📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_164


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Тўйни анниқ қилдик, энди гина қудратни унутиб ойимни олдига бориб, дуо олиб келайлик. Нима қилган тақдирда хам, онамиз бўлади.
Мунира, секингина гап бошлади.
—Опа, анави итни ўз оёқларим билан бориб, кўриб келишимни хохлайсизми?
Муниса алам билан гапирди
—Мен уни демадим. Ойимни дедим.
Мунира, Мунисани тинчлантиришга уринди
—Ўша уйга борсангиз, албатта ўша итни хам кўрасизми?
Кейин мен ойингизни хали кечирганимча йўқ, кўргингиз келса бориб келаверинг, мени қовоғим учиб турган жойи йўқ.
Муниса, эшикни қаттиқ ёпиб, ташқарига чиқиб кетди.
—Эх синглим, ойим хам бизга яхши бўлсин деганда. Она бўлсанг она қадрига етасан, хозир ёшсанда гулим.
Мунира ўзига ўзи гапирди.
—Ассалому алайкум дадаси.
Мунира телефонини олиб Ботирга қўнғироқ қилди.
—Ваалайкум ассалом, гўзалим нима гап?
—Тинчлик, мен дўкон айланмоқчи эдим. Марям опам, фарзандлик бўлибди, кўриб келмоқчиман.
—Марям, ўзимизни Марямни?
Ботирни юраги алланечук бўлди.
—Ўзимизни Марям опам, ўғил фарзанд кўрибди.
—Хурсандман, яхши бўлибди
Болалар қаерда?
—Болаларни Назо опам олиб кетган, улар йўқлигидан фойдаланиб қолмоқчиман.
—Ундай бўлса, хозир Жамани юбораман. Бирга олиб боради
—Шарт эмасди, ўзим боравераман.
Мунира энса қотирди
—Йўқ, озгина кут. Тез етиб боради. Эхтиёт бўлиб бориб келинглар, болаларни олдига мен бораман.
—Рахмат сизга.
Мунира кулиб гапириб телефонни ўчирди.
—Энди Жамани оғзини қандай беркитаман.
Мунира, телефонини қўлига уриб ўйланиб қолди.


💫💫💫💫


—Қандайдир танишсиз, озроқ юзингиз ва қошларингиз куйгани эвазига танишим қийин бўляпти.
Мени танияпсизми?
Муниса, Розияни олдига кириб узоқ ўйланди.
—Йўқ.
Розия таниб қолмаслиги учун, секин гапирди.
—Шошманг, мен билан озроқ гаплашинг.
Тескари қараб олган, Розияни олди томонига ўтиб гапирди.
—Хохламайман...
Розия асабий гапирди
—Овозингиз хам таниш.
Сиз халиги..
Муниса Розияни кўзига термулиб, Розия кеннайимсиз шундайми?
—Йўқ, кетинг.. ёлғиз қолишни хохлайман.
Розия шайтонлаб бақирди.
—Анниқ ўшасиз. Лекин бу ерга қандай келиб қолдингиз?
—Тинч қўйинг Муниса...
Розия йиғлаб юборди.
—Кеннайи, уй ёндими?
Шундай бўлса ойимга нима бўлди?
Муниса, ичидан эзилди.
—Уй ёнмади, мен у уйни ойингизга ташлаб чиқиб кетганман.
—Анави бирга ёнган эркак ким?
Турмушга чиқдингизми?
Тоғамчи?
Мунисани ичи тўлла савол эди.
—Хозир гаплаша олмайман, бошқа сафар гаплашайлик.
Розия илтимосли гапирди
—Майли ўзингизга келиб олинг, кечгипайт сменада қоламан. Бирга гаплашамиз.
Нилу...
Муниса, хамширани исмини айтиб бақирди
—Лаббай опа.
Хамшира югуриб кирди
—Бу беморга яхши қара, нима деса мухайё қил.
Тушундингми?
—Хўп бўлади.
—Майли мен кечга кираман ёнингизга, гаплашамиз.
Муниса хонадан чиқиб кетди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤33👍12🤔3