📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_191


#муаллиф_Қосимова_Нодира



—Мана хужжат, хаммаси хаққоний ва имзо чекиб расмийлаштирилган.
Розия уйни сотган харидор, келиб хужжатларни кўрсатди.
—Мен имзо қўйганман, лекин пулни ярмини бергансиз.
—Бу гапингизга ким ишонади?
Ким пулни тўлиқ олмай туриб, имзо қўяди?
—Тўғри, пул тўлиқ олингач, имзо чекилади. Бу гапингизга мен хам ишонмай турибман.
Самад, гапга қўшилди
—Уйни бўшатганингиздан кейин бераман деганди.
Мен ишонибман.
—Хуллас хохлаган жойингизга боринг. Пулни олган видеоларингиз хам бор бизда, орамиз очиқ.
—Қаматаман, судга бераман.
Розия бақирди
—Бу аёлдан хушёр бўлинг. Яхши аёл эмас экан, суриштириб билганман қандай аёллигини.
—Сен яхшимисан?
Розия ўрнидан туриб бақиришда давом этди
—Ахволингга бир қара, одам қараса жирканади.
Худо уриб қўйибдику сени.
Майли ака, бу аёлни уйингизда сақлаб ўтирманг.
—Майли яхши боринг.
Самад мехмонни кузатиб қайтгач, Розияга қаради
—Сиз хам харакатингизни қилинг, бирор жойдан уй топиб бугун чиқиб кетинг. Мехмондорчилик тугади
Самад ичкарига кириб кетди, Розия нима қиларини билмай ўйланиб ўтириб қолди.


💫💫💫💫


—Ойи, дадамни кузатишга борасизми?
Аббос, Камолни чемадонини судраб ташқарига чиқди
—Йўқ, яна бир дунё дашном эшитаманми?
Саодат, боришни хохламади
—Мунис юр айланиб келасан.
Аббос, Мунисага гапирди.
—Янги келинга кўчада нима бор. Уйда шунча иш, ишларини қилиб ўтирсин. Мана мени эрка қизим, кузатиб қўяди.
Камол ичкаридан, Шайдони қўлтиқлаб чиқди.
—Мени бориш нийятим хам йўқ асли, хавотир олманг дадажон..
Муниса дадажон сўзига урғу бериб гапирди
—Келин, анави уйни ортига ўтсангиз, ғишт тўкилган. Жуда хуник туради, кунда кунда қилиб ташиб, ху анави бурчакка териб қўйинг.
Камол, ховлини бурчагини кўрсатди.
Муниса, савол назари билан қаради.
Ўша орқани хам, ёғ тушса ялагудек қилиб тозаланг. Тўй олди усталар, шошилишда хамма нарсани ўша томонга отиб ташлашган эди.
—Менга гапиряпсизми?
Ёки ўғлингизга?
Муниса қўлини орқага қилиб, бошини тик тутиб гапирди
—Сизга?
Гапини бўлган келинига, ғалати қаради
—Мен аёл кишиман, худди қизингиздек бировни эркатой арзанда қизиман.
Қани қизингизга шу ишларни қилдирасизми?
Мунисани гапидан хаммаси қотиб қолди.
—Қизим нега қилар экан?
—Мен нега қиламан экан?
Бизни уйда эркакларни ишини, аёллар қилмайди.
Роса дамни олиб келиб, бир бошдан тушиб тозалаб берсангиз, мен супуриб туришим мумкин.
Яхши дам олиб келинг.
Муниса тескари қараб, ошхона томон юриб кетди.
Камол умрида хеч ким, бундай муомила қилмагани учун, қотиб қолди
—Бу келинни тили чиқяпти. Кўрсатиб қўяман ҳали
Камол, нафрат билан Муниса кетган томонга қаради
—Қўйсангизчи дадаси. Уйдаги ишларни тиндириб қиляпти, у ростиям эркакларни иши бўлса.
Саодат Мунисани ёнини олди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🔥1