Хуморани дадаси хам етиб келади, кейин кўрасан томошани. Дадаси энди тинч қўймайди, охригача боради. Набираси нобут бўлди, тинч ўтирмайди энди, ҳиёнатда ушландинг буни жазоси анниқ, оғир бўлади.
Каромат ташқарига чиқиб кетди.
—Энди нима қиламан?
Сардор қўрққанидан ўзига ўзи шивирлади.


💫💫💫💫


—Опа, куйган аёлни юзидаги бинтини олишибди, қандайдир таниш кўрдингизми?
—Хеч кимни кўришни хохламаётган экан, асабийлашмасин деб кирмадим. Кейин у мени сохам хам эмас.
—Мен тасодифий кириб қолдим. Мени кўриб қандайдир ғалати бўлиб қолиб, орқага қараб олди.
Муниса бепарво гапирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤43🤔4