#Уткинчи_дунё
#No_174
#муаллиф_Қосимова_Нодира
—Қани бувижонларга Ассалом қилайликчи..
Хамшира қизлар, қариялар уйидан келган онахонларни олдига, Мунира болаларини олиб бориб хазл қилишди.
—Вой Машааллоҳ. Кимни боласи?
Аёллардан бири Мустафони қўлига олди.
—Бу Мунира хонимни болалари..
Эгизаклар, буларни ширинлигини қаранг..
Хамшира қиз, Асмони юзчасидан ўпиб қўйди.
Латофатни ичини ит тирнарди.
—Кўтарсам майли?
Латофат зўрға гапирди
—Албатта, мана олинг бувижониси..
Асмони қўлига берди
—Худди онасини ўззи бўлибди.
Латофат тўйиб хидлади.
—Вой ана келин келди. Қани бувижонлари болаларни берингларчи..
Латофатни қўлидан Асмони юлиб олиб кетди. Латофат ўтган бутун умрини кўз олдидан ўтказиб. Афсус билан кўз ёш тўкарди.
Тўйхона тўлла одам, биров бировни таниб бўлмас даражада кўп эди.
Латофат ўрнидан туриб, сахнага яқин келди.
Муниса ва Аббос тўйхонага ёр-ёр садолари остида кириб келишди. Ўртага оппоқ либосда, фариштадек бўлиб салом солаётган Мунисадан кўз уза олмас эди.
Икки қизи бир бирини қучоқлаб йиғлашарди.
Латофат эса ўзидан ўтганини ўзи биларди. Кўз ёшлари юзини юварди, шу онда бориб икки қизини махкам қучишни хохларди, лекин юзи чидамасди.
Турган жойидан қимир эта олмас эди.
💫💫💫💫
—Бахтинг тўкис бўлсин сингилжоним. Энг ёмон кунинг шундай ўтсин маликам.
Мунира кўзларида ёш билан Мунисани қучди.
—Онам ўрнида она бўлганингиз учун рахмат опажоним.
—Кўз ёшларингга чўктириб юборма бизни..
Аббос, секин Мунисани қулоғига шивирлади.
—Ажаб бўлибди. Чўктирсам биринчи сизни чўктираман.
Муниса лабини бурди.
—Хали кўрасан, қўлимга тушасанку?
Аббос, Мунисага бир неча см қолгунча яқинлашди. Мунисани юраги қинидан чиқай деди.
Давра тўрида икки жуфт оқ кабутарга хамма хавас билан қарарди.
Латофат хам кўз узмай қараб турарди.
💫💫💫💫
—Юринг ўтирайлик, негадир рангингиз оқариб кетган. Ахволингиз яхшими?
Ҳамшира қиз Латофатни елкасидан тутди.
—Ххаа, яхшиман..
Латофат кўзидаги ёшларни артди
—Жуда тасирчанг экансиз. Юринг уйимизга кетамиз, оғриб қолсангиз хонимдан гап эшитаман.
—Йўқ, кетмайман. Илтимос қизим мени олиб кетманг.
Латофат секин бориб шерикларини олдига ўтирди.
—Майли фақат кўп йиғламанг.
—Хўп, хўп йиғламайман.
Латофат шошиб яна қуйилиб келаётган ёшларини артди.
—Менга бир парча қоғоз ва ручка топиб бера оласизми?
—Албатта, хозир сумкамда бор.
Ҳамшира қиз, сумкасидан қоғоз ва ручкани узатиб ўзи кетди
📚 Ibratli Hikoyalar 📚

❤50😢11🔥7