📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_175


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қизим, кўзимни нури мунчоғим
Оппоқ либос шунақанги ярашибдики, фаришта мисолисан.
Сен ва опангга қилган зулмларим ва ёмонликларим учун кечир, оллоҳим мени шу даражада жазоладики, ўз боламни қаршисида туриб, пешонасидан ўпиб оқ фотиха бера олмасам, бир ёстиққа бош қўйган, умр йўлдошим кўз олдимда бошқа аёл билан бахтли бу кўрсатса.
Бу не холки, қилган ёмонликларим олдида ожиз ва беқарор қолсам.
Қани эди хаёт орқага қайтсаю, сен ва опангни кипригимда катта қилиб, хеч қачон кўнглингизга қарши чиқмасам. Сен ва опанг доим дуоларимдасизлар.
Бахтли бўлинглар, ёнингда туриб тўйингда бош бўлмасамда, оллоҳим четдан бўлса хам, қийналсам хам кўриш бахтини берди.
Хеч қачон ўйламаган эдим. Ўз фарзандимни тўйида, бир четда кузатиб, кўз ёшларга кўмилиб ўтираман деб. Не бўлса хам, бахтли бўлсанг бўлгани.
Куёв бола хам жуда келишган экан, бир бирингизга жудаям моссизлар. Бу мосликка хеч қачон кўз тегмасин.
Латофат вароқни таклади, ўрнидан туриб қоғозчани, ёш болачага бериб Мунисани кўрсатди.
Мунисано қўлига қоғоз етиб боргач, югуриб кўчага отилиб чиқиб кетди.
—Қўлингдаги нима?
Аббос, Мунисани туртди.
—Билмасам, ху анави болача бериб кетди.
Муниса қўлидаги қоғозни стол устига қўйиб, даврада рақсга тушаётган дугоналарига қаради..
—Синглим, хозир дадам билан Нур ойимни даврага чақирамиз. Сен хам пастга тушсанг, бирга рақс тушардик.
—Хўп, шундай қилинг бу ерда ўтиравериб, зих бўлиб кетдим.
—Бу нима?
Мунира қоғозни қўлига олди.
—Бир болакай ташлаб кетди, кимдир бериб юборибди
—Очиб ўқичи, қайси ошиғинг экан?
Мунира, Мунисани қулоғига шивирлаб кулди
—Э борингге..
Муниса кулиб, қоғозни қўлига олди, Мунира жилмайиб пастга тушиб кетди.
Мунира қоғоздаги ёзувларни ўқиркан, кўзларидаги ёшни тўхтата олмасди.
Кўзлари жовдираб, атрофга қарарди. Ўзи излаган чехрани топа олмай халак эди.
Аббос хам даврадагиларга қараб, Мунисага ахамият хам бермас эди.
—Қани тур кетдик..
Мунира келиб, Мунисани тортиб тургизди
—Нега йиғлайсан, юр бугун хурсандчилик кун. Бу дилномани кейин ўқийсан.
Мунира, Мунисани қўлидаги қоғозни олиб чўнтагига солиб, Мунисани мажбур олиб тушиб кетди.
Муниса пастга тушса ҳамки, кўзлари билан Латофатни қидирарди. Мунирага хат хақида айта олмасди хам. Содиқ билан Нур Мунисани қўлларидан ушлаб, рақс тушишга мажбур қилишарди, Мунисани кўнглига эса бу нарсалар сиғмасди.
Онасини соғинганини ич-ичидан хис қиларди.


💫💫💫💫


—Ол дўстим, озгина ичиб олсанг чимилдиқда хаяжонланмайсан.
—Қўйсангчи, илк кечага маст ахволда кираманми?
Биласан мен ичмайман.
—Ичмаслигингни биламан, чимилдиққа киргач, келинни олдида уялиб қолма дейман. Буни ичсанг, озгина куч бўлади.
Аббосни дўсти анчагина спиртли ичимликни ичирди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤36👍14🤔3