📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.22K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_193

#муаллиф_Қосимова_Нодира


Тун оғиб борарди, Розия боласини йиғлашидан уйғониб кетди. Хар не қилсада, боласини овута олмасди, қорни оч бола Розияни сутига тўймасди. Розияни қорни хам очиб кетган эди.
Яна дарвоза қўнғироғини чалишга тушди.
—Дадаси боядан бери дарвоза қўнғироғи чалиняпти.
Каромат ёнида ухлаётган, Салимни туртди.
—Кечасида ким бўлиши мумкин?
Салим кўзини ишқалаб ўрнидан туриб, устига ҳалатини илди.
—Сизга ким керак?
Кечасида ёш бола билан, нима қилиб юрибсиз?
Салим Розияга қараб хайрон бўлди.
—Дадажон, бу сизни набирангиз.
Розия болани Салимни қўлига бериб, холсиз ўтириб қолди.
—Нима? Набирам?
Салим қуйиб қўйгандай, ўғлига ўхшайдиган болага қараб қотиб қолди.
—Ким экан дадаси?
Ичкаридан Каромат чиқди.
—Ялмоғиз, бу ерда нима қиляпсан?
Кароматни фиғони фалакка етди.
—Илтимос борар жойимиз йўқ. Ахир сизларни набирангизку?
Болани кўтариб қотиб турган Салимга қараб ёлворди.
—Болани ўлган деган эдингку?
Салим, Кароматга нафрат билан қаради.
—Дадаси, бу яхши аёл эмас. Уйга киритмайман буни...
Каромат, қўрққанидан зўрға гапирди
—Набирасини кўчада қолдирадиган эркак эмасман. Ичкарига киринг.
Салим болани олиб ичкарига кириб кетди.
—Дадаси, бу нима қилганингиз?
Ахир бу никоҳсиз туғилган харомику..
—Ўчир овозингни...
Мени набирам хақида гапиряпсан. Эртага домлани чақирамиз, никоҳ ўқиб қўяди набирам мени кўз олдимда катта бўлади.
Сен мени кетимдан пойлаб юргунча, ўғлингни пойламабсамда.
Битта аёлни оиласини бузиб, хомиладор қилиб туғдириб қўйгунча қаерга қарадинг.
Салим, Кароматга нафрат билан қаради.
Розия индамай ичкарига кириб, бошини эгиб турарди.
—Қизим, болани олиб ичкарига киринг. Эртага бафуржа гаплашиб оламиз. Анави хона бўш.
Салим, рўпарадаги хонани кўрсатди.
—Рахмат сизга.
Розияни қўллари қалтираб, болани олди.
Салимни сири ва савлатидан бироз чўчиб кўзларига қаради.
—Кечиринг, мен хаётим бундай бўлишини хохламаган эдим.
Розия секин гапирди
—Беайб парвардигор. Ичкарига олиб киринг болани.
—Дадаси махалла нима дейди?
Каромат зинага ўтириб дийдоёни бошлади.
—Махаллада, бўладиганинг бўлиб бўлди. Махаллада шарманда бўлиб улгургансан, энди бу ох вохинг бекор.
Салим хонасига кириб кетди.


💫💫💫💫


—Ўзига келмаяптику доктор?
Мунира, Латофатга қараётган докторга гапирди.
—Сабр қиламиз. Ўсимта тобора катталашмоқда, қимирлатиб бўлмайди. Четдан келган шифокорларга кўрсатдим, ўзига келгач бир қатор текшириб, операция қилиб ўсимтани олиб ташлашга келишдик.
—Яхши, демак олиб ташласа, узоқроқ яшаш эхтимоли катта шундайми?
—Албатта, қўлимиздан келган хамма ишни қиламиз. Режимни сақлаб даволаймиз.
—Бу қандай пайдо бўлган?
—Боши қаттиқ лат еган, у ерда сув тўпланган кейинчалик у ўсимтага айланган.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤51👍15👏3😢2