📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_170


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ойим сизни тинч хаётингизни хам буздими?
Мунира қалқиб кетди.
—Қўйсангизчи, адвокатбе бошқача гапларни айтдику?
Муниса, ишонгиси келмасди.
—Айтяпманку, менга тухмат қилди деб. Ўша квартирага хам ойингиз, укам сени ташлаб кетиб, ўша ерда яшаяпти деб, мени алдаб жўнатди. Борганимда безори эркаклар ўша ерда экан мени зўрлашди.
Розия йиғлаб гапирди.
—Ростданми? Болачи, бола тоғамникими?
Муниса, хам ғалати ахволга тушиб қолди.
—Албатта, Мунира шу болани бирорта бефарзандларга бериб юборинг. Мен ногирон бола билан, қандай кун кўраман.
—Хеч қачон, ахир ўғлингиз йўқ. Пахлавондек ўғил кўрдиндиз, хали ногирон деб ном қўйиб олманг. Шунчаки нуқсонли дедим. Ўзи у болани кўрдингизми?
—Йўқ, ногирон деганингиз учун, кўришни хам хохламадим.
—Хамширага айтаман, олиб киради. Анча яхшисиз ўзингиз олдингизда олиб ётинг.
Мунирани жахли чиқди.
—Тоғам қаерда?
Муниса гапга қўшилди
—Зарини олиб қаёққадир кетган экан, қизимни кўришга борганимда хам, опам сочимдан судраб кўчага улоқтирган. Қизимни олиб кетганини айтган.
—Ойим шу даражада вахшийлашиб кетганми?
Мунира ўйланиб қолди
—Шунинг учун хам, умуман қидирманг. Хаётингиздан чиқиб кетгани яхши, ундай онани боридан йўғи яхши
Муниса жахл билан гапирди.


💫💫💫💫


—Сен бизга, ачиқ қилма. Хаммасига ўзинг айбдорсан, мен сенга юз марта айтдим.
Ўша билан гаплашма, уйинга олиб боришни ўйлама деб.
Рахима, тумтайиб ётган қизига дакки берди.
—Ойи, бурнимни тагида, менга хиёнат қилиб юрган экан. Нахотки мен буни сезмаган бўлсам.
Ўша куни уйга борганда, мени кўриб қотиб қолганди.
Мен лақма, мени кўришга келди деб ўйлабман. У бошқа мақсадда келган экан, шуни хам сезмабман. Ўз уйимда ўз эрим ва опам.
Хумора йиғлаб юборди
—Айбни биздан қидирма, мен эринг ва қайнонг қанча қаршилик қилдик. Сен хатто мендан кечиб хам юбординг. Неча ойлаб хабар олмадинг, бирор марта келиб кўрмадинг. Нега? Ўшани деб.
Ўша эрингни деб оиласидан воз кечган, қизини ўлимига хам ўзи сабаб бўлган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤34👍11😢5🔥2