📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_204


#муаллиф_Қосимова_Нодира


Орадан уч кун ўтди.
—Сизга нима бўляпти?
Латофатни олдига кирган хамшира, олдига ўтирди.
—Хеч нима?
Латофат бехол гапирди.
—Хозир докторни чақирай, сизни бир текшириб қўйсин. Негадир бошқачасиз.
Хамшира югуриб чиқиб кетди.
Латофат, секин ёнбошлаб олди.
Бир оздан кейин, Муниса югуриб кирди.
—Ойижон, яхшимисиз?
Муниса, Латофатни ўзига қаратмоқчи бўлди.
Латофатни қўллари, шилиқ этиб пастга тушди.
—Ойижооннн....
Муниса жон жахти билан бақириб, ерга ўтириб қолди.
Мунисани чинқириқ овозини эшитган докторлар югуриб киришди.
Икки томонда, иккиси хушсиз ётар эди.


💫💫💫💫


—Дадажон, мана уч кундан буён шу ердамиз. Хамма расм русмларни бажардик, энди уйга қайтсак. Қолган маросимларни уйда эхсон қилиб ўтказиб қўяверамиз.
Мунира, ўйланиб ўтирган Содиқни олдига ўтирди.
—Шуни ўйлаб тургандим. Хаммамизни телефонимиз ўчиқ, уёқдан хабар хам ололмадик. Болаларни хам соғиндим.
—Ундай бўлса, мен тайёргарлик кўрай. Бугун жўнайлик, кечга қолмай.
Мунира ташқарига чиқиб, уйларни тозалаб еғиштиришга тушди.
—Хотин қийналма, шу ерда яшаётганларга озроқ пул берсак ўзлари тозалаб олишади.
—Йўғе дадаси. Тезроқ кетайлик, шу ишларни тамомлаб.
—Шундай қилайлик, бу ерда одамни юраги сиқилиб кетдику.
Айниқса болаларимни соғиндим.
Ботир эгизакларни ўйлаб энтикиб қўйди.
—Мен хам соғиндим уларни. Яхшиямки Назо опам бор, болаларга беминнат қарайди.
Мунирани юзига кулгу югурди.


💫💫💫💫


—Нега хушидан кетади?
Келинингни бирорта дарди бор шекили?
Камол, Саодатга жахл қилди.
—Ундай деманг дадаси, онаси касал хабарингиз бор.
Онасини ахволи ёмонлашиб қолибди, хозир комада ётибди. Келинингизга буни айтмадик, билса яна бирор нима бўлмасин деб.
—Келининга айтиб қўй. Болага бирор гап бўлса у уйда бир минут хам яшамайди.
—Нийятингизни яхши қилинг.
Худо хохласа, ўша болани ўзимизга атаган бўлса хеч нима қилмайди.
—Огохлантириб қўйганим яхши, кейин менга айтмади дема.
Майли мен хам эртага йўлга чиқаман, ўзим бориб уй мухитини йўлга солмасам, хамма гапни эшитяпман. Уйда нималар бўлаётганини.
—Бу уйдаги лакатирлар хам, чақиб зерикмайди. Уни устига бўрттириб айтади.
Саодат, Шайдога гинали қараб қўйди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤41👍12👏8🔥5🤔3💔2