📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_208


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Уф, бунча қолиб кетишдия?
Муниса, операция хонаси эшиги олдида тинмай юрарди.
—Оллоҳим, онамни жонини сақла, бизлардан олиб қўйма. Мени етим қилма, энди онамни мехрини хис этганимда, буни мендан олиб қўйма...
Муниса юрган йўлида Оллоҳ билан гаплашарди.
—Мунисахон, ўзингизни олдириб қўясиз, ўзи яқинда яхши бўлиб чиқган бўлсангиз. Яна хомиладор холингизда тушлик хам қилмадингиз..
Хамшира аёл, Мунисани қўлларидан тутди.
—Эх опажон. Онам у ахволда ётса, мени кўнглимга тушлик сиғадими?
Мунисани кўзлари жовдираб гапирди.
—Болангизни ўйланг, ахир сизга оч қолиш мумкин эмас.
Юринг озгина қорнингизни алдаб олинг, вақт хам тез ўтади шунда.
—Рахмат сизга. Кириб кетишганига тўрт соатдан ошди, энди чиқиб қолишади.
Муниса, каридордаги столга холсиз ўтирди.
Яна кутишлардан кейин, Мунира бўй кўрсатди.
—Опажон.. ойим яхшими?
Муниса, шошиб ўрнидан турди
—Эрталабдан буён шу ердамисан?
Мунира хавотир билан синглисига қаради.
—Бу мухим эмас, ойимни ахволи яхшими?
—Хозирча яхши. Четдан келган докторларга қўйиб бердик, ўзлари қилишди.
Худо хоҳласа хаммаси ортда қолди, буёғи яхши бўлади.
Мунисани қучиб гапирди.
—Дадам келмадими?
Мунира, атрофдан дадасини қидирди.
—Йўқ, иши чиқиб қолгандир.
Ўзи хабари бормиди?
—Албатта, кеча айтганман.
Мунисани олдида туринг деб, нахотки келмаган бўлса.
Мунира, ичидан эзилди.
—Опажон, мухими ойим яхши. Бошқа нарсани ўйлаб сиқилманг.
—Ха майли. Дадам ойимни кечирмабди демак.
Мунира ўйланиб қолди.
—Опа ойимни қачон кўрсам бўлади?
—Ўзим айтаман, хозирча мумкин эмас. Юр бирор нима еб ол, оч қолганинг анниқ сен қизни.
Мунира Мунисани қўлидан ушлаб, олиб кетди.


💫💫💫💫


—Яхши ўтдими хаммаси?
Кечки пайт уйга келган Ботир, Мунирани чарчоқ тўла кўзларига боқди.
—Хаммаси яхши. Қўли енгил докторлар экан.
Мунира қисқагина қилди.
—Мен болаларни олиб, Назони хонасида ётамиз. Сен мириқиб дам ол, неча кундан буён уйқисизсан.
—Болалар мен билан ётади, сиз Назони олдига кириб кетаверинг.
Мунира, кимдан аламини ололмай билмай тургани учун, Ботирга захрини сочди.
—Бу нима деганинг?
Назо кечаси яхши қарайди, шунга айтдим.
—Болалар мен билан ётади дедим. Назо опам сизга қарайверсин.
Мунира жахл билан болаларни кўтариб, хонасига кириб ичкаридан қулфлади.
—Мунир сен натўғри тушиндинг, жоним..
Ботир ортидан келиб, эшикни таққиллатди.
—Жуда тўғри тушундим. Боринг бу хонага бошқа киришни хаёлингизга хам келтирманг.
Мунира ичкаридан бақирди.
—Майли ўзинг биласан.
Ботир индамай кетди.
—Менга нималар бўляпти ўзи?
Нима мен уни рашк қиляпманми?
Мунира ойнага қараганча ўзига ўзи гапирди.
Болаларни олиб жойига ёткизиб ухлатди.
—Асабларим, бироз зўриққанга ўхшайди. Ўзимга ўзим дам бераман шекили. Ойим шифохонадан чиқиб олсин, кейин болаларимни олиб узоқроқ жойга кетаман. Анча ўзимга келиб оламан, Ботир акам хам мендан хафа бўлди.
Мунира пешонасига уриб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤50🤔9👍3