📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_182


#муаллиф_Қосимова_Нодира

Мунира, хатни ўқаркан ўрнидан сабчиб турди. Кўзларидан беихтиёр ёш оқарди.
—Онам қаердан юборган бўлиши мумкин бу хатни?
Мунирани мийясида чақмоқ ургандай бўлди.
Мунира шошиб телефонини қўлига олди
—Эшитаман Маликам.
Мунирани қўнғироғига Ботир жавоб берди
—Дадаси менга тўй видеоси ёки тўйхона камера ёзуви керак.
—Бунча ховлиқмасанг. Видео хали тайёр бўлгани йўқ. Тайёр бўлиши учун хам, вақт керак.
—Тез етиб келинг. Мен билан бирга бориб келамиз.
—Ўзи тинчликми?
—Кейин тушунтираман. Мен кўчага чиқиб тураман.
Мунира телефонни ўчириб, тез кийиниб пастга тушди.


💫💫💫💫


—Қизим тушликка, бирор нима солиб қўйинг. Мазза қилиб ичамиз, хозир эрингиз хам келиб қолади.
Саодат, Мунисага қаради.
—Хўп бўлади ойижон.
Қандай овқат ейишни хохлайсиз.
Муниса хушмуомалалик билан гапирди.
—Қандай овқатларни биласиз?
—Қандай овқатларни билмайсиз денг. Хаммасини биламан, кўнглингиз тусаганини айтинг, қилиб бераман. Бахо берасиз.
—Ундай бўлса, қани масаллиқларни олинг, биргалашиб аччиққина мастава қиламиз. Бугун бир сухбатлашайлик, эртадан мехмонлар келишни бошлашади, бир биримизга вақтимиз хам бўлмайди.
Эртага дадангиз хам дам олишга кетади.
—Дадажон қаерда хозир?
—Тонг сахардан чиқиб кетган, тушликка келади. Овқат тайёр бўлиши керак, келишига. Мен шунга ўрганганман.
Кейин, Маликани гапларига кўпам ахамият бермайсиз, чунки хали ёш уни устига жуда эрка бўлиб катта бўлган.
—Хўп бўлади.
—Дадангизни феъли хам бироз тор. Хўп деб қутиласиз.
Қани энди, тезроқ овқатни тайёрлайлик.
Саодат Мунисани елкасидан силаб қўйди.


💫💫💫💫


—Икки кун олдинги, ёзувларни очиб беринг.
Ботир, камерада ўтирадиган йигитни олдига кириб гап бошлади.
—Тинчликми? Бирор нима йўқолдими?
—Ха шунақароқ.
—Хўп, бошидан бошлабми?
Мана эрталаб мехмонлар келишидан бошланган жойи.
Йигит, ўша кунги камерани ёзувини қўйиб берди.
Мунира столга ўтирганча синчковлик хамма кираётган мехмонларни кузатарди. Кўзи таниш чехрани қидирарди.
—Бу ерини секинлатинг.
Мунира шошиб гапирди
Латофат бир гала аёллар билан тўйхонага кириб борарди.
—Нахотки ойим тўйга келган бўлса?
—Шошма бу сени ойингми?
—Хада, шуни учун келдикда.
Мана ойим.
—Ахир бу аёллар, қариялар уйидаги аёлларку?
Ботир хайрон қаради
—Нахотки ойим, мени ёнгинамда бўлсаю, мен билмаган бўлсам.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤31🤔13😁1