📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_173


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Мехмонларни яхши қаранглар, мен бирма бир бориб саломлашишга вақтим бўлмаяпти
Мунира, қарияларни еталаб келган хамширани четга олиб тайинлади.
—Албатта, буёғидан хавотир олманг. Улар яна озроқ ўтирайлик, келинни кўриб кетамиз дейишяпти.
—Бемалол, чарчаб қолишмаса бўлгани.
Майли мен келаётган мехмонларга қарай унда.
Мунира хамширани елкасига уриб қўйиб, эшик томон кетди.


💫💫💫💫


—Ассалому алайкум, ёшларни бахтли кунига шерик бўлиш учун келган қадрдонлар.
Сухандон, даврани қизитгандан қизитарди.
—Даврамизга келинимизни дадажониси ва ойижонисини даврага таклиф қиламиз. Даврамизни очиб беришларини илтимос қилардик.
Сухандон ота она хақида шерлар айтарди.
—Жудаям гапга уста йигит экана.
Ўйланиб ўтирган Латофатни, ёнидаги шериги туртди.
—Нима? Ха...
Латофат, тинмай сайраб ётган йигитга қаради.
Атрофга алангларкан кўзлари, ўзи учун азиз бўлган чехрага тушди.
—Доимгидек гўзал, юзлари оппоқ ва тиниқ. Фақат бироз тўлишган Мунирага.
—Қизим...
Латофат ўрнидан туриб кетди.
—Қизалоғим, мени кечир .
Латофат столдан туриб икки қадам ташлади.
—Хуш келибсиз азиз мехмонлар.
Қулоғига чалинган, таниш овоздан таққа тўхтади.
—Ха бу ўша, Содиқ акам.. Нахотки Мунисамни тўйи бўлаётган бўлса.
Латофатни кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Ёнидаги аёл ким бўлди?
Латофатни кўзи, Содиқни олдида ял-ял ёниб турган Нурга тушди.
Қўшиқ қўйилиб, даврада Содиқ билан Нур хиром айлашарди
—Бўлиши мумкин эмас, нахотки Содиқ акам уйланган бўлса. Йўқ мен адашяпман, Содиқ акам мени унута олмайди.
Латофат ўзига ўзи гапириб, тинмай йиғларди.


💫💫💫💫


—Бунча кечга қолишди?
Мунирани хуноби ошиб, Ботирни олдига чиқди.
—Фотосессияга кетишибди. Хозир келиб қолади, вахима қилмай мехмонларга қара.
—Ха майли ундай бўлса.
Мунира, ўзини ушалмаган орзулари синглисида ушалаётганидан хурсанд бўлди.
—Болалар қани?
—Ичкарида кўтариб юришибди қизлар.
Мен мехмонларга қарай.
—Шошма...
Ботир Мунирани қўлидан ушлаб тўхтатди.
—Эшитаман..
Мунира Ботирга қаради
—Кўзингдаги дардни сезиб турибман.
—Қандай дард?
—Ушалмаган орзуларингни..
—Тушунмадим?
—Сен оқ кўйлак киймай, бундай дабдабасиз турмушга чиққанинг, хаммаси сени армонинг..
—Мени кўзимдаги дардни кўрибсизу, сабабини билмабсиз.
Мени кўзимдаги дард. Синглим онамни оқ фотихасисиз турмушга чиқаётганидан, сиз бошқа сабаб қидириб ўзингизни қийнаманг.
Мунира тескари қараб кириб кетди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤23🔥20