📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У́ткинчи_дунё


#No_214


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Дада ойимга тил теккизманг, ойим хақида бундай гапларни гапирманг.
Аббос жахл билан гапирди.
—Бу сени онангни боласи эмас, бу фохишани боласи.
Камол бор овози билан гапирди.
—Йўқ, йўқ дадажон ундай деманг ...
Шайдо ерда ўтирганча, йиғлаб гапирди.
—Кўзимга кўринма, онангни олдига ташлаб келаман, ўша билан, фохишалик қилиб юраверасан.
Камол, тескари қараб кетди.
—Ойи дадам нима деяпти?
Аббос, Саодатга қаради.
—Ахамият берма болам. Жахл устида гапираверади..
Саодат нима дейишни билмай қолди.
—Ойижон, мени олиб қолинг. Мен сизни қизингизмана?
Шайдо эмаклаб келиб, Саодатни этагига осилди.
—Нега бундай ишлар қилиб юрибсан қизим?
Қиз бола нарса кечалари кўчада юрадими?
Саодат, Шайдони бағрига олди.
—Қиз болалиги қолмаган буни.
Аббос нафрат билан Шайдога қаради
—Ақлинг жойидами?
Ўз синглингга тухмат қилгани уялмайсанми?
Саодат бақириб юборди Аббосга қараб.
—Ўзидан сўранг, жуда тажрибали қиз бу қиз. Кунда бир нечтасини кўнглини оладиган.
Сиз ва дадам буни дугонасиникида дарс қиляпти деб ўтирибсизлар, кўрдик қандай дарс қилаётганини.
Хуллас, бу уйда ё бу яшайди, ёки мен.
Бу билан бир уйда яшашдан.ор қиламан.
Аббос тез-тез юриб, зинадан тепага чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Келдингизми опажон?
Мунира, палатага олингач Назо болалар билан етиб келишди.
—Ахволингиз яхшими?
Муборак бўлсин, умри билан берган бўлсин.
Назони кўзлари ёшланди
—Сизга хам муборак бўлсин, ўғиллик бўлдингиз.
Мунира болани, Назони қўлига тутди
—Албатта, буни хам ўз боламдек катта қиламан.
Назо болани муаттар хидидан маст бўлиб бағрига босди.
—Ўз болангизда, ўзингиз катта қиласизда.
Мунира жилмайди
—Бу болани сенга бермоқчимиз.
Ботир ортидан келиб, елкасини ушлади
—Нима?
Назо йиғлаб юборди
—Албатта, сизни хам она бўлишга хаққингиз бор. Бу бола сизга, мени ўрнимга шу ерда қоласиз, ҳамширалар ўзлари сизга ёрдамлашади.
Қолаверса уч торт кундан кейин ўзим хам шу ерда бўламан.
Мунира, кўзидаги чуқур қайғуни, кўз ёшни кулгу ортига беркитди
—Ишонгим келмаяпти.
Энди мени хам она дейдиган одам бор..
Назо болани махкам бағрига босди.
—Албатта, лекин битта шарти бор.
Мунира жилмайиб гапирди
—Қандай шарт, хаммасига розиман.
—Ўзингизни болангизни олдида, мени болаларимни эсдан чиқариш йўқ.
Улар хам сизни болаларингиз ёдингизда-я?
—Вой албатта, уларни унутиб бўладими?
Назо хурсандлигидан Мунирани қучиб миннатдорчилик билдирди.

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤45🥰8🔥5😢2