📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_185


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ха, борр...
Муниса хаяжонланиб кетди.
—Онангиз тарбия берганми?
Ошхонага румолсиз кирма деб.
—Тарбиямдан хавотир олманг, етарлича тарбия олганман.
Муниса дадиллашиб гапирди.
—Ха тўғри. Етарлича олган экансиз.
Камол, қўлини қовуштирди.
—Дадаси чойдан ичинг.
Саодат Камолга чой узатди.
—Ўзинг ич, мен келинни қўлидан чой ичаман. Қани чой қуйишни билармикан.
Муниса чойдан қуйиб узатди.
—Рахмат, озгина камчилик бор ўргатиб қўямиз буёғини.
Камол чойдан хўплади.
—Ассалому алайкум
Ошхонага ёши ўн олтилар атрофида Шайдо кириб келди.
Муниса шошиб салом солди.
—Кўп яшанг янгажон.
—Асал қизим турдингми?
Камол Шайдони эркалаб қўйди.
—Уйқуга тўймадиму, майли бўлади.
Шайдо дастурхонда турган, қип қизил олмани карс этиб тишлаб столга ўтирди.
—Эрталабдан буён ухлайсан, хонангдан чиқмайсан, яна уйқуга тўймадим дейсана?
Саодат қошини чимирди
—Ойи дарс қилдим. Биласиз имтихон яқин, мен хам янгамга ўхшаб доктор бўламан, хали кўрасиз.
—Илохим, нийятингга ет қизим.
Бугундан кейин, эрта туриб янганга қарашиб юборасан. Эртадан мехмонлар янгангни кўргани келишни бошлайди.
—Нега экан? Келин деган номи бор, хамма ишга улгуришни ўргансин, эртага қизимни узатиб юборсак, сен қарашасанми?
Камол, Саодатни гапини бўлди.
—Бу нима деганингиз дадаси, янгасидан кўп нарсаларни ўрганади. Турмушга чиқса қийналмайди.
—Бошига тушса қилади, сен келинни хозирдан эркалатиб юборма.
Муниса қандай овқат еганини хам билмай ўтирди, охири чидай оламади.
—Менга хеч кимни қарашиши шарт эмас, ўзим хаммасига улгураман.
Муниса, гапга қўшилди
—Сиз дадамга гап қайтаряпсизми?
Шайдо қўлидаги олмани, столга қўйиб Мунисага қаради.
—Бас қил. Эрталабдан бошламанглар, хеч бирингизни гапингиз гапингизга тўғри келмаяпти.
Юр Мунис, кийимларимни тайёрлаб бер бир жойга ўтиб келишим керак.
Аббос ўрнидан туриб, Мунисани қўлидан ушлаб ошхонадан олиб чиқиб кетди.
—Биринчи кундан шу ахвол.
Шайдо асабий дадасига қаради
—Ўчир овозингни. Сен аралашма, эртага бошқа уйга келиб бўлиб боришингни ўйла. Бечора қизни биринчи кунини хам бурнидан чиқардингиз, эсда қоларли қилиб.
Саодат ўпкалаб гапирди.
—Хозирдан эгиб олмасанг, кейин эгилмайди. Сен аралашма ўзим тарбиялайман бу келинни.
—Эркак кишини ўз ўрни бўлади, келинни тарбиялаш, эркак кишига эмас. Мен ўлганим йўқ хали, ўлганимдан кейин, хохлаганизча тарбиялашингиз мумкин.
Саодат ўрнидан туриб, эшик олдига етгач. Ортига ўгирилди.
—Идишларни ювиб, ошхонани саранжомлаб чиқиб кет.
Мунисахон чиллалик шом бўлиб қолди, Аббосга хам айтаман, хеч қаерга кетмайди.
Саодат ошхонадан чиқиб кетди.
—Кўрдингизми дада, буларга мен хизматкорман ўзи?
Шайдо кўз ёш қилди
—Идишларни хаммасини раквинага солиб қўйиб, дамингни ол. Ўзи чиқиб тозалайди, нега олганмиз уни.
Камол сочиқга оғзини артиб, ўрнидан турди.
—Хўп бўлади дадажон.
Шайдо шоша пиша идишларни раквинага ташлаб, хонасига югуриб кетди.


💫💫💫💫


—Дадамни гапларига ахамият берма, уларни феъли шу.
Хонага киргач, Аббос кўзлари ёшга тўлган Мунисани кўз ёшларини артди.
—Эркак киши нега аёлларни ишига аралашади.
Ахир буткул бошяланг эмасдимку, мана кичкина бўлсада шарф бор бошимда.
—Дадам шунақа, хўп дейсан қутиласан.
Мен борманку ёнингда.
—Сизни борлигингиз қизиқ эмас мен учун, мен бу уйда дадам учун турибман. Тез орада кетаман, дадангиз хам, синглингиз хам, сиз хам қутиласиз.
Муниса, Аббосни қўлини елкасидан силтаб, узоқлашди
—Сени кетказиб қўядиган ахмоқ бор эканми?
Аббос, Мунисани ортидан келиб қучди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤44👍5