#Уткинчи_дунё
#No_162
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Аббосни ойиси кеча келган экан, шу ой охирига тўйни қилайлик деяпти.
Мунира бепарво ўтирган синглисига қаради.
—Э опа, мен хали у йигитни яхшилаб танишим керак, характерини билишим керак.
—Учрашмасанг, гаплашмасанг қаердан биласан характерини?
Тўйдан кейин ўрганиб оласан.
—Сизлар мендан қутилиш мақсадида, тўйни тезлатяпсиза?
—Қанақа қутилиш?
Ахир сени бахтли бўлишингни хохлайман.
—Мен хали энг бахтли қиз бўламан опажон.
—Иншааллоҳ, худо хохласа. Лекин шунга харакат қилиш хам керак.
—Мен ишларимни қилай. Бугун бизникига борасизларми?
—Боришим керак, Умарни туғулган куни экан, сен эртароқ бориб тайёргарлик кўр. Нур опа хурсанд бўлиб қолади.
—Ундай бўлса, мен тушликни уйда қиламан. Сиз мени ишларимни хам текшириб туринг. Янги беморлар келган, шуларни назорат қилиб турасиз.
—Майли боравер, шунча одам қараб турамиз. Фақат бугунчалик, эртага сахар етиб келиш шарти билан.
—Хўп, мен кетдим. Қандай яхши мазза қилиб дам оламан.
Муниса, керишиб қўйди.
—Вое, ишлаб чарчаб кетдингми? Яхшилаб дам ол.
Кечга роса ишлайсан биз кетгач..
Мунира мириқиб кулди.
—Ха кулинг, кулинг...
Муниса лабини бурди.
💫💫💫💫
—Хали ёш экансиз, нега бу ерда сиз?
Ёши катта бир онахон, Латофатга сўз қотди
—Ўз фелим, танлаган хаёт йўлим туфайли.
Латофат, хиссиз жавоб берди.
—Ўзингиз танлаганмисиз бу хаётни?
—Афсуски ха..
Ўз фарзандларим ва турмуш ўртоғимга рахм қилмадим. Уларни эшитишни хохламадим, қалбига қулоқ тутмадим. Яна қай бирини айтай?
Латофатни, кўзларидан ёш беизн ва бетиним оқарди.
—Биз, ёшлигимиз ва чиройимизга ишониб хаётимизни барбод этганлармиз. Хеч биримиз оппоқ эмасмиз, тўғри нокас болалар хам бор, лекин бизда хам айб бор
Фелимизни ва тилимизни ёмон қилганмиз, оқибатда эса шу ерларга келиб қолдик.
Хамрох аёл минг пушаймонлик билан гапирди.
—Сизни хам хаётингиз мендек ўтганми?
Латофат кўзидаги ёшни артиб, ёнидаги аёлга қаради.
—Мен хам бир ношуд ва хасадгой аёл бўлганман. Бирортасини иши ўхшаб кетса хам кўра олмасдим, жигарларим билан кўришганда хам, албатта биттаси билан уришиб, йўқ жойдан жанжал қилиб келардим. Уйимга биров келишини хохламасдим, оқибатда уй қабристондек жим эди. Эрим ва мен ёлғиз яшардим, ўғлиларим четда юрарди қизларимни узатгандик. Хатто қудалар ва куёвларни хам қўймас эдим. Махалла мендан безор эди, ўғлим келди уйладим, кейин менга келин тайёр дасмоя бўлди, кунда уруш жанжал қилардим. Келинимни кўзини очирмасдим, хамма ишидан ўян топардим, лекин хамма иши саранжом эди. Шунда хам топардим, махаллани аёллари уйимга кириб, саранжом ва озодалигига хавас қилишарди. Лекин мени келинимдан кўнглим тўлмасди, қўлига бир тийин пул бермасдим, пул топса тийинигача суғуриб олардим.
Аёл бу гапларни чуқур афсус ва кўз ёшлар билан айтарди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤51🤔17🔥8😢2