📚 Ibratli Hikoyalar 📚
18.2K subscribers
6.95K photos
3.21K videos
44 files
16.3K links
Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...


Hamkorlik va reklama uchun 👇👇

@Bronzam

.



.



.



.



.





.
Download Telegram
#У‌ткинчи_дунё


#No_216


#муаллиф_Қосимова_Нодира


—Ким билан келдинг?
Муниса уйга кириши билан, Аббос кутиб олди.
—Поччам ўзи ташлаб кетди.
Муниса босиқлик билан гапирди.
—Балки яна акангни топиб олгандирсан?
—Нима? Бу нима деганингиз?
—Ха нима кечаси юрган хотинни, яна нима дейиш мумкин?
Аббос, Мунисани олдига келди
—Менга уни гапирманг деганмидим.
Муниса қатъий боқди
—Нима дейишим керак, сени қизғониб жинни бўлай дейман.
—Мен аллакимларга ўхшаган эмасман.
—Нима демоқчисан?
—Хеч нима. Менга умуман гапирманг, қорангизни хам кўришни хохламайман.
Муниса, қизини олдига борди.
—Сен хозир менга гап теккиздинг, Шайдони назарда тутдинг шундайми?
Аббос Мунисани билагидан ушлаб ўзига қаратди
—Ха, ўшани назарда тутдим. Нима қиласиз?
Мунисани гапи тугамай юзига тарсаки тушди
—Ўзингни эркакман деб юрибсанми?
Аёл кишига кучи етган, хотин чалиш.
Муниса, хам Аббосни юзига тарсаки туширди.
Қизини шарта кўтариб, чиқиб кетди.


💫💫💫💫


—Тинчликми қизим?
Бомдод намозига яқинлашиб қолганда, эшикдан кириб келган Мунисани кўриб Содиқни юраги ғашланди
—Тинчлик, сизларни кўргани келдим
Муниса Содиқни қучоқлаб йиғлаб юборди.
—Нур...
Содиқ ичкарига қараб бақирди.
—Лаббай дадаси..
Нур ичкаридан чиқиб келди
—Вой мени қизим келибдику..
—Уйга олиб кир, мен масжидга бориб келай, кейин гаплашамиз.
—Йиғлама қизим. Биласан сени кўз ёшларингни кўтара олмайман.
Мунисани пешонасидан ўпиб қўйди.
—Хўп дегандай бошини қимирлатиб қўйди, Муниса. Нур қўлидаги болани олиб ичкарига олиб кирди.


💫💫💫💫


—Сардор, қачон келасиз бизни ёнимизга?
Розия Сардорга қаўнғироқ қилди.
—Пулинг тугадими? Тугаган бўлса картангга ташлаб қўяман.
—Пулдан мухимроқ туйғулар хам бор. Нима деб ваъда бергансиз?
Сен ўша уйга кўчиб чиқасан, кунда ёнинга бораман деб мени алдаб, битта болани иккита қилиб, ўзингиз бошқасига уйландингиз.
Унисига хам кўнсам, энди умуман келмай қўйдингиз.
—Майда гаплик қилма. Еганинг олдингда, емаганинг кетингда.
Мени нима қиласан?
Пул билан таъминлаб турибман, уни устига дадам бир эмас икки уйни номинга ўтказиб берди.
—Менга керакмас уй жой.
—Ёлғон гапирма хўп хозир мен сен билан бирга яшайман, уйларни бу хотинимни номига ўтказиб берасан келишдикми?
—У болаларимни хаққи.
Ўша пайтда ўзим чиқиб кетаман демаганимда, дадангиз сизни уйламаган бўларди.
—Кўп гапириб юбординг. Хозир картангга пул тушади, вақтим бўлганда бораман.
Сардор телефонни ўчириб қўйди

📚 Ibratli Hikoyalar 📚
❤39👍15🔥7