📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_203


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Қўяверинг ойи, опам шу кунларда анча асаби бузилди. Хамма ғалва опамни бошида, янаям жуда сабрли ва иродали қилиб дунёга келтирган экансиз.
Мен битта қайнотамни инжиқлигию, қайнисинглимни эркалигини кўтара олмаяпман. Опам хаммани ташвишини бирдек кўтаради, ва хал қилади.
Муниса, Латофатни олдига ўтириб, ўйчанг гапирди.
—Мунира ёшлигидан шунақа, оғир босиқ қиз бўлган. Шунча ишлаб хам бир шипини эшитмаганман, қолаверса сени хам. Бечора қизимни мажбурлаб турмушга бердим, бойлик илинжида хатто куёвни ёшини хам ҳисобга олмадим.
Латофатни кўзларидан ёш оқди.
—Мухими, опам хозир бахтли. Ботир ака опамни қаттиқ севади, тўртта хотиндан кечиб, опамни танлаб фарзандлик бўлди.
—Опангни ичидан нима ўтаётганини сен ва мен қаердан биламиз?
Ўзини бахтли тутиб, кўздаги ёши ва дилдаги оғриқларини кулгу ортига яширади.
—Тўғри, опам мен учун хам опа, хам ака.
—Аканг борку?
Ундай дема, аканг хам озроқ қулоқсиз бўлди, лекин сен ва опангни яхши кўради.
У холида қаерларда экан бечора болам.
—Мени ундай акам йўқ. Ундай акани боридан йўғи яхши, ундан нафратланаман...
Муниса қалби дард билан гапирди
—Ундай дема қизим. Сенга нима ёмонлик қилди? Бунчалик ёмон кўришинг учун.
—Нима ёмонлик қилди?
Хабарингиз йўқми?
Мени номусимни топташга уринди, мени шарманда қилишига бир бахия қолди.
Ўша пайтда опам келиб қолмаганда, мен қаршингизда бундай турмасдим. Аллақачон қабрим устидан гул ўсиб чиқган бўларди.
—Йўқ, ундай дема?
Қанақасига? Номус...
—Ха номус ойи.
Нега ногирон бўлиб қолганини хам айтмагандир, эркатой ўғлингиз?
Муниса йиғлаб юборди.
Ўлса хам рози бўлмайман, ўлсам хам кечирмайман.
Муниса югуриб хонадан чиқиб кетди, Латофат хеч нимани тушунмай карахт ахволда қолди.


⭐️⭐️⭐️⭐️


—Дадажон, розиман денг. Ўтган иш ўтиб кетди.
Мунира, Содиқни қучиб Муслимни олиб киришган хонага етаклади.
—Розиман ўғлим, сўроқ саволинг осон бўлсин, жойинг жаннатда бўлсин.
Содиқ, хонага кириб Муслимни қулоғига шивирлади.
—Акажон, мени кечиринг. Сизни шу ахволга солганим учун кечиринг, мен сиздан розиман, сиз хам мендан рози бўлинг.
Мунира йиғлаб Муслимни юзини силади.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤30👍11💔8🤔2😢1