📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_187


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Тонг сахардан эшик кўчаларни супуриб, чангларни артиб хамма жойни чинни чироқ қилиб, қўйган Муниса нонушта тайёрлашга тушди. Кеча пишириб қўйган ширинликларию, унга қўшиб яна қуймоқдан тортиб салатларгача тайёрлаб, байрамона қилиб дастурхонни безатиб қўйди.
—Ўххўў, бугун кимнидир туғулган куними?
Тонг сахардан бунча харакат.
Камол ошхонага кириб келди.
—Ассалому алайкум дадажон, яхши дам олдингизми?
Муниса шарфини ёпиб салом солди.
—Ваалайкум ассалом.
Рахмат отдекман.
Камолга столга ўтирди
—Аяжоним чиқяптиларми?
Муниса чой узатиш баробарида гапирди
—Аяжонингизни билмайман, бориб қизалоғимни секин уйғотиб чиқинг. Аббос турдими?
—Йўқ хали. Хозир хаммасини чақириб келаман.
Муниса тез ошхонадан чиқиб кетди.
—Аяжон..
Муниса Саодатни эшигини таққиллатди
—Кираверинг қизим.
Ичкаридан келган овоздан, Мунисани кўнгли ёришиб эшикни очди
—Яхши дам олдингизми аяжон?
Ахволингиз яхшими?
—Ха яхшиман Алҳамдулиллаҳ.
Ўзингиз яхши дам олдингизми?
Саодат Мунисани қучоқлаб гапирди
—Нонуштага чиқинг, хамма нарса тайёр.
—Албатта, энди чиқмоқчи бўлиб тургандим
Бунча сахар туришингиз шарт эмас, бироз дам олиб кейин туринг. Қаранг соат энди беш бўляпти.
—Хўп бўлади аяжон.
Мен Шайдохонни чақириб чиқай, кейин ўғлингизни.
—Шайдони ўзим чақираман, сиз эрингизни уйғотиб тез ошхонага чиқинглар.
—Хўп бўлади.
Муниса минг хаяжон билан хонасини эшигини очди.
—Нима қилиб ётибсиз, сизга алохида таклиф керакми?
Диванга ястаниб ётган Акобирдан узоқ туриб гапирди.
—Сени ўйлаб ётибман, шунчалик хам оппоқ ва бенуқсон қиз бўласанми?
Аббос Мунисага қараб кулди.
—Сизга жуда яхши мавзу бўлибманку?
—Бўласанда, ким сенга бунча чиройлик бўлсин деди.
Аббос, ётган жойидан туриб оътирди.
—Қорнингиз оч эмас экан, ётаверинг. Нонуштага чақиргани кирган эдим.
Муниса қошини чимирди
—Қорним оч, балки сени еб тўярман?
Аббос бир деганда, Мунисани қўлидан тортиб, қучоқлаб олди.
—Бу нима қилганингиз, қўйиб юборинг
Муниса питирлади
—Питтирлама, қушчам қанотларинг синиб қолмасин.
Аббос Мунисани оппоқ юзига термулди.
—Мен эшикка чиқишим керак, қўйиб юборинг
Муниса ялинчоқ охангда гапирди.
—Хозир қўйиб юбораман, лекин бугун мени қўлимдан чиқа олмайсан, бугун меники бўласан.
Аббос Мунисани қулоғига шивирлаб, юзидан ўпиб қўйди.
Қўлларини бўшатди.
—Чучварани хом санабсиз, мен хеч қачон сизники бўлмайман.
Муниса ўрнидан туриб, кийимларини тўғриларкан, Аббосга қараб гапирди
—Нима дединг?
Аббос ирғиб ўрнидан турди, Муниса югуриб қочиб чиқиб кетди
—Хали қўлимга тушасанку, ярамас.
Аббос, Мунисани ортидан кулгача чиқиб кетди.

https://t.me/yodga_olamiz

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51😁6