📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_184


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Майли сиз уйга боринг. Мени озроқ ишларим бор, хонамга бориб бир икки хужжатларни текширишим керак.
Мунира Ботирни ёққасини тўғрилаб гапирди.
—Хўп, бир соатдан кейин ўзим олиб кетаман.
Ботир Мунирани юзидан енгил ўпиб қўйиб кетди.
Мунира залдаги столда холсиз ўтирди.
Бироз ўйланиб ўтиргач, секин ўрнидан туриб, бошқа бўлимга ўтиб кетди. Латофат деворларни ушлаганча, хонасига қайтди.
—Яна йиғладингизми?
Сизни тўйга олиб бормасак бўларкан ўзи. Ўша кундан буён ғалатисиз.
—Ичим ёнмоқда, хеч бир нарса бунга даво бўлмайди. Оловни ўчира олмайман, бу олов мени бу дунёдан олиб кетади.
Латофат кўксига муштлаб гапирди.
—Ўзингизни қўлга олинг, мана мен хам хамма дардимни ичимга ютиб яшаяпманку.
Хеч кимим йўқ бу дунёда, шунда хам яшашга интилиб яшаяпман. Сизни болаларингиз тирик бўлса, бир куни албатта сизни кечиради.
—Қани эди, қани эди вақтни ортга қайтарсам
Биласизми? Кеча тўйга борган жойимиздаги келин, ўша ўша мени қизим экан
Латофат ўкириб йиғлади
—Нималар деяпсиз?
Хамрох аёл ирғиб ўрнидан турди
—Ха, ер юмалоқ эканини қарангки, айланиб ўргилиб ўз қизимни қариялар уйига келиб қолибман.
Оллоҳим мени жазолаш учун, ўз қизимни тўйига тасодифий юборди.
Қанчалик эзилганимни биласизми?
Турмуш ўртоғимни олдида, бегона аёл.
—Эрингиз уйланибдими?
Томоғига аччиқ йили тиқилди
—Ха ёш ва гўзалига уйланибди.
Мени ўрнимда бошқа аёл, қизларимни бошини силабди.
Мени хатто ўйлаб хам қўйишмади.
Латофат ўзини босишга уриниб гапирди.
—Оллоҳни қудрати буюк, карами кенг. Хозир хам қизингизни кўриб келдингизми?
—Ха қизларим бахтли экан.
Шунга хурсандман.
—Нега ёнига бормадингиз? Нега кечирим сўрамадингиз?
—Юзим чидамади. Энди тинч хаётига чангал солишни хохламайман. Бу ердан хам кетаман, мени кўрмаслиги керак.
—Ундай қилманг. Балки қизларингиз аллақачон сизни кечиргандир. Ахир хозир улар бахтли бўлса. Бунга сизни хам хиссангиз борку.
—Бунга хаққим йўқ. Қизларимни болалигини ўғрилаганман, бола бўлиб яйратмаганман. Энди бахтли яшашга хаққи бор. Эрта тонгдан бу ердан кетаман.
Латофат, жойига ёнбошлаб, бошидаги румолини махкам сиқди. Бош оғриғидан зериккан Латофат йиғлаб ухлаб қолди.


💫💫💫💫


—Ошхонадан бунча ширин хис келяпти.
Аббос ошхонага кириб онасини қучиб гапирди.
—Пазанда келиним, қўлларини ўйнатиб овқат қилдида.
—Ойи, дадам қачон кетаркан?
Аббос жойига ўтирди
—Тонг сахардан йўлга тушаман дегандай қилганди.
—Ха яхши, уй анча тинчиб қоларкан.
Аббос онасига қараб кулиб қўйди.
—Яхши бўлибди, келиним уйга анча мослашиб олади йўқлигида.
—Қизим, хозир дадангиз келади. Овқатни тайёр қилиб туришингиз керак.
—Хўп бўлади аяжон, овқат тайёр сузсам бўлгани.
Муниса жилмайиб қаради.
—Айнаниб кетай гўзал қизимдан. Худди кўнглимдаги келин топибсанда ўғлим.
Саодат Мунисани мақтаб қўйди.
—Ойи биласизку мени дидимни.
Аббос кулиб қўйди. Муниса Аббосга қараб лабини бурди.
—Ассалому алайкум
Ошхонага виқор билан Камол кириб келди.
—Ассалому алайкум дадажон.
Муниса шошиб сарисини бошига ташлаб, салом солди.
—Рахмат, кўп яшанг бахтли бўлинг.
Камол Жойига ўрнашди.
—Келин, сарпойингизга онангиз румол қилганми?
Камолани тўсатдан берган саволига, Муниса гангираб қолди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤46