📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_171


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Оббо, тоза жонга тегдингу сен. Бунча мижғовсан?
Муслимни минғиллаши жонига теккан доктор аёл, жеркиб гапирди.
—Мени ойимни олдига олиб боринглар, ойим яхши қарар эди, сизлар менга қарамаяпсизлар.
Муслим ёш боладек минғиллади.
—Онангни қаерда эканини билганимда, қўш қўллаб ташлаб келардик. Энди ўлгунингча шу ерда яшайсан ёки токи онанг олиб кетмагунча, кўп асабимга тегма жахлим чиқса, битта укол билан асфала софилинга жўнатиб юбораман.
Аёл, Муслимни қулоғига яқин келиб гапирди.
—Мени поччам қанақанги бой эканини биласизми?
Бир деганда сиздақаларни ўнтасини йўқ қилиб юборади.
Муслим хам бўш келмади
—Кулгимни қистатма, ўша бой поччангни уйига сиғмадингми? Ёки бой поччангни хам уйи йўқми?
Аёл мазахлаб кулди.
—Хали тузалиб кетай, сен билан хисоб китоб қиламан.
—Аввал тузал, кейин гаплашамиз.
Аёл ташқарига чиқиб, хамшираларга бақирди.
—Бу хонага хеч биринг киришма, овқат хам берилмайди. Оч қолса ақли киради, бурро тиллари калта бўлиб қолса зора.
Эшикни тарақлатиб ёпиб чиқиб кетди.
Муслим ортидан сўкинганча қолди.


💫💫💫💫


—Нега ўйланиб қолдинг.
Ботир хонага кириб, Мунирани юзидан ўпди.
—Ўзим шунчаки.
Болалар ухлашибдими?
Назо опам олиб чиқиб кетганди.
Мунира, билинтирмасликка харакат қилиб гапирди.
—Ухлашди, болаларни олдидан чиқяпман. Назо икки болани икки ёнига олиб ухлаяпти.
Болалар хам, катта бўлгани сари, Назони яхши кўриб қолишяпти.
Ботир севиниб гапирди
—Яхши кўришсинда, у хам оналари.
—Рахмат сенга, мени айбимни сен беркитиб турибсан.
—Хамма хам адашади. Мухими хатони тушуна билиш.
—Хозирги ақлим бўлганда, хамма хотинимдан фарзанд кўрган бўлардим. Болаларим хам катта бўлиб қолишарди.
—Албатта беш қўлни баробар деб ўйлаб, янглишгансиз.
—Мен хаммани ойимдек деб билибман. Хақиқий мухаббат, хақиқий аёл тафтини, хақиқий эрлик масъулиятини сендан кейин билдим. Сен мени саодатимсан. Агар сени учратмаганимда, халиям разолат ботқоғидан чиқа олмас эдим
Ботир Мунирани пешонасига лаб босди.
—Менга яна ширин фарзандлар туғиб берасанми?
Ботир, кўзини қисиб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤53🔥5👍2